Мерослар китоби icon

Мерослар китоби

НазваниеМерослар китоби
страница4/7
Дата конвертации07.11.2014
Размер1.04 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5   6   7

^ Биринчи шарт: Унга муассиб, яъни даражада унга баробар бўлган ўғил невара (ўғилнинг ўғли) бўлмаслиги, ўзининг ака-укаси бўладими, амакиваччаси бўладими, фарқсиз.

^ Иккинчи шарт: Ўзидан кўра юқорироқ бўлган, ярим улуш эгасидан бошқа фаръи ворис бўлмаслиги. Чунки, у олтидан бирни фақат у (ярим улуш эгаси) билан бирга олади.

  • Ота бир бўлган опа ё сингил туғишган опа ё сингил билан биргаликда учдан иккининг такмиласи бўлган олтидан бирни олади. Бунга далил бир қанчалар айтганларидек, уламоларнинг ижмоъларидир. Буни ўғилнинг қизи пуштикамардан бўлган қиз билан бирга бўлган ҳолатга қиёсланади. Лекин, ота бир бўлган опа ё сингил фақат икки шарт билан олтидан бир улушни олади:

^ Биринчи шарт: Фарз билан ярим мерос оладиган туғишган опа ё сингил билан бирга бўлиши. Агар туғишган опа-сингиллар бир нечта бўлсалар, ота бир бўлган опа ё сингилни соқит қилиб, учдан икки улушга тўла эга бўладилар.

^ Иккинчи шарт: Унга муассиб, яъни ака ё укаси бўлмаслиги. Агар ака ё укаси ҳам бирга бўлса, туғишган опа ё сингилдан қолгани асаба йўли билан у иккаловига, эркакка икки аёл улуши миқдорида бўлади. Валлоҳу аълам.

^ Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб

Агар маййитнинг бир ёки бир неча қизлари ҳамда туғишган ёки ота бир бўлган бир ёки кўпроқ опа-сингиллари бўлса, қизлари ўз улушларини оладилар. Сўнг саҳобалар ва тобиийнлардан иборат жумҳур уламо фикрига кўра, туғишган ёки ота бир бўлган опа-сингиллар қизлар билан бирга асаба бўладилар (бу фаразийлар – яъни меросшунослар наздида «таъсиб маъал ғойр» (бошқа билан биргаликдаги асабалик) деб номланади), улар қизларнинг ёки ўғилнинг қизларининг улушидан ортганини оладилар. Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадис бунга далил бўлади: «Абу Мусо розияллоҳу анҳудан қиз, ўғилнинг қизи ва опа (сингил) мероси ҳақида сўралганида: «Қизга мероснинг ярми, опага (сингилга) ярми», деб жавоб бердилар ва сўровчига: «Ибн Масъудга бор, у ҳам менинг фикримга қўшилади», дедилар. Ибн Масъуддан бу масала ҳақида сўралиб, Абу Мусонинг сўзларини етказилганда у киши: «Агар ўшандай бўлса эди, мен адашган ва йўл топмаган кишилардан бўлиб қолардим. Мен улар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳукм қилган ҳукмни қиламан: қизга мероснинг ярми, ўғилнинг қизига учдан иккининг такмиласи бўлган олтидан бир ва қолгани сингилга», дедилар (Бухорий (6736) ривояти).

Ушбу ҳадисда опа (сингил) қиз билан биргаликдаги асаба бўлиб, қизнинг фарз улушидан ва ўғилнинг қизининг фарз улушидан ортганини олишига очиқ далил бордир.

  • Она бир битта ака (ука) ё опа (сингил) олтидан бир улуш олади, икки ё ундан кўп бўлсалар, учдан бирни эркагу аёл ўртада тенг бўлиб оладилар. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг на ота ва на боласи бўлмай, (она бир) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур. Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар» (Нисо: 12).

Уламолар ушбу ояти каримадаги ака-ука ва опа-сингилдан мурод она бир ака-ука ва опа-сингиллар эканига ижмоъ қилганлар, Ибн Масъуд ва Саъд ибн Аби Ваққос бу оятни: «Унинг она бир битта ака ёки укаси ёхуд битта опа ёки синглиси қолган бўлса» деб ўқиганлар (Ибн Аби Шайба (6/298, 31604), Байҳақий (6/231) ривоятлари).

Аллоҳ таоло уларни бир-биридан ортиқ санамасдан зикр қилди, демак бу уларнинг эркак ва аёллари бу борада тенг бўлишларини тақозо қилади. Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саҳиҳ қиёс ва Қуръоннинг далолатига ҳамда катта саҳобаларнинг тушунчаларига мувофиқ мезон шудир» (Иъламул-муваққиъийн: 1/360).

  • Онанинг фарзанди олтидан бирга ҳақли бўлиши учун учта шарт топилиши керак:

^ Биринчи шарт: Фаръи ворис бўлмаслиги.

Иккинчи шарт: Эркаклардан бўлган асли ворис бўлмаслиги.

Учинчи шарт: Якка бўлиши.

  • Она бир ака-укалар учдан бирга ҳақли бўлишлари учун учта шарт топилиши керак:

^ Биринчи шарт: Икки ё ундан ортиқ бўлишлари, хоҳ иккаласи ҳам эркаклар ё иккаласи ҳам аёллар бўлсинлар, ё бир эркак ва бир аёл бўлсин ё ундан кўп бўлсинлар, фарқсиздир.

^ Иккинчи шарт: Маййитнинг фарзандлари ва ўғилларининг фарзандларидан иборат фаръи ворис бўлмаслиги, ҳар қанча қуйига қараб кетса ҳам.

Учинчи шарт: Эркаклардан бўлган асли ворислар, яъни ота ва ота тарафидан бўлган бобо бўлмаслиги.

  • ^ Она бир ака-укалар ва опа-сингилларга хос бўлган бешта ҳукм бор:

Биринчи ва иккинчи ҳукмлар: Уларнинг эркаклари кўпчилик бўлган ҳолатда ҳам, ёлғиз бўлган ҳолатда ҳам аёлларидан меросда ортиқча бўлмайдилар. Ёлғиз ҳолатдагиси ҳақида Аллоҳ таоло айтади: «Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг на ота ва на боласи бўлмай, (она бир) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур» (Нисо: 12). Кўпчилик бўлган ҳолатлари ҳақида Аллоҳ таоло айтади: «Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар» (Нисо: 12).

Бу калола мероси бўлиб, калола – жумҳур уламо сўзига кўра, отаси ҳам, боласи ҳам бўлмаган кишилардир. Бола ўғил ва қизни, ота эса ота ва бобони ўз ичига олади.

«^ Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар» ояти уларнинг эркаклари аёлларидан ортиқча мерос олмасликларига далил бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло меросга ҳақдорликда уларни шерик қилди, шерик қилиш эса мутлақ (яъни бирон нарсага қайд қилинмаган) ҳолда тенгликни тақозо қилади. Бундаги ҳикмат – валлоҳу аълам – шу бўлса керакки, улар мужаррад (ажралган ҳолдаги) қариндошлик сабабли мерос оладилар, уларнинг меросхўр бўлишларига сабаб бўлаётган қариндошлик фақат аёл тарафидан бўлган қариндошликдир ва улар бунда баробардирлар. Демак, эркакларини аёлларидан ортиқ қилишнинг маъноси йўқдир. Ота томонидан бўлган қариндошлик эса ундай эмас.

^ Учинчи ҳукм: Уларнинг эркаклари аёл орқали келади ва мерос олади, бошқаларда эса ундай эмас, балки ким аёл орқали келган бўлса, мерос олмайди, қизнинг ўғли бунга мисол бўлади.

^ Тўртинчи ҳукм: Улар ўзлари у орқали келган кишиларнинг меросини нуқсонли қилиб тўсадилар. Яъни, улар она орқали келганлари ҳолда онанинг меросини учдан бир улушдан олтидан бир улушга камайтириб қўядилар. Бошқалар ундай эмас, балки ўртадаги одам ўзи орқали келган одамни меросдан тўсади.

^ Бешинчи ҳукм: Улар ўзлари у орқали келган киши билан биргаликда мерос оладилар. Яъни, улар она билан бирга мерос оладилар. Бошқалар эса ўзлари у орқали келган киши билан бирга мерос ололмайдилар. Масалан, ўғилнинг ўғли ўғил билан бирга мерос олмайди. Бу ҳукмда отанинг онаси ва бобонинг онаси бўлган буви улар билан шерикдир. Чунки, у ҳам ўғли орқали келгани ҳолда у билан бирга мерос олади.

Таҳқиқ:  Ўртадаги восита ўзи орқали келган кишини, қачонки у унинг меросини олиб қўйиб, унга халаф (ўринбосар) бўлсагина тўсади, агар у унинг меросдан бўлган улушини олиб қўймайдиган бўлса, тўсмайди. Она бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳолати бунга мисол бўлади. Яъни, улар она мавжуд бўлмаган ҳолда онанинг улушини олмайдилар. Бувилар (отанинг онаси ва бобонинг онаси) ҳам уларнинг (яъни, отанинг ва бобонинг) улушини олмайдилар, балки онага ўринбосар бўлиб, оналик сабабли мерос оладилар. Валлоҳу аълам.

^ Таъсиб – асабалик ҳақидаги боб

  • Таъсиб – تعصيب – луғатда – عَصَّبَ يُعَصِّبُ – феълининг масдари бўлиб «маҳкамлаш, кучайтириш, ўраб олиш, боғлаб олиш» маъноларидаги  عصبٌ (асб) сўзидан олинган.

  • Фароиз (мерос тақсимоти илми)да асаба «осиб» калимасининг кўплиги бўлиб, бирликка ҳам, кўпликка ҳам ишлатилаверади. Кишининг асабаси унинг ота томонидан қариндошларидир. Асаба деб номланишларига сабаб, улар уни ўраб олганлар. Бир нарсанинг атрофида доира бўлиб ўраб олган ҳар бир нарса унга асаба бўлган бўлади. Яъни, ота бир тараф, ўғил бир тараф, ака-ука бир тараф, амаки бир тараф бўлди. Яна бир қавлга кўра, маҳкамлаш ва кучайтириш маъносидаги асбдан олинган бўлиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлаб турганликлари учун асаба деб ном олганлар. Чунки, улар бир-бирларини қувватлаб, бировларнинг зўравонлигидан бир-бирларини ҳимоя қилиб туришади.

  • Осиб – ёки асаба – фаризачилар (меросшунослар) истилоҳида аниқ миқдорсиз мерос олувчи кишидир. Чунки, у ўзи ёлғиз бўлса, ҳамма меросни олиб қўяди, фарз эгалари билан бирга бўлса, улардан қолганини олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фаризаларни ўз эгаларига етказинглар. Ортиб қолгани энг яқин эркак (қариндош)гадир», деганлар (Бухорий (6732), Муслим (1615) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

  • Асабалар уч қисмга бўлинади: ўз ҳолича асаба, биров сабабли асаба, биров билан биргаликда асаба.

 

Биринчи қисм: Ўз ҳолича асаба:

Улар меросхўр бўлишларига иттифоқ қилинган эркаклар бўлиб, фақат эр ҳамда она бир ака-ука бундан мустасно. Улар ўн тўрттадир:

1)    Ўғил.

2)    Ўғилнинг ўғли, ҳар қанча қуйига кетса ҳам.

3)    Ота.

4)    Ота томондан бобо, ҳар қанча юқорига кетса ҳам.

5)    Туғишган ака ё ука.

6)    Ота бир ака ё ука.

7)    Туғишган ака ё уканинг ўғиллари, ҳар қанча қуйига кетса ҳам.

8)    Ота бир ака ё уканинг ўғиллари, ҳар қанча қуйига кетса ҳам.

9)    Туғишган амаки, ҳар қанча юқори кетса ҳам.

10)  Ота бир амаки, ҳар қанча юқори кетса ҳам.

11)  Туғишган амакининг ўғиллари, ҳар қанча қуйига кетса ҳам.

12)  Ота томондан бўлган амакининг ўғиллари, ҳар қанча қуйига кетса ҳам.

13)  Муътиқ (озод қилувчи эркак).

14)  Муътиқа (озод қилувчи аёл).

 

^ Иккинчи қисм: Биров сабабли асаба:

Улар тўрт синфдирлар:

1)    Бир ёки бир неча қиз бир ёки бир неча ўғил билан бирга.

2)    Ўғилнинг бир ёки бир неча қизи ўғилнинг бир ёки бир неча ўғли билан бирга, даражада бир хил бўлсалар, ака-сингил бўладими, амакивачча бўладими, фарқсиз. Ёки ундан (қиздан) пастроқда бўлган ўғилнинг ўғли билан бирга, агар (қиз) унга муҳтож бўлса.

Биров сабабли асабанинг бу икки синфига далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир: «Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли ме­рос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур» (Нисо: 11). Бу ояти карима фарзандларни ва ўғилнинг фарзандларини ўз ичига олади.

3)    Туғишган бир ёки бир неча опа (сингил) туғишган бир ёки бир неча ака (ука) билан бирга.

4)    Ота томондан бўлган бир ёки бир неча опа (сингил) ота томондан бўлган бир ёки бир неча ака (ука) билан бирга.

Бу икки синфнинг далили Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир: «^ Агар меросхўрлар ака-сингиллар бўлса, бир эркак учун икки аёл ҳиссаси берилур» (Нисо: 176). Ояти карима ота-онанинг фарзандини ҳам, отанинг фарзандини ҳам ўз ичига олади.

Юқорида санаб ўтилган тўртта эркак – ўғил, ўғилнинг ўғли, туғишган ака (ука), ота бир ака (ука) билан бирга уларнинг опа-сингиллари улар сабабли асаба бўлиб мерос оладилар. Аммо, улардан бошқа эркаклар билан биргаликда опа-сингиллари мерос ололмайди. Масалан, ака-уканинг ўғиллари, амакилар ва амакиларнинг ўғиллари бунга мисол бўлади.

 

^ Учинчи қисм: Биров билан биргаликдаги асаба:

Улар икки синфдир:

1)            Туғишган бир ё бир неча опа (сингил) бир ё бир неча қиз билан бирга ёки ўғилнинг бир ё бир неча қизи билан биргаликда.

2)            Ота бир бўлган бир ё бир неча опа (сингил) бир ё бир неча қиз билан биргаликда ёки ўғилнинг бир ё бир неча қизи билан биргаликда. Бу саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейингилардан иборат жумҳур уламонинг сўзидир: ота-онаси бир опа-сингиллар ёки ота бир опа-сингиллар қизлар билан ёки ўғилнинг қизлари билан биргаликда асабадирлар. Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадис бунга далил бўлади: «Абу Мусо розияллоҳу анҳудан қиз, ўғилнинг қизи ва опа (сингил) мероси ҳақида сўралганида: «Қизга мероснинг ярми, опага (сингилга) ярми», деб жавоб бердилар ва сўровчига: «Ибн Масъудга бор, у ҳам менинг фикримга қўшилади», дедилар. Ибн Масъуддан бу масала ҳақида сўралиб, Абу Мусонинг сўзларини етказилганда у киши: «Агар ўшандай бўлса эди, мен адашган ва йўл топмаган кишилардан бўлиб қолардим. Мен улар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳукм қилган ҳукмни қиламан: қизга мероснинг ярми, ўғилнинг қизига учдан иккининг такмиласи бўлган олтидан бир ва қолгани сингилга», дедилар (Бухорий (6736) ривояти).

  • Ўз ҳолича асаба бўлган киши ёлғиз бўлса, мероснинг ҳаммасига эга бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Агар опа (ёки сингли)сининг фарзанди бўлмаса, ака (ёки ука) унга меросхўр бўлур» (Нисо: 176). Бу оятда ака синглисининг ҳамма молига меросхўр бўлади. Ўз ҳолича асабалар бу ҳукмда ёлғиздирлар ва бошқа асабалар билан уларнинг фарз эгалари билан бирга бўлган ҳолларида улардан ортган меросни олишларида шерик бўладилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фаризаларни ўз эгаларига етказинглар. Ортиб қолгани энг яқин эркак (қариндош)гадир», деганлар (Бухорий (6732), Муслим (1615) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Агар фарз эгаларидан ҳеч нарса ортиб қолмаса, улар соқит бўладилар.

  • Асабанинг олтита жиҳати (тарафи) бор: фарзандлик жиҳати, оталик жиҳати, ака-укалик жиҳати, ака-уканинг болалари (жиянлик) жиҳати, валийлик жиҳати. Валийлик – юқорида ўтганидек – асабалик бўлиб, унинг сабаби озод қилувчининг қулига уни озод қилиш билан қилган инъомидир. Бунинг далили: «Саҳиҳайн»да ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Валийлик фақат озод қилган кишига бўлади», деганлар (Бухорий (2155) ва Муслим (1504) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар)

  • Агар икки ва ундан ортиқ асабалар жамланиб қолсалар, улар учун тўртта ҳолат бўлади:

1)             Жиҳат, даража ва қувватда бир бўлишлари. У ҳолда меросга шерик бўладилар, масалан, икки ёки ундан ортиқ ўғил, икки ёки ундан ортиқ туғишган ака-ука ва икки ёки ундан ортиқ амаки. (Буларнинг ҳаммаси жамланади, деб тушунилмасин, балки мисолдаги синфлардан фақат биттаси жамланиши ҳақида гап бормоқда, тарж).

2)             Жиҳатда фарқли бўлишлари. У ҳолда жиҳатда кучлироғи меросда муқаддам бўлади, ўғил ва ота каби. Ўғил асабаликда отадан муқаддам қўйилади.

3)             Жиҳатда бир бўлиб, даражада фарқли бўлишлари. Масалан, ўғил билан ўғилнинг ўғли жамланса, ўғил ўғилнинг ўғлидан муқаддам қилинади, чунки у даражада яқинроқ.

4)             Жиҳат ва даражада бир бўлиб, қувватда фарқли бўлишлари, яъни бири бошқасидан қувватлироқ бўлиши. Бу ҳолда қувватлироқни муқаддам қилинади. Масалан, туғишган ака (ука) билан ота бир ака (ука) жамланса, туғишган ака (ука)ни муқаддам қилинади. Чунки, у ота-она орқали келгани учун қувватлироқ бўлади, ота бир ака (ука) эса фақат ота орқали келади.

Ҳажб (меросдан тўсиш) ҳақидаги боб

  • Бу бобнинг меросга доир боблар ичида алоҳида аҳамияти бор. Чунки, унинг тафсилотларини билиш орқали ҳақларни ўз эгаларига етказиш ҳосил бўлади. Бу бобнинг ҳукмларини билмаслик ортидан жуда катта хатарлар келиб чиқади, яъни меросни унга шаръан ҳақдор бўлмаган кишига бериб юборилади ва ҳақдорни ундан маҳрум қилинади. Шунинг учун ҳам баъзи уламолар: «Ҳажб (қоидаси)ни билмаган киши фароиз хусусида фатво бериши ҳаромдир», деганлар.

  • Ҳажб – луғатда ман қилиш ва тўсиш маъносида бўлиб, ҳожиб – тўсувчи маъносидадир. Султоннинг эшикоғасини ҳам ҳожиб дейдилар, чунки, у унинг ҳузурига киришдан ман қиладиган одамдир.

  • Меросшунослар (фароиз илми) истилоҳида ҳажб деб ворислик сабаби бор бўлган одамни ворисликдан буткул ёки кўпроқ улушга эга бўлишдан тўсишга айтилади.

  • Фароиздаги ҳажб икки қисмга бўлинади:

^ Биринчи қисм: Васфларни ҳажб қилиш. Бу ворисликдан ман қилувчи учта сабабдан бири билан сифатланган одам ҳақида бўлади. Учта сабаб – қуллик, қотиллик ва динни ўзгартиришдир. Ким мазкур сифатлардан бири билан сифатланса, мерос олмайди ва унинг борлиги ҳам йўқлик кабидир.

^ Иккинчи қисм: Шахсларни ҳажб қилиш. Бу муайян бир шахсни ворисликдан буткул тўсишдир, буни «маҳрум қилиш ҳажби» (ҳажбул-ҳирмон) дейилади. Ёки бир шахсни кўпроқ меросхўрликдан камроқ меросхўрликка ўтказишдир, буни «камайтириш ҳажби» (ҳажбун-нуқсон) дейилади. Ҳар икки турдаги бу ҳажбнинг сабаби ундан кўра ҳақлироқ шахснинг мавжуд бўлишидир. Шунинг учун шахсларни ҳажб қилиш деб аталди. У етти турли бўлиб, тўрттаси издиҳом (бир жойда жамланиш) туфайли, учтаси интиқол – яъни, бир фарздан бошқа фарзга кўчиш туфайли ҳосил бўлади. Улар қуйидагилардир:

1)            Бир фарздан ундан кўра камроқ фарзга кўчиш. Эрнинг ярим улушдан тўртдан бир улушга кўчиши каби.

2)            Бир таъсибдан ундан кўра камроқ таъсибга кўчиш. Она бир бўлмаган опа (сингил)нинг биров билан биргаликда асаба бўлишдан биров сабабли асаба бўлишга кўчиши каби.

3)            Бир фарздан ундан кўра камроқ бўлган таъсибга кўчиш. Ярим улуш эгаларининг биров сабабли бўлган асабаликка кўчиши каби.

4)            Бир таъсибдан ундан кўра камроқ бўлган фарзга кўчиш. Ота ва бобонинг таъсиб билан ворис бўлишдан фарз билан ворис бўлишга кўчиши каби.

5)            Бир фарзда жамланиб қолиш (издиҳомлик). Хотинларнинг тўртдан бир ва саккиздан бирда жамланиши каби.

6)            Бир таъсибда жамланиб қолиш. Асабаларнинг молда ёки фарзлардан ортиб қолган нарсада жамланишлари каби.

7)            Авл сабабли жамланиб қолиш. Фарзлар эгаларининг унга авл кирадиган аслларда жамланиши каби. Бунда улардан ҳар бири авл сабабли ўз улушини камроқ олади.

  • Ҳажбнинг қоидалари бор, у шу қоидалар доирасида амал қилади:

^ Биринчи қоида: Ким бир восита (яъни, ўртадаги биров) орқали келса, ўша восита уни меросдан тўсади. Ўғил ўғилнинг ўғлини, она бувини, ота бобони, ота ака-укани тўсгани каби.

^ Иккинчи қоида: Икки ва ундан кўпроқ асабалар жамлансалар, жиҳатда ақдам (яқинроқ) бўлганни муқаддам қилинади. Масалан, ўғил ота билан ёки бобо билан бўлганда таъсиб ўғилга бўлади, чунки, у жиҳатда ақдамдир. Агар икки киши жиҳатда бир бўлса, улардан маййитга яқинроқ бўлганини муқаддам қилинади. Масалан, ўғил бошқа бир ўғилнинг ўғли билан жамланса, ёки туғишган ака (ука) бошқа бир туғишган ака (ука)нинг ўғли билан жамланса ва ҳоказо. Агар жиҳатда ҳам, яқинликда ҳам баробар бўлсалар, улардан қувватлироғи муқаддам қилинади. Масалан, туғишган ака (ука) ота бир бўлган ака (ука) билан жамланса, туғишган ака (ука)ни муқаддам қилинади, чунки у ота-она орқали келгани учун қувватлироқ, ота бир бўлган ака (ука) эса фақат ота орқали келади.

^ Учинчи қоида (Бу қоида ҳажбул-ҳирмонга тегишли): Аслларни фақат аслларгина тўса олади. Масалан, бобони фақат ота ёки ўзидан кўра яқинроқ бобо тўсади. Бувини она ёки ўзидан кўра яқинроқ буви тўсади. Фаръларни эса фақат фарълар тўсади. Масалан, ўғилнинг ўғлини фақат ўғил ёки ўзидан юқорироқ бўлган ўғилнинг ўғли тўсади. Ҳошияларни, яъни ака-укалар ва уларнинг болаларини, амакилар ва уларнинг болаларини асллар, фарълар ва ҳошиялар тўсади.

Масалан, ота томондан бўлган ака-укаларни ўғил ва ўғилнинг ўғли – ҳар қанча қуйига кетса ҳам, – ота, бобо, туғишган ака-ука, туғишган опа-сингил – агар бшқа биров билан бирга асаба бўлса – тўсадилар. Шунга ўхшаш, кўрамизки, ота бир бўлган ака (ука) ҳам асллар, фарълар ва ҳошиялар билан тўсилади.

  • Яна қайта айтамизки, ҳажб мавзуси жуда муҳим мавзу бўлгани боис фароиз хусусида фатво берувчи киши унинг қоидаларини пухта эгаллаган бўлиши, унинг масалаларини чуқур ўзлаштирган бўлиши ва барча ҳолатларда уни татбиқ эта билиши лозим. Акс ҳолда хато фатво чиқариб, меросларни ўз шаръий ўринларидан ўзгартириб юбориши, ҳақдорни ҳаққидан маҳрум қилиб, ҳақсизни ҳақдорга айлантириб қўйиши мумкин. Аллоҳ тавфиқ эгасидир.

^ Ака-укаларнинг бобо билан бирга мерос олишлари ҳақидаги боб

  • Имом Аҳмад, имом Шофеъий ва имом Молик бу масалада Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг йўлини ушлаганлар. Ҳанафий имомларидан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад ибн Ҳасан ва бошқа бир жамоат уламолар ҳам шу йўлни ушлаганлар.

Масаланинг хулосаси шундан иборатки, ака-укалар бобо билан жамлансалар, улар ё фақат битта ота-онадан бўлишлари ё фақат ота бир бўлишлари ё эса ҳар икки синфдан бўлишлари мумкин.

Агар бобо билан мазкур икки синфдан бири бирга бўлса, улар учун икки ҳолат бўлади:

 

Биринчи ҳолат: Улар билан бирга фарз эгаси бўлмаслиги:

Бу ҳолатда улар учун учта ҳолат мавжуддир:

1-ҳолат: Тенг бўлишиш у (яъни, бобо) учун молнинг учдан иккисидан кўра кўпроқ улуш бўлиши. Бунинг зобити (қоидаси) шуки:

Ака-укалар унинг икки баробаридан камроқ бўлишлари, яъни, бир ярим баробар ва ундан камроқ бўлишлари. Бу эса бешта суратга чеклангандир:

1)    Бобо ва опа (сингил). Бу суратда унга учдан икки улуш бўлади.

2)    Бобо ва ака (ука). Бу суратда унга молнинг ярми бўлади.

3)    Бобо ва иккита опа (сингил). Унга бу суратда юқоридаги каби молнинг ярми бўлади, бу эса учдан бирдан кўпдир.

4)    Бобо ва учта опа-сингил. Унга бу суратда бешдан икки улуш тегади, бу эса учдан бирдан кўпдир. Чунки, икки касрни жамловчи адад ўн беш бўлиб, унинг учдан бири беш, бешдан иккиси эса олтидир. Бу эса бешдан битта каттадир.

5)    Бобо, ака (ука) ва опа (сингил). Унга бу суратда ҳам худди бундан аввалги суратда текканидек улуш тегади.

2-ҳолат: У учун тенг бўлишиш билан молнинг учдан бири баробар бўлиши. Бунинг зобити шуки:

Ака-укалар унинг икки баробарича бўлиши. Бу эса учта суратга чеклангандир:

1)    Бобо ва иккита ака-ука.

2)    Бобо, ака (ука) ва иккита опа-сингил.

3)    Бобо ва тўртта опа-сингил.

Бу суратларда у учун тенг бўлишиш ва учдан бир баробар бўлади. Агар бўлишса, учдан бирни олади, бўлишмаса ҳам шундай.

Шу ерда ихтилоф қилинган, яъни, шундай пайтда тенг бўлишиш йўлини тутиб, унинг ворислиги таъсиб билан бўладими ёки учдан бирни олиб, ворислиги фарз билан бўладими ёки тенг бўлишиш ва учдан бирни олиш ўртасида ихтиёрли қилинадими? Баъзилар тенг бўлишишни эмас, учдан бир билан таъбир қилишни маъқул кўришган. Чунки, имкони бўлганда фарзни олиш яхшироқ, чунки фарз кучлироқ ва фарз эгалари асабадан муқаддам қилинади, валлоҳу аълам.
1   2   3   4   5   6   7



Похожие:

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Мерослар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Мерослар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы