ДЎзах ва дўзахийлар icon

ДЎзах ва дўзахийлар

НазваниеДЎзах ва дўзахийлар
Дата конвертации07.11.2014
Размер204.55 Kb.
ТипДокументы

ДЎЗАХ ВА ДЎЗАХИЙЛАР

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Али Хасан Али Абдулхамид.

Таржимон: Ислом Нури

www.islamnuri.com

2013 - 1435

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png
 

Еру осмонларни яратган ва ошкору яширин ишлардан хабардор Зот - Аллохга хамдлар бўлсин. У инсон (Одам алайхис-салом)ни лойдан, жин (иблис)ни эса оловдан яратди. Иблисни жаннатидан кувгин килди ва киёмат кунига кадар халкларга фитна-синов бўлиши учун унга мухлат берди. Иблис аълайхиллаъна бандалар орасидан ўзига тегишли насиба олишга касам ичди.

«(Аллох) айтди: «Бас, улардан ким сенга эргашса, у холда, шак-шубхасиз, жаханнам сизларга етарли жазо бўлур! Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан кўзгат, уларнинг устига отлик ва пиёда (лашкарингни) торт, топган мол-давлат ва бола-чакаларида уларга шерик бўл (яъни, уларни харомдан мол-дунё ва бола-чака орттиришга унда), уларга (ёлгон) ваъдалар кил». Дархакикат, шайотн уларга факат алдов-ёлгон нарсаларнигина ваъда килур».(1)

«(Иблис) айтди: «Энди Сенинг кудратингга касам-ки, албатта уларнинг хаммасини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги(айрим) покиза бандаларинггина (хак йўлдан озмай колурлар)». (Аллох) деди: «Хакка (касам). Факат хакни айтурманки, албатта Мен жаханнамни сен ва (одамлар) орасидаги барча сенга эргашган кимсалар билан тўлдирурман!». (2)

Аллохга хамдлар бўлсинки, У бизларни шайтон ва унинг васвасасидан химоялаб кўйди ва иймон келтириб Роббиларига таваккул килган зотларга уни хукмрон килиб кўймади. У зотлар Аллохнинг панохида тинч-омон бўладилар, уларни ўз инояти билан ихота килур ва модомики улар Аллохнинг хидоятида баркарор туриб Унинг мустахкам арконини махкам тутсалар, уларни омон саклагай.

Аллох бандалари орасидан танлаган, поклаган хамда шайтондан химоя килган улуг пайгамбаримиз Мухаммадга салоту саломлар бўлсин. У зот айтадилар:

^ Сизлардан хар бирингизга жинлардан бўлган хамрох бириктириб кўйилгандир!

Ё Расулуллох сизга хамми?- дейилди.

- Менга хам. Лекин Аллох менга ёрдам берди ва у жин мусулмон бўлди. Мени факат яхшиликка ундайди,- дедилар. (3)

У кишига, сахобаларга Роббимиз суйганидек ва рози бўладиган доимий Аллохнинг салоти ва саломи бўлсин.

Аллох таъоло жаннат ва дўзахни яратиб: «Хар бирингизни тўлдириш Мени зиммамдадир» деб ваъда килди. Иблисга (унга Аллохнинг лаънати бўлсин) бандаларга синов ва имтихон бўлиши учун мухлат бериб кўйди...

«Огох бўлингизким, албатта шайтон хизби (бўлган кимсаларгина) зиён кўргувчилардир».(4)

Одам болаларининг калбига йўл топиши ва уларнинг кон томирларида юришига имкон бериб кўйди. Унга бошка шайтонларни бўйсундириб берди. Улар иблиснинг буйруги билан иш тутадилар.

Иёз ибн Химор разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир куни хутбаларида шундай дедилар:

- Огох бўлинг, Роббим менга бугун билдирганларидан сизлар билмайдиган нарсаларни ўргатишимни буюрди. «Мен хамма бандаларимни хак динга мойил килиб яратдим, шайтонлар эса уларни динларидан чикариб олдилар хамда Мен халол килиб берган нарсаларни уларга харом килишди ва Мен бирон хужжат туширмаган нарсаларни Менга шерик килишга буюришди»... Дўзах ахли беш турли бўлади:

^ 1) На оилага ва на мол-дунёга кизикиши бўлмаган, (ёмонликдан тўсадиган) акли хам йўк бўлган нотовон-заиф хизматкорларингиз.

2) Арзимас бўлса хам бирон манфаат кўрса, албатта хиёнат киладиган (хиёнатдан тап тортмайдиган) хоин кимса.

^ 3) Эртаю кеч сени ахли-оиланг хусусида хам мол-давлатинг борасида хам алдаш пайида юрадиган кимса.

4) Шундан сўнг ё бахиллик ё ёлгон хакида хамда

5) Огзи шалок безбет кимса хакида хам айтиб ўтдилар».(5)

«Унинг (кофирнинг) якини-хамрохи (бўлган, унинг килиб ўтган гунохларини ёзиб-гувохлик бергувчи фаришта) деди: «Мана бу (номаи аъмол) менинг хузуримда хозиру нозир бўлган нарсадир». (Шундан кейин дўзах ходимларидан икки фариштага айтилур): «Барча (хакка каршилик килгувчи) кайсар, яхшиликни манъ килгувчи, зўравон ва (Аллохнинг динига шак келтирувчи) кофир-кўрнамакни жаханнамга ташланглар!. (кай) бир кимса Аллох билан бирга бошка бир «илох» килиб олса (яъни Ёлгиз Аллохга бирон нарса ё кимсани шерик килиб олса), бас, уни каттик азобга ташланглар!». Унинг якини (бўлган шайтон): «Парвардигоро, уни мен тугёнга солганим йўк, лекин унинг ўзи (хак йўлдан) йирок-залолатда бўлди», деди. (Аллох кофир ва унинг шайтонига) айтди: «Менинг даргохимда талашиб-тортишманглар, аникки, Мен илгари сизларга (кофир бўлганларингиз сабабли Охиратда азобга гирифтор бўлишларингиз тўгрисида) ваъда килганман. Менинг даргохимда (ваъда килинган) сўз ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм килгувчи хам эмасдирман». У кунда Биз жаханнамга: «Тўлиб битдингми?», дермиз, у эса: «Яна кўшимча борми?», дер». (6)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «^ У (жаханнам) яна кўшишни талаб килаверади хатто Жаббор Зот унга кадамини кўяди ва жаханнам бас, етар дейди». (7) «Дўзах йўлдан озган кимсаларга кўрсатиб кўйилди». (8)

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «ўша кунда жаханнам олиб келинади ва уни етмиш минг тизгини бўлади хар бир тизгиндан етмиш минг фаришта тортиб келади». (9)

Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «^ Одамлар ёкаётган бу ўтларингиз дўзах хароратининг етмишдан бир бўлагидир ва хар бир бўлаги сизларнинг ўтларингиз хароратичадир».

- Аллохга касам-ки, ўша бир бўлак хам етарди, Ё Расулуллох, дейилди.

- Дўзах ўти ўша холатига тўксон тўккиз баробар кучайтирилгандир ва хар бири ўшанча хароратдадир,- дедилар. (10)

Абу Хурайра разияллоху анхудан: «^ Биз Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида эдик, тўсатдан бир нарсанинг тушган товушини эшитдилар. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам:

- Биласизларми, бу нима? - дедилар. Бизлар:

- Аллох ва расули билгувчирок,- дедик. Расулуллох:

- Бу етмиш йил олдин дўзахга отилган тош эди. У хозиргача дўзахга тушиб борарди энди тубига етди,- дедилар. (11)

Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

- Аллох жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жибрил алайхис-саломни жаннатга юборди ва жаннатимга боккин ва у ерда ахли жаннатларга хозирлаб кўйган нематларимни кўргин, деди. Жибрил бордилар ва жаннат ва ундаги мўминларга хозирлаб кўйилган неъматларни кўрдилар. Кейин Аллохнинг хузурига кайтиб келиб: Иззатингга касам-ки уни бирон жон эшитса, албатта унга киради (яъни киришга харакат килади), дедилар. Аллох жаннатга буюрди у макорихлар (кийинчиликлар) билан ўралди ва Жибрилга: кайтиб бориб, кўргин, деди. Жибрил бориб, келдилар ва: Иззатингга касам-ки унга бирон банданг киролмайди, деб кўркаман, дедилар. Аллох Жибрилга: Дўзахга бориб, карагин ва у ерда ахли дўзахларга тайёрлаб кўйган азобларимни кўргин, деди. Жибрил бориб кўрдиларки дўзах бири бирининг устига мингашиб ётарди. Аллохнинг хузурига кайтиб: Иззатинга касам-ки уни бирон банданг эшитса унга кирмасликка харакат килади, дедилар. Аллох дўзахга буюрди у шахватлар билан ўралди, кейин Жибрилга: Бориб кўргин, деди. Жибрил бориб, кўриб келдилар ва: Иззатингга касам-ки ундан бирон банданг кутулолмайди ва унга кириб кетади, деб кўркаман, дедилар. (12)

Куръони Карим дўзах дахшатлари ва азобларини бандаларга кўп эслатади, токи улар дўзахга олиб борадиган хар кандай ишлардан ўзларини эхтиёт килсинлар.

Хасан Басрий рахимахуллох айтади: Умар разияллоху анху: «Дўзахни кўп эсланглар. Чунки унинг харорати жуда каттик, каъри жуда чукур ва чўкмори темирдандир»- дер эрдилар.

Хасан Басрий рахимахуллох деди: Аллохга касам-ки кай бир банда дўзахга аник ишонса, кенг дунё унга тор бўлиб колади. Мунофик — дўзах гарчи мана бу деворнинг ортида турган бўлса хам, то унга кирмагунича уни тасдикламайди. (13)

«Агар золим-кофир кимсалар учун ердаги бор нарса ва у билан бирга яна ўшанинг мислича нарса бўлса, албатта улар киёмат кунидаги азобнинг ёмонлигидан, ўша (кўлларидаги бор нарсаларини) тўлов килиб бериб юборган бўлур эдилар. (Чунки у Кунда) уларга Аллох томонидан улар ўйлаб хам кўрмаган нарсалар – азоблар кўринди. Уларга ўзлари касб килган ёмонликлари ошкор бўлди ва уларни ўзлари (дунёдалик чогларида) масхара килиб ўтган (азоб) ўраб олди». (14)

Хеч бир инсон - у хар канча фасохат ва балогат сохиби бўмасин, - золим-кофирларнинг ўша кундаги фожиаларини куръон тасвирлаб бергани каби тасвирлаб бера олмайди. «Уларга Аллох томонидан улар ўйлаб хам кўрмаган нарсалар кўринди». Уларга кўринган нарсалар нима бўлиши мумкин? кайта тирилишми? Хисобми? Мезонми? Жаннатми? Дўзахми? Бу каби саволларни канча кўпайтирсангиз, шунча кўркинчли ва дахшатли бўлиб, хакикат ёлгиз Аллохнинг ўзигагина аён бўлган гайблигича колаверади. Кофирлар ўйлаб хам кўрмаган, кўнгилларига келмаган ва аклларига хам сигдира олмайдиган нарсалар-азоблар уларга рўбарў бўлди.

«Йўк, улар (куръон оятларига бокмайдилар, чунки улар киёмат) соатини ёлгон деганлар. Биз эса у соатни ёлгон деган кимсалар учун дўзах ўтини тайёрлаб кўйгандирмиз. (Дўзах) уларни узок жойдан кўрган вактидаёк унинг хайкирик ва бўкиригини эшитурлар. качон улар кишанланган холларида (дўзахдан) тор бир жойга ташланганларида ўша жойда (ўзларига) ўлим тилаб колурлар. (Шунда уларга): «Сизлар бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимларни тиланглар (чунки сизлар бутун умрларингизни куфру исёнда ўтказганларингиз учун кўпдан-кўп ўлим-халокатларга дучор бўлурсиз», дейилур)». (15)

«(Бас, Аллох жаханнам кўрикчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар!. Сўнгра дўзахга ташланглар!. Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб богланглар!». Чунки у (хаёти дунёдалик пайтида) Улуг Аллохга иймон келтирмас эди. Ва мискин-бечорага таом беришга (ўзини хам, ўзгаларни хам) таргиб килмас эди. Бас, бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўкдир!. Ва бирон таом хам йўкдир!. Факат йирингдан бўлган (бир «таом» борки). Уни факат (йўлдан) адашган (кофир) ларгина ерлар!». (16) «Албатта Биз кофирлар учун занжиру кишанлар ва (дўзах) алангасини тайёрлаб кўйгандирмиз!». (17)

Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кишини дўзах томон судрайдилар ва дўзах йироклашиб гуж бўлиб олади. Шунда Рахмон таъоло: Сенга нима бўлди, дейди. Дўзах эса: Бу банданг мендан панох тиларди, дейди. Аллох: Бандамни кўйиб юборинглар, дейди. Киши яна дўзахга судралади у: Эй Роббим Сендан бу гумонда бўлмагандим, дейди. Аллох: кандай гумонда эдинг, дейди. Банда: Мени Рахматинг ўрашини умид килар эдим, дейди. Аллох: Бандамни кўйиб юборинглар, дейди. Киши яна дўзахга судралади шунда дўзах худди хачир арпани кўриб товуш чикаргани каби ўкиради ва чукур хўрсинади. Буни эшитган одам кўркмай колмайди». (18)

«Качон улар (жаханнамга) ташланганларида кайнаб турган (жаханнамнинг худди эшак ханграганидек) бир ўкирик-фарёдини эшитурлар. У газабдан бўлиниб-парчаланиб кетгудек бўлур».(19)  Яъни кофир кимсаларга нисбатан газабининг каттиклиги сабабли у ёрилиб, тилка-пора бўлиб кетгудек бўлади.

«Кофир бўлган кимсалар учун эса жаханнам ўти бордирки, на уларга (иккинчи бор ўлиш) хукм килиниб, ўла олурлар ва на улардан(жаханнам) азоби енгиллатилур. Биз хар бир кофирни мана шундай жазолармиз. Улар у жойда: «Парвардигоро, бизларни (бу азобдан)чикаргин, бизлар килиб ўтган амалларимиздан бошка яхши (амалларни) килурмиз», деб дод-вой килурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши (эслатма) олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огохлантиргувчи хам келган эди-ку! Бас энди азобларингизни тотаверинглар! Энди золим кимсалар учун бирон ёрдамчи бўлмас!».(20) «Бизнинг оятларимизни инкор килган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. качонки терилари куйиб битиши билан хакикий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошка териларни алмаштирамиз». (21)

Хасан Басрий айтади: ^ Уларнинг терилари бир кунда етмиш маротаба алмаштирилади.

Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кофирнинг икки елкаси оралиги тез юрадиган отлик учун уч кунлик йўлдир». (22)

«Кофирнинг озик тиши «Ухуд» тогичалик бўлади ва терисининг калинлиги уч кунлик йўлдир». (23)

«Кофирнинг жаханнамдаги ўтирадиган жойи Макка билан Мадина оралигичадир». (24)

Кофирнинг танаси бунчалик улкан килинишидан максад кўпрок азоб тотиши учун бўлса, ажаб эмас. Чунки азоб баданни камраб олади, жасад улканлашгани сари, азоб хам кучайиб боради. Охиратда кофир-золимларнинг азоблари каттик бўлади. Хатто кофир юзи билан ўзини тўсмокчи бўлади.

«Ахир киёмат Кунида ёмон азобдан ўз юзи билан сакланадиган кимса (у кундаги хар кандай азобдан тинч-хотиржам киши билан баробар бўлурми)(У кунда) золим-кофирларга: «ўзингиз касб килиб ўтган нарсани (яъни динсизлик мевасини) тотиб кўринглар!»- дейилди». (25)

Инсон одатда юзини кўли ёки бирон аъзоси билан тўсади. Банда дўзах азобига дучор бўлган вактда — Аллох барчамизни бундай кундан сакласин — саросима ва изтиробнинг зўридан дўзах азобини юзи билан тўсади. Гўё у азобни тўсиб коладигандек юзини дўзахга тутади.

Кофирнинг хорлиги бунчалик каттик, унинг азоблари бунчалар аламли!
(1) «Исро»- 63,64.

(2) «Сод»- 82,85.

(3) Муслим ривояти.

(4) «Мужодала»- 19.

(5) Муслим ривояти.

(6) «Коф»- 23,30.

(7) Муслим ривояти.

(8) «Шуаро»- 91.

(9) Муслим ривояти.

(10) Муслим ривояти.

(11) Муслим ривояти.

(12) Абу Довуд ва Термизий ривояти.

(13) Имом Ахмаднинг «Зухд» китобидан.

(14) «Зумар»- 47,48.

(15) «Фуркон»- 11,14.

(16) «Ал-Хакка»- 31,37.

(17) «Инсон»- 4.

(18) Ибн Касир бу хадис санадини сахих деган.

(19) «Мулк»-7,8.

(20) «Фотир»- 36,37.

(21) «Нисо»- 56.

(22) Бухорий ривояти.

(23) Муслим ривояти.

(24) Термизий ривояти.

(25) «Зумар» - 24.
Кофирнинг хорлиги бунчалик каттик, унинг азоблари бунчалар аламли! Инсон дўзах ўтини юзи билан тўсадиган бу огир кунда кофирларга истехзо-итоб охангида «ўзингиз касб килиб ўтган нарсаларингиз (яъни динсизлик мевасини) тотиб кўринглар», деб айтилур. Бундай каттик азобларга инсон боласи токат кила олмайди. Инсон дўзах ўти у ёкда турсин, дунё ўтининг бир дона чўгини билмасдан ушлаб олса, бир-икки кун кўлининг огригидан нолиб юради.

Баъзилар хакдан юз ўгириб бепарво юрадилар. Гўё жаннат уларга тўлик кафолатлаб берилган ва жаханнам устидан ўтмаслигига аник ишончи бордек. Биродарлар! Билингларки Аллохнинг «макри»дан факат зиён кўргувчи кавмгина хотиржам бўлади.

Утба ибн Газвон разияллоху анху хутба килиб деди: «Бизларга зикр килинишича, (дўзахга) бир тошни ташлаб юборилади ва у етмиш йилда хам унинг каърига етолмайди, Аллохга касам-ки ўша дўзах инсонлар билан тўлдирилади, бундан ажабланаяпсизларми?». (1)

«Мана шу икки ганим (яъни мўминлар билан кофирлар) Парвардигорлари (нинг хак дини) хусусида талашдилар (яъни мўминлар Аллохнинг хак дини бўлмиш Исломнинг голиб бўлишини истадилар, кофирлар эса бу динни йўк килмокчи бўлдилар). Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан кайнок сув куйилиб;. У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар хам, терилари хам эритиб юборилур». (2)

«Ва (у жойда) кайнок сув билан сугорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак килиб ташлаган».(3)

«Улар у жойда (жаханнам ўтидан ором берадиган) бирон салкинни ва бирон ичимликни топмаслар!. Факат кайнок сув ва йирингнигина(тотурлар)!». (4)

«кайнаб турган булокдан сугорилур!». (5)

Абдуллох ибн Аббос, Мужохид ва Хасан: «кайнаб турган - яъни нихоятда кайнок», деганлар.

«Унинг (яъни, хар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаханнам бордир. (Жаханнамда) унга йирингли сувдан берилганда, уни ютмокчи бўлади-ю, (томогидан) ўтказолмайди». (6)

Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Уларнинг бошларидан кайнок сув куйилур ва у (сув) уларни тешиб ўтур. Хатто у ичларига тўлиб ундаги нарсаларни шилиб тушади ва оёкларидан тешиб чикади - мана шу - (оятда келган) эритиб юборишликдир, - сўнгра яна аввалги холига кайтарилурлар». (7)

Аммо уларнинг емишлари эса «зариъ» ва «заккум» дир.

«Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) факат (еган кимсани) семиртирмайдиган ва очликдан халос килмайдиган зариъдан (захарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур!». (8)

«Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заккум дарахти гунохкорларнинг таомидир. (У таом) мисоли кайнок сувнинг кайнаши каби коринларида кайнайдиган эритилган (догланган) ёгдир!». (9)

«Хакикатан Биз уни (яъни заккум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов килиб кўйдик. Дархакикат у дўзах каърида ўсадиган бир дарахтдир. Унинг бутоклари (даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшайди. Бас улар (яъни дўзахийлар)албатта ундан еб, коринларини тўлдиргувчидирлар». (10)

катода зариъ хакида айтади: «Энг ёмон, энг бадбўй хамда жирканчдир».

«Агар заккумдан бир томчиси бу дунёга томиб кетса, дунё ахли хаётини бузиб юборарди». (11)

Энди аламли азоблардан ташкари емиши заккум бўлган кишининг холи нима кечади? Жаханнам посбони (фаришта) Молик уларга: «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар», деган вактида жаханнам ахлининг бутун умиди узилади. Факатгина жаханнамдан чикиш умидлари эмас, балки бир кунга бўлса хам азобни енгиллатиш хусусидаги умидлари хам узилади. Сўнг ўзларига ўлим талаб киладилар. Бирок нолалари бехуда кетади. Охир-окибат йиглаб ўкиришга ўтадилар ва бир-бирларини маломатлашга тушадилар. Азоб эса тобора зиёда бўлиб бораверади.

Ибн Аббос разияллоху анху айтади: «Молик уларнинг савол (сўровлари)га минг йилдан кейин жавоб беради».

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ахли дўзахлар шундай йиглайдиларки, агар уларнинг кўз ёшларига кема туширилса, албатта окади (сузади) ва улар кўз ёш ўрнига кон йиглайдилар». (12) 
ДЎЗАХГА ОЛИБ БОРУВЧИ АМАЛЛАР

Куйида инсонни дўзахга бошлайдиган баъзи амалларни эслатиб ўтамиз, шояд улардан узок бўлсак:

1. Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ахли дўзахдан икки тоифаси борки мен уларни кўрмадим:

1) кўлларида сигирнинг думига ўхшаган камчилари бўлиб, у билан инсонларни урадиган кишилар.

2) Кийим кийган ялангоч, ўзи бузукликка моил ва бошкаларни ундовчи, бошлари туянинг кийшайиб турган ўркачига ўхшаган аёллар. Улар жаннатга кира олмайдилар ва жаннатнинг хидини хам топмаслар. Унинг хиди фалон фалон масофадан келиб туради». (13)

Имом Нававий рахимахуллох айтади: «Хадисда зикр килинган «камчи» эгалари - миршаблардир. Аммо «кийим кийган ялангоч»лар - Чиройини кўрсатиш учун баданининг у ер бу ерини очиб юрадиган хамда бадан кўриниб турадиган юпка кийимларни киядиган аёллар.. «ўзи бузукликка моил ва бошкаларни ундовчи» - Аллох таъолонинг тоатидан тойилган, иффатсиз ва бошкаларга хам ўша бузукликни ўргатадиган аёллар.. «Бошлари туянинг ўркачи каби» - Сочлари ўримини бошларининг ўртасига туянинг ўркачидек катта килиб ўраб оладиган аёллар..

Баъзи уламолар: Эркакларга тик бокадиган, улардан кўзларини олиб кочмайдиган хамда бошларини (хаё билан) куйи солиб юрмайдиган аёллар, деб таъриф килганлар..

Эй мухтарама, муслима опа-сингиллар ўзингиз ўйлаб кўринг!

Ахир канча аёллар юкорида зикри ўтган ишларга гирифтор бўлиб колганлар. Эркакларнинг эътиборини жалб киладиган юпка либосларни кийиб, атрлар сепиб хушбўйланиб олган хамда ноз-ишва билан кадам ташлаб, ўзи фитналаниб, бошкаларни хам фитнага солиб бозорларга чикадиган, эркаклар билан юмшок-майин товушда гаплашадиган ва уларнинг калбларини ўзига моил киладиган, хуллас ўзининг аёллик хурматини билмайдиган аёллар йўкми?! Ха, Аллохга касам-ки бундайлар жуда кўп.. Синглим, Аллохнинг газаби ва лаънатида юрадиган ва Аллохнинг мўмин бандаларига озор берадиган бундай бадбахт аёллардан бўлиб колишдан эхтиёт бўлинг! Ўзингиз эхтиёт бўлганингиз каби бошкаларни хам бу бузук йўлга юришдан огохлантиринг. Бу мафтункор ва бузук аёллар азобу укубатга канчалик лоикдирлар-а?! Сиз эса Аллохнинг китоби ва расулининг суннатини махкам ушласангиз ажру савобга хакликдирсиз, айникса яхшиликка буюриб ёмонликдан кайтарсангиз кандай хам яхши-я. Аллох Роббил оламин сизга ўзининг баракотини ёгдирсин...

2. Имрон ибн Хусайн разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Дўзахга карадим ва унинг ахлининг кўпчилиги аёллар эканини кўрдим». (14)

Имом Куртубий рахимахуллох айтади: «Жаннат ахлининг озчилиги аёллар бўлади чунки уларга хаво голиб келганлиги ва дунёнинг ўткинчи зийнатига берилиш хамда аклларининг нокислиги ва Охиратдан юз ўгириб кетишлари боисдир».

Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менга дўзах кўрсатилди, унинг ахлларининг кўпчилиги аёллар экан, нима учун эй расулуллох? Деб сўрадилар. Куфрлари сабабли, дедилар. Аллохга кофир бўладиларми деб сўрашганида. Эрларига кофир (кўрнамак) бўладилар ва (килинган) яхшиликка (кофир) нонкўр бўладилар. Улардан бирига агар бир умр яхшилик килсангу, кейин у сендан озгина ёмонлик кўрса: Сендан харгиз яхшилик кўрмадим,- дейди». (15)

Муслималар мазкур аёллар каторига кириб колишдан эхтиёт бўлмоги лозим.

3. Абу Хурайра разияллоху анху жаннат билан дўзахнинг тортишуви хакидаги хадисда айтади: «Дўзах айтди: Мен устунман, чунки мутакаббир ва золимлар мендадир». (16)

Хориса ибн Вахб разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизларга дўзах ахлларининг хабарини берайми?

- Ха, дейишди. Айтдиларки:

- кўпол, мутакаббир ва ўзини катта олувчилар.

- Хар бир мутакаббир, пасткаш ва бахиллар». (17)

кўпол - тошбагир.. Такаббур - калбида кибри бор..

Мўмин аввало, Аллохнинг мўмин бандаларига озор беришдан эхтиёт бўлмоги, аксинча ўз биродарларига тавозели ва мухаббатли бўлмоги лозимдир.

Иккинчидан: Мол-дунёни тўплаб, босиб кўядиган, яхшиликларга сарфламайдиган ва ўзининг мухтож биродарларига садака килмайдиган бахил бўлишдан эхтиёт бўлмоги лозим.

Учинчидан: Кибрдан эхтиёт бўлмоги лозим. Хакка унамаслик ва инсонларни камситиш ва уларнинг хакларига тажовуз килиш - кибрдир.

4. Абу Зар разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Уч тоифа кишилар билан киёмат кунида Аллох гаплашмайди ва уларга (рахмат назари билан) карамайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир».

Бу сўзни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уч маротаба такрорладилар. Абу Зар: «Бундай зиёнкорлар ким, Ё Расулуллох?- деб сўрадилар.

- Кийимини  (тўпикдан пастга) (бунга устки кийимнинг этаги ва шим ва лозимнинг почаси киради ИНТ) осилтириб юрадиганлар, миннат килувчилар ва молини ёлгон касам билан ўткизувчилар.

Бошка бир ривоятда:

- Хеч нарсани миннатсиз бермайдиган миннатчи, молини ёлгон касам билан сотувчи ва изори (лўнгиси)ни (тўпикдан пастга) осилтириб юрадиган кимсалар. (18)

Абу Хурайра разияллоху анху куйидаги лафз билан ривоят килган: «Чўлда ортикча суви бўла туриб, уни йўловчиларга бермайдиган киши, асрдан кейин молининг аслида ундай бўлмаса-да фалон пулга олганман деб ва гапига ишонтириш учун Аллохнинг номи билан касам ичиб бир кишига молини сотган киши хамда бир амирга мол-дунё илинжида байъат бериб, агар у бирон нарса бериб турса, ахдига вафо киладиган, бермай кўйса, ахдини бузадиган киши». (19)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу хадисда ахли дўзахлардан тўрт тоифасини зикр килдилар:

Биринчи: Кийимини тўпигидан пастга тушириб, кибр билан уни судраб юрадиган кишилар.

Иккинчи: Миннатчилар: Мабодо бировга бир нарса берса, уни албатта миннат киладиган ва килган яхшилигини кўп эслатадиган, гохида яхшиликни ўрнини билмайдиган ва уни ўз эгалари бўлмиш мухтожларга бермайдиган кишилар. Масалан: Ортикча суви бўлатуриб уни чўлдаги мухтожларга бермайдиган киши.

Учинчи: Амирга мол-дунё илинжида байъат берган, агар максади хосил бўлса ахдига вафо килиб, максади хосил бўлмай колса, ахдини бузадиган кишилар.

Тўртинчи: Молини ёлгон касам билан сотадиганлар. Бундайлар бугун кўп учрайди: Улар молининг яхшилигига ёлгон касам ичади ёки ўзи уни фалончадан олганига касам ичади. Касами хам ёлгон бўлади. Хуллас молини алдаб ўтказиш учун хар хил йўллар билан касам ичади ва барча ичган касами ёлгон бўлади.

Азиз биродар, барча ишларингизда, олди-сотдиларингизда халол ризк топишга, Улуг Роббингизнинг газабига дучор киладиган ишлардан йирок бўлишга интилинг. Сиз энг енгил азобни хам кўтара олмайсиз ва Аллохнинг рахматига эришишга канчалар мухтожсиз, шояд шунда зафар топгувчилардан бўлсангиз.

Анас ибн Молик разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

- Дўзах ахлидан бўлган, дунёда хисобсиз ноз-неъматлар берилган киши олиб келиниб, дўзахга бир ботириб олинади-да, ундан:

- Эй одам боласи (дунёда) бирон яхшилик кўрганмисан? Сенга дунёда бирон неъмат берилганми?- деб сўралади. У:

- Аллохга касам-ки йўк, эй Роббим,- дейди. Кейин жаннат ахлидан бўлган, дунёда турли машаккатларни бошидан ўтказган киши олиб келиниб, уни бир марта жаннатга киргизиб чикарилади-да сўнгра ундан:

- Эй одам боласи (дунёда) бирон бир машаккат кўрганмисан? Бошингга бирон бир кийинчилик тушганми?- деб сўралади. У:

- Йўк, Аллохга касам-ки Эй Роббим, харгиз машаккат кўрмадим ва бошимга бирон кийинчилик хам тушмади,- дейди». (20)

Парвардигоро, жаханнам азобидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз ва кабр азобидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз ва Масих Дажжол фитнасидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз хамда тириклик ва ўлим фитнасидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз!

Парвардигоро, бизни, ота-оналаримизни хамда барча биродарларимизни дўзахдан ўзинг саклагин. Парвардигоро, бизга бу дунёда хам яхшилик ато килгин, Охиратда хам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин!

Парвардигоро, бизни бандаларингни кайта тирилтирадиган кунингдаги азобингдан асрагин!

Парвардигоро, бизни бандалар кайта тириладиган ва хузурингда жамланадиган кунда халклар олдида шарманда килмагин ва номаи аъмолимизни ўнг тарафдан бергин!

Парвардигоро, бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни ўз магфиратингга олгин! Омийн!

(1) Термизий ривояти.

(2) «Хаж»- 19,20.

(3) «Мукаммад»- 15.

(4) «Набаъ»- 24,25.

(5) «Гошия» - 5.

(6) «Иброхим»- 16,17.

(7) Ахмад ва Термизий ривояти.

(8) «Гошия»- 6,7.

(9) «Духон»- 44,46.

(10) «Вас-Саффот»- 63,66.

(11) Термизий ривояти.

(12) Хоким ва Захабий ривояти.

(13) Муслим ривояти.

(14) Бухорий ривояти.

(15) Бухорий ривояти.

(16) Муслим ривояти.

(17) Муслим ривояти.

(18) Муслим ривояти.

(19) Муслим ривояти.

(20) Муслим ривояти.




Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы