Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси

НазваниеЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
страница1/4
Дата конвертации25.08.2014
Размер468.63 Kb.
ТипДокументы
  1   2   3   4

Закот китоби

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Таржимон: Ислом нури веб саифаси

www.Islamnuri.com

2013 - 1434



1. Закотнинг машруълиги ва унинг Исломдаги ўрни ҳақидаги боб

2. Чорва молларининг закоти ҳақидаги боб

3. Дон-дун, мева, асал, кон ва хазиналар закоти ҳақидаги боб

4. Пулларнинг закоти ҳақидаги боб

5. Тижорат моллари закоти ҳақидаги боб

6. Фитр закоти ҳақидаги боб

7. Закот чиқариш ҳақидаги боб

8. Закотга ҳақли ҳамда закот бериш жоиз бўлмайдиган кишилар баёни ҳақидаги боб

9. Мустаҳаб садақа ҳақидаги боб

بسم الله الرحمن الرحيم

Закотнинг машруълиги ва унинг Исломдаги ўрни ҳақидаги боб

Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига фарз, уни олишга ким ҳақдор, қандай турдаги молдан чиқариш фарз эканини билиб олиш зарурдир.

Қуръон ва Суннат далолатига кўра, закот Исломнинг рукнларидан ва улкан биноларидан саналади. Аллоҳ таоло Қуръоннинг 82 ўрнида уни намоз билан бирга зикр қилган. Бу ҳам унинг нақадар аҳамиятли ибодат эканига ва у билан намоз ўртасида нақадар улкан алоқа ва мустаҳкам боғлиқлик борлигига далил бўлади. Ҳатто, бу умматнинг сиддиқи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, намоз билан закотнинг ўртасини ажратган кишиларга қарши албатта жанг қиламан», деганлар (Бухорий (1399) ва Муслим (20) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Аллоҳ таоло айтади: «Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг» (Бақара: 43).

«Агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (Яъни улар билан урушишни бас қилингиз)» (Тавба: 5).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ислом беш (асос) устига қурилган: Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни адо этиш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш» (Бухорий (8) ва Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Мусулмонлар закотнинг фарзлигига ва унинг Исломнинг учинчи рукни эканига, унинг фарзлигини инкор қилган кишининг кофир бўлишига ва уни беришдан бош тортган кишиларга қарши уруш қилинишига иттифоқ қилганлар.

У ҳижратнинг иккинчи йилида фарз қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни йиғиб ва қабул қилиб олиб, ҳақдорларга етказишга масъул бўлган кишиларни атроф ўлкаларга юбордилар. Хулафои рошидийннинг суннати ҳам шунга жорий бўлди, мусулмонлар шунга амал қилиб келдилар.

Закотда халқларга яхшилик бордир. У молнинг тозаланишига ва бало-ю офатлардан сақланишига сабабдир, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бандаликни бажо келтиришдир. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг. Албатта, сизнинг дуоингиз улар учун ором-осойишталик бўлур. Аллоҳ эшитувчи, билувчидир» (Тавба: 103). Бинобарин, у нафсларни бахиллик ва ҳасисликдан поклаш, бой-бадавлат кишини ўзига суюмли бўлган молидан бир қисмини чиқариб бериш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қила олишини имтиҳон қилиб кўришдир.

Аллоҳ таоло закотни униб-ўсиш ва кўпайишни қабул қиладиган молларда, жумладан, чорва моллари ва экин-тикин каби ўзи ўсиб, кўпаядиган нарсаларда, шунингдек, тасарруф билан ҳамда тижорат воситасида айланиб кўпаядиган тилла, кумуш ва тижорат моллари каби нарсаларда вожиб қилди.

Закот миқдорини у чиқариладиган молдаги инсоннинг меҳнатига қараб белгилади.

Чунончи, рикоз (кон, соҳиби аниқ бўлмаган топиб олинган хазина)нинг бешдан бирини (20%);

Бир томонлама меҳнат сарф бўлган, яъни суғориш иншоотларисиз суғорилган ҳосилнинг ўндан бирини (10%);

Икки томонлама меҳнат билан суғорилган ҳосилнинг йигирмадан бирини (5%);

Пул ва тижорат моллари каби соф меҳнат билан даромад келадиган молларнинг қирқдан бирини (2,5%) закот сифатида чиқаришни фарз қилди.

Аллоҳ таоло ушбу садақани закот (тозалов) деб номлади, чунки у нафсни ҳам, молни ҳам тозалайди, у молни камайтирадиган ва мол эгасига зиён етказадиган жарима ёки солиқ эмас. Балки, аксинча, закот одамлар ўзлари сезмаган ҳолларида моллари кўпайишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақа билан мол камаймайди», деганлар (Термизий (2325), Аҳмад (4/231, №18031) Абу Кабша розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Шариатда закот хос тоифанинг хос моли учун хос вақтда фарздир. Яъни, бу чорва моллари, пул ва тижорат молларида тўла бир йил айланиши, дон-дун ва ҳосилда доннинг қотиши ва ҳосилнинг пишиб етилиш вақти кириши, асалда унинг ҳосил бўлиш пайти келиши, кон ва хазиналарда уларнинг чиқариб олиниши, фитр закотида ийд оқшоми кун ботишидир.

Закот мусулмон кишининг зиммасига қуйидаги бешта шарт топилганда фарз бўлади:

1)    Эркинлик. У қулга фарз эмас, чунки қулнинг шахсий моли бўлмайди, унинг қўлидаги нарса хожасиники саналади, закоти ҳам хожасининг зиммасида бўлади.

2)    Молнинг соҳиби мусулмон бўлиши. Кофирга закот фарз эмас, ундан закот талаб қилинмайди. Чунки, закот дегани ибодат ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдир. Кофир эса ибодат ва қурбат аҳлидан эмас. Ибодат ниятга муҳтож, кофирдан бу нарсани кутилмайди. Аммо, хитоб (закотга бўлган буйруқ) унга ҳам тегишли ва охиратда бунинг учун унга алоҳида азоб бўлади, деган маънода фарз бўлиши масаласи ҳақида уламолар ўртасида хилоф бор. Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилганки: «Уларни «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб гувоҳлик беришга чақиринг, агар бунда сизга итоат қилсалар Аллоҳ таоло уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини айтинг, агар бунда ҳам итоат қилсалар Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган садақа (закот)ни фарз қилганини айтинг» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисларида закот фарз бўлиши учун мусулмонликни шарт қилдилар.

3)    Нисобга эга бўлиш. Нисобга етмаган молга закот фарз бўлмайди. Нисоб – молдан маълум миқдор бўлиб, унинг тафсилоти келади. Нисоб эгаси катта бўлсин, кичик бўлсин, оқил бўлсин, мажнун бўлсин, фарқсиз, унга закот фарз бўлади. Чунки, далиллар умумий келган.

4)    Мулкка эгадорлик қарор топиши. Яъни, мулкда бировнинг ҳаққи қолмаслиги. Эгадорлик аниқ бўлмаган молга закот берилмайди. Бунинг мисоли, ўзини озод қилиш учун хожаси билан муайян молга келишган мукотаб қулнинг берадиган пули. Бу пул хожа учун муқаррар мол эмас. Чунки қул ўзининг тўловдан ожиз эканини эълон қилиши ва пулни адо этишдан бош тортиши мумкин.

5)    Мол қўлга келганидан сўнг бир йил ўтиши. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда айтилган: «Молда то йил айланмагунича закот йўқдир» (Ибн Можа (1792) ривояти, Термизий ҳам шу маънода (631) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Бу – ердан чиққан ҳосил ва дон-дундан бошқа нарсаларга хосдир. Аммо, ердан чиққан нарсаларнинг закоти ўша ҳосил вужудга келиши билан фарз бўлади, бунда йил айланиши эътибор қилинмайди. Йил ўтиши фақат пул, чорва ҳайвонлари ва тижорат молларида мол эгасига енгиллик қилиниб, молда ўсиш ва кўпайиш камолига етиб олиши учун шарт қилинган.

Чорва ҳайвонларининг туғилиб кўпайган болаларидан ва тижоратдан келган фойдадан закот бериш учун алоҳида йил ўтиши шарт қилинмайди. Балки, ҳайвонларнинг асли ва тижорат молининг дастмояси нисобга етганидан сўнг йил айланган бўлса, закот фарз бўлиши учун шу кифоя.

Бировда ҳаққи бор одам агар қарздори камбағал одам бўлса, саҳиҳ қавлга кўра, ўша қарзини қайтариб олганидан кейин бир йил учун закот беради.

Агар қарздори бадавлат ва қарзини ўташга қодир бўлса, молнинг эгаси ҳар йили учун закот беради.

Фойдаланиш ва ишлатиш учун олиб қўйилган молларга, масалан, ҳовли жой, кийим-кечак, уй жиҳозлари, автоуловлар, миниш ва фойдаланиш учун боқилаётган ҳайвонларга закот фарз бўлмайди.

Ижарага бериб қўйилган автоуловлар, дўконлар, уйлар учун закот йўқ, фақат улардан келган ижара ҳақлари нисобга етса ва йил айланса, ўшалардан закот берилади. Бунда ҳар бир ижарага берилган нарсадан келган пул алоҳида ҳисоб қилинмайди, балки ҳаммасини қўшиб, бир ҳисоб қилинади.

Зиммасида закот фарз бўлган одам закотини чиқармай туриб вафот этса, унинг қолдирган меросидан закоти чиқарилади, ўлими сабабли закоти соқит бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг қарзи (яъни, ҳаққи) ўтаб қўйилишга ҳақлироқ», деганлар (Бухорий (1953) ва Муслим (1184) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Демак, вориси ва ёки бошқа биров маййитнинг меросидан закот чиқаради, чунки закот фарз бўлган ҳақдир, у маййитнинг зиммасидан соқит бўлмай туради.

^ Чорва молларининг закоти ҳақидаги боб

Билингки, Аллоҳ таоло закотни фарз қилган моллар сирасига чорва ҳайвонлари, яъни, туя, қорамол, қўй-эчки ҳам киради. Аслида, улар закот бериладиган молларнинг энг аввалида туради. Чорва молларига закот фарз бўлиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган бир қанча саҳиҳ ҳадислар далил бўлади, у зотнинг закот хусусидаги мактублари, у зотдан сўнг халифаларининг закотнинг фарзлиги баёнидаги мактублари ва уни йиғиш учун Мадина ташқарисидаги узоқ-яқин қабилаларга ва умуман, Ислом оламининг чор-атроф ўлкаларига вакиллар юборганликлари маъруф ва машҳурдир.

Закот туя, қорамол ва қўй-эчкиларда икки шарт билан фарз бўлади:

1) Уларни ишга солиш учун эмас, балки сут-қатиқ ва насл олиш учун боқилаётган бўлиши. Чунки, шундай бўлганида унинг фойдаси кўпроқ, ўсиб-кўпайиши эҳтимоли кучлироқ бўлади.

2) Яйловда боқилаётган бўлиши. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Соима (яъни, яйловда юрган) туяда ҳар қирқтасига битта ибнату лабун (яъни, 2 ёшни тўлдириб, 3 ёшга ўтган туя) (закот қилиб чиқарилади)», деганлар (Аҳмад (5/2, №20016, Абу Довуд (1575), Насоий (2444) ривоятлари). Соима деб яйловда боқиладиган ҳайвонга айтилади. Йил бўйи ёки йилнинг кўп қисмида сотиб олиб ёки йиғиб келтирилган ем-хашак билан боқиладиган ҳайвонларда закот фарз бўлмайди.
  1   2   3   4




Похожие:

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури веб саифаси
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconИсро ва Меърож [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] الشيخ صالح المغامسي الإسراء والمعراج Шайх Солиҳ ал-Мағомисий Таржимон
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon[ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы