Ислом даъватининг ғояси icon

Ислом даъватининг ғояси

НазваниеИслом даъватининг ғояси
Дата конвертации29.08.2014
Размер284.28 Kb.
ТипДокументы

Ислом даъватининг ғояси


Шайх Сафар ал-Ҳавалий


الشيخ سفر الحوالي

غاية الدعوة

Таржимон: Ислом нури веб саифаси

www.Islamnuri.com

2013 - 1434

MyIslamicBooks.tk
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканларига гувоҳлик бераман, у зотга, аҳли ва асҳобига ҳамда то қиёмат уларга яхшилик билан эргашган кишиларга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин.

Аммо баъд...

Аллоҳга даъват қилиш ҳамда уни тўғри йўналишда олиб бориш жуда муҳим ишлардан ва бирламчи заруратлардандир. Чунки, мусулмонлар бугунга келиб, ғафлат уйқуларидан уйғониб, ўзларини Аллоҳнинг динидан бегоналашиб, илк муборак асрлар аҳли йўлларидан анча узоқлашиб кетишганини, кофирлар уларга ҳукмрон бўлиб, ҳамма томондан улар устига ёпирилиб келишганини, уларни мағлуб қилиб, ҳар тарафлама уларга ўз таъсирларини ўтказишганини кўрмоқдалар. Бу кўргуликлардан қутулишнинг асосий йўли сифатида, умматнинг жон томири, тириклигининг асоси бўлмиш Аллоҳ йўлидаги даъватни қайта тирилтириш экани ҳақиқати ўртага чиқиб келмоқда.

Бироқ, Аллоҳга даъват қай йўсинда олиб борилмоғи лозим? Даъватнинг Аллоҳ ёқтирадиган ва рози бўладиган йўли, Аллоҳ ҳузурида мақбул бўладиган ва Аллоҳ барака ато этадиган услуби, ушбу умматга дунё халқлари ичидаги ўз муносиб ўрнини ва ер юзига халифалик мақомини қайтариб берадиган шакли-шамоили қандай бўлмоғи лозим?

Бугун мусулмонлар орасига улардан аввалги умматлар ўртасида тарқалган бир қанча ёмон иллатлар қулоч ёйган. Ушбу иллатлардан бири шуки, улар Аллоҳга ибодатнинг тўғри манҳажидан узоқлашиб кетишган ва бунинг ортидан, табиийки, Аллоҳга даъват қилишда ҳам тўғри манҳаждан четлашиб қолишди. Албатта, бу билан бутун уммат ёппасига тўғри йўлдан четланиб кетган, дейишдан узоқмиз, чунки, Аллоҳ Ўз йўлига ҳақиқий суратда даъват қилишга муваффақ қилиб қўйган кишилар ҳамма замонларда бўлиб келган. Зотан, Аллоҳ таборака ва таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга амр этганидек: «Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга ва ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман»(Юсуф: 108).

Ушбу улуғ ва пурмаъно ояти каримада, уни тафаккур ва тадаббур қилган киши учун, Аллоҳ таборака ва таолога тўғри даъват қилиш манҳажи белгилаб берилган.
Тавҳидга даъват
Даъват масалалари, балки, умуман иймон масалалари ичидаги энг биринчи ва асосий масала, шубҳасиз, Аллоҳ таборака ва таоло ушбу оятда зикр қилган масаладир: «Мен Аллоҳга даъват қиламан» (Юсуф: 108).

Бу сўзлар шунчаки бир ўткинчи сўзлар эмас. Гап орасида шунчаки айтиб ўтиладиган оддий ва аҳамиятсиз бир ибора ҳам эмас. Балки, бу гапнинг ўзагини ва жумланинг асосини ташкил қилувчи иборадир, ушбу буюк ишнинг бошланғич нуқтасидир. Яъни, даъват ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига бўлмоғи зарур. Аллоҳга ҳақиқий даъват қилувчи киши билан Аллоҳга даъват қилиш даъвосини қилгани ҳолда, аслида, Ундан ўзгасига даъват қилувчи киши орасидаги энг асосий фарқли жойи шундадир.

Аллоҳга даъват қилиш – Аллоҳнинг тавҳидига даъват қилиш демакдир. Аллоҳ Ўз пайғамбарларини шу даъват билан юборган:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ, магар Менгина ҳақдирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25).

Аллоҳ таолонинг Китобини ўқисак, ўтган пайғамбарларнинг ҳар бири ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир» (Аъроф: 59) деганларини топамиз. Бу мудом такрорланиб келувчи энг асосий масала бўлиб, бошқа ҳамма масалалар унинг ортидан келади. Аллоҳ таоло айтади: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут-шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).

Демак, энг асосий масала шу экан.

Демак, биз энг биринчи навбатда даъват қилишимиз ва Аллоҳга у билан ибодат қилишимиз лозим бўлган нарса Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди бўлмоғи зарур экан.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида нима деб насиҳат қилганларини эсланг: «Сиз аҳли китоблардан бўлган бир қавмга бормоқдасиз. Етиб боргач, уларни энг аввал «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик беришга чақиринг...» Бир ривоятда: «Аллоҳнинг ибодатига», яна бир ривоятда: «Аллоҳни ягона маъбуд деб билишга» дейилган, ҳаммаси саҳиҳ ривоятлар бўлиб, маъноси саҳиҳ ва тўғридир. Яъни, Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиш «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик беришдир, бу эса Аллоҳни ягона ҳақ илоҳ деб билишнинг айни ўзидир.
Тавҳиднинг моҳияти
Даъват соҳиби даставвал Аллоҳнинг тавҳидига чорламоғи лозим, деб айтдик. Эътироз бўлиши мумкинки, тавҳид ҳозирда ўзи бор ва мавжуд нарса-ку, яна нега тавҳидга чорлаш керак?! Бундай сўзни айтувчи киши Аллоҳнинг тавҳидини ҳақиқий маънода англамаган, уни фақат «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик беришдангина иборат, деб билган бўлиб чиқади. Чунки, агар Аллоҳ таоло пайғамбарлар юбораркан, уларга одамларни «Ла илаҳа иллаллоҳ»га, унинг моҳияти, маъноси ва шартларига аҳамият қилмаган, уни вайрон қилувчи нарсалардан сақланмаган ҳолда фақат тил билангина гувоҳлик бериб қўйишга чақириш вазифасини юклаган бўлганида ва пайғамбарлар шунга чақирганларида, у ҳолда ҳамма одамлар ҳеч иккиланмай «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб айтган бўлардилар, ушбу калимага мухолиф бўлганлар билан уни айтувчилар ўртасида бу қадар узоқ ва давомли урушлар келиб чиқмаган бўларди, Аллоҳнинг Китобида айтилганидек, бу калимага мухолиф бўлувчиларга ҳалокат ва вайронагарчилик, унга эътиқод қилган ва пайғамбарларга эргашган кишиларга эса ғалаба ва нажот ваъда қилинмаган бўларди.

Бу жуда катта масаладир. Агар иш фақат тил билан айтиб қўйиш билангина битганида, бу қадар улкан ҳаракатлар қилинмаган, шунчалар кўп ва узоқ жангу-жадаллар олиб борилмаган, бунчалар кўп қурбонлар берилмаган бўларди. Зотан, шунча кўп ҳаракатлар фақат Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқариш, ибодат Унинг ёлғиз Ўзига бўлиши ва Ундан ўзга ҳақ маъбуд йўқлигига ҳақиқий гувоҳлик бериш учун амалга оширилди. Яъни, бошқача айтганда, буларнинг барчасидан асосий ғоя-мақсад Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзига итоат қилиш, У белгилаб берган ҳад-ҳудудлар ичида қолиш, Унинг амрларига бўйсуниш, қайтариқларидан тийилиш, банда ўзи қиладиган барча амаллари билан фақат Унинг розилигини топишга уриниши, жумладан, ростгўйлик, тавба, умид, қўрқув, паноҳ сўраш ва мадад тилаш каби қалбга тааллуқли амалларини ҳам фақат Унинг ўзига йўналтириши, Унинг ҳақ Пайғамбаридан ўзгасига эргашмаслик, Унинг шариатидан ўзгаси билан ҳукм қилмаслик, бидъат ва хурофотларга берилмаслик, ота-боболардан қолган одат-у тақлидларга ёпишиб олмаслик, фақат Аллоҳ таборака ва таоло нозил қилган ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шариат қилиб берган ҳукмлар асосида ҳаёт кечириш эди.

Улар Аллоҳга ибодат ўлароқ қиладиган ҳар бир ишлари ҳақида: бу тўғрида Аллоҳ таоло нима деган, бу ҳақда қандай оят ёки ҳадис келган, деб сўрашарди.
Ишнинг боши ҳам, охири ҳам тавҳиддир
Аллоҳга ва Аллоҳнинг ибодатига даъват қилишдаги энг биринчи иш – Аллоҳ таборака ва таолонинг тавҳиди бўлмоғи зарур. Эй мусулмон биродар, ишнинг боши ҳам, охири ҳам шаҳодат эканини унутманг. Масалан, ўлим тўшагида ётган кишига жон таслим қилиш онларида шаҳодат калимасини талқин қиламиз. Бундан мурод шу калималарнинг лафзими, холос?! Йўқ, ундай эмас. Мақсад – шу инсон Аллоҳ таборака ва таолонинг тавҳидини билган ва шунга эътиқод қилган ҳолда дунёдан ўтишидир. Бандани Исломга киритадиган илк калима ҳам шаҳодат, яъни, «ла илаҳа иллаллоҳ» деб гувоҳлик бериши бўлганидек, унинг ҳаётдаги охирги сўзи ҳам айни шу шаҳодат калимаси бўлади.

Демак, ҳаётдаги энг муҳим нарса тавҳиддир, ишнинг боши ҳам, охири ҳам тавҳиддир.
Тавҳид туфайли жиҳод олиб бориш
Биз мусулмон миллати ўлароқ, нима учун жиҳодга кирамиз? Тавҳидни рўёбга чиқариш учун жиҳод қиламиз: «То (дунёда) бирон фитна (ширк) қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар!» Анфол: 39). Демак, жиҳоддан мақсад фитнага барҳам бериш экан. Фитна нима? Саҳиҳ ҳадисда зикр қилинганидек: «Фитна – ширкдир». Бинобарин, кофирларга қарши жиҳодга киришдан мақсад – ширкка барҳам бериш, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлиши, яъни, фақат Аллоҳга ибодат қилиниши, Унинг шариатига эргашилиши, ёлғиз Унинг амрларига итоат қилиниши ёки У итоатига буюрган кишиларга – одамларга Аллоҳнинг шариатини таълим берадиган ва ўша билан ҳукм қиладиган пайғамбарлар, амирлар ва олимларга итоат қилинишидир.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигорлари томонидан «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқҳужжатга ва ишончга эгамиз» (Юсуф: 108) деб айтишга буюрилганларида ўзларининг ҳолатларини сифатлаб ва мазкур амри илоҳийнинг таржимаси ўлароқ: «Қиёмат олдидан қилич билан юборилдим» деб айтганлар (Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилич ва жиҳод билан юборилганлар, бизнинг динимиз жиҳодга қурилган, у жиҳоднинг барча турлари ва барча даражалари орқали рўёбга чиқади. Мўмин киши ўз нафси ва ҳавосига қарши, ўзининг шайтони ва душманларига қарши давомий жиҳоддадир. Ҳадисдаги «қилич» лафзи жиҳоднинг дин усиз барпо бўлмайдиган энг олий даражасига ишора учун келган. Бироқ, жиҳод, қилич, амри маъруф ва наҳий мункар, Аллоҳ йўлига даъват, буларнинг ҳаммаси нима учун? Жавобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитинг: «Шериксиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиниши учун қиёмат олдидан қилич билан юборилдим». Ягона мақсад шу, яъни, шериксиз ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиниши. Ҳадис давомида айтдилар: «Ризқим найзам сояси остида қилинди». Барча пайғамбарларнинг ўз тирикчилик йўллари ва касб-ҳунарлари бўлган, баъзи пайғамбарлар дурадгор, баъзилари темирчи бўлганлар, кўплари қўй боқишган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз фазли ва етук ҳикмати билан пайғамбарларни инсонлар ичидан юборди. «Айтинг: Агар Ерда (одамлар эмас, балки) фаришталар маскан тутиб юрганларида эди, албатта Биз, (яъни, Аллоҳ) уларга осмондан фаришта пайғамбарни туширган бўлур эдик» (Исро: 95). Биз башар авлодимиз, шу боис Аллоҳ таоло бизга башар авлодидан бўлган, худди ўзимиз каби еб-ичадиган, бозорларда юрадиган, меҳнат қилиб чарчайдиган, ухлаб роҳатланадиган кишини пайғамбар қилиб юборди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тирикчилик ва даромадлари меҳнат ва ҳаракат ортидан бўлди. У зотнинг ризқлари энг улуғ ва энг шарафли касб ортидан келарди: «Ризқим найзам сояси остида қилинди». Агар ислом уммати Аллоҳга ҳақиқий кўринишда иймон келтирганда эди, унинг ризқи албатта найзаси соясида қилинган бўларди. Форс ва Рум икки минг йиллик маданиятга эга эди, анҳорлар оқизишган, дарахтзор боғлар барпо қилишган, қасрлар бино қилишган, Европадан Миср ва Араб жазирасига қадар узанган йўллар барпо қилишган эди. Хўш, кейин нима бўлди?! Кейин буларнинг ҳаммаси мусулмонларга ғанимат ва ўлжага айланди. Чин дилдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидига эътиқод қилган зотларга ғаниматга айланди. Улар жазирадан чиққан, аксарияти ялангоёқ, камбағал ва оч-яланғоч кишилар эди, Аллоҳ таборака ва таоло мазкур ҳазоратларнинг ҳаммасини улар оёғи остига ташлади, ўша қасрлару, боғу-роғлар улар тасарруфига ўтди.

Бизда ҳам ҳозирда барча маданият, илм-фан, тараққиёт, технология ғарб оламининг қўлида бўлиб турибди. Агар биз ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидини ҳақиқий суратда амалга келтирсак, Аллоҳнинг йўлида ҳақиқий суратда юрсак, Аллоҳга ҳақиқий суратда даъват қилсак, бутун ғам-ташвишимиз шундангина иборат бўлса, тинмай шу ҳақда бош қотирсак, Аллоҳ таоло айтганидек бўлса: «Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан» (Юсуф: 108), яъни, менинг ишим шудир, менинг бор ташвишим фақат шудир, менинг юриш-туришим шудир, мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога даъват қиламан. Қачон шу айтилгандек бўлсак, шунда ўзимизнинг фақир ва муҳтож ҳолимизга қарамасдан – биз эса фан-техника ва технология оламида қолоқ бўлиб қолишни истамаймиз, фақр-муҳтожликда қолишни истамаймиз – шундагина улар устидан ғолиб бўламиз ва Аллоҳ таборака ва таоло ушбу маданиятларнинг ҳаммасини бизнинг қўлимизга олиб беради. Улардан баъзилари ўз маданиятлари билан биргаликда Исломни қабул қилади, бошқа баъзиларига қарши биз жиҳодга кирамиз ва Аллоҳ уларнинг мулклари ва ҳазоратларини бизнинг қўлимизга ғанимат қилиб беради. Нима эвазига?! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидини рўёбга чиқаришимиз эвазига! Агар биз тавҳидни ҳақиқий суратда рўёбга чиқарсак, уларга ўз уйларида ғолиб бўламиз, бугун бўлиб турганидек, улар бизга ўз уйимизда ғолиб бўлишга асло имкон топмайдилар.

Демак, ҳадис давомида айтилганидек: «Ризқим найзам сояси остида қилинди ва менинг амримга хилоф қилган кишиларга хорлик ва заифлик битилди».

Бу эса бугунги мусулмонларнинг аҳволидир. Аллоҳга тоат ва Аллоҳ йўлига даъват азизлигини қўлда тутиб турганлари бундан мустасно, қолган ҳаммаси – гарчи мол-дунёлари битмас-туганмас бўлса ҳам, юқори мансаб курсиларини эгаллаб турган бўлсалар ҳам – бугун хорликка гирифтор бўлди, куфр аҳлига нисбатан хорлик мақомига тушиб қолди. Нега шундай бўлди? Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига хилоф қилдилар. Биз Аллоҳ Ислом билан азиз қилган қавммиз. Қачон иззатни Исломдан бошқасидан истасак, Аллоҳ бизни хор қилади. Қачонки, динимизни маҳкам тутиб, дунё сабабларини ҳам ушласак, шунда Аллоҳ таоло бизга муваффақият ато этади ва ҳар қандай душман устидан ғолиб қилади. Аммо, қачонки динимизни тарк қилсак, иззат ва куч-қудратни ўзимиз сотиб олаётган асбоб-ускуналар ва четдан келтираётганимиз технологиялардан истасак, ҳеч қачон бунга эриша олмаймиз. Биз учун иззат фақат Аллоҳнинг динидадир.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир қавмга ўхшашга уринса, у ўшалардандир», деганлар (Аҳмад ва Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Ким улуғ ва Аллоҳга яқин зотларга – пайғамбарлар, саҳобалар, даъват соҳиблари, мужоҳидлар ва солиҳ кишиларга ўхшашга уринса, у ўшалардан бўлади. Ким кофир, мунофиқ, адашган, фожир кимсаларга ўхшашга уринса, у ўшалардан бўлади. Ушбу ҳадис зимнида умидбахш бир мужда бор гўё. Яъни, агар сизлар иззат истасангиз, ғолибликка талабгор бўлсангиз, у сизнинг даъватингиз, жиҳодингиз ва амалингиз билан амалга ошади. Ким ўзини қайси бир қавмга ўхшатса, у ўшалардан ҳисобланади. Шундай экан, эй мусулмонлар, сиз ягона Аллоҳга ибодат қилишга чорловчи ва шу йўлда мужоҳид бўлиш билан ўзингизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўхшатинг, ризқингиз найзангиз сояси остида бўлсин, шунда дунё ва охиратда у зот эришган ва саҳобаларга насиб этган ғалаба ва муваффақиятларга эришасиз.

Демак, жиҳод ва амри маъруф биргина мақсадда – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидини рўёбга чиқариш йўлида бўлиши зарур экан.
«Фотиҳа» сурасида тавҳид мавзуси

Исломнинг асосий рукнларидан ва энг муҳим амалларидан бўлмиш намоз ҳам Аллоҳ таборака ва таолонинг тавҳиди учундир, балки намознинг ўзи бошдан охиригача фақат тавҳиддир: «Албатта(барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18). Аллоҳнинг уйида – Парвардигор азза ва жалла ҳузурида «Аллоҳу акбар» деб, қўл қовуштириб турамиз. Бу эса Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқаришдир. Намозимизнинг ҳар бир ракъатида «Фотиҳа» сурасини ўқиймиз. Ушбу сура ҳам Аллоҳнинг тавҳиди ҳақидадир:

«Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир». Ушбу сўзлар билан Аллоҳнинг рубубият (бошқариш ва тарбия қилиш) тавҳидига иқрорлигимизни изҳор этамиз.

«Меҳрибон ва раҳмли...» Бу эса У Зотнинг исм ва сифатлари тавҳидидир.

«Жазо (Қиёмат) Кунининг эгаси — подшоҳи...» Бу калималар ҳам исм ва сифатлар тавҳидидир, бироқ шу билан бирга, Аллоҳнинг тавҳиди усиз вужудга келмайдиган улуғ ва муҳим бир ишга ҳам тааллуқлидир. У ҳам бўлса, охират кунига ва Аллоҳ ҳузурида туришга бўлган иймондир.

«Сенгагина ибодат қиламиз». Ушбу оят «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Зеро, ушбу тавҳид калимасида ҳам ҳаср (чеклаш) маъноси бор. Яъни, Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, фақат Унинг ўзи барҳақ, деганидир. Ушбу оят ҳам айни шу услубда келган. Яъни, эй Роббимиз, биз Сендан бошқа ҳеч кимга эмас, фақат Сенинг Ўзингга ибодат қиламиз, деб илтижо қилаётган бўламиз. Демак, бу калимаи шаҳодат маъносининг айни ўзидир. Ғоя ва мақсуд Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидир, маъбуд фақат Удир.

Бу ишда бизга ким мададкор бўлади?

«Ва Сендангина мадад сўраймиз». Ўзининг тавҳидини рўёбга чиқаришда яна Унинг Ўзидангина мадад сўраймиз. Ибодатимиз У учун, мадад ҳам Унинг ўзидан. Буюрсак, Аллоҳни рози қиладиган ишларгагина буюрамиз ва бунда Унинг ўзидан мадад сўраймиз. Чақирсак, Аллоҳ йўлига чақирамиз ва бунда ҳам Унинг ўзидан мадад сўраймиз. Жиҳод қилсак, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учунгина жиҳод қиламиз, бунда ҳам Унинг ўзидан мадад сўраймиз.

Демак, ҳар иккисидан ҳам асло беҳожат эмасмиз: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз». Бу эса улуҳият тавҳидидир.

Сўнгра ҳар бир ракъатда Аллоҳ таборака ва таолога дуо қиламиз: «Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан». Ушбу сўзлар билан дуо қилар эканмиз, тавҳиднинг яна бир турини – аслида у улуҳият тавҳидининг бир жузъи бўлса-да – рўёбга чиқарган бўламиз. Яъни, биз Парвардигоримиз субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидини Унинг шариатига эргашиш, Унинг пайғамбарига ва у келтирган динга амал қилиш билан рўёбга чиқарган бўламиз, Унинг пайғамбари ибодат қилганидек ибодат қиламиз, Унинг пайғамбари дуо қилганидек дуо қиламиз.
Одамларнинг ибодатдаги тафовутлари

Бизнинг Ислом динимиз иккита буюк асл-асосга қурилган.

Биринчиси, фақат Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиш.

Иккинчиси, Аллоҳга Унинг шариатига биноан ибодат қилиш, ҳоҳиш-ҳаво асосида ё бидъатлар билан ибодат қилмаслик.

Бизнинг даъват ё ибодатдаги ҳолимиз ўз эгаларини Тўғри Йўлдан чиқариб юборган қуйидаги икки ҳолдан бири бўлиб қолмасин.

Биринчи ҳол, ҳақни билган ва таниган, бироқ, ундан юз ўгирган ва ундан четланган кишилар ҳоли. Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган яҳудлар ҳамда уларнинг йўлини тутган ҳар бир кимсадир. Ибн Аббос ва Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинганидек: «Уламоларимиздан ким йўлдан адашган бўлса, унда яҳудларнинг бир кўриниши бор». Уламо деганда албатта, Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси бўлиши шарт эмас. Илм ўқиган, Аллоҳнинг динидан бирон нарсани ўрганган, бироқ унга амал қилмаган ҳар бир киши ушбу сўзлар ичига дохил бўлади, зинонинг ҳаромлигини билиб туриб зино қилган, ароқнинг ҳаромлигини билиб туриб ичган, номаҳрам аёлга қараш ҳаромлигини билиб туриб қарайдиган, рибо ҳаромлигини билиб туриб, рибо билан муомала қиладиган кимса Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишда яҳудлар билан бир қаторда бўлади. Бинобарин, амал қилинмаган илмнинг нима фойдаси бор?!

Иккинчи ҳол эса «Фотиҳа» сураси охирида зикр қилинган, ҳақ йўлдан тойган кишилар ҳолидир. Улар Аллоҳга нотўғри йўлда ибодат қилган – бидъат амаллар билан, нафс ҳаволарига мувофиқ кўринишда, жаҳолат билан ибодат қилган, ўрганиб-билиб, саҳиҳ ва тўғри кўринишда ибодат қилмаган кишилардир. Суҳбатимиз аввалида келтирганимиз оятда айтилганидек: «Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108).

Демак, энг биринчи иш Аллоҳга даъват қилишдир, Ундан ўзга ҳеч кимга – на нафси ҳавога, на бир шайхга, на бирон имомга ва на ўзи муҳаббат қўйган бирон шахс ё нарсага эмас. Иккинчи иш, биз Аллоҳга бидъат, залолат устида ёки Аллоҳнинг шариатига зид бўлган фикрлар билан эмас, фақат ишончли ҳужжат ва Аллоҳ томонидан берилган илм билан, Китоб ва Суннат асосида даъват қиламиз: «Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга ишончга эгамиз». Оятдан шу ҳам англашиладики, бу иш фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига хос эмас, балки, «Мен ва менга эргашган кишилар»гадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳар бир кишининг ҳоли шудир, улар энг аввал Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидига, шериксиз, ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилишга даъват қиладилар.
Аллоҳга даъват қилишдан мақсад

Даъватдан мақсад ва мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони поклашдир. Кўпчилик одамлар Аллоҳга даъват остидаги мақсадни тушунмайди. Мушриклар ва ҳақ даъватдан бурилиб кетган кишиларнинг ҳоли ҳақида фикр юритсангиз, биласизки, улар Аллоҳни покламайдилар. Биз бу билан улар Аллоҳга тасбеҳ айтмайдилар, демоқчи эмасмиз (зеро, тасбеҳ айтиш ҳам поклаш маъносидадир), улар «Субҳаналлоҳ» деб айтмайди демоқчи эмасмиз. Йўқ, жуда кўп одамлар, аксарият намозхонлар, бидъат, залолат ва ширк аҳли ҳам Аллоҳга кўп тасбеҳ айтишига гувоҳ бўлинади. Биз бу сўзимиз билан улар Аллоҳни Унга нолойиқ бўлган сифатлардан покламаслигини айтмоқчимиз.

Насронийлар «Аллоҳнинг фарзанди бор» деб айтишлари билан Уни поклаган бўладиларми?! Йўқ, асло! «Аллоҳ уларнинг («Аллоҳнинг боласи бор», деб) сифатлашларидан покдир. Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (мудом Аллоҳни У зотга нолойиқ бўлган сифатлардан пок тутарлар)» (Ас-соффат: 159, 160).

Дин ёки шариат ҳозирги илм-маърифат, тараққиёт ва технологиялар асри бўлган йигирма биринчи асрда татбиқ қилинишга яроқли эмас, деб айтадиган кишилар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони Унга нолойиқ бўлган сифатлардан покламаётган, Аллоҳни йигирманчи асрга келиб илм-фан ва маданият мислсиз даражада ривожланиб кетишини билмаган, ушбу асрга муносиб ва мувофиқ шариат тузиб беролмаган жоҳил деб айблаган бўлади.

Социализм, демократия, дунёвийлик ёки номи қандай бўлишидан қатъий назар, Аллоҳнинг йўлидан бошқа йўлга чақираётганлар Аллоҳни покламаётган кишилардир. «Улар Аллоҳни қўйиб, фақат (Лот, Уззо, Манот каби) санамларга сиғинадилар ва фақат итоатсиз шайтонга сиғинадилар. Аллоҳ уни лаънатлади» (Нисо: 117). Аллоҳдан бошқага даъват қиладиган ҳар бир кишининг ниҳояси шайтонга боғланишдир.

Исломнинг ҳамма жиҳати мен учун маъқул, мен унга чақираман, даъватчилар мени унга чақиришларига ҳам розиман, фақат битта масалада – аёллар масаласида мен унга мувофиқ эмасман, аёл киши паранжига тиқилмай, очиқ-сочиқ юриши, истаган жойига бориб, истаган ишини қилиши керак, деб айтадиган одам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони поклаган бўладими?! Йўқ, асло! Чунки, у Аллоҳнинг ҳукмларидан бир ҳукмга эътироз билдирди, ўзининг фикрини Аллоҳнинг ҳукмидан афзал кўрди.

Биз уни Аллоҳга иймон келтиришга, Уни поклашга, Унинг тавҳидини рўёбга чиқаришга даъват қиламиз.

Даъватдан мурод – Аллоҳни поклашдир. Аллоҳни поклаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган даъватнинг асосий рукнидир.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

(Давоми)

Ширкдан огоҳлантириш
«Ва мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108, Анъом: 79).

Иймон тарафини зикр қилганимиздан сўнг, энди сақланиш ва эҳтиёт бўлиш керак бўлган нарсанинг зикрига ўтамиз. Аллоҳга осий бўлинган гуноҳларнинг энг каттасидир у, қилувчиси агар тавба қилмай ўтиб кетса, ҳеч қачон уни Аллоҳ кечирмайдиган, уни қилган одамга – агар тавба қилмаса – жаннат абадий ҳаром қилинган, шу гуноҳи билан Аллоҳга йўлиққан кишининг жазоси абадий жаҳаннам бўладиган гуноҳдир у. Огоҳ бўлинг, у улкан гуноҳ – Аллоҳга ширк келтириш гуноҳидир: «Ва мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108, Анъом: 79).
Пайғамбарлар ширкдан огоҳлантирганлар
Иброҳим алайҳиссаломнинг Аллоҳга дуо қилиб: «Мени ва болаларимни бутларга сиғинишдан йироқ қилгин» (Иброҳим: 35), деб илтижо қилганларини айтиб, Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Иброҳимки, Аллоҳга шундай деб илтижо қилса, ундан кейин ким ҳам балодан хотиржам бўлсин?!»

Аллоҳу акбар! Бутларни вайрон қилган зот, тавҳид аҳлининг имоми, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмасликка чақирган ва шу йўлда жиҳод қилган, Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқаришини ва ёлғиз Унинг буйруғига бўйсунишини изҳор этиш мақсадида ўз ўғлини сўйишга азм этган улуғ Пайғамбар ширкдан паноҳ сўраб, дуо қилса!! Бир умр Аллоҳга даъват қилган, Аллоҳ йўлида, Унинг амрига итоат этиб ҳижрат қилган, Аллоҳ томонидан бутун инсониятга имом қилинган, тавҳидга чорловчиларнинг яна бир улкан намоёндаси бўлмиш улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам у кишига эргашиш амр этилиб:«Сўнгра (Биз, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизга ҳақ йўлдан тойилмаган Иброҳимнинг динига эргашинг, у мушриклар­дан эмас эди, деб ваҳий юбордик» (Наҳл: 123) ояти нозил қилинган, ана шундай зот Аллоҳга илтижо қилиб: «Мени ва болаларимни бутларга сиғинишдан йироқ қилгин» (Иброҳим: 35) деб дуо қилса!! Субҳаналлоҳ!! Ширк ана шундай хатарли гуноҳдир. Шунинг учун ҳам Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ бежиз айтмаган, Иброҳимдан кейин ким ҳам балодан хотиржам бўлсин, деб!!

Эҳтимол, сиз, ширк ҳақида жуда кўп гапирилган, бугунги кунда алҳамду лиллаҳ, ҳамма муваҳҳид, ҳамма мўмин-мусулмон, мушриклар қолмаган, ширкдан у қадар қўрқмасак бўлаверади, деб айтмоқчидирсиз? Субҳаналлоҳ! Сиз Иброҳим Халилуллоҳдан кўра ҳам мўминроқ ва муваҳҳидроқмисиз?! Йўқ, асло! Аллоҳ таоло унга бутун дунё тавҳид аҳлининг қиёматгача қибласи бўлмиш ўша Улуғ Уйни бино қилишни амр этганида нима деганини биласизми? Аллоҳ таоло деди:«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини(ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): «Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтим — Уйимни тавоф қилувчилар қиём, яъни намозда тик туриш, рукуъ, сажда қилувчилар (яъни ўша жойда намоз ўқиувчилар) учун пок тутгин!» (Ҳаж: 26). Яъни, эй Иброҳим, Уйни бино қил ва Менга бирон кимсани шерик қилма! Мана, муваҳҳидлар имомига қилинган илк амри илоҳий! Иброҳим алайҳиссалом ҳам: «Ё Раббим! Мен ўзим муваҳҳидлар имоми бўлсам, Сенинг тавҳидингга чорлаб турган бўлсам, яна мени ширкдан қайтарасанми?», деб айтмадилар.

Бировга ширк ҳақида гапирсангиз ё ширкдан қайтариб, панд-насиҳат қилсангиз, «Нима, бизнинг орамизда ширкдан бошқа нарса йўқми? Ширкдан бошқа гапингиз йўқми?!», дейишади. Субҳаналлоҳ! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муваҳҳидлар пешвоси ва Аллоҳга даъват қилувчилар имоми бўлган улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима деб амр этганини эсга олинг: «Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай)ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!» (Зумар: 65, 66).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Раббилари огоҳлантирмоқдаки, эй Пайғамбар, сизга ва сиздан илгари юборган пайғамбарларимизга – шу жумладан, муваҳҳидлар имоми бўлган Иброҳим алайҳиссаломга ҳам – ваҳий қилиндики, агар сиздан ширк содир бўлса, барча амалингиз бекор бўлади.

Субҳаналлоҳ! Барча амаллари зое бўладими?! Ҳа, жиҳодлари ҳам, даъватлари ҳам, амри маъруф ва наҳий мункарлари ҳам, ҳижрат, намоз, закот ва бошқа амаллари ҳам, барча-барчаси бекор бўлади: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан!» (Зумар: 65).

Баъзилар – айрим насронийлар каби – турмуш қурмай, таркидунё қилиб ўтади, кечаю кундуз Аллоҳни зикр қилиб, ибодат билан машғул бўлади. Бироқ, қиёмат куни: «Биз улар қилган ҳар бир(яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз» (Фурқон: 23).

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Сизларга қилган иш-амалларидан энг кўп зиён кўрувчи кимсаларнинг хабарини берайликми?! Улар (кофир бўлганлари сабабли)қилган саъй-ҳаракатлари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо (нодонликлари сабабли)ўзларини чиройли — яхши амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!»(Каҳф: 103, 104).

Айтадики, ҳой биродар, мен доим тоат-ибодат-у, Аллоҳнинг зикри билан машғулман, Қуръон ўқийман, жиҳодда иштирок этаман, амри маъруф ва наҳий мункар қиламан, яна мендан нима истайсиз? Биз айтамизки, шунча тоат-ибодат ва ҳасанотлар, агар Аллоҳнинг тавҳиди асосида бўлмаса, Унинг даргоҳида мақбул бўлмайди. Шунинг учун, сиз энг аввал ширкдан эҳтиёт бўлинг, сизга насиҳат қилиб: «Аллоҳга ширк келтирманг» деб айтадиган кишиларга ёмон назар билан қараманг. Зеро, Аллоҳ таоло: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан!» (Зумар: 65), демоқда, оят давомида«Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!» (Зумар: 66), деди, «Фотиҳа» сурасида эса «Сенгагина ибодат қиламиз» дейишни таълим берди. Парвардигоримиз субҳанаҳу ва таолонинг амри ана шундай. Демак, ишнинг аввали ҳам, охири ҳам Аллоҳнинг тавҳидидир.
Қалб амалларидаги ширк
Аллоҳнинг тавҳиди қалб амаллари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога холис бўлиши билан вужудга келади. Қуйида энг муҳим қалб амалларидан баъзиларини айтиб ўтамиз:
Ихлос. Шубҳасиз, қаб амаллари ичида энг муҳими ихлосдир. Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир» (Баййина: 5). Эътибор беринг, оятда динни Аллоҳ учун холис қилиш, яъни динда ихлосли бўлишни намоз ўқиш ва закотни адо этишдан илгари зикр қилинди.
Аллоҳга нисбатан содиқлик. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!» (Тавба: 119).

Аллоҳ таоло бу оятдан олдин муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотларни, кейин эса мунофиқларни, кейин эса айрим сабаблар билан жиҳодга чиқмай қолиб кетган уч кишини зикр қилди, сўнгра «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!» (Тавба: 119), деди. Яъни, ўша аввалги пешқадам бўлган чин мўминлар билан бирга бўлингиз, мунофиқлар билан эмас, деди. Шундай экан, ҳар бир инсон Аллоҳга бўлган иймонини фақат тилда изҳор қилибгина эмас, балки бутун вужуди билан кўрсатиб, иймонида содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлмоғи лозим бўлади.
Фақат Аллоҳдан қўрқиш.
Тавҳидни рўёбга чиқарадиган қалб амалларидан яна бири ягона ва шериксиз Аллоҳнинг ўзидан қўрқишдир. Даъват эгалари шу нуқтага эътибор қаратишса, Аллоҳга даъват қилишда ажойиб натижаларга эришилади. Чунки, ҳар бир мўмин фақат Аллоҳдангина қўрқса, Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ҳар қандай ишда, ким бўлишидан қатъий назар, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмаса, иззат, нусрат ва муваффақиятнинг ажойиб самаралари кўринган бўларди.

Бироқ, баъзи одамлар борки, агар Аллоҳдан тақво қилсам ва Аллоҳ буюрган ишни қилсам, фалончи раҳбарим мени ундай қилади, бундай қилади, деб чўчишади. Бу одам ўша фалончидан у ўзидан кучли бўлгани учун қўрқяпти. Билингки, бундай ҳолларда шайтон сиз-у бизни қўрқувга солади: «Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, мендан қўрқингиз!» (Оли Имрон: 175).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фақат Унинг ўзидан қўрқишга буюрди. Агар биз Аллоҳнинг душманларидан қўрқсак-у, Аллоҳдан қўрқмасак, Аллоҳ таборака ва таоло бизга ҳеч қачон нусрат бермайди. Аксинча, Аллоҳ таоло нусрат ва ғалаба йўлини қуйидагича баён қилди: «Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизлар­га ҳеч қандай зарар қила олмайди» (Оли Имрон: 120). Душманлар бизга фириб-найранглар қилишади, қўлларида бўлган ҳамма воситаларни бизга қарши курашга сарфлашади. Ҳар соат, ҳар дақиқа, ҳар лаҳза сиз билан биз уларнинг нишонидамиз, бир лаҳза бўлсин, улар бизга қарши урушдан тўхташмайди. Лекин, биз Аллоҳдан қўрқиш ўрнига улардан қўрқсак, ширкка тушиб қоламиз. Унда ечим нимада? Мана сизга ечим: «Агар сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизлар­га ҳеч қандай зарар қила олмайди» (Оли Имрон: 120). Ҳа, агар биз сабр қилсак ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилсак, уларнинг найранглари асло зарар етказолмайди.

Шу муносабат билан айтаманки, душманлар мусулмонларга қарши режалар тузишдан чарчамаяпти, аммо жуда кўп мусулмонлар бундан ғофил қолишган. Телевидениеда берилаётган сериаллар, видео ва кинофилмлар, ҳар турли шоулар, кўнгилочар кўрсатувлар, булар ҳаммаси душманларимизнинг мусулмонлар ахлоқини бузиш режасига мувофиқ олиб борилади. Айрим биродарлар шу каби нарсаларни томоша қилишдан ўзларини тиёлмасликларидан шикоят қилишади, кейин яна: «Нима учун душманлар бизга ғолиб бўляпти? Нимага биз уларга бас келолмаймиз?», деб сўрашади. Ҳой биродар, ўзинг шу биргина кўрсатувни томоша қилишдан воз кечолмайсан-у, қандай қилиб, Аллоҳнинг ёрдамига кўз тикасан?! Тақво қилмасак, Аллоҳ таоло бизга қандай нусрат берсин?! Биз мусулмонлар ўз нафсимиз ва шаҳватларимизга эгалик қилолмаймиз-у, қандай қилиб кофирларга ғолиб бўлиш ҳақида тамаъ қиламиз?! Биз мусулмонларни Аллоҳнинг тақвоси бир-биримизга зулм ўтказиш ва зўрлик қилишдан тўсмаяпти ва тўхтатиб қолмаяпти! Шу ҳолда яна, нима учун Аллоҳ бизга золимларни ҳоким қилади, нима учун ер юзига золим кимсаларни ҳукмрон қилиб қўйди, деб нолиймиз! Нега Аллоҳ биз мусулмонларга ғалаба ва нусрат бермаяпти, деб шикоят қиламиз! Ҳар Жума: «Эй Аллоҳ, Ўзинг Ислом ва мусулмонларни азиз қилгин, ширк ва мушрикларни хор қилгин, сафларимизни бирлаштиргин» деб дуолар қиламиз. Дуо қиламиз-у, амал қилмаймиз. Агар шу ҳолимизда, яъни тақвосиз ва сабрсиз ҳолимизда Аллоҳ сафларимизни бирлаштириб қўйса, унда – Аллоҳ сақласин – динни вайрон қилиб юборамиз-ку! Аксинча, бу ҳолимизда бирлашмай, тарқоқ бўлиб туришимиз яхшироқ. Бу ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикматидан!

Демак, фақат сабр қилиш ва тақво қилиш бизга фойда олиб келади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ҳақиқий суратда қўрқиш Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқарадиган қалб амалларидан саналади.
Сабр.
Рўёбга чиқаришимиз зарур бўлган қалб амалларидан яна бири сабрдир. Сиз билан Аллоҳнинг тавҳидига ва соф ақидага даъват қиларканмиз, шу аснода сабрга ҳам даъват қиламиз, Аллоҳнинг тоати устида сабр қилишга, Аллоҳнинг маъсиятидан сабр қилиб тийилишга, Аллоҳнинг шаръий ҳукмларига сабр қилишга, Аллоҳнинг қазо ва қадарга оид ҳукмларига сабр қилишга, даъват йўлида бошимизга келадиган мусибатларга сабр қилишга чорлаймиз, Аллоҳ таоло бу нарсаларни еру осмонларни яратишидан эллик минг йил олдин тақдир қилган ва битиб қўйган деб эътиқод қиламиз.

Булардан бошқа яна, Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқаришимиз учун зарур бўлган, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда зикр қилган рағбат, инобат каби бир қанча қалб амаллари мавжуд.
Тавҳид рўёбга чиқиши учун
Ҳар биримиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобини ўқиймиз, Қуръон бизнинг ақийдамиз ва шариатимиз асоси ва биринчи манбасидир. Қуръон ўқиш ҳар биримизнинг вазифамиз бўлмоғи лозим. Қуръон ўқиркансиз, уни нозил қилган ва уни сўзлаётган Зот у билан биздан нима истаётган эканига эътибор қаратинг. Масалан, Раббимиз субҳанаҳу ва таоло бизга ўтмишдаги халқлар ҳаётидан ибратли ҳодисаларни зикр қилаётган бўлса, бу билан биздан нима истайди? Жаннатга ё дўзахга олиб борадиган йўлларни зикр қилса, бу билан биздан нимани истайди? Мана шунга эътибор беришингиз ва ҳаётингизни Аллоҳ истагандек ўтказишга ҳаракат қилишингиз, бошқаларни ҳам шунга даъват қилишингиз лозим бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Аллоҳга даъват қилишдаги энг катта ва энг муҳим нарса – даъват Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқаришга бўлмоғидир.

Айтишингиз мумкинки, бу жуда оғир ва кўп меҳнат талаб қиладиган иш. Ҳа, тўғри, лекин, шундан бошқа йўл йўқ. Агар бундан бошқа йўл истасангиз, у ҳеч қачон сизни мақсадга олиб бормайди. Осон ва енгил йўллар кўп, улардан хоҳлаганингизни танлаб олишингиз мумкин, лекин, уларнинг ҳеч қайсиси муродга етказмайди. Аллоҳга даъват Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқаришга даъватдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада турганларида ўн йил одамларни фақат «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси устида тарбия қилиб турдилар. Кейин намозга буюрувчи оят нозил бўлиб, «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъносини яна-да мустаҳкамлади. Кейин у зот Мадинага ҳижрат қилдилар, у ерда «Ла илаҳа иллаллоҳ» учун жиҳодни машруъ қилдилар. Закот, рўза ва ҳаж оятлари кейин нозил бўлди.

Демак, рўёбга чиқаришимиз вожиб бўлган энг улуғ ва энг муҳим иш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳиди экан, барча ибодатларимиз холис Аллоҳ учун бўлмоғи, Аллоҳнинг шариатига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бўлмоғи экан.

Ўқув юртларида аҳамият қаратилиши вожиб бўлган энг асосий модда (фан) тавҳид ва Қуръон моддаси бўлмоғи зарур. Чунки, Қуръон ақийданинг биринчи манбаи, ҳадис эса иккинчи манбаидир. Ушбу икки моддани талабаларга яхши тушунтириб, етказиб бера оладиган етук билим ва қобилият эгаси бўлган устозларга топшириш лозим. Биз ўқувчиларга ушбу динни яхши ўргатишимиз, табиатшунослик ва биология каби барча илмлар Аллоҳнинг тавҳидига хизмат қилишини таълим беришимиз даркор. Бу эса Аллоҳнинг борлиқдаги оят-аломатларига боқиш ва улар ҳақида тафаккур қилиш билан вужудга келади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Ерда айланиб (Аллоҳ) даставвал қандай қилиб яратганини (ва сўнг Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни йўқ қилганини) кўринглар» (Анкабут: 20).

Тарих илми ҳам, агар ўқув программаси ва устоз тўғри танланса, ақийдага хизмат қилади, уни жилолаб, яна ҳам равшанлаштириб беради. Чунки, Аллоҳ таоло биз учун Қуръонда жуда кўп тарихий ибратларни ҳикоя қилади. Мисол учун, мана бу оятларни ўқиб кўринг: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз (бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган, баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Ирам (шаҳридаги) Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми? (Қуро) водийсида харсанг тошларни кес(иб ўзларига уйлар солиб ол)ган кимсалар бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)?Қозиқлар (яъни Ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавнни(қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)? Улар юртларида ҳадларидан ошиб, у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар. Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди! Шак-шубҳасиз Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб турувчидир» (Ал-фажр: 6-14). Қуръонда ушбу оятларни ўқиб туриб, яна қандай қилиб тарих дарсида ўқувчиларга, Фиръавнлар ундоқ шон-шавкат эгаси бўлишган, бундоқ биноларни қуришган, замонлар ўтиши билан уларнинг маданиятлари аста-секин емирилган, деб ўргатамиз?! Бу гап ҳозиргина ўқиганимиз оятлар маъносига зид-ку!

Мурод шуки, мактаб-мадрасаларимизда ҳар бир фан соғлом ақийдага боғлаб ўқитилсин, саҳиҳ ақийдага хизмат қилсин. Инсон яхшилик учун ишлатадиган ҳар бир нарсани мана шу ақийдадан келиб чиқиб ишлатсин, Аллоҳнинг тавҳидига бўйсундирсин, ягона Аллоҳнинг ибодатига айлантирсин. Аллоҳ таоло барчамизни мўмин ва муваҳҳидлардан қилсин, зотан У эшитувчи ва дуоларни қабул қилувчи Зотдир.




Похожие:

Ислом даъватининг ғояси iconИслом даъватининг ғояси
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси...
Ислом даъватининг ғояси iconНашир килди: Ислом Нури
Сир эмаски, бугунги кунда кўпгина Ислом диёрларида аёлларнинг ҳижоб масаласида сусткашликларга йўл қўйиб, ясан-тусан қилиб юришлари...
Ислом даъватининг ғояси iconDokumentacja
1. /1 АПРЕЛ АЗ НИГОХИ ИСЛОМ.pdf
Ислом даъватининг ғояси iconDokumentacja
1. /Бародари ва дусти дар Ислом.doc
Ислом даъватининг ғояси iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Ислом даъватининг ғояси iconНашир килди: Ислом Нури
Аллох таъолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга салоту саломлар бўлсин!
Ислом даъватининг ғояси iconНашир килди : Ислом Нури
Аллохга хамдлар, пайгамбаримизга, унинг оиласи ва уларга яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар бўлсин
Ислом даъватининг ғояси iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Ислом даъватининг ғояси iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ислом даъватининг ғояси iconDokumentacja
1. /1. Cафари бебозгашт.doc
2. /1. Талок...

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы