Мерослар китоби icon

Мерослар китоби

НазваниеМерослар китоби
страница3/7
Дата конвертации07.11.2014
Размер1.04 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5   6   7

^ Демак, ота учун уч ҳолат мавжуд:

1)                Фақат фарз билан мерос олади, бу маййитнинг пуштикамаридан бўлган ўғли ёки ўғлининг ўғли – ҳар қанча қуйига кетса ҳам – бўлган ҳолдадир.

2)                Фақат асабалик билан мерос олади. Бу маййитнинг фарзанди ва ўғлининг фарзанди бўлмаган ҳолдадир.

3)                Ҳам фарз билан, ҳам асабалик билан мерос олади. Бу маййитнинг қиз фарзандлари ёки ўғлининг ўғил-қиз фарзандлари бўлган ҳолдадир.

  • Ушбу ҳолатларда бобо ҳам ота билан бир хилдир. Чунки, далиллар ота бўлмаганда бобога тааллуқли бўлади.

Тўртинчи ҳолат ҳам борки, унда бобо отадан фарқли бўлади. Яъни, агар маййитнинг туғишган ёки ота бир ака-укалари бўлса, бу ҳолатда бобо худди ота каби маййитнинг ака-укаларини меросдан тўсадими ёки тўсмасдан, меросда улардан бири сифатида шерик бўладими ва молни ёки фарзлардан қолганини бўлишиб оладими, деган масалада ихтилоф қилинган. Чунки, бобо ва ака-укалар отага яқинликда баробардирлар, бобо отанинг отаси бўлса, ака-укалар унинг ўғилларидир.

Биринчи қавлга кўра, меросда улар тенг бўладилар. Саҳобалардан бир жамоаси, жумладан, Алий, Ибн Масъуд, Зайд ибн Собит шу фикрга борганлар. Имом Молик, имом Шофиий ва имом Абу Ҳанифанинг икки биродарларининг ҳамда имом Аҳмаднинг машҳур фикри ҳам шудир. Улар китобларда бунга кўплаб далиллар, қиёслар, тавжиҳларни далил қилиб келтирганлар.

Иккинчи қавлга кўра, бобо худди ота каби ака-укаларни соқит қилади. Абу Бакр Сиддиқ, Ибн Аббос, Ибн Зубайр шу фикрга борганлар, бу фикр Усмон, Оиша, Убай ибн Каъб, Жобир ва бошқалардан ҳам ривоят қилинган. Имом Абу Ҳанифанинг ва бир ривоятда имом Аҳмаднинг сўзлари ҳам шудир. Шайхулислом Ибн Таймия, Ибнул Қаййим, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳам шу фикрни ихтиёр қилганлар. Уларнинг ҳам кўп далиллари бор. Мана шу сўз тўғриликка яқинроқ, валлоҳу аълам.

^ Оналарнинг мероси ҳақидаги боб

  • Она учун учта ҳолат мавжуд:

1)Олтидан бир улуш мерос олади. Бу фаръи ворис, яъни маййитнинг фарзандлари ва ўғилларининг фарзандлари бўлган ҳолда ёки икки ва ундан ортиқ ака-укалари бўлган ҳолдадир. Аллоҳ таоло айтади: «Агар маййитнинг фарзанди бўлса, қолдирган меросидан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири те­гур» (Нисо: 11), «Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур» (Нисо: 11).

2)Учдан бир улуш мерос олади. Бу болалар ва болаларнинг болаларидан иборат фаръи ворислар бўлмаган ва ака-ука ва опа-сингиллар жамланмаган ҳолдадир. Аллоҳ таоло айтади: «Энди агар фарзанд бўлмай, фақат ота-онаси (меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади). Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур» (Нисо: 11).

3)Агар эр, ота ва она жамланса ёки хотин, ота ва она жамланса, она қолганнинг учдан бирини олади. Бу икки масала «Умарга мансуб икки масала» деб номланади. Чунки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уларда қолган молнинг учдан бирини онага ҳукм қилганлар. (Абдурраззоқ (10/252, №19051), Байҳақий (6/373), Ибн Аби Шайба (6/243, №31044), Доримий (2/803, №2765) ривоятлари).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Умарнинг сўзи энг тўғри сўздир. Чунки, Аллоҳ таоло агар ота-она мерос олса, онага учдан бирни берди, эр-хотиннинг фарзидан кейин қолгани ота-она ўртасидаги меросдир, уни улар аслни бўлиб олганларидек бўлиб оладилар, худди маййитнинг қарзи ё васияти бўлганидекки, қолганини учдан бирдан қилиб бўлиб олардилар» (Минҳажус-суннатин-набавийя: 8/62).

^ Бувининг мероси ҳақидаги боб

  • Бувидан мурод ҳақиқий буви бўлиб, фақат аёллар орқали келган онанинг онаси ва унинг оналари каби бувидир, отанинг онаси каби бувидир. Шунингдек, фақат эркаклар орқали келган ҳар бир бувидир, отанинг отасининг онаси, отанинг отасининг отасининг онаси каби. Ёки аёллар орқали эркакларга қараб келган бувидир, отанинг онасининг онаси, отанинг отасининг онасининг онасининг онаси каби.

Аммо, эркаклар орқали аёлларга қараб келган буви, яъни масалан, онанинг отасининг онаси ва отанинг онасининг отасининг онаси кабилар мерос олмайди. Чунки, у зул-арҳомдандир.

  • Мерос олувчи бувининг зобити (белгиси) шуки, у фақат аёллар орқали келган ёки фақат эркаклар орқали келган ёки аёллар орқали эркакларга қараб келган бувидир. Мерос олмайдиган бувининг зобити шуки, у эркаклар орқали аёлларга қараб келган бувидир. Бошқача айтганда: икки аёл орасида бир эркак орқали келган (ҳалқадаги) бувидир.

  • Бувига мерос берилишига далил суннат ва ижмоъдандир:

- Қабиса ибн Зуайб ҳадиси суннатдан далил бўлади. У айтади: «Бир буви Абу Бакрнинг ҳузурига меросини сўраб келди. У: «Аллоҳнинг Китобида сизга ҳеч қандай улуш йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ҳам сиз учун бирон улуш топмадим. Сиз кетаверинг, мен одамлардан сўраб кўраман», деди.  Сўнг Абу Бакр одамлардан сўради. Шунда Муғийра ибн Шуъба: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бўлганман, у зот бувига олтидан бирни берганлар», деди. «Сиз билан яна биров бормиди?», деб сўради Абу Бакр. Муҳаммад ибн Маслама ўрнидан туриб, у ҳам Муғийра ибн Шуъба айтган сўзни айтди. Шундан сўнг Абу Бакр унга (яъни, бувига) шуни ижро қилди».

«Сўнг иккинчи бир буви Умар ҳузурига меросини сўраб келди. У: «Аллоҳнинг Китобида сиз учун ҳеч нарса йўқ, лекин фақат мана шу олтидан бир бор. Агар иккалангиз шунда бирлашсангиз, у ўрталарингизда бўлади. Қай бирингиз у билан ёлғиз қолса, у унга бўлади», деди» (Молик «Муваттоъ»да (2/513, №1076), Абу Довуд (2894), Термизий (2101), Ибн Можа (2721), Аҳмад (4/225, №17980) ривоятлари, Термизий саҳиҳ санаган).

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўртада она бўлмаган ҳолда бувига олтидан бир (берилишига ҳукм) қилганлар (Абу Довуд (2895) ривояти, Ибнус-Сакан, Ибн Хузайма ва Ибнул Жоруд саҳиҳ санаганлар).

Бу икки ҳадис бувининг олтидан бирга ҳақли бўлишини ифодалайди. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо айтганларидек, аслида буви учун Аллоҳнинг Китобида ҳеч қандай улуш йўқ эди. Чунки, Қуръонда зикр қилинган она ҳукмнинг энг яқин онага хосланишини тақозо қиладиган қайдлар билан қайдланган эди. Буви гарчи, она деб номланса-да, фароизда зикр қилинган она лафзига дохил эмас, агарчи Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидаги оналар лафзи остига кирса ҳам: «Сизлар учун оналарингиз (билан никоҳланиш) ҳаром қилинди» (Нисо: 23). Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бувига олтидан бирни берганлар. Демак, унинг мероси суннат билан собит бўлди.

Шунингдек, бувининг мероси уламолар ижмоъси билан ҳам собит бўлган. Аҳли илмлар ўртасида онанинг онасига ва отанинг онасига мерос тегиши ҳақида ихтилоф йўқ, улардан бошқаларда ихтилоф қилганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва бир жамоа уламолар бувиларга, гарчи улар кўп бўлсалар ҳам, битта даражада бўлсалар, мерос берганлар. Фақат ворис бўлмаган отага уланган буви, яъни масалан онанинг отасининг онаси бундан мустасно. Баъзилар фақат учта бувига – онанинг онасига, отанинг онасига ва отанинг отасининг онасига мерос берганлар.

  • Бувига мерос берилиши учун ўртада она бўлмаслиги шарт қилинади. Чунки, буви она орқали келгандир. Ким бир восита орқали келган бўлса, ўша ўртадаги восита уни меросдан тўсади, фақат истисно ҳоллар бундан мустасно. Аҳли илмлар ижмоъсига кўра, она барча тарафдан бувини тўсади.

 

^ Бувиларга мерос бериш кайфияти:

  • Агар бувилардан фақат биттаси бўлса ва ўртада она бўлмаса, буви олтидан бирни олади, бундан зиёда олиши мумкин эмас. Маййитнинг ўғли бўлмаган ва ака-укалари жамланмаган ҳолда буви – худди она каби – учдан бир улуш олиши ҳақидаги сўз эътиборга олинмайдиган шоз (нодир) сўздир.

  • Агар бувилардан бир нечтаси бўлса, агар даражада бир хил бўлсалар, олтидан бир улушда шерик бўладилар. Чунки, саҳобалар розияллоҳу анҳум бувиларни шу улушда шерик қилганлар. Чунки, улар бир нечта бўлиб, уларга эркак киши шерик эмас, кўпчилик бўлсалар ҳам, биргина буви бўлса ҳам худди хотинларда бўлганидек – ҳаммаси бир хилдир.

Энди агар улардан бири маййитга яқинроқ бўлса, олтидан бир ёлғиз унинг ҳаққи бўлади, хоҳ она тарафидан, хоҳ ота тарафидан бўлган буви бўлсин, фарқсиздир ва у бошқа узоқроқ бувиларни соқит қилади. Чунки, улар битта меросни оладиган оналардир, даражалари ҳар хил бўлганда улардан энг яқин бўлгани меросга ҳақли бўлади.

  • Отанинг онаси бўлган буви ота бўлган ҳолда ҳам мерос олади, бобонинг онаси бўлган буви бобо бўлган ҳолда ҳам мерос олади, ўртадаги ўзи у орқали келган киши бу ҳолда уни соқит қилолмайди. Бу «Ким бир восита орқали келган бўлса, ўша восита уни меросдан тўсади» деган қоидага хилоф равишда амалга ошади. Чунки, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, у киши ўғли бор бўлган буви ҳақида: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғли билан бирга ва ўғли тирик бўлган ҳолда олтидан бир улушни берган биринчи буви эди», деганлар (Термизий (2102) ривояти). Бундаги иллат-сабаб шуки, буви ўзи у орқали келган кишининг (яъни, ўғлининг) меросини олиб қўймайди, шу туфайли ўғли мавжуд бўлгани ҳолда уни соқит қилмайди.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким бир шахс орқали келган бўлса, ўша шахс уни соқит қилади» деган гап умумий қоидага кўра ҳам, аксига олганда ҳам ботилдир. Қоидага кўра ботиллиги – онанинг боласи она билан биргаликдаги ҳолати, аксига олганда эса, ўғилнинг боласи амакилари билан бирга ва ака-уканинг боласи амакилари билан бирга бўлган ҳолат ва шунга ўхшаган бошқа ҳолатларки, бунда бир шахс ўзи у орқали келмаган киши сабабли ҳам соқит бўлади. Бундаги иллат (улар айтган гап эмас, балки) у (яъни биров орқали келган киши) унинг меросини олиб қўйишидир. Қай бир киши бир шахснинг меросини олиб қўядиган бўлса, ўша шахс – агар маййитга ундан кўра яқинроқ бўлса – уни соқит қилади. Бувилар онанинг ўрнида турадилар, шу сабабли она – гарчи улар у орқали келмаган бўлсалар ҳам – уларни соқит қилади, валлоҳу аълам» (Мажмуъул-фатава: 31/354).

Қизларнинг мероси ҳақидаги боб

  • Ёлғиз қиз иккита шарт билан мероснинг яримини олади:

^ Биринчи шарт: Унга шерик бўладиган опа ё сингиллари бўлмаслиги.

Иккинчи шарт: Уни фарздан асабага ўтказиб қўядиган ака-укаларидан холи бўлиши.

  • Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли ме­рос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса, унга(мероснинг) ярми тегур» (Нисо: 11). «Агар якка қиз бўлса» деган сўздан унинг шерик бўладиган опа ё сингилларидан холи бўлиши, «бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида» деган сўздан эса унинг муассибдан (асабага ўтказиб қўядиган ака-укадан) холи бўлиши шартлиги чиқади.

  • Ўғилнинг қизи учта шарт билан ярим улуш мерос олади:

^ Биринчи шарт: Унга муассиб (асабаликка ўтказиб қўювчи) йўқ бўлиши. Яъни, ака-укаси, ўзининг даражасида бўлган амакиваччаси унга муассиб бўлади.

Иккинчи шарт: Унга мушорик (шерик бўлувчи) йўқ бўлиши. Яъни, опа-синглиси, ўзининг даражасида бўлган амакининг қизи унга мушорик бўлади.

^ Учинчи шарт: Ундан кўра юқорироқ бўлган фаръи ворис бўлмаслиги. (Фаръи ворис деб маййитнинг фарзандлари ва ўғилларининг фарзандларига айтилади).

  • Икки ва ундан ортиқ қизлар икки шарт билан учдан икки улушни оладилар:

^ Биринчи шарт: Икки ва ундан кўпроқ бўлишлари.

Иккинчи шарт: Муассиб бўлмаслиги. Маййитнинг пуштикамаридан бўлган ўғли уларга муассиб бўла олади.

Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли ме­рос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур» (Нисо: 11). Аллоҳ таолонинг: «Бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида» деган сўзидан қизларнинг учдан икки улуш мерос олишида муассибнинг бўлмаслиги шартлиги маълум бўлади. «Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса» деган сўзидан уларнинг икки ва ундан кўпроқ бўлишлари шартлиги тушунилади.

  • Лекин, баъзи уламоларга оятдаги «иккидан ортиқ аёллар бўлса» деган лафз мушкуллик туғдирди. Чунки, унинг зоҳири иккита қиз учдан бир улуш олмаслигини, балки фақат учта ва ундан кўп қизлар олиши мумкинлигини англатади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ҳам шундай ривоят қилинган. Жумҳур уламо бунинг хилофини айтганлар ва икки қиз ҳам учдан икки улуш олишига ҳукм қилганлар. Бунга далил Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдир: «Саъд ибн Рабиънинг аёли Саъддан бўлган икки қизини олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди ва: «Ё Расулуллоҳ, бу иккиси Саъд ибн Рабиънинг қизлари. Оталари сиз билан бирга Уҳудда (иштирок этиб) шаҳид бўлди. Амакилари буларнинг молларини олиб қўйиб, уларга мол қолдирмади. Буларни мол билан турмушга берилади», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бу ҳақда ҳукм қилади», дедилар. Шундан сўнг мерос ояти нозил бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизларнинг амакисига одам юбориб: «Саъднинг икки қизига учдан икки улуш, оналарига саккиздан бир улуш бергин, қолгани сенга», дедилар (Абу Довуд (2891), Термизий (2098), Ибн Можа (2720), Аҳмад (3/353, 314798) ривоятлари, Термизий ҳасан санаган).

Ушбу ҳадис иккита қиз учдан икки улушга ҳақли бўлишига далил бўлади. Бу низо-тортишув ўрнидаги ҳужжат ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан Аллоҳ таолонинг: «Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур» (Нисо: 11) деган сўзларига тафсир ва унинг маъносига баёндир. Айниқса, бу оят нозил бўлишига сабаб Саъд ибн Рабиънинг икки қизи ҳақидаги воқеа ва оналарининг улар ҳақида қилган саволи эди ва оят тушгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларниг амакиларига одам юборган эдилар.

«Иккидан ортиқ аёллар бўлса» оятини далил қилиб, икки қизга учдан бир улуш мерос берилмаслигини, бунинг учун учта ва ундан ортиқ қиз бўлиши кераклигини айтган кишиларга бир неча жавоблар айтилган. Жумладан:

Бу каломнинг баъзиси баъзисига мутобиқ (мувофиқ) келиши бобидандир. Чунки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли ме­рос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур», деди. Оятдаги كُنَّ (бўлсалар) феъли остидаги замир (яъни, улар деган кўплик олмоши) «фарзандларингиз» дегандаги кўплик сийғасига (кўринишига) мувофиқ келади. Ояти каримада учта иш жамланди: «фарзандлар» лафзи кўплик сийғасида, كُنَّ (бўлсалар) феъли остидаги замир (олмош) кўплик замири, «аёллар» кўплик кўринишидаги исм. Демак, «иккидан ортиқ» деб таъбир қилишга муносиб бўлди.

Бошқа жавоб ҳам бор: Аллоҳ таоло бир ўғил учун икки қиз улушини қилди. Агар ўғил учдан икки улушни олиб, қиз учдан бирни олса, қатъан маълум бўладики, икки қизнинг улуши учдан иккидир. Чунки, битта қизнинг битта ўғил билан бўлгандаги улуши учдан бир бўлса, битта қизнинг битта қиз билан бирга бўлгандаги улуши учдан бир улуш бўлиши лойиқроқдир. Бу қуйи билан юқорига танбеҳлаш бобидандир. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло битта қизнинг меросини насс билан ва иккита қизнинг меросини танбеҳ билан зикр қилган экан, «иккитадан ортиқ» калимаси фарз (яъни, меросдаги улуш) ададнинг зиёда бўлиши билан – ва ҳатто иккитадан зиёда бўлса ҳам – зиёда бўлмаслигини ифодалайди, валлоҳу аълам.

  • Ўғилнинг иккита қизи ҳам учдан иккига ҳақли бўлишда худди пуштикамардан бўлган қизлар билан бир хилдир. Чунки, ўғилнинг қизи ҳам қизга ўхшагандир. Бироқ, улар учдан икки улушга ҳақли бўлишлари учун учта шарт топилиши керак:

^ Биринчи шарт: Икки ва ундан ортиқ бўлишлари.

Иккинчи шарт: Муассибнинг бўлмаслиги, муассиб ўғилнинг ўғлидир, хоҳ ўзларининг ака-укалари бўлсин, хоҳ уларнинг даражасида бўлган амакиваччалари бўлсин, фарқсиз.

^ Учинчи шарт: Улардан кўра юқорироқ бўлган фаръи ворис бўлмаслиги. Фаръи ворис пуштикамардан бўлган ўғил ёки ўғилнинг ўғли ёки пуштикамардан бўлган қиз ёки ўғилнинг бир ё бир неча қизларидир, валлоҳу аълам.

^ Туғишган опа ё сингилларнинг мероси ҳақидаги боб

  • Аллоҳ таоло маййитнинг туғишган опа-сингиллари ва ота бир бўлган опа-сингилларининг она бир бўлмаган ака-укалари билан биргаликда битта ёки кўпчилик бўлган ҳолатдаги меросларини зикр қилди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга на ота ва на боласи бўлмаган одам тўғрисида фатво берур: агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг опаси (ёки синглиси) бўлса (акаси ёки укаси) қўйиб кетган мероснинг ярмини олур. Агар опаси (ёки синглиси)нинг  фарзанди бўлмаса, ака (ёки ука) унга меросхўр бўлур. Агар сингиллар иккита бўлса, улар учун ака қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур. Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур» (Нисо: 176).

Она бир бўлган опа-сингилларнинг битта бўлсин ё кўп бўлсинлар, она бир бўлган ака-укалар билан биргаликдаги меросларини ҳам зикр қилди: «Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг на ота ва на боласи бўлмай, (она бир) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур. Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар» (Нисо: 12).

  • Туғишган опа ё сингил тўртта шарт билан ярим меросни олади:

^ Биринчи шарт: Унга муассиб – яъни, туғишган ака-укаси – бўлмаслиги. Аллоҳ таоло айтади: «Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур» (Нисо: 176).

Иккинчи шарт: Унга мушорик – яъни, туғишган опа-синглиси – бўлмаслиги. Аллоҳ таоло айтади: «^ Агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг опаси (ёки синглиси) бўлса (акаси ёки укаси) қўйиб кетган мероснинг ярмини олур. Агар опаси (ёки синглиси)нинг  фарзанди бўлмаса, ака (ёки ука) унга меросхўр бўлур. Агар сингиллар иккита бўлса, улар учун ака қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур.» (Нисо: 176).

^ Учинчи шарт: Эркак ворислардан бўлган асл бўлмаслиги. Аслдан мурод – ота ва ота томонидан бўлган бободир.

Тўртинчи шарт: Фаръи вориснинг бўлмаслиги. Фаръи ворис – ўғил ва ўғилнинг ўғли, ҳар қанча қуйига кетса ҳам, қиз ва ўғилнинг қизи, отаси ҳар қанча қуйига кетса ҳам.

Бу икки шартнинг далили шуки, ака-ука ва опа-сингиллар калола масаласида меросхўр бўладилар. Калола – отаси ҳам, фарзанди ҳам бўлмаган кишидир.

  • Ота бир бўлган опа-сингил бешта шарт билан ярим меросни олади. Улар юқоридаги туғишган опа-сингил ҳаққидаги тўртта шарт ва бешинчиси туғишган ака-ука ва туғишган опа-сингилнинг бўлмаслигидир. Чунки, улар бўлса, бундан кўра кучлироқ бўладилар.

  • Икки ва ундан ортиқ туғишган опа-сингиллар учдан икки улуш оладилар. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «^ Агар сингиллар иккита бўлса, улар учун (ака) қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур» (Нисо: 176). Улар тўртта шарт билан учдан икки улушни оладилар:

Биринчи шарт: Икки ва ундан ортиқ бўлишлари. Чунки, Аллоҳ таоло: «Агар сингиллар иккита бўлса», деди.

^ Иккинчи шарт: Уларга муассибнинг бўлмаслиги, муассиб – бир ва ундан ортиқ туғишган ака-укадир. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур» (Нисо: 176).

Учинчи шарт: Фаръи ворис – фарзандлар ва ўғилларнинг фарзандлари бўлмаслиги. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «^ Агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг опаси (ёки синглиси) бўлса (акаси ёки укаси) қўйиб кетган мероснинг ярмини олур...» (Нисо: 176).

Тўртинчи шарт: Эркаклардан бўлган асли вориснинг бўлмаслиги. Асли ворис – ота ва бободир.

  • Ота бир бўлган опа-сингиллар икки ва ундан ортиқ бўлган ҳолда учдан икки улушни оладилар. Чунки, улар калола оятининг умумий маъноси остига кирадилар:«Агар фарзандсиз бўлган ёлғиз бир эркак ўлса, (агар) унинг опаси (ёки синглиси) бўлса (акаси ёки укаси) қўйиб кетган мероснинг ярмини олур. Агар опаси (ёки синглиси)нинг  фарзанди бўлмаса, ака (ёки ука) унга меросхўр бўлур. Агар сингиллар иккита бўлса, улар учун ака қолдирган нарсадан учдан иккиси тегур.» (Нисо: 176). Лекин, улар учдан икки улуш олишлари учун бешта шарт топилиши керак:

^ Тўрттаси туғишган опа-сингиллар ҳақидаги шартлардир.

Бешинчи шарт: Туғишган ака-ука ва туғишган опа-сингиларнинг бўлмаслигидир. Агар туғишган ака-сингиллар мавжуд бўлса, хоҳ битта, хоҳ кўп бўлсинлар, ота бир бўлган опа-сингиллар учдан икки улуш олмайдилар. Балки, битта эркак ва иккита туғишган опа-сингил билан тўсиладилар. Фақат улар билан бирга уларни асабаликка ўтказиб қўядиганлар (ота бир ака-укалари) бўлса, бундан мустасно. Аммо, агар бир дона туғишган опа ё сингил бўлса, ота бир бўлган битта ёки бир неча опа-сингил учдан иккининг такмиласи (тўлдирувчиси) сифатида олтидан бир улуш оладилар.

  • Агар битта қиз ва бир ё ундан ортиқ невара қизлар (ўғилнинг қизи) бўлса, қиз ярим меросни олади, бир ё ундан ортиқ невара қизлар эса у билан бирга учдан иккининг такмиласи сифатида олтидан бир улуш оладилар. Чунки, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шунга ҳукм қилганлар ва: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улар ҳақларидаги ҳукмларидир», деганлар (Бухорий (6736) ривояти). Чунки, маййитнинг  қизларидан бир нечаси жамланди ва уларга учдан икки улуш тегди. Далил: «Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёллар бўлса, уларга (маййит) қолдирган нарсанинг учдан иккиси тегур» (Нисо: 11) оятидир. Пуштикмардан бўлган қиз ярим меросга хосланди, чунки у яқинроқдир. Ўғилнинг бир ё ундан ортиқ қизига эса учдан иккининг тўлдирувчиси бўлган олтидан бир қолди. Бунинг учун иккита шарт топилиши керак бўлади:
1   2   3   4   5   6   7



Похожие:

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Мерослар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Мерослар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы