Таржимон: Ислом Нури icon

Таржимон: Ислом Нури

НазваниеТаржимон: Ислом Нури
Дата конвертации07.11.2014
Размер216.63 Kb.
ТипДокументы


Аёл жаҳон қул бозорида

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний

Таржимон: Ислом Нури

www.islamnuri.com

2013 - 1435

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний

Кириш

Ёзувчи Ямон ас-Сибаий ўзининг “Ярамизда ўйновчилар” китобида шундай ёзади “Дарҳақиқат, кўряпманки, дунё аёл учун қабр қазиди кейин уни бу қабрга кўмди, сўнг эса унга ҳурмат юзасидан бош кийимини ечди”

Аёллар қул бозорида ҳар доим, аввал одамни ўлдириб сўнг уни тобути орқасидан юрувчи инсон жинсидан бўлган кўплаб даллолларни топиш мумкин. Улар аёлни гўё унинг озодлиги учун ўлдирадилар.

ЭЙ АЁЛ! Даллоллар фаҳш бозорида бузуқликка руҳсат берувчи қоидалар асосида товар сотиб олишади, ва сенга фоҳиша сингари қарайдилар, ўзларини эса виждонли инсонлар деб ҳисоблайдилар.

Улар яланғоч аёллар суратларини сотиб, “муқовадаги қизлардан” пул топадилар.

Улар сенинг гўзаллигингни эркаклар билан “тенглик” даъвоси билан ўғирлайдилар. Сен эса ўзингни ҳимоя қилувчилардан ғазабланасан, ўз жаллодларингни кўкларга кўтарасан. “Озодлик” сўзидан қувонасан, унда эса сен учун оғир кишанлар беркитилган.

Сенга, “Эй синглим уйғон!” десалар ғазабланасан. Мен ҳам сенга айтаман: “Уйғон ва жаллодни тани!”

^ МУҚОВАДАГИ АЁЛ

Баъзи эркаклар, xоҳ у ёш бўлсин, xоҳ қари, муқовасида гўзал қиз тасвирланган, ичида эса бу қизга бир икки сатрларгина бағишланган тўғри келган ойномаларни олишга ҳаракат қилишади. Улар ойномани ундаги маълумотлар учун эмас, балки уни нашр этувчилар томонидан ўғирланган гўзалликни томоша қилиш учун оладилар.

Агар сен қорача юзли ёки умуман гўзал бўлмасанг, ёки унчалик ёш бўлмасанг, улар сени суратингни чоп етишга рози бўладиларми? Албатта, йўқ. Аxир улар ўз ойномаларини сотилмай ётишини xоҳламайдиларку! Аxир сен улар учун – даромадли товарсанку! Сен орқали улар ўз нашрларини минглаб нусxасини тарқатадилар, чунки унинг муқовасини сенинг гўзал суратинг безаган.

Ойноманинг қайсидир бурчагида улар сенинг қизиқишинг – тиббиёт, ёки дори-дармончилик, ёки ўқитувчи бўлиш деб бир неча қаторларда ёзишади. Лекин йиллар ўтиб, сен амалда табиба ёки ўқитувчи бўлсанг, сенинг гўзал юзинг ўз жозибасини йўқотиб, унда ажинлар пайдо бўлса ва шундан сўнг ўз суратингни юбориб, сен ўша муқовадаги аёл эканлигингни, сенинг режаларинг амалга ошганини ва сен ўзинг интилган ижтимоий мавқега эришганингни ёзиб кўрчи улар сенинг суратингни қўйишармикин?

Сенинг суратинг бўлган минглаб ойномалар тезда тарқалиб кетади, лекин шундай сурати бўлмаган ойномалар, рўзномалар узоқ вақтлар сотилмай ётади, бир қисми эса нашриётга қайтиб кетади.

Агар сен уларнинг "муқовадаги аёл" дан топаётган фойдаларини тасаввур қилсанг эди, суд орқали бу даромаднинг яxшигина қисмига эга бўлишга ҳақли эканингни англаб етар эдинг. Чунки сен даромаднинг моҳиятисан. Агар нашрнинг бирор сонида чиройли қизнинг сурати жойланмаса, бу ойномага талаб дарҳол тушиб кетади. Шундан ойномадаги ўз ўрнингни билиб олавер!

Сен шубҳасиз даромаднинг бир қисмига ҳақлисан. Аммо аслида сен нимага эгасан? Қисқа муддатли шуҳрат – катта нарса эмас. Ойноманинг бу сони тез орада аҳлат челакларга отилади, муштарийлар эса янги қиз сурати бўлган янги сонни кутадиар. Бу маҳсулотнинг нарҳи сотувчи учун ҳам, ҳаридор учун ҳам катта эмас.

СТЮАРДЕССАЛАР

Жаҳон авиакомпаниялари ўз авиалайнерларида ишлаш учун энг чиройли қизларни жалб қилишда бир бири билан мусобақалашадилар. Стюардессаларни ҳар бир рейс йўловчилари кўзлари билан ейдилар. Гўё улар Тасвирий санъат кўргазмасидаги буюмлардир.

Нима учун сени шундай иш қониқтиради? Аxир бунинг учун эркаклар ҳам етарлики, ҳар қаерда ишсизлик ҳақида гапирадилар. Ишсиз эркакларни ҳар қайси кўчада учратиш мумкин. Агар шу эркаклар ишлаганларида, сен эса улардан бирининг аёли бўлганингда эди, у сени ва фарзандларингни боқар, улар эса сен қариб ишга ярамай қолганингда сенга қарашар эдилар. Бундай ҳаёт қонуни бўйича кичик каттага ҳизмат қилади.

Агар сен стюардесса бўлиб ишласанг, бир кун келиб гўзаллигинг ва кучинг кетади, ва сенга учоқ ва авиакомпаниядан кетишинг кераклигини айтишади. Сенинг ўрнингга бошқа ёш, гўзал қиз келади, сен эса турмуш қурмаган қари қиз бўлиб қоласан, эркаклар сендан қочадилар.

Эркаклар сени гўзал жисмингни текинга томоша қилиш ўрнига сенинг ҳизматингда бўлсинлар. Улар эртага бошқа учоққа ўтириб бошқа стюардессани томоша қиладилар.

Сенинг ишлашинг сенинг гўзаллигинг ва ёшлигингга чамбарчас боғлиқ. Ёшлик ўтиб гўзаллик кетиши билан компания сени ҳудди самолёт ўриндиғининг ғилофи каби алмаштириб юборадилар.

^ ТИЖОРИЙ РЕКЛАМА

Бирон бир ширкат ўз маҳсулотини эълон ёки рекламасини чиқараётганда, шаффоф кийимдаги қайсидир қизнинг суратисиз чиқармаса керак. Улар бунинг муқобилида жарида ёки ойнома ёҳуд телеканалга катта пул тўлайдилар.

Менда бир савол бор: сенгачи қанча тўлайдилар? Ўзим сенинг ўрнингга жавоб бераман: сенга рекламадаги суратинг учун озгина пул тўлайдилар. Ҳолбуки, мана шу гўзал сурат туфайлигина реклама яҳши самара беради. Бундай рекламалар қандай қилиб шу даражада муваффақиятга эришмоқда? Нега ёшлар бундай суратлари бор жарида ёки ойномаларни жон деб сотиб оладилар? Мен буни яxши биламан, чунки мен ҳам ёшман ва ёшларнинг чиройли қизларга нисбатан рағбатини ҳўп биламан.

Нима учун сен ёш туриб, гўзаллигинг завол топмасдан аввал мол-товарга айланишинг керак?! Сен – энг қимматбаҳо ва шу билан бир ўринда энг арзон товарсан!

^ ФАҲШ БОЗОРИ

“Эркак бўлиб, ҳеч қачон аёл кишининг тақдирига қайғурмаганман. Чунки аёл – сотувга қўйилган матодир. Эркак эса товар бўла олмайди”.

Эй, фаҳш бозоридаги аёл! Сен очиқчасига ёки бекитиқча барча ёшдаги ва табақадаги эркаклар учун матосан. Улар ҳаммаси ўзларини “виждонли” одам деб атайдилар, сени эса бузуқ дейдилар. Улар шуҳрат, бойлик ва ҳурмат зинапояси узра кўтариладилар, сен эса жамиятни энг пастки қатламига тушасан. Сенинг олдингга “яхши оиладан” бўлган, олийжаноб, бақувват кўринишдаги бир киши келиб ўз нафсини қондиради, сўнгра сени бошқа киши учун қолдириб кетади. Улар сени ўйнайдилар, сенинг ёлғиз турмуш ўртоғингга хос бўлиши керак бўлган аёллигингдан баҳраманд бўлишади. Ҳолбуки сен турмуш ўртоғингга, у эса сенга вафодор ёр бўлиши мумкин эди.

Сенинг ёшлигинг ва аёллик xислатларинг гуллаган вақтда сен учун эшиклар ва чўнтаклар очиқдир. Аммо, кунлар ўтиб, сенинг гўзаллигинг сўнади ва сен бошпанасиз қоласан. Ҳатто итлар ҳам сендан яҳшироқ яшайдилар, жиноятчиларнинг ҳам қамоқларда овқати ва уxлаш учун жойи бўлади. Эй арзон мато, бу ҳақда ўйлаб кўр! Сен учун, ўзингга ғамxўрлик қиладиган фарзанд ва набиралик ва номусли аёл бўлишинг яҳшироқдир.

^ АЖОЙИБ ЖОСУС АЁЛ

Жосуслар ҳақида анчагина қиссалар борки, уларда аёллар сезиларли рўл ўйнайдилар. Улар маълумотларни етказиш учун бирор кишини қучоғига ўзларини отадилар. Улар ўзларини ишлатадиган кишиларнинг ҳурматларига сазовор бўлганларида ва келажак ҳаётда ҳам уларнинг ёрдамларидан баҳраманд бўлиб турганларида эди! Аммо бу xўжайинлар аёллар орқали ўзларига керакли маълумотларни олганларидан ва уларнинг аёллиги ва гўзаллигидан фойдаланганларидан сўнг, уларни артқич латта каби улоқтириб юборадилар. Мен мисол тариқасида «Маxфий уруш: жосуслик ва контрразведка фалсафаси” китобидаги бир гўзал қиз воқеасини келтираман.

Москвадаги КГБ ҳодимлари ўз ишларида 20 ёшли бир гўзал қиз – Таня Евсевичдан фойдаланмоқчи бўладилар. У агар уларнинг талабини бажармаса, унинг ота онасини давлатга қарши фаолиятда айблаб жазолашларини айтиб қўрқитишади. Бундай қўрқитишлар натижасида, Таня розилик беради ва уни шаҳардан ташқари ўрмонда жойлашган аёллар учун маxсус КГБ мактабига юборадилар. У ерда уни советларга керакли сиёсий, ҳарбий ва тижорий маълумотларни олиш учун ўзининг чиройли танасидан қандай қилиб фойдаланиш йўлларини ўргатадилар. Унга, энг оғир ва камгап эркаклар билан қандай муомала қилишни, қандай қилиб уларни ҳорижликлар учун мўлжалланган тунги клубларда овлашни ва қандай қилиб кечки овқатдан тўшакка ўтишни ўргатадилар.

Унинг овлаши керак бўлган киши ҳали ёш ва чиройли эди. У ҳориж элчиҳоналаринг бирида ҳарбий атташе эди. Бундан аввал эса Кореядаги уруш давомида танк рўтасига бошчилик қилган. Маълум бўлишича ушбу рўта энг янги кўринишдаги танклар билан жиҳозланган, бундай танклар эса фақат «эркин дунё» мамлакатларида ишлаб чиқариларди. Уларда Совет армиясидан кўра мукаммалроқ артилерия жиҳозлари ўрнатилган бўлиб, Таняга мана шу жиҳоз ҳақида маълумот олишни топширдилар.

Мазкур одамни илинтириш қийин бўлмади, Таня у билан у яшайдиган меҳмонxона саҳнида тўқнашиб қолади, бу «тасодифий учрашув» эди. Аммо Таня унга кечки овқатга таклиф қилишга жилов берди, сўнг эса унинг xонасида бўлди. Унинг қучоғида эканида Таня ундан қандай қилиб маълумотлар олиш кераклигини унутмади. Ҳарбий зобит кўрпа остида унга ўзи ва танклар ҳақида барча маълумотларни ўзи айтиб берди.

Ушбу маълумотларни Таня полковник Толпегинга етказади, у эса маълумотларни ўзида мавжуд маълумотлар билан таққослайди ва вазифа бажарилади.

Таня КГБда ўз ишини давом эттиради, аммо тўсатдан у ўзининг ота онасини бошқа ўнлаб аёллар билан бирга ўзи ишлайдиган бўлим бошлиғи Толпегин томонидан жазоланганини билиб қолади. Таня ундан қасос олишга қарор қилади. Бир куни полковник уни биргаликда кечани ўтказишга таклиф қилади. Таня фурсатдан фойдаланиб, Толпегинни бошини айлантириб, ўзига боғлаб олиш ва «темир парда» ортига қочишга ёрдам бериши учун ўзи таълим берган барча макр-ҳийлаларини ишлатади. Полковник унга барча керакли ҳужжатларни тўғрилаб беради, шундан сўнг Таня уни мастлигида ўлдиради ва Ғарбий Олмонияга қочиб кетади, у ерда у америкаликлардан ҳарбий бошпана олади.[1]

Қани айтчи, Толпегин Танянинг ота-онаси ҳаётларини сақлаб қолиши ҳақидаги ваъдасини бажардими? Йўқ. У фақатгина керакли маълумотларни олди. Сен эса аёл, xоҳлаган жойингга йўқолишинг мумкин.

^ БЎРИЛАР БИЛАН ЎЙНАШИШ

Эй, аёл! Агар турмушга чиққан бўлсанг, наҳотки эрингни бошқа аёллар билан ўйнашишига рози бўласан? Агар турмуш қурмаган бўлсанг, наҳотки фақат сени севаман дегувчи йигитлардан бирига ишонасан? Аxир унинг ён дафтари, ўнлаб гўзал қизларнинг телефон номерлари билан тўлаку! Сен эса фақат уни севасан.

Эй, гўзал, мен сенга қарши чиқмоқчи эмасман, аммо айтаманки, тушкунликка тушиб қолмасдан олдин яхшилаб ўйлаб кўр!

Агар сен эрингни бегона аёллар билан бўлишини xоҳламасанг, билгингки бошқа аёллар ҳам буни xоҳламайдилар. Агар сен баxтли оила қурмоқчи бўлсанг, бошқалар ҳам шуни xоҳлайдилар.

Замонавий бузуқ урф-одатларга кўра йигит ўнлаб қизларни яҳши кўриши мумкин. Сен учун эса фақат биттаси мумкин, акс ҳолда у сени фоҳиша деб атайди.

Улар сени гўзаллигинг ва ақлингни ўғирлаш учун тенглик ҳақида бонг урадилар. Сени қадр-қимматдан маҳрум қилиш учун озодлик ҳақида гапирадилар. Сени кучли ва эгилмас инсон деб мақтайдилар, аммо сенга эга бўлишгач, сени барбод қиладилар. Сен ишонишинг учун севги куйларини чаладилар, ўзлари эса пировардида ваҳший бўри бўлиб чиқадилар.

Улар сени гўзаллигингни кўкка кўтарадилар, аммо сенга эга бўлишгач фоҳиша деб атайдилар. Сени гўзаллик маликаси дея атайдилар, аммо гўзаллик сўнгач, сени бадбашара дейдилар.

Xўш, улардан нимани истайсан, эй, аёл?! Аxир сен ўз эрингни уйида тожсиз малика бўлишинг, фарзандлар тарбия қилишинг ва келажак учун яхши авлод етиштиришинг мумкинку! Сен тонг отиши билан кетиб қолувчи эркакдан эмас, балки ўзингни эринг қучоғида лаззат олишинг мумкин.

Агар сен номусингни булғовчи “бўри”лардан эшигингни маҳкам беркитиб олсанг, ўзингни сақлаб қоласан, қизларингни эса софлик ва иффат руҳида тарбиялайсан.

^ ГЎЗАЛЛИК МАЛИКАСИ

Улар баданинг аъзоларини сантиметр билан ўлчайдилар, сўнг эса суратларни ойномаларда чоп қиладилар, бу билан улар сенинг “шуҳрат” билан алданган ақлинг тасаввур қила олмайдиган пулларни ишлайдилар. Сен эй аёл, ҳар доим, ўзгалар учун фойдали ўзинг учун эса зарарли матодирсан. Машҳурлик жуда қиммат баҳога эга. Унинг баҳоси сенга қарсак чалган жамиятдан, шунингдек танангни ўлчами ва тузилишини ўлчамайдиган еркаклар жамиятидан чиқарилишинг туради.

Мерлин Монро, йўлдан урувчилар рўлини ўйнаган актрисаларнинг энг машҳури, ўзига суиқасд қилишидан аввал Ню-Йўрк банкида сақлашга қолдирган рисоласида шундай деб ёзади: “Шуҳратдан эҳтиёт бўлинглар, ёруғ чироқлар остидаги ёлғондан узоқ юринглар. Мен – дунёдаги энг баҳтсиз аёлман. Мен она бўла олмадим, ваҳоланки, аёллик баҳтини рамзи бўлмиш оилавий ҳаётда яшашни маъқул кўрардим. Одамлар мен билан қаттиққўл муносабатда бўлдилар. Кинода ишлаш барча машҳурлик ва шуҳратга қарамасдан аёлни арзон мато қилади.”[2]

Наҳотки шуҳратнинг юқори чўққисига чиққан ва охир оқибат ўзига суиқасддан бошқа йўл топмаган мана шу машҳур аёлнинг очиқ гапи етарли бўлмаса?!

________________________________________

[1] Салоҳ Наср "Яширин уруш"

[2] Фатҳий Якун "Ислом ва жинс"

^ АЁЛ БЎЛИШ НИМА?

Ушбу саволга жавоб бир неча нуқталардан иборат:

1. Бир киши келиб сени отангдан ёки тарбиячингдан сўрайди. У эса сени фикрингни сўрайди, рози бўлсанг, тез орада баҳтли никоҳ муносабати билан дастурхон ёзилади. Сени яқинларинг ва дўстларинг табриклайдилар ва сенда ўзинг бека бўладиган ва фарзандларингни тарбиялайдиган уйинг пайдо бўлади.

2. Сен, сен ва фарзандларинг учун меҳнат қилувчи эрга эга бўласан. Сен иш қидириб, ишхоналар остонасини ялашинг ёки гўзаллигинг ўтиши билан сени ташлаб юборувчи фоҳишахоналарда тирик товарга айланишингга ҳожат қолмайди.

3. Агар эринг билан қарисанг, ёки эринг вафот этса, сенда доим сенга ҳизмат қилувчи ва кўнглингни олувчи фарзандларинг бўлади. Сен билан мулоқотдан хурсанд бўлувчи ва сени вақтингни чоғ этувчи набираларинг бўлади.

4. Агар, Аллоҳ асрасин, эринг вафот этса ва сен ҳали ёш бўлсанг, бошқа эр топишинг мумкин, чунки сен соф ҳаётда яшамоқдасан. Аммо, агар сен пулга сотилувчи бузуқ ёки ўйинчи бўлсанг, эркаклар сендан юз ўгирадилар. У пайтда сенга ҳатто гўзаллигинг ҳам фойда бермайди, ва улар сени бузуқи дейдилар, ваҳоланки уларнинг ўзлари сени шунга тортишган эди.

5. Вафотингдан сўнг, сендан қариндошларинг ва дўстларингда яхши ҳотира қолади. Сени номинг соф қолади ва ёвуз тиллар сенга тегмайди.

^ АЁЛ ВА ИСЛОМ

Мен бу ерда Исломнинг аёл мавқеига қилган таъсирига нисбатан Гюстав Лепоннинг сўзларини эслайман: “Ислом Аёл ҳолатини яхшилашга бизнинг оврупа қонунларимиздан анча яхшироқ таъсир кўрсатди. Исломнинг Шарқда аёл ҳолатига таъсирини яхшироқ билиш учун, унинг Қуръондан аввалги даврдаги шароитига қараш кифоя”.[1]

Аёлнинг Қуръон туширилишидан аввал қандай яшаганига боқинг, сўнг Қуръоннинг мувофиқ оятларини ва маъноларини ўйлаб кўринг, шунда сиз Қуръон аёл мартабасини юқорига кўтарганини кўрасиз.

Аввал қисқагина аёлнинг Исломдан аввалги ҳаётини, унинг Исломдаги ҳолатини, шунингдек, аёлнинг меросдаги ҳуқуқларини кўриб чиқамиз.

^ ИСЛОМДАН АВВАЛ АЁЛ ҲОЛАТИ

Ислом давридан аввал бирон жамиятда аёлнинг ҳеч қандай ижтимоий мавқеи тан олинмас эди. У фақатгина, олиб сотиладиган товар кўринишида эди. Агар аёл ўз отаси уйидан кетса, ўз эркинлигини бутунлай йўқотар эди. У ҳеч бир масала юзасидан ўз фикрини билдира олмас эди. Баъзи ҳалқларда аёлнинг эри вафот қилса, у эрининг бирор қариндошини ҳотини бўлиши керак эди. У ҳаттоки ота-онасининг уйига қайта олмас эди, чунки у, ўз эри оиласининг ажралмас қисми ҳисобланар эди. Табиийки, унга ҳеч қандай ҳурмат ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди.

Умар Қаҳҳали ёзадики: “Форсларда аёл бутунлай эрининг мулкида эди, у ўз хоҳишига кўра уни ўлимга ёки ҳаётга маҳкум қила олар эди.”[2]

Юнонлар қадимда энг илғор ҳалқлардан бўлсаларда, уларнинг маданият ёдгорликлари гувоҳлик беришича; уларда аёлнинг мавқеи жуда ҳам паст эди. Бу ҳақда Исломдаги машҳур имом Абул-Аъла ал-Мавдудий ёзади: “Аёл юнон жамиятида ҳеч қандай мустаҳкам ижтимоий мавқега эга эмас эди. Юнон афсоналарига мувофиқ Пандора исмли аёл, одамзоднинг барча бало ва офатларининг манбаси ҳисобланарди”.

Ҳинду анъаналари аёлни жангалдаги ҳайвонлар билан бир қаторга туширди. Бева қолган аёл эрининг вафотидан сўнг у билан бирга ёқиб юбориларди. Ҳиндулар шу қадар разилликка етишдики; она ўз фарзандлари қарамоғида қолар ва улар тарафидан ҳеч қандай ҳурматга эга эмас эди.

Баъзилар: “Ғарбда аёл ўз ҳуқуқлари ва эркинлигига эга бўлди” дейдилар. Биз айтамизки: аёлларга тўла эгалик қилингунга қадар Ғарб ибтидоий ҳалқлардан ҳам ўзиб кетган эди. Масалан, баконго қабиласида аёлларнинг ақл-фаросати бир чақага арзимас эди. Аёлларнинг шарафи ва мавқеи, унинг қанчалик жозибадор ва гўзаллиги ва уни қандай нарҳга сотиб олинишига кўра белгиланарди.

Араб ярим оролидаги араблар ҳам жоҳилият даврида аёллар ҳуқуқини инкор қилишарди. У эри ёки отаси вафотидан сўнг меросга эга бўлмас эди. Улар кўпинча гўё, шармандалик ва камбағалликдан қўрқиб, янги туғилган қизларини тириклайин кўмиб юборишарди.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: «Қачон бировларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетар. 59. Ва у (қизни) хўрлаган ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг (яъни, қиз кўришнинг) «ёмон»лигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар. (Наҳл: 58, 59)

Аёл шу аҳволда бўлгани учун Аллоҳ унга қилинаётган адолатсизликларга жавоб талаб қилишни ўз зиммасига олиб шундай деди:«^ Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида.» (Таквир: 8,9)

Ҳайз вақтида аёл уйини ташлаб бир неча кун алоҳида чодирда яшаши керак эди, чунки бу вақтда у “жирканч” ҳисобланарди.

Ҳитойда аёлга отаси, эри ва ўғли эгалик қиларди. Аввал у ўз отасига итоат қилиши, турмуш қурганидан кейин – эрига, унинг вафотидан кейин эса ўғлига итоат қилиши керак эди. Бу унинг ҳақ-ҳуқуқларини очиқдан-очиқ инкор қилиш ва озодликдан маҳрум қилишдир. Бундан ташқари қизнинг қариндошлари қизга маҳсус даллол орқали эр танлардилар.

Японияда шундай ноинсоний қонун мавжуд эдики, унга кўра турмушга чиққан аёл ота онасининг уйи билан бутунлай алоқани узиши ва ҳеч қандай сабаб билан у ерга қайтиб бормаслиги даркор эди, чунки у эрининг мулки деб ҳисобланар ва ҳудди уй ҳайвони каби ҳеч қандай мустақил фаолиятга ҳаққи йўқ эди.[3]

Яҳудий афсона ва эртакларида аёл киши одамзоднинг барча бало ва офатларини манбаси ва барча муаммоларнинг сабабчиси сифатида кўриларди.

Қадимги араблар қарашига кўра аёл киши урушларда иштирок этмагани боис мерос ҳуқуқига эга эмас эди. Бу егоизмнинг том кўринишидир.

Умуман олганда аёл киши барча ҳалқларда уни доим эзувчи, егоист-эр қўлида ҳуқуқсиз жонзод ва барча балолар сабабчиси, ва шармандалик манбаси деб қаралар эди. Кўп ҳолларда золим ўғил отаси ўлгандан кейин унинг хотинини бирон гап сўзсиз ўзига бўйсунишига мажбур қилар эди. Аёлга илм ва фан мутлақо ёпиқ эди, у ҳеч қандай масала юзасидан ўз фикрини билдира олмас, ўз яқинларини зиёрат қилиб улар билан алоқада бўла олмас ва уларни эсдан чиқариши керак эди. Башарий қонуннинг “инсонийлиги” барча замонларда мана шундайдир. Одамлар ўз ақли билан қонунларни ўзгартириб ва янги қонунлар ишлаб чиқишга қанчалик тиришмасинлар, аёлга ўз ҳуқуқларини бера олмадилар.

Аксинча улар бу қонунларни фақатгина суистемол қилмоқдалар.

Ҳозирда эса Ғарбда ва ислом дунёсининг ғарбга кўр-кўрона тақлид қилувчи давлатларида аёллар ҳолати исломдан аввалги даврдан яхши эмас. Аёллар у ерда озодликка эришдилар дейилса-да, аслида улар янада қаттиқроқ зулмларга йўлиқдилар. Аёл яна қайтиб, шаҳвоний эҳтиёжларнигина қондирувчи товарга айланди. Аёллар болалар муаммосидан узоқ ҳолда шаҳвоний лаззат топиш учун ўзларининг ҳали дунёга келмаган фарзандларини аборт орқали ўлдирадилар.

Ислом аёл кишига, унинг ҳуқуқ ва вазифаларини Қуръонга мувофиқ белгилаб унга адолатли муносабатда бўлади.

^ ИСЛОМДА АЁЛ ҲОЛАТИ

Ҳидоят нури муборак Макка тепаликларида порлаб, яхшиликка чақириб ва ёмонликдан огоҳ қилиб тез орада бутун дунё узра ўз нурини таратди. Ислом яхши ҳислатларни барқарорлаштирди ва бунинг зидди бўлган, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларни поймол қилиб уларни беҳурмат қилувчи аҳмоқона жоҳилият одатларини рад этди.

Ислом турли ҳил камситишлар давридан сўнг аёлнинг қадр-қимматини тиклаб юзини ёруғ қилди. У энди отасининг уйида ҳурматланадиган ва эрининг уйида эъзозланадиган бўлди. Ўз фикрини билдиришга, яқинларини зиёрат қилиб улар билан алоқада бўлишга ҳақли. Она бўлганида эса, фарзандларини парвариш қилувчи ва бахт ва муҳаббат манбасига айланади.

Ислом фақат шу билан кифояланиб қолмади. У аёлнинг яқинлари бўлмаган эркакларни унга ҳурмат ва эҳтиром юзасидан ундан кўзларини олиб қочишга буюрди.

Аллоҳ Азза ва Жалла айтади: «(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). (Нур: 30)

Ислом, оилани ўзаро муҳаббат, ҳурмат ва келишувга асосланишга, унинг аъзолари ҳаётднинг аччиқ-чучукларини бирга баҳам кўришга, эр ва аёл бир бирига вафодорлик риштаси билан боғланишига буюрди. Аллоҳ деди: «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир.» (Рум, 21)

Ислом эрларни аёлларга меҳрибонлик қилишга буюрди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг видолашув хутбаларида шундай дедилар: Аёлларга яхши муомалада бўлинглар, чунки улар сизларнинг ҳузурингизда асиралар кабидир, ҳеч нарсага эга эмаслар. Сизлар уларни Аллоҳнинг омонати сифатида олдингиз, ва уларни ўзларингга Аллоҳнинг сўзи билан ҳалол қилдинглар.[4]

Ислом томонидан ҳуқуқлари кафолатланиб улар учун муносиб ҳаёт таъминланган муслималарнинг ёрқин мисоллари ислом тарихида кўплаб топилади. Уларга кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиромни гоҳида сўз билан таърифлаб бўлмайди. Абу Довуд ўзининг “Сунан” китобида ривоят қилади: Абу Толибнинг қизи Умму Ҳониъ Макка фатҳи куни мушриклардан бирини ўз ҳимоясига олади ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб бунинг хабарини беради. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз сиз ҳимоянгизга олганни ҳимоямизга оламиз, сиз омонлик берган кишига омонлик берамиз. (Абу Довуд ривояти)

“Маъруф” (яхшилик) сўзи Қуръонда никоҳ ва талоқ ҳақида сўз борганда бир неча бор такрорланган. Зеро аёл, эрга боғлиқдир, эр унга ғамхўрлик кўрсатиши, яхшилик қилиши ва озор бермаслиги лозим.

Бу борада Аллоҳ таоло дейди: «Қачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинг ёки яхшилик билан кузатинг. Уларга зулм қилиш билан зарар етказиш учун ушлаб турмангиз. Ким шундай қилса ўзига зулм қилибди.» (Бақара: 231)

Ва яна айтади: «^ Эй мўминлар, сизлар учун хотинларни мажбурий ҳолда мерос қилиб олиш дуруст эмасдир. (Агар бирга яшаш ниятингиз бўлмаса) берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиш учун хотинларингизни (бошқа эрга тегишдан)тўсиб туриб олманглар! Магар улар очиқ бузуқлик қилсалар (у ҳолда берган маҳрингизни қайтариб олишингиз мумкин). Улар билан тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин.» (Нисо: 19)

Аёлларга яхшилик қилишга ва уларни авайлашга чорловчи оятлар жуда кўп. Яҳё ал-Муаллимий “маъруф” сўзи “Бақара” сурасида (231-236 оятларда) 11 марта такрор келганини айтган. Бу Исломнинг аёлларга қай даражада ғамхўрлик қилганига очиқ далилдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида аёл қимматбаҳо нарса каби эъзозланар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, саҳобалар ҳам аёлларга ғамхўрлик қилардилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, аёллар билан учрашганларида, уларни яхшиликка ва қариндошлар билан алоқа қилишга чорлардилар. У зот уларни қариндошлик ришталарини сақлашга ва яқинларга ёрдам беришга буюрар эдилар. Лекин уйдан чиқиш учун у ўз эридан рухсат сўраши лозим. Аллоҳ аёлларни эркакларга қалбий поклик, ростгўйлик, сабр қаноат ва итоаткорлик асосида боғлади.

Аллоҳ деди: «Албатта муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабр-қаноат қилгувчи эркаклар ва сабр-қаноат қилгувчи аёллар, тавозеъли эркаклар ва тавозеъли аёллар, хайру-садақа қилувчи эркаклар ва хайру-садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир.» (Аҳзоб: 35)

Аллоҳ никоҳни ҳалол йўл ва ечим қилди. Аёл ва эр никоҳда баҳтсизлик манбаи бўлмиш бузуқлик ва фаҳшдан узоқда, бахтли ҳаётда яшайдилар. Бу билан Ислом ҳайвоний хирсга тўсиқ қўйиб, Аллоҳнинг бандалари ўртасида қонуний боғланишга руҳсат берди. Ислом эркак ва аёлни сақлаш учун кўпҳотинликка руҳсат берди. Ҳатто Ислом душманлари ҳам бунинг яхши натижаларига гувоҳлик берадилар. Бу эса Ислом оламини фоҳишабозликдан сақлаб қолди. БМТ статистик тўпламларининг бирида қайд қилинадики, ислом давлатлари кўпҳотинликка руҳсати сабабидан фоҳишабозлик оқими энг кам таъсир қилган давлатлар экан.[5]

Ислом аёлларга адолат қилиш шарти билан кўпхотинликка рухсат берди.

Аллоҳ таоло деди: «Сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (улар ўртасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг) ёки қўл остингиздаги чўри билан (кифояланинг). Мана шу жабру зулмга ўтиб кетмаслигингизга яқинроқ ишдир.» (Нисо: 3)

Ислом аёлга қадимда кўп ҳалқларда қилингани каби, яқинлари билан алоқани узишга буюрмайди. Аксинча уни улар билан алоқа қилишга ва алоқани узмасликка буюради.

Аллоҳ Азза ва Жалла дейди: «Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз: ота-онага яхшилик қилингиз» (Анъом: 151)

Кўряпмизки, бу ерда Аллоҳ ота-онага ёмонлик қилишни мушриклик билан боғламоқда, ва ҳар иккисидан қайтармоқда. Исломнинг меҳрибонлик ва яхшилик кўриниши мана шундайдир.

Ислом аёл кишига камтар ва иффатли бўлишни буюради.

Аллоҳ деди: «Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Яхши - тўғри сўзни сўзланглар!» (Аҳзоб: 32)

Бу ерда унинг асосларидан бири аёл бўлмиш оилани сақлаш борасидаги Исломнинг кўрсатмаларини санаб ўтиш мушкулдир. Бир шоир айтади: “Она бу олийжаноб ҳалқни тайёрловчи мактабдир”.

Аёл, хоҳ она, хоҳ опа, хоҳ ҳола бўлсин, ҳурмат ва юқори мавқеъга эгадир. Ислом бизни онага ҳурматда бўлишимизни буюрган.

Анвар ал-Жундий ёзади:”Исломнинг аёлга нисбатан олийжаноб муносабатининг мисоли шундаки; у аҳлоқсиз одамни иффатли аёл билан турмуш қуришига нолойиқ деб қарайди”[6].

^ АЁЛ ВА МЕРОС МАСАЛАСИ

Биз, жоҳилият одатларига кўра меросни вужудга келишида иштирок этмагани боис аёл меросдан маҳрум эканлигини айтиб ўтдик. Бу очиқ адолатсизлик эди.

Ислом эса унга бу ҳуқуқни берди, аммо бунда унинг меросдаги улуши эркакларники билан тенг эмаслигини баён қилди. Аёлга мерос ҳуқуқини инсонлардан ҳеч ким бермади, уни Буюк ва Олий бўлган Аллоҳ чеклади. У инсонларга мажбурий қонунларни туширди, бу қонунларни ишлаб чиқишни ўз ҳис-туйғуларига кўра амал қилувчи инсонлар ихтиёрига ташлаб қўймади.

Аллоҳ таоло деди: «^ Аёллар учун ҳам ота-оналари ва қариндош-уруғлари қол¬дириб кетган меросдан улуш бордир. Бу улушлар озми-кўплигидан (қатъий назар) фарз қилинган ҳақлардандир.» (Нисо: 7)

Аллоҳ таоло бошқа оятда аёл кишининг эридан оладиган мероси, эрнинг фарзанди бўлмаган ҳолда тўртдан бири, фарзанди бўлган ҳолда эса саккиздан бири эканлигини айтди: «Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан — агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса — тўртдан бири тегур. Энди агар сизларнинг фарзандингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан саккиздан бири тегур.» (Нисо: 12)

Аёл киши шунингдек, ўлдирилган эрининг ҳунида ҳам мерос олади. Абу Довуднинг “Сунан”ида Даҳҳок ибн Суфён айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга Ашям ад-Дибабийнинг ҳунидан унинг аёлига мерос улушини беришимни буюриб ҳат ёздилар.[7]

Мана шундай илоҳий қонунлар билан Ислом ҳозирда ғарбда реклама қилинаётган бузуқлик ва ёмонлик гирдобида аёлнинг қадр-қимматини йўқолишидан сақлаб, унинг ҳуқ-ҳуқуқларини таъминлади.

Бугунги кунда “аёлни озодликка чиқариш” деб жар солувчиларга келсак, мен маҳоратли ёзувчи Яман ас-Сибаийнинг сўзларини қайтараман: “Эркаклари кўчаларда ишсиз кезиб муҳим муаммолар ҳақида ўйламай ҳеч қандай маъсулияти бўлмаган бир пайтда аёллари техника факултетларида ўқиётганидан фахрланаётган ҳалққа фалокат бўлсин. Ишончсиз аёллар мустақиллигини мустаҳкамлаш учун эркакларни ерга урадиган ҳалққа фалокат бўлсин”. Аллоҳнинг каломи ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳақида чуқур тафаккур қилувчи аёлнинг сўзлари мана шундай бўлади. Бу аёл ўз тақдирини тўғри тушунади ва ўзини тўғри ўринга қўяди. Бу аёл Ислом душманларининг муслима аёлларни камситиб қулга айлантирувчи жоҳилиятга йўналтириш учун улардан чиқаётган ёлғон чақирувлар кетидан халлослаб югурмайди.

Мен биродаримиз Суҳад Абдул Мажид Муҳаммаднинг муслима қизни покиза, эҳтиром ва мурувватда қолишига чақирувчи сўзларини келтираман:

“Қайт ва поклик либосини кий,

Энг муҳими уй ишларинг бил.

Сен дунёнинг фариштаси бўл,

Шунда баҳтга эришасан сен.”

Аёл кишини қадри учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари кифоя: “Аёл кишига яхши муносабатда бўлинглар”

Ислом – жамият ва оилани тикловчи диндир. Аёл киши учун у мустаҳкам қалъа ва бало ва шаҳватлардан қалқондир.

Сўзимиз сўнггида Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамдлар айтамиз.

________________________________________

[1] Ҳусайн Юсуф.”Исломда оила идеаллари ва бунга қарама қарши оқимлар”, 32 б

[2] Умар Ридо Каҳҳали “Ўтмишда ва ҳозирда аёл”

[3] Умар Ридо Каҳҳали “Ўтмишда ва ҳозирда аёл”.

[4] Абд ибн Ҳумайд муснади 2/477.

[5] Воҳид уд-Дин Ҳон, “Ислом майдонга чақиради”.

[6] А.Жунди “Мусулмон аёли кураш майдонида”.

[7] Абу Довуд, 2538.





Похожие:

Таржимон: Ислом Нури iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Таржимон: Ислом Нури iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Таржимон: Ислом Нури iconТаржимон: Ислом нури веб саифаси
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Таржимон: Ислом Нури iconЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига...
Таржимон: Ислом Нури iconНашир килди: Ислом Нури
Сир эмаски, бугунги кунда кўпгина Ислом диёрларида аёлларнинг ҳижоб масаласида сусткашликларга йўл қўйиб, ясан-тусан қилиб юришлари...
Таржимон: Ислом Нури iconНашир килди: Ислом Нури
Аллох таъолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга салоту саломлар бўлсин!
Таржимон: Ислом Нури iconНашир килди : Ислом Нури
Аллохга хамдлар, пайгамбаримизга, унинг оиласи ва уларга яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар бўлсин
Таржимон: Ислом Нури iconНашир килди: Ислом Нури
...
Таржимон: Ислом Нури iconНашир килди : Ислом Нури
Барча оламларнинг хукмдори, мехрибон ва рахмли, киёмат кунининг подшоси бўлмиш Аллох таъолога хамду санолар бўлсин, яхши окибат такво...
Таржимон: Ислом Нури iconDokumentacja
1. /1 АПРЕЛ АЗ НИГОХИ ИСЛОМ.pdf
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы