Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси

НазваниеЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
страница4/4
Дата конвертации25.08.2014
Размер468.63 Kb.
ТипДокументы
1   2   3   4

Закотга ҳақли ҳамда закот бериш жоиз бўлмайдиган кишилар баёни ҳақидаги боб

Билингки, закотни фақат Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида белгилаб берган муайян синфларгагина бериш мумкин. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Тавба: 60).

Ушбу ояти каримада зикр қилинган кишилар закот аҳлидирлар, закотни фақат уларга берилади, улардан бошқаларга закотдан бирон нарсани сарф қилиш уламолар ижмоъси бўйича жоиз эмас.

Абу Довуд ва бошқалар Зиёд ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан марфуъан келтирган ҳадис борки: «Аллоҳ таоло на пайғамбар, ва на бошқаси садақотлар ҳақида ҳукм қилишига рози бўлмасдан, бу ҳақда фақат Ўзи ҳукм қилиб, уни саккиз қисмга бўлди». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сўровчига: «Агар сен шу қисмлардан бўлсанг, сенга бераман», дедилар (Абу Довуд (1630) ривояти).

Боиси, айрим мунофиқлар садақотлар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эътироз билдиришганда Аллоҳ таоло уларни фақат Ўзи тақсимлаганини, уларнинг ҳукмини баён қилганини, бунга шахсан Ўзи бош-қош бўлганини ва бунинг тақсимотини Ўзидан бошқа бирон кишига топширмаганини баён қилди (Тафсир Ибн Касир: 4/165).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Закотни, агар бўлсалар, саккиз тоифага тарқатиш фарз, агар ҳаммаси бўлмаса, борларига сарфланади ва улар бор бўлган жойларга юборилади» (Ал-фатавал-кубро: 5/373).

Яна айтади: «Закотни Аллоҳга тоат-ибодат қилишда фойдаланмайдиган кишига бериш керак эмас. Чунки, Аллоҳ таоло уни унга муҳтож бўлган камбағал, қарздор ва шу каби мўминлар, шунингдек, мўминларга ҳамкорлик қилаётган кишилар у билан Ўзининг тоатига ёрдамланишлари учун фарз қилди. Шундай экан, эҳтиёжманд бўлса ҳам, намоз ўқимайдиган кишига, то тавба қилмагунча ва намоз ўқийдиган бўлмагунича ундан берилмайди» (Ал-фатавал-кубро: 5/373).

Закотни Аллоҳ таоло белгилаб берган мана шу ўринлардан бошқа хайрия ишларига, масалан, масжид ва мадрасалар қуриш каби ишларга сарфлаш жоиз эмас. Чунки, Аллоҳ таоло: «Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга...», деди. «Фақат» лафзи чекловни ифода қилади ва ҳукмни ўзидан кейингиларга чеклаб, улардан бошқалардан рад қилади. Демак, мазкур оят маъноси шундайки, садақалар улардан бошқалар учун эмас, фақат улар учун хосдир. Аллоҳ таоло мазкур саккиз тоифа аҳлини садақалар ушбу синфлар аҳлидан бошқаларга чиқарилмаслигини билдириб қўйиш учун номма-ном келтирди.

Ушбу саккиз тоифа икки қисмга бўлинади:

Биринчи қисм: Эҳтиёжманд мусулмонлар;

Иккинчи қисм: Уларга закот бериш билан Исломга ёрдам ва қувват ҳосил бўладиган кишилар.

Аллоҳ таоло деди: «Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир» (Тавба: 60). Ушбу ояти каримада закот олишга ҳақли бўлган ва улардан бошқаларга закот берилиши мумкин бўлмаган кишиларнинг турлари чекланди. Улар қуйидаги саккиз синф аҳлидир:

1)               Фақирлар. Улар мискинлардан кўра эҳтиёжи кучлироқ бўлган кишилардир. Чунки, Аллоҳ таоло уларни биринчи бўлиб зикр қилди. Зотан, У зот энг заруридан бошлайди. Фақирлар – тирикчиликларига кифоя қиладиган бирор нарса тополмайдиган, касб қилишга, яъни, пул топишга қодир бўлмайдиган ёки топсалар ҳам жуда оз миқдорда топадиган кишилардир. Улардан умуман пул топмайдиган кишиларга бир йилга тўла кифоя қилгудек нарсани, оз миқдорда топадиганларига эса камини тўлдирадиган миқдордаги нарсани берилади.

2)               Мискинлар. Улар фақирлардан кўра дурустроқ аҳволдаги кишилардир. Мискин ўзига кифоя қилгудек нарсанинг ярим-ёртисини ёки ундан сал кўпроғини топадиган киши бўлиб, закотдан унга ўша камини тўлдирадиган миқдорни бир йилга етарли даражада берилади.

3)               ^ Садақа йиғувчилар. Улар мусулмонлар имомининг буйруғи билан закотни йиғиш, сақлаш ва ҳақдорларга тақсимлаш ишлари билан шуғулланувчи кишилар бўлиб, иш ҳақи сифатида уларга закотдан ҳақ тўланади. Агар ҳозирги даврда жорий бўлгани каби, давлат тарафидан ушбу юмушлари учун ойлик маош олиб ишлайдиган бўлсалар, уларга закотдан ҳақ берилиши жоиз бўлмайди.

4)               ^ Кўнгиллари исломга ошно қилинувчи кишилар. Булар икки қисмга: кофир ва мусулмонларга бўлинади.

Кофирга агар Исломга киришига умид бўлса, унинг дилидаги Исломни қабул қилишга бўлган нияти қатъийлашиши ва рағбати кучайиши учун ёки шу билан мусулмонларга тегадиган ёмонлигидан тийилиш ҳосил бўлса, закотдан берилади.

Мусулмонга эса иймонини кучайтириши учун ёки ўзига ўхшаган тенгқурларининг мусулмон бўлиши умидида берилади.

Ва ҳоказо, мусулмонлар учун фойдали бўлган саҳиҳ ғаразлар билан берилади. Дилини ошно қилиш учун бериш фақат зарурат пайтида амал қилинадиган қисмдир. Чунки, Умар, Усмон, Алий розияллоҳу анҳум ўз даврларида эҳтиёж бўлмагани учун бу тоифадаги кишиларга беришни тўхтатганлар (Тафсир Ибн Жарир ат-Табарий: 11/522).

5)               Қул озод қилишга. Мукотаб, яъни, ўзини озод қилиш учун хожаси билан маълум тўловга келишган, бироқ шу тўловни топиб бериш имкони бўлмаган қулга озод қилиш учун келишилган маблағни ўташга кифоя қилгудек миқдорни закотдан берилади. Ундан ташқари, мусулмон киши закотидан қул сотиб олиб, озод қилиши ҳам мумкин. Шунингдек, закотини мусулмон асирни асирликдан қутқариб олишга сарфлаши ҳам жоиз.

6)               Қарздорга. Қарздор икки хил бўлади:

Биринчиси: Бировлар учун қарз кўтарган, яъни, одамлар ўртасини ислоҳ қилиш мақсадида пул-мол сарфлаб, қарздор бўлиб қолган киши. Мисол учун, икки қабила ёки қишлоқ аҳли ўртасида қон (яъни, қасос) ёки мол тўғрисида пайдо бўлиб, катта уруш-жанжалга айланиб кетиш хавфи бўлган келишмовчиликнинг олдини олиш учун бир киши ўртага тушиб, ўртадаги фитна оловини ўчириш мақсадида катта молиявий тўловни ўз зиммасига олса, бу билан жуда яхши иш қилган бўлади. Энди ўша одам кўтарган молиявий зиённи закотдан қоплаш машруъ-мумкиндир. Бу билан уни молиявий жиҳатдан қийналиб қолиши олдини олинган бўлади. Қолаверса, бу бошқаларни ҳам ана шундай фитналарни олдини олиш ва ислоҳ ишларини қилишга ундаш ва қизиқтиришга сабаб бўлади. Аслида, шу мақсадда шариат соҳиби қарздорни закотдан сўраб олишига ҳам рухсат берган. Қабиса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен (ўртани ислоҳ қилиш учун зиённи) бўйнимга олдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақа моли келгунича кутиб туринг, сизга уни беришга амр қиламиз», дедилар (Саҳиҳ Муслим: 1044).

Иккинчи: Ўзи учун қарз кўтарган, масалан, кофирлардан ўзини қутқариб олиш учун қарз кўтарган ёки бўйнида қарзи бўлиб, уни тўлашга қодир бўлмаётган одам. Унга ҳам қарзидан қутулишига кифоя қилгудек миқдорда закотдан берилади. Чунки, Аллоҳ таоло: «қарздор кишиларга» (Тавба: 60), деди.

7)               Аллоҳ йўлида. Яъни, байтулмолдан маош тўланмайдиган ихтиёрий мужоҳид-жангчиларга ҳам закотдан берилади. Чунки, Аллоҳ йўлидан мурод – асосан ғазотдир. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар» (Саф: 4), «Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз» (Бақара: 190).

8)               Йўловчи-мусофирга. Яъни, сафардалик ҳолида пул-моли тугаб қолган ёки зое бўлган кишига ҳам ўзининг юртига етиб олишига етгудек мол билан закотдан кўмак кўрсатилади.

Агар бирон ўлкани қасд қилиб бораётган мусофир бўлса, ўша ўлкага бориб, сўнг ўз юртига қайтиб кетишига етгудек мол берилади.

Меҳмон ҳам мусофир маъносига дохил бўлади. Ибн Аббос ва бошқалар шу фикрни билдирганлар.

Агар мусофир, Аллоҳ йўлидаги жангчи, қарздор ва мукотаб (ўзини озод қилишга келишган қул)нинг закотдан олган моли мақсади ҳосил бўлганидан кейин ортиб қолса, уни қайтариб бериши фарз бўлади. Чунки, у молни мутлақ мулк қилиб олмаган, балки, ҳожатини ўташ мақсадида олган эди. Ҳожати раво бўлганидан сўнг энди у молга ҳақли бўлмай қолади.

Билингки, закотнинг ҳаммасини юқоридаги тоифалардан биттасига сарфлаш ҳам жоиздир. Аллоҳ таоло айтади: «Ва агар махфий қилиб, фақир-камбағалларга берсангиз — бу ўзингиз учун янада яхшироқдир» (Бақара: 271).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юборганларида: «Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган садақа (закот)ни фарз қилганини айтинг», деганлар (Бухорий (1395) ва Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Юқоридаги оятда ҳам, ҳадисда ҳам ҳақдорларнинг фақат битта тоифаси зикр қилинди. Демак, бу фақат уларгагина сарф қилиш ҳам жоизлигига далил бўлади.

Закотни фақат битта инсонга чеклаш ҳам кифоя қилади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Зурайқ қабиласига ўз садақаларини Салама ибн Сохрга беришни буюрганлар (Абу Довуд (2213), Аҳмад (4/37, №16419) Салама ибн Сохр розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Қабиса розияллоҳу анҳуга: «Эй Қабиса, садақа моли келгунича кутиб туринг, сизга уни беришга амр қиламиз», деганлар (Саҳиҳ Муслим: 1044).

Юқоридаги икки ҳадис закотни саккиз тоифа ичидан фақат битта шахсга чеклаш жоизлигига далил бўлади.

Киши ўз закотини нафақалари унинг зиммасида бўлмаган муҳтож кариндошларига бериши мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мискинга қилинган садақа садақадир, қариндошга қилинган садақа эса садақа ва силаи раҳмдир», деганлар (Абу Довуд (2355), Насоий (2582), Термизий (658), Ибн Можа (1844), Аҳмад (4/17, №16227) Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Закотни Қурайшнинг Бану Ҳошим уруғига бериш жоиз бўлмайди. Аббос авлоди, Алий авлоди, Жаъфар авлоди, Ақийл авлоди, Ҳорис ибн Абдулмуттолиб авлоди, Абу Лаҳаб авлоди барчаси Бану Ҳошимга киради. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Муҳаммаднинг хонадони аҳлига садақа дуруст эмас, чунки садақа одамларнинг (молларининг) чиқиндиларидир», деганлар (Муслим (1072) Абдулмуттолиб ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Закотни бой эрнинг никоҳи остида бўлган камбағал аёлга бериш жоиз эмас, шунингдек, унга инфоқ қилиб турадиган бой қариндоши бор камбағал кишига ҳам берилмайди. Чунки, уларга етиб турган нафақа уларни закот олишдан беҳожат қилади.

Бир киши молининг закотини нафақалари унинг зиммасига фарз бўлган яқин қариндошларига бериши жоиз эмас. Чунки, бу билан молини ўзида сақлаб қолган бўлади. Аммо, ўзи ихтиёрий равишда нафақа бериб турган қариндошларига закотини берса бўлади. «Саҳиҳ»да келганки: «Абдуллоҳнинг аёли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қарамоғимда бўлган етим жиянларимга закотимни берсам бўладими?», деб сўраганида у зот: «Ҳа», деб жавоб бердилар (Бухорий (1466) ва Муслим (1000) ривоятлари).

Киши закотини ўзининг асл-илдизларига (яъни, оталарига, боболарига), шунингдек ўзининг фаръ-тармоқларига (яъни, фарзандларига, невара-чевараларига) бериши жоиз бўлмайди.

Закотини аёлига бериши ҳам жоиз эмас. Чунки, аёли унинг бериб турган нафақаси билан беҳожатдир, унга бериш ўз молини сақлаб қолиш бўлади.

Мусулмон киши закотини унга ҳақли одамни аниқ билиб, кейин бериши лозим. Агар бир кишини ҳақдор деб гумон қилиб берса-ю, кейин унинг ҳақдор эмаслиги аниқ бўлиб қолса, берган моли закотга ўтмайди.

Аммо, унинг ҳақдор эмаслиги аниқ бўлмаса, ғолиб гумон билан кифояланиб, закот ўрнига ўтади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига икки киши садақа молидан сўраб келганларида у зот уларга бир сидра назар солгач: «Истасангиз, ундан сизларга бераман. Бироқ, ундан на бой ва на касб қилишга (пул топишга) яроқли, куч-қувватли кишига улуш йўқ», деганлар (Абу Довуд (1633), Насоий (2598) Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хиёр розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

^ Мустаҳаб садақа ҳақидаги боб

Молда фарз бўлган садақа-закотдан ташқари ҳамма вақт бериш машруъ бўлган мустаҳаб (яъни, фарз бўлмаган) садақа ҳам бордир. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида кўп оятларда унга тарғиб қилган:

«... Ўзи яхши кўриб туриб молини қариндош-уруғларига, етим-есирларга, мискин-бечораларга, йўловчи-мусофирларга, тиланчи-гадоларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган...» (Бақара: 177).

«Агар билсангизлар садақа қилишингиз ўзингиз учун яхшироқдир» (Бақара: 280).

«Аллоҳга қарзи ҳасана (ихтиёрий қарз) берадиган ким борки, (Аллоҳ) унга бир неча баробар қилиб қайтарса» (Бақара: 245).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Албатта, садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради ва ёмон ҳолатда ўлишдан асрайди»  (Термизий (664) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ва ҳасан санаган).

«Саҳиҳайн»да борки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Етти (тоифа) киши борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ Кунда уларни Ўз (арши) соясида соялантиради: ... Ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа берган киши...» (Бухорий (660) ва муслим (1031) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Бу ҳақда бошқа ҳадислар ҳам кўп.

Садақани махфий қилиш афзал, чунки, Аллоҳ таоло: «Агар (садақаларни) махфий қилиб, фақир-камбағалларга берсангиз — бу ўзингиз учун янада яхшироқдир», дейди (Бақара: 271). Чунки, бунда риёдан узоқроқ бўлади. Аммо, садақани ошкор бериш ва уни эълон қилишда бошқалар ҳам эргашишларини кўзда тутувчи манфаат ҳосил бўлса, ошкора берган яхши бўлади.

Садақани кўнгилдан чиқариб, розилик билан бериш, муҳтож кишига берган садақасини миннат қилмаслик керак. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва Охират Кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара: 264).

Тансиҳатлик пайтида қилинган садақа энг афзал садақадир. Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, қайси бир садақанинг ажри улуғроқ бўлади?» деб сўради. «Танинг соғ, бахил бўлган ҳолингда, камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишни орзу қилган ҳолингда садақа қилишинг», деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Бухорий (1419) ва Муслим (1032) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Иккала Ҳарами Шарифда қилинган садақа ҳам афзалдир. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, ундан ўзларингиз ҳам енглар, бечора камбағалларга ҳам едиринглар»(Ҳаж: 28).

Рамазонда садақа қилиш ҳам афзалдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилишларича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жибрийл алайҳиссалом билан учрашганларида яна ҳам сахий бўлиб кетардилар. Жибрийл алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Рамазоннинг ҳар кечаси учрашарди ва биргаликда Қуръонни дарс қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хайр-эҳсон қилишдаги сахийликлари эсаётган шамолдан ҳам тез эди»  (Бухорий (5) ва Муслим (2308) ривоятлари).

Эҳтиёж тушиб турган вақтларда садақа қилиш ҳам афзалдир. Аллоҳ таоло айтади: «Ёки очарчилик кунида бирон қардош етимга ё муҳтож бечора-мискинга таом бермоқдир» (Балад: 14-16).

Шунингдек, қариндош-уруғ ва қўни-қўшниларга қилинган садақа ҳам бегоналарга қилинган садақадан кўра афзалроқдир. Аллоҳ таоло кўп оятларда қариндошларга яхшилик қилишга буюрди ва қариндошнинг қариндош устида ҳаққи борлигини баён қилди: «Қавми-қариндошга... (хайру эҳсон қилиш билан) ҳақларини ато этинг»(Исро: 26).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мискинга қилинган садақа садақадир, қариндошга қилинган садақа эса садақа ва силаи раҳмдир», деганлар (Абу Довуд (2355), Насоий (2582), Термизий (658), Ибн Можа (1844), Аҳмад (4/17, №16227) Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

«Саҳиҳайн»да келган ҳадисда эса: «... иккита ажр – қариндошлик ажри ва садақа ажри бор», дедилар (Бухорий (1466) ва Муслим (1000) ривоятлари).

Билингки, молда закотдан ташқари, қариндошлар ҳолидан хабар олиш, биродарлар билан борди-келиш, сўровчига бериш, муҳтожга бериб туриш, қарз сўраганга қарз бериш ва қийналиб қолган одамдан қистамаслик каби яна бир неча ҳақлар ҳам бордир. Аллоҳ таоло айтади: «Уларнинг мол-мулкларида сўровчи ва (мол-давлатдан) маҳрум-муҳтож кишилар учун (ажратилган) ҳақ-улуш бўлар эди» (Ваз-зариёт: 19).

Очни тўйдириш, меҳмонни зиёфат қилиш, юпун кишини кийинтириш, ташнани қондириш фарз бўлади. Ҳатто, имом Молик раҳимаҳуллоҳ фикрларича, мусулмонлар бор мол-мулкларини сарфлаб бўлса ҳам асирларини қутқариб олишлари фарз бўлади.

Шунингдек, бирон мол-мулкка эга бўлган киши ўша пайтда ён-верида бўлган камбағал-мискинларга ўша молидан садақа қилиши машруъдир. Аллоҳ таоло айтади:«Мевалаганда мевасидан енглар, ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳаққини беринглар» (Анъом: 141), «Мерос тақсимида узоқ қариндошлар, етим ва мискинлар ҳам ҳозир бўлсалар, уларни ҳам шу меросдан баҳраманд қилиб, яхши сўзлар айтинглар» (Нисо: 8).

Бу Ислом динининг гўзал хислатларидандир. Чунки, у меҳр-мурувват ва раҳм-шафқат динидир, Аллоҳ йўлида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро биродарлашиш динидир. Нақадар гўзал дин! Нақадар ҳикматли шариат!

Аллоҳ таолодан ҳар биримизни динимизни англашга ва унинг шариатини маҳкам ушлашга муваффақ этишини сўраймиз. Зотан, У эшитувчи ва ижобат қилувчи Зотдир.
1   2   3   4




Похожие:

Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури веб саифаси
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconИсро ва Меърож [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] الشيخ صالح المغامسي الإسراء والمعراج Шайх Солиҳ ал-Мағомисий Таржимон
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Закот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси icon[ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы