Имом Бухорийнинг «Жомиус сахих» icon

Имом Бухорийнинг «Жомиус сахих»

НазваниеИмом Бухорийнинг «Жомиус сахих»
Дата конвертации10.05.2013
Размер151.72 Kb.
ТипДокументы

Кайгу (гам) тушганда ўкиладиган дуо


Имом Бухорийнинг «Жомиус сахих»ларидан бир хадис атрофида оммабоп дарс.

Ибн Аббос айтадилар: «Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга кайгу-гам тушганида куйидагичи дуо килар эдилар: «Ла илаха иллаллоху ал-Азим-ул Халим, ла илаха иллаллоху роббус-самавати вал-арзи ва роббул-Аршил Карим» Буюк, Халим Аллохдан ўзга илох йўк. Осмонлар ва Ер-замин Парвардигори, Буюк Арш Парвардигоридан ўзга илох йўк». Мўмин одам бошига кайгу тушган махалда Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга иктидо килиб, ушбу маъсур дуони – тавхид калималарини айтиб Аллохдан ёрдам сўрамоги лозим. Бугунги кунда китоб дўконларида «Дуо китоблари» номи остида кўпайиб сотилаётган, таг-тайини йўк, хурофий дуолардан эхтиёт бўлиб четланмоги керак. У китоблардаги «гўзал» ибораларга алданмасин. Хамма яхшилик жаноби Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашишликда. Дунёдаги саодатимиз ва охиратдаги саодат Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга эргашишликда. Дин, Ислом хакикатини тушуниб етмаган, оят ва хадис маъноларида илмга асосланмай гапиришга журъатли жохиллар, тадаббур ва тафаккурдан махрум бўлган, модда шаробидан эс-хуши огган мастлар иймони заифлар калбига шубха солиб айтиши мумкин: «Ушбу кайгу дуоси деб аталмиш калималарда кайгуни кўтарадиган, гам-андухни кетказадиган бирор нарса топмадик-ку? Кайгуга алокадор бирор бир ибора йўк-ку? Дуо ош-нон бўлармиди, дуо дори-дармон бўлармиди?» Мўмин киши бу сингари фикрларга ва буни айтгувчи шахсларга нисбатан ўз мавкеини тўгрилаб олиши керак. Тирнок остидан кир ахтаргувчиларнинг шубхаларига лакка тушиб, иймонига халал етказиб кўймасин. Агар хадис сахих – ишончли бўлса, "самъан ва тоатан" деб итоат килиб, хадисни кабул киламиз. Мутавотир эмас экан, хабари оход экан, маъноси аклга тўгри келмас, вокеъдан узок, деб таркатилган шубхаларга кулок осмаймиз. Бу ахли суннанинг йўли эмас. Хадис Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ишончли йўллар оркали етиб келгани кифоя. Маъносини, хикматини билиб аклимиз етса хўп, яхши. Агар хикматига аклимиз етмаса, бу хадисдаги камчилик эмас, балки биздаги нуксон, камчиликдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга кайгу тушган махалларда Аллохнинг бирлигини, Буюк, Халим эканлигини ёдга олиб дуо килар эдилар. Аллохнинг олий сифатлари хамда гўзал исмлари ичидан Буюк ва Халим исмларини танлар, шунингдек учта улкан, катта махлукотлар – осмонлар, Ер ва улуг аршнинг тарбияткунандаси, деб зикр килар эдилар. Бундаги хикматлардан бири: Халк билан Холик ўртасини боглаш, бандаларни ўз Яратувчисига кайтариш, мўминларни кайгу махалда жазавага тушишдан саклаб сабрга ўргатмок, сўнган умидларни кайтадан вужудга келтирмокдир. Чунки кайгу канчалар катта бўлмасин Аллох хар нарсадан каттадир. Ташвиш, гам-андух хар канча кўпайиб чигаллашмасин, Аллох осмонлар ва Ернинг Парвардигоридир. Бу икки катта махлук – осмонлар ва Ерни бошкариб турган Зотга бир банданинг кайгусини кетказиш кийин эмас. Банда бошига тушган кайгу, елкага юклатилган катта тог бўлсада, энг буюк, улкан махлук – Аршнинг Раббисига бир банданинг елкасидаги тогдек гамни кетказиш кийин эмас.

Буюк, Халим Аллохдан ўзга илох йўк. Халим маъноси укубатга, жазолашга кодир бўла туриб, жазони кечиктурувчи, демакдир([1][1]). Осмонлар ва курраи заминнинг Парвардигори, буюк арш Раббисидан ўзга илох йўк. Одамзот табиати бошига кайгу тушганда нима киларини билмайди. Ўзини йўкотиб, довдираб, боши котган холда каерга боришини билмайди. Мўмин эса бошига кайгу тушганда ер-осмонларнинг хакикий мулкдори – эгаси, султонларнинг султони Аллох таолони эслайди. Ўзи хам шу мулклар ичида бир мулк, ушбу махлукотлар катори бир махлук эканлигини эслайди. Тунни кунга, кахратон кишни бахорга айлантиргувчи, согни касал, бойни камбагал килгувчи Рабби таолони эслайди. Аллох таолонинг хар ишида хикмат борлигига иймон келтиради. Албатта, Аллох уни бу кайгули холатда давом эттириб кўймайди, окибатини гўзал якунлайди! «Биз бу кунларни (яъни, галаба ва маглубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Тоинки Аллох хакикий иймон кетирганларни билгай, хамда сизлар ораларингиздан шахидлар саралаб олгай». (Оли-Имрон, 140). «Бас, албатта хар бир огирлик-машаккат билан бирга енгиллик хам бор. Албатта хар бир огирлик-машаккат билан бирга бир енгиллик бор». (Шарх, 5-6). Айримлар бошига кайгу тушганда пулига ишонади. Ўзга бировлар мартабасига суянади. Баъзилар кучига, ўз кудратига ишониб иш юритади. Мўмин эса Ер-осмонларнинг Раббисига суяниб таваккул килади. Баъзилар: «ё пирим мадад, ё пулим, молим мадад, эй кўшнилар, хешлар, хоким султоним мадад», деб додласа, мўмин буюк арш Раббисини ёрдамга чакиради: Тўгри ушбу дуо зохирида талаб, сўров йўк. Кайгу, гам-андухни кетказ, деб айтилган ибора йўк. Лекин бу дуода тавхид бор, таваккул бор. Улуг Аллохни гўзал исмларини ёд олиб илтижо килмок бор. Хар нарсага кодир Зотнинг зикри бор. «Оё Аллох зикри билан калблар хотиржам бўлур, ором олур». Хадиси кудсийда Аллох таоло шундай дейди: «Менинг зикр килиш уни мендан сўрашдан машгул килиб кўйган кишига сўровчиларга берганимдан кўра афзалрок нарсани бераман». Бандага берилган энг катта неъмат Аллохнинг бирлигини билиб, Унинг ўзига ибодат килмогидир. «Аллох сизларга зохирий ва ботиний (яширину ошкор) неъматларини комил килди (тўлик килиб берди)» дейилган ояти карима тафсирида машхур муфассир Мужохид шундай дейди:

«Неъматдан мурод: ла илаха иллаллох». Табаъа-тобиинлардан Ибни Уяйна –рохимхуллох- юкоридаги сўзни таъкидлаб: «Аллох бандаларига берган энг афзал неъмат – Аллохнинг уларга (ла илаха иллаллох)ни билдириб кўйганлигидир. Чунки (ла илаха иллаллох) улар учун охиратда дунёдаги сув сингаридир», - дейди. Зикр, дуоларнинг афзали хам(ла илаха иллаллох)дир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Мусо алайхис саломнинг Аллохдан сўраган энг афзал зикр ва дуолари хакида зикр килиб шундай дейдилар: «Мусо алайхис салом Аллох таолодан сўрадилар: Эй бор Худоё, менга бир нарса билдирки, у билан мен Сени зикр килай ва у билан мен Сенга дуо килай. Аллох жалла жалолуху деди: Эй Мусо, "ла илаха аллаллох", денг. Мусо алайхис салом: Худойим, буни хамма бандаларинг айтади, менинг ўзимга хос, ўзга бир нарса берсанг. Аллох таоло айтди: Эй Мусо, агар етти осмон ва Ер тарозининг бир палласида, ла илаха аллаллох бошка бир палласида бўлса "ла илаха аллаллох" огир келур». Хасан хадисда келади: «Энг яхши дуо арафа куни килинган дуодир. Мен ва мендан олдинги пайгамбарлар айтган энг яхши дуомиз: ёлгиз Аллохдан ўзга илох йўк, шериги йўк, мулк Унинг учун, хамд-мактов Унга хос, У хар ишга кодирдир». Ўз ишини ёлгиз Аллохга топширган банда кам бўлмайди. Мададни хар нарсага кодир Зотдан сўраган хор бўлмайди. Сухбатимиз мавзуси бўлмиш ушбу хадисдаги «Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга кайгу-гам тушганда дуо килар эдилар…», деган иборадан маълум бўладики, жаноб Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бошларига каттик кайгулар тушган, хаётларида огир ахволлар бўлган. Аллох таоло ўз Расулининг хаётини бошдан оёк беташвиш, кайгусиз, фаровон этиб кўйишга кодир. Шу дунёнинг ўзини у киши учун жаннатга айлантириб беришга хам кодир. Лекин Аллохнинг суннати ўзгача: «Энг каттик бало пайгамбарларга келади, сўнг солих бандаларга, сўнг яхши-яхши одамларга». Зиёд ибн Зиёд хикоя килади: «Сахобалар -розияллоху анхум- Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хузурларига киришади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам каттик бетоб, иситмада эканлар. Аллохнинг пайгамбарини бу холда кўриб: "Ох! Ох! Ота-оналаримиз фидо бўлсин, ё расулаллох, мунчалар каттик огримасангиз!", - дедилар.

– Биз пайгамбарларга бало бошкаларга нисбатан зиёда килинади, - деб жавоб бердилар.

Сахобалар таажжубланиб: "Субханаллох!", - дедилар. Пайгамбаримиз сўзда давом этиб: "Пайгамбарлар ичидан бирини бит чакиб ўлдирган, десам ажабланасизларми", - деганларида сахобаларнинг таажжублари янада ортиб: "Субханаллох!", - дедилар.

– Таажжубланманглар! Энг каттик бало пайгамбарларга келади, сўнг солих бандаларга, сўнгра яхши-яхши одамларга.

–Субханаллох!

– Таажжубланманглар! Рохат-фарогатли хаётга канчалар хурсанд, шод бўлсаларинг, улар бало учун шунчалик хурсанд бўлар эдилар([2][2])». Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаётлари икки кисмга: Макка даври ва Мадина даврига таксимланади. Хар икки даврда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам учун каттик огир кунлар бўлди. Оддий инсон кўтаролмас кайгулар тушди. Маккада мушриклар озори, ўз кариндошлари томонидан берилган озорлар. Истехзо килиндилар, жасади муборакларига озор берилди. У кишига эргашган зотлар, мусулмонлар каттик кийнок остига олинди. "Мукотаатул омма" "оммвий алокани узиш" (бойкот) деб тарихга кирган мусулмонларга карши уюштирилган гайриинсоний жазо, очарчилик бўлиб ўтди. Булар устига зиёда Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни турли номуносиб номлар билан атаб, сехргар, шоир, деб бўхтон килдилар. Мушриклар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни ё хибс килиш, ё ўлдириш, ёки Маккадан чикариш пайида бўлдилар: «(Эй Мухаммад), кофирлар сизни хибс килиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чикариб юбориш учун сизга макр килган пайтларини эсланг ». Анфол сураси:30. Бу озорлар бир ой эмас, бир йил эмас, балки ўн уч йил давом этди. Ўн уч йил озорга, ўн уч йил мусибатларга хар ким хам бардош бера олмайди. Охири Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга Мадинага хижрат килишга рухсат берилди. Бу билан кайгули кунлар ортда колиб, фаровон хаёт бошланмади, балки масъулият ортиб, кайгу кўпайди. Иши пайгамбар ўлдириш бўлган, касби-кори Аллох элчиларига озор бериш бўлган яхудийлар Мадинада Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга тиш кайраб турган эди. Улар мунофиклар билан биргаликда пайгамбаримизга одам хаёлига келмас озорларни беришди. Эркаклар ўзига берилган озорга бардош беради, ўзига нисбатан тўкилган уйдирма-тухматларга чидайди. Лекин оиласи томонидан берилган озорга бардош бериш осон иш эмас. Юзсиз, пасткаш мунофиклар жаноби Расулуллох оилаларига – ер юзидаги энг тоза, пок тўшакка тухмат килди. Иффат тимсоли, хаё рамзи, садокат ахлининг пешвоси Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи ва саллам билан, у кишининг беозор, покиза хотинлари Оишаи Сиддикага тухмат килишди. Окибат, Аллох таолонинг Ўзи Оишани оклаб тухматчилар юзини каро килди. Кайгули кунлар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга хаётларининг охиригача давом этди. Сахих Бухорийда келади: Анас -розияллоху анху- ривоят килади: Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам огирлашган пайтларида ўрана бошладилар, Фотима розияллоху анхо Ох, отамнинг гам-кайгулария! - дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга: «отангга бугундан кейин гам-кайгу йўк» - дедилар.... Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дафн килинганларидан кейин Фотима розияллоху анхо дедилар: Эй Анас, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам устига тупрок тортиш билан хушнуд бўлдингларми? Буларнинг хаммасида мўминлар учун ибрат бор, дарсу сабоклар бор, сабр-бардошга ёрдам берувчи тасалли бор.

Дунёдан беташвиш ўтаман, деб хаёл килмокнинг ўзи хамокат.

Дунёни жаннатга айлантираман, демоклик баайни сафохат. Дунё муъминнинг зиндони, кофирнинг жаннати. Ибнул Каййим айтадилар: «Эй сусткаш, ношуд! Ибрат олмайсанми?! Йўл огир, машаккатлидир. Бу йўл машаккатидан Нух ох уриб кўз ёшлаганлар. Халилуллох ўтга ташланиб, ўгиллари Исмоил курбонлик учун кундага кўйилганлар. Юсуфдек зот кул бозорида арзимас чакага сотилиб, сўнгра бир неча йил зиндонга ташланганлар. Закариё устидан арра тортдилар. Яхёни кўйдек сўйдилар. Айюб пайгамбар не мусибатлар чекди. Довуд микдордан ортик йиглади. Исо алайхис салом йиллаб ёлгизлик аламини тортдилар. Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам факирликни бошдан кечириб, турли озорлар чекдилар. Сен эса бегам, беташвиш, ўйнаб-кулиб яшашни хохлайсанми?!». Кимнинг бошига кайгу тушмаган бўлса, бунинг учун хурсанд бўлмасин. Яхши кунларга алданиб, гафлатда колмасин. Дунёнинг иши бир кун кулдирса, бир неча кун йиглатади. Бир кун тўк килса, бир неча кун оч килади. Бир кун рохат-фарогат, бир неча кун афсус-надомат. Арзимас дунё учун азиз дўстинг душманга айланар, яхши сирдошинг мол дунё учун сиринг фош этар. Ер талашиб ака-ука юз кўрмас бўлган. Бир парча латта учун опа-сингил юз-кўзин юлган. Дунёнинг хали сен билмаган кайгу-ташвишлари хам борки, тунда тушган тумандек кўз олдинги коронгулаштиради. Шундай холатларда ўзингни кўлга ол. Халойикка ялинмасдан, Холикка кайт. Дуч келганга дардинг айтмай, ўз мехрибон Раббингга холинг айт. Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи ва саллам ўргатганларидек: «Ла илаха иллаллоху ал-Азим-ул Халим, ла илаха иллаллоху роббус-самавати вал-арзи ва роббул-Аршил Карим», деб Аллохни ёдла. Унинг ўзидангина мадад сўра. Ота-онам фидо бўлсин Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга ким, кайгу тушганда «ла илаха иллаллоху» «Аллохдан ўзга илох йўк», демокни таълим бердилар. Шунингдек, бозорга кирганда хам «ла илаха иллаллоху» демокни буюрдилар. Бунда бир хикмат бор, хар икки холатнинг ўхшаш алокадор томони бор. «Ла илаха иллаллоху» нинг маъноси «Аллохдан ўзга сигинилишга лойик, хакикий маъбуд йўк», демакдир. Яъни, "мен Аллохдан ўзгага ибодат килмайман", деганидир. Бу калимага содик колиш, бу катта ахдга вафо хамманинг кўлидан келавермайди. Пўлат ўтда билинар, олтин оловда товланар деганларидек, хакикий мўминлик хам бошга кийинчилик тушганда билинади. Гохи фаровон кунларда Аллохга сигиниб турганлар кайгули кунларда Аллохга сигинмай колишади. Уйда, издихом, зиёфатларда "Худо", деб бакирганлар бозорга кирганда, олди-берди махалида Худони эсдан чикариб кўядилар. Шунинг учун кайгу тушганда ва бозорга кирганда Аллох билан ахдни янгилаб, «ла илаха иллаллоху», деб зикр килиш буюрилди. Чунки бунда сабот бор, тазкир – эслатма бор. Огир кунларида ла илаха иллаллохни махкам ушламаганлар ўткинчи сиёсий хамда иктисодий кийинчиликлар олдида маглуб бўлиб, динни, иймонни сотиб нон-гўшт ейдилар, охиратни куйдириб, дунёни обод киладилар.


Во ажаб, кўзи сог аъмога ажаб,

Рухсиз, «сомон тўла» сиймога ажаб,

Худодан кўркитиб авом мардумни

Ўзи Худо кўркмас муллога ажаб.

«Эй роббимиз, бизни хидоят килганингдан кейин дилларимизни хак йўлдан бурма ва бизга ўз хузурингдан рахмат ато эт! Албатта сен барча яхшиликларни ато этгувчи зотдирсан»

Азиз мусулмон биродар!

Бошингга огир кун тушганда, кийинчилик хар томондан ўраб, кайгуга кўмилганингда рухан чўкма! "Ла илаха иллаллоху" деб Аллохдан мадад сўра. Ноумид бўлма. Ўз Парвардигорингга ёмон гумон килма. Дуонинг ижобат бўлиши тажрибага мухтож эмас. Аллохнинг фазли бандалари орасида мутавотир. Киши ўзини – акидасини, ниятини, ейиш-ичишини, касб-корини ўнгласа, бас. Дунё кайгу-ташвишларидан бири йигит кишининг пулсиз колмогидир. Оила бокаман, деб карзга ботмоги. Бир томондан йўклик алами, иккинчи томондан карз алами. Шоир айтади:

Илохо, мухтожлик юзин каро кил.

Мухтожлик азизни хорга килар кул. Во ажаб яхшидир бойлик накадар,

Гар огзи кийшикдир бой ўгли сўзлар.

Аллох кўрсатмасину, сенинг бошингга хам бу каби огир кун тушса, иймонни сотиб, динни сотиб, бу муаммони хал киламан, дема! Сабабларни ушлаб, Аллохга таваккул кил! Кундузлари Аллох фазлини изла. Тонгда ва тун кирмасдан илгари Пайгамбаримиз ўргатганларидек дуо кил:

(( اللهمَّ إني أعوذ بك من الهمِّ والحزن، وأعوذ بك من العجز والكسل، وأعوذ بك من الجبن والبخل، وأعوذ بك من غلبة الدَّيْن وقهر الرجال )) أبو داود. (( اللهمَّ اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك )).


Аллохумма инний аъузу бика минал-хамми вал-хазани, ва аъузу бика минал-ажзи вал-касали, ва аъузу бика минал-жубни вал-бухли, ва аъузу бика мин галабатид-дайни ва кахрир-рижаали» Абу Довуд ривояти. «Аллохуммакфини бихалалика ъан харомик ва агнини бифазлика ъамман сивака»

Дунё кайгу-ташвишларидан яна бири: махбублардан айрилмок. Хусусан, кўз олдингда ўйнаб юрган ширин фарзандингнинг бевакт ўлими.

Аллох кўрсатмасин, бошингга бу каби мусибат тушса, сабр билан ихтисоб кил ва Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўргатганларидек:

(( إنَّا لله وإنا إليه راجعون، اللهمَّ اْجُرْني في مصيبتي وأخلف لي خيراً منها )) مسلم.


«Иннаа лиллахи ва иннаа илайхи рожиъувна, аллохуммаъжурни фий мусийбатий ва ахлиф лий хорон минха»

Анас ибн Молик ривоят киладилар: Сахобалардан Абу Талханинг Абу Умайр исмли ўгли бетоб эди. Абу Талха масжиддалигида ўгли вафот килади. Боланинг онаси саросимага тушмай, болани ўраб ўз ўрнига ёткизади. Дадалари масжиддан кайтгач, боланинг ўлими хакида хабар берманглар, ўзим ўрни билан тушунтираман, деб хонадондагиларга тайинлайди. Сўнг кийимларини ўзгартириб, безаниб олади. Эр масжиддан кайтиб, ўгли хакида сўрайди. Аёл: аввалгидан кўра тинчиб колди, деб жавоб беради. Эри билан бирга келганларга кечки таомни такдим килади. Кеч киргач, Абу Талха ўглининг ўлимидан бехабар, аёлига якинлик килади. Кечанинг охирида аёл аста сўз бошлаб: дадаси, агар фалончилар бировдан карзга бир буюм олиб фойдаланса, сўнгра менга буюмимни кайтаринглар, деб эгаси буюмини талаб килса, карзга олган одам у буюмни кайтаргиси келмаса, бунга нима дейсиз? Абу Талха: бу инсофсизликдир, - дейди. Аёл: ўглингиз гўё Аллохдан олинган буюмдек эди, Аллохнинг ўзиники эди, ўзига кайтариб олди, дейди. Абу Талха: إنا لله وإنا إليه راجعون والحمد لله деди

Сўнгра: Онаси, касам Аллохгаким, сабрда мендан ўтиб кета олмайсиз, деди. Тонг отгач, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хузурларига бориб, бўлган вокеани айтиб беради. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам буларнинг сабрига тасанно айтиб, улар хакига дуо килиб: Аллох бу кечаларингга баракот берсин, дедилар. Ровий айтади: Дуонинг баракотидан, сабрнинг самараси ўларок Аллох таоло бу сабрли ота-онага бир ўгил ато этиб, у ўгилга хам ўн нафар бир-биридан гўзал ўгиллар хиба килади. Уларнинг хар бири хофизи каломуллох бўлиб етишади. Бу аёлнинг сабрига, бардошига каранг. Хозирги аёлларнинг бесабрлигига хам бир каранг. Агар уларнинг бирор фарзанди бетобликдан ўлса: агар отанг яхширок дўхтир топганда эди, ўлмас эдинг, агар отанг озрок пул сарф килиб, тузукрок дори топганда эди бу кунлар бўлмас эди, деб ох-вох солиб сочини юлади. Эй биродар! Гам, гам кетидан гам кела берса, гам гамни тугадиган бўлса, бир катта гам бор – охират гами бор. Агар асли гаминг охират гами бўлса, дунё гамлари кичик бир гамга айланади. Билгин, дунё ахлининг хаммаси сенинг зиддингга туриб, жонингга касд килсалар Аллох такдирда битганидан ортигига кучлари етмас. Сени кўркитиб: одамлар сизларга карши тўпланаяпти, катта кучлар сизларни йўк килишга жамланаяпти, деб вахима солишса, кил микдорича чўчима. Ишингни Аллохга топшир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўргатганларидек: حسبنا الله ونعم الوكيل نعم المولى ونعم النصير «Хасбуналлоху ва неъмал-вакийл, неъмал-мавлаа ва неъман-насийр» дегин. Бу огизни бир чеккасидан айтиб кўйиладиган оддий сўз эмас. Балки, бу ер ахлининг зўравонларига карши ишлатиладиган ер-осмон Парвардигори томонидан мусулмонларга берилган курол, аслаха. Бошингга хар кандай ташвиш тушса, кенг дунё сен учун торайиб, калбингни эзса, кундан-кунга хаётинг огирлашиб, кийинчилик кетидан кийинчилик келса, замондан нолима, жазавага тушма, энг зўр фолбин кайда? – деб фолбин излама, бандалар эшигида хор-зор бўлма, балки, бандалар Холикига кайт. Мушкулларни осон килгувчи Аллохнинг ўзига кайт. Килган маъсиятларингга тавба килиб, истигфор айт. Аллохнинг иродаси билан Юнус пайгамбарни катта балик ютади. Пайгамбардек зот балик корнида махбус бўлади. Дунё камоклари ичида бир амаллаб кун кўрса бўлар. Бир кун келиб озодликка умид бордир. Хар замонда ўзингга ўхшаган инсонлар билан сухбат куриб кўнглини ёзмок бордир. Лекин камок баликнинг корни бўлсачи?! Балик эса туби кўринмас коронгу денгиз тубида бўлса-чи?! Кочиб кутулган билан каёкка борасан?! Охингни кимга айтасан?! На кутулиб кетишнинг иложи бор, на нафас олиб яшашнинг иложи бор! Юнус алайхис салом худди шундай огир холда, дардларини баликнинг Раббига айтдилар, дуо-сўровларини денгиз Раббисига жўнатдилар. Килинган хатога тавба килиб, зулумот ичидан Мехрибон Раббиларига илтижо килдилар:

فنادى في الظلمات أن لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين [ الأنبياء: 87 ]. Аллох бу дуони ижобат этди: { فاستجبنا له ونجيناه من الغم }. Сўнг Аллох таоло бу оятни тонгла киёмат кадар мўминлар калбини шод этиб, рахмати илохийсини умумий мўминларга шомил эканлиги билан якунлади:


{ وكذلك ننجي المؤمنين } [ الأنبياء: 88 ]. سبحانك ما أرحمك، سبحانك ما أحلمك، سبحانك ما أعظمك، سبحانك ما أجودك، سبحانك ما أكرمك …

Эй пок Парвардигор, накадар рахмли, хаким Зотсан! Эй пок Парвардигор, накадар улуг, карамлисан!

لا إله إلا أنت سبحانك إنا كنا من الظالمين. لا إله إلا الله العظيم الحليم، لا إله إلا الله رب العرش العظيم، لا إله إلا الله رب السماوات ورب الأرض ورب العرش الكريم.

Кофу нунла йўкни бор этгувчи Сен, хохлаганни азиз ё хор этгувчи Сен. Сўраган бандага бермок ваъданг бор, Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам умматига рахматинг бисёр. Энг бой бандаларинг кашшок ёнингда, кучли зўравонлар заиф олдингда. Исмларинг гўзал, мисоли йўкдир, сифатларинг олий, ўхшаши йўкдир. Иброхимни ўтдан куткарган Ўзинг, Мусони онасига кайтарган Ўзинг. Юсуфни иззат-икромда волиди билан дийдор этган хам Ўзинг. Юнусга нажот бериб, Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга нусрат берган хам Ўзинг! [Илохо бирлигинг хакки хурмати], биз мусулмонлар гунохимиз кеч, магфират кил. Ширк, бидъат-хурофотдан куткар. Мусони онасига кайтарганинг сингари, биз мусулмонларни хак динингга кайтар, тўгри йўлга йўлла. Яъкубла Юсуфни дийдор этганингдек, мазлум мусулмонларни ўз ота-оналари билан дийдор кўрсат. Иззат икромда, офиятда ўз хонадонларида жамла. Камокдаги мазлум олимлар, толибларга нажот бер. Авлиёларингга нусрат бер. Биз килган гунохлар сабабидан ўзимизга рахм килмас, Сендан кўркмас кимсаларни бошимизга рахбар килма. Неъматларингни биздан бурилмогидан панох сўраймиз, ёмонлар шарридан нажот сўраймиз.

Холико, мен зор йигларам

Калбим синик, кўзларда нам,

Ислох килгин, Сохиб карам,

Эл бечора обод бўлсин.

Гунохимиз кўпдир чунон,

Заифлашди бизда иймон, Кечир, Аллох, Сенга осон,

Эл бечора обод бўлсин.

Рахматингдан умидвормиз,

Нусратингга кўз тикканмиз,

Кечир, Раббим, не килганмиз,

Эл бечора обод бўлсин.

Афв этмасанг, холимиз вой,

Сен Ганийсан, бизлар гадой,

Юртда вайрон бўлди хар жой,

Эл бечора обод бўлсин.

Азиз дўстлар, динга кайтинг,

Фуркат ташлаб, бирдам бўлинг,

Мустафога (r) пайров этинг,

Икки дунё обод бўлсин.

وصلى الله على نبينا محمد وعلى آله وأصحابه وسلم تسليماً.

([1][1]) قال ابن حجر في الفتح (12/434): (( قال العلماء: الحليم الذي يؤخر العقوبة مع القدرة، والعظيم الذي لا شيء يعظم عليه، والكريم المعطي فضلاً )).

([2][2]) «Бало учун шунчалик хурсанд бўлар эдилар», деганни шундай тушунмок керак: Маълумки мўмин хам кофир хам бу дунёда бир хил аламланади, кийналади. Инсон боласи тортиши керак бўлган азиятларни хар иккиси бир хил тортади. Жон огриши, корин огриши каби аламларда бу иккиси баробар. Лекин ажрда, мукофотда булар харгиз тенг бўлмас. Мўмин хар чеккан алами учун гунохи тўкилади. Дунё озорлари унинг учун каффорат бўлади. Кофир эса ундок эмас.

وفي المسند والنسائي من حديث أبي سعيد قال: (( قال رجل يا رسول الله، أرأيت هذه الأمراض التي تصيبنا ما لنا بها؟ قال: (( كفارات )). فقال أبي بن كعب: يا رسول الله وإن قلَّت؟ قال: (( شوكة فما فوقها )). قال: فدعا أبي على نفسه عند ذلك أن لا يفارقه الوعك حتى يموت ولا يشغله عن حجٍّ ولا عمرة ولا جهاد في سبيل الله وصلاة مكتوبة في جماعة؟ قال: فما مسَّ رجل جلده بعدها إلا وجد حرَّها حتى مات )).

Абу Саъийд айтадилар: Бир киши Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан сўради: Эй Расулуллох, бизга етган касалликлар учун нима бор? Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: Каффорат бор, дедилар. Шу сухбатда иштирок этаётган Убай ибн Каъб сўрадилар: Эй Расулуллох, жуда оз микдорда бўлса хамми? Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: Бир тикандан бошлаб ундан юкоригача. Шунда Убай ўзига дуо килиб, Аллохдан хамиша иситмани, хаждан, умрадан, Аллох йўлига жиходга чикишдан, жамоат намозидан тўсмайдиган даражада иситмани сўради. Ровий айтади: Убай ўзига шу дуони килганидан сўнг унинг кўлини ушлаган киши уни хамиша иситма холида топар эди».

Мўмин ўзига офият сўрашга маъмур, ўзига бало тиламайди. Лекин мусулмонга тушган балога нисбатан Аллох таоло хозирлаб кўйган мукофотларни тасаввур килса, боши узра турган балонинг кетмаслигини орзу килади.




Похожие:

Имом Бухорийнинг «Жомиус сахих» iconРамазондаги мукофотлар
Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилиб, Шайтонлар занжирбанд килинади. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойдан...
Имом Бухорийнинг «Жомиус сахих» icon2013 1434 MyIslamicBooks tk Салафлар дурдоналаридан
Имом Аҳмад «Муснад»да саҳиҳ санад билан келтирган ҳадисда Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы