Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар icon

Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар

НазваниеОдамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар
страница1/6
Дата конвертации25.05.2013
Размер0.79 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3   4   5   6

Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар


[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]


Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид

Таржимон: Ислом нури веб саифаси

www.Islamnuri.com


2013 - 1434

MyIslamicBooks.tk


بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Сўнг …

Аллоҳ азза ва жалла фарз амалларни вазифа қилиб белгилаб қўйди, уларни тарк қилиш мумкин эмас. Ҳудудларни чегаралаб қўйди, уларни бузиш жоиз эмас ва баъзи нарсаларни ҳаром қилди, уларга риоя қилмаслик мумкин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳ Китобида нимани ҳалол қилган бўлса, у ҳалолдир, нимани ҳаром қилган бўлса, у ҳаромдир, нимадан сукут қилган бўлса, у илтифотдир, Аллоҳдан илтифотни қабул қилинглар, чунки Аллоҳ унутувчи эмас. Кейин: “Парвардигоринг унутувчи эмас” оятини ўқидилар”. (Ҳоким)

Ҳаром қилинган амал ва нарсалар Аллоҳнинг чегараларидир: “Кимки Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, аниқки у ўзига зулм қилибди”. Талоқ: 1

Аллоҳнинг чегараларини бузиб ўтган ҳамда ҳаром қилинган амал ва нарсаларни риоя қилмаганларга Аллоҳ азза ва жалла таҳдид қилиб шундай деган: “Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Унинг учун хор қилувчи азоб бордир”. Нисо: 14

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига кўра ҳаромлардан сақланиш фарздир: “Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан четланинглар ва нима нарсага буюрган бўлсам, уни қодир бўлганингизча қилинглар”. (Муслим)

Баъзи нафс-ҳавосига эргашган, заиф ва нодон кимсалар, ҳаром нарсалар ҳақида гап эшитса, аччиғи чиқиб, норози ҳолда: “Ҳамма нарса ҳаром, бирон нарса қолдирмай ҳаммасини ҳаром қилиб, ҳаётимизни зерикарли қилдингиз, юрагимизни сиқиб юбордингиз, сизларга қолса ҳамма нарса ҳаром. Дин енгил бўлса, озгина кенглик қилиш керак-ку. Аллоҳ Кечирувчи, Раҳимлидир”, дейдилар.

Биз уларга айтамиз: ”Аллоҳ жалла ва ало хоҳлаганини ҳукм қилади, Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқдир. Аллоҳ ҳикмат соҳиби (ҳар нарсадан) огоҳдир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани ҳалол, хоҳлаганини ҳаром қилади. Бизнинг бандалигимиз тақозо қилган иш Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлиб, сўзсиз таслим бўлишдир.

Аллоҳ таолонинг ҳукмлари беҳудага ва ўйин-ҳазил учун эмас, балки Унинг илми, ҳикмати ва адли билан содир бўлувчидир. Аллоҳ таоло деди: “Парвардигорингизнинг Сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг Сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. У эшитувчи, билувчидир”. Анъом: 115

Ҳалол ва ҳаромда суяниладиган қоидани бизларга баён қилиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида бундай деган: “...пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади”. Аъроф: 157. “...пок нарсалар”- ҳалол, “...нопок нарсалар”- ҳаромдир.

Ҳалол ёки ҳаром қилиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққидир. Ким бу ҳақни ўзи ёки бошқа кимса учун даъво қилса, Исломдан чиқиб, кофир бўлади: “Балки улар учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?!”. Шўро: 21.

Қуръон ва суннатни билувчи олимлардан бошқа бирон кимсани ҳалол ва ҳаром масаласида гапириши жоиз эмас. Билиб билмасдан, бу ҳалол, бу ҳаром дегувчиларга қаттиқ ваъидлар келган: “Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар”. Наҳл: 116.

Қатъий ҳаром қилинган нарсалар Қуръон ва суннатда зикр қилинган: “Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз: ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз...” оятнинг давомига қаранг. Анъом: 151.

Ҳадисларда ҳам ҳаромлар зикр қилинган, шулардан: “Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимлик, ўлимтик, тўнғиз ва бутларнинг (савдосини) ҳаром қилди”. (Абу Довуд)

Аллоҳ бирор нарсани харом қилса, унинг пулини ҳам харом қилган”. (Дору Қутний)

Яна Қуръонда харом нарсаларнинг хос навлари зикр қилинган. Масалан, ҳаром таомлар ҳақида келган оят: “Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, баланд жойдан қулаб ўлган бошқа бирон хайвон билан сузишиб ўлган... сизларга харом қилинди”. Моида: 3.

Никоҳда харом қилинганлар ҳақидаги оят: “Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш харом қилинган”. Нисо:23.

Ҳаром касбларлар ҳақидаги оят: “Аллоҳ олди-сотдини ҳалол, судхўрликни харом қилган”. Бақара:275.

Аллоҳ таоло бандаларга меҳрибон Зот бўлганидан, чексиз ва турли ноз-неъматларни ҳалол қилиб берган. Ҳалол нарсалар ҳисобсиз кўп бўлганидан, бизларга уларни муфассал баён қилмади. Балки бизлар билиб ва сақланишимиз учун саноқлик бўлган ҳаром нарсаларнигина муфассал баён қилди: “Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку, магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин)”. Анъом: 119.

Модомики пок бўлар экан, ҳалол нарсаларни умумий суратда мубоҳ қилди: “Эй одамлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир”. Бақара: 168.

Ҳаром эканига далил бўлмас экан, нарсаларнинг асли ҳалол экани, шунингдек, Аллоҳнинг раҳмати, карами ва бандаларга кенгчилигидир. Бу неъмати учун, Аллоҳ таолога тоат-ибодат, ҳамду сано ва шукр қилиш бизларга лозимдир.

Баъзи одамларга ҳаром нарсаларни санаб, муфассал баён қилинса, шариат аҳкомларидан юраклари сиқилиб қолади. Бу уларнинг иймонларининг заифлиги ва шаратни билмасликларидандир. Улар динни осон эканига қаноат ҳосил қилишлари учун, уларга ҳалол нарсаларнинг ҳамма турини санаб чиқилишини хоҳлайдиларми? Ёки шариат уларнинг ҳаётларини оғир қилмаётганига қалблари таскин топиши учун, пок нарсаларнинг ҳамма турини ҳисоблаб чиқилишини истайдиларми?

Шариатга мувофиқ сўйилган туя, сигир, қўй, қуён, кийик, эчки, товуқ, каптар, ўрдак, ғоз ва туя қуш гўшти ҳамда чигиртка ва балиқни ўлгани ҳам ҳалолдир... Кўкатлар, полиз экинлари, мевалар, дон-дунлар ва фойдали маҳсулотлар ҳалолдир... Сув, сут, асал, ёғ ва сирка ҳалолдир... Туз, қалампир ва зираворлар ҳалолдир... Ёғоч, темир, қум, тош, елим, шиша ва резиналарни ишлатиш ҳалолдир... От, туяларга, машина, поезд, кема ва тоираларга миниш ҳалолдир... кондиционер, музлатгич, кир ювиш машинаси, сочиқ, тегирмон, хамир чиқарадиган, гўшт майдалайдиган ускуналар, жувоз, табобат ускуналари, муҳандислик, ҳисоб, фалакиёт ва арҳитектура асбоблари ва расадхоналар, сув, нефт ва қазилма бойликлар қазиб чиқариш, селеция ишлари, таҳлил қилиш(анализ), босмахона ва пул чиқариб берувчи (банкомат) ускуналари ҳалолдир... пахтадан қилинган жундан тўқилган газмол, духоба, пахмоқ, мубоҳ терилар, нейлон ва политилен ҳалолдир... Никоҳ, савдо-сотиқ, кафолат , ҳавола (қарзни бир зиммадан бошқа зиммага ўтиши), ижара, касб-ҳунарлар: дурадгорлик, темирчилик, устачилик ва чўпонлик ҳалолдир... деб айтилишини хоҳлайдиларми? Мана кўринг, ҳалол нарсаларни келтираверилса, жой етади деб ўйлайдиларми? Нега бу қавм кишилари ҳеч гап англамайдилар-а?!

Аммо “дин енгил” деб ҳужжат келтиришлари эса, “Ҳақ билан ботилни мақсад қилиш” қабилидандир. Зеро, бу диндаги енгиллик тушунчаси, одамларнинг нафс-ҳавоси ва фикрларига кўра эмас, балки шариат олиб келган кўрсатмаларга кўрадир. Дин енгилдир деган ҳужжатни ушлаб олиб ҳаромларга риоя қилмаслик ва шариат рухсат берган: сафарда намозни қаср қилиб жамлаш ёки рўза тутмаслик ёки муқим учун бир кун, мусофирга эса уч кун махсига масҳ тортиш, сувдан ожизликда таяммум қилиш, касаллик ва ёки ёмғир пайтида намозни жамлаш, совчи қўйган аёлга қарашнинг мубоҳлиги, қасам каффоратида қул озод қилиш ё мискинларни едириш ё кийдириш ўртасида ихтиёр берилиши, музтар ҳолатда ўлакса ейиш ва булардан бошқа рухсатлар ва шариат енгилликлари ўртасида катта фарқ бордир. Бунга қўшимча, баъзи нарсаларнинг ҳаром қилинишида бир қанча ҳикматлар бор эканини мусулмонлар билишлари лозим. Шулардан: Ҳаром нарсалар билан Аллоҳ таоло бандаларни имтиҳон қилиб, уларни қандай амал қилишларига қарайди. Жаннат аҳлини дўзах аҳлидан ажратиш йўлларидан: аҳли дўзахлар, дўзах ўралган шаҳватларга шўнғиб кетадилар, Жаннат аҳллари эса, жаннат ўралган машаққатларга сабр қиладилар. Агар бу имтиҳон бўлмаганида, гуноҳкорни итоаткордан ажратиб бўлмас эди. Иймон аҳли буйруқ ва қайтариқлар машаққатига, ажрга эришиш ва Аллоҳнинг розилигига етиш учун, буйруқларини бажариш эътибори билан қарайдилар, шунинг учун машаққатлар уларга енгил бўлади. Нифоқ аҳли эса буйруқ ва қайтариқлар машаққатига, алам, озор ва маҳрумлик назари билан қарайдилар, шунинг учун алам-озор уларга оғир ва тоат ҳам қийин бўлади.

Ҳаром нарсаларни тарк қилиш билан итоаткор мўъмин ҳаловат топади. Ким бирор нарсани Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ ундан ҳам яхшисини эваз қилади, бунга қўшимча мўъмин киши қалбида иймон лаззатини топади.

Муҳтарам ўқувчиларимиз бу китобда ҳаромлигига далиллар Қуръон ва Суннат ила баён қилинган, шариатда ҳаромлиги собит бўлган бир қанча ҳаром нарсаларни топадилар. Ҳаром нарсалар ёки унинг баъзи турлари ҳақида ўтган уламолар китоблар тасниф қилишган: “Кабоир” каби ва яна шу мавзудаги яхши китоблардан Ибн Наҳҳос Димашқийнинг “Жоҳиллар амалларидан ғофилларни огоҳлантириш” китоблари бор. Бу ҳаром нарсаларни қилиш, бизнинг замонамизда кўп мусулмонлар орасида кенг тарқалиб қолди. Буларни эслатишдан мақсадим мусулмонларга ҳаром амалларни баён қилиш ва шу билан бирга насиҳат қилиб қўйишдир. Аллоҳ таолодан ўзим ва барча мусулмон биродарларим учун ҳидоят, тавфиқ, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳудудларидан ўтмаслик, ҳаром нарсалардан бизларни сақлаб, гуноҳлардан пок қилишини сўраб қоламиз: “Зотан, Аллоҳ энг яхши сақловчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир”.


1. Аллоҳга ширк келтириш

Ҳаром нарсаларнинг энг буюги шубхасиз Аллоҳга ширк келтиришдир. Абу Бакра розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Энг катта гуноҳ ҳақида сизларга хабар берайми? Деб уч мартта айтдилар. Саҳобалар: “Ҳа хабар беринг ё Росулуллоҳ”, дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга ширк келтириш... ” дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Аллоҳ таоло ширкдан бошқа гуноҳларни кечириши мумкин, аммо ширкни кечирмайди, унга алоҳида тавба қилиш лозим: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг)шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. Нисо: 48.

Ислом миллатидан чиқарадиган катта ширклар бор, унинг соҳиби агар шу ҳолатида вафот этса дўзахда абадий қолади. Кўпгина мусулмон юртларда тарқаган шундай ширк турларининг кўринишларидан:

Қабрларга сиғиниш

2. Ўликлардан мадад сўраш

Вафот этиб кетган авлиёлар ҳожатларни қондириб, ғам ташвишларни кеткизади деган эътиқод билан, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраш. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло айтган: “Роббингиз сизни фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингизга амр қилди”. Исро:23

3. Ўликларга дуо қилиш

Шунингдек ўтиб кетган Пайғамбарлар, солиҳ кишилар ва бошқалардан, шафоат истаб ёки бошига тушган кулфатлардан халос қилишни сўраб дуо қилиш, Аллоҳ таоло деди: “(Аллоҳга олиҳаларни шерик қилиб ибодат қилишингиз яхшироқми?) ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва(унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни ернинг эгалари қиладиган зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?!”. Намл: 62.

Баъзилар турса ҳам, ўтирса ҳам қоқилса ҳам бирон бир пир ёки авлиёнинг исмини зикр қилишни ўзига одат ва дин қилиб олади. Оғир аҳволга тушиб қолса ёки мусибат ва ғам-ташвиш етса: баъзилар ё Муҳаммад, баъзилар ё Алий, ё Ҳусайн, ё Бадавий, ё Жийлоний, ё Шозалий, ё Рифоий, ё Айдарус, ё саййида Зайнаб, ё Баҳоуддин ва ё Зангибува деб илтижо қилади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бундай деган: “Шубҳасиз, Аллоҳдан ўзга: сизлар илтижо қилаётган нарсалар ҳудди (сизнинг) ўзларингиз каби бандадирлар. Агар ростгўй бўлсангизлар, сизлар уларга дуо қилинглар, улар сизларга ижобат қилсинлар-чи?!”. Аъроф: 194.


4. Қабрларни тавоф қилиш, улуғлаш

Баъзи қабрпарастлар, қабрларни тавоф қиладилар, устун ва бурчакларини силаб, юзларини суриб, остонасини ўпадилар. Қабр олдида бўйинларини эгиб, ўзларини хор тутиб, тазарруъ билан ёлвориб талабларини, ҳожатларини сўрайдилар. Беморлар дардларига шифо тилаган, бефарзандлар фарзанд талаб қилган, ҳожатини енгиллашини сўраган ва гоҳо қабрда ётган кишига нола қилиб: “Эй саййидим, ҳузурингизга узоқ шаҳардан келдим, мени ноумид қилманг” дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) ижобат қила олмайдиган олиҳаларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ ким бор?! Ҳолбуки улар (жонсиз олиҳа)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдурлар”. Аҳқоф:5.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳадис шарифда: “Ким Аллоҳдан бошқага дуо қилиб вафот этса дўзахга киради”, деб хабар берганлар. (Имом Бухорий)


5. Қабрни улуғлаб унинг олдида соч қирдириш

Баъзи кишилар қабр олдида сочларини қирадилар, қўлларида “Зиёрат қилиш одоблари” номли китоблари ҳам бор бўлиб, бу билан улар авлиёлар қабрларини зиёрат қилишни мақсад қиладилар.


6. Ўликларни Аллоҳнинг рубубиятида шерик қилиш

Баъзилар: “Авлиёлар коинотни бошқара оладилар, улар фойда ва зарар беришга қодирлар” деб, эътиқод қиладилар. Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олувчи йўқдир...”. Юнус: 107.


7. Мақбараларга шам ва чироқлар назр қилиш

Шунингдек, қабр эгаларига шам ва чироқларни назр қилувчилар каби, Аллоҳдан бошқа учун назр қилиш ҳам ширкнинг турларидандир.


8. Аллоҳдан бошқа учун қурбонлик қилиш

Яна катта ширк турларидан: Аллоҳдан бошқа учун қурбонлик қилиш. Аллоҳ таоло деди: “Роббингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг”. Кавсар: 2. Яъни Аллоҳ учун ва Аллоҳнинг номи билан сўйинг!

Ҳадисда келган: “Аллоҳдан бошқа учун қурбонлик қилган кимсага Аллоҳнинг лаънати бўлсин”. (Имом Муслим)

Жонлиқ сўйиш гоҳида икки ҳаром нарсани ўзида жамлайди: Аллоҳдан бошқа учун сўйиш ва Аллоҳдан бошқанинг номи билан сўйиш.

Бу иккала хил сўйилган жонлиқни истеъмол қилиш ҳаромдир. Бизнинг асримизда тарқалган жоҳилий қурбонликлар жумласидан: “Жинларга атаб сўйиш”- бунинг кўриниши, баъзилар ҳовли сотиб олсалар ёки уй қурсалар ва ё қудуқ қазисалар, унинг ёнида ёки остонасида, жинларнинг зарар етказишидан қўрқиб қон чиқарадилар.

(Аллоҳдан бошқаси учун сўйиш турларидан бири; ҳоким ёки каттароқ шайх келиши муносабати билан унинг оёғи остида сўйилган жонлиқ. ИНТ)


9, 10, 11. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиш ёки

Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиш

Ва ёки Аллоҳдан бошқа бирон кимса бу нарсада хақга эга дейиш ёки жоҳилий ҳукм ва қонунларга ўз ихтиёри билан рози бўлиб ҳукм юритиш ва буни жоиз деб эътиқод қилиш. Аллоҳ азза ва жалла бунинг катта куфр эканини зикр қилиб шундай деган: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Роб қилиб олдилар”. Тавба:31. Адий ибн Хотим Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу оятни эшитганида: “Ахир улар, уларга ибодат қилмас эдилар”, деганида. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўғри, лекин уларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол дейишса ҳалол дейишар ва Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром дейишса ҳаром дейишарди. Мана шу уларга бўлган ибодатларидир”, деб жавоб бердилар”. (Имом Байҳақий)

Аллоҳ таоло мушрикларни сифатлаб шундай деди: “Аллоҳ ва унинг Расули ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдилар, хақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдилар”. Тавба: 29.

Яна Аллоҳнинг сўзи: “Айтинг, хабар берингизчи (эй, мушриклар) Аллоҳ Сизлар учун нозил қилган ризқдан (айримларини) ҳаром, (айримларини) ҳалол қилиб олдингиз. Айтинг: (бундай қилишга) Аллоҳ сизларга изн бердими ёки Аллоҳ шаънига бўхтон қилмоқдамисизлар?!”. Юнус: 59.


12, 13. Сеҳр, коҳинлик ва фолбинлик

Сеҳр - куфрдир ва етти ҳалок қилувчи гуноҳи кабиранинг биридир. Сеҳр зарар беради, фойда бермайди. Аллоҳ таоло сеҳрни ўрганиш ҳақида шундай деган: “Уларга фойда бермайдиган, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар”. Бақара:102.

Бошқа оятда эса бундай деган: “Сеҳргар қаерда бўлмасин нажот топмас”. Тоҳа:69.

Сеҳр билан шуғулланадиган киши кофир бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: “Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар.— Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар ..”. Бақара:102..

Сеҳргарлик ҳаром ва жирканч бўлиб, сеҳргарнинг ҳукми эса уни қатл қилишдир. Баъзи жоҳил, иймони заиф кишилар, бошқалар билан ҳисоблашиб қўйиш ёки ўч олиш учун сеҳргарга борадилар, бошқа баъзилари эса сеҳрни қайтариш учун сеҳргарга мурожаат қилиб, унга таяниб ҳаром ишга қўл урадилар. Аслида эса Аллоҳ таолога илтижо қилиб, шифони ҳам Аллоҳдан сўраб, Қуръон оятларидан сеҳрни қайтарувчи ҳамда мўъминлар учун шифо бўладиган: “Фотиҳа”, “Ихлос” ва “Муаввизатайн” (“Фалақ”, “Нос”) каби сураларни ўқиш лозимдир.

Ғайбни билишни даъво қилганлари учун коҳин ва фолбинлар ҳам Аллоҳ азза ва жаллага кофир бўлган кимсалардан бўладилар, зеро Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмайди.

Фолбинлар содда, ишонувчан одамларнинг пулларини олиш учун турли: қумга чизиқ тортиш, чиғаноқда фол кўриш, кафт, пиёла, чинни идиш ва кўзгудан ўқиш каби ҳийла-найрангларни ишлатадилар. Агар бир марта тўғри топсалар, тўқсон тўққиз мартта ёлғон айтадилар. Ғофил, қалб кўзи кўр одамлар эса буни фаҳмига бормай, ўша битта тўғри айтганини ушлаб олиб, келажакларини, бахтлилик ёки бахтсизлик, оила ва тижорат ишларида ҳамда йўқотган нарсаларни топишлари учун ва яна шунга ўхшаш турли масала ва муаммолари билан фолбинлар ҳузурига борадилар.

Фолбинлар ҳузурига бориш ҳукмига келсак, агар улар айтаётган сўзларни тасдиқласа киши кофир бўлиб, Ислом миллатидан чиқади. Бунга далил Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: “Ким коҳин ёки фолбиннинг олдига бориб, у айтган нарсаларни тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”. (Имом Аҳмад)

Аммо фолбинга борувчи, уларни тасдиқламай, шунчаки бир синаш учун борган бўлса, кофир бўлмайди, лекин намоз ўқиш ва тавба қилишнинг фарзлиги билан бирга, қирқ кун намози қабўл бўлмайди. Бунга далил ушбу ҳадисдир: “Ким фолбинга бориб, бирон нарса ҳақида ундан сўраса, қирқ кун унинг намози қабул қилинмайди”. (Имом Муслим)

  1   2   3   4   5   6




Похожие:

Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар iconОдамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар iconБисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қўйган кишини бирон кимса ҳидоят...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы