Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси

НазваниеЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
страница3/4
Дата конвертации25.08.2014
Размер468.63 Kb.
ТипДокументы
1   2   3   4

^ Эркак киши тақиши ва кийиши мумкин бўлган тилла ва кумуш нарсалар:

Эркак киши кумуш узук тақиши мумкин. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушдан узук қилдирганлар (Бухорий (65) ва Муслим (2092) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Эркак кишига тилла узук тақиш ҳаромдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларни тилла билан зийнатланишдан қайтарганлар (Бухорий (5863) Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган), тилла узук тақиб олган кишининг бу ишини жуда ёмон санаганлар, «Сизлардан бирингиз дўзах ўтидан битта чўғни олиб, уни қўлига қўйишни истайдими?!», деганлар (Муслим (2090) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).

Эркак киши зарурат туфайли тилладан бурун ё тишлар қўйиши мумкин. Чунки, Килоб куни Арфажа ибн Асъад розияллоҳу анҳунинг бурни кесилиб кетиб, кумушдан бурун қилдирганида ундан нохуш ҳид келадиган бўлди. Шундан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари билан у тилладан бурун қилдирди (Абу Довуд (4232), Термизий (1770), Насоий (5176), Ибн Ҳиббон (12/276, №5462) ривоятлари, Ҳоким саҳиҳ санаган).

 

^ Аёллар учун рухсат берилган тилла ва кумуш зеб-зийнатлар:

Аёллар учун тақиб юриш одат бўлган тилла ва кумуш зеб-зийнат ва тақинчоқлар ҳалол қилинган. Чунки, шариат соҳиби аёлларга мутлақо зийнатланиб юришларига рухсат берган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тилла ва ипак кийим умматимнинг аёлларига ҳалол қилинди ва эркакларига ҳаром қилинди», дедилар (Абу Довуд (4057), Насоий (5159), Ибн Можа (3595), Аҳмад (1/96, №750) Алий розияллоҳу анҳудан, Термизий (1720) Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Ушбу ҳадис аёлларнинг тилла ва кумуш билан зийнатланишларининг мубоҳлигига далил бўлади, уламолар шунга ижмоъ қилганлар.

Аёлларнинг тилла ва кумуш тақинчоқлари агар ишлатиш учун ёки бировларга бериб туриш учун тайёрлаб қўйилган бўлса, улардан закот берилмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тақинчоқларда закот йўқдир», деганларини Табароний заиф санад билан Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, (Дорақутний (2276, №1931) ва Ибн Жавзий «Таҳқиқ»да (2/44) келтирганлар), бироқ амал шунга бўлиб келгани буни қувватлайди. Қолаверса, бир гуруҳ саҳобалар ҳам ана шу фикрни айтганлар, Анас, Жобир, Ибн Умар, Оиша, (унинг опаси) Асмо шулар жумласидандир («Мусаннаф Ибн Аби Шайба» (2/382), «Мусаннаф Абдирраззоқ» (4/81). Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан беш кишидан ривоят мавжуд» (Ал-муғний: 2/322). Чунки, бу ҳолда тилла-кумуш (зеб-зийнат) ўсиб-кўпаядиган ҳолатдан кўра кийиладиган кийим, хизматкор қул ва яшаладиган турар-жойга ўхшаган нарсага айланиб қолган бўлади.

Агар тақинчоқлар ижарага беришга тайёрланган бўлса, ёки нафақа (яъни, ҳожати бўлганда ишлатиш) учун жамғарма сифатида ушлаб турилган бўлса, ёки шунчаки бойлик сифатида олиб қўйилган бўлса ва юқоридаги мақсадлардан биронтаси кўзда тутилмаган бўлса, у ўзининг аслий (тилла-кумушлик) ҳолида қолади ва закот фарз бўлади. Чунки, тилла ва кумушда закот фарз бўлади, ишлатиш ёки бировларга бериб туриш учун сақлаб туриш унинг фарзлигини соқит қилади. Бундан бошқа ҳолатларда эса у ўзининг аслида қолади ва нисобга етса ўзи мустақил равишда ёки бошқа молга қўшилиб закоти берилиши лозим бўлади.

Агар нисобдан кам бўлса ва бошқа молга қўшиш имкони ҳам бўлмаса, унда закот йўқдир. Мабодо тижорат учун ушлаб турилган бўлса, қийматида закот фарз бўлади.

 

^ Девор ва шифтларга тилла ва кумуш суви юритиш, тилла-кумушдан идишлар қилиш ҳукми

- Шифт ёки девор каби нарсаларга, автоулов ё унинг калитига тилла ва кумуш суви юритиш мусулмон кишига ҳаромдир. Шунингдек, қалам ва давот каби нарсаларга зарҳал (тилла ё кумуш) суви бериш ҳам ҳаром. Чунки, бу исроф ва кибр белгисидир.

- Тилла ва кумуш идишлар тутиш ёки идишларга зарҳал бериш ҳам ҳаром. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тилла ва кумуш идишда ичадиган киши қорнига жаҳаннам ўтини симираётган бўлади» (Бухорий (5634) ва Муслим (2065) Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Шунингдек, тилла узук тақувчи эркак кишиларга қаттиқ ваъид (азоб хабари) айтилган. Шунга қарамай, минг афсус, айрим мусулмон эркакларнинг ушбу ваъидларга бепарволик билан ёки жоҳилликлари туфайли тилла узук тақиб юришларига гувоҳ бўлинади. Ундай кишилар бу ишларидан Аллоҳга тавба қилишлари, Аллоҳ рухсат берган кумуш узукка кифояланишлари лозим. Ҳалолни қилиб, ҳаромдан беҳожат бўлиш имконияти бор.

«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. (Унинг хоҳишига қарши турувчи кимса йўқдир).Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» (Талоқ: 2, 3).

Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг динини билишга, шариатига амал қилишга ва ўзи учун ихлосли бўлишга муваффақ қилишини сўраймиз.

^ Тижорат моллари закоти ҳақидаги боб

Тижорат моллари – яъни, олди-сотди ва фойда қилиш учун ушлаб турилган молларга закот бериш фарз бўлади. Қуйида бунга далиллар келтирамиз:

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг» (Тавба: 103).

«Улар (топган) мол-мулкларида сўралувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун маълум ҳақ (яъни закот) бўлган зотлардир» (Маориж: 24, 25).

Тижорат моллари молларнинг энг кўп қисмини ташкил этади, шунинг учун оятларнинг умуми остига киришга лойиқроқдир.

Абу Довуд Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни сотиш учун тайёрлаб қўйган нарсаларимиздан закот чиқаришга буюрардилар» (Абу Довуд (1562) ривояти). Ушбу моллар ўсиб-кўпаювчи мол бўлгани учун уларда ҳам худди яйловдаги чорва ҳайвонлари каби закот фарз бўлди.

Аҳли илмлар тижорат мақсадида олинган молларда бир йил айлангач, закот фарз бўлишига ижмоъ қилганликлари кўп тарафлама ривоят қилинган.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Тўрт имом ва умматнинг – озчиликдан бошқа – деярли ҳаммаси тижорат молларида закот фарз бўлишига иттифоқ қилганлар, тожир муқим бўладими, мусофир бўладими, молларни арзон пайтида сотиб олиб, қимматлаган пайтида сотиш учун кутиб турган бўладими, дўкондор бўладими, янги ё кийилган кийим-кечак ва газламалар билан савдо қилувчи бўладими, озиқ-овқат ё мева-чева ё бошқа нарса савдоси билан шуғулланувчи бўладими, ёки чинни-сопол идишлар билан ёки ҳайвон савдоси билан шуғулланиб, от, эшак, хачир, қўй-эчки ва бошқа жониворлар сотадиган бўладими, фарқсиздир. Тижорат моллари диёрлар аҳлларининг ботин (ички) молларининг энг кўп қисмини ташкил қилади, чорва ҳайвонлари эса зоҳир (ташқи) молларнинг энг кўп қисмини ташкил қилади» (Мажмуъул-фатава: 25/45).

Тижорат молларида закот фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар топилиши лозим:

^ Биринчи шарт: Бай, ҳадия, васият, ижара ва шу каби йўллар билан эга бўлган бўлиши;

Иккинчи шарт: Тижорат ниятида, у билан фойда топиш мақсадида қўлда тутиб турган бўлиши. Чунки, амаллар ниятларга боғлиқдир. Тижорат ҳам амал, унга ҳам бошқа амаллар каби ният боғланиши фарз.

^ Учинчи шарт: Молнинг қиймати олтин ё кумуш нисобидан бирига етган бўлиши.

Тўртинчи шарт: Тўла бир йил айланган бўлиши. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Молда то бир йил айланмагунича закот йўқ», деганлар (Термизий (631) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, Ибн Можа (1792) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). Лекин, бир молни нисобга етган пулга ёки қиймати нисобга етган моллар эвазига сотиб олган бўлса, ўша сотиб олишга сарфлаган пул ё молнинг бир йил айланишини эътиборга олади.

Тижорат моллари закотини чиқариш йўли шуки, бир йил тўлгач, унинг қийматини тилла ё кумуш билан аниқланади, бунда камбағаллар учун қайси бири яхшироқ бўлса, шуни риоя қилинади. Қиймати аниқ бўлиб, тилла ё кумуш нисобига етган бўлса, баҳосининг қирқдан бир қисмини чиқарилади. Бунда сотиб олинган нархлар эътиборга олинмайди, балки йил бошига келиб, қиймати қанчага тўғри келса, шуни эътибор қилинади. Чунки, шундай қилиш савдогар учун ҳам, закот аҳли учун ҳам айни адолат бўлади.

Мусулмон киши тижорат молининг закотини чиқаришда ўта аниқ ва чуқур ҳисоб-китоб қилиши ва ўз нафси билан худди хасис шерик ўз шериги билан ҳисоблашгандек ҳисоблашиши, ўз мулкида бўлган тижорат молларининг ҳамма турларини бирма-бир текшириб, адолат билан қийматини чиқариши лозим. Масалан, баққол ўз дўконидаги майда-чуйдаларни битта ҳам қолдирмай ҳисоблаши, техника, автомобил ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи савдогар сотиш учун олиб қўйган молларини бирма-бир санаб, баҳосини чиқариши, ер ва уй-жой савдоси билан шуғулланувчи киши сотиш мақсадида ушлаб турган ер-мулклари баҳосини аниқлаши лозим. Аммо, ижарага бериш учун ҳозирланган иморатлар, уй-жойлар ва автоуловлар учун закот фарз бўлмайди, балки, уларнинг ижарадан тушган пулларидан – нисобга етса, бир йил айланганидан сўнг – закот фарз бўлади. Яшаш мақсадида олиб қўйилган уй ва миниш учун олинган автоуловлардан закот берилмайди. Шунингдек, уй (ва саноат-ишлаб чиқариш ИНТ) жиҳозлари, дўкон жиҳозлари, метр, тарози ва бошқа ўлчов асбоблари, атторнинг шиша ва қутилари ва шу каби нарсалардан закот бериш лозим эмас. Чунки, булар сотиш учун эмас, ишлатиш учун мўлжалланган бўлади.

Мусулмон биродар! Молингизнинг закотини розилик билан, ажр умид қилиб чиқаринг, буни ўзингиз учун дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда деб билинг, зиён деб санаманг! Аллоҳ таоло айтади: «Аъробийлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, қилган садақасини (ўзи учун) зиён деб билади ва сизларга (мўминларга)балолар келишига кўз тутиб туради. (Барча) ёмон бало(лар) ўзларига бўлсин! Аллоҳ эшитувчи, билувчидир. Аъробийлар орасида Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ва қиладиган инфоқ-эҳсонини Аллоҳ даргоҳида қурбат (яқинлик) ҳосил қилиш ва пайғамбар дуосига (мушарраф бўлиш) деб биладиган зотлар ҳам бор. Огоҳ бўлсинларким, ўша инфоқ-эҳсонлари ўзлари учун қурбатдир. Аллоҳ уларни Ўз раҳматига доҳил қилажак. Албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Тавба: 98, 99).

Ҳар икки тоифа аҳли ҳам закотини чиқармоқда, бироқ Аллоҳ таоло ҳузурида ният ва мақсадларига қараб муомала қилинадилар.

Биринчи тоифа аҳли закотини чиқариб, буни ўзлари учун зиён деб санадилар, уни Исломнинг жазосига тортилмаслик учунгина берадилар, мусулмонлар устига мағлубият етишини ва шунда улардан ўч олишни умид қилиб яшайдилар, шу боис улар ёмонлика гирифтор бўлдилар ва ҳам молларидан, ҳам савобдан маҳрум бўлдилар.

Мўминлар эса закотни ўзларини Аллоҳга яқинлаштирувчи қурбат – ибодат деб чиқарадилар. Шу боис уларга ниятларига яраша, ажру савоблар мукаммал берилади ва чиқарган нарсалари ўрнига ундан кўра яхшироғи ато этилади: «Огоҳ бўлсинларким, ўша инфоқ-эҳсонлари ўзлари учун қурбатдир. Аллоҳ уларни Ўз раҳматига доҳил қилажак» (Тавба: 99).

Мусулмон биродар! Аллоҳдан тақво қилинг ва қуйидаги оят маъноларини дилдан ҳис қилинг:  «Ва намозни тўкис адо этинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ва (бечора мискинларга хайру саҳоват қилиш билан) Аллоҳга қарзи ҳасана беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган ҳар бир яхшиликни(Қиёмат Куни) Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ ажр-мукофот ҳолида топурсизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Муззаммил: 20).

^ Фитр закоти ҳақидаги боб

Фитр закоти – муборак рамазондан чиқиш муносабати билан бериладиган закот бўлиб, фитр (оғиз очиш) деб номланишига сабаб рўзанинг тамом бўлгани учундир.

Унинг фарзлигига далил Қуръон, Суннат ва ижмоъдир.

Аллоҳ таоло айтади: ^ Дарҳақиқат, покланган ва Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ўқиган (ҳар бир) киши нажот топгандир (Аъло: 14). Салафлардан баъзилари: «Бу ердаги покланишдан мурод фитр закоти чиқаришдир», деганлар.

Яна бу Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи остига ҳам киради: «Закотни беринглар» (Бақара: 43).

«Саҳиҳайн»да ва бошқа ҳадис тўпламларида келганки: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига ҳам фарз қилдилар» (Бухорий (1503), Муслим (984) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Бир қанча уламолар унинг фарзлигига мусулмонлар ижмоъ қилганликларини айтганлар.

Унинг машруъ бўлишидаги ҳикмат шуки, у рўзадордан рамазон мобайнида содир бўлган беҳуда иш ва сўзлардан покланишга сабаб, шунингдек, мискинларга егулик ва Аллоҳ таолога рўзани охирига етказишга муваффақ этгани учун шукр қилиш белгисидир.

Юқорида ўтган Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисга биноан фитр закоти эркак-аёл, катта-кичик, қул ё ҳур бўлсин, ҳаммага фарздир. Мазкур ҳадисда айтилдики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига ҳам фарз қилдилар» (Бухорий (1503), Муслим (984) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Ушбу ҳадисда ҳар бир шахсдан чиқариладиган закот миқдори ва чиқариладиган маҳсулот тури ҳам баён қилиб берилди. Демак, унинг миқдори бир соъ – яъни, тўрт муддир (бир соъ – яхши буғдой ҳисобида 2040 граммга тенг). Маҳсулот тури эса ҳар бир диёр аҳлининг одатда кўп истеъмол қиладиган таом тури бўлиб, буғдой, арпа, хурмо, майиз, қурут, гуруч, жўхори каби одамлар кўп истеъмол қиладиган егуликлардан берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закоти чиқариш вақтини ҳам баён қилиб бердилар. Яъни, уни ийд намозидан илгари адо қилишга буюрдилар (Бухорий (1503) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Фитр закоти чиқаришнинг афзал вақти ийд оқшоми (яъни, арафа куни) кун ботиши билан бошланади. Уни ийддан 1-2 кун олдин чиқариш ҳам жоиз. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ: «Саҳобалар уни фитрдан бир-икки кун олдин берардилар», деб ривоят қилган, бу улар томонидан ижмоъ бўлган эди. (Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган: 1511).

Ийд куни намоздан олдин чиқариш афзалроқ. Агар вақтидан кечиктириб, ийд намозидан кейинга қолдирган бўлса, уни қазо сифатида чиқариши фарз бўлади. Чунки, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисга кўра: «Ким уни намоздан илгари адо қилса, у мақбул закотдир. Ким намоздан кейин адо қилса, у оддий бир садақадир» (Абу Довуд (1609), Ибн Можа (1827) ривоятлари). Белгиланган вақтидан кечиктирган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига хилоф қилгани учун гуноҳкор бўлади.

Мусулмон киши фитр закотини ўзининг номидан ва қарамоғида бўлган кишилар, яъни аёллари ва бошқа яқинлари номидан адо этади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фитрни қарамоғингиз остидаги кишилардан адо этинг», деганлар (Дорақутний (2/123, №2059), Байҳақий (4/161) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Она қорнидаги ҳомиладан ҳам чиқарилса яхши бўлади, Усмон розияллоҳу анҳу шундай қилганлар (Ибн Аби Шайба (2/432, №10737) ривоят қилган).

Фитр закотини унинг ўрнига бошқа биров (яъни, ота ёки эр) бериши керак бўлган одам уни бериши лозим бўлган одамнинг изнисиз ўзи чиқарса ҳам жоиз. Чунки, аслида унинг зиммасига фарз эди, бошқа биров унинг зиммасини кўтараётган эди. Агар биров унга нафақаси лозим бўлмаган бошқа бировнинг фитр закотини унинг изни билан адо этса, кифоя қилади, агар унинг изнисиз адо этса, кифоя қилмайди.

Бошқа бировнинг фитрини бериши лозим бўлган одам у одамдан бошқа диёрда бўлса, уни ўзининг фитрига қўшиб, ўзи яшаб турган жойда чиқарса жоиздир.

Шу ерда фитр закоти сифатида чиқариладиган нарсалар тури ҳақида Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳнинг гапларини келтириб ўтиш ўринли бўлса керак. У ҳадисда келган беш турли маҳсулотни зикр қилгач, шундай дейди:

«Булар Мадина аҳлининг аксар истеъмол қиладиган таомлари эди. Аммо, қай бир диёр ёки маҳалланинг таомлари бундан бошқа нарсалар бўлса, улар ўз таомларидан беришлари лозим бўлади...

Агар уларнинг озиқ-қовқатлари дон-дун эмас, балки сут, гўшт, балиқ каби нарсалар бўлса, ўша ўзларининг одатий таомларидан берадилар. Бу жумҳур уламонинг сўзидир ва шу сўз тўғридир. Чунки, мақсуд ийд куни мискинларнинг синиқ кўнгилларини кўтариш ва уларга ўз диёрлари аҳли истеъмол қиладиган таом турлари билан марҳамат кўрсатишдир. Шунга кўра, бу ҳақда саҳиҳ ҳадис бўлмаса-да, фитр закоти учун ун бериш ҳам кифоя қилади. Аммо, нон ва пиширилган таом чиқариш, гарчи бу мусулмонлар учун фойдалироқ бўлса ҳам, дон-дун маҳсулотлар узоқроқ сақланиши нуқтаи назаридан яхшироқдир» (Иъламул-муваққиъийн: 3/12).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Гарчи, ҳадисда зикр қилинган озуқа турларига қодир бўлса ҳам, гуруч ва шу каби ўз диёрининг егуликларидан чиқаради. Бу Аҳмаддан қилинган ривоят ва кўпчилик уламолар фикридир ва бу сўзларнинг тўғрироғидир» (Ал-фатавал-кубро: 5/372). «Чунки, садақотлардаги асл-асос шуки, у камбағалларга ҳамдардлик важҳидан фарз бўлган» (Мажмуъул-фатава: 25/69).

Аммо, фитр закотининг қийматини чиқариш, яъни унинг пулини бериш суннатга хилофдир, бундай қилиш кифоя қилмайди. Чунки, на Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва на асҳобларидан закоти фитрнинг пулини чиқарганлари нақл қилинган эмас.

Имом Аҳмад: «Қийматини бермайди», деди. Шунда унга: «Одамларнинг айтишича, Умар ибн Абдулазиз унинг қийматини олар экан», дейилди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ташлаб, фалончи айтди, дейишади-я!? Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламРамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига ҳам фарз қилдилар», деганку», деди (Ал-муғний: 2/357).

Фитр садақаси белгиланган вақтда ҳақдорига ёки ҳақдорнинг ўз ўрнига қабул қилиб олишга вакил қилган вакилига етиб бориши шартдир. Агар берувчи киши белгиланган вақтда ўзи бермоқчи бўлган одамини ёки унинг вакилини тополмаса, бошқа бировга бериши фарз бўлади.

Шу ўринда айримлар йўл қўядиган хатолардан бири шуки, улар фитр закотини уни олишга лойиқ одам вакил қилмаган кишиларга топшириб қўядилар. Бундай қилиш фитр закотини тўғри чиқариш деб эътибор қилинмайди, бунга огоҳ бўлиш керак.

^ Закот чиқариш ҳақидаги боб

Закотнинг энг муҳим ҳукмларидан бири – унинг шаръий масрифини, яъни берилиши керак бўлган ўринларни билишдир, уни ўз ўрнига бергандагина берувчининг зиммасидан хориж бўлади.

Мусулмон биродар, билингки, закотни молда фарз бўлиши биланоқ чиқаришга шошилиш лозим.

Чунки, Аллоҳ таоло: «Ва закотни беринглар!», деб амр қилди (Бақара: 43). Мутлақ амр дарҳол бажаришни тақозо қилади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир молга садақа аралашиб қолган бўлса, уни ҳалок қилади», деганлар (Байҳақий (4/159), Ибн Адий «Ал-камил»да (7/431) ривоят қилган).

Чунки, фақир-мискиннинг эҳтиёжи уни тезроқ беришни тақозо қилади, кечиктириш билан унга зарар етади.

Чунки, муфлислик (бозори касод бўлиш) ва ўлим каби тасодифий тўсиқлар туфайли кейин беролмай қолса, бу унинг зиммасида қолиб кетишига олиб боради.

Чунки, уни чиқаришга шошилиш кишини бахилликдан узоқлаштириб, зиммаси хориж бўлишига, бу эса Парвардигорнинг розилигига сабаб бўлади.

Ушбу маънолар туфайли закотни тезроқ чиқаришга шошилиш, яна ҳам муҳтожроқ одамни топиб бериш ёки қўлида мол бўлмаслик каби бирон зарурат бўлмаган ҳолда уни кечиктирмаслик лозим бўлади.

Норасида боланинг ва мажнуннинг молидан ҳам закот чиқариш фарз бўлади. Чунки, далиллар умумийдир. Бу иккисининг молидан уларнинг молдаги валийлари закотини чиқаради.

Закот чиқаришга ният қилиши шарт бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар фақатгина ниятлар билан (эътибор қилинади)», деганлар (Бухорий (1) ва Муслим (1907) Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар), закот чиқариш ҳам амалдир.

Закот тақсимотига мол эгасининг шахсан ўзи бош-қош бўлиши ва ҳақдорларга етиб боришини кузатиб, кўнгли хотиржам бўлиши афзалдир. Бирон кишини бу иш учун вакил қилиши ҳам мумкин.

Агар мусулмонларнинг имоми (халифаси) талаб қилса, унга беради ёки имом тарафидан тайинланган закот йиғувчига беради.

Закот чиқариш пайтида уни берувчи ҳам, олувчи ҳам дуо қилишлари мустаҳабдир.

Берувчи: اللَّهُمَّ اجْعَلْهَا مَغْنَمًا وَلاَ تَجْعَلْهَا مَغْرَمًا»» «Парвардигор, буни (мен учун) фойда қилгин, зиён қилмагин», дейди (Ибн Можа (1797) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Олувчи: «آجرك الله فيما أعطيت ، وجعلها لك طهورا ، وبارك لك فيما أبقيت» «Берганларингда Аллоҳ сенга ажр берсин, уни сен учун тоҳур-пок қилсин ва ўзингга қолдирганингга баракот ато этсин», дейди (Шофеъий «Ал-ум»да (2/60) келтирган).

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг» (Тавба: 103).

Абдуллоҳ ибн Аби Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон қавм ўз садақаларини келтирганларида «Аллоҳумма солли алайҳим» деб улар ҳақларига дуо қилардилар» (Бухорий (1497) ва Муслим (1078) ривояти).

Бир шахс муҳтож бўлса ва одатда закот оладиган одам бўлса, хижолатга солмаслик учун унга бунинг закотлигини айтмасдан бераверади. Аммо, бир шахс муҳтож бўлса ва закот олиш унинг одатидан бўлмаса, бунинг закот эканини унга билдириб қўяди.

Ҳар бир диёрдаги молларнинг закотини ўша диёр аҳлидан бўлган фақир-мискинларга тақсимлаш афзалдир. Шаръий манфаат жиҳатидан, масалан, бошқа диёрда камбағал қариндошлари бўлса ёки бошқа диёр аҳли ўз диёридагилардан кўра муҳтожроқ бўлсалар, уни ўша жойга юбориш ҳам мумкин. Чунки, садақотлар Мадинага, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинар ва у зот уларни камбағал муҳожир ва ансорларга тарқатардилар.

Мусулмонларнинг имоми (бошлиғи) закот фарз бўлиш вақти яқинлашганда чорва моллари, дон-дун ва мева-чевалар каби зоҳирий молларнинг закотини йиғиб келиш учун закотчилар юбориши фарз бўлади. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, у зотнинг халифалари ҳам шундай қилганлар, мусулмонлар орасида жорий амал шу бўлган.

Чунки, айрим одамлар бўладики, агар тек қўйиб қўйилса, закотини чиқармайди, айримлар эса закот фарзлигини билмасликлари ҳам мумкин. Закотчиларни юбориш билан мана шу хатарнинг олди олинади. Қолаверса, закотчилар юборилиши одамларга қулайлик ва зиммаларидаги фарзни адо қилишга ёрдам ҳам бўлади.

Юқорида айтиб ўтилгани каби, мусулмон киши молининг закотини фарз бўлиши биланоқ, кечиктирмай, тараддудланмай чиқариши лозим. Закотни фарз бўлишидан олдин бир-икки йил олдинроқ чиқариб қўйса ҳам жоиз бўлади. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аббос розияллоҳу анҳунинг икки йиллик закотини олдиндан олганлар (Абу Довуд (1624), Ибн Можа (1795), Термизий (678), Аҳмад (1/104, №822) Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Фарз бўлиш сабаби топилиб турган бўлса, молнинг закотини фарз бўлишидан олдинроқ бериш жумҳур уламо наздида жоиз. Хоҳ чорва молларининг, хоҳ дон-дун, хоҳ пулларнинг, хоҳ тижорат молларининг закоти бўлсин, фарқсиз, агар нисобга етган бўлса, бериши мумкин. Аммо, тезлаштирмай, вақтида бериш афзал ва хилофдан узоқроқ бўлади.
1   2   3   4




Похожие:

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури веб саифаси
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconИсро ва Меърож [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] الشيخ صالح المغامسي الإسراء والمعراج Шайх Солиҳ ал-Мағомисий Таржимон
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon[ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы