Ассалому алайкум, ҳурматли болалар icon

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар

НазваниеАссалому алайкум, ҳурматли болалар
страница2/4
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.5 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4

4. Тақиқланадиган ишлар
Ҳожат ушатиш пайтида баъзи ишларни қилиш мумкин эмас. Улар мана булар:

  1. Қиблага қараб ёки орқа қилиб ўтириш;

  2. Кўп ўтириш ёки ухлаш;

  3. Биров билан гаплашиш;

  4. Бирор нарса ўқиш;

  5. Ейиш, ичиш;

  6. Сув ва қоғозни кўп ишлатиш;

  7. Тозаланиш пайтида сувни сачратиш;

  8. Узрсиз тик туриб ёзилиш;

  9. Заруратсиз уят ерига қараш;

  10. Ҳожатхонани ифлос қилиб чиқиш.

Очиқ ерда ҳожат ушатишга тўғри келиб қолса, қуйидаги ишлар тақиқланади:

  1. Ой ёки қуёшга қараб ўлтириш;

  2. Шамол эсаётган томонга қарши ўлтириш;

  3. Оқаётган ёки тўхтаб турган сувга ёзилиш;

  4. Экинзорга, мевали дарахт остига ёзилиш;

  5. Қабристонга ҳожат ушатиш;

  6. Тешик ва ковакка ёзилиш;

  7. Ҳашаротлар устига ҳожат ушатиш.

  8. Одамлар ёки ҳайвонлар йўлига ҳожат ушатиш.

5. Ҳожатхонадан чиқиш
Ҳожатхонадан чиқишда қуйидаги ишларга эътибор бериш лозим:

  1. Ахлат кетадиган ерни сув билан тозалаш;

  2. Сув жўмракларини ўчириш;

  3. Кийимларни чиройли кийиш;

  4. Ҳожатхона қоғозини текшириш;

  5. Чироқни учириш;

  6. Ўнг оёқ билан чиқиш;

  7. Чиққандан сўнг зикр айтиш;

Сиз ҳожатхонадан чиқаётган пайтингизда у ернинг тозалигини кўздан кечиринг. Хало ер сиздан кейин озода ҳолда қолиши керак. Баъзи бола ўзи ўтирган ерни тозаламасдан чиқади. Бу унинг яхши тарбия олмаганини кўрсатади.
Сув жўмракларини ҳам яхшилаб ўчириш керак. Чала бураб чиқиб кетилса, сув оқиб, исроф бўлиб ётади.
Ҳожатхонадан чиқмасдан туриб, кийимларни чиройли қилиб кийиб олинади. Тугмаларни яхши солмасдан чиқиш уят бўлади.
Ҳожатхонада сув ёки қоғоз тугаган бўлса, янгилаб қўйиш лозим.
Ҳожатдан чиққандан сўнг "Ғуфронака", деб айтилади.
Тўртинчи дарс

Тозаликка риоя қилиш

***

  1. Покизалик - иймоннинг ярми;

  2. Озодалик - соғлиқ сабабчиси;

  3. Тоза тутишимиз керак бўлган нарсалар;

  4. Тана аъзоларини тоза тутиш;

  5. Таҳорат ва ғуслнинг фойдалари.

***

1. Покизалик - иймоннинг ярми
Ислом динимиз тозаликка жуда катта аҳамият берган. Аллоҳ таоло айтади:

{ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ } (البقرة222/)

"Шубҳасиз, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни ва ўзини ниҳоятда пок тутувчиларни яхши кўради”. (Бақара/222).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам озодалик ҳақида бундай деганлар:

الطُّهُورُ شَطْرُ الإِيمَانِ”

"Озодалик иймоннинг ярмидир”. (Муслим ривояти).
Демак, мусулмон инсон покиза бўлиб  юрса, иймони бутун бўлади. Агар тозалик қоидаларига риоя қилмаса, унинг иймони чала бўлиб қолади.
2. Озодалик - соғлиқ сабабчиси
Озодаликка риоя қиладиган бола соғлом бўлади. Покиза ва соғлом боланинг ақли ҳам яхши ишлайди. Шунинг учун ўзбекларда "Соғлом танда соғ ақл”, деган мақол бор.
Кир-чир юрадиган боланинг баданида микроблар пайдо бўлади. Микроблар касаллик келиб чиқишининг сабабларидан биридир.
Мусулмон болалар тозаликка алоҳида эътибор берадилар. Шунинг учун уларнинг иймонлари хам кучли, танлари ҳам соғлом бўлади.   
3. Тоза тутишимиз керак бўлган нарсалар
Биз ўзимизни ҳам, атрофдаги нарсаларни ҳам доимо озода сақлашимиз лозим. Ҳар биримиз 5 хил турдаги нарсани тоза сақлашни ўрганишимиз керак.
Озода сақланиши шарт бўлган 5 хил нарса мана булар:
1) Тана аъзолари;
2) Кийимлар;
3) Шахсий буюмлар;
4) Уй ва хоналар;
5) Атроф-муҳит.
4. Тана аъзоларини тоза тутиш
Тарбияли инсон танасининг бошдан-оёқ ҳаммасини озода тутади. Аммо баъзи аъзоларни бошқасига қараганда кўпроқ ювиб туриш керак.
Тез-тез ювиб туриш лозим бўлган тана аъзолари қуйидагилар: 1) қўл; 2) юз; 3) тиш; 4) бурун; 5) бош; 6) оёқ.
1) Қўл. Қўл жуда кўп фойдали хизматларни бажаради. Биз қўлимиз билан юзимизни ва тана аъзоларимизни ювамиз. Қўлда овқат еймиз. Бир-биримиз билан қўл бериб cўрашамиз. Қўлда нарса оламиз ёки берамиз. Шунинг учун қўлларимиз доимо озода бўлиши шарт.
Тирноқларни ўстириб юбормасдан олиб туриш ҳам қўлнинг тозалигидан саналади. Бола тирноғини агар ўзи ола олмаса, катталарга айтиб олдиради.
2) Юз. Юз ҳаммага кўриниб турадиган аъзодир. Тананинг бошқа аъзолари кўпинча кийим остида бўлади. Аммо юз доимо очиқ туради. Чанг ва кирлар юзга тез ёпишади. Шунинг учун юзни бошқа аъзоларга қараганда кўпроқ ва тез-тез ювиб туриш зарур.
Одамлар бир-бирлари билан гаплашганда юзга қараб гаплашадилар. Юзи кир бўлган ҳолда бошқаларнинг кўзига кўриниш уят саналади.
3) Тиш. Аллоҳ инсоннинг тишларини чиройли қилиб яратган. Уларни авайлаб асраш керак. Одамнинг тишлари соғлом ва оппоқ бўлса қандай яхши! Оппоқ тишлар инсонга ҳусн бағишлайди.
Тишлар овқатни чайнаб, майдалаб беради. Агар улар тоза бўлса, овқат ҳам қоринга покиза ҳолатда киради. Тез-тез ювиб турилмаса, тишларнинг орасида кирлар тўпланади. Кирлар овқатга қўшилиб, қоринга кириб кетади. Шундан кейин одам касал бўлиб қолади.
Тишини яхши ювмайдиган боланинг тиши оғришга бошлайди. Тиш оғриғи жуда ёмон. Тишга эътибор берилмаса, у хунук бўлиб кетади. Тиши ҳунук бўлиб юриш ҳам яхши эмас.
Овқат еб бўлгандан сўнг тишларни яхшилаб ювиш зарур. Акс ҳолда оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлади. Бу ёнидаги одамга озор беради.
Тишни ҳар куни икки марта мисвок ёки паста (маъжун) билан ювиш керак. Пайғамбаримиз таҳорат олаётганда тишини мисвок билан ювганларни мақтаганлар.
Одамларнинг олдида тишни кавлаб бўлмайди. Бу беодобликдир.
4) Бурун. Аллоҳ бурунни ҳам муҳим вазифа учун яратган. У нафас олишимизга ёрдам беради. Агар бурун покиза бўлса, инсон ютаётган ҳаво ичкарига тоза ҳолатда киради.
Одобли бола ҳеч ким кўрмайдиган ерда бот-бот бурунларини қоқиб, тозалаб олади. Одамнинг олдида ҳеч ҳам бурнини тортмайди ва кавламайди. Баъзи болалар эса ҳадеб бурнини тортаверади. Бунақа одат ҳеч кимга ёқмайди.
Инсон аксирганда ёки йўталганда юзини четга буриши керак. Оғзи ва бурнини дастрўмол ёки енги билан тўсиши лозим. Чунки бундай пайтда бурун ва оғиздан зарарли моддалар отилиб чиқади.
5) Бош. Инсон ҳаёти учун жуда зарур ҳисобланган аъзолар - мия, қулоқ, кўз, бурун ва оғиз бошда жойлашган. Демак, бошга яхши аҳамият бериш лозим. Уни тез-тез ювиб туриш талаб қилинади.
Қизлар сочларини ҳафтада камида бир марта ювадилар.
Ўғил болалар сочларини кўп ўстириб юборишлари тўғри эмас. Сочни бир ойда бир марта олинади ёки қисқартирилади.
Бош, кўз, қулоқ, бурун ва оғизни ойнага қараб тозалигини текшириб туриш керак.
6) Оёқ. Маълумки оёқ кўпинча пайпоқ ичида бўлади ва кўзга ташланмайди. Аммо вақтида ювиб турилмаса, ундан ёмон ҳид тарқала бошлайди. Шунинг учун таҳорат пайтида оёқнинг панжалари орасини бармоқ билан ишқалаб ювилади. Шунда улар покиза ва соғлом бўлади. Ёз пайти бўлганда ҳар намозга янги таҳорат олиш - яхши одат.
5. Таҳорат ва ғуслнинг фойдалари
Таҳорат ва ғусл Ислом динимиз буюрган фарз амаллардан саналади.
Таҳорат намоз ўқиш ёки сажда қилиш учун олинади. Яна Қуръонни ушлаш учун ва Каъбани тавоф қилиш учун ҳам таҳорат бўлиши лозим. Таҳорат қилганда юз, қўл ва оёқ албатта ювилади. Таҳорат инсон учун жуда фойдали. Мусулмон бола ҳар куни бир неча марта таҳорат қилади. Шунинг учун унинг юз-қўллари доимо тоза ва чиройли бўлади. Покиза бўлиб юрган бола - иншоаллоҳ - касал бўлмайди ва кўпгина савоб олади. Таҳоратда ювилган аъзолардан гуноҳлар тўкилади. Таҳоратда ювилган аъзолардан Қиёмат куни нур таралиб туради.
Ғусл деганда тананинг ҳамма ерига сув етказиб, ювиниш тушунилади. Аллоҳ бизнинг баданимизда кўзга кўринмайдиган майда тешиклар яратган. Улар орқали бадан ҳам нафас олади. Одам ювинган пайтда ўша тешиклар тозаланади. Баданнинг нафас олиши ва ўсиши яхшиланади.
Яхши тарбия олаётган бола ҳар ҳафтада бир марта ювинади. Жума куни келса ўғил болалар жума намозига боришади. (Агар шароит бўлса аёллар ва қизлар хам жумага боришлари мумкин). Жума куни эрталабдан ғусл қилиб, тайёргарлик кўриш керак.

عَنْ أبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:

حَقٌّ للهِ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ أَنْ يَغْتَسِلَ في كُلِّ سَبْعَةِ أَيَّامٍ، يَغْسِلُ رَأْسَهُ وَجَسَدَهُ. (رواه البخاري ومسلم)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ҳар етти кунда бир ювиниш Аллоҳнинг ҳар бир мусулмон устидаги ҳаққидир …”
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Бешинчи дарс

Овқатланиш одоби

***

1. Ҳалол ризқ;
2. Овқатланишдан аввал;
3. Овқатланиш пайтида;
4. Макруҳ амаллар;
5. Овқатдан сўнг.

* * *

1. Ҳалол ризқ
Аллоҳ таоло одамзодни овқат ейиш ва сув ичишга муҳтож қилиб яратган. Аллоҳ Пайғамбарлар орқали одамларга овқатланиш одобини ҳам ўргатган. Бу одоблар ичида энг муҳими ҳалол таом ейишдир. Аллоҳ Қуръонда бундай деб айтган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ (البقرة\172)

"Эй иймон келтирган инсонлар, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покизаларидан енгиз …” (Бақара/172).
Ҳалол ризқ еган одам савоб олади. Ҳаром еган кимса азобга қолади. Ҳаром таом ейдиган одамнинг дуоси ҳам, ибодати ҳам қабул бўлмайди.
Ҳалол ризқ – соғлиқ учун фойдали. Ҳаром овқат ва ҳаром ичимлик инсоннинг танасига зарар етказади. Жамиятни бузади.
Таом ва ичимлик ҳалол бўлиши учун нималарга эътибор бериш лозим?
Таом ҳалол бўлиши учун унда учта шарт топилиши керак:
1. Ҳалол йўл билан пул топиш.
2. Ҳалол ҳайвон ёки зарарсиз ўсимликдан овқат тайёрлаш;
3. Ҳайвонни исломий йўл билан сўйиш;
Ҳалол ризқ топиш учун аввало ҳалол меҳнат қилиш лозим. Ўғирлик, порахўрлик, қиморбозлик каби йўллар билан пул топиш – ҳаром. Бундай пулга озиқ-овқат сотиб олган одам ҳаром овқат еган бўлади.
Маълумки, овқатни гўшт ва ўсимликлардан тайёрланади. Уй ҳайвонларидан туя, мол, қўй, эчки ва отнинг гўшти – ҳалол. Ёввойи ҳолда яшайдиган баъзи ҳайвонлар ҳам ҳалол. Буларга мисол: кийик, буғу, тоғ эчкиси, ёввойи мол, ёввойи эшак.
Ваҳшийлик билан кун кечирадиган ҳайвонларнинг гўшти ҳаромдир. Ифлос нарсаларни ейдиган жониворлар ҳам ҳаром саналади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ كُلِّ ذِى نَابٍ مِنَ السِّبَاعِ وَعَنْ كُلِّ ذِى مِخْلَبٍ مِنَ الطَّيْرِ.

(رواه مسلم).

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят. У киши дедилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ов тиши бўлган йиртқич ҳайвонларни ва ов чангали бўлган қушларни ейишдан қайтардилар”.  (Муслим ривояти).
Сув ҳайвонларидан балиқларнинг ҳамма тури ҳалол. Ўсимлик ва донлар ҳам ҳалол саналади. Аммо қайси ўсимлик зарарли бўлса, ўшани истеъмол қилиш ҳаром бўлади. Масалан, ақлга зарар етказадиган наша–  ҳаром.
Маст қиладиган ичимликлар ичиш–  ҳаром.
Исломий йўл билан сўйилмаган ҳайвон гўштини ҳам еб бўлмайди.
2. Овқатланишдан аввал
Қачон овқатланиш керак?
Ҳамма биладики, инсон қорни очганда овқат егиси келади. Аммо баъзи болалар овқатни кўриб қолса бўлди – қорни очмаган бўлса ҳам еяверади. Бу тўғри эмас. Тўқ қоринга овқат ейиш соғлиққа зарар етказади. Қорин очган пайтда ейилган овқат баданга яхши ҳазм бўлади ва иншоаллоҳ фойда келтиради.
Овқатлaнишга тайёргарлик
Овқат пайти бўлди, дейлик. Демак, овқатланишга тайёргарлик кўрамиз. Аввало қўллар тоза бўлсин. Дастурхон ва сочиқлар ҳам озода, овқат сузиладиган идишлар ювилган бўлиши керак. Синиқ, дарз кетган ёки чети учган идишларни ишлатиш мумкин эмас. Дастурхон солишда ақлли болалар катталарга қарашиб юборадилар.
Якка овқатланишга ўрганманг
Одам якка ўзи ўтириб овқат ейишга ўрганиш керак эмас. Бирор шерик билан овқатланиш – яхши одат.

عَنْ جابِرِ بْنِ عبدِالله رَضِيَ اللهُ عَنْهُ. قالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم:

"أحب الطعام إلى الله ما كثرت عليه الأيدي”. (الأَلْبانِيُّ، السلسلة الصحيحة).

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:  "Аллоҳга суюкли бўлган таом – устида қўллар кўп бўлган таом”.(Албоний, Саҳиҳ ҳадислар силсиласи).
Қандай ўтирамиз?
Ерда ўтириб овқатланиш – Расулуллоҳнинг суннатлари. Ўтирганда ўнг тиззани тик қилиб, чап оёқни букланади ва унинг устига ўтирилади. Столда ўтириб овқат ейиш ҳам жойиз.
Ёши катта – биринчи
Овқатга қўл узатишдан аввал дастурхон атрофидаги инсонларни таклиф қиламиз. Ёши катта киши ёки меҳмон ўлтирган бўлса, биринчи у бошлаши керак.
Овқатга қўл узатишдан аввал Аллоҳ таолодан ушбу таомни бизга фойдали қилишини сўраймиз. Таом дуосини ўқиймиз. Сўнг "Бисмиллоҳ” айтиб, овқат ейишга бошлаймиз.
Демак, овқат ейиш олдидан бажариш лозим бўлган ишлар мана булар:
1. Қўллар тоза бўлиши;
2. Одоб билан ўлтириш;
3. Ёнидагиларни таклиф қилиш;
4. Таом дуосини ўқиш;
5. "Бисмиллоҳ” айтиш.
3. Овқатланиш пайтида
Овқат ейишга бошлаётган пайтимизда мана бу суннатларга амал қиламиз:
1. Ўнг қўл билан ейиш;
2. Ўз олдидан ейиш;
3. Учта бармоқ билан ейиш;
4. Луқмани кичикроқ олиш;
5. Яхши сўзлардан гапириш.
Бу саналган ишларнинг ҳар бири ҳақида устозлар истаганча гапириб беришлари мумкин.
Овқат ейишни ҳаддан ошиқ тўйиб кетмасдан аввал тўхтатган яхши.
Расулуллоҳ ошқозоннинг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга, яна учдан бирини ҳавога ажратиш фойдали бўлишини айтганлар.
4. Макруҳ амаллар
Макруҳ – ёқимсиз иш, дегани. Овқатланиш пайтида макруҳ ишларни қилиш одамларга ёқмайди. Уларнинг иштаҳасини бўғиб қўяди. Овқатдан ҳам барака кўтарилади.
Овқатланиш одобига тўғри келмайдиган макруҳ ишлар 3 хил турга бўлинади:
1) Овқат ейишдаги макруҳ ишлар:
1. Чап қўлда овқатланиш;
2. Оғзидагини ютмасдан овқатга қўл чўзиш;
3. Тик туриб ёки юриб овқатланиш;
4. Ёнбошлаб ёки оёқни узатиб овқатланиш;
5. Оғзида овқат билан гапириш;
6. Чапиллатиб ейиш, ҳўриллатиб ичиш;
7. Шошиб овқат ейиш;
8. Имиллаб овқат ейиш;
9. Овқатга пуфлаш;
10. Тўйгандан сўнг ҳам еявериш.
2) Ўзини тутишдаги макруҳ ишлар:
1. Овқатни айблаш;
2. Ёқимсиз сўзларни гапириш;
3. Дастурхонга қараб йўталиш, аксириш;
4. Бурун, тиш ёки қулоқ кавлаш;
5. Бирор ерини қашлаш.
3) Бошқалар билан овқатланишдаги макруҳлар:
1. Овқатга чақирганда тез келмаслик;
2. Катталардан аввал овқатни бошлаш;
3. Бировнинг оғзига ёки овқатига қараш;
4. Таомнинг яхшисини ўзига олиш;
5. Бировнинг олдидагини олиб ейиш;
6. Ҳаммадан аввал қўлни тортиб олиш;
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш;
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш;
9. Ҳаммадан кўп гапириш;
10. Сукут сақлаб ўтириш.
Булардан ташқари қошиқ ва идишларни қаттиқ тақирлатиш, тўкиб-сочиб овқатланиш ҳам яхши эмас. Синган ва дарз кетган идишда овқат ейиш ҳам макруҳ.
5. Овқатдан сўнг
Овқатланиб бўлгандан сўнг мана бу ишларни қиламиз:
1. Тарелкани (ёки коса) нон ёки бармоқ билан ялаш;
2. Дастурхонга тўкилган ушоқ ёки овқатларни териб ейиш;
3. Бармоқдаги овқат қолдиқларини ялаш;
4. Таомдан сўнгги дуони ўқиш;
5. Овқат тайёрлаганга раҳмат айтиш;
6. Дастурхонни йиғиштириш;
7. Идиш-товоқларни ювиш;
8. Қўл ва оғизларни ювиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқатдан сўнг мана бу дуони ўқишни ўргатганлар:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا الطَّعامَ وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ.

Бу дуонинг маъноси бундай: "Мени шу таом билан озиқлантирган ва бу таомни менинг кучим ва ҳаракатимсиз насиб этган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.
Олтинчи дарс

Кийиниш одоби

* * *

  1. Нима учун кийим кийилади?

  2. Кийим - ҳаё белгиси;

  3. Кийим кийиш ва ечиш одоблари;

  4. Кийим турлари;

  5. Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар.

* * *

1. Нима учун кийим кийилади?
Болалар, нима учун кийим кийилади, биласизларми?
Кийим кийишдан уч нарсани мақсад қилинади:

  1. Уят ерларини бекитиш;

  2. Иссиқ ва совуқдан сақланиш;

  3. Одамларга чиройли кўриниш.

Инсон ҳар куни уйқудан кўзини очиб, Аллоҳга ҳамд айтади. Шундан сўнг энг биринчи қиладиган иш - кийимларни кийиш. Уйқу вақтидаги юпқа кийим билан одамларга кўриниш одобдан эмас.
Аллоҳ ва Пайғамбаримиз бизни уят ерларимизни бекитиб юришга буюришган. Бекитиш керак бўлган аъзоларни аврат, дейилади.
Яна Ислом динимиз биздан соғлигимизни сақлашни ҳам талаб қилган. Шунинг учун биз иссиққа ва совуққа мослаб кийинамиз.
Чиройли ва озода кийиниш ҳам Ислом динимизда мақталади. Кийимнинг содда бўлиши ҳам яхши фазилат.
2. Кийим - ҳаё белгиси
Биз кийим кийишдан учта мақсад борлигини билдик. Ана шу мақсадларнинг ҳаммаси ҳам фойдалидир. Аммо уларнинг ичида энг муҳим бўлгани қайси?
- Уят (аврат) ерларни яшириш.
Уялиш инсондаги жуда қимматли хислат. Уялишни ҳаё ёки шарм-ҳаё, деб айтилади. Пайғамбаримиз "Ҳаё иймондадир”, деганлар. Ҳаё инсонни уят ишлардан узоқ бўлишга буюради. Авратнинг очилиб қолиши (наузу биллоҳ) уят ва шармандали ишдир. Ҳаёси бор одам доимо авратини яшириб юради. Исломда авратни яшириш - фарз. Бировнинг авратига қараш эса ҳаром. Инсон кийим кийганда авратини яшириб, ҳаёсини сақлаган бўлади. Демак, кийим ҳаё белгиси экан.
Эслатма: эркак кишининг аврати - киндигидан тиззасигача. Тиззанинг кўзи ҳам яширилиши керак.  Аёл кишининг ҳамма аъзоси аврат ҳисобланади. Фақат юзи ва икки кафти зарурат пайтида аврат эмас. Эркаклар бегона аёлларга қарамайдилар.
1   2   3   4



Похожие:

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconПослание пятое Ученый из Ирака, по имени Ас-Сувайди, прислал Шайху письмо, в котором спрашивал о том, чтó люди говорят про него. В ответ Шайх написал
От Мухьаммада ибн абдул Ваххаба, абду Ррахману бин Абдуллах, ассаламу алайкум ва рахматуЛлахи ва баракатуху! А затем
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconБолалар тарбияси учун 30 восита
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-хаво билан юрмагин. Чунки Аллох барча кибру-хаволи, мактанчок кимсаларни...
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconМусулмон боланинг китобчаси Эътикод, тарих, ибрат, одоб
Болажонларнинг исломий кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир. Китобчада...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы