Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий icon

Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий

НазваниеТаржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Дата конвертации10.10.2014
Размер249.99 Kb.
ТипДокументы

Мусулиманинг солих авлод етиштиришдаги масъулияти

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Хавла Дарвиш

Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий

www.islamnuri.com

2013 - 1435

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png
Бисмиллахир рохманир рохийм

 

Ислом Уммати - ўз ўгиллари ва кизлари, Ислом байрогини хилпиратиб дунёга ёйиш, кофир ва золим халкларнинг тажовузларини парчалаб ташлаш учун тайёр бинокор авлодлари билан мавжуддир. Авлодларни тарбия килиш эса, ўлимдан кейинги хаёт учун колидирилган сармоядир. Шунинг учун хам, авлодларни тарбия килиш, саройлар ва уйларни лой ва тошлардан куришга берилган эътибордан кўра кўпрок эътибор ва ташвикка лойикдир.

Тарбия бериш факат оиланинггина вазифаси эмас. Балки авлодларни тарбия килишда бошка омиллар хам бордир.

Биз куйида муслима аёлнинг солих авлодлар етиштиришдаги вазифаси хакида сўз юритамиз. Чунки, калбини иймон хаяжонлари камраган, Аллох ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга бўлган мухаббат билан зийнатлаган хар бир муслима аёл, ўз фарзанди-жигар порасининг залолат биёбонидан узокда, хар онида Аллохнинг нигохини унутмайдиган: аждодларининг зафарларини кайтарадиган кахрамон, диний илмларда етук олим ва дунё ишларини кулайлаштирадиган ихтирочи бўлиб етишишини орзу килади.

Хар бир муслима аёл, ўз хаёти давомида Аллохнинг амрларига итоат килган, килаётган барча ишида Аллохнинг ажру савобларини максад килган, кўйингки, Ислом билан ва Ислом учун яшайдиган инсонлар бўлиб тарбияланган фарзандлари бўлишини умид килади.

Бирок, бу умидлар (баъзида) хаёл бўлиб колади ва аёллар: «Оналик факатгина фарзандни дунёга келтиришдангина иборатдир!» - деб ўйлайдилар-да, ўзларининг хаётдаги вазифаларини инкубатордан фаркли эканлигини унутадилар! Ёки она ўз вазифасини гўё семиртириш учун харакат килаётган чорвадорлар каби, фарзандларининг коринларини тўйдиришгинадир, деб тушунмаслиги керак.

Бундан ташкари, у, хохлаган барча яхши ва ёмон нарсаларни чўнтагидаги маблаглари ва калбидаги киймат ва хиссиётларини сарф этиб мухайё килган, эркалаб талтайтирган, ортикча мехр берган, натижада, фарзандлари унинг бойликларини бутунлай тугатган, олий гоялар ва гўзал ахлокларни парчалаган ва Аллох таъоло боглашга амр этган алокаларни тикламаган фарзандларнинг оналарига хам ўхшамаслиги керак!

Эркалатган она – адашиш зарбаларини илк кабул киладиган шахсдир. Зарбаларнинг энг шафкатсизи эса, фарзандининг ўзига ок бўлишида гавдаланади. Шунинг учун хам биз, оналарнинг фарзандларига беришлари мухим бўлган баъзи нарсаларни баён килмокчимиз.

БИРИНЧИ: Аллох таъолонинг ўзигагина ихлос килиш.

Она, аввало, Аллох таъолонинг ўзигагина ихлос килиши керак. Аллох таъоло деди:

«Улар Аллохга динни ханиф (ботил диндан хак динга ўтган) холларида холис килиб ибодат килиш, намозни тўкис адо этиш ва закотни беришга амр этилдилар. Шугина – мустахкам диндир» (Баййина: 5).

Мўъмина синглим, фарзандлар тарбияси йўлида чекаётган давомий бедорлик, тўгри йўлга йўллаш, дарсларини назорат килиш ва уй ишларини бажаришда Аллохнинг савобини умид килинг! Чунки, Аллохгина заррача нарсага бепарво бўлмайдиган зотдир. Ахир Аллох таъоло:«Гарчи хардал уругининг огирлигича (амал) бўлса, Биз уни олиб келамиз ва Биз хисоб килишга кифоямиз!» (Анбиё: 48)- демадими? Сиз: «Энди дам олиш пайти келмадими?»- деб айтаётган шайтоннинг салтанатига бўйин эгманг! Чунки, муваккат рохат ва хузур – жаннат ва жаннат неъматларини максад килган инсон учун гоя бўла олмайди.

Муслима аёл, агар уни гўзал бажарса савоб оладиган вазифа сохибасидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аёл кишини икки хислат билан мадх этдилар: «Туяга минган аёлларнинг энг яхшиси – Курайш аёлларидир: улар аёлларнинг болаларига ёшлигида энг мехрибони ва эрларининг кўлидаги мулкига каноатлиларидир» (Муттафакун алайх, Имом Бухорий ривояти, хадис № 5082; Имом Муслим ривояти, хадис № 2527).

ИККИНЧИ: Билим.

Муслима аёл, халол ва харом нима эканини билганидан сўнг, тарбия усулларини ўрганиши ва ўз билимларини чукурлаштириши керак. Аллох таъоло деди: ««Роббим, менга билимни зиёда кил!»- деб айтинг!» (То-ха: 114).

Бизнинг бу динимиз, билим олишга чакиради. «Ислом хотин-кизларнинг таълим олишларига каршидир ва хотин-кизлар ўртасида жахолатни ёяди»- деб айтилиши учун нега биз Ислом устига фикрлашимиз кусурлиги ва ўрганишдан оркада колганимизни юклаймиз?! Зеро, исломий тарихимиз муфассира, мухаддиса, факиха, шоира ва адиба муслималар билан музайяндир! Уларнинг барчаси Ислом хидояти соясида мазкур мартабаларга эришдилар.

Бас, билимга эришиш номи остида ўгил ва киз болалар ўртасида аралашиш бўлмасин! Билим – нурлари хакикат йўлини билмаган кимсаларнинг кўзларини камаштирадиган, янгиланиш ва мадданият номлари билан жарликка улоктираётган окимлар ортидан кетиш ва уларга тушиб колиш олдида калкондир. Фикх ва даъват услублари жихатидан хотин-кизларга лозим бўлган билим – Куръон ва суннат китобларида кенг баён этилгандир.  Хотин-кизлар ўз хаётларида мухтож бўлишадиган билимни олиш даргохлари факатгина мактаб-мадрасаларгина эмас, балки бундан ташкари масжидлар, хонадонлар, кўшнилар ва турли зиёратлар хамдир...  Холбуки, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар: «Одамларга нима бўлди, на кўшниларига фикх ўргатаяптилар, на таълим бераяптилар, на ваъз килаяптилан ва на тушунтираяптилар?! Одамларга нима бўлди, кўшниларидан на таълим олаяптилар, на фикх ўрганяптилар ва на ваъз олаяптилар?! Аллох номига онт ичиб айтаманки, одамлар ё кўшниларига таълим берадилар, фикхни ўргатадилар, ваъз киладилар, яхшилкка буюриб, ёмонликдан кайтарадилар, ёхуд одамлар кўшниларидан ўрганадилар ва ваъзларни оладилар ёки уларга жазони тезлаштираман» (Табароний, «ал-Кабир»).

Хотин-кизлар, келинглар, имкониятимиз борича барча илмлардан сипкориб, уйимиздаги кутубхонадан ўзимизга бир улушни килайлик-ки, иншааллох, бунинг ажру-савоби бор!

УЧИНЧИ: Масъулиятни хис этиш.

Фарзандларини тарбия килар экан, хар бир она масъулиятни хис этиши, болаларини тўгри йўлга йўллашда сустлик, ялковлик ва эътиборсизлик килмаслиги керак. Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, ўзингиз ва оилангизни ёнилгиси одамлар ва тошлар бўлган жаханнамдан сакланглар!» (Тахрим: 6). Бас, ўзимиз ва оиламизни жаханнамга олиб борадиган нарсалардан саклайлик! Чунки, хисоб-китоб огир, у куннинг дахшатлари буюкдир. Жаханнам эса: «Яна борми?!»- деб хайкиради. Биз, Умар разияллоху анху: «Хисоб беришдан аввал ўзингизни хисоб-китоб килингиз, амалларингизни тортилишидан аввал тортингиз, буюк намойиш учун тайёрланингиз!»- деб айтганларидек бўлайлик.

Онанинг фарзандига таомларини пишириш ва кийимларини ювишининг ўзигина фарзандимни тарбия килдим дейишига кифоя килмайди. Балки, фарзандни соглом эътикод, соф тавхид, тўкис ибодат, мутаносиб ахлок ва фойдали билим асосида тарбия килиш керак. Она ўзига: «Фарзандларим учун канча вакт ажрата олдим? Уларга канчалар мехр кўрсатдим ва кандай йўлларга йўлламокдаман?»- деб саволлар берсин! Унутмайлик-ки, онанинг ўзи намуна бўлмас экан, насихатлар хеч хам фойда бермайди. Шунинг учун хам, она ўзи килмас экан, бирон бир ишга болани таклиф килмаслиги лозим. Ахир онасидан тинимсиз хакоратларни эшитган фарзанднинг тили кандай «ширин» бўлсин! Ёки бозорларга бориш, телефонларда ёки зиёратларда узок-узок бехуда сухбатлашган она ўз фарзандидан вактни кадрлашни кандай талаб килиши мумкин! Кандай ...! Ва кандай ...!

Мўъмина синлим, фарзандингиз кўлингиздаги омонатингиздир. Унга эътибор беринг ва масъулиятингизни хис килинг! Сиз бир вазифа сохибасисиз ва ундан тез кунда хисоб берасиз! Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни дўзахдан саклангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир, у (дўзах)нинг устида каттикдил ва каттиккўл, Аллох ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик килмайдиган, (факат) ўзларига буюрилган нарсани киладиган фаришталар турур» (Тахрим: 6).

^ Хўш, бола тарбияси качон бошланади?

Бола ёмонликни таниб, ундан сакланиш ва ўзида кўринишини хис этган пайтдан бошланади. Бу – боланинг тарбия ва одоб олишга лаёкатли бўлганини ифодалайди. Шунинг учун хам, унга эътибор беришимиз ва ноўрин харакатлар содир бўлганда бериладиган йўлланмаларни муболагасиз килишимиз лозим. Йўкса, йўллашимиз ўз кийматини йўкотади. Мураббия ўзининг хар бир харакати ва сўзларида Роббисини унутмаслиги, хикмат ва чиройли ўгитлардан узоклашиб колмаслиги учун ўзини тафтиш килиши, фарзанди босиб ўтаётган боскичдаги ўсиш хусусиятларини риоя килиши керак. Тарбиядаги хатоликлар фарзандларимизни келажакда гоялар биёбонида кўнгил очиш ва пасткашлик, гулув ва сустлик ўртасида дарбадар килмаслиги учун, она ўспирин фарзандига кичик болалардек муомала килмасин. Холбуки, бу дарбадарлик – Ислом таълимотига асосланган тўгри тарбиядан узок бўлиш натижасидир. Шунинг учун хам, биз, онанинг ўз фарзандини кайси тарафга ва кандай йўллаши хамда йўллаш учун кайси йўл афзал эканини билиши учун тарбия хакидаги билимларини кучайтиришини таъкидламокдамиз.

ТЎРТИНЧИ: ота ва она ўзаро бир-бирларини тушунишлари керак.

Агар улардан бири хато килса, иккинчиси бу хатодан кўз юмиши, хусусан, болаларнинг безовталаниши ва ота-оналарининг насихатларини кабул килмасликка олиб бормаслиги учун, жанжал ва хусуматдан узокда бир-бирларига хамкор ва ёрдамчи бўлишлари керак.

БЕШИНЧИ: хонадонда диндорлик рухини ёйиш.

Диндор оилада ўсган бола, вужудига ёйилган рухий мухит ва оила аъзолари  ўртасидаги  гўзал тарз билан таъсирланади. Агар диний ва ахлокий туйгуларнинг асослари болалик чогида кўйилар экан, улгайгани сайин бўйдоклик ва йигитлик даврларида хам давом этади. Агар оила иймон тарбиясида сустлик килар экан, фарзандлар хиссиёт ва туйгуларини кондирадиган фалсафалар сари йўналадилар. Демак, аввало болаларнинг калбига диний рух уругларини экиш керак. Ундан кейин эса, болаларга улар ўзларига муносиб яхши дўстларни танлашда хамда ёмон дўстлардан химоя килишда ёрдамчи бўладиган яхши кўшнилар ва яхши мактаб-мадрасалардан иборат муносиб мухитни яратиб беришимиз керак.

ОЛТИНЧИ: фарзанд учун бад дуо эмас, хидоятда бўлишини сўраб дуо килиш.

Жобир разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «ўзингизнинг зарарингизга дуо килмангиз, фарзандларингиз зарарига дуо килмангиз, хизматкорларингиз зарарига дуо килмангиз ва мол-мулкингиз зарарига дуо килмангиз! Аллох таолодан яхшилик сўралса берадиган лахзага тўгри келиб колманглар Аллох сизларнинг (бад) дуоларингизни кабул килиб кўйса!» - дедилар» (Имом Муслим, Китабуз-зухд вар-ракоик, хадис № 3014).

Гояси Аллохнинг розилиги ва Унинг савобига эришиш бўлиши учун аввалда хам, охирда хам боланинг калбини Аллохга боглаш керак. Аллох таъоло деди: «Бас, ким мўъмин бўлган холида яхши амаллардан килса, унинг саъй- харакатлари зое бўлмас» (Анбиё: 94). Оналар бу алокани чиройли намуна, доноларча назорат, гўзал йўлланма ва эзгуликка ёрдамчи бўлган мухитни яратиш билан ёйишлари мумкин. Токи йигит ва киз катта бўлганда ўзини ўзи доимо тергаб турсин, хато килиб кўйса тавба килсин, пасткашликлардан узок бўлсин-да, нафси поклансин ва нафсини мустахкам эътикод, хушуъга бой ибодат, баркарор рухият, эркин онгли фикрлаш ва кучли бадан сохиби бўлган, хидоятдаги бандалар нафсининг каторига етиштирсин. Натижада, ёш йигит ва киз Ислом билан ва Ислом учун яшайди, мусибатлар огирлигини хис этмайди, аччик нарасларни тотли деб билади ва Аллох таъоло шариатида сабот билан турган кимсалар учун тайёрлаб кўйган неъматларга интилиб, дунёнинг жозибаларидан юз ўгиради: «Албатта: «Парвардигоримиз Аллохдир», деб, сўнгра (Ёлгиз Аллохга тоат-ибодат килишда) тўгри-устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Кўркманглар ва гамгин бўлманглар. Сизларга ваъда килинган жаннат (хушхабари) билан шодланинглар!» (Фуссилат: 30).

^ ... У – иболи, назокатли ва сокин киз эди. 7 синфга кўчганидан сўнг унда баъзи ўзгаришлар кўрина бошлад...

Отаси уни сочининг бир кисмини яшил рангга бўялган холатда кўрди-да, хайратланиб рафикасидан бу хакида сўради. Рафикаси: «Нима килибди? Мактабда муаллимаси шундай килади,  сочининг бир тутамини кийган кўйлагининг  рангига мос рангда бўяйди», деб жавоб берди. Эр газаб отига минди ва бугундан бошлаб киз зотини мактабда ўкитмайман, деб онт ичди!

Эй рашкчи ота, хукм бироз шошмай туринг! Калбларнинг хаёти ва рухларнинг лаззатланиши илм биландир, дин хам у билан ўрганилади ва шубхалар устидаги пардалар кўтарилади. Дархакикат, динимиз Ислом – билим динидир. Мўъминларнинг онаси Оиша разияллоху анхо бунинг яккол далилларидан. У зот пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг муборак хонадонларида яшар эканлар кўплаб хадисларни ёд олиб, уларни ривоят килганлар. Уммахотул мўъмининларнинг барчалари Оиша онамиз каби эдилар, Аллох уларнинг барчасидан рози бўлсин. Чунки, улар Ислом чакирикига лаббай деган эдилар. Шифо разияллоху анхо деди: «Мен Хафса разияллоху анхонинг хузурида эдим, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кириб келдилар ва менга: «Бунга имлони ўрганганингдек чумолидан сакланиш дуосини хам ўргатмайсанми?!»- дедилар (Абу Довуд, хадис № 3887, Имом Ахмад, хадис № 26555. Хоким бу хадисни «сахих-соглом» хадисдир, деди).

Илм излаш – эркак ва хотин кишилар учун баб-баравар шаръий талабдир. Нега биз кенг майдонни торайтириб, ёмон ўрнак бўлаётган муаллималарнинг гунохларини ёш авлодларга юклаймиз?!

^ Биз чиройли намунага ва соглом шаръий таълимотларни ёйишга мухтожмиз!

Кизларга таълим бериш эътиборсиз ташлаб кўйилмаслиги керак. Ахир: «Бир эркакка таълим бериш бир шахсга таълим бериш, бир аёлга таълим бериш бутун бир оилага таълим беришдир», дейилган-ку! Кизларга таълим бериш ва солих авлод килиб етиштириш, кўплаб мусулмон ўлкаларда Умматимизни тараккиётдан тўсиб кўяётган катта жарликни йўкота олади. Балки, динимизда билимни севиш ва билим олишга ташвик килиш кай даражага эканини динимиз - Ислом, жахолат пардалари йиртилиши ва онгли билим хукмрон бўлиши учун Уммат аёлларидан чўриларга хам таълим беришга чакирди.

Имом Бухорий рахимахуллох расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги сўзларини ривоят килди: «Олдида чўриси бўлган ва шу чўрисига  таълим берган, берганда хам чиройли таълим берган, одоб берган, берганда хам чиройли одоб берган,  сўнгра озод килиб, унга уйланган одамга икки савоб бордир» (Имом Бухорий, Китобул-илм: 97).

Таълим-тарбияда шундай шаръий асослар риоя килинсагина юкоридаги самараларни олиш мумкин. Шунинг учун хам, душманларимиз илмнинг ахамиятини билдилар ва унга шошилдилар. Бирок, секуляризм-илмонийя асосида. Улар муаллиманинг ўкувчиларга бера оладиган таъсирни ўрганиб, шу (йигирманчи) асрнинг бошидан уни ва унинг воситасида бутун авлодларни бузишга харакат бошладилар. Афсуски, секуляр ва дахрий окимга мансуб одамлар соглом эътикод сохибларига нисбатан илдам одимлар отдилар: уларнинг хотин-кизлари Ислом Оламида авлодларни адашган ва адаштирадиган гоялар асосида тарбиялаб фасод ва бузгунчиликларни ёйдилар. Улар таъсис этган хотин-кизлар жaмиятларининг кизларимизни хидоят ва тўгрилик йўлидан буришда катта роллари бўлди. Демак, бизнинг тутган мавкеимиз факатгина танкид ва айблаш бўлмай, балки, кизларимизни соглом тарбия билан химоя килишимиз керак. Бу эса, ўз жинслари ичида кизларга фойдали таълим бериш ва жиддий даъват услублари билан амалга ошади. Шунинг учун хам, фарз бўлган шаръий илмларни ўргатиш билан бирга, хотин-кизларни, аёллигини инобатга олиб, ўз вазифаларига муносиб шаклда тайёрлаш керак. Хотин-кизлар бу вазифани мукаммал бажара олса, демакки, унга бой тажриба, нурли фикр ва ўткир акл берилибди. Агар у бундан бошка илм-фанларни ўрганса, жуда хам яхши! Чунки Ислом, модомики шаръий чегаралардан чикмас эканлар, хотин-кизларга хеч качон каршилик килмайди.

Ўтмишда яшаб ўтган ва Исломни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобалар каби тушунган олимлар – салафнинг турмушўртоклари хонадонларидан ўз эхтиёжлари ва таълим олиш учун чикишларида одоб ва ибода ўрнак кўрсатдилар. Чунки, муслима аёл таълим олар экан, у билан бирга химоя киладиган дини, эркаклар билан аралашиш ва хаёсизликдан узок вакори ва унга хайбат кийимини кийдирган ибоси бор эди.

Хозирги кунда эса, таълим-тарбия расмий мактабларда берилмокда. Шундай экан, муаллима факатгина кизлар мактабидагина дарс бериши керак. Муаллима ўгил болалар мактабида дарс бермаганидек, эркак муаллимлар хам кизлар мактабида дарс бермасликлари керак. Чунки, ундай килиш Шайтоннинг ишларидандир. Холбуки, бузилган Гарб давлатларида хам икки жинс ўртасидаги аралаш таълим низомидан воз кечиш ва икки жинснинг аралашишига карши бўлган соглом фитрат-хилкатга кайтиш нидолари келмокда! Олиб борилган узок тажрибалар ўгил ва киз болалар, улардаги жисмоний ва аклий ўсишдаги айричаликка кўра, фаркли муомала-муносабатга мухтож эканликлари хамда ўгил ва кизларга зарур бўлган предметлардан дарс берилишига карамай, аралашиш башарият уяладиган натижаларга олиб боришини очик кўрсатди.  

Кизлар учун тайёрланган дарс дастури, уларнинг ёшларига муносиб бўлсин. Токи бу дастур уларни келжакда кутаётган – уй бекалиги, рафикалик ва оналик каби вазифаларни тўгри шаклда адо эта олсинлар. Бундай дастур кизни ўзи ва оиласи учун самарали хаётга хозирлаб, хатолардан узок килиб, у ва дугоналарини солих авлодларни етиштириш учун эзгуликларга чакирувчи, даъватчи килиб кўяди. У пайт сиз унинг бойликларни тўплаш ва бўш вактларини бехуда ўтказиш билан эмас, балки янги авлодни тарбия килишини кўриш билан кувонасиз!

Муслмон авлодларни етиштирадиган муаллима Ислом кайгуси билан юрадиган, мусулмон авлодларга таълим бериш ва маданиятни ўргатиш, кизларни келгуси хаётларида фойдали бўлган билимлар билан озиклантириш, зехнларни фойдасиз нарсалардан куткариш йўлида ижобийкадамлар ташлайди. Бундай муаллима кизларимизни эгри йўллар ва дахрийлик кучогидан куткарадиган халоскордирлар. У кизларга ўз сулуки ва сўзлари билан таълим беради: уларнинг шахсиятини ўстиради, аклларини кайрайди, ўзгармас хакикати билан илмий хакикатларни накл килади. Ўзгармас хакикат – авлодларнинг муваффакияти ва юксалиши илмларни ёд олиши билангина эмас, балки тушуниб, хаётга татбик килган нарсалари биландир. Бундан ташкари, ўрганиш максад ёки гоя эмасдир. Хакикий муваффакиятга эришган одам – охиратда муваффакиятга эришган, мўмин бўла туриб охират учун тер тўккан одамдир. 

Бундан ташкари биз, авлодларимизнинг бепарволик курбони бўлишларини хохламаймиз. Биз она муаллимага биринчи вазифаси - солиха рафика ва фарзандларини чиройли тарбия киладиган мураббия, она бўлиш эканини, кейингина бошкаларнинг фарзандларини тарбия килишинива фарзи айн фарзи кифоядан устун эканини унутмаслик кераклигини таъкидламокчимиз.

Кадимги уламоларимиз мусулмон муаллимнинг ўкувчилари билан кандай муомала килиш кераклигини белгилаб, бу белгиларга риоя килиш одобларининг афзалларини зикр килдилар. Шу одоблардан:

Ниятни Аллох учун холис килиш.

Муаллим ва муаллима бераётган таълимлари билан Аллохнинг юзини касд килишлари ва Унинг ўзидангина савоб-мукофотни умид килишлари  хамда расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг: «Ким яхшиликка йўллаб кўйса, унга (шу яхшиликни) килган одамнинг савобича савоб берилади» - деб эслатган катта савобга интилиши лозим (Имом Муслим: 1893), амали билан лавозим, мактов ёки факатгина маош олишни максад килмаслиги керак. Балки, унинг амаллари Аллох йўлида ва янги авлод учун намуна бўлсин. Акс холда, киши ўзида йўкни ўзгага бера олмайди! Кўр одам бошкаларни тўгри йўлга кандай етаклаши мумкин?!

 

Килаётган ишлари ва авлодлар тарбиясини Ислом одобига асосан килиш.

Авлодлар билим ва одобни бир онда, бирга олсинлар. Алох таоло деди: «Хой мўъминлар, ўзларингиз килмайдиган нарсаларни нега айтаяпсизлар?!» (Саф: 2). Агар ўкувчи киз хар куни муаллимаси сўзлаб берган соглом аклни бузадиган янги киссани айтиб келса ёкимуаллималардан бири динимизга зид ўларок олиб келган янгиликни ўрганиб келса, бу – бинокорлик эмас, барбод килиш усулларидан биридир! Шунинг учун хам, муслима муаллималаримиз шариат таълимотларига риоя килишлари, канчалар оз бўлсада, шариатга мухолиф ишни килишни енгил санамасликлари керак. Чунки, бу хато харакат авлодларнинг калбларига ўрнашади ва уни кетказиш анчагина мушкул бўлади.

 

Муаллима ташки кўринишининг чиройли, мўътадил бўлишига эътибор берсин.

Орасталик - калбда ижобий натижалар бериб, ўкувчи киз муаллимасини хурмат килади, унинг насихатларига амал килади. Бундан ташкари муаллима ўкувчилар кўринишга эмас, жавхар-ички дунёга эътибор беришга одатланишлари учун, кундан-кунга янгиланаётган модадан узок бўлишга диккатини каратиши керак. Зеро, ўкувчиларнинг муаллиманинг кийимлари, сочларининг шакли, юпкасининг гўзаллиги ёки чўнтактелефонининг модели хакида гапиришлари Ислом динидан эмасдир! Афсуски, айрим муаллималар сексуал маънода ёзилган ойномаларни ва бузук филмлар ёзилган видеотасмаларни баъзи ўкувчилар билан ўртоклашмокдалар!! Уларнинг муваффакиятсиз харакатларига каранг!

 

Муаллима динимиз даъват этган гўзал ахлоклар билан безансин.

Хусусан, сабр билан. Чунки, ўкувчи кизлар тарбиясида айблаш ва хатоларни эълон килишдан узокда бўлиш билан мулойимлик яхши самаралар беради. Шундагина у – Аллох таъолонинг: «Роббингиз йўлига хикмат, чиройли насихат билан чакиринг хамда гўзал нарсалар билан бахс килинг!» (Нахл: 125) оятига амал килиб, хикмат ва чиройли насихат билан даъватчи бўла олади.

Доно муаллима ўкувчи кизнинг ёши ва холатига караб турли йўллар билан хитоб килади ва кизларни ўзига ва даъват этаётган гоясига жалб этадиган мехр ва шафкат муомаласини килади... Муносабатларда кўполлик килиш диндан эмасдир. Муаллима – мушфик она кабидир. У – ўкувчиларига мехр кўяди, шафкат килади ва улар ичидаги аълочиларни рагбатлантиради. Унутмаслик керакки, рагбатлантириш ва кизиктириш натижалари танбех бериш ва жазолашдан кўра самаралирокдир. Агар жазо ёки огохлантиришга эхтиёж тугиладиган бўлса, у ўкувчи кизларнинг ўзлари, бу жазолар ўз манфаатлари учун эканини тушуниб етишадиган килсин. Бунинг таъсири ўта кучлидир.

Муаллима ўкувчи кизларга ўзининг уларнинг шахсиятлари, обрўлари ва келажакларига харис эканини билдирсин, ўзининг хар биркўрсатмасини динга ва салаф солих йўлига богласин токи ўкувчиларни амалларидаги асосий туртки шахсий манфаат ёки жамият эмас, балки дин. Буларнинг барчаси акс таъсир бермаслиги учун муболагасиз ва мўътадил шаклда бўлсин. Муаллима, янги авлод, бузилган Гарб аёлларигамахлиё бўлишдан йирокрок бўлиши учун, салаф солихларнинг хотин-кизларидан намуналар келтириш билан дарсини бойитсин. 

 

Муслима муаллиманинг сифатларидан бири – тавозеъ-камтарликдир.

Камтарлик – Ислом ахлокидир. Аллох таъоло Ўз пайгамбарига деди: «ўзингизга эргашган мўъминлар учун канотингизни паст тутинг!»(Шуаро: 215). Шунинг учунг хам, муаллима манманлик ва кибрдан узок турсин, акс холда ўкувчилари олдида калака бўлиб колади. Манманлик ва кибр билан муомала килган ўкитувчи, ўкувчиларнинг нафратидан бошка нарсага эриша олмайди. Ўкувчиларини камситиш ёки хазиллашиш билан масхара килган муаллима, уларнинг калбида каттик жарохатни колдиради. Ахир муаллима шундай килса у каерда-ю, Аллох таъолонинг:«Барча (кишиларга дилозорлик килиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўхтончи-гийбатчига халокат бўлгай!» (Хумаза: 1) – деб айтган сўзларига биноан, ушбу адабсизликдан огохлантирган Ислом одоби, муаллимадан талаб килинган ва кутилган намуна каерда?!

 

Муаллима – янгиланиб бораётган кундалик ходисалардан хабардор бўлиши керак.

Шунинг учун хам, муаллима бу ходисаларга бефарк колмаслиги ва "темирни кизигида бос!", деб айтилганидек, уларнинг хар бирига муносиб шархни бериши керак.

У ўкувчиларининг харакатларига эътибор бериб бориши лозим, ёмон ахлокни кўрса огохлантирсин, чиройли ахлокни кўрса рагбатлантирсин, агар ишора кифоя килса очик танбехдан четлансин.

 

Муаллима, ўкувчиларнинг оилалари билан хамкор бўлади.

Чунки, улар айни вазифада муштаракдирлар. Муаллиманинг оналарга бўлган муносабати – мухаббат, такдир ва ўкувчи кизлар учун фойдали хамкорлик алокаси бўлиб, уларни билимдон килишга ёрдам беради. Бу – оналарга йўлланма берувчи ўтиришлар воситасида амалга оширилади. Мактаб, авлодларни очик-равшан максад – Аллох розилиги йўлидаги харакат олдига кўйиш учун анжуман ва йигинлар уюштирсин. Ахир муаллиманинг огохлантиришларини оила барбод килиши мумкин.

Муаллима сингилларим, сизларнинг масъулиятнигиз катта масъулиятдир. У масъулият – зиммангизда омонат бўлиб, Аллох таъоло ундан хисоб сўрайди. У омонат -  Роббисига иймон келтирган авлодларни етиштириш, исломий калъамизга кириб келмокчи бўлган барча фикрий хужумларни кайтариш, калбларга етук фазилатлар ва аклларга нурли билимлар уругини экиш вазифасидир. Солиха муаллимани ўкувчилар унутмайдилар, балки у, барча фазилатлари ва муваффакиятлари билан ёдда колиб, уларга хар он намуна бўлиб колади: «Охират диёри такводорлар учун яхширокдир, ахир акл юргизмайсизларми?!» (Анъом: 32).

 

^ Хотин-кизлар ва жамият

Кўплаб кизлар мажбурий таълим мактабларини битиришлари биланок, китобларни, умуман китоб мутолаасини тарк этадилар ва максадлари кийим, такинчок, ейиш ва ичиш чекланиб, удан нари ўтмай колади. Холбуки, булар – дунёнинг содда кайгуларидан бошка нарса эмасдир.

 

Муслима аёл – Ислом жамиятининг бир парчасидир.

Муслима аёлнинг жамиятдан таъсир олиб, жамиятга таъсир беришида хеч шубха йўкдир. У – жамиятда эътиборсиз ва ахамиятсиз, хусусан, салбий (негатив) шахсият эмасдир. Агар шундай бўлса, бу – жамият борлигини, гўзалликни инкор этиш, фидоийликдан узоклашиш, демакдир. Ислом Умматимиз, ўз шарафи ва шонини кайта дунёга танитадиган олийжаноб йигитлар ва вафодор кизларни кутмокда.

 

Муслима аёл фойдали бўлган барча ижтимоий ишларда хозиру-нозирдир.

Шундай бўлиши керак.  У – расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу хадисини доимо кўз олдида тутиши керак: «Одамлар яхшилик килсалар яхшилик киламиз, зулм килсалар зулм, деб айтадиган таклидчи бўлманглар. Балки, иродали бўлингиз ва одамлар яхшилик килсалар яхшилик килингиз, жабр килсалар зулм килмангиз!» (Имом Термизий, Китабул-бирри вас-силати, Хузайфа разияллоху анху ривояти, хадис № 2007).

 

Муслима аёлнинг ўз жамиятининг тараккиётини максад килган тарбиявий вазифаси бор...

Бу вазифа кўшнилар хаккини бериш билан бошланади: билмаганларга диний ва дунёвий ишларини ўргатади. Бунда муслима аёлнинг ривожланувчи авлодлар учун хизмати бор. Натижада, кўшниларнинг йигинлари миш-мишлар билан эмас, балки, мусулмон оилаларимизни содда ва юзаки максадлардан, олий гоялар кўтариш билан шугулланадиган йигинларга айланади. Муслима аёл хар бир сухбатни, хатто маъносиз сухбатларни хам, максадли муайян сухбатларга айлантириши мумкин. Муслима аёл жамиятдаги салбий ходисалар хакидаги сухбатларни хам ибрат ва ўрнак учун тилга олиб, тафаккур ва ижобийлик учун одамларни сафарбар килиши мумкин. Холбуки, солиха кўшнилар фарзандларининг тарбияси ва муаммоларини ечиш учун энг яхши йўлларни ўрталарида мухокама килиб, ўрганадилар.

Кўшнилар ўртасидаги хамкорликнинг баъзи намуналари:

Болалардан бири отасининг чўнтагидан пул олиб, уч дўстига сарф килар эди. Дўстлари хам уни бу ишга ундар эдилар. Она бу хатонинасихатгўй кўшнисидан эшитиб колди. Кўшни бу муаммонинг сабабларини ўрганиш ва уни бартараф килишда онага ёрдам берди.

Шу каби холатлардан яна бирида аёллардан бири олий таълим масканларининг бирида тахсил олаётгани ва фарзандларини тарбия килиш учун ёрдамга мухтож эканини тушунтириши биланок, кўшни аёл савоб умидида, муслима кўшнисининг фарзандларини тарбия килиш кафолатини олди.

Бу ерда аёлнинг умр йўлдошини хам унутмайлик. Чунки, хайрли ишга кўл урган рафика, умр йўлдоши билан бирга савоб олади. Бу – багритошлик ва жафокорлик тўлиб–тошган ушбу даврда, кўшнилар ўртасидаги хамкорлик кўринишларидан баъзилари, холос.

Кариндош-уруглар ўртасида мустахкам алокаларда бўлиш – муслима аёлнинг мухим ишларидан биридир.

Кариндошлар ўртасида борди-келди, касалларни кўриш, шодиёналарда иштирок этиш ва бундан бошка хайрли ишлар, хамкорлик ва мухаббат рухини ёяди. Натижада, ёш авлод чиройли муомала ва дўстона муносабатлар билан Ислом гояси ва унинг олий кадриятлари асосида вояга етади.

шунингдек аёл киши, кичик фарзандларининг холатларини ўрганиш, уларнинг фикрларини дашномсиз эшитиб, яхши ишларини мукофотлаш билан шугулланса, фойдали бўлади. Айрим одамлар сергап деб айтаётган болаларнинг кўпининг келажаги порлок бўлади. Зотан, саволларни ёгдиришлари мулохазаларининг кучлилиги, ичларида яширинган билим ва маърифат чанкоклигига далолатдир. Биз болаларни йўллантириш ва рагбатлантиришдаги чиройли ўрнакни хеч хам эсдан чикармайлик.

Эшитишимизга караганда, битта олти ёшли  кизча ўзининг бийрон гапириши билан бошкаларни хайратга солади. Чунки, кўшнилари ва отасининг танишлари унинг сўзларига кулок солишар ва гапиришга рагбатлантирар эдилар.

Биз хам кичикларимизни рагбатлантирадиган ширин сўзларга бахиллик килмаслигимиз керак. Чунки, ширин сўз хам садакадир. Фойдали кўрсатмалар, ўз таъсирини беради. Самимий сўз, калбларга монеъликсиз етиб боради.

Муслима аёлнинг мухим вазифаларидан бири – ёш авлодни мустахкам билим ва соглом эътикод билан тарбиялаш, авлодлар етакчилигини максадларига етиш учун барча окимларга ўзини отган пуч хаёллик аёллар кўлига ташлаб кўймаслиги керак. Муслима аёлнинг хусусан диний таълим беришда иштирок этиши ва бу мухим майдонни максадлари бузгунчилик ва фасод бўлган аёлларга топшириб кўймаслик лозим.

Муслима аёлнинг хотин-кизлар хайрия жамиятларида имкониятлари даражасида нутк, йигилиш каби фойдали ва хилма-хил ижтимоий фаолиятларда иштирок этиб, ўзининг соглом йўналишларини саклаб колиши – шарафли кўринишлардан биридир. Бу – ўрганиш, ўргатиш ва авлодларни йўллаш йўлида муслима аёл учун кулай фурсатдир: у бир оннинг ўзида хам фойдаланади, хам фойда беради. Канча-канча ширин сўз ва насихатлар борки, оналар, муаллималар ва мураббияларнинг кўлларидан ушлаб, яхшиликларга ундайди, тарбиявий хатолардан узоклаштиради, ёш авлодни тараккиёт ва нажотга олиб боради.

Биз аёлнинг насибалари ва тез кунда хисоб берадиган умри хамда ўрганган билимидан фойдаланиши хакида сўз юритар эканмиз, унинг давомий расмий ишларда ишлашини назарда тутмаяпмиз. Холбуки, бу - эрнинг хакки ва фарзандлар тарбиясига эътиборсизлик килишни такозо этади. Биз юкоридаги сўзларимиз билан, ўз уйига иш туфайли чарчок ва асаблари таранглашиб келган ишчи аёлни хам назарда тутмадик. Ахир кундалик ишдан чарчаган, асаблари таранг ва бир оз бўлсада дам олишга эхтиёжи бўлган аёллар кўполлик ва дашномдан бошка нарсани билмаганликлари учун хам, шафкатли муносабатларни кутаётган авлодлар ва болаларига кандай фойда келтиришлари мумкин!

Шу вактнинг ўзида, биз, хотин-кизларни даволаш, уларга тикиш ва бошка хунарларни ўргатиш каби ўз табиатларига муносиб ва огирлиги бўлмаган хамда ўз жамиятидаги бўшликни тўлдира оладиган шаръий ишларни тарк этишларини хам назарда тутмадик.

Авлодларни Ислом таълимотлари билан тарбия килишни максад килган муслима аёл, оммавий ахборот воситаларини ахлокни бузиб, олий гояларни булгаётган барча нарсалардан тозалаш учун бор кучини сарф этиши керак. Маълумки, оммавий ахборот воситалари замонавий фикрий кураш воситаларининг энг хатарли вазифаларидан бирини бажармокда. Ўз фикрларини ривожлантирмокчи бўлган кимсалар бунга катта эътибор бермокдалар. Холбуки, оммавий ахборот воситаларининг турлари хам кўпайди: радио, телевидение, рўзнома, ойнома, кино, театр, китоб, видео ва х.к. Мазкур воситаларнинг кўпи таъсир беришга асосланган бўлиб, майлликларга хитоб килиш, дин ва диний таълимотларга адоват билан караш учун хилма-хил йўлларга мурожаат этмокда. Уларнинг барчаси, кўпинча, ахлокий бузуклик, очилиш, фитрат-хилкатга карши чикиш, барча ифлосликларни олкишлаш каби фиску фужурни ёядиган, муслима аёлнинг шахсияти хакида «У – колокдир!» деб, унинг ихтирочилик кобилиятининг имкониятлари хакида шубхалантиришга чакирмокда. Натижада ўзига бўлган ишончни йўкотган авлодлар вужудга келмокда. Гўё тараккиёт ва ижодкорлик кофирларгагина хос эмиш!! Диндорларни эса, ёш авлодга пасткашлик ва масхарабозликни хис эттирган колоклар, деб ёритмокдалар. Бу чакириклар – жамиятимизга огу сочган ифлос нарсалардир. Шунинг учун хам, ёш авлод бу марказлаштирилган фикрий курашга карши химоя килиниши керак.

Онгли муслима аёл оммавий ахборот воситалари билан зийраклик ва эхтиёткорлик билан муомала килади ва Исломий шариатнинг максадлари бешта асосий нарса - дин, акл, насаб, нафс ва мулкнинг барчасини химоя килиш эканини эътибордан четда кўймайди. Шунинг учун хам, буларнинг барчаси ёки баъзисини ёритмокчи бўлган муслима аёл, буларни химоя килиш учун имкони борича харакат килиши керак. Биз, муслима аёлларни каламларини фазилатга ёрдам бериш, инсон-шайтонларнинг разил фикрларини пучга чикариш, сохталиклари ва залолатларини очиб ташлаш  учун кайрашга чакирамиз! Маккор душманнинг каршиликларига соглом режа ва зид харакат керак. Агар гўзалахлок ва соглом эътикодни мустахкамлаш учун сафарбар бўлмасак, афсус фойда бермайдиган жойда афсус киламиз. Зотан, хурофот ва савиясиз хикоялар хамма ёкни коплади! Муслима аёлларнинг мозийдаги асосий хусусиятларидан бири – болаларга тасалли бериш, оилалари ва эътикодларига тортиш учун айтган хикояларидир. Нега бизнинг зиёли аёлларимиз фарзандларини Ганс Христиан Андерсен кабиларнинг хикояларига ташлаб кўядилар! Ахир унга ўхшаганлар тарихимизни коралаб,  камситмокдалар-ку!

Келинглар, хар биримиз турли ахборот воситаларида ўз имконияти доирасида хиссамизни кўшайлик!. Хатто, фарзандлари тараннум этиши, хаёсиз кўшиклар ўрнига бадал бўлиши хамда Исломнинг мунаввар сурати ва олий гояларини ифода этган ширин сўзларни куйлаши ва янги авлоднинг калби эзгуликларга мойил бўлиб ўсиши учун, муслима аёл исломий кўшикларни хам кайта тартибга солиши керак.

Кўпинча молу-мулкка эга бўлиш илинжида бошкаларни алдаш, кадриятларни камситиш хамда шиддат, эътиборсизлик, ота-онага ок бўлиш каби ёмон хулк ва фикрларни ўргатадиган хикояларни хам кўздан кечириш керак. Зеро, илгор таълим воситаларини, яхшиликни ўргатиш, эътикодни мустахкамлаш, аклни зиёлаштириш билан бирга нафсни хам рохатлантирадиган минбарга айланиши учун ганимат билиши керак.

Оммавий ахборот воситаларининг энг хатарлиси – ойнаи жахон (телевидение) дир.

Ойнаи жахон режалаштирилган жозиба ва яширин кураш билан, оилани ўгиллар ва кизларни йўналтиришида кийин холатга солмокда. Шайтон инсонлар барча фазилатни барбод килиш йўлида кўлидан келган ёрдамни бермокдалар. Франциянинг собик президенти Де Гол телевидениенинг роли хакида сўз юритар экан: «Менга шу экранни бер, мен сенга француз халкини ўзгартириб берай!» деган эди.

Агар кўплаб оилаларнинг эътикодий ва фикрий тарбия бериш вазифасидан бутунлай узоклашгани, фарзандларини ойнаи жахонга топшириб, у уларга эътикод ва маданиятимизга зид бўлган хохлаган йўналиш, хохлаган тушунча ва эътикод уругларини экаётганини билган бўлсак, зиёли муслималарнинг имкониятларида бор бўлган нарсаларини ўртага кўйишлари, агар каламкаш бўлсалар хикоя, исломий кўшик, сухбат ва маколаларини онгли равишда ёзишлари накадар зарур экани очик кўринган бўлса керак.

Муслима аёл, кечаю кундуз ёш авлоднинг кулокларига куйилаётган матбуотга карши курашиш матбуот майдонига чикишда хеч иккиланмасин. Фарзандларимиз, порлок келажак ва хакикат баралла янграши учун, муслима аёл ўз дини ва эътикодини булгаётган унсурларга бадал бўла оладиган соглом моддани кўйиш учун фурсатни бой бермасин. Харакат килсин, шояд у ёзган нарсалар фасоднинг йўналишида тўсик бўлиб колар. Чунки, ош берилган одамнинг корни тўйса, ортикча таомга эхтиёжи колмайди!

Муслима синглим!

Сабабларга ёпишиб: «Менинг касаллигим бор, ишларим кўп ёки вактим йўк» деб айтманг. Вакт, соглик ва бўш вактларни ганимат билиш – динимизнинг таълимотларидандир. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги хадисни айтганларини ривоят килди: «Беш нарсани беш нарсадан аввал: ёшликни кариш, согликни касал бўлиш, давлатмандлигингни факирлик, бўш вактингни иш вактинг ва хаётингни ўлимингдан аввал ганимат бил!» (Хоким накл килди ва бу хадиснинг ривоят силсиласи сахих-согломдир).

Агар аёл  ўз хаётини тартибга солиб, хар бир сониясидан унумли фойдаланиб, факатгина таом пишириш ва сергапликка вакт сарф этишдан кизганганидагина, биз ундан вактининг оз эканлиги хакидаги шикоятини эшитмаймиз. Шундагина у, яхшликка чакирувчи ва бошкаларга ўрнак бўлиш учун ўз вазифасига кириша олади. У иймонли авлодлар ва бутун Ислом жамиятига манфаатлар келтирадиган тарбиявий ва тиббий майдонларни ўз фикрлари билан бойитсин! Фикрий окимлар уммонига карши исломий бадални вужудга келтириш учун тиришсин! Одамларни динларидан кайтариш учун тинимсиз режа ва ижро билан шугулланаётган бўрилар жамиятида Ислом хавзасини химоя килсин!

Муслима аёл – кўпчиликнинг нафсига ўрнашган мавхум рохат, уйку ва танбалликларни тарк этиб, МУСУЛМОН УММАТ ва тўгри йўлдаги авлодига нисбатан ўз вазифасини адо этиш учун фурсатли вактни кўлдан бой бермасин! Шояд биз – ИСЛОМ УММАТИга аламлар берган зулматли коронгулик ичдаги одамлар, келгуси авлодлар учун эзгуликларни мерос килиб колдирсак... Акс холда, умидларимиз калбларимизда асир бўлиб, авлодларимиз карвоннинг олдида эмас, охирида колмасин!

 

*     *     *




Похожие:

Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconМустафо диаб таржимон : Абу Абдуллоҳ Шоший
Инсонларнинг хоҳ билиб, хоҳ билмай гуноҳ ишларни қилиб қўйиши Оллоҳ таолонинг ўзгармас суннат-қонунларидан ҳисобланади. Шунинг учун...
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconТаржимон: Абу Закариё ал-Маданий
Сен иймонда, яхши ишларда, хусусан, ор-номус, иффат, шараф ва ҳаёни сақлашда улардан намуна ол. Ким бўлсин, қандай йўл билан бўлсин,...
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconШейх Омар Хайям Хронологическая канва жизни и творчества Гийас ад-Дина Абу-л-Фатха Омара Ибн Ибрахима ал-Хайями ан-Найсабури. Повесть о жизни Омара Хайяма, рассказ
Жизнь Абу-л-Хасана Али ибн Османа ибн Абу Али ал-Джуллаби ал-Худжвири ал-Газневи
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconДокументи
1. /Сунан Абу Дауд/Послание к верующим.txt
2. /Сунан...

Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий icon] Абу Али АбдуЛлах أبو علي عبد الله عجاري Проверка: Абу Абдурахман Дагестани
Аллаху, готовиться к миру вечному и остерегаться того, что вызывает гнев Аллаха и неизбежно влечёт за собой гибель, и приведя их...
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconМутаржим: Вадуд Ахмад Нашир килди
Анас розияллоху анху ривоят киладилар: “Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай мархамат килдилар: “Сизлардан бирортангиз, токи,...
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий iconАбу воспитателя (вожатого) (выдержки из студенческих работ)
Делать неодобрительные замечания по поводу внешних и внутренних недостатков человека в присутствии других
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы