Мени куткаринг! icon

Мени куткаринг!

НазваниеМени куткаринг!
Дата конвертации07.11.2014
Размер128.69 Kb.
ТипДокументы

Мени куткаринг!

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Абдулмалик Косим

Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий

www.islamnuri.com

2013 - 1435

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png

 

Бисмиллахир рохманир рохийм

 

Гул ёшидаги бир киздан кетма-кет хайкириклар келди...

Ундан сўнгра ёш жувондан хам шундай хайкириклар келди...

Хамма хотин-кизлар бир овоздан бир талабни килмокдалар: бахт-саодат, кувонч ва нафс баркарорлиги хамда сокинлиги каерда?!

Бизларни кайгулар тутиб, гамлар кийнай бошлади. Хатто, ётокхоналаримизда хам самоларимизда сузган гунох булутлари бизни ўз холимизга кўймаяпти..

Бизларни чор тарафдан шахват оловлари камради, экранлар шахвоний хирсларимизни кўзгай бошлади... Бирок, калбимиз тубида колган иймон зарралари сизларга караб хайкирмокда: «Бизларни куткарниглар!».

Муслима синглим!

Биз, оммавий-ахборот воситалари кўпайиб, дунёни кўнгил очар ва жозибали нарсаларга тўлдирган, натижада, бахт-саодатни чилпарчин килиб, бахтикароликни якинлаштирган моддий маданият билан тўлиб тошган оламда яшамокдамиз.

Ушбу телба тўлкинлар мавж урган денгиз ўртасида, мусулмон одам, ёйилган шубхалар ва шахватларнинг кўпайганини кўрар экан, ўзининг фитналар гирдобига тушиб колишидан кўркади. Зеро, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Олдингизда зулматли кечани босиб ўтгандек фитналар бор. Банда у фитналарда мусулмон бўлиб тонг оттирса, кофир бўлиб кечкиртиради. Мўъмин бўлиб кечкиртирса, кофир бўлиб тонг оттиради»- деган эдилар (Абу Довуд ривояти).

Кенглиги самовоту Ердек бўлган жаннатдан умидвор бўлиб ва тойилишдан кўркиб, сизларга ёлгизлигингиз ва Шайтон васвасаларини кетказадиган хамда гунохлар зийнатли килиб кўрсатган пардаларни йиртиб ташлайдиган Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг соф ва тиник сўзларидан бир дебочани такдим этмокчиман. Шояд бу сабабли сизга аламли азобдан куткариш учун Аллохнинг рахмати етиб келса ва сизни халокат ва вайронанинг буюк дарвозаларига тушишдан саклаб колса!

^ Муслима синглим!

Муслима хотин-кизларга тахдид солган хатарлардан бири – унинг шахвоний хирсларини кўзгаш ва олдида шахват эшикларининг икки табакасини ланг очишдир. Бу, хотин-кизлар эътибор бермайдиган ибтидолар билан бошланиб, уларни харом килинган зино – ношаръий жинсий алока килишга олиб боради.

Имом Ахмад рахимахуллох: «Одам ўлдиришдан сўнг зинодан кўра каттарок гунох борлигини билмайман»- деган эди.

Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам зинони ёмон иш хамда хатарли натижалари бўлгани учун харом килдилар. Аллох таъоло зинога сабабчи бўладиган барча нарсаларга якинлашишни таъкиклади. Чунки бу сабаблар, зино томон биринчи одимлардир:

 (وَلا تَقْرَبُوا الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلاً) (الاسراء:32)

«Зинога якинлашманглар, чунки у хаёсизлик ва ёмон йўлдир» (Исроъ: 32)

Зино - Аллох таъолога шерик килиш, одам ўлдиришдан кейинги катта гунохларнинг каттарогидир. У – ифлослик, хаёсизлик, халокатли ва каттик гунохдир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъолонинг хузурида Аллох таъолога шерик килишдан кейин, халол бўлмаган рахм (бачадон) га эркак киши куйган сувдан кўра каттарок гунох йўкдир»;

«Зоний мўъмин бўла туриб зино килмайди» (Сахих хадис).

Аллох таъоло зинонинг харомлигини куйидаги сўзлари билан таъкидлади:

(وَالَّذِينَ لا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهاً آخَرَ وَلا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلا بِالْحَقِّ وَلا يَزْنُونَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَاماً (68) يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَاناً (69) إِلا مَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلاً صَالِحاً فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُوراً رَحِيماً (70) ]الفرقان:[

 «... Аллох билан бирон илохга ибодат килмайдилар, Аллох (ўлдиришни) харом килган жонни хаксиз ўлдирмайдилар ва зино килмайдилар.Ким булар (дан бирортаси) ни килса укубатга йўликур. Унга киёмат куни азоблар бир неча баробар килинади ва у ерда хўрланиб, мангу колади.Факат тавба ва солих амаллар килган кишиларгина бундан мустаснодир. Ўшаларнинггина Аллох ёмонликларини яхшиликка айлантиради. Аллох рахмли ва маргфиратли зотдир» (Фуркон: 68-70).

Аллох таъоло бу оятда зинони Аллохга шерик келтириш ва одамни нохак ўлдириш билан боглади хамда унинг жазоси, модомики, банда бунинг сабабини тавба, иймон ва солих амал билан кетказмас экан, кучайтирилган азоблар билан жаханнамда мангу колиш эканини белгилади.

Аллох таъоло банданинг нажоти ва бахт-саодатини жинсий аъзосини зинодан саклашига боглади. Унинг бундан бошка иложи йўкдир. Аллох таъоло деди:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ ......... غَيرُ مَلومينَ  

 «... Жинсий аъзоларини жуфтлари ва чўриларидан бошка кимсалардан саклаган мўъминлар нажот топдилар. Ўшаларгина маломат килинмаганлардир» (Мўъминун; 1 – 6).

Муслима синглим!

Зино – баланд уйларни вайрон киладиган, кўтарилган бошларни эгадиган ва чечан тилларни соков киладиган ордир. Зино – канчалар кўп бўлмасин, обрў кийимини ечишга кодир турдаги ордир. Зино – бир оилага тушса, унинг бутун оппок сахифаларини бўяб, караган кўзларга кора нарсадан бошка нарсани кўрсатмайдиган кора догдир.

^ Зинонинг жазоси

Аллох таъоло зинонинг жазосини уч хусусият билан хослади:

1) Каттик кийналиш ва хунук шаклдаги ўлим.

А) Аллох таъоло зонийларга нисбатан бандаларда рахм-шафкат бўлишини таъкиклади.

Б) Аллох таъоло зонийларнинг жазоларини ижро этиш асносида мўминларнинг хозир бўлишларига амр этди. Бу, жазонинг манфаати ва зино килмаслик учун берилган дашномнинг энг хикматлисидир.

^ Дунёдаги жазо:

Зоний эркак ва аёл уйланган бўлсалар, жазолари ўлгунларига кадар тошбўрон килишдир. Токи баданларининг барча ерида аламни хис этсинлар. Уларни тош билан уришнинг маъноси, уларнинг оила уйининг бузганликларидан киноядир. Гўё улар ўзлари бузган бинонинг тошлари билан тошбўрон килинадилар. Агар уйланмаган бўлсалар, олий навли дарра билан юз марта саваланадилар ва бир йил юртларидан сургун килинадилар.

^ Зинонинг жазоларидан:

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кечанинг ярмида само эшиклари очилади ва нидо килувчи нидо килади: «Сўраган борми, сўрагани берилса? Кийналган борми, кийналганлари кетказилса?». Дуо килган барча мусулмоннинг дуоларини Аллох  кабул килади Факатгина, жинсий аъзоси оркасидан кун кечирган зоний аёлнинггина (дуоларини Аллох ижобат килмайди)...» (Имом Ахмад ва Табароний яхши ривоят силсиласи билан ривоят килдилар).

^ Зинонинг зарарлари

* Зинонинг ёйилиши билан касалликлар кўпаяди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Зино бир халкда таркалиб, уни ошкор килсалар, ўрталарида вабо ва аввалги аждодларида кўринмаган касалликлар ёйилади» (Ибн Можжа ривояти).

Бу хозирги бошбошдоклик ва разолат хукмрон бўлган халклар ичида очик-равшан кўринмокда.

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Кайси кишлокда судхўрлик ва зино пайдо бўлса, Аллох таъоло уни халок килишга изн беради».

* Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам тушларини баён килган хадисларида шундай дедилар: «... Тандир каби даричаси бўлган ердан ўтдик. Унинг таги кенг ва усти тор бўлиб, остидан олов ёкилар эди. Олов якинлашса, унинг ичидаги (одамлар) тепага караб чикишар ва чикиб кетишларига оз колар, олов сўнса, ичкарига кайтишар эди. У ерда ялангоч эркак ва аёллар бор эди. Мен: «Улар кимлар?»- дедим. (Менинг) икки (хамрохим): «Улар зино килган эркак ва аёллар»- дедилар».

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бир аёлга зино килган киши ва ўша аёлга кабрда бу (Ислом) Уммат(и) азобининг ярми бўлади».

* Зино ёмонликнинг барча хислатлари: Динга кам эътибор бериш, таквонинг кетиши, мурувватнинг бузилиши, хамият ва рашкнинг камайишини ўз ичига олади. Табиийки, зонийда такво, вафодорлик, ростгўйлик, дўстликка садокат ва оиласига хамият ва гайратни кўра олмайсиз.

* Юз ва калбнинг коп-кора бўлиши, нурининг сўниши, кайгу-аламларнинг кўпайиши, безовталик, умрнинг калта бўлиши, умр баракасининг бўлмаслиги ва факирлик. Салафлардан келган хабарда: «Аллох таъоло золимларни халок ва зонийларни факир килади», деган жумлалар бор.

* Зино зино килган одамнинг гўзал исми: иффат, эзгулик ва адолат исмларини тортиб олади. Натижа ўларок зонийга фожир, фосик, зоний ва хоин исмларини бадал килади. Бундан ташкари, зино, зонийнинг юзларида хам ифодаланган, ёлгизлик, рухий кийналиш ва рухий яраларни вужудга келтиради.

* Зинонинг энг хатарли окибатларидан бири – хаётнинг ёмон натижалар билан тугалланишидир. Ибн Коййим рахимахуллох деди: «ўлим талвасасидаги кўплаб одамларга карасангиз, уларнинг килган ёмон ишлари эвазига улар билан яхши хотима ўртаси тўсиб кўйилганини кўрасиз».

^ Муслима синглим!

Гунохларнинг каттаю кичигини килишга журъатли бўлишдан сакланинг! Чунки жохилият замонида яшаган араб хотин-кизлар зинодан нафратланишар ва хур (чўри бўлмаган) хотин-кизларнинг зино килишларини ёктирмас эдилар. Шунинг учун хам, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хотин-кизларга Аллохга бирон нарсани шерик килмасликлари, ўгирлик ва зино килмасликларига байъат килганларида, Утбанинг кизи Хинд таажжуб билан: «Ё расулуллох, хур хотин-кизлар хам зино киладиларми?»- деб савол берган эди.

Арабларнинг: «Хур аёл – сийналари билан рўзгор тебратмаган аёлдир», деб айтилган маколлари хам бор.

Муслима синглим,^  Аллох таъоло сизни кўриб турганини унутманг! Аллохнинг розилигига хилоф ишларни килиш ва Аллох газаб киладиган нарсаларга тушиб колишдан сакланинг!

Нажот йўли

Муслима синглим!

Аллох сизни иффат билан ўз панохида сакласин ва такво зийнатлари билан безасин! Синглим, нажот йўлидан юринг, гафлатдан уйгонинг, сизни жар томон олиб бораётган ва боткокликка тушираётган нарсалардан узок бўлинг!

^ Кутулиш йўлларидан баъзилари:

1. Уйда, машинада, савдо-сотик дўконларида, тайёра ва бошка ерларда ажнабий эркак билан ёлгиз колмаслик.

Синглим, сиз Аллох ва расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга итоат килган ва ўзининг Аллох ва расули соллаллоху алайхи ва салламга итоатсиз бўлишга рози бўлмаган аёл бўлинг! Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Эркак (бегона) аёл билан ёлгиз колар экан, уларнинг учинчиси Шайтон бўлади»- дедилар.

^ 2. Имкони борича бозорларга камрок бориш ва Аллох таъолонинг:

وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُن)َّ)

«Уйларингизда ўтиринглар!» (Ахзоб: 33) амрига итоат килиб, уйда ўтиришни лозим тутиш.

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху: «Аёл Аллох таъолога уйида ўтирганидан кўра кўпрок якин бўла олмайди»-  деди.

Уйдан чикканинггиз махал ёнингизда эркак махрамингиз ёки сизга якин бўлган ишончли аёллардан бири бўлсин. Сотувчи билан вакор сўзлар билан савдо килинг. Табиийки, динингиз зарарига сўмларингизни оз сарф бўлишига эхтиёж йўк. Аллох сакласин!

3. Уйдан чикишда безаниб ва очик-сочик чикмаслик. Чунки бу – фитна ва одамларнинг нигохини жалб килиш сабабларидан биридир. Зеро, расулулллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматимнинг икки тоифаси жаханнамга кирадилар. ....... кийинган ялангочлар, коматлари эгилган ва бошкаларни  ўзига жалб килган аёллар....».

Энг яхши пардаланиш - або (кенг кийим) кийиш, кўллар ва оёкларни тўсиш ва атир сурмасликдир. Синглим, сиз мўминлариннг оналари бўлмиш пайгамбаримизнинг беназир рафикалари ва сахобаларнинг рафикаларидан ўрнак олинг. Чунки улар коп-кора кийимларни ўраб чикишар ва хеч бир аъзолари кўринмас эди.

^ 4. Хой, муслима, тубан ойномаларни мутолаа килиш ва хаёсиз фильмларни кўришдан сакланинг! Чунки улар шахвоний хирсларни кўзгаб, фахш ишларни килишни кулайлаштиради, фахш ишларни «севги» ва «садокат» номи билан зийнатли килиб кўрсатади хамда зинони «эркак ва аёл ўртасидаги етилган хиссий алока» деб баён килади. Сиз оилангиз, калбингиз ва аклингизни харом алокалар билан бузманг!

5. Аллох таъоло деди:

(وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْتَرِي لَهْوَ الْحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَيَتَّخِذَهَا هُزُواً أُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ مُهِينٌ) (لقمان:6)

«Одамлар орасида шунака кимсалар борки, улар жохиллик билан одамларни Аллохнинг йўлидан адаштириш ва Аллохнинг йўлини масхара килиш учун лахвул-хадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Киёмат кунида жаханнамнинг хор килгувчи азоблари бор»(Лукмон: 6).

^ Муслима синглим, кўшик ва куйларни эшитишдан сакланинг. Куръон оятларини эшитишга, зикр ва истигфор айтишга одат килинг. Ўлимни ёдингизга олиб килган ишларингизни хисоб-китоб килинг. Аллохга осий бўлган он, Аллох сизга инъом килган неъматларга нонкўрлик килган бўлиб, Аллох сиздан уларни тортиб олишини унутманг.

6. Олий, Кудратли ва барча сирларни Билиб турадиган зотдан кўркиш, хавф турларининг энг буюги бўлиб, гунох ишлардан тўсади. Фараз килинг: мингдан бир имкониятда адашиб, зино килиб кўйсангиз ва бу кабохатни ота-онангиз, ака-укангиз, акраболарингиз ва умр йўлдошингиз билиб колса, нима содир бўлиши мумкин??!! Уларнинг тасаввури ва тилларидан, хатто, ўлаётган пайтингизда хам: «У – зония эди!», деган фикр ва сўзлар чикмайдими?!

^ 7. Муслима синглим, дугоналарингиз сизга ёрдамчи ва сизни тўгри йўлга йўлловчи солихалар бўлсин. Чунки инсон ўта заиф бўлиб, шайтонлар уни чор атрофдан ўраб олгандир. Ёмон дугонадан узок бўлинг! Чунки у, ўгри каби билдирмай келади-да, сизни харом ишга судраб, ўзи кочиб колади. Сиз расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг амакилари (Абу Толиб) ни эсланг. У - ёши улуг ва акли расо инсон эди. Бирок, ўлими олдида хузурига келган ёмон дўст - Абу Жахл унинг мушрик бўлиб вафот этишига сабаб бўлди.

^ 8. Муслима синглим, кўп дуо килинг. Чунки пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам дуо ва истигфорни кўп килар эдилар. 

9. Муслима синглим, ўтаётган хар бир онингизда Куръон ўкинг ва имкони борича ундан ёд олинг. Агар химматингиз олий бўлса, Куръон ёдлатиш хужраларига боринг ва Куръон ёдланг! Чунки нафсни тоат-ибодат билан чалгитмасангиз, сизни гунох ишлар билан чалгитади.

10. Синглим, вактингизни ўтказиш ва хирсингизни кондириш учун харом муносабатлар куриш, рухан пучлик ва юрак торлиги бўлиб, унинг манбаи тоат ва ибодатдан узокликдир:

(وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى) (طـه:124)

 «Менинг зикримдан юз ўгирган одам учун огир хаёт бор» (Тоха: 124).

^ 11. Муслима синглим, тез кунда бу дунёдан хаётингиз давомидаги барча нарсаларни ёзган номалар билан сафар киласиз. Агар бу номалар тоат-ибодат билан тўла бўлса, хурсанд бўлинг, агар бошкача бўлса, ўлимдан аввал тавба килишга шошилинг. Чунки киёмат – хасрат кунидир..

(وَأَنْذِرْهُمْ يَوْمَ الْحَسْرَةِ) (مريم:39)

  «Уларни хасрат кунидан огохлантиринг!...» (Маръям: 39).

У кун – расво бўлиш, номалар учадиган ва эмизаётган она чакалогидан воз кечадиган кундир! Бундан ташкари, кабрга ёлгиз кўйилиш дахшатини хам эсланг!

^ 12. Муслима синглим, телефон кўплаб хотин-кизлар учун тузокка айланди. Сиз улардан бири бўлманг. Агар биронта бўри сифат эркак билан балоланиб, у билан харом алока кура бошлаган бўлсангиз, кучайиб кетишидан аввал зудлик билан у алокани узинг ва унга эркаклар кандай бўлиши кераклигини етказинг. Чунки Аллох таъоло сиз учун бир кенглик ва нажот беришини унутманг!

^ 13. Эй, сиз, бахт-саодатни излаб, жаннат сари тиришаётган синглим, излаган нарсангиз – жаннат, Аллохга итоат этиш ва Унинг фармонларига бўйинсунишдадир.

(مَنْ عَمِلَ صَالِحاً مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً) (النحل:97)

 «Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган холида солих амалларни килса, биз унга покиза хаёт ато этамиз» (Нахл: 97).

Муслима синглим, гунохни тарк килиш, тавбани излашдан кўра осонрокдир. Мен сизга расулуллох  саллоллоху алайхи ва салламнинг ушбу хадисларини эслатмокчиман: «Агар аёл беш (вакт намоз)ини тўкис адо этса, (рамазон) ойи (рўзас) ини тутса, жинсий аъзосини сакласа ва умр йўлдошига итоат этса, жаннатга хохлаган дарвозасидан киради».

Муслима синглим, Аллох таъоло сизни хидоятланган, бокира, хаёли ва иболилар  хамда дахшатли махшаригохда:

)ادْخُلُوا الْجَنَّةَ لا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ وَلا أَنْتُمْ تَحْزَنُونَ) (الأعراف:49)

  «...жаннатга киринглар сизларга хавф хам йук, сизлар хеч гамгин хам бўлмайсизлар!» деб чакириладиган кунда ибодатгўй солихалар каторида килсин (Аъроф: 49).

 

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

 

 

*       *       *




Похожие:

Мени куткаринг! iconНормы-обычаи
«Норма это общее правило поведения, действующее непрерывно во вре­мени в отношении неопределенного круга лиц и неограниченного количества...
Мени куткаринг! iconНормы-обычаи
«Норма это общее правило поведения, действующее непрерывно во вре­мени в отношении неопределенного круга лиц и неограниченного количества...
Мени куткаринг! iconАрмагеддон откладывается «Эксмо», 2006 Zecharia Sitchin When Time
Является ли время единственно истинным измерением параметров вселенной? Течет ли время в одном направлении или его можно повернуть...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы