Мерослар китоби icon

Мерослар китоби

НазваниеМерослар китоби
страница1/7
Дата конвертации07.11.2014
Размер1.04 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3   4   5   6   7

Мерослар китоби

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Таржимон: Ислом нури веб саифаси

www.Islamnuri.com

2013 - 1434


Беморнинг молиявий тасарруфлари ҳақидаги боб

Васиятларга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Васият топширилган, яъни васиятга нозир бўлувчи кишига доир ҳукмлар

Меросга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Ирс-мерос сабаблари ва ворислар баёни ҳақидаги боб

Эрлар ва хотинлар мероси ҳақидаги боб

Оталар ва боболарнинг мероси ҳақидаги боб

Оналарнинг мероси ҳақидаги боб

Бувининг мероси ҳақидаги боб

Қизларнинг мероси ҳақидаги боб

Туғишган опа ё сингилларнинг мероси ҳақидаги боб

Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб

Таъсиб – асабалик ҳақидаги боб

Ҳажб (меросдан тўсиш) ҳақидаги боб

Ака-укаларнинг бобо билан бирга мерос олишлари ҳақидаги боб

Муъодда (саноқни кўпайтириш) ҳақидаги боб

Фараз билан ҳисобини чиқариб ва эҳтиёткорлик билан мерос бериш ҳақидаги боб

Хунасанинг мероси ҳақидаги боб

Ҳомиланинг мероси ҳақидаги боб

Мафқуд (йўқолиб қолган киши) мероси ҳақидаги боб

Чўкиб кетган ва вайрона остида қолган кишининг мероси ҳақидаги боб

Рад билан мерослантириш ҳақидаги боб

Завул-арҳом – қариндошларнинг мероси ҳақидаги боб

Талоқ қилинган аёлнинг мероси ҳақидаги боб

Дини бошқа одамларнинг бир-биридан мерос олишлари ҳақидаги боб

Қотилга мерос беришнинг ҳукми ҳақидаги боб

بسم الله الرحمن الرحيم

^ Беморнинг молиявий тасарруфлари ҳақидаги боб

Тансиҳатлик ҳолати инсоннинг ўз молида шариат ҳудудида ва эс-ҳуши билан тасарруф қилишга қодирлик жиҳатидан беморлик ҳолатидан фарқли бўлади. Саломатлик ҳолатида қилинган садақа беморлик ҳолатида қилинган садақадан афзалроқ ва ажри кўпроқдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: «Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам», деб қолишдан илгари Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот этдирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Мунофиқувн: 10, 11).

«Саҳиҳайн»да ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ё Расулуллоҳ, қайси бир садақанинг ажри улуғроқ бўлади?» деб сўради. «Танинг соғ, бахил бўлган ҳолингда, камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишни орзу қилган ҳолингда садақа қилишинг ва (садақа қилишни) ортга сурмаслигингдир. Жон ҳалқумга етган пайтда: «Фалончига шунча, фалончига шунча» дейсан, энди у фалончиники (яъни ворисники) бўлган бўлади», дедилар (Бухорий (1419) ва Муслим (1032) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоятлари).

^ Касаллик икки қисмга бўлинади:

1) Хавфли бўлмаган касаллик. Яъни, одатда ўлим хавфи бўлмаган касаллик, тиш оғриғи, кўз оғриғи, енгилроқ бош оғриғи каби. Касалликнинг бу турида беморнинг молиявий тасарруфи худди соғ одамнинг тасарруфи каби лозим саналади, молининг ҳаммасини ҳадя қилиб юборса ҳам яроқли бўлаверади. Агарчи, шу касали кейинчалик кучайиб кетиб, ўлимига сабаб бўлса ҳам, ҳадя қилган ҳолати эътиборига кўра, бу иши дуруст бўлади. Чунки, у ҳадя қилган пайтида соғ одамнинг ҳукмида эди.

^ 2) Хавфли касаллик. Яъни, одатда ўлимга олиб келадиган касаллик. Бу турдаги беморнинг ҳадя ва инфоқ-эҳсони жами молининг учдан биридан ошиғига ўтмайди. Агар молининг учдан биригача бўлса ўтади, ундан ортиғи эса фақатгина ўлимдан сўнг ворисларининг ижозати билангина ўтиши мумкин. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло вафот этаётган пайтларингизда амалларингизга зиёда равишда молларингизнинг учдан бирини (васият қилишга имкон бериш билан) сизларга садақа қилди», деганлар (Ибн Можа (2709), Байҳақий (6/269, №12351) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Дорақутний (4/150, №3) Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Бу ҳамда шу маънода келган бошқа ҳадислар ўлим олдидан молнинг учдан бирида тасарруф қилишга изн борлигига далил бўлади. Бу жумҳур уламонинг мазҳабларидир. Чунки, хавфли касаллик ҳолида ўлим рўй бериши кўпроқ бўлади, шу ҳолда молини ҳадя қилиб юбориши ворисларга қийинчилик келтиради. Шу боис бундай беморнинг тасарруфи худди васият каби молининг учдан бирига чеклаб қўйилди.

Хавф-хатар ҳолати ҳам молиявий тасаррруф ҳукмида худди хавфли касаллик ҳолатига ўхшаган бўлади. Яъни, масалан, диёрида вабо тарқалган одамнинг ёки жанг майдонида душман сафи рўбарўсидаги кишининг ёки тўлқин турган пайтда денгиз ичида бўлган кишининг молиявий тасарруфи ҳам молининг учдан биридан ортиғига ўтмайди, бироқ ўлимидан сўнг ворислари ижозат берсагина ўтади. Ана шундай ҳолдаги кишининг ворисларидан бирига қилган инфоқ-эҳсони ҳам фақатгина шу ҳолатда вафот этса, ўлимидан сўнг ворисларининг ижозатлари билангина ўтади. Агар хавфли касаллигидан тузалиб кетса, унинг барча қилган ҳадялари ўтади.

Касаллиги сурункали бўлган, бироқ тўшакка михланиб қолмаган кишининг барча молидан қилган инъом-эҳсонлари худди соғлом одамнинг қилган инъом-эҳсонларидек ўтади. Чунки, унинг тез орада ўлишидан хавф қилинмайди, у кекса одам ҳукмида бўлади. Аммо, сурункали касал бўлиб, тўшакка михланиб қолган одам худди хавфли касаллик ҳолатида бўлган одамдек саналиб, унинг васиятлари молининг фақат учдан бир қисмига ва ворисларидан бошқагагина ўтади, қачонки ворислари ижозат берсагина тўлалигича ўтиши мумкин.

Учдан бири деганда ўлими пайтидаги молининг учдан бири эътибор қилинади. Чунки, васиятлар лозим бўладиган ва васиятга ҳақдор бўлиш вақти шу вақтдир. Бу пайтда васиятлар ва ҳадялар молининг фақат учдан бирига ўтади. Агар бемалолчилик бўлмаса, ҳадяларни васиятлардан муқаддам қилинади. Чунки, ҳадялар касалнинг ҳаққида лозимдир, шу боис ҳадяни худди соғлик пайтида бўлгани каби васиятдан муқаддам қилинади.

Васият билан ҳадя ўртасида фарқлар мавжуд. Фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ сўзларига кўра, васият ҳадядан тўртта нарсада фарқ қилади:

  • Васиятда аввалги-ю кейингилар баробардир. Чунки, у ўлимдан кейинги табарруъ (ихтиёрий инфоқ)дир ва бирданига бериш фарз бўлади. Аммо, ҳадяда навбати билан берилади. Чунки, у берувчининг зиммасида лозим бўлган эди.

  • Ҳадя берган одам берган ҳадяси олувчининг қўлига теккандан сўнг уни қайтиб олишга ҳақли бўлмайди. Васиятда эса, васият қилувчи васиятини қайтариб олиши мумкин. Чунки, васият фақат ўлим сабабли лозим келади.

  • Ҳадя қилинувчи нарса мавжуд бўлиши билан ҳадяни қабул қилиш эътиборли бўлади. Чунки, унга дарҳол эгадор бўлинади. Аммо, васият ўлимдан сўнггина эга бўлинадиган нарсадир. Унинг қабули ўлим содир бўлган пайтдан эътибор қилинади, ўлимдан олдин уни қабул қилишга ҳукм қилинмайди.

  • Ҳадяга уни қабул қилган пайтдан эътиборан эгадорлик собит бўлади. Васиятга эса ўлимдан олдин эгадорлик собит бўлмайди. Чунки, у ўлимдан кейин эгадор бўлинадиган нарсадир.

^ Васиятларга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

  • Васият – луғатда «улаш» маъносида бўлиб, бундай номланишига сабаб – у билан ҳаётда бўлиб турган нарсани ўлимдан кейин ҳам улаб юборилади. Васият қилувчи ҳаётида ўзи учун жоиз бўлган баъзи тасарруфларни ўлимидан кейин ҳам давом этиб туриши учун улаган бўлади.

Фуқаҳолар истилоҳида эса, васият дегани ўлимдан сўнг тасарруф қилишга буюриш ёки бошқача ибора билан айтганда, ўлимдан сўнг мол инфоқ қилиш демакдир.

  • Унинг машруълигига Қуръон, Суннат ва ижмоъ далил бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: «Бировингизга ўлим келган пайтида (ўзидан кейин) мол-дунё қолдираётган бўлса, адолат — тўғрилик билан ота-онага, қариндош-уруғга васият қилиниши фарз этилди. Бундай васият қилиш Аллоҳдан қўрқувчилар устидаги бурчдир» (Бақара: 180).

«(Бу тақсимотлар) марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо этилганидан кейин бўлур» (Нисо: 11).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло вафот этаётган пайтларингизда амалларингизга зиёда равишда молларингизнинг учдан бирини (васият қилишга имкон бериш билан) сизларга садақа қилди»  (Ибн Можа (2709), Байҳақий (6/269, №12351) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Дорақутний (4/150, №3) Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Уламолар унинг жоизлигига ижмоъ қилганлар.

  • Васият баъзан фарз, баъзан мустаҳаб бўлади.

Бировларда бўлган ҳаққи ёки зиммасида бўлган бировларнинг ҳаққи исботлар бўлмагани ҳолда зое бўлиб кетмаслиги учун улар хусусида васият қилиш фарз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Васият қилмоқчи бўлган бирон нарсаси бор мусулмон киши олдида васияти ёзилмаган ҳолда икки кечани ўтказиши дуруст эмас», деганлар (Бухорий (2738) ва Муслим (1627) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Агар ҳузурида одамларнинг омонатлари бўлса ёки зиммасида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бўлса, уларни ёзиб, баён қилиб қўйиши фарз бўлади.

Вафотидан сўнг савоби ўзига етиб туриши учун молидан бир қисмини яхшилик ва хайрия ишларига ишлатишга васият қилиш эса мустаҳаб васиятдир. Шариат соҳиби кишининг ўлими олдидан молининг учдан бирини тасарруф қилишига ижозат берди. Бу эса бандалар солиҳ амалларини кўпайтириб олишлари учун Аллоҳнинг уларга бўлган лутфи-карамидандир.

Оқил, эс-ҳушли ёш бола намоз ўқиса намози яроқли бўлганидек, васият қилса, васияти ҳам яроқли бўлади.

Васият гувоҳ ҳозир қилиш билан ва васият қилувчи томонидан ёзилгани маъруф бўлган хат-битик билан собит бўлади.

  • Васият молнинг учдан бири ва ундан озроғида жоиз бўлади. Баъзи уламолар молнинг учдан бирига етмаслигини мустаҳаб санайдилар.  Абу Бакр Сиддиқ, Алий ибн Аби Толиб ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумдан келган ривоятлар бунга далил бўлади.

-         Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Мен Аллоҳ таоло Ўзи учун бўлишига рози бўлган миқдорни васият қилдим», деганлар ва бу билан «Билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун» (Анфол: 41) оятини кўзда тутганлар (Абдурраззоқ (9/66, №16363), Ибн Аби Шайба (6/227, №30918) ривоятлари).

-         Алий розияллоҳу анҳу айтганлар: «Бешдан бирини васият қилишим мен учун тўртдан бирини васият қилишдан яхшироқдир» (Абдурраззоқ (9/66, №16361), Ибн Аби Шайба (6/227, №30925) ривоятлари).

-         Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Қанийди одамлар учдан бирни чоракка туширсалар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Учдан бирини (васият қилсангиз бўлади), учдан бири ҳам ўзи кўп», деганлар» (Бухорий (2743) ва Муслим (1629) ривоятлари).

  • Меросхўри бор бўлган киши молининг учдан биридан ошиғини ворисларининг изнисиз васият қилиши жоиз бўлмайди. Чунки, учдан биридан зиёдаси уларнинг ҳақларидир. Агар ошиқчасини васият қилишига изн берсалар, васият саҳиҳ бўлади ва унинг ўлимидан сўнг ижозатлари эътиборли бўлади.

  • Васиятга доир ҳукмлардан яна бири шуки, ворислардан бировига васият қилиш дуруст бўлмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ворисга васият қилиш мумкин эмас», деганлар (Абу Довуд (3565), Термизий (2120), Ибн Можа (2713), Аҳмад (5/267, №22294) Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар, Термизий саҳиҳ санаган).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уммат бунга иттифоқ қилган. Имом Шофеъий бунинг мутавотир эканини айтади ва: «Фатво аҳлларини ва ўзимиз билган Қурайш ва бошқалардан бўлган ғазотлар илмидан бохабар кишиларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фатҳ йилида: «Ворисга васият қилиш мумкин эмас, мўмин киши кофирнинг муқобилида (қасосига) ўлдирилмайди» деганлари ҳақида ихтилоф қилмаган эканликларини топдик», дейди (Ар-рисала: 139-б). Фақат қачонки, ворислар ижозат берсалар, шундагина ворисга васият қилиш дуруст бўлади. Чунки, ҳақ уларникидир. Уларнинг ворис бўлмаганларга учдан биридан зиёдага васият қилишга ва ворисга васият қилишга бўлган ижозатлари беморнинг ўлим тўшагида ётган пайтида ёки вафотидан кейин бўлса, эътиборга олинади» (Минҳажус-суннатин-набавийя: 4/203).

  • Васиятга доир ҳукмлардан яна бири шуки, васият мол-дунёси кўп ва ворислари муҳтож бўлмаган кишилар ҳаққида мустаҳабдир.  Чунки, Аллоҳ таоло:«Бировингизга ўлим келган пайтида (ўзидан кейин) мол-дунё қолдираётган бўлса, адолат — тўғрилик билан ота-онага, қариндош-уруғга васият қилиниши фарз этилди. Бундай васият қилиш Аллоҳдан қўрқувчилар устидаги бурчдир», дейди (Бақара: 180). Мол-дунёси кам ва ворислари муҳтож бўлган кишининг васият қилиши макруҳдир. Чунки, бу иши билан муҳтож қариндошларини қолдириб, бегоналарга марҳамат қилган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуга: «Албатта, ворисларингизни бой-бадавлат ҳолда қолдиришингиз уларни камбағал, одамлардан тиланиб юрадиган ҳолда қолдиришингиздан яхшидир», деганлар (Бухорий (1295), Муслим (1628) ривоятлари).

Шаъбий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳеч қандай молнинг ажру савоби киши ўз фарзандига қолдирадиган ва шу билан уларни одамлардан беҳожат қиладиган молнинг ажридан улуғроқ бўлмайди» (Ал-муғний: 6/56). Алий розияллоҳу анҳу бир кишига: «Сен жуда оз нарса қолдиряпсан экан, уни ворисларингга қолдир», деганлар (Абдурраззоқ (9/63, №16352), Ибн Аби Шайба (6/229, №30945) ривоятлари. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан кўплари васият қилмаганлар.

  • Васият қилувчининг мақсади ворисга зарар етказиш ва унинг ҳолини танглаштириш бўлса, бундай қилиш ҳаром бўлади ва бу билан у гуноҳкор бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло: «(Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинган васият ва қарзлар адо қилингандан кейин бўлур», дейди (Нисо: 12). Ҳадис борки: «Бир киши олтмиш йил Аллоҳнинг тоатида амал қилади, сўнг унга ўлим ҳозир бўлади, шунда васиятда меросхўрларига зарар етказади-да, унга дўзах лозим бўлади» (Абу Довуд (2867), Термизий (2117), Ибн Можа (2704) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Васиятда ворисга зарар етказиш гуноҳи кабирадир» (Абдурраззоқ (9/88), №18456), Ибн Аби Шайба (6/228, №30936) ривоятлари).

Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ юқоридаги оят тафсирида айтади: «Яъни, меросхўрларига ҳар қандай кўринишдаги зарарни етказмаган ҳолда васият қилади. Масалан, зиммасига фарз бўлмаган нарсага иқрор бўлиш ёки фақат меросхўрларига зарар етказиш мақсадидагина васият қилиш ёки фақат биргина ворисига васият қилиш ёки меросхўрларининг ижозатисиз бировга молининг учдан биридан кўпроғини васият қилиш каби. Бу қайд – яъни, «зарар етказмайдиган ҳолда» дегани васият ва қарзга қайд қилингандир. Ворисга зарар етказишнигина кўзлаб қарзларга иқрор бўлиш ёки ман қилинган васиятларни қилиш ботил ва мардуддир, бу молнинг учдан бирига ҳам, ундан камроқ қисмига ҳам ўтмайди» (Фатҳул-Қодийр: 1/435).

  • Васиятга доир аҳкомлардан яна бири – меросхўри йўқ кишининг барча молини васият қилиши жоизлигидир. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта, ворисларингизни бой-бадавлат ҳолда қолдиришингиз уларни камбағал, одамлардан тиланиб юрадиган ҳолда қолдиришингиздан яхшидир», деган сўзлари далил бўлади (Бухорий (1295), Муслим (1628) ривоятлари). Бундай қилиш жоизлиги хусусида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят ворид бўлган (Абдурраззоқ (9/68), №16371), Ибн Аби Шайба (6/225, №30903) ривоятлари). Уламолардан бир жамоаси шу фикрни айтганлар. Чунки, учдан бирдан ортиқчасини васият қилишдан қайтарилиш ундаги ворисларнинг ҳаққи туфайли эди. Энди ворислар йўқ бўлгач, монеълик ҳам кетди.

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар вориси йўқ бўлган бемор барча молини хайрия ишларига васият қилса, жоизми, йўқми, деган савол жавобида икки хил сўз айтилган. Тўғрироғи шуки, у бундай қилиши мумкин. Чунки, шариат соҳиби фақат ворислари бўлгани учунгина молининг учдан биридан зиёдасини васият қилишдан қайтарган эди. Вориси йўқ бўлган кишига ўзининг молида қилган ишига эътироз билдирилмайди» (Иъламул-муваққиъийн: 4/39).

  • Васиятга доир аҳкомлардан яна бири шуки, молнинг учдан бири қилинган васиятлар учун етарли бўлмаса, ворислар учдан биридан ортиғига ижозат ҳам бермасалар, ҳамма васият эгаларига ўз ҳиссаларига яраша камайтириб берилади. Бу борада илгарироқ қилинган васиятлар билан кейинроқ қилинган васиятлар ўртасида фарқ йўқдир. Чунки, ҳаммаси ҳам ўлимдан кейин олинадиган табарруъ (эҳсон) бўлиб, бирваракайига лозим бўлади. Ушбу васиятлар эгалари васиятнинг аслида баробар бўлиб, фақат миқдорда тафовутли бўладилар. Шундай экан, ҳаммалари ўз ҳиссаларига эга бўладилар.

Мисол учун, бир шахсга 100 риёл, иккинчи шахсга ҳам 100 риёл, учинчи шахсга 50 риёл, тўртинчи шахсга 30 риёл, бешинчи шахсга 20 риёл васият қилган бўлса, молининг учдан бири эса бор-йўғи 100 риёлни ташкил қилса, васиятлар жами 300 риёлни, мол эса 100 риёлни ташкил қилган бўлади. Яъни, мол васиятларнинг учдан бирига тўғри келган бўлади. Бу ҳолда ҳар бир васият эгасига ўзига васият қилинган миқдорнинг учдан бирини берилади.

  • Васиятга доир аҳкомлардан яна бири шуки, васиятнинг яроқли ё яроқсиз бўлишидаги эътибор ўлим ҳолатидир. Агар ворисга васият қилган бўлса-ю, ўлим пайтида у одам меросхўр бўлмай қолса, яъни, масалан ворис бўлиб турган укасига васият қилган бўлса-ю, кейин янги туғилган ўғли сабабли укаси ворисликдан тўсилса, васият ўлим ҳолати эътибори билан яроқли бўлади. Чунки, ўлим ҳолати ворисликдан васият эгаси бўлишга кўчиш ҳосил бўладиган ҳолатдир. Бунинг аксича, агар ворис бўлмаган кишига васият қилган бўлса-ю, у ўлим пайтига келиб ворисга айланган бўлса, яъни масалан, васият қилган пайтида ўғли бор бўлиб, укасига васият қилган бўлса, сўнг ўзидан аввал ўғли вафот этиб қолса, у ҳолда агар бошқа ворислар ижозат беришмаса, васият ботил-бекор бўлади. Чунки, укаси ўлим пайтига келиб ворисга айланди.

Шу ҳукмдан келиб чиқадики, васиятни қабул қилиб олиш ҳам, васият қилинган кишининг васият молига эгалик қилиши ҳам фақат васият қилувчининг ўлимидан сўнг яроқли бўлади. Чунки, ҳаққининг собит бўлиш вақти шу вақтдир, васият қилувчининг вафотидан олдин васият молини қабул қилиш саҳиҳ бўлмайди.

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Васият ўлим билан эътибор қилиниши ҳақида уламолар ўртасида хилоф борлигини билмаймиз» (Ал-муғний: 6/64).

Агар васият муайян кишига бўлмаса, масалан, камбағал ва мискинларга бўлса ёки Бану Тамим, Бану Ҳошим каби сони чекланмаган кишиларга бўлса, ёки масжидлар каби бирон манфаатли ўринларга бўлса, қабул қилиб олишга муҳтож бўлинмайди, балки ўлим ҳосил бўлиши биланоқ у лозим келади. Аммо, муайян шахсларга бўлса, ўлимдан сўнг уни қабул қилиб олиш лозим келади.

  • Васиятга доир аҳкомлардан яна бири шуки, васият қилувчи васиятидан қайтиши, уни бузиши ёки бир қисмини қайтариб олиши жоиз. Чунки, Умар розияллоҳу анҳу айтганларки: «Киши васиятини истаганича ўзгартира олади» (Ибн Аби Шайба (6/214, №30804), Байҳақий «Сунан»да (6/281) келтирганлар). Бу уламолар ўртасида иттифоқ қилинган ишдир. Агар: «Васиятимдан қайтдим, ёки бекор қилдим» деса ёки шунга ўхшаш гап айтса, васият бекор бўлади. Чунки, қабул қилиш ва васиятнинг лозим келиши жиҳатидан васият қилувчининг ўлими ҳолати эътиборга олинади. Шунингдек, васият қилувчи ҳаётлик даврида васиятидан қайтиши мумкин. агар: «Агар Зайд келса, Амрга васият қилган нарсам унга бўлади» деса, кейин унинг ҳаётлик пайтида Зайд келса, васият Зайдга бўлади. Агар Зайд васият қилувчининг вафотидан кейин келса, васият Амрга бўлади. Чунки, васият қилувчи вафот этган пайт Зайд ҳали келмасидан туриб, васият Амрга қарор топган бўлади.

  • Васиятга доир ҳукмлардан яна бири шуки, маййитнинг қолдирган молидан энг аввал гарчи васият қилмаган бўлса ҳам, унинг қарзлари ва зиммасидаги закот, ҳаж, назр ва каффоратлар каби шаръий бурчлари чиқарилади. Чунки, Аллоҳ таоло: «(Бу тақсимотлар) марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо этилганидан кейин бўлур» (Нисо: 11). Алий розияллоҳу анҳу айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам васиятдан олдин қарзни адо қилишга ҳукм қилдилар» (Термизий (2127), Ибн Можа (2715), Аҳмад (1/131, №1091) ривоятлари). Демак, бу қарзни васиятдан олдин адо этилиши лозимлигига далил бўлади. «Саҳиҳ»да ҳадис борки: «Аллоҳнинг ҳаққини адо қилинглар, Аллоҳ вафо қилинишга ҳақлироқ» (Бухорий (1752) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Ижмоъга кўра, энг аввал қарзни, сўнг васиятни адо этилади, сўнг меросни тақсим қилинади.

Аввал қарзни, кейин васиятни ижро қилингани ҳолда ояти каримада васиятни қарздан олдин зикр қилинишидаги ҳикмат шуки, васият эвазсиз бўлишда худди меросга ўхшаган бўлгани учун уни чиқариш ворис учун қийинчилик туғдиради, шу боис уни чиқаришга ва унга эътибор қаратишга ундаш мақсадида уни аввал зикр қилинди, шу билан васият ва қарзни адо этиш муҳимликда баробар экани маълум бўлди.

  • Шундан маълум бўладики, васият иши жуда муҳимдир, унинг муҳимлигини англатиш ва модомики шаръий кўринишда бўларкан, уни ижро қилишга ундаш нуқтаи назаридан Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида унга диққат қаратди ва унинг зикрини бошқа нарсалардан аввал келтирди. Унга бепарволик қиладиган, уни ношаръий равишда ўзгартирадиган ва алмаштирадиган кишиларга ваъид (азоб хабари) берди: «Ким уни (васиятни) эшитганидан кейин ўзгартирса, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг бўйнида. Албатта Аллоҳ эшитувчи, билувчидир» (Бақара: 181).

Имом Шавконий ушбу оят тафсирида айтади: «Бу – ҳаққа мувофиқ бўлган, адолатсизлик ва ворисларга зарар қасд қилинмаган васиятни ўзгартирган кимсага бўлган ваъиддир. Барча гуноҳ унинг бўйнида бўлади, васият қилувчига гуноҳдан ҳеч қандай улуш бўлмайди, чунки у васият қилиш билан ўз зиммасидаги нарсадан халос бўлди» (Фатҳул-қодийр: 1/178).

  • Васиятга доир ҳукмлардан яна бири шуки, васият хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, мулкка эга бўлиши дуруст бўлган ҳар кимга қилиниши жоиздир. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Магар сизлар дўстларингизга (уларни ўзингиз учун ворис қилиш билан) яхшилик қилмоғингиз (жоиздир)» (Аҳзоб: 6).

Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия раҳимаҳуллоҳ айтади: «У мусулмоннинг яҳудий ва насронийга васият қилишидир» («Ад-дуррул-мансур»да айтилишича, Ибнул Мунзир, Табарий ва Абу Ҳотимлар келтирганлар). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мушрик инисига кийим ҳадя қилган (Бухорий (886) ривояти), Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумо мусулмон бўлмаган онасига силаи раҳм қилган (Бухорий (2620) ва Муслим (1003) ривоятлари), Уммул муъминийн Софийя розияллоҳу анҳо молининг учдан бирини яҳудий инисига васият қилган (Абдурраззоқ (6/33, №39913) ва Ибн Аби Шайба (6/212, №330762) ривоятлари). Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизларни динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севар» (Мумтаҳана: 8).

  • Демак, мусулмоннинг муайян бир кофир кишига васият қилиши дуруст бўлади. Аммо, аниқ тайин қилинмаган кофирга васият қилиши жоиз эмас. Яъни, яҳудларга, насронийларга ёки уларнинг камбағалларига деб васият қилиши жоиз эмас. Шунингдек, муайян бир кофирга унга мулк қилиб бериш мумкин бўлмаган нарсани, масалан Мусҳафни (Қуръонни), мусулмон қулни ёки қурол-аслаҳани васият қилиши жоиз бўлмайди.

  • Васият қилинишидан олдин борлиги аниқ бўлган ҳомилага васият қилиш жоиз. Бу эса васият қилинганидан кейин эри ё саййиди бор аёл олти ой тўлмасдан туғиши билан, (васият қилинган пайтда) эри ё саййиди бўлмаган  (яъни ажрашган ёки эри ё саййиди вафот қилган) аёл эса тўрт йилдан камроқ муддат ичида туғиши билан маълум бўлади. Чунки, бундай ҳомила мерос олади (яъни эри бор аёл ҳомиладор бўлган бўлса, 6 ойдан 4 йилгача туғиши мумкин, бу икки муддат ҳомиланинг энг кам ва энг кўп муддати деб эътибор қилинган. ИНТ), шундай бўлгач, васиятга ҳам албатта ҳақли бўлади. Агар ўлик туғилса, васият бекор бўлади.

Васият қилинган пайт мавжуд бўлмаган ҳомилага васият қилиш дуруст бўлмайди. Яъни, масалан: «Мана шу аёлда бўладиган ҳомилага васият қилдим» деса жоиз эмас, чунки, бу йўқ одамга васият қилиш бўлади.

  • Агар катта миқдордаги молни унинг номидан ҳаж қилиниши учун васият қилган бўлса, то ўша маблағ тамом бўлгунича ҳар йили унинг учун ҳаж қилишга сарфланади. Агар маблағ оз бўлса, у билан етганича ҳаж қилинади. Агар кўп миқдордаги маблағни унинг номидан фақат бир бор ҳаж қилинишига васият қилса, уни фақат битта ҳажга сарф қилинади. Чунки, у бу васияти билан унинг номидан ҳаж қилувчи кишига фойда келтиришни қасд қилган бўлади. Бундай суратда унинг номидан васийи ёки вориси ҳаж қилиши дуруст бўлмайди. Чунки, зоҳирда васият қилувчи улардан бошқаларни қасд қилган бўлади.

  • Мулкка эгадор қилиш дуруст бўлмаган кимсага, яъни масалан, жинга, ҳайвонга, ўликка васият қилиш дуруст бўлмайди.

  • Маъсият ўринларига васият қилиш дуруст эмас. Черковларга, кофир ва мушрикларнинг бутхоналарига ёки сағаналар қуриш ва уларга чироқ ёқиш ё уларга қараб, хизмат қилиб туришга васият қилиш каби. Бунда васият қилувчи мусулмон бўладими, кофир бўладими, фарқсиздир.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар аҳли зиммадан бўлган киши ўзининг молидан бирор нарсани ўзларининг ибодатхоналари учун қолдирса, мусулмонлар уни дуруст деб ҳукм қилишлари жоиз эмас. Чунки, улар фақат Аллоҳ нозил қилган нарса билангина ҳукм қилишлари жоиз бўлади. Мусулмонлар куфр, фисқ, маъсият ишларидан биронтасида ўзаро ҳамкорлик қилмасликлари кераклиги Аллоҳ нозил қилган нарса жумласидандир. Шундай экан, қандай қилиб Аллоҳга кофир бўлинадиган ўринларга мол қолдирилишига ёрдам беришлари жоиз бўлсин?!» (Мухтасар ал-фатавал-мисрийя: 514-б).

Таврот, Инжил каби мансух бўлган китоблар босишга, шунингдек, динсизлик ва худосизликка тарғиб қилувчи китоблар босишга васият қилиш дуруст бўлмайди.

  • Васиятга доир ҳукмлардан яна бири шуки, васият қилинаётган нарса мубоҳ мол ёки фойдаланадиган нарса бўлиши шарт қилинади, гарчи топширишдан ожиз бўлинадиган нарса бўлса ҳам, ҳаводаги қуш, қориндаги ҳомила, елиндаги сут каби, ёки йўқ нарса бўлса ҳам, масалан, ҳайвонидан туғиладиган ёки дарахтидан ҳосил бўладиган нарсани бутунлай ёки маълум муддатга васият қилиш каби. Агар айтилган нарса ҳосил бўлса, у васият қилинган кишига бўлади, агар бўлмаса, васият ботил бўлади.

  • Номаълум нарсани васият қилиш дуруст бўлади. Масалан, бирон қулни ёки қўйни васият қилса, васият қилинган шахсга ўша пайтда қайси қул ёки қўй тўғри келса берилаверади.

  • Васиятга доир ҳукмлардан: агар молининг учдан бирини васият қилса, васият қилганидан кейин молига яна қўшимча мол қўшилса, у ҳам васият ичига киради. Чунки, учдан бир дегани ўлим пайтида бўлган молга нисбатан эътибор қилинади.

  • Васиятга доир ҳукмлардан: агар бир шахсга молидан муайян бир нарсани васият қилса, ўша нарса васият қилувчининг ўлимидан олдин ё кейин талафотга учраб йўқ бўлса, васият бекор бўлади. Чунки, васият қилинувчининг васият қилинган молдаги ҳаққи унинг талафоти сабабли зоил бўлди.

  • Васиятга доир ҳукмлардан: агар васият қилинган молнинг миқдорини тайин қилмаган бўлса, яъни масалан, молидан бир саҳм (ҳисса)ни васият қилса, уни молнинг олтидан бирига тафсир қилинади. Чунки, арабларда саҳм деганда олтидан бири тушунилади. Алий ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо шу фикрни айтганлар. Чунки, олтидан бир мафруз (яъни, мерос тақсимотидаги) саҳмнинг энг кам бўлагидир. Демак, васият ҳам олтидан бирга кетади. Агар молидан бирон нарсани васият қилган бўлса-ю, миқдорини очиқ айтмаган бўлса, ворис васият қилинган шахсга ўзи истаганича мол бўлишга яроқли нарса беради. Чунки, нарсанинг луғатда ҳам, шариатда ҳам ҳадди-чегараси йўқдир. Шу боис мол-мулк бўлишга ярайдиган энг оз миқдорга ҳам тўғри келаверади. Мол бўлишга ярамайдиган нарса билан эса мақсуд ҳосил бўлмайди, валлоҳу аълам.
  1   2   3   4   5   6   7




Похожие:

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Мерослар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Мерослар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы