Ассалому алайкум, ҳурматли болалар icon

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар

НазваниеАссалому алайкум, ҳурматли болалар
страница4/4
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.5 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4

2. Меҳмонхона ва намозхона

Уйдаги хоналарнинг энг яхшисини меҳмон учун тайёрлаб қўйилади. Меҳмонхона чиройли ва озода бўлиши лозим. Нима учун? Бунинг иккита сабаби бор.

Биринчидан, бирор меҳмон келиб қолса, хижолат бўлмайсиз. Уни озода уйга олиб кирасиз. Меҳмонхонанинг покиза ва чиройли бўлиши - меҳмоннинг ҳурмати.

Иккинчидан, у ерда оила аъзолари Аллоҳга ибодат қиладилар. Ибодат қилинадиган ер тоза бўлиши лозим.

Меҳмонхонага чиройли гилам ва палос солинади. Диван-кресло, стол-стуллар қўйиш мумкин. Ёки юмшоқ кўрпачалар солинади. Китоб жавонига китоблар терилади. Деворга оят ва ҳадислар, дарахтлар ва гуллар, тоғлар ва дарёлар каби чиройли тасвирлардан битта ёки иккита илиш жоиз.

Аммо уйга жонли нарсаларнинг суратларини осиб бўлмайди. Кўзмунчоқ, исириқ, тумор каби бачкана нарсалар илинмайди.  Меҳмонхонада ўйинчоқлар ва кийимлар ҳам турмайди.

Одатда уйни тоза тутиш ва жиҳозлашга аёллар ва қизлар кўпроқ эътибор берадилар. Улар деразаларга қандай парда осишдан тортиб, тувакларда қайси гулларни ўстириш кераклигигача биладилар.

Аммо ўғил болалар ҳам ҳамма ишни оналари ва сингилларига ташлаб қўйиб, қараб турмайдилар.

3. Ётоқхона ва дарсхона

Ота-оналар мактабда ўқийдиган болалари учун уйда алоҳида хона ажратиб берадилар. Бу хонани ётоқхона ва дарсхона, деб айтилади. Ёки болалар хонаси, деб айтиш ҳам мумкин.  Бу хона битта ёки бир неча бола учун бўлади. Бу ерда бола дарс қилади, ўйинчоқ ўйнайди, ухлаб дам олади.

Болалар ўз хоналарини доимо озода сақлашлари керак. Хона озода бўлиши учун аввал айтганимиздек, битта шартни бажариш зарур. Бу шарт тартибдир. Тартиб - ҳар бир нарсани ўзининг ўрнига жойлаш, дегани. Болалар хонасида фақат болаларга керак бўладиган нарсалар турсин. Болалар ишлатмайдиган нарсаларни бу хонадан олиб чиқиш лозим.

Болалар хонасида нималар бўлиши керак? Бу хонада каравот, кийим шкафи, стол-стул, китоб жавони бўлади. Яна ўйинчоқлар қутиси ёки компютер туриши мумкин.

Деворга илинадиган нарсалар - намоз тақвими, дарс жадвали, календар, соат, доска, харита, жонсиз нарсаларнинг сурати.

Китоб жавонида турадиган нарсалар - Қуръон, фойдали китоблар, мактаб дарсликлари, дафтарлар, кундалик дафтар, ручкалар, қаламлар, қоғозлар. Буларнинг ҳаммаси тартибли равишда турсин. Уларни тез-тез текшириб, артиб туринг.

Стол устида компютер, стол лампаси, дераза токчасида гуллар туради.

Китоб-дафтарлар турадиган жавон алоҳида, ўйинчоқлар турадиган шкаф ёки қути алоҳида бўлсин. Хонадаги нарсалар, расмлар, ўйинчоқлар сизнинг ёшингиз ва дарсларингизга мос бўлиши керак.

Cиз ўзингиз ётадиган ўриндаги чойшаб ва кўрпа-ёстиқларнинг тозалигига эътибор беринг. Каравот ва стол-стулларни тез-тез артиб туринг. Хонани ҳар куни йиғиштиринг ва албатта шамоллатинг. Бу ишларни ўзингиз қила олмасангиз, ота-онангиз ёки опа-акангизга айтиб қидиринг.

Агар хонани ва ундаги нарсаларни тозалаб турилмаса ёки хонада кераксиз нарсалар ётаверса нима бўлади? Бундай уйда яшайдиган бола дарсларини яхши тайёрлай олмай қолади. Кечаси ухлаганда тушига ҳар хил нарсалар кириб чиқади. Чунки шайтон кир-чир ва тартибсиз жойларга келади. У тозаликка риоя қилмайдиган одамга ёпишади ва уни васваса қилади.

4. Ошхона ва омбор

Ошхона - овқат тайёрланадиган ва тановул қилинадиган хона. Бу хонада ҳар куни бир неча марта овқат пиширилади ва ейилади. Шунинг учун ошхона жуда ҳам озода бўлиши керак. Бу ерни бир кунда бир неча марта тозалаш лозим.

Ошхонадаги идишлар ва асбобларнинг ҳаммаси ювилган бўлиши зарур. Уларни ювиб бўлиб, қоғоз ёки сочиқ билан қуритилади. Кейин турига қараб, ўз жойига қўйилади. Қошиқ-вилкалар ва пичоқлар алоҳида, тарелка ва коса каби идишлар алоҳида туради.

Стол устида ёки сув жўмраги ёнида идиш қолиб кетмаслиги керак.

Баъзиларнинг ошхонасида идишлар ва нарсалар столнинг устида кечгача тахланиб ётади. Бу - тўғри эмас.

Баъзи одамлар ўз ошхонасини чиннидек тоза қилиб қўяди. У ерга кирсангиз, кўзингизга биронта ортиқча нарса кўринмайди. Нарсаларнинг ҳаммаси ўзининг шкафида турган бўлади. Бу - қандай яхши!

Ҳар сафар овқат пиширгандан сўнг газ ўчоқ ёки плиталарни артиб қўйилади. Чунки унга сув ёки овқат тўкилган бўлади.

Ошхонада қўлни ва идишларни артадиган озода сочиқлар ва қоғозлар турсин. Озиқ-овқат турадиган ва сув солинадиган идишларининг усти доимо ёпиқ бўлсин.

Омбор - кейинроқ ишлатиладиган нарсаларни ғамлаб қўйиладиган хона. Омборхонада хом озиқ-овқатлар ҳам туради. Оборхона ҳам ошхона каби озода сақланиши лозим. У ер қуруқ ва қоронғуроқ бўлгани яхши. Оборхонада турган озуқаларни текшириб турилади. Ачиганларини ташлаб юборилади. Омборда сичқон ва зараркунандаларга қарши дорилар қўйилади.

5. Ҳовли, йўлак, ҳаммом

Ҳовли ва йўлак - ҳар куни одам юрадиган ва ҳамманинг кўзи тушадиган ер. Ҳовли ва йўлаклар доимо тозаланган ва супурилган бўлиши керак.

Ҳовлига мевали ва манзарали дарахтлар, чиройли гуллар экилади. Дарахтлар ва ўсимликлар ҳавони зарарли газлардан тозалаб туради. Шунинг учун уларни кўпайтириш ва чиройли парвариш қилиш одамларга фойда келтиради.

Баъзилар ўз уйида мол, қўй ёки товуқлар боқади. Улар учун молхона ёки товуқхона қурилади. Буларни ёрдамчи хоналар, дейилади. У ерлар ҳам тез-тез тозалаб турилиши керак. Бўлмаса, молхонадан ҳавога сассиқ ҳид кўтарилади ва қўшниларга озор етади. Қўшнига озор бериш - гуноҳ.

Ҳаммом - инсон соғлиғини сақлаш учун ниҳоятда муҳим хона. У ерни ҳам ҳар куни тозалаб, шамоллатиб турилади.

Ҳаммомда учта асосий жой бор: юз-қўл ювадиган ер (”умивальник”);  ҳожат ушатадиган жой (”унитаз”); чўмиладиган ер (ванна ёки душ). Бу жойлар доимо оппоқ ва озода ҳолда туриши лозим. Хушбўй сепиб ёки ойнани очиб, ёмон ҳидларни кетказиш зарур.

Уй эгасининг қай даражада озодалигини унинг ҳаммомидан ҳам билса бўлади.

Сизлар ҳожатхона қоидалари, деган дарсда кўп нарсаларни ўргангансизлар. Ўша қоидаларга албатта амал қилиш керак.

Баъзилар ҳаммомга турли кийим ва сочиқларни қаторлаштириб, илиб ташлайди. Бу - яхши эмас. Унча зарур бўлмаган кийимларни кўз тушмайдиган ерга тахлаб қўйиш керак.

Яна баъзи ҳаммомларда эски чўткалар, соқол оладиган асбоблар чанг босиб ётади. Кераксиз нарсаларни сақлаб юриш - нотўғри иш. Яроқсиз бўлиб қолган нарсаларни чиқиндига олиб чиқиб ташлаш керак.

Ўнинчи дарс

Ухлаш одоби

* * *

  1. Уйқу - роҳат ва ибрат;

  2. Уйқуга тайёргарлик;

  3. Уйқу одоблари;

  4. Макруҳ амаллар;

  5. Рухсат сўраш.

* * *

1. Уйқу - роҳат ва ибрат
Уйқу - роҳат. Инсон ишлаб чарчагандан сўнг дам олишни истайди. Болалар ҳам кундузи ўйнаб чарчайдилар. Кечқурун бўлганда улар маза қилиб ухлаб, дам оладилар. Эртанги кун учун куч тўплайдилар. Болалар ухлаганларида чарчоқлари чиқиб кетади. Улар уйқудан турсалар, яна аввалгидай кучли бўлиб қоладилар.
Уйқу - Аллоҳнинг бизга берган неъмати. Агар Аллоҳ уйқуни бермаганда биз жуда қийналиб кетар эдик. Меҳрибон Аллоҳ уйқуни биз учун роҳат қилиб яратган. У Қуръонда бундай деган:

{ وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتًا } (النبأ-9)

"Биз уйқунларингизни роҳат қилиб яратдик”. (Ан-Набаъ, 9).
Уйқу - ибрат. Дунёда ибрат бўладиган нарсалар кўп учрайди. Уйқу ҳам ана шулардан бири. Уйқунинг ибрат бўладиган томони шуки, у ўлимга ўхшайди.
Инсон вафот бўлса, унинг ҳамма аъзолари ҳаракатдан тўхтайди. Улар қайтиб ишламайди. Одам ухлаганда ҳам унинг кўпгина аъзолари ишлашдан тўхтайди. Кўзлар юмилади. Қўл-оёқлар қимирламайди. Ақл ишламай туради. Бу бизга ўлимни эслатади.
Ухлаган одам ўнг ёни билан ётади. Вафот этган одамни ҳам қабрга ўнг томонига ёнбошлатиб ётқизилади.
Аллоҳ Қуръонда уйқуни ўлимга, ухлаган одамни эса ўликка ўхшатган:

{ وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُم بِاللَّيْلِ… }(الأنعام-60).

"У шундай Зотки, сизларни кечқурун вафот эттиради”. (Анъом/60).
Ўлимни эслаган одам гуноҳ қилишдан қўрқади. Одамларга ҳам фақат яхшилик қилади.
2. Уйқуга тайёргарлик
Болалар кечқурун бўлганда "Мен эртароқ ётишим керак”, деган фикрни хаёлларига келтирсалар, яхши бўлар эди. Чунки эртароқ ётиш суннатдир.    

عَنْ أَبِي بَرْزَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم كَانَ يَكْرَهُ النَّوْمَ قَبْلَ الْعِشَاءِ وَالْحَدِيثَ بَعْدَهَا.

رواه البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ .

Абу Барза разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозидан аввал ухлашни, хуфтондан сўнг гаплашиб ўтиришни ёқтирмас эдилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Тарбияли болалар кечки овқатни еб бўлиб, дарс тайёрлайдилар. Сўнг хуфтон намозини ўқийдилар. Шундай кейин бошқа ишга ёки ўйинга берилмасдан ухлайдилар. Чунки эрта ётган бола эрта уйғонади. Кечқурун соат 9да ҳамма болалар уйқуга ётган бўлишлари керак. Баъзи болалар узоғи билан кеч соат 10да ухлашлари мумкин.
Маълумки, бир ишга киришишдан аввал тайёргарлик кўрилади.
Уйқуга ётишдан аввал мана бу ишларни бажариш лозим:

  1. Эшикларни қулфлаш;

  2. Овқатлар устини ёпиш;

  3. Техника асбобларини ўчириш;

  4. Тишларни ювиш ёки таҳорат олиш;

  5. Олов ва чироқни ўчириш.

Техника асбоблари ишлаб турган пайтда улардан кўзга кўринмайдиган нурлар таралади. Бу нурлар инсон соғлиғига салбий таъсир қилади. Шунинг учун уларни ишлатиб бўлиб, ўчириш керак.
Ётишдан аввал тишларни ювиш ва таҳорат олишнинг ҳам фойдаси жуда кўп. Таҳоратли бола тинч ухлайди. Унга иншоаллоҳ шайтонлар зарар қила олмайди.
3. Уйқу одоблари
Ўринга ётиш олдидан қилинадиган амаллар:

  1. Ўринни тайёрлаш ва текшириш;

  2. Уйқу кийимида бўлиш;

  3. Оятулкурсийни ўқиш;

  4. Ўзига дам солиш (охирги учта сура).

Ўринга ётган пайтда қилинадиган амаллар:

  1. Ўнг томонга ёнбошлаб ётиш;

  2. Ўнг кафтни ўнг юзга қўйиб ётиш;

  3. Юзини Қиблага қилиб ётиш;

  4. Уйқу дуосини ўқиш.

Уйқу дуолари қуйидагича:

o    بِسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا.

o    اللَّهُمَّ  قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ.

o    بِاسْمِكَ رَبِّ وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ.

4. Макруҳ амаллар
Уйқуга ётган пайтда мана бу ишларни қилиш макруҳдир;

  1. Авратларини ёпмасдан ётиш

  2. Қорин билан ётиш;

  3. Оғзида овқат билан ётиш;

  4. Ётиб китоб ўқиш;

  5. Ётиб Қуръон ўқиш

5. Рухсат сўраш
Уйда мактаб ёшидаги болалар учун алоҳида хоналар бўлгани яхши. Қиз болалар бошқа, ўғил болалар бошқа хонада ётадилар. Ухлаш вақти бўлганда бир-бирининг хонасига рухсатсиз кирилмайди. Шунингдек, қизлар ҳам, болалар ҳам уйқу пайтида ота-онанинг хонасига кирмасликлари керак.
Агар бирор зарур иш чиқиб қолиб, ухлаб ётган одамни чақириш керак бўлса нима қилинади? Бундай пайтда хонанинг эшигини тақирлатиш лозим. Ёки эшик орқасидан туриб чақирилади.
Ҳали тили чиқмаган ёки боғча ёшидаги болалар ота-оналари билан битта хонада ётишлари мумкин.
1   2   3   4




Похожие:

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconПослание пятое Ученый из Ирака, по имени Ас-Сувайди, прислал Шайху письмо, в котором спрашивал о том, чтó люди говорят про него. В ответ Шайх написал
От Мухьаммада ибн абдул Ваххаба, абду Ррахману бин Абдуллах, ассаламу алайкум ва рахматуЛлахи ва баракатуху! А затем
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconБолалар тарбияси учун 30 восита
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-хаво билан юрмагин. Чунки Аллох барча кибру-хаволи, мактанчок кимсаларни...
Ассалому алайкум, ҳурматли болалар iconМусулмон боланинг китобчаси Эътикод, тарих, ибрат, одоб
Болажонларнинг исломий кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир. Китобчада...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы