Ассалому алайкум, ҳурматли болалар icon

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар

НазваниеАссалому алайкум, ҳурматли болалар
страница3/4
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.5 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4

3. Кийим кийиш ва ечиш одоблари
1) Кийиниш пайтидаги суннатлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга кийим кийишда бир неча суннатларни ўргатганлар. Бу суннатлар мана булар:

  1. Кийим кийишда "Бисмиллоҳ”, деб айтиш;

  2. Ўнг томондан бошлаб кийиш;

  3. Кийим дуосини ўқиш.

Бизнинг эгнимиздаги кийимлар Аллоҳнинг неъматидир. Шунинг учун кийим кияётганда Унга шукрона айтиб, дуо ўқиймиз:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا [الثَّوْبَ] وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ.

(Маъноси: "Менга мана шу кийимни кийгазган ва буни менинг кучим ва ҳаракатимсиз насиб этган Аллоҳга ҳамд бўлсин”).
Расулуллоҳ кимки шу дуони ўқиса, ўтган гуноҳлари кечирилади, деганлар.
Одам ўзи янги кийим кийганда ёки янги кийим кийган кишини кўрганда ўқиладиган дуолар ҳам бор. Уларни устозингиздан ўрганиб оласиз.
2) Кийим ечишдаги одоблар
Кийим ечаётганда "Бисмиллоҳ”, дейилади ва чап томондан бошлаб ечилади. Ечган кийимларни чиройли қилиб тахлаб қўйилади.
Кийим қўйиладиган жой одамнинг кўзи тушмайдиган ерда, масалан шкаф ичида бўлгани афзал. Шунда кийимлар тоза сақланади. Уларга чанг юқмайди.
Ўғил болалаларнинг баъзи кийимлари (кўйлак, костьюм, устки кийимлар) вақтинчага кўз тушадиган ерда туриши мумкин. Аммо шим, шалвор ва ички кийимларни кўз тушмайдиган ерга қўйиш керак.
Қизларнинг кийимлари одамларнинг кўзи тушмайдиган ерда туради. Ўғил болаларнинг кийимига аралашмайди.
Одобсиз боланинг кийим ечишини кўрганмисизлар? У кўчадан келса, кийимларини ечиб, дуч келган ерга улоқтиради. Эртасига мактабга кетаётганда кийимларини топа олмайди. Чунки ечган жойини эсидан чиқариб қўйган бўлади. Баъзида у ичдан киядиган юпқа кийим билан кўчага чиқиб, ҳаммага кулги бўлади.
4. Кийим турлари
1) Ўғил болалар кийими. Ўғил болаларнинг кийимлари пахтадан, жундан ёки канопдан тайёрланади. Уларнинг ранги ҳар хил бўлиши мумкин. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқ рангли кийимларни мақтаганлар. Чунки оқ ранг тоза ва ёқимли бўлади. Озгина кир бўлса ҳам билинади ва тезда ювилади. Расулуллоҳ яна яшил рангли кийимни ҳам ёқтирганлар. Баъзан қизил йўли бор, тўнга ўхшаган кийим кийганлар.
Кўйлак. Кўйлак ўғил болалар учун энг яхши кийимлардан биридир.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْها، قالتْ: كانَ أَحَبَّ الثِّيابِ إلى النبي صلى الله عليه وسلم القميصُ. (رواه أبو داود والترمذي؛ الألباني: صحيح).

Умми Салама айтдилар: "Кийимлар ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг кўп ёқадигани кўйлак эди”. (Абу Довуд ва Термизий  ривоятлари).
Эркаклар кўйлагининг турлари кўп. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос кўйлаклари бўлади. Баъзилари узун, баъзилари қисқароқ.
Шим, шалвар. Тикилиши оддий шимлар ўғил болалар учун яхши шимлардир. Шим ва шалварларнинг почаси тўпиққача бўлади.
Шортик. Шортик - ёзда кийиладиган калта шалвар. Шортикнинг почаси тиззани ёпиб турадиган бўлиши керак. Ўғил болалар чўмилганда ҳам шортикка ўхшаган иштон киядилар.
2) Аёл-қизлар кийими. Қизлар ва аёлларнинг кийими каноп, пахта, жундан ташқари ипакдан ҳам тикилади. Ранглари ҳам ранг-барангроқ бўлади.   
Рўмол. Рўмол қизлар ва аёллар энг яхши кўрадиган кийимлардан. Рўмолнинг катта-кичиклиги ҳар хил бўлади. Хотин-қизлар уйда кичикроқ рўмол ўрашади. Кичкина рўмол билан кўчага чиқишмайди.
Кўйлак ва лозим. Қизларнинг кўйлаги кенг ва узун бўлади. Узунлиги тўпиққача тушиб турадиган кўйлак - яхши кўйлак. Лозим ҳам узун ва кенг бўлиши керак.
Ҳижоб. Ҳижоб кўчага чиққанда кийилади. Аёллар, қизлар кўчага чиқсалар, таналарининг ҳаммасини яшириб юрадилар. Ҳижоб бошдан-оёқ ҳамма аъзони ўраб турадиган кенг бўлади.
5. Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар
1) Ўғил болалар учун. Ўғил болаларнинг кўйлаги қизларникига ўхшаган гулли ёки ялтироқ бўлмайди. Ипак кийимлар кийиш ҳам мумкин эмас. Ўғил болаларга қип-қизил, сап-сариқ, оловранг ёки пушти рангли кийимлар ярашмайди.
Ўғил болалар тор шимларни киймайдилар. Баъзи шимлар одамнинг орқасини аниқ билдириб туради. Буларни кийиш мумкин эмас. Шимнинг почаси ҳаддан ташқари узун бўлмаслиги керак. Тўпиқдан тушиб кетадиган шимни мақталмайди.
Шортикларнинг узунлиги агар тиззадан тепада бўлса, мусулмон болаларга тўғри келмайди.
Ўғил болалар қизларникига ўхшаган кийимларни киймайдилар. Кийимларига, баданларига ҳар хил бемаъни нарсаларни осиб юрмайдилар. Тилла соат тақмайдилар. Тилла тақинчоқлар қизлар учундир.
2) Қиз болалар учун. Бели тор, кўкраги очиқ, енги калта кўйлак муслималарга тўғри келмайди. Қиз бола шим ёки шортик киймайди. Чунки булар эркаклар кийимидир. Қизлар учун ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийимларни кийиш мумкин эмас.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ўзини эркакка ўхшатган аёлларга ва ўзини аёлга ўхшатган эркакларга лаънат бўлсин”, деганлар.
Муслима қизлар бегона одамларнинг олдида тақинчоқларини кўрсатиб юрмайдилар.
Баъзи ҳижобларга кўп гуллар тикилган, ялтироқ нарсалар тақилган бўлади. Бунақа ҳижоб ҳаммани ўзига қаратиб қўяди. Яна ҳижоб қип-қизил, сап-сариқ ёки гулли матодан тикилган бўлса ҳам бошқалардан ажралиб қолади.
3) Ҳамма учун. Қизлару ўғил болаларнинг кийимлари баданга ёпишиб турадиган тор бўлиши тўғри эмас. Тор кийим ахлоққа хилоф саналади ва соғликка зиён келтиради. Танада қоннинг айланишига халақит беради.
Танани кўрсатиб турадиган юпқа кийим кийиш ҳам гуноҳ. Юпқа кийимлар инсоннинг авратини яшира олмайди. Хулққа салбий таъсир кўрсатади.
Ақлли болаларга бачкана кийимлардан сақланиш тавсия қилинади. Масалан, жонли нарсаларнинг сурати бор, ёмон сўзлар ёзилган кийимлар мусулмонлар кийими эмас.
Исломдаги инсон ўзга диндагиларга хос бўлган кийимларни киймайди. Бошқа диндагилар киядиган шляпа, хоч шакли тушурилган кийимлар шулар жумласидан.
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир”. Абу Довуд ривояти.
Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар рўйхати:

  1. Баданга ёпишиб турадиган тор кийим;

  2. Терини кўрсатиб турадиган юпқа кийим;

  3. Жонли нарсаларнинг расми бор кийим;

  4. Ёмон сўзлар ёзилган кийим;

  5. Ҳаммани ўзига қаратадиган ғайри оддий кийим;

  6. Бошқа диннинг рамзи тушурилган кийим;

  7. Ҳаром йўл, масалан, ўғирлик билан топилган кийим;

  8. Қиз болани ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийим;

  9. Ўғил болани қизларга ўхшатиб қўядиган кийим;

  10. Ўғил болалар учун ипак кийим.

Еттинчи дарс

Кийимларни тоза сақлаш

* * *

  1. Тоза кийим - покиза табиат;

  2. Устки кийимлар;

  3. Кўйлак ва ички кийимлар;

  4. Оёқ кийимлари;

  5. Дастрўмол.

* * *

1. Тоза кийим - покиза табиат
Эгнингиздаги кийимингизни доимо тоза тутишга ҳаракат қилинг. Шунда сизни кўрган одам: "Бу боланинг табиати покиза экан”, деб ўйлайди. Кийим янги бўлиши шарт эмас, аммо тоза бўлиши зарур.
Кир-чир кийимда юрган болани кўрган одам нима дейиши мумкин? "Э, бу боланинг кўнгли ҳам тоза бўлмаса керак”, дейди. Сўнг ундан узоқ бўлишни истаб қолади. Чунки кийимга аҳамият бермаслик одам табиатининг тоза эмаслигини кўрсатади.
Ақлли бола тез-тез ювиниб, озода бўлиб юради. Унинг бадани тоза бўлгандан кейин кийимларнинг ҳам тозасини кияди.
Агар бадан тоза бўлсаю кийимлар кир бўлса, нима бўлади? Кийимдаги кирлар баданга ўтади. Шундан кейин ювинганнинг ҳам фойдаси қолмайди.
Кийимлар тез-тез ювилиши ва дазмолланиши керак. Каттароқ болалар кийимларини ўзлари ювишга ўрганадилар. Кичкина болалар эса кийимларини оналарига ёки опаларига ювдириб оладилар.
2. Устки кийимлар
Пальто, куртка, чопон, костюм ёки шимга ўхшаш кийимлар устки кийимлардир. Уларни эҳтиёт қилиб кийиш лозим. Кўчада юрганда кийимни нопок нарсалар тегишдан сақлаш керак.
Кўчадан келганда уйга киришдан аввал устки кийимларга бир қараб олиш керак. Агар чанг ўтирган бўлса, қоқиб тозаланади. Агар қиш фасли бўлса, кийимга ёпишиб қолган қорлар тушириб юборилади. Шундан кейин уйга кирилади. Уйга киргач, қалинроқ кийимларни эшик олдида ечилади, сўнг ўз ўрнига қўйилади. Дуч келган томонга улоқтирилмайди. Шунда улар тоза сақланади.
Баъзи болалар кўчада тоза кийим билан ифлос жойга ўтириб оладилар. Ҳеч иккиланмай  ерга думалайдилар. Бунақада кийим кир бўлиб кетади ва тез йиртилади.
3. Кўйлак ва ички кийимлар

  • Кўйлак уйда ҳам, кўчада ҳам кийиб юриладиган доимий кийимлардан. Шунинг учун у тез кир бўлади. Кўйлакнинг энг кўп кир бўладиган ери ёқаси ва енги. Демак, кўйлакнинг ёқаси ва енгини тез-тез текшириб туриш керак. Кир бўлган бўлса, ювдириш ва дазмоллатиш лозим.

Болалар овқат еётганда эҳтиёт бўлсинлар. Бир хил бола овқатни худди биров еб қўядигандек шошиб ейди. Кўйлакларига тўкиб, оқизиб юборади. Яна баъзи бола овқатни еб, қўлини кийимга артади. Бунақада кийим доғ бўлиб қолади ва ювса ҳам кетмайди.

  • Ички кийимлар. Ички кийимлар (майка, ички иштон) одамнинг баданига бевосита тегиб туради. Шунинг учун уларнинг тоза бўлиши жуда муҳим. Ички кийим бошқаларга кўринмайди. Ҳар бир бола ўзининг ички кийимларини текшириб туриши керак. Сал кир бўлган бўлса, алмаштириш лозим.

Болалар айниқса ҳожат ушатганда эҳтиёт бўлишлари зарур. Ёзилаётганда кийимга нажосат (сийдик, ахлат) тегадиган бўлса, албатта ювиш шарт. Бўлмаса, кийим нопок бўлиб қолади. Нопок кийимда ўқилган намоз қабул бўлмайди.
Агар ички кийимга эътибор берилмаса, у ҳидланишга бошлайди. Касаллик пайдо бўлишига сабаб бўлади.
4. Оёқ қийимлари
Туфли, этик, шиппак, сандал каби оёқ кийимлари кўчада ва ҳовлида ҳар хил ерларни босиб юради. Уларга чанг, лой ёки нажосат илашиб қолиши мумкин. Тарбияли бола йўлда юрганда нопок ерларни босмайди. Мабодо оёғига бирор ифлос нарса тегиб кетса, дарров тозалайди. Кўчадан  қайтганда уйга киришдан аввал оёқ кийимларига бир қараб олади. Агар ифлос нарсаларга кўзи тушса, оёғини ерга ишқалаб тозалайди. Ёки бирор чўп билан нажосатни кетказади.
Одобсиз бола лой, кир оёқ кийими билан уйига кириб кетаверади ва уйни ифлос қилиб қўяди.
Пайпоқ. Пайпоқ доимо ерга яқин юради. Шунинг учун у ҳам тез кир бўлади. Бундан ташқари баъзан инсоннинг оёғи пайпоқ ичида терлайди. Оёқдан чиққан тер ва ҳид пайпоққа ўтади. Кейин атрофга сассиқ ҳид тарқала бошлайди. Шунинг учун оёқни ҳам, пайпоқни ҳам бот-бот ювиб туриш керак.
5. Дастрўмол
Уйдан ташқарида бўлганда баъзида қўлни ёки оғиз-бурунни ювишга тўғри келиб қолади. Ўша пайтда ювилган аъзоларни артиш учун дастрўмол ёки бир марталик салфетка ишлатилади.
Дастрўмол инсоннинг чўнтагида юрадиган нарса. У ювилган ва тахланган ҳолатда бўлиши керак.
Айтайлик, сиз автобусда кетаяпсиз. Ёки кўпчилик билан гаплашиб ўтирибсиз. Кутилмаганда аксириб қолдингиз. Нима қиласиз?
- Бунақа пайтда бурунни дастрўмол ёки салфетка билан тўсилади, кейин унга артилади. Баъзи ерларда аксирганда ва йўталганда оғиз ва бурунни енг билан тўсиш одат бўлган.
Баъзи болалар дастрўмол тутишни эсдан чиқариб қўйишган. Дастрўмолни кўрмаганларига анча бўлиб кетган. Бир марталик қоғозни ҳам билишмайди. Бу яхши эмас.
Тарбияли бола ҳар сафар кўчага чиқиб кетишдан аввал дастрўмолни бир текширади. Ё эса чўнтагига бир марта ишлатиладиган салфеткадан бир неча дона солиб олади.

Саккизинчи дарс

Нарсаларни тоза тутиш

* * *

  1. Буюмлар тозалиги

  2. Китоблар

  3. Ўқув қуроллари

  4. Сочиқ, тиш чўтка, кўрпа-ёстиқлар

  5. Аппаратлар ва ўйинчоқлар

* * *

1. Буюмлар тозалиги
Биз ҳар бир инсон 5 хил нарсани тоза тутиши шарт эканини биламиз. Шуларнинг 3чиси шахсий буюмлар эди.
Шахсий  буюмлар деганда уй ичидаги ҳамма нарса тушунилади. Уйдаги нарсалар ё сизники ё ота-онангизники ёки акангиз ё укангизники.
Ўқувчининг шахсий буюмларига қараб, унинг қандай бола эканини билиш мумкин. Агар нарсалари озода бўлса, демак у ақлли ва тарбияли бола бўлади. Агар нарсалари кир-чир ва бетартиб бўлса, бу унинг унча ҳам ақлли бола эмаслигини кўрсатади.
Нарсаларни тоза тутиш учун зарур бўлган биринчи шарт – тартиб. Тартиб ҳар бир нарсани ўз жойига қўйишдир. Нарсалар турли ерларда сочилиб ёки қалашиб ётиши керак эмас. Балки ҳар битта буюм ўзига муносиб ерда туриши лозим. Ҳар бир нарса ўзининг шериклари билан бирга қўйилиши керак.
Буюмларни вақтида тозалаб турилади. Акс ҳолда уларга чанг ва кирлар ёпишиб олади. Кирлардан микроблар пайдо бўлади. Микроблардан касаллик келиб чиқади.
Агар буюмлар тоза тутилса, эгасига кўп хизмат қилади. Шу сабабли одамнинг пули ҳам тежалади.
Демак, буюмларни тоза тутишда учта фойда бор экан: уйнинг тартибли бўлиши, касалликдан сақланиш, пулнинг тежалиши.
2. Китоблар
Китоб инсон учун улуғ неъматдир. Китоб туфайли биз ҳақиқатни тушунамиз. Тўғри йўлдан борамиз. Шунинг учун китобларни авайлашимиз, тоза тутишимиз зарур.
Китобга ёзиш, чизиш, унинг варақларини буклаш ёки йиртиш ҳеч-ҳеч мумкин эмас. Китобни кир қилиб юбориш ҳам ёмон иш. Китоблар уйда алоҳида токчада ёки шкафда туриши керак. Китобни ўқиб бўлгач, яна жойига қўйиб қўйилади. Китобларни ва улар турадиган токчаларни тез-тез артиб, чангдан тозалаб турилади.
Китоблар ичида энг улуғи – Қуръони карим. Ундан кейин ҳадиси шарифлар туради. Қуръон бошқа китоблар билан бирга қўйилса, ҳамма китобларнинг устида туриши лозим. Ёш болалар Қуръонни ўқийман, деб кир қилиб юборишлари мумкин эмас. Кимки Қуръондан кичкина сураларни ўқиётган бўлса, "Жузъи амма” ёки "Жузъи таборак”дан ўқиши керак. Акс ҳолда Қуръонни эскитиб юборади.
3. Ўқув қуроллари
1. Дафтарлар. Ақлли боланинг дафтарлари тоза бўлади.
Агар дафтарга сиёҳ билан хато ёзиб қўйса, нима қилиш керак? Унинг устидан бир чизиқ тортилади – бўлди. Ақли унча кирмаган бола эса хатони тирноғи билан ўчиришга уринади. Бунақада дафтар хунук бўлиб кетади.
Ёзиш учун чиқарилган дафтарга расм солинмайди. Расм дафтари алоҳида бўлади.
2. Қалам – қадри баланд неъмат. Аллоҳ ҳам энг биринчи Арш билан Қаламни яратган. Қаламни ўйнаш, синдириш ва кир қилиш мумкин эмас. Одобсиз болалар қаламни найза қилиб отади. Оғзига солиб сўради. Натижада қалам тез йўқ бўлиб кетади. Бу – неъматни исроф қилиш. Исроф қилиш эса гуноҳ.
3. Сумка-портфеллар.  Китоб ва дафтар солинадиган сумкалар ҳам тоза бўлсин. Сумкага овқат солиш мумкин эмас. Унга кийим ёки ўйинчоқлар ҳам солинмайди. Бу нарсаларнинг сумкаси алоҳида бўлади. Аммо мактабга кетаётганда сумкага мева солиш мумкин. Бунда мевани аввал коғозга ўралади ёки махсус идишга солинади. Кейин сумкага солинади.
Сумкани чанг ерларга қўйилмайди. Баъзи болалар мактабдан қайтаётганда сумкасини кир ерларга қўяди ва ўйинга берилиб кетади. Ёки уйининг олдига келганда сумкани ичкарига олиб кирмасдан кўча эшик ёнига қўяди. Кейин ўйнайверади. Бу ёмон одат.
4. Сочиқ, тиш чўтка ва кўрпа-ёстиқлар
Сочиқ, тиш чўтка. Ҳар бир боланинг сочиқ ва тиш чўткаси алоҳида бўлади. Бу нарсаларни ҳаммомнинг ичида тайинли ерга қўйилади. Яхши бола юз-қўлларини ва тишларини ҳар куни бир неча бор ювади. Тиш чўткани ишлатиб бўлиб, яна ювиб қўйиш керак. Сочиқни ҳам тез-тез ювиш лозим. Бўлмаса у ҳидланиб кетади.
Кўрпа-ёстиқ, чойшаб. Инсон ётганда унинг юзи кўрпа-ёстиқ ва чойшабларга тегиб туради. Чойшабни ва ёстиқ жилдларини ўз вақтида ювиб турилади. Агар улар покиза бўлса, нафас олганда ҳаво ичга тоза ҳолда киради.
Китоб ва ўйинчоқларни кўрпа ёстиқ ва чойшаблар орасига қўйиш мумкин эмас. Кийимлар ҳам улардан алоҳида туриши керак.
Тарбияли бола уйқудан тургандан кейин ўрин-кўрпаларини йиғиштиради. Уларни чиройли қилиб тахлаб қўяди.
Каравот, стол-стуллар. Ҳар бир бола ўзи ётадиган каравотни чанглардан артиб туришни одат қилиши керак.
Кўпгина болаларга уйда дарс қилишлари учун алоҳида стол-стуллар ажратиб берилган. Яхши болалар ўз стол-стулларини артиб турадилар, уларга чизмайдилар. Столнинг устини доимо тартибли тутадилар. Унинг устига чиқиб ўйнамайдилар. Дарс тайёрлайдиган столда овқат емайдилар.
5. Аппаратлар ва ўйинчоқлар
Компьютер, диск, магнитофон, плеер, телефонлар. Баъзи болаларнинг оталари "Болам тезроқ ва кўпроқ илмли бўлсин” деб қиммат аппаратларни олиб беришади. Бундай аппаратлар нозик бўлади. Эҳтиёт қилмаса, тез бузулиб қолиши мумкин. Шунинг учун уларни қадрлаш керак.
Компьютер каби техника асбобларни ишлатиб бўлгач, албатта токдан ўчирилади. Шунда улар ҳам дам олади. Эртасига ёққанда яхши ишлайди.
Аппаратларни тез-тез артиб туриш керак. Артганда спирт ёки махсус модда ишлатилади. Шунда уларга чанг тушмайди. Аппаратда чанглар йиғилиб қолса, у бузулиб қолиши мумкин.
Ўйинчоқлар. Бошланғич синфда ўқиётган баъзи болаларнинг ўйинчоқлари ҳам бўлади. Уйда ўйинчоқлар қўйиладиган алоҳида жой бўлиши керак. Баъзи болалар ўйинчоқларини кийимлари ичига қўядилар. Ёки китоб-дафтарлар ичига аралаштириб юборадилар. Бунақада ўйинчоқлар кир бўлиб кетади ёки синади. Китоб дафтарлар ҳам йиртилиб кетади.
Ўйинчоқларни ҳам тез-тез артиб туриш керак. Уларни отиш, синдириш мумкин эмас. Дарс пайтида ўйинчоқ ўйнаш ҳам тўғри бўлмайди.
Тўққизинчи дарс

Уй ва хоналарни озода сақлаш

* * *

  1. Роҳат, ибодат ва тарбия маскани;

  2. Меҳмонхона ва намозхона;

  3. Ётоқхона ва дарсхона;

  4. Ошхона ва омбор;

  5. Ҳовли, йўлак, ҳаммом.

* * *

1. Роҳат, ибодат ва тарбия маскани

Биз 4 - дарсда ҳар бир инсон 5та нарсани тоза сақлаши кераклигини билиб олганмиз. Шуларнинг 4-си уй ва хоналар эди.

Болалар ҳар куни мактабга борадилар. Катталар ишга кетадилар. Мактаб ва ишдан бўшагандан кейин ҳамма уйга қайтади.

Болалар кўчада ўйнаб чарчасалар ҳам уйларига кириб кетадилар. Ҳамма одам ўз уйини жуда яхши кўради. Чунки катта одам ҳам, кичкина бола ҳам бошқа ердан кўра ўз уйида эркинроқ бўлади.

Уй - роҳат маскани. Одам уйда бўлганда дам олади. Ухлаб, ҳордиқ чиқаради. Эртанги кун учун куч-қувват тўплайди. Уйда инсоннинг чарчоқлари ёзилади.

Аллоҳ таоло ҳам Қуръонда бизнинг уйларимизни мақтаган:

وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَنًا (النحل-80)

"Аллоҳ сизларга уйларингизни осойшиталик маскани қилиб берди”.(Наҳл-80).

Уй - ибодат маскани. Инсон ўз уйида Раббисига бемалол ибодат қилади. Истаганча намоз ўқийди, Қуръон тиловат қилади. Узун-узун дуолар қилади. Илмини оширади.

Уй  - тарбия маскани. Ота-оналар уйда ўз болаларига чиройли тарбия берадилар. Исломни тушунтирадилар. Одоб ва ахлоқни ўргатадилар. Болалар ҳам уйда дарс тайёрлайдилар, китоб ўқийдилар. Уй ишларида катталарга қарашадилар.

Шундай қилиб, инсон умрининг кўп қисми уйда ўтади. Уй - бебаҳо неъмат. Бундай неъматни озода сақлаш лозим. Ақлли ва иймонли одамлар уй ва хоналарини тоза тутадилар. Озода бўлган уйдаги ҳаёт баракали ўтади. Покиза уйга ҳар куни фаришталар келишади. Улар бундай уй эгалари учун дуолар қилишади.
1   2   3   4




Похожие:

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconПослание пятое Ученый из Ирака, по имени Ас-Сувайди, прислал Шайху письмо, в котором спрашивал о том, чтó люди говорят про него. В ответ Шайх написал
От Мухьаммада ибн абдул Ваххаба, абду Ррахману бин Абдуллах, ассаламу алайкум ва рахматуЛлахи ва баракатуху! А затем
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconБолалар тарбияси учун 30 восита
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-хаво билан юрмагин. Чунки Аллох барча кибру-хаволи, мактанчок кимсаларни...
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconМусулмон боланинг китобчаси Эътикод, тарих, ибрат, одоб
Болажонларнинг исломий кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир. Китобчада...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы