Рамазон-ганимат дамлар icon

Рамазон-ганимат дамлар

НазваниеРамазон-ганимат дамлар
Дата конвертации25.05.2013
Размер94.32 Kb.
ТипДокументы

Ассалому алайкум "Ислом нури"ни таратаётган азиз биродарлар! Сизларга Аллохнинг офияти ва хифзини тилайман. Шу билан бирга сизларни тобора якинлашаётган Рамазони шариф ила муборакбод этишга изн бергайсизлар. Аллох таоло ушбу кутлуг ойнинг оталарини согинган мургаклар учун хурсандчилик табассуми, кўзларида мунг яширинган муслима аёлларга кувонч, дард махзунлик белини буккан ота-оналар учун сурур кўз ёшлари ойи килган бўлсин, илохим. Дуолар ижобатини тезлаштириб, биз учун бир илинж ойи бўлган Рамазонимизни бизга нусрат, фатху-галаба ойи килиб берсин илохим. Умид киламанки, сизлар сайтни рамазон ойида кизикарли ва мухим маълумотлар билан безатасизлар. Мусулмон халкимизнинг маърифати хидоятини зиёдалашишига янада кўпрок хисса кушасизлар. Янги таржимамни такдим этарканман, мусулмон биродарларимизга бир Рамазон тухфаси сифатида кабул этгайсизлар. Сизларга чукур эхтиром ва мухаббат ила Бобур Мирзо.
^

Рамазон-ганимат дамлар


Рамазон ойини ажр ва фойдаларга эришадиган мавсум килган зот-Аллохга хамдлар, нажот ва хидоят элчиси бўлган пайгамбаримизга салавот ва салом бўлсин. Ва у кишининг оилаларига, асхобларига ва уларга шоду-хуррамлик Кунигача яхшилик билан эргашган зотларга хам саломлар бўлсин.

Бу сўзимни сизга бир дўст сифатида, сизга факат яхшиликни илиниб такдим этаман ва сизга муваффакият ва зафар ёр бўлишини умид этаман. Бу сўзларимни бир насихат деб кабул килгайсиз. Сўзларимни диккат билан тингланг ва калималарим учун калбингизни очинг. Сизга насихат килаётганни айбу нуксонларига бокманг, балки, нимага чакириб насихат этаётганига бокинг. Агар хайрли бўлса кабул килинг, агар ундок бўлмаса, мен сизга вакил, кўрикчи эмасман.

Суюкли дўстим, ўзингиз учун Рамазон ойига кандай тайёргарлик кўрдингиз? Бу шундай улуг ойки, унда жаннат эшиклари очилади, жаханам эшиклари кулфланади, шайтонлар кишанланади ва мана шу кутлуг ойда Аллох таоло солих бандаларини дўзахдан озод этади.

Унда тавба килишга азм этдингизми?

Унда Аллохга кайтишга ва инобат-бўйсунишга карор килдингизми?

Унда жамики маъсият ва мункаротлардан халос бўлишга ва Еру осмонлар роббисига киладиган ибодатларингизда хаётингизнинг янги сахифасини очмокка ният килдингизми?

У ойда килажак кундалик ибодатларингизни режасини тузиб куйдингизми?

У улуг ойнинг кунлари-ю тунларини нима билан карши олмокчисиз?

Бу саволларнинг барчасига ростгуйлик ва очиккўнгиллик билан ижобат килмок лозим, токи тоат ва ибодатларимиз суст бўлиб, бу ой кириб, чикиб кетиб колиб, шундай улуг ва фазилатли ойнинг кунлари ва соатларини хавода тўзгиган чанг каби бекорга зое килиб кўймайлик.
^

Тавбани бошланг


Дўстим! Ишингизни тавба билан бошланг деб, сизни кийин ахволга солмокчи эмасман, балки айтмокчиманки, тавба йўлнинг аввали ва нихоясидир. У шундай манзилатки, Аллох сари йўл тутувчилар ўзларини барча сафар ва хижратларида унда махкам ўрнашадилар. Демак, тавба - кўпчилик одамлар гумон килганидек факат осийлар ва адашганларнинггина тутадиган манзили эмас. Тавба килувчиларнинг саййиди ва обидларнинг имоми бўлган зот- Расулуллох саллолоху алайхи васаллам: «Эй инсонлар! Аллохга тавба килинглар, зеро мен бир кунда етмиш марта тавба киламан» деб мархамат килганлар. (Муслим ривояти)

Аллох таоло бандаларини тавбага чакирган чогда уларни иймон сифати билан хослаб нидо килган: «Барчангиз Аллохга тавба килингиз эй муминлар! Шояд (шунда) икболли бўлсангизлар». (Нур:31) Барчамизда гунохлар, хато-камчиликлар етарли. Ёки хато килмаган ким бор? Ёки гунох килмаган ким бор? Еки ичимизда осийлик килмаган ким бор?

Аллох субханаху ва таоло гунохларни кечирувчи бўлган зотдир, кундузи килинган гунохларни кечириш учун тунда, тунда килинган гунохларни кечириш учун кундузи кўлини очиб туради. У зот Тавба килувчиларнинг тавбасини, осий-гунохкорларнинг надоматини эшитиб шод бўлади. Шунинг учун хам магриб тарафида кенглиги етмиш йиллик масофада бўлган бир улкан эшик килганки, бу эшик токи куёш ўзининг ботадиган тарафидан чиккунга кадар, яъни киёматгача очик туради. (Термизий ривояти, хасан, сахих хадис)

Дўстим сизга айтсам, тавба жуда осон, енгил иш, машаккатли, серзахмат эмас. У тийилиш, надомат ва азму-карордир. Гунохлар ва ёмонликлардан тийилиш, утган гунохларни эътироф этиб, надомат чекиш ва келажакда ўша гунохларга кайтмасликка катъий азму-карор килишдир.
^

Вактнинг ахамияти


Дўстим! Агар ўтган гунохларга надомат, келажакда уларни такрорламасликка карор килган бўлсангиз, у холда сиз турмушингизга диккат-эътибор килишингиз, келажак билан ўтмиш орасида турганингизни хис килишингиз ва хозирги дамларингизни ислох этишингиз лозим бўлади. Аникки, сиз бу вактни зое килсангиз, саодатингиз ва нажотингизни зое килган бўласиз. Агар умрни ганимат билиб, вактга эътиборли бўлсангиз, албатта, лаззат, рохат ва неъматларга мушарраф бўлурсиз.

Имом ибн Коййим Жавзийя айтган эканлар: «Кўпчилик одамлар умрларини нимага сарф этаётганларига карадим. Узун тунлари фойдасиз гаплар ёки бефойда китобларни ўкиш, кунлари эса уйкую гафлат билан ўтмокда.Кундузлари ё Дажла бўйида ёки бозорларда ўтади!!! Уларни кемада гаплашиб, кетиб бораётган кишиларга ўхшатдим. Уларда хайр-яхшилик йўкдир. Яна мавжудликни маъносини фахмлаган камчилик, нодир инсонларни хам учратдимки, улар амал мавсумларида ўтиб кетмасдан илгари шошилиш керак бўлган вактларни ганимат билиб, сафарга озука жамлаш, тайёргарлик харакатида шошилиб юрибдилар…» Яна айтадиларки: «Инсон ўз умрининг шарафини, вактининг кадрини билиши лозим. Унинг бир лахзасини хам бехудага совурмаслик, сўз ва ишнинг энг афзалини мукаддам кўйиши керак.» Салафлардан бирининг хузурига ўлим тўшагида ётганда зиёратчилар кирганида уни намоз ўкиётган холда топдилар. Уни ўзини кўп уринтирмасликка чакирганларида: «Хали-замон амалларим сахифалари ёпиладиган бўлаяптику ахир!!!» деган эди.

Агар инсон дурустрок уйлаб кўрса, хар канча жидду-жахд килмасин унинг нихояси бор. Ўлим уни амал килишдан узиб кўяди. Килган яхши амалларининг ажригина ўлимидан сўнг давом этиб туради.

Салафларимизнинг ибодатдаги тиришкокликлари

Дўстим, куйидаги мисоллар салафи киромларимиз Аллох таолонинг ибодатида кўрсатган тиришкокликларининг эркин намуналаридир. Шоядки, уларнинг хаётларига назар солиб, у зотлардан ибодатларда мустахкам бўлиш ва олийхимматлик каби сифатлардан ўзингиз учун бироз мерос олсангиз:

*Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам намозларида узок турганлари сабабли оёклари шишиб кетарди. Бунчалик уринишни «Ахир шукр килувчи бандалардан бўлмайинми?» дея изохлардилар. (Муттафакун алайхи)

* Абу Бакр розияллоху анху хусусан намоз ва Куръон тиловатида жуда кўп йиглар эдилар.

* Умар розияллоху анхунинг ёнокларида кўп кўз ёш тўкишнинг аломати бўлган кора чизиклар бор эди.

* Усмон розияллоху анху Куръони каримни бир ракъатда ўкиб тугатган вактлари хам бўлган.

* Али розияллоху анху мехробда намоз ўкир эканлар, соколлари кўз ёшидан хўл бўлиб кетарди ва «Эй мени чалгитган ва гурур-хаддан ошишга чакирган дунё, сен уч талоксан, сенга кайтиш йўкдир!» дер эдилар.

*Катода хар етти кунда Куръонни хатм килар эдилар, Рамазонда эса хар уч кунда, охирги ўн кунликда эса хар куни ўкиб, хатм килар эдилар.

*Суфён Саврий кўркувдан кон йиглар эдилар.

*Саъид ибн Мусаййиб масжидни ўзларига лозим тутган, кирк йил давомида бирор марта жамоат намозини колдирмаган эдилар.

Рамазон- фурсат ганимат

Суюкли дўстим! Ўзингизга маълум, дунё тожирлари мол-дунё жамгаришда хеч бир фурсатни кўлдан бермай тиришиб харакат киладилар. Катта фойда, мўмай даромад келтириши мумкин бўлган хар кандай йўлдан фойдаланишади.

Нима учун сиз Аллох билан тижорат, олди-сотти килмайсиз? У зотнинг берадиган улкан савобларию катта мукофотларига ноил бўлиш учун тоат-ибодатларга, амали солихларга шошиб-ўзмайсиз?

Рамазон, бу-шошилувчилар унга шошадиган, такводорлар унга хозирлик кўрадиган, сергак, уйгок одамлар ундан гофил колишмайдиган улкан бир фурсатдир. У калби ёмонликлардан саломат бўлган, аъзолари тўгри йўл-истикоматда мустахкам бўлган ва унга зарарли бўлган ёки фойдаси бўлмаган нарсалар билан вактини зое этмаган кишилар учун гунохлар магфират килинадиган, жаннатга эришиладиган, дўзахдан нажот топиладиган ойдир.

Дўстим, шу ўринда сизга бу ойнинг вактларини ганимат билиб, солих амаллар билан кечиришга ёрдам берадиган бир неча ишларни маслахат берамиз:

1. Рамазон рўзаси-одат эмас ибодатдир:

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Кимки Рамазон рўзасини (унинг фарзлигига) иймон билан, унга бериладиган савобни умид килиб тутса, ўтган гунохлари кечирилади» деб мархамат килганлар. (муттафакун алайх; яъни Бухорий ва Муслим ривоятлари) Бу хадисдаги «Савобни умид килган холида» нинг маъноси эса, «Аллохдангина савоб умид этиб, риё ва сумъадан холи, мол-дунё максадида бўлмаган холда» демакдир.

2. Рамазон-шукри адо килиниши лозим бўлган неъматдир.

Дўстим Рамазон келишидан илгари ўлим етган инсонлар хакида ўйлаб кўринг. Уларнинг амаллари тўхтади, сахифалари ёпилди. Энди улар оз бўлсада хасанот ёки хайрли иш кила олмайдилар. Сиз эса, Аллох умрингизни узайтириб, бу улуг ойга етиб келдингизми, энди мана бу савоб ва ажрларни жамлашга харакат килинг. Булар –Аллохга касамки, етказгани учун Аллохга хамду сано айтиш керак бўлган ва шукр килишлик вожиб бўлган улкан неъматдир.

3. Уйку ва бедорлик.

Дўстим, агар сиз Рамазон кундузларини уйку, кечаларини бедорлик ва ўйин-кулгу билан ўтказадиган бўлсангиз у холда, рўзадорлик ва ибодатларда коим бўлганлик савобидан махрум бўлиб коласиз ва бу ойдан кўлларингиз бўш холда чикасиз. Аллохга касам, бу ой санокли кунлар ва фазилатли кечалардир. Бу кунларда, Аллох сизни рахм килур, эртага лаззат ва неъматларга элтувчи бўлган тоат-ибодатларда тиришинг. Бу ой кириб келсада, гафлатда юришдан сакланинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Рамазонга кириб, ундан гунохлари магфират килинмасдан чиккан кишининг бурни ерга ишкалсин» дедилар. (Термизий ва Хокимлар ривояти)

4. Рамазон –Куръон тиловати ойи.

Рамазон-Куръон ойи. Салафлар Рамазон кириши билан Куръон тиловатига каттик берилишар, уни бошка барча ибодатлардан кўра аввалги ўринга кўяр эдилар. Ривоят килинишича, уларнинг баъзилари бу ойда хар куни Куръонни хатм килиб, ўкиб чикар эдилар. Сиз хам бу ойда тиловат коидаларига имкон кадар риоя килиб, тадаббур, тартил ва хушуъ билан Куръон тиловатига бел богланг.

5. Киёми лайл-тунги ибодат

Тунги намозларни адо килиш Рамазондан бошка ойларда суннати муаккада бўлиб, Рамазонда эса янада таъкидлангандир. Бу масжидларда адо килинадиган таровех намозлари бўлиб, унга диккат килмок ва имом билан бирга охирига етказмок лозимдир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Кимки имоми билан то у намозини тугатгунича намозда бирга коим бўлса, бу намоз унга киёми лайл –тунги намоз сифатида ёзилади» деб мархамат килганлар. (Сунан сохиблари ривоят килганлар. Термизий сахих санаганлар).

6. Садака

Рамазонда садака килиш бошка ойлардан кўра фазилати ва савоби кўпрокдир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам Рамазон кирса жуда хам кўп садакалар килар, янада сахий, мурувватли бўлиб кетар эдилар. Бу ойда садакалар килишга, ўзингизда бор нарсалардан бошкаларга инфок- эхсон килишга каттик интилинг.

7. Рўзадорларни таомлантириш

Шунингдек, рўзадорларни таомлантириш, факир ва мискинларга ифторликлар бериш каби ишларга харис бўлинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Ким рўзадорни таомлантирса, унинг топган ажри мисоличалик ажру-савобга эришади» деб мархамат килдилар.

8. Масжидларга катнаш

Ер юзидаги энг яхши жойлар масжидлардир. Намозларни масжидда жамоат билан адо килишга харакат килинг. Намозларни адо килгандан сўнг, масжидда колиб кейинги намозларни кутинг. Нафл ибодатлардан бирортасини колдирмай адо килишга интилинг. Чунки нафл ибодатлар, фарз амаллардаги камчиликларни тўлдиради ва Аллохнинг мухаббатига эриштиради. Аллох таоло хадиси кудсийда мархамат килади: «Бандам менга нафл ибодатлар ила курбат–якинлик хосил килиб борар экан, Мен уни яхши кўриб коламан.» (Бухорий ривояти)

9. Охирги ўн кунлик

Азиз дўстим, охирги ўн кунликда ибодатлардаги тиришкоклигингиз ўтган кунлардан кўра кучлирок бўлишига харакат килинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунлик бошланса, ўзлари кечалари ибодатлар билан бедор бўлар ва ахли-оилаларини хам шунга таргиб килиб уйготар эдилар. (Муттафакун алайхи)

10. Лайлатулкадр-кадр кечаси

Кадр кечасини Рамазоннинг охирги кунларидан изланг. Хусусан, охирги ток кунлардан кидиринг. У тунларни намозда коимлик, Куръон тиловати, зикр, дуо ва бундан бошка ибодатлар ила ўтказинг. Чунки у кечада килинган ибодатнинг савоби, кадр кечаси бўлмаган минг ойда килинган ибодатнинг савобидан яхши.

11. Кўзни тийиш

Аллох таоло харом килган нарсаларга карашдан кўзни саклаш, кам амал килинадиган ибодатдир. Нима учун бу улкан ибодатни тирилтириб, амалга оширишга харакат килмайсиз?

12. Зикр

Барча холатларингизда Аллохни эсловчи зокир бўлинг. Аллохни зикр этувчилар шак-шубхасиз дунёю охиратда нажот топувчи кишилардир.

13. Дуо

Дуо ибодатдир. Бу банданинг Роббисига барча холатларида доимо мухтожлиги ва факирлигига далилдир. Аллох таоло ушбу оятда дуони ибодат деб номлаган: «(Эй инсонлар), Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо килинглар! Мен сизларга (килган дуо-илтижоларингизни) мустажоб килурман. Албатта менга ибодат килишдан кибр-хаво килган кимсалар якинда бўйинларини эгган холларида жаханннамга кирурлар», деди» (Гофир:60) Сиз хам дўстим, дуо ибодатидан гофил колманг.

14. Эътикоф

Эътикоф масжидда хозир бўлиб, Аллох ибодатида хилватда бўлишдир. Эътикоф кунларингизни лагв, сафсата, бехуда сўзлар билан зое килиб куйиб, кайтанга сиздан кўра эътикофда бўлмаган одам яхши бўлиб колмасин.

15. Ейиш ва ичиш

Кўп ейиш ва ичишдан ўзингизни тийинг. Чунки у ибодатларда дангасалик, эринчоклик ва бўшашишликка олиб келади.

16. Четланиш керак бўлган мункар ишлар:

*Рамазон ойида, кундузлари чекишдан ўзингизни тийиб юришингиз сизнинг катъиятингиз, ирода кувватингизни далилидир. Шундай экан нима учун кечасию кундузи ўзингизни ундан тийишга харакат килмайсиз?

*Мусика эшитишдан ўзингизни эхтиёт килинг. Чунки у калбни бузади ва гайратни сўндиради.

*Рамазон ойини телевизордаги турли сериаллар, филмлар ва турли телешоуларни кўришдан халос бўлиш мавсуми килинг.

*Кўп кулиш ва латифабозликдан ўзингизни тийинг. Чунки бу нарсалар калбнинг каттиклашиши ва Аллох зикридан гофил бўлиш, чалгишни келтириб чикаради.

*Бекорчи, ёмон инсонлар билан бирга бўлманг. Агар улар билан бўлсангиз сиз хам ўшалардан бири бўлиб коласиз.

*Дунёдаги энг ёмон жойлардан бири бозорлардир. Зарурат бўлмаса у ерларда камрок бўлганингиз маъкул.

*Эркак-аёллар аралаш бўладиган ўринлар ёки хилватда ёлгиз эркак билан аёлнинг колиши фасод, ёмонликлар ва оммавий укубатларнинг катта сабабларидандир. Бу нарсалардан эхтиёт бўлинг!

*Тил билан содир килинадиган гунохлардан сакланинг. Чунки бу рўзани савобини кетказиб кўядиган нарсадир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам: «Кимки ёлгон гувохлик бериш, унга амал килиш ва жохилликдан тийилмас экан, уни ейиш, ичишдан тийилишини Аллохга хожати йукдир» деб мархамат этганлар. (Бухорий ривояти)

Набийимиз Мухаммад ва у кишининг оилалари ва асхобларига саломлар ва салавотлар бўлсин.

Сизларга муборак Рамазон кечаларини файзли ўтиши ва дунёю охиратингизга улкан манфаатлар келтиришини тилаб

Аллох йўлида сизни яхши курувчи дўстингиз Бобур Мирзо.




Похожие:

Рамазон-ганимат дамлар iconРамазон насихатлари Бисмиллахир рохманир рохийм
Бу муборак ой мухосаба вактидир. Шунинг учун амалларингни тадкик эт ва хаётингни тузат!
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы