Ассалому алайкум, ҳурматли болалар icon

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар

НазваниеАссалому алайкум, ҳурматли болалар
страница1/4
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.5 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3   4

Мусулмон боланинг одоби

بسم الله الرحمن الرحيم

Муқаддима

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар!
Сизлар яхши биласизларки, Ислом динимиз бизга ҳамма яхши нарсаларни олиб келган. Динимиз келтирган улкан бойликлардан бири одобдир.
Биз бугун эълон қилишга бошлаётган "Мусулмон боланинг одоби” номли рисола унча катта китоб эмас. Аммо муаллиф уни шошилмасдан бир неча йил давомида ёзган. Умид қиламизки, сизлар бу дарслардан яхши фойдалар оласизлар.
"Мусулмон боланинг одоби” 10та дарсдан иборат бўлиб, энг зарур қоидалар ҳақида ҳикоя қилади. Улар қуйидагилар:
1-дарс. Одоб ва унинг фойдалари
2-дарс. Уйқудан туриш одоби
3-дарс. Ҳожатхона қоидалари
4-дарс. Тозаликка риоя қилиш
5-дарс. Овқатланиш одоби
6-дарс. Kийиниш одоби
7-дарс. Кийимларни тоза сақлаш
8-дарс. Нарсаларни озода тутиш
9-дарс. Уй ва хоналарни тоза сақлаш
10-дарс. Уйқуга ётиш одоби
Сизлар иншоаллоҳ ҳар пайшанба куни Ислом Овози саҳифасидан 1тадан одоб дарсини қабул қилиб оласизлар. Сўнг уни жума ва дам олиш кунларида ота-оналарингиз ва ака-укаларингиз билан бирга дарс қилиб, ўрганасизлар.
Ҳаммангизга бахт-саодат тилаб қоламиз.

Биринчи дарс

Одоб ва унинг фойдалари

***

  1. Одоб нима дегани?

  2. Инсон нима учун ҳурматли?

  3. Одоб олтиндан қиммат

  4. Одобни қаердан ўрганамиз?

  5. Одобли ва одобсиз бола

***

1. Одоб нима дегани?
Ҳурматли болалар, биласизларми, одоб деб нимага айтилади?
Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам яхши кўрадиган фойдали одатларга одоб, деб айтилади. Одоб муҳим қоидалардан ва чиройли сўзлардан иборатдир.
Маълумки, инсон ҳаёти турли ҳаракат ва ҳолатлардан ташкил топади. Масалан, уйқудан уйғониш, ювиниш, кийиниш, овқатланиш ва ҳоказо. Ҳаётда мана шу ишларнинг ҳар бири учун алоҳида қоидалар бор. Ислом динида бу қоидаларниодоб, деб айтилади. Масалан, кийиниш одоби, овқатланиш одоби, ухлаш одоби.
Дунёда oдамлар бир-бирлари билан саломлашадилар, сўзлашадилар. Борди-келди қиладилар. Турли нарсаларни оладилар, берадилар. Бу ишларни муомала,дейилади. Ҳаётда муомала турлари жуда кўп. Муомала турларининг ҳар бири учун Исломда тартиб ва қоидалар ёзиб қўйилган. Бу қоидалар ҳам одобга киради. Масалан, саломлашиш одоби, сўзлаш одоби, меҳмон кутиш одоби ва ҳоказо.
Демак, oдоб қоидалари иккига бўлинади: 1) Шахсий одоблар; 2) Муомала қоидалари.
Шахсий одоблар ҳар бир инсон якка ўзи амал қиладиган қоидалардир.  Муомала қоидалари - бошқалар билан биргаликда амал қилинадиган одоблар.
Қўлингиздаги китобчада ҳар бир бола ўзи якка ҳолда амал қилиши лозим бўлган oдоблар ёзилган. Бу - одоб дарсларининг биринчи китоби. Муомала қоидалари эса иккинчи китобда келади, иншоаллоҳ.
2. Инсон нима учун ҳурматли?
Болалар, сизлар ҳайвонларга бир эътибор беринглар-a. Улар ҳам овқат ейди, сув ичади, ухлайди, тўғрими? Одамлар ҳам худди шу ишларни қиладилар. Аммо одам билан ҳайвон ўртасида нима фарқ бор?
Ўртадаги фарқ шуки, одам ўз ишини ақл, одоб ва тартиб билан қилади. Шунинг учун унинг ҳаёти чиройли ва шириндир. Ҳайвон эса ақли бўлмагани учун одобни ҳам, қоидани ҳам билмайди. Унинг ҳаёти тартибсиз ҳолда ва кир-чирлар ичида ўтади.
Аллоҳ инсонга ақл неъматини ато қилган ва ҳамма ишда ақлни ишлатишга буюрган. Агар инсон ақлини ишлатса, Аллоҳнинг борлигини англаб етади. Унгаиймон келтиради. Сўнг яхши ишлар қилишга бошлайди.
Ақлли инсон ҳаётда ҳар бир ишнинг қоидаси ва одоби борлигини кўради. У ана шу қоидаларни ўрганади ва уларга амал қила бошлайди. Шунда у бошқаларнинг ҳурматига лойиқ бўлади.
Демак, одоб - ақллилик белгиси. Одобсизлик - ақлнинг камлигидан. Шунинг учун одамлар одобсиз кимсани ҳайвонга ўхшатишади. Уни ҳурмат қилгилари келмайди.
3. Одоб олтиндан қиммат
Кўп одамлар пул ва олтинни яхши кўрадилар. Чунки одамлар бойлик бахткелтиради, деб ўйлайдилар. Аммо дунёда бойлиги ошиб-тошиб кетган бўлса ҳам бахтли бўла олмаган одамлар роса кўп. Чунки бойликнинг ўзи ҳеч қачон бахт олиб келмайди. Инсон бахтли бўлиши учун унга иймон, илм, яхши амал ва одоб керак бўлади.
Одобнинг фойдаси шуки, у бор ерда интизом бўлади. Интизом ҳар бир ишни ўз қоидаси билан вақтида бажаришдир. Интизомли боланинг ишлари доимо чиройли чиқади. Одамлар ҳам интизомли болага кўпроқ яхшилик қилишади.
Одобли ва интизомли болaни  ҳатто фаришталар ҳам ёқтириб қолишади. Фаришталар қайси болани яхши кўрсалар, унга яқин келишади. Унинг атрофида юриб, ишларига ва ўқишларига ёрдам беришади. Уни ҳар хил зарарлардан ҳимоя қилишади.
Аллоҳ интизомли бола учун савоблар ёздиради. Унга бахтли ҳаёт ҳадя қилади.
Одоб ана шундай яхши нарса. Шунинг учун "Одоб олтиндан қиммат”, дейишади.
4. Одобни қаердан ўрганамиз?
Мусулмонлар одобни аввало Аллоҳнинг китоби Қуръондан ўқиб-ўрганадилар. Чунки Қуръони каримда жуда кўп қоидалар баён қилинган. Яна бир қанча қоидаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан ўқиб билинади.
Олимлар Қуръон ва ҳадислар асосида одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиққанлар. Бу мавзуда кўпгина китоблар ёзганлар. Мусулмонлар ана шундай китобларни севиб ўқийдилар.
Одоб қоидаларига амал қилишни бизга устозларимиз ва ота-онамиз кўрсатиб беришади. Биз катталарнинг тартиб-интизомга қандай риоя қилишларини кузатиб юрамиз. Уларга ўхшашга ҳаракат қиламиз.
Биз одоб ва муомала қоидалари ёзилган китобларни ўқиймиз. Ўқиганларимизга амал қиламиз.
5. Одобли ва одобсиз бола
Ўқувчилар, келинглар одобли боланинг сифатларидан баъзиларини эслаб ўтайлик. Одобли бола уйқудан эрта туради. Унинг бадани ва кийимлари доимо озода бўлади. У китоб ўқиш ва дарслар қилишни яхши кўради. Аллоҳ ва Пайғамбаримизнинг сўзларини ўрганади. Ота-она ва устозларининг айтганларини бажаради. Одобли бола мактабда ҳам яхши ўқийди. Ўрганган қоидаларига амал қилади. Бундай болани тарбияли ёки хулқи чиройли бола, деб айтилади.
Тарбияли бола ҳамма билан яхши муомалада бўлади. Одамларга доимо яхшилик қилиб юради.
Одобсиз бола ҳам бўладими? Ҳа, афсуски бўлади. Ундай бола уйқудан ўз вақтида турай, демайди. Ота-онасининг айтганларини қилмайди. Устозлари берган вазифаларни бажармайди. Одоб ҳақидаги китобчаларни ўқимайди.
Одобсиз болани одамлар яхши кўрмайдилар. Чунки у ақлини кам ишлатади-да. Одамлар уни хулқи ёмон бола экан, дейишади. Ёки тарбиясиз ва интизомсизбола, деб айтишади.
Тарбиясиз бола чиройли саломлашишни ҳам билмайди. Атрофдагилар билан дўст бўла олмайди. У ўзининг ёнидаги одамга зарар етказгиси келиб туради.
Фаришталар ақли кам ва интизомсиз боладан хафа бўлишади. Ундан ўзларини узоқроқ тутишади. Шундан кейин бу боланинг атрофига шайтонлар кела бошлайди. Шу сабабли унинг ўқишлари ҳам орқага кетади.
Аммо яхши тарбия берилса, одобсиз бола ҳам одоблига айланиши мумкин. Яхши болалар одобсиз болага чиройли насиҳат қиладилар. Ушбу китобдаги дарслардан гапириб берадилар. Уни китоб ўқишга қизиқтирадилар.
Агар бу китобчада ёзилган қоидаларни ҳамма болалар ўрганиб олсалар, иншоаллоҳ, биронта ҳам одобсиз бола бўлмайди.

Иккинчи дарс

Уйқудан туриш одоби

* * *

  1. Уйқу - мўжиза ва неъмат;

  2. Уйқудан қачон туриш керак?

  3. Эрта туришнинг фойдалари;

  4. Уйғонгандан сўнг;

  5. Намоздан кейин.

***

1. Уйқу - мўжиза ва неъмат
Биз ҳаммамиз биламизки, дунёда уйқу бор, уйғониш бор. Эрталаб одамлар уйқудан турадилар. Кечаси бўлганда яна уйқуга кетадилар.
Ҳаётда туғилиш ҳам бор, вафот этиш ҳам бор. Онадан туғилиб, дунёга келган ҳар бир одам бир кун ўлади. Дунёда ҳеч ким абадий яшамайди. Бу - ҳаёт қонуни. Вафот этган инсонлар учун эса Қиёмат куни қайтадан тирилиш бор.
Болалар, биз ҳозир 5та нарсани эсладик: уйғониш, ухлаш, туғилиш, вафот этиш, қайта тирилиш… Мана шу нарсалардан қайсилари бир-бирига ўхшаб кетади?
Уйғониш билан туғилиш бир-бирига ўхшайди. Эрталаб уйғонган одам дунёга янги келгандек бўлади.
Уйқуга кетиш билан вафот этиш ҳам бир-бирига ўхшаб кетади. Маълумки, одам ўлса, қимирламай қолади. У энди ўрнидан турмайди. Инсон ухлаган пайтда ҳам қимирламай қолади. Унинг аъзолари вақтинча ҳаракатдан тўхтайди. Уйқу - кичик ўлим.
Ухлаган одам уйқуга тўйгач, эрталаб уйғонади. Кейин яна юришга, гапиришга бошлайди. Вафот этган одам ҳам Қиёмат куни қайтадан тирилади. Сўнг Аллоҳ у билан савол-жавоб қилади. Демак, уйқудан туриш ўлгандан сўнг ҳақиқатан тирилиш борлигини билдириб туради.
Ухлаш ва уйқудан уйғониш Аллоҳнинг мўжизаси ва неъматидиp. Ўйлаб кўринг, агар инсон ухласаю қайтиб турмаса, нима бўлади?  Бу - жуда ҳам ёмон воқеа. Чунки у ўлган бўлиши мумкин. Шунинг учун мусулмон одам уйқудан уйғонган пайтда Аллоҳга ҳамд айтади ва дуо ўқийди.
2. Уйқудан эрта туришни ўрганинг
Уйқудан эрта туриш - яхши одат. Эрта туришнинг жуда кўп фойдалари бор. Улар ҳақида кейин гапирамиз.
Мактаб ўқувчилари кун чиқмасдан аввал уйғонадилар. Улар таҳорат олиб, бомдод намозини ўқийдилар. Сўнг мактабга боришга тайёргарлик кўрадилар. Аммо кичик болалар кечроқ уйғонсалар ҳам бўлади.
Уйқудан эрта туриш учун нима қилиш керак?
Бунинг учун учта нарсага эътибор бериш зарур:

  1. Болалар кечқурун ҳаммадан эрта ухлашлари керак. Чунки эрта ётган бола эрта туради;

  2. Уйқуга ётаётган бола "Эрталаб иншоаллоҳ, барвақт уйғонаман”, деб ният қилиши керак;

  3. Ухлашдан аввал катталарга: "Мени эртароқ уйғотинглар”, деб тайинлаш лозим.

Баъзи болалар кун чиққунча ухлаб ётаверади. Биров уйғотса ҳам тургиси келмайди. Унинг устига шайтонлар миниб олган бўлади ва "Ётавер-ётавер!” деб алдайди. Ундай болани ялқов, дейилади.
3. Эрта туришнинг фойдалари
Уйқудан эрта туришнинг 3 нарсага фойдаси бор: ақлга, баданга, иймонга.
Ақл яхши ишлайдиган пайт тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган боланинг ақли кўп нарсага етадиган бўлади. Бундай боланинг дарси ҳам, ишлари ҳам чиройли чиқади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари билан ҳам яхши ўйнайди.
Бадан доимо соғ бўлиши учун эрта туришни одат қилиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган боланинг кучи бир оз сўниб қолади.
Иймон кучли бўлиши учун ҳам тонгда турган яхши. Иймонли бола тонгда таҳорат олиб, Аллоҳга чиройли ибодат қилади.
Расулуллоҳ эрта турган умматларининг ҳаққига дуо қилганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اَللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا. (رَوَاهُ ابن ماجة).

Ибн Умардан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил ". (Ибн Можа ривоятлари).
4. Уйғонгандан сўнг
Уйғонгандан сўнг қилинадиган ишлар мана булар:

  1. Уйғониш дуосини ўқиш;

  2. Кийимларни кийиш;

  3. Жойни йиғиштириш;

  4. Хонани шамоллатиш;

  5. Таҳорат қилиш;

  6. Атрофдагилар билан сўрашиш;

  7. Бомдод намозини ўқиш.

Демак, сиз уйқудан кўзингизни очибоқ, уйғониш дуосини ўқийсиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мана бу дуони ўргатганлар:

اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيانا بَعْدَ ما أَماتَنا وَإلَيْهِ النُّشُور.

"Бизни ўлдириб, яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Дуодан сўнг "Бисмиллаҳ”, деб кийимларингизни киясиз. Ўрин-кўрпаларни чиройли қилиб йиғиб қўясиз. Кўрпани тахлаётганда ҳам "Бисмиллаҳ”, деб айтасиз.
Туни билан хона димиқиб қолган бўлади. Шунинг учун ойналарни бир оз очиб, ҳавони алмаштиришингиз керак.
Ундан кейин таҳорат олиб, бомдод намозининг суннатини ўқишга киришасиз. Кейин масжидга бориб, икки ракъат фарзни жамоат билан ўқийсиз. Бомдод намозини ўқиш Аллоҳ билан сўзлашиш бўлади. Ҳаётнинг янги саҳифаси Аллоҳ билан сўзлашишдан бошланса қандай яхши!
Уйғонгандан сўнг қилиш макруҳ (ёқимсиз) бўлган амаллар:

  1. Ўриндан турмай, ялқовланиб ётавериш;

  2. Ётадиган кийим билан одамларга кўриниш;

  3. Ўринни йиғиштирмай туриб кетиш;

  4. Юз-қўлни ювмасдан бошқа ишга киришиш;

  5. Бомдод намозини кечиктириб ўқиш.

Эслатма: эрталаб ухлаб ётган ёш болаларга халақит бермаслик керак. Уйғотиш керак бўлган одамни оҳисталик билан уйғотилади. Агар дарров турмаса, унга қўполлик қилинмайди.
5. Намоздан кейин
Бомдод намозини суннат ва фарзи билан ўқиб бўлгандан сўнг қилинадиган ишлар мана булардир:

  1. Эрталабки зикрлар;

  2. Бадантарбия;

  3. Нонушта;

  4. Мактабга тайёргарлик;   

  5. Ўқишга бориш.

1. Эрталаб намоздан сўнг зикр айтишнинг фойдаси жуда кўп. Биз зикрларни ўқиганимизда Аллоҳга дуо қиламиз. Кун бўйи бизни Ўз паноҳида асрашини сўраймиз. Бизга яхшиликлар ато қилишини тилаймиз.
Эрталаб Қуръон тиловат қилиш ҳам яхши одат.
2. Зикр ва тиловатдан кейин озгина бадантарбия қилишга одатланиш керак. Бу одамнинг соғлиғи учун жуда ҳам фойдалидир.
3. Машқлардан сўнг нонушта қиласиз. Нонушта тайёрлашда катталарга ёрдамлашишни ўрганинг. Нонушта пайтида овқатланиш одобига риоя қилишни унутманг.
4. Нонуштадан сўнг дарс жадвалига қараб, китобларингизни текшириб оласиз. Мактабга тайёргарлик кўрасиз. Бугун керак бўладиган китоб-дафтарларингизни эсингиздан чиқарманг.
5. Мактабга кеч қолмасдан боришга одат қилинг.

Учинчи дарс

Ҳожатхона қоидалари

* * *

  1. Ҳар бир одам ҳожатга муҳтождир;

  2. Ҳожатхонага киришдан аввал;

  3. Ҳожатхонага киргандан кейин;

  4. Тақиқланадиган ишлар;

  5. Ҳожатхонадан чиқиш.

* * *

1. Ҳар бир одам ҳожатга муҳтождир
Аллоҳ одам боласини овқатланадиган, сув ичадиган қилиб яратган. Шундай экан, инсон ҳожат ушатишга муҳтож бўлади. Агар одам овқатлансаю ичи келмаса - Аллоҳ асрасин - ёмон аҳволда қолади. Ҳожат ушатиш ёки ёзилиш ҳам неъматдир.
Ейилган овқатлар ошқозонда ҳазм бўлади. Овқатнинг бир қисми баданга озуқа бўлиб сўрилади. Бир қисми эса ортиқча чиқиндига айланади. Чиқиндига айланган нарсалар бадандан ташқарига чиқишга йўл қидиради. Ҳожат ушатиш ана ўша ортиқча ва зарарли нарсалардан қутулиш бўлади.
Инсон ҳар куни ҳожатхонага киради. Ҳожатхонага киришнинг қоидалари бор. Уларга амал қилиш инсоннинг соғлиғи учун ҳам, дини учун ҳам фойдалидир.
2. Ҳожатхонага киришдан аввал
Ҳожатхонага киришдан аввал қуйидаги ишларга аҳамият бериш керак:

  1. Oғзида овқат бўлса ютиш;

  2. Қўлининг тозалигига эътибор бериш;

  3. Қалин кийимларини ечиб қўйиш;

  4. Қўлида нарса бўлса, ташқарига қўйиш;

  5. Оят-ҳадислар бўлса, ташқарида қолдириш;

  6. Киришдан аввал дуо ўқиш;

  7. Чап оёқ билан кириш.

Оғизда овқат билан ҳожатхонага кирилмайди. Шунингдек, қўл ёғ ёки ифлос бўлса, аввал қўлни тозалаш керак. Акс ҳолда қўл кийимга тегади ва кийим кир бўлади.
Ҳожатхонага киришдан аввал қалинроқ устки кийимлар ечиб қўйилади. Токи, уларга нопок сувлар сачрамасин. Устки кийим деганда палто, чопон, куртка тушунилади.
Шайтон ҳожатхонага киришга ва инсоннинг уят ерини кўришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳожатхонага кирмоқчи бўлган одам дуо ўқийди.
Анас ибн Моликдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кирадиган пайтларида бундай деб айтар эдилар:

"بسم الله، اللّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِك من الخبث والخبائث"

(Маъноси: "Аллоҳ номи билан. Эй, Аллоҳим, мен Сендан урғочи ва эркак жинлардан асрашингни сўрайман”). (Суютий, Абдурраззоқ, Албоний).
Шу дуони ўқилса, шайтоннинг йўли тўсилади.
Уй, масжид, мактаб каби покиза ерларга ўнг оёқ билан кириш суннат. Ҳожатхона, ҳаммом каби ерларга чап оёқ билан кирилади.
Эслатма:
1. Баъзи бола ёзилгиси келса ҳам ўйиндан кўзи қиймай юраверади. Кейин бирданига югуриб қолади. Ҳожати қистаганда ёзилмай юравериш - соғлиққа зарар. Чунки бунақа пайтда сийдик қонга шимилишга бошлайди.
2. Агар оят ва ҳадислар ёзилган қоғоз чўнтакда яширилган ҳолда бўлса, у билан хало жойга кириш жоиз.
3. Ҳожатхонага киргандан кейин
Ҳожатхонага киргандан кейин эътибор бериш керак бўлган ишлар мана булар:

  1. Ҳожатхона эшигини қулфлаш;

  2. Кийимни нажосатдан эҳтиёт қилиш;

  3. Тана аъзоларини покиза сақлаш;

  4. Ҳожатдан сўнг тозаланиш;

  5. Тозаланишда чап қўлни ишлатиш.

Ҳожатга кирган одам ҳеч кимнинг кўзига кўринмаслиги керак. Чунки уят (аврат) ерини бировга кўрсатиш ёки бировнинг авратига қараш ҳаромдир. Шунинг учун ҳожатхона эшигини қулфлаш зарур. Ҳожатхонани хало жой, деб ҳам айтилади. Хало ҳеч ким йўқ жой, дегани. Ҳожат ушатаётган ерда ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги керак.
Мусулмон боланинг кийимлари ва танаси покиза бўлиши лозим. Агар кийимга ёки баданга нажосат тегса, шу ҳолда намоз ўқиб бўлмайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ. قالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَكْثَرُ عَذابِ الْقَبْرِ بِالْبَوْلِ. (رَوَاهُ الطَّحاوِيُّ).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Қабр азобининг кўпи сийдик сабабидан бўлади”. (Таҳовий ривоятлари).
Инсон ёзилиб бўлгач, нажосатдан тозаланади. Тозаланиш махсус қоғоз, кесак ёки сув билан бўиши керак. Нажосат чиққан ерни аввал қоғоз билан артиб, кейин илиқ сув билан ювилади. Тозаланишда тезак, суяк каби нарсаларни ишлатиш мумкин эмас.
Тозаланиш пайтида албатта чап қўлни ишлатиш керак. Чунки ўнг қўлни одамлар билан сўрашиш ва овқат ейиш учун ишлатилади.
  1   2   3   4




Похожие:

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconПослание пятое Ученый из Ирака, по имени Ас-Сувайди, прислал Шайху письмо, в котором спрашивал о том, чтó люди говорят про него. В ответ Шайх написал
От Мухьаммада ибн абдул Ваххаба, абду Ррахману бин Абдуллах, ассаламу алайкум ва рахматуЛлахи ва баракатуху! А затем
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconБолалар тарбияси учун 30 восита
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-хаво билан юрмагин. Чунки Аллох барча кибру-хаволи, мактанчок кимсаларни...
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconМусулмон боланинг китобчаси Эътикод, тарих, ибрат, одоб
Болажонларнинг исломий кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир. Китобчада...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы