Мерослар китоби icon

Мерослар китоби

НазваниеМерослар китоби
страница2/7
Дата конвертации07.11.2014
Размер1.04 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5   6   7

^ Васият топширилган, яъни васиятга нозир бўлувчи кишига доир ҳукмлар

 Васият топширилган киши – васият қилувчининг ўлимидан сўнг унинг молида худди унинг ўзи ҳаётлик пайтида қилганидек тасарруф қилишга буюрилган киши бўлиб, ниёбат-вакиллик ҳам шунга киради. Чунки, васият топширилувчи киши васият қилувчининг шу хусусдаги вакилидир.

 Васият топширилувчи кишининг ушбу вакилликни қабул қилиши у учун мустаҳаб ва савобга эга бўладиган қурбат амал саналади. Лекин, бу шу ишни адо қилишга қудрати етарли ва ўзини омонатдор деб билган кишига машруъ бўлади.

Чунки, Аллоҳ таоло: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз», дейди (Моида: 2).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Модомики, банда биродарига ёрдам бериб тураркан, Аллоҳ таоло унга ёрдам бериб туради», деганлар (Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Қолаверса, саҳобалар шундай қилганлар, бир қанча саҳобалар Зубайр розияллоҳу анҳуга васиятларини топширганлар (Ибн Аби Шайба (6/226, №30908) ривоят қилган), Абу Убайда розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга васиятини топширган (Ибн Аби Шайба (6/226, №30911) ривоят қилган), Умар розияллоҳу анҳу Ҳафса розияллоҳу анҳога, сўнг катта фарзандларига васиятини топширган (Абу Довуд (2879), Абдурраззоқ (10/376, №19416), Ибн Аби Шайба (6/213, №30770) ривоят қилганлар).

Аммо, васиятни адо қилишга қодир бўлмайдиган ёки уни асраб-авайлашга ўзини омонатдор деб билмайдиган кишига васият ишига аралашиш жоиз бўлмайди.

 Васиятга нозир бўлувчи киши мусулмон бўлиши шарт қилинади, кофирни васиятга нозир қилиш ярамайди.

Яна унинг мукаллаф бўлиши ҳам шарт қилинади. Васиятга нозирликни ёш болага, мажнунга, содда-гўл одамга топшириш ярамайди. Чунки, улар бошқарув ва тасарруф аҳли саналмайдилар. Лекин, васиятга нозирликни ёш боланинг балоғатга етишига боғлик қилинса, дуруст бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амирларингиз Зайд, агар у қатл қилинса, Жаъфар», деганлар.

 Агар аёл кишида васият ишларини бажаришга қобилият бўлса, унга васиятга нозирликни топшириш дуруст бўлади. Чунки, Умар розияллоҳу анҳу Ҳафса розияллоҳу анҳога васиятга нозирликни топширган. Қолаверса, аёл киши ҳам гувоҳлиги ўтадиган кишилар жумласидан, у ҳам худди эркак киши каби васиятга нозир бўлиши дуруст бўлади.

 Иш қилишга қодир бўлмайдиган, бироқ соғлом фикрга эга бўлган ҳамда ўзига ёрдамлашадиган қодир ва омонатли кишини ёнига оладиган кишига васиятга нозирликни топширса дуруст бўлади.

 Бир неча кишига васиятига нозирликни топшириш дурустдир, хоҳ уларни бирваракайига нозир қилсин, хоҳ бирин-кетин нозир қилсин, фарқсиз.

 Агар нозирликни бир неча кишига топширган бўлса, улар амалда шерик бўладилар, васиятда тасарруф қилишга бири иккинчисисиз ҳақли бўлмайди. Агар улардан биронтаси вафот этса ёки ғойиб бўлса, ҳоким унинг ўрнига шу ишга яроқли кишини қўяди.

 Васиятни унга нозир бўлувчи киши васият қилувчининг ҳаётлик ҳолида ҳам, вафотидан кейин ҳам қабул қилиши дуруст бўлади. Васият қилувчи васиятга нозир бўлувчини ўзи истаган пайт бу ишдан бўшатиши ҳам мумкин, чунки у вакилдир.

 Васиятга нозир бўлувчи киши нозирликни бошқа кишига топшириши жоиз эмас, магар васият қилувчи киши унга истаган пайт шундай қилишга изн берган бўлса, яъни: «Истаган кишингга бу ишни топиришинг мумкин» деган бўлса, жоиз.

 Васиятга нозирлик яроқли бўлиши учун у маълум тасарруфда бўлиши шарт қилинади, токи нозирлик топширилаётган киши ўзига топширилаётган вазифани билсин ва уни тўғри адо этсин.

 Васиятга нозир бўлувчига топшириладиган вазифа васият қилувчининг ўзи қила оладиган иш бўлиши, чунончи, қарзини ўташи, молнинг учдан бирини бўлиб бериши, сағирларига нозирлик қилиши каби иш бўлиши шарт қилинади. Чунки, нозир изн билан тасарруф қилади, шунинг учун унга фақат васият қилувчининг ўзи эга бўладиган ваколат каби ишларда тасарруф қилиш жоиз бўлади. Чунки, васият қилувчи асл, васиятга нозир бўлувчи эса фаръдир. Асл эга бўлмаган нарсага фаръ эга бўлолмайди.

 Васийлик нимага белгиланган бўлса шунга чекланади. Бир кишини бир ишга васий қилинган бўлса, шундан бошқасида васий бўлолмайди. Масалан, агар бир шахсни ўзининг қарзларини адо этишга васий қилган бўлса, у болаларига қараб туришга васий бўлолмайди. Чунки, унинг тасарруфи ўзига изн берилган ишга чекланган бўлади.

 Кофирнинг мусулмонни ўз васиятига нозир қилиши агар қолдираётган моли мубоҳ мол бўлса, дурустдир. Агар ароқ ва тўнғиз каби ҳаром мол бўлса, дурустмас. Чунки, мусулмон киши бундай ишни зиммасига олиши жоиз бўлмайди.

 Агар васият қилувчи васиятга нозир бўлувчига: «Молимнинг учдан бирини ўзинг истаган ўринга ишлат», деса, ёки: «уни ўзинг истаган кишига садақа қил», деса, васий ундан бирон нарсани олиши жоиз бўлмайди. Чунки, унга бундай қилишга изн бўлмади. Шунингдек, у молдан бирон нарсани ўзининг болалари ва меросхўрларига бериши ҳам жоиз бўлмайди.

 Васиятга доир ҳукмлардан яна бири: бир киши на ҳоким, на васий бор жойда вафот этса, масалан, саҳрода вафот этса, шу ерда ҳозир бўлган мусулмонлардан бирон киши унинг меросини ўз қўлига олиши ва у билан байъ ва шу каби ишларини амалга ошириши жоиз, чунки бу зарурат ўрнидир. Чунки, молни ташлаб қўйиш унинг талафотига сабаб бўлиши мумкин, уни муҳофаза қилиш фарзи кифоядир. Маййитни унинг қолдирган моли ҳисобидан кафанлаб, дафн қилинади.

^ Меросга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Мерослар мавзуси ғоят муҳим ва аҳамиятга лойиқ мавзудир, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп ҳадисларида уни ўрганиш ва ўргатишга ундаганлар. Жумладан:

«Фароизни (яъни, мерос тақсимотига доир илмни) ўрганинглар ва одамларга уни ўргатинглар. Чунки, у илмнинг ярмидир. У унутилади ва умматимдан суғурилиб чиқиб кетадиган биринчи нарса бўлади» (Ибн Можа (2719) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Бир ривоятда: «Мен ҳам жони олинадиган бир инсонман, илм олиб қўйилади ва фитналар зоҳир бўлади, ҳатто иккита одам фариза (мерос) ҳақида ихтилоф қилиб, ўрталарида ажрим қиладиган одамни топиша олмайди» (Термизий (2096), Ҳоким (4/359) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Ҳоким (4/169) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек ҳолат юзага келди, мазкур илм эътиборсиз ташланди ва унутилди, масжидларда ва мусулмонларнинг мадрасаларида унинг таълимига камдан-кам дуч келинадиган бўлиб қолди. Унинг таълими фақат айрим таълим масканларидагина, шунда ҳам жуда заиф шаклда, талабга жавоб бермайдиган ва ушбу илмнинг сақланиб қолишига кафолат бермайдиган даражада қолди.

Мусулмонлар бу илмни жонлантиришга, уни масжид-мадраса ва бошқа илм масканларида сақлаб қолишга ҳаракат қилишлари фарз бўлади. Чунки, улар бунга ғоят муҳтождирлар ва ундан масъул бўладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Илм учта, ундан ортиқчаси фазл: муҳкам (аниқ-равшан) оят (ни таълим олиш), собит суннат (ни билиш ва амал қилиш) ва адолатли фариза (мерос тақсими илми)» (Абу Довуд (2885), Ибн Можа (54) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Умар розияллоҳу анҳу айтганлар: «Фароизни ўрганинглар, зеро у динингиздан» (Ибн Аби Шайба (6/239, №31034), Доримий (2/441, №2851) ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: «Ким Қуръон ўқиса, фароизни ўргансин» (Ибн Аби Шайба (6/239, №31031), Доримий (2/442, №2858) ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фароизни илмнинг ярми деб таърифлашлари маъноси шуки, инсонда иккита ҳолат – ҳаёт ҳолати ва ўлим ҳолати бўлади. Ўлимга тааллуқли ҳукмларнинг катта қисми фароизда бўлиб, бошқа илмлар асосан ҳаёт ҳолатига тааллуқлидир. Бир фикрга кўра, ҳамма одамлар унга муҳтож бўлгани учун ҳам у илмнинг ярмига айланган. Унинг маъноси хусусида бундан бошқа фикрлар ҳам айтилган. Муҳими, бу билан ушбу илмга аҳамият қаратишга йўллаш қасд қилинган.

  • Ушбу илмни фароиз илми деб номланди. Фароиз – фариза сўзининг кўплиги бўлиб, ўлчаш маъносидаги «фарз» сўзидан олинган. Чунки, ворисларнинг улушлари ўлчовликдир. Фариза – ўзининг ҳақдорига шаръан ўлчаб берилган улушдир. Фароиз илми – мерос ҳукмларини тушуниш ва уни тақсимлашга етказадиган ҳисобни билиш жиҳатидан мерос тақсимоти ҳақидаги илмдир.

  • Маййитнинг қолдирган молига тааллуқли бешта ҳуқуқ бордир. Энг аввал уни дафнга ҳозирлаш учун кетадиган нарсаларга, яъни кафанлик сотиб олиш, ювишга кетадиган нарсаларга ва гўрков ҳақига сарфланади. Сўнг унинг қарзларини – хоҳ закот, каффорат назр, ҳаж каби Аллоҳнинг ҳаққи бўлсин, хоҳ одамларнинг ҳақлари бўлсин – ўзининг молидан ўталади. Сўнг унинг васиятлари – молининг учдан бири ё камроғи бўлиши шарти билан – чиқарилади. Шундан сўнг қолган молини ворисларига Аллоҳнинг шариатига кўра тақсимлаб берилади, яъни энг аввал фарзлар (улушлар) эгаларига берилади, агар ортиб қолса, асабаларга берилади. Бу ҳақда қуйироқда баён қилинади.

  • Меросларни ўзининг шаръий ўринларидан ўзгартириш жоиз эмас. Бундай қилиш Аллоҳга куфр келтириш деб саналади. Аллоҳ таоло айтади: «Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган)ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Бу катта зафардир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур ва унинг учун хор қилувчи азоб бордир» (Нисо: 13, 14).

Имом Шавконий ушбу оят тафсирида айтади: «^ Мана шу»дан мурод юқорида ўтган мерос ҳақидаги ҳукмлардир. Уларни «ҳадлар» деб номлади, чунки, улар тажовуз қилиш жоиз бўлмайдиган ва босиб ўтиш ҳалол бўлмайдиган ҳад-чегаралардир. Ким меросларни тақсимлаш ва бошқа шаръий ҳукмларда Аллоҳ ва Пайғамбарига итоат қилса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар... Ибн Можа Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ворисининг меросини узса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг жаннатдан бўлган меросини узади», деганлар» (Ибн Можа (2703) ривояти)» (Фатҳул-қодийр: 1/436, 437).

Ким меросларда тасарруф қилиб, уларни ўз шаръий ўринларидан ўзгартирса, меросхўр бўлмаганга мерос бериб, меросхўрни меросидан бутунлай ёки қисман маҳрум қилса, ёки баъзи куфр қонунчилигида бўлгани каби меросда эркак билан аёлни баробарлаштириб, бу билан  Аллоҳ таолонинг бир эркакка икки аёл улуши қилган ҳукмига хилоф қилса, бу одам кофир бўлиб, дўзахда абадий қолади – Аллоҳ сақласин – ўлими келмай туриб Аллоҳга тавба қилса, бундан мустасно бўлади.

Жоҳилият аҳли аёлларни ва болаларни меросдан маҳрум қилишар, уни от миниб, қурол тақишга ярайдиган катта ёшли эркакларга беришарди. Ислом келгач, бу қонун-қоидани бекор қилди. Аллоҳ таоло деди: «Эркаклар учун ота-оналар ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Аёллар учун ҳам ота-оналари ва қариндош-уруғлари қол­дириб кетган меросдан улуш бордир. Бу улушлар озми-кўплигидан (қатъий назар) фарз қилинган ҳақлардандир» (Нисо: 7).

Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли ме­рос)ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур» (Нисо: 11) ҳамда «Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур»(Нисо: 176) оятлари ҳозирги замонавий жоҳилиятда бўлаётгани каби Аллоҳ ва Расулининг ҳадларидан тажовуз қилиб, эркак ва аёлни меросда тенглаштириш ботил эканини эълон қилади.

Қадимги жоҳилият аёл кишини меросдан бутунлай маҳрум қилганди, замонавий жоҳилият эса унга ўзи ҳақли бўлмаган нарсани берди. Ислом дини унга инсоф доирасида муомала қилди, уни ҳурматлади ва унга ўзига лойиқ бўлган ҳақни берди. Аллоҳ таоло кофир, мунофиқ ва мулҳид (динсиз)ларни ўзи ҳалок қилсин, «Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди» (Тавба: 32).

^ Ирс-мерос сабаблари ва ворислар баёни ҳақидаги боб

 Мерос – маййитнинг моли унинг вафотидан сўнг Аллоҳ шаръий қилган йўл билан тирик одамга ўтишидир.

^ Меросга эга бўлиш сабаблари учта:

Биринчиси: раҳим – қариндошлик бўлиб, улар насаб қариндошларидир. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳнинг Китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга)ҳақдорроқдирлар» (Анфол: 75). Маййитга яқин қариндош бўладими, узоқроқ қариндош бўладими, агар ўртада меросдан тўсувчи бўлмаса, фарқсиздир.

Қариндошлик асллар, фарълар ва ҳошияларни ўз ичига олади. Асллар – оталар, боболар ҳар қанча юқорилашсалар. Фарълар – фарзандлар, набиралар ҳар қанча қуйилашсалар. Ҳошиялар – ака-укалар ва уларнинг болалари ҳар қанча қуйилашсалар, амакилар ҳар қанча юқорилашсалар, уларнинг болалари қанча қуйилашсалар.

^ Иккинчиси: никоҳ – яъни, саҳиҳ турмуш қуриш ақди, гарчи қўшилиш ва холи қолиш бўлмаган бўлса ҳам. Аллоҳ таоло айтади:«Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан — агар улардан фарзанд қолмаган бўлса — ярми те­гур. Энди агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса, сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур. (Бу тақсимотлар) маййит аёл қилган васият ва унинг қарзлари адо этилгандан кейин бўлур. Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан — агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса — тўртдан бири тегур»(Нисо: 12).

Юқоридаги ояти каримага кўра, никоҳ ақди сабабли эр-хотин бир-биридан мерос оладилар, шунингдек, ражъий талоқ ҳолатида ҳам эр-хотин бир-биридан мерос оладилар. «Саҳиҳ турмуш қуриш ақди» деган ибора билан саҳиҳ бўлмаган никоҳ ақди бундан чиқиб кетади ва фосид никоҳ сабабли ўртада мерос олинмайди, чунки унинг бори ҳам йўқ ҳукмидадир.

^ Учинчи: озод қилиш валийлиги. Бу асабалик бўлиб, унинг сабаби озод қилувчининг қулига уни озод қилиш билан қилган инъомидир. Бу билан фақат бир тарафлама мерос олинади. Яъни, озод қилувчи ўзи озод қилган қулдан мерос олади, аксинча бўлмайди (яъни озод қилинган қул ҳожасидан мерос олмайди).

Валийлик сабабли мерос олиш дурустлигига далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларидир: «Валийлик ҳам насаб қариндошлигига ўхшаган қариндошликдир» (Ибн Ҳиббон (11/325, №4950), Ҳоким (4/379), Байҳақий (10/292) ривоятлари, Ҳоким саҳиҳ санаган). Бу ҳадисларида валийликни насабга ўхшатдилар, насаб сабабли мерос олинади, демак, валийлик сабабли ҳам мерос олинади. Бу ижмоъ билан собит бўлган. «Саҳиҳайн»да ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валийлик ҳаққи фақат озод қилган кишига бўлади», деганлар (Бухорий (2155) ва Муслим (1504) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

 

^ Ворисларнинг жинс эътибори билан қисмлари:

  • Ворислар жинс эътибори билан эркак ва аёлларга бўлинади.

  • Эркак ворислар ўн қисмга бўлинади:

-Ўғил ва унинг ўғли, фақат ўғил болалар орқали қанча қуйига тушиб борса ҳам. Далил шуки, Аллоҳ таоло айтади: ^ Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли ме­рос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур(Нисо: 11). Ўғилнинг ўғли ҳам ўғил деб саналади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Эй Одам болалари (ўғиллари)» (Аъроф: 26), «Эй Исроил ўғиллари-авлоди» (Бақара: 40), деди.

-Ота ва унинг отаси, фақат эркаклар орқали қанча юқорилаб борса ҳам. Отанинг отаси, бобонинг отаси каби. Аллоҳ таоло айтади: «... қолдирган меросидан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири те­гур» (Нисо: 11). Бобо ҳам отадир, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга олтидан бирни берганлар (Абу Довуд (2897), Ибн Можа (2723) Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

-^ Ака-ука, хоҳ бир туғишган бўлсин, хоҳ ота бир ё она бир бўлсин. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи бўлмаган одам тўғрисида фатво берур: агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг опаси (ёки синглиси) бўлса(акаси ёки укаси) қўйиб кетган мероснинг ярмини олур. Агар опаси (ёки синглиси)нинг  фарзанди бўлмаса, ака (ёки ука) унга меросхўр бўлур» (Нисо: 176). Бу ҳукм ота-она бир ака-укалар ҳақида эди. Она бир ака-укалар ҳақида Аллоҳ таоло айтади: «Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг на ота ва на боласи бўлмай, (она томонидан) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур» (Нисо: 12).

-^ Ота-она бир ёки ота бир ака-уканинг ўғли. Аммо, она бир (отаси бошқа) ака-уканинг ўғли мерос олмайди. Чунки, у завил-арҳомдандир.

-Ота-она бир ёки ота бир амаки ва унинг ўғли, эркаклар орқали қанча қуйига тушиб борса ҳам. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фаризаларни ўз эгаларига етказинглар. Ортиб қолгани энг яқин эркак (қариндош)гадир», деганлар (Бухорий (6732), Муслим (1615) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

-^ Эр. Аллоҳ таоло айтади: «Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан — агар улардан фарзанд қолмаган бўлса — ярми те­гур» (Нисо: 12).

-Валий, яъни қулни озод қилган киши ёки унинг ўрнига тушувчи одам. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валийлик ҳам насаб қариндошлигига ўхшаган қариндошликдир», деганлар (Ибн Ҳиббон (11/325, №4950), Ҳоким (4/379), Байҳақий (10/292) ривоятлари, Ҳоким саҳиҳ санаган), «Валийлик фақат озод қилган кишига бўлади», деганлар (Бухорий (2155) ва Муслим (1504) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

 

  • ^ Аёл меросхўрлар еттита:

-Қиз ва ўғилнинг қизи, эркаклар орқали отаси ҳар қанча қуйига тушиб борса ҳам. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли ме­рос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга(маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса, унга (мероснинг) ярми тегур» (Нисо: 11).

-Она ва буви (момо). Аллоҳ таоло айтади: «Агар фарзанд бўлмай, фақат ота-онаси (меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур (Нисо: 11). Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўртада она бўлмаган ҳолда бувига олтидан бир (берилишига ҳукм) қилганлар (Абу Довуд (2895) ривояти).

-Опа ё сингил, хоҳ туғишган бўлсин, хоҳ ота бир ё она бир бўлсин. Аллоҳ таоло айтади: «Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг на ота ва на боласи бўлмай, (она томонидан) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур» (Нисо: 12), «Агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар)унинг опаси (ёки синглиси) бўлса (акаси ёки укаси) қўйиб кетган мероснинг ярмини олур. Агар опаси (ёки синглиси)нинг  фарзанди бўлмаса, ака (ёки ука) унга меросхўр бўлур»  Агар (опа ёки) сингиллар иккита бўлса, улар учун ака (ёки ука) қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур» (Нисо: 176).

-^ Хотин. Аллоҳ таоло айтади: «Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан — агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса — тўртдан бири тегур. Энди агар сизларнинг фарзандингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан саккиздан бири тегур» (Нисо: 12).

-^ Озод қилувчи аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валийлик фақат озод қилган кишига бўлади», деганлар (Бухорий (2155) ва Муслим (1504) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Эркак ва аёллардан бўлган меросхўрлар умуман олганда шулардир.

Уларни батафсил саналса, эркак меросхўрлар сони ўн бешга, аёл меросхўрлар сони ўнтага етади. Бу эса чуқур фикрлаш ва манбаларга мурожаат қилиш билан бўлади, валлоҳу аълам.

 

^ Ворисларнинг меросга ҳақли бўлиш эътибори билан турлари:

  • Ворислар меросга ҳақли бўлиш эътибори билан уч турлидир: бир тури фарз билан меросхўр бўлади, иккинчи тури асабалик билан меросхўр бўлади, учинчи тури зул-арҳом бўлгани учун меросхўр бўлади.

-^ Фарз эгаси – шаръан ўлчаб, белгилаб қўйилган улушини оладиган кишидир, унинг улуши фақат рад-қайтариш билан зиёда бўлиши ва авл билан камайиши мумкин.

-Асаба – аниқ ўлчовли бўлмаган меросга эга бўладиган кишилардир.

-Зул-арҳом (қариндошлар) фарз эгалари – эр-хотиндан ташқари – ва асабалар бўлмаганда мерос оладиган кишилардир.

  • ^ Фарзларнинг эгалари ўнта синфдир: эр-хотин, ота-она, бобо, қизлар, ўғилнинг қизлари, опа ё сингиллар, она бир ака-сингиллар.

Ушбу синфларнинг ҳар бири ҳақида батафсил сўз юритамиз.

^ Эрлар ва хотинлар мероси ҳақидаги боб

  • Эр ўзининг фарзанди ва ўғлининг фарзанди бўлмаган ҳолда хотинининг ярим меросини олади. Фарзанди ё ўғлининг фарзанди бўлган ҳолда тўртдан бирини олади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан — агар улардан фарзанд қолмаган бўлса — ярми те­гур. Энди агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса, сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур. (Бу тақсимотлар) маййит аёл қилган васият ва унинг қарзлари адо этилгандан кейин бўлур» (Нисо: 12).

  • Хотин ёки хотинлар фаръи ворис (яъни, маййитнинг фарзандлари ва ўғилларининг фарзандлари) бўлмаган ҳолда тўртдан бир, ворис бўлган ҳолда саккиздан бир улуш олади. Аллоҳ таоло айтади: «Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан — агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса — тўртдан бири тегур. Энди агар сизларнинг фарзандингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан саккиздан бири тегур. (Бу тақсимотлар) сизлар қилган ва­сият ва қарзларингиз адо қилингандан кейин бўлур» (Нисо: 12).

^ Оталар ва боболарнинг мероси ҳақидаги боб

  • Ўғил фарзандлар ва ўғилнинг фарзандлари бўлган ҳолда ота ва бобо олтидан бир фарз улушни олади. Аллоҳ таоло айтади: «Агар маййитнинг фарзанди бўлса, қолдирган меросидан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири те­гур» (Нисо: 11).

  • Маййитнинг фарзанди ва ўғлининг фарзанди бўлмаганда ота ва бобо асабалик йўли билан меросхўр бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Энди агар фарзанд бўлмай, фақат ота-онаси (меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади)» (Нисо: 11). Меросни ота-онага изофа қилиб, онанинг улушини белгилаб берди ва отанинг улушини белгилаб бермади. Демак, қолгани асаба йўли билан отага бўлади.

  • Маййитнинг қиз фарзандлари ва ўғилларининг фарзандлари бўлган ҳолда ота ва бобо ҳам фарз билан, ҳам асабалик билан меросхўр бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фаризаларни ўз эгаларига етказинглар. Ортиб қолгани энг яқин эркак (қариндош)гадир», деганлар (Бухорий (6732), Муслим (1615) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Яъни, маййитнинг энг яқин эркак қариндошига бўлади. Ота (маййитнинг) ўғли ва ўғлининг ўғлидан кейинги энг яқин эркак кишидир.
1   2   3   4   5   6   7




Похожие:

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Мерослар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Мерослар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы