\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси icon

"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. "Сайдул фавоид" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси

Название"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. "Сайдул фавоид" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси
Дата конвертации10.05.2013
Размер33.03 Kb.
ТипДокументы

"У – Аллох азза ва жалладир!!

Мусо ибн Мухаммад Захроний.

"Сайдул фавоид" веб сахифасидан олинди

Вадуд Ахмад таржимаси.


Бир йигит Мадина Ислом университетини тамомлади. Охирги имтихонларни яхши топшириб, дипломни хам кўлига олди. Ишга жойлашиш учун кўпгина ташкилот ва хукумат идораларига кириб кўрди. Афсуски, уринишлари зое кетиб, биронта даргохга ишга жойлаша олмади... Лекин, бу йигит покизадан покиза шахар бўлмиш Мадинаи мунавварадан ташкарида яшамасликни, ундан чикмасликни дилига махкам тукканди.

Ахир, бу покиза суюкли шахарда умр кечириш лаззатини тотиб кўрган инсон бу макондан хеч ажралгиси келадими?!

Ахир, бу шахарни кезган инсон хар бир каричида пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан колган ва у зотнинг асхоблари розияллохи анхумдан колган эсталикларни кўради-ку!

Ахир, бу шахарда умргузаронлик килиш билан Росулуллохнинг ушбу муборак хадислари ахлидан бўлиш умиди хам борку:

"Кимки Мадинада вафот этишга кодир бўлса, шундай килсин. Албатта мен бу шахарда вафот этган кишини шафоат киламан." (Ахмад, Термизий, ибн Хиббон, ибн Можалар ибн Умардан ривоят килган сахих хадис. Сахихул Жомеъ 6-жилд, 6105-хадис).

Нихоят, йигит бир куни таникли фозил устозлардан бирининг олдига борди… Уларга карасангиз Аллохни эслайсиз... Сўзларни тингласангиз, Аллохдан кўркишини биласиз…

Йигитнинг ўзи хикояни шундай давом эттиради:

"Шайхнинг хузурига бориб, у кишидан сўрадим: "Шайх, Мени бирор ишга олувчига йўллаб кўйсангиз? Балким, сиз кўпчиликни танийсиз, бирор танишларингиз бордир? Менинг каршимда хамма эшиклар ёпилди! Шахарда мен кокмаган биронта эшик колмади, бари бефойда. Мен эса Мадинадан чикишни асло истамайман".

Шайх нима дер эканлар деб унинг юзига тикилдим.

Шунда шайх хотиржамлик билан жавоб бердилар:

"Ха, мен сени ишга оладиганни биламан" — дедилар.

Дарров-а!!! Шошиб колдим. Бирдан хурсанд бўлиб, юзимга табассум югурди.

"Аллох рози бўлсин сиздан, ким экан у, билмас бўладими?…" дедим.

Шайх: "У – Аллох азза ва жалладир!!" деб жавоб бердилар.

Тилимга бирон сўз келмай, бироз жим колдим…

Шайх менга тикилиб: "Ажабо, агар мен хозир сенга фалончи вазир ёки фалончи амалдор киши деганимда албатта хурсанд бўлган бўлардинг? Барча нарсанинг эгалиги кўлида бўлган ва барча нарсага Кодир, еру осмон мулклари кўлида бўлган Зотни айтган чогимда, юзинг ўзгариб колганини кўраяпман…. Сенинг Аллохнинг ушбу оятидаги ваъдасида шубханг борга ўхшайди:

"Осмонда эса сизларнинг ризку рўзларингиз ва сизларга ваъда килинаётган нарса бордир" (Аззориёт: 22).

Яна шайх давом этдилар: "Ўглим! Сен бомдоддан бир соат олдин масжиди набавийга боргин. Туннинг учинчи кисмида ва сахар чогларида Аллохга илтижо килиб, астойдил хожатингни сўрагин. Ишонаманки, Аллох сенинг хожатингни раво килиб, ишингни ўнглайди."

Йигит хикояни давом эттириб, шундай дейди: "У кишининг сўзларидан жуда каттик хижолат тортиб кетдим… Шайх билан хайрлашиб, чикиб кетдим… Соатим кўнгирогини тунги соат учга кўйиб, уйкуга кетдим. Уйгонгач, тахорат олдим. Кейин ўзимда жўш уриб турган, таърифлаб беролмайдиганим кучли Иймон харорати билан масжиди набавийга йўл олдим…

Масжидга кириб, Аллох такдир килганича намоз ўкидим… Кўлимни осмонга кўртариб дуо килмокчи бўлдим. Бирок, кўтаролмадим… Йиги голиб келиб, ўзимни тута олмай хўнграб юбордим… Хатто, рухим танамдан чикиб кетади деб хам гумон килдим. Йигим билан атрофимдагиларга хам озор бердим. Аллох таолога атиги бир неча сўзлар билангина дуо килдим, холос. Аллох калблар ичидаги нарсаларни билувчи Зотдир…

Намозхонлар билан бомдодни ўкидим… Намоздан кейин олимлардан бирининг дарсида хозир бўлдим. Кейин эса, Аллохдан ўзга хамма нарсани ёдимдан чикарганимча, дунёвий ишларим ва муаммоларимни унутиб, уйимга жўнадим…

Уйга кетаяпману, кимдир менга мана бу кўчадан юргин деяётгандек бўлаверди. Ўша кўчага бурилдим. Бу мен бирон марта юрмаган йўналиш эди. Тўсатдан рўпарамдан хукумат идораларидан бири чикиб колди. Мен у ерга мурожаат килмагандим. Ўзимга ўзим: кел, шулардан хам менга лойик бирор иш топиладими деб сўраб кўрсам мендан нима кетади — дедим. Машинамдан тушиб, идорага кириб бордим. У ерда мени бир киши илик каршилади. Мени танимаса хам юзида табассум билан кўришди.

Салом-аликдан сўнг, мен сўз бошладим: "Биродар, бу ерда мен хеч кимни танимайман. Агар ажр-савоб умидида менга ёрдам килмокчи бўлсангиз, мана бу менинг хужжатларим, дипломларим. Мен анчадан буён иш кидириб юрибман, лекин, ханузгача топа олганим йўк " дедим.

У киши хужжатларим билан танишиб чиккач, столининг устига икки кўлини тираб, ўрнидан турди ва менга караб:

"Субханаллох… Биз качондан бери сизга ўхшаш мутахассисликка эга ходимларни кидириб юргандик... Каерда эдингиз, дўстим? Каердан пайдо бўлиб колдингиз? Худо хохласа, хозирок ишга олинасиз"

"Ўриндикдан туриб, шу хонанинг ўзидаёк Аллох таолога шукр саждаси килдим… Кўзим ёшга тўлиб кетганди… Шайхнинг сўзларини эслаб, уни такрорлардим: "У – Аллох азза ва жалладир!! У – Аллох азза ва жалладир!!"




Похожие:

\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconБиография Таки уд-Дин Абу-л-′Аббас Ахмад Ибн ′Абд аль-Халим Ибн ′Абд ас-Салам Ибн Таймийя аль-Харрани аль-Ханбали
Харрану. В дамаске, центре исламских наук в то время, Ахмад Ибн Таймия последовал по стопам своего отца, который был ученым в области...
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconМосква — Санкт-Петербург «диля» жизнеописание имама ал-бухари
Имя имама — Мухаммад ибн Исма'йл ибн Ибрахйм ибн ал-Мугйра ал-Бухарй ал-Джу'фи; его кунья2 — Абу 'Абд Аллах
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconИслам для детей ﴿ قصص الأنبياء للأطفال ﴾ ] Русский–Russian– روسي [ Ахмад фон Денффер
Благодаря нашему Доброму Богу, мы — мусульмане, а Мухаммад ибн Абдулла — Пророк Ислама, самый главный и любимый для нас человек среди...
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconНашир килди: Ислом Нури
Аллох таъолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга салоту саломлар бўлсин!
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconМутаржим: Вадуд Ахмад Нашир килди
Анас розияллоху анху ривоят киладилар: “Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай мархамат килдилар: “Сизлардан бирортангиз, токи,...
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconБируни (973-1048)
Бируни, Узбекистан). Получил широкое математическое и философское образование. Жил в Кяте и Кургане при дворах местных правителей,...
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconАбдуллах ибн Абд ар-Рахман ибн Джибрин два свидетельства
Я также свидетельст вую, что Мухаммад — Его раб и Посланник, которого его Господь предпочёл другим за то, что он превзошёл их своими...
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconАвтор: Мухаммад ибн ъабдуль-Уаххаб
Абу Саид рассказывал, что посланник Аллаха, да благословит его Аллах и приветствует, сказал
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconТаржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли
Аллох таолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга, ахли байтларига ва асхобларига хамда киёматгача...
\"У – Аллох азза ва жалладир!! Мусо ибн Мухаммад Захроний. \"Сайдул фавоид\" веб сахифасидан олинди Вадуд Ахмад таржимаси iconВиди веб-сайтів та способи їх створення Веб-сервер Статичні та динамічні веб-сайти

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы