Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси

НазваниеЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
страница2/4
Дата конвертации25.08.2014
Размер468.63 Kb.
ТипДокументы
1   2   3   4
Биринчи: Туянинг закоти

Юқорида айтилган шартлар топилган ҳолда ҳар 5та туяга 1та қўй, ҳар 10та туяга 2та қўй, ҳар 15та туяга 3та қўй, ҳар йигирмата туяга 4та қўй закот чиқариш фарз бўлади. Бунга суннат ва ижмоъ далил бўлади.

Туялар сони 25тага етганда 1та бинт махоз, яъни, 1 ёшни тўлдириб, 2 ёшга ўтган урғочи туя берилади. Бинт махоз (бўғоз туянинг урғочи боласи) деб номланишига сабаб – унинг онаси аксарият ҳолларда бўғоз бўлади. Лекин, онасининг бўғоз бўлиши шарт қилинмайди, бу фақат у учун таъриф нуқтаи назаридан айтилган сўздир. Агар бинт махоз топилмаса, унинг ўрнига ибн лабун (2 ёшни тўлдириб, 3 ёшга ўтган эркак туя) берилса кифоя қилади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар туялари ичида бинт махоз бўлмаса, ибн лабун беради», деганлар (Абу Довуд (1567) Анас розияллоҳу анҳудан  ривояти).

Агар туялар сони 36тага етса, унда бинт лабун бериш фарз бўлади. Чунки, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Агар 36тадан 45тагача бўлса, битта урғочи бинт лабун берилади», дейилган (Бухорий (1454) ривояти). Бунга ижмоъ ҳам далил бўлади. Бинт лабун 2 ёшни тўлдирган урғочи туядир, бинт лабун (соғин туянинг урғочи боласи) деб номланишига сабаб – унинг онаси кўпинча қорнидаги боласини туққан ва сут бераётган ҳолда бўлади. Лекин, айни шундай ҳолда бўлиши шарт эмас, бу аксарият ҳолатдан келиб чиқиб, бинт лабунга таъриф жиҳатидан айтилган сўздир.

Туялар сони 46тага етса, битта ҳиққа, яъни, 3 ёшни тўлдирган урғочи туя бериш фарз бўлади. Ҳиққа (лойиқ) деб номланишига сабаб – шу ёшга кирган урғочи туя қочирилиш ва бўғоз бўлишга, устига юк ортиш ва минилишга лойиқ саналади.

Туялар сони 61тага етса, унда битта жазаъа, яъни, 4 ёшни тўлдирган урғочи туя бериш фарз бўлади. Жазаъа (тиши тушган) деб номланишига сабаб – шу ёшга етганда тиши тушади. Ушбу миқдордаги туялардан жазаъа берилишига далил «Саҳиҳ»да келган ҳадисдир: «61тадан 75тагача битта жазаъа» (юқоридаги ҳадис). Уламолар шунга ижмоъ қилганлар.

Агар туялар сони 76тага етса, унда  2та бинт лабун бериш фарз бўлади. Чунки, саҳиҳ ҳадисда айтилганидек: «76тадан 90тагача иккита бинт лабун» (юқоридаги ҳадис).

Туялар сони 91тага етса, унда 2та ҳиққа бериш фарз бўлади. Чунки, саҳиҳ ҳадисда айтилганидек: «91дан 120гача қочирилишга яроқли иккита ҳиққа» (юқоридаги ҳадис). Бунга ижмоъ ҳам далилдир.

Агар туялар сони 120тадан ортса, 3та бинт лабун бериш фарз бўлади. Юқоридаги ҳадисда келгандек: «Туялар сони 120тадан ошиқ бўлганда ҳар 40тасига биттадан бинт лабун, ҳар 50тасига биттадан ҳиққа берилади».
Иккинчи: Қорамолнинг закоти

Қорамолдан закот берилиши нас (оят ва ҳадисдан бўлган далил) ҳамда ижмоъ билан фарздир. «Саҳиҳайн»да Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир кишининг туя, сигир ё қўйлари бўлиб, уларнинг закотини адо қилмаса, қиёмат куни (ўша жониворларни) энг катта ва энг семиз кўринишида олиб келинади, улар уни шохлари билан сузишади, туёқлари билан эзғилашади (Муслим (988) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Бухорий (1204) ва Муслимда (987) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳам шу маънода ҳадис ривоят қилинган).

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилнишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Яманга юборганларида қорамолнинг закотини ҳар 30та молга битта табиъ (1 яшарли мол), 40та молга битта мусинна (2 яшарли мол) олишга буюрганлар (Термизий (623) ва Аҳмад (5/230, №22013) ривоят қилганлар).

Демак, қорамолар сони 30тага етса, 1та эркак ё урғочи табиъ, яъни, бир ёшни тўлдириб, иккинчи ёшга ўтган мол бериш фарз бўлади. Табиъ (эргашувчи) деб номланишига сабаб – одатда бу ёшдаги моллар яйловда онасига эргашиб юради.

Ўттизтадан кам бўлганда закот фарз бўлмайди. Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадиси бунга далил бўлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Яманга юборганларида қорамолдан то ўттизтага етмагунича ҳеч нарса олмаслигимга буюрдилар» (юқоридаги ҳадис).

Сигирлар сони 40тага етса, унда битта мусинна, яъни, икки ёшни тўлдирган сигир берилади. Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келганидек: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ҳар ўттизта молдан битта эркак ёки урғочи табиъ олишни, ҳар қирқтадан битта мусинна олишни буюрдилар» («Сунан» соҳиблари ривоят қилганлар, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким саҳиҳ санаганлар).

Қорамоллар сони 40тадан зиёда бўлса, ҳар 30тасида 1та табиъ, ҳар 40тасида 1та мусинна фарз бўлади.

Мусинна икки ёшли сигир бўлиб, тиши (ёши) зиёда  кўп бўлгани учун мусинна (тишли ёки ёши катта) деб номланган, уни санийя деб ҳам атайдилар.
Учинчи: Қўй-эчкилар закоти

Қўй-эчкиларга закот фарзлиги суннат ва ижмоъ далили билан асосланади. «Саҳиҳ»да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Абу Бакр розияллоҳу анҳу унга қуйидаги мактубни битган эканлар: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга фарз қилган ва Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбарига буюрган фарз садақа (закот) нисобидир... Яйловда боқиладиган қўйларнинг закот нисоби: 40тадан 120тагача бўлганда битта қўй...» (Бухорий (1454) ривояти).

Агар қўй-эчкилар сони 40тага етса, 1та қўй, яъни, қўйнинг жазаъи, эчкининг санийясини бериш фарз бўлади.  Сувайд ибн Ғафала ривоят қилишича: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг садақа йиғишга юборган вакили келиб: «Қўйдан жазаъасини, эчкидан санийясини олишга буюрилдик», деди» (Абу Довуд (1581) ривояти). Қўйнинг жазаъи – олти ойни тўлдиргани, эчкининг санийяси – бир ёшга тўлганидир.

Қўйлар сони 40тага етмаса, закот фарз бўлмайди. «Саҳиҳ»да Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳадисида келганидек: «Кишининг яйловда боқиладиган қўйлари 40тадан битта кам бўлса ҳам унга садақа (закот) фарз бўлмайди, фақат эгаси ўзи хоҳласа (бериши мумкин)».

Қўйлар сони 121тага етса, унда 2та қўй бериш фарз бўлади. Юқорида ўтган Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳадисида келганидек: «120тадан ошиғи то 200тагача бўлганда иккита қўй берилади».

Қўйлар сони 201тага етса, унда 3та қўй бериш фарз бўлади. Юқорида ўтган Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳадисида келганидек: «200дан зиёдаси то 300тагача бўлганда учта қўй берилади».

Мана шу миқдордан кейин ҳар 100та қўйга биттадан қўй бериб борилаверади, 400тага 4та қўй, 500тага 5та қўй, 600тага 6та қўй ва ҳоказо.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам, Умар розияллоҳу анҳу ҳам то вафотларигача амал қилган садақотлар ҳақидаги мактубда айтилишича: «Қўйлар 40тадан 120тагача бўлганда 1та қўй берилади. Агар бунга битта қўй зиёда бўлса, то 200тагача 2та қўй берилади. Агар бунга битта қўй зиёда бўлса, то 300тагача 3та қўй берилади. Бундан зиёдасига то 400тага етгунича ҳеч нарса берилмайди. Қўйлар кўп бўлганида ҳар 100та қўйдан битта қўй берилади» (Насоийдан ташқари бешовлари ривоят қилганлар).

Қурбонликка ярамайдиган даражадаги қари, айбли-ногирон қўй закотга берилмайди, фақат ҳамма қўйлар шунақа бўлсагина, олиш жоиз бўлади. Шунингдек, бўғоз қўй, болалик (эмизикли) қўй, қочирилган қўйни олинмайди, чунки қочирилган қўй бўғоз бўлиши эҳтимоли бор. «Саҳиҳайн»да Абу Бакр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилганидек: «Садақага қари, айбли қўй ва сурувнинг қўчқори олинмайди, фақат садақа қилувчи ўзи хоҳласа (қўчқорни олиш мумкин)» (Бухорий (1455) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Аллоҳ таоло айтади: «Эҳсон қилиш учун улардан ўзингиз фақат кўз юмиб туриб оладиган — паст-нопокларини танламангиз!» (Бақара: 267).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «... Лекин, ўртача молларингиздан, чунки, Аллоҳ таоло сизлардан молларингизнинг энг яхшисини сўрамади ва энг ёмонини беришга буюрмади» (Абу Довуд (1582) Абдуллоҳ ибн Муовия ал-Ғодирий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Энг яхши ва эгасига суюмли бўлган, шунингдек, ейиш учун боқилаётган семиз ва хўра мол-қўйлар ҳам олинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юборганларида: «Энг яхши ва нафис молларини олишдан сақланинг», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Закот учун ўртача молни олинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «... Лекин, ўртача молларингиздан...». Сурувдаги қўйларнинг ҳаммаси касал бўлса, закот учун касал қўй олинади. Чунки, закот мувосот (ҳамдардлик, ҳамкорлик асосида) фарз бўлган. Касал ҳайвонлардан закот сифатида соғ ҳайвонни талаб қилиш ушбу қоидани бузиш саналади. Хусусан, қўйларнинг закотида ҳаммаси майда қўй бўлса, майда қўй олинади.

Агар мол эгаси фарз бўлганидан кўра яхшироқ ва афзалроғини беришни истаса, ўзи учун яхши ва савоби кўпроқ бўлади.

Агар моллар катта-кичик, соғу-касал, эркагу-урғочи ҳаммаси аралаш бўлса, икки хил молнинг қиймати миқдорига қараб, соғлом ва катта урғочи жониворни олинади. Катта молларнинг қийматини чиқариб, уларда фарз бўлган миқдор билинади, сўнг кичкиналарнинг қийматини чиқариб, уларда фарз бўлган миқдорни билинади. Сўнгра адолат билан, ўртасини олинади.

Соғлом ва айбли, эркак ва урғочилар хусусида ҳам гап шу. Закотдан деб чиқарилаётган молнинг қиймати агар катта, соғлом ҳайвонлар ҳисобида йигирмага тенг бўлса, майда ва касал ҳайвонлар ҳисобида ўнга тенг бўлса, унинг ҳам, бунинг ҳам ярмини, яъни ўн бешга ҳисоб қилиб чиқарилади.

Чорва ҳайвонлари закотига доир мавзулардан яна бири – хулта (аралаш), яъни икки ё ундан ортиқ киши ўртасида бўлган шерикчилик чорва молнинг ҳукмини билишдир. Шериклик мол икки турлидир:

1)    Хулта аъён – молнинг асли шериклик, бир кишининг улуши иккинчисининг улушидан ажралган эмас. Чорва молининг ярми ё учдан бири ё тўртдан бири бировига тегишли бўлгани каби.

2)    Хулта авсоф – баъзи сифатларда шериклик, шериклардан ҳар бирининг улуши иккинчисининг улушидан ажралган ва таниқлик, лекин молларнинг ҳаммаси бир жойда туради.

Ҳар икки турдаги аралаш-шерикликнинг закотни фарз бўлиши ёки соқит бўлишида, оғирроқ ёки енгилроқ бўлишида таъсири бор. Шерикликнинг ҳар икки тури ҳам бир неча шартлар билан аралаш молларни битта молга айлантириб қўяди:

Биринчи шарт: Молнинг йиғиндиси нисобга етган бўлиши. Агар нисобдан кам бўлса, закот фарз бўлмайди. Бу ердаги мақсуд – гарчи, шериклардан бирининг моли нисобдан кам бўлса ҳам, молнинг йиғиндиси нисобга етишидир.

Иккинчи шарт: Ҳар икки шериклик молнинг эгаси закот фарз бўладиган кишилардан бўлиши. Агар биттаси закот аҳлидан бўлмаса, яъни масалан, кофир бўлса, ҳар икки қисмнинг ҳукми алоҳида бўлади.

Учинчи шарт:

- Шериклик моллар битта қўрада туриши;

- Битта яйловда ўтлаши; бирининг чорваси битта ўтлоқда, иккинчисининг чорваси бошқа ўтлоқда ўтлайдиган бўлса, шерикликка ўтмайди.

- Сути соғиладиган жойи битта бўлиши; агар шериклардан бири ўз молларини бир жойда, иккинчиси бошқа жойда соғса, шерикликка ўтмайди.

- Фаҳли (қочирувчи қўчқори, буқаси, нортуяси) битта бўлиши ва ҳар бирининг алоҳида фаҳли бўлмаслиги, чорвалари битта фаҳлдан қочириладиган бўлиши.

Ушбу шартлар топилса, икки аралаш моллар битта молдек ҳисоб қилинади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақадан қўрқиб, тарқоқларни бир-бирига қўшилмайди, бир жойдагиларни бир-биридан ажратилмайди, шерикчилик бўлган молда ҳар икки шерик ҳам баб-баробар бир-бирига (ўтиб кетган ҳақни) қайтарадилар» (Термизий (621), Абу Довуд (1580), Насоий (2457), Ибн Можа (1801) ривоятлари, Термизий саҳиҳ санаган).

Агар бир кишининг битта қўйи, иккинчисининг ўттиз тўққизта қўйи бўлса, ёки қирқ кишининг биттадан, қирқта қўйи бўлса, юқоридаги шартлар топилган ҳолда бир йил тўла аралаш-шерик бўлиб юрган бўлсалар, улардан ҳар бири ўз қўйининг кўп-оз ё катта-кичиклигига қараб, ўртада битта қўйни закотга чиқарадилар.

Биринчи кўринишда битта қўй эгаси бир қўйнинг қирқдан бир бўлагини, 39та қўй эгаси эса қолганини беради.

Иккинчи кўринишда эса қирқ кишининг ҳар бирига бир қўйнинг қирқдан бир қисмини бериш фарз бўлади.

Агар уч кишининг ҳар бирида қирқтадан, жами 120та қўйлари бўлса, учаласи битта қўй берадилар.

Жумҳур уламо фикрига кўра, бир кишининг бир неча яйловда алоҳида-алоҳида қилиб боқилаётган қўйлари бўлса, бунинг закотга таъсири бўлмайди, ҳукмда уларни бир-бирига қўшиб юборилади. Имом Аҳмад фикрига кўра, бир кишининг қўйлари бўлиб боқилаётган яйловлар ораси намозни қаср ўқиш масофасича бўлса, улардан ҳар бирининг ҳукми алоҳида бўлади. Агар нисобга етган бўлса, закот берилади, нисобдан кам бўлса, берилмайди, уларни бир-бирига қўшилмайди. Жумҳурнинг фикри кучлироқ, валлоҳу аълам.

^ Дон-дун, мева, асал, кон ва хазиналар закоти ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!» (Бақара: 267).

Закотни инфоқ деб аталди. Аллоҳ таоло айтади: «Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг!» (Тавба: 34). «Инфоқ-эҳсон қилмайдиган» дегани закотини бермайдиган деганидир.

Дон-дун ва мева-чеваларнинг закотини чиқаришга буюрувчи ва уларнинг миқдорини баён қилиб берувчи кўплаб ҳадислар келган. Мусулмонлар буғдой, арпа, хурмо ва майизда закот фарз бўлишига ижмоъ қилганлар. Буғдой, арпа, шоли, тариқ ва шу каби дон-дунларнинг ҳаммасида закот вожибдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дон-дун ва хурмодан беш васақдан камига садақа йўқдир», деганлар (Бухорий (1459) ва Муслим (979) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна айтганлар: «Осмон (яъни ёмғир суви) ва чашмалар суғорган ёки умуман суғорилмайдиган нарсаларда ушр (ўндан бир), суғориладиган нарсаларда ушрнинг ярми (йигирмадан бир)дир» (Имом Бухорий (1483) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).

Мевалардан хурмо, майиз ва булардан бошқа ўлчовлик ва сақлаб қўйишга яроқли бўлганларига закот фарз бўлади. Шунда ҳам фақат нисобга етган бўлиши шарт бўлади. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис борки: «Беш васақдан камига садақа лозим эмас» (Бухорий (1405), Муслим (979), Абу Довуд (1558), Термизий (626), Насоий (2445), Ибн Можа (1793) ривоятлари). Бир васақ – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соълари бўйича олтмиш соъдир. Бир соъ эса жуссаси ўртача бўлган кишининг ҳовучида тўрт ҳовучдир.

Дон-дун ва мева-чевалардан закот бериш учун закот фарз бўлган пайт, яъни, мевалар пишиб етилган, донли экинларнинг дони қотган пайт нисоб даражасидаги ҳосил кишининг мулкида (яъни қўлида) бўлиши шарт қилинади.

Демак, дон-дун ва мевалардан закот фарз бўлиши учун иккита шарт топилиши шарт қилинган:

1)     Юқорида баён қилингани каби, нисобга етиши;

2)     Закот фарз бўлган пайт ўша ҳосил кишининг мулкида бўлиши.

Агар кейинроқ нисобга етса, унда закот фарз бўлмайди. Яъни, масалан, сотиб олса ёки йиғим учун иш ҳақи сифатида олса, бошоқ териб қўлга киритса ва ҳоказо.

Дон-дун ва мева-чевалардан чиқариладиган закот миқдори уларни қай йўл билан суғорилганига қараб фарқли бўлади:

-         Суғориш ускуналарисиз, сел ва оқин сувлар билан суғорилган бўлса ёки лалми ҳосил бўлса, унда ушр – ўндан бирини бериш фарз бўлади. Чунки, «Саҳиҳ»да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис борки: «Осмон (яъни ёмғир суви) ва чашмалар суғорган ёки умуман суғорилмайдиган нарсаларда ушр (ўндан бир)дир (Имом Бухорий (1483) ривоят қилган). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис борки: «Анҳорлар ва булутлар (яъни ёмғир) суғорган нарсаларда ушрдир» (Муслим (981) ривояти).

-         Қудуқдан тортиб ёки бошқа суғориш иншоотлари воситасида меҳнат билан суғорилган бўлса, унда ушрнинг ярми, яъни, йигирмадан бирини бериш фарз бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «(Туялар билан қудуқдан) сув тортибсуғориладиган нарсаларда ушрнинг ярми (йигирмадан бир)дир» (Имом Бухорий (1483) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Сув тортувчи туялар билан суғорилган нарсаларда ушрнинг ярмидир» (Муслим (981) ривояти).

Дон-дунлардан закот чиқариш вақти – дон қотган пайт, мева-чевалардан закот чиқариш вақти эса мева ҳосили қизариб ёки сарғайиб, пишиб-етилгани маълум бўлган пайтдир. Агар шу ҳолга келганидан сўнг сотиб юборса, закоти сотувчи зиммасига бўлади, сотиб олувчига эмас.

Донни мусаффо ҳолда, яъни сомони ва пўстидан ажратиб чиқариш лозим. Мевани эса қуритилган ҳолини эътиборга олинади. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам узумни забиб (майиз) ҳолида ўлчашга буюрганлар (Абу Довуд (1603), Термизий (643), Насоий (2617), Ибн Можа (1819) Аттоб ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар),  унинг закоти майиз эътибори билан олинади. Хурмонинг закоти ҳам тамр, яъни қуруқ хурмо билан олинади.

Асални ўзининг мулки(да бўлган ер)дан ёки тоғларнинг тепалари каби ўлик ерлардан олса, олган асали нисобга етса, закот беради. Асалнинг нисоби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соълари бўйича ўттиз соъдир. Асалнинг закоти ушрдир.

 Маъдан – яъни, кон ва хазинада ҳам закот фарз бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!» (Бақара: 267).

Маъдан – ер остига яширинган кон ва хазина турларидан бўлиб, ердан олингани боис уларда ҳам худди дон-дун ва мева-чевада лозим бўлганидек закот лозим бўлади. Агар кон-хазина олтин ё кумуш бўлса, нисобга етса, қирқдан бир миқдорини бериш фарз бўлади. Олтин-кумушдан бошқа, сурма, маргимуш, олтингугурт, туз, нефт каби конлардан олинган маъданнинг баҳоси нисобга етса, унинг қийматининг қирқдан бирини олтин-кумуш билан бериш фарз бўлади.

Рикоз – яъни, кофирларнинг жоҳилият давридан қолган дафина (кўмилган хазина)сидан топилган нарсаларда ҳам закот фарз бўлади, у оз бўлсин, кўп бўлсин, бешдан бирини бериш вожибдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рикозда хумс (бешдан бир)», деганлар (Бухорий (6912) ва Муслим (1710) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Рикознинг кофирларга тегишли дафина экани уларга ё уларнинг бир қисмига кофирлар қўйган белгилардан ёки уларга битилган подшоҳларининг исмидан ёки бут-салибларининг шаклидан билиб олинади. Бешдан бирини чиқарилгач, қолгани топган одамники бўлади.

Агар топилган дафинада (кўмилган хазинада) ё унинг бир қисмида мусулмонлар белгиси топилса ёки умуман ҳеч қандай белги топилмаса, унинг ҳукми луқата (топиб олинган мол) ҳукмида бўлади.

Рикоздан олинган закот худди файъ (жангдаги ўлжалар) каби мусулмонларнинг умумий манфаатлари йўлида ишлатилади.

Демак, юқорида айтиб ўтилганлардан маълум бўладики, ердан чиққан нарсалар бир неча хил:

1)     Дон-дун ва мева-чевалар;

2)     Кон ва хазиналар;

3)     Асал;

4)     Рикоз.

Ушбу турларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари остига киради: «Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!» (Бақара: 267), «Ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳаққини беринглар»(Анъом: 141).

Закот кайл (сиғим) билан ўлчанадиган ва сақлаб қўйса бўладиган дон-дун ва мева-чеваларда фарз бўлади.

(Сиғим билан) ўлчанмайдиган ва сақлаб қўйилмайдиган олма, шафтоли, беҳи, анор каби меваларга закот фарз бўлмайди.

Шунингдек, турп (редиска), саримсоқ, пиёз, сабзи, тарвуз, тарра, бодринг, бақлажон, помидор каби сабзавот ва полиз экинларидан закот берилмайди. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадис борки: «Сабзавотларда садақа (закот) йўқдир» (Дорақутний (1884) ривояти). Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис борки: «Беш васақдан камига садақа лозим эмас» (Бухорий (1405), Муслим (979), Абу Довуд (1558), Термизий (626), Насоий (2445), Ибн Можа (1793) ривоятлари. Бир васақ – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соълари бўйича олтмиш соъдир. Бир соъ эса жуссаси ўртача бўлган кишининг ҳовучида тўрт ҳовучдир).

Закот фарз бўладиган нарсаларда кайл (сиғим ўлчови) эътибор қилинди. Шундай экан, кайл билан ўлчанмайдиган ва сақлаб қўйилмайдиган нарсаларда закот лозим бўлмайди. Мазкур полиз ва сабзавот экинлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам, халифалари даврларида ҳам экилиб турилгани ҳолда улардан закот олинмагани уларда закот фарз бўлмаслигига далил бўлади. Ушбу нарсалардан закот олмаслик суннатга эргашиш бўлади.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бодринг, тарра, пиёз ва райҳонларда закот йўқ. Аммо, қачонки улар сотилиб, пули (нисобга етиб) бир йил айланса, закот берилади» (Мардовий, «Инсоф»: 3/87).

^ Пулларнинг закоти ҳақидаги боб

Пулларнинг закоти деганда олтин-кумуш ва улардан қилинадиган пуллар, зеб-зийнатлар, ёмбилар ва шу каби нарсаларнинг закоти тушунилади.

Олтин ва кумушга закот фарз бўлишига Қуръон, Суннат ва ижмоъ далил бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: «Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг!» (Тавба: 34). Ояти каримада олтин ва кумушнинг закотини чиқармайдиган одамга жуда қаттиқ азоб хабари берилди.

«Саҳиҳайн»да ҳадис борки: «Қай бир тилла ва кумуш эгаси уларнинг ҳаққини – яъни закотини – адо этмаса, қиёмат куни ўтдан бўлган тамға қилиниб, уни жаҳаннам оловида қиздирилиб, у кишининг биқинига, пешонасига, орқасига босилади. Совуб қолса, яна қайтадан (қиздириб) олиб келинади, миқдори эллик минг йилга тенг бўлган бир кунда, то бандалар ўртасида ҳукм қилиб бўлингунча (шундай қилинади)» (Муслим (987) ва Бухорий бир қисмини (1042) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Уламоларнинг иттифоқларига кўра, оят ва ҳадисда айтилган олтин-кумушни хазина қилиб, босиб қўйишдан мурод – закот фарз бўлгани ҳолда уни чиқармасликдир. Агар закоти чиқарилса, хоҳ ер устида сақласин, хоҳ ерга кўмиб сақласин, уни босиб ётиш дейилмайди.

Олтин йигирма мисқолга етса, кумуш эса икки юз исломий дирҳамга етса, қирқдан бирини закот сифатида чиқариш фарз бўлади. Зарб қилинган пул шаклида бўладими, бошқа кўринишда бўладими, фарқсиз. Чунки, Ибн Умар ва Оиша розияллоҳу анҳумолар ривоят қилишларича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар йигирма динордан бошлаб ярим динор олардилар» (Ибн Можа (1791) ривояти). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда айтилишича: «Риққада қирқдан бир» (Бухорий (1454) ривояти). Риққа – зарб қилинган ёки қилинмаган тоза кумушдир.

Мисқол – ўлчов миқдори бўлиб, фуқаҳолар таърифига кўра, бўлиқ ва ўртача арпа донидан 72тасининг оғирлигига тенгдир.

Тилланинг нисоби саудий жунайҳга кўра 11,43 жунайҳга, кумушнинг нисоби саудия арабистони риёли билан 56 риёл (594 г кумуш) ёки шунга тенг бўлган бошқа қоғоз пул (валюта)га тўғри келади.

Тилла ва кумушнинг ҳар бири ўзига белгиланган нисоб миқдорига етса, қирқдан бирини берилади.
1   2   3   4




Похожие:

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури веб саифаси
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconИсро ва Меърож [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] الشيخ صالح المغامسي الإسراء والمعراج Шайх Солиҳ ал-Мағомисий Таржимон
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon[ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы