Мерослар китоби icon

Мерослар китоби

НазваниеМерослар китоби
страница5/7
Дата конвертации07.11.2014
Размер1.04 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5   6   7

3-ҳолат: Молнинг учдан бири тенг бўлишишдан кўра кўпроқ улуш бўлиши ва у фарз жиҳатидан мерос олиши. Бунинг зобити (қоидаси): улар унинг икки баробаридан кўпроқ бўлишлари. Бу ҳолатнинг сурати аввалги икки ҳолатнинг суратлари чеклангани каби чекланмайди. Унинг энг кам сурати бобо. Иккита ака-ука ва опа (сингил)дир ёки бобо ва бешта ака-укадир ёки бобо ва учта опа-сингилдир...

 

^ Иккинчи ҳолат: Бобо ва ака-укалар билан бирга фарз улуш эгаси ҳам бўлиши:

Бобо учун бу пайтда еттита ҳолат мавжуддир. Улар қисқача қуйидагилар:

Тенг бўлишиш, (фарз эгасидан) қолганнинг учдан бири ва барча молнинг олтидан бири.

Тенг бўлишиш ва (фарз эгасидан) қолганнинг учдан бири баробар бўлиши, тенг бўлишиш ва барча молнинг олтидан бири баробар бўлиши.

(Фарз эгасидан) қолганнинг учдан бири ва барча молнинг олтидан бири баробар бўлиши, тенг бўлишиш, барча молнинг олтидан бири ва қолган молнинг учдан бири баробар бўлиши. Бунинг тафсилоти қуйидагича:

1-ҳолат: Тенг бўлишиш у учун қолган молнинг учдан биридан ва молнинг олтидан биридан кўра кўпроқ улуш бўлиши. Бунинг мисоли: эр, бобо ва ака (ука)дир. Бунда фарз мероснинг ярми миқдорида, ака-укалар эса унинг икки баробаридан камроқдир.

Бунда тенг бўлишиш тайин топишининг йўли (сабаби) шуки, эрнинг ярим улушидан қолган ярим улуш бобо ва ака (ука)га бўлади. Шубҳасиз, унинг ярми – яъни умумий мероснинг тўртдан бири – (фарз эгаси бўлмиш эрнинг ярим улушидан) қолган молнинг учдан биридан ва барча молнинг олтидан биридан кўп. Лекин, қолган мол бобо ва ака (ука) ўртасида тақсимланмайди. Масаланинг асли бўлган 2ни 2га кўпайтириб, 4 улуш қилинади, эрга 2х1=2, бобо ва ака (ука)га 2х1=2, яъни ҳар бирига бир улушдан.

Қуйидаги суратда бўлади:

           2х2   4

эр

1

2

бобо

1

1

ака (ука)

1

 

2-ҳолат: (Фарз эгасидан) қолган молнинг учдан бири тенг бўлишишдан ва олтидан бирдан кўра яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, она, бобо ва бешта ака-ука. Бунда фарз ярим улушдан камроқ, ака-укалар эса унинг (яъни, бобонинг) икки баробаридан кўпроқ бўлади.

Бунда қолган молнинг учдан бири тайин топиши йўли шуки, онанинг олтидан бир улушидан қолган беш улуш бобога ва бешта ака-укага бўлади. Унинг учдан бири бир бутун учдан иккига (1⅔га) тенг. Шубҳасиз, бу тенг бўлишишдан ҳам, олтидан бирдан ҳам кўпроқдир. Лекин, қолган молнинг учдан бири саҳиҳ (яъни, тўппа-тўғри, қолдиқсиз) эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 6га кўпайтириб, 18 қилинади. Бунинг аслидан онага 3х1=3 берилиб, қолган молнинг учдан бири, яъни 5 улуш бобога берилади ва қолган 10 улушни бешта ака-укага 2 улушдан бўлиб берилади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             3х6   18

она

1

3

бобо

1⅔

5

5та ака-ука

31/3

2/10

 

3-ҳолат: Молнинг олтидан бири у учун тенг бўлишишдан ва қолган молнинг учдан биридан яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, эр, она, бобо ва иккита ака-ука. Бунда фарз учдан икки улуш миқдорида, ака-укалар эса унинг мислидан битта ортиқ (аёл киши бўлса ҳам).

Бунда олтидан бир тайин топиши йўли шуки, эрнинг ярим меросга эга бўлишидан ва онанинг олтидан бир улушидан қолган икки улуш мол бобога ва ака-укага берилади. Шубҳасиз, олтидан бир қолган молнинг учдан биридан ва тенг бўлишишдан кўпроқдир. Лекин, бир улуш ака-укага бўлинмай қолади. Бунда уларнинг бошлари сони бўлган 2ни масаланинг асли бўлган 6га кўпайтириб, 12 қилинади. Эрга унинг аслидан 3х2=6 тегади. Онага унинг аслидан 1х2=2 тегади. Бобога унинг аслидан 1х2=2 тегади. Ака-укаларга унинг аслидан 1х2=2, яъни, ҳар бирига 1дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             2х6   12

эр

3

6

она

1

2

бобо

1

2

ака-ука

1

1/2

 

4-ҳолат: У учун тенг бўлишиш ва (фарз эгасидан) қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши ва бу иккиси қолган молнинг олтидан биридан кўра яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, она, бобо ва иккита ака-ука. Бунда фарз яримдан кам бўлади, ака-укалар эса унинг икки баробарича бўлади.

Бунда тенг бўлишиш ва қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши йўли шуки, онанинг олтидан биридан қолган беш улуш бобо ва ака-укаларга тегади. Қолган молнинг учдан бири бир бутун учдан иккига (1⅔га) тенг. Бу эса тенг бўлишиш билан баробар. Лекин, қолган молнинг учдан бири саҳиҳ (яъни, тўппа-тўғри, қолдиқсиз) эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 6га кўпайтириб, 18 қилинади. Онага унинг аслидан 1х3=3 тегиб, 15 ортиб қолади. Бобога тенг бўлишиш йўли билан ёки қолган молнинг учдан бири бўлгани учун 5 тегади, ака-укага 10, яъни ҳар бирига 5дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             3х6   18

она

1

3

бобо

1⅔

5

ака-ука

31/3

5/10

 

5-ҳолат: У учун тенг бўлишиш ва молнинг олтидан бири тенг бўлиши ва бу иккиси у учун қолган молнинг учдан биридан кўра яхшироқ улуш бўлиши. Бунга мисол, эр, буви, бобо ва ака (ука)дир. Бунда фарз учдан икки миқдорида бўлади, ака-укалардан мавжуд бўлгани эса унинг мислича бўлади.

Тенг бўлишиш ва олтидан бирнинг тенг бўлиши йўли шуки, эрнинг ярим меросга эга бўлишидан ва бувининг олтидан биридан қолган икки улушни бобо ва ака (ука)га тақсимланади. Бобога тенг бўлишиш йўли билан ёки олтидан бир бўлгани учун бир улуш, ака (ука)га бир улуш тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

          6

эр

3

буви

1

бобо

1

ака (ука)

1

 

6-ҳолат: У учун молнинг олтидан бири ва қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши. Бунга мисол, эр, бобо ва учта ака-укадир. Бунда фарз ярим миқдорича, ака-укалар эса унинг икки баробаридан кўпроқдир.

Олтидан бир билан қолган молнинг учдан бири тенг бўлиши йўли шуки, эрнинг ярим меросига эга бўлганидан кейин қолган ярим мерос бобога ва учта ака-укага тегади. Олтидан бир қолган молнинг учдан бирича миқдордадир. Лекин, қолган молнинг учдан бири бўлишга яроқли эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 2га кўпайтириб, 6 қилинади. Унинг аслидан эрга 1х3=3 тегиб, 3 ортиб қолади. Ундан бобога 1 тегади, у қолган молнинг учдан биридир ва барча молнинг олтидан бирига тенгдир. Ака-укаларга 2 тегади, улар уч нафар, икки қолдиқсиз бўлинмайди, шу боис 6ни ака-укаларнинг сони бўлган 3га кўпайтириб, 18 қилинади. Ундан эрга 3х3=9 тегади, бобога 1х3=3 тегади, ака-укаларга 2х3=6, яъни ҳар бирига 2дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

              2х3  6х3   18

эр

1

3

9

бобо



1

3

учта ака-ука



2

2/6

 

7-ҳолат: У учун учта иш, яъни, тенг бўлишиш, қолган молнинг учдан бири ва молнинг олтидан бири баробар бўлиши. Бунга мисол, эр, бобо ва икки ака-укадир. Бунда фарз ярим мерос миқдорида бўлади ва ака-укалар унинг икки баробарича бўладилар.

Учала ишнинг баробар бўлиши йўли шуки, эрнинг ярим меросга эга бўлганидан кейин қолган иккинчи ярим мерос бобога ва икки ака-укага бўлади. Бунда қолган молнинг учдан бири, тенг бўлишиш ва молнинг олтидан бири баробардир. Лекин, қолган молнинг учдан бири саҳиҳ (тақсимлашга яроқли) эмас. Шу боис учдан бирнинг махражи бўлган 3ни масаланинг асли бўлган 2га кўпайтириб, 6 қилинади. Унинг аслидан эрга 1х3=3 тегиб, 3 ортиб қолади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бобога ундан 1 тегади ва ака-укаларга 2 қолади, яъни, ҳар бирига 1дан тегади.

Бу қуйидаги суратда бўлади:

             3х2    6

эр

1

3

бобо



1

ака-ука



1/2

 

^ Фойда: Бобо учун фарздан ортиб қолган нарсанинг бор-йўқлиги эътибори билан тўртта ҳолат мавжуд:

1-ҳолат: Фарздан олтидан бирдан кўра кўпроқ нарса ортиб қолиши. Бунда бобо учун учта ишнинг – тенг бўлишиш, қолган молнинг учдан бири ва молнинг олтидан биридан энг яхши деб кўрилгани бўлади.

2-ҳолат: Олтидан бир миқдорида қолиши, бу бобо учун фарз улушдир.

3-ҳолат: Олтидан бирдан камроқ қолиши. Бунда бобо учун тўла олтидан бир билан авл қилинади.

4-ҳолат: Фарзлар барча молни қамраб олгани туфайли ҳеч нарса ортиб қолмаслиги. Бунда бобо учун олтидан бир билан авл қилинади.

Мазкур уч ҳолатда ака-укалар соқит бўлади, магар опа «Акдарийя»да соқит бўлмайди, бу ҳақда қуйида келади.

Фойда: Баъзи ҳолатларда бобога қолган молнинг учдан бири берилади. Умарга тегишли икки масалада буни онага қиёсан қилинади. Чунки, ҳар иккиси учун ҳам вилодат (оталик ё оналик ҳолати) мавжуд. Агар фарз эгаси бўлмаса, у молнинг учдан бирини олади. Агар фарз эгаси ўз фарзини олса, бобо қолган молнинг учдан бирини олади. Қолгани эса ака-укаларга бўлади. Бобога учдан бир комил берилмайди, чунки ака-укаларга зарар етказиш бўлади. Унга олтидан бир берилиши сабаби шуки, бундан кўра кучлироқ бўлган бола билан бирга бўлганда ҳам ундан олтидан бир улуши камаймас эди, бошқалар билан албатта камаймасликка лойиқроқдир.

^ Муъодда (саноқни кўпайтириш) ҳақидаги боб

Юқорида бобо билан ака-укалар ҳақида ўтган баҳс бобо билан икки гуруҳдан фақат бири, яъни ё туғишган ака-укалар ё эса ота томондан бўлган ака-укалар бирга бўлган ҳолатга тааллуқли эди. Аммо, агар бобо билан ҳар иккала гуруҳ бирга бўлса, яъни, ҳам туғишган ака-укалар, ҳам ота бир ака-укалар бўлсалар, у ҳолда туғишган ака-укалар агар керак бўлса, бобога қарши ота бир ака-укалар билан саноқларини кўпайтирадилар. Бобо ўз улушини олгач, туғишган ака-укалар ота бир ака-укаларга қайтиб, уларнинг қўлларидаги нарсани ҳам олиб қўядилар. Агар бир донагина туғишган сингил мавжуд бўлса, у ўзининг тўла фарзини олади. Қолгани отанинг фарзандига бўлади.

Шақиқ (яъни, туғишган, ота-онаси бир) фарзанд отанинг фарзандини бобога қарши саноқда ўзига қўшади. Чунки, улар ота томонидан ака-укаликда бир хиллар, туғишган фарзандда она томони бобо билан ҳажб қилинган (тўсилган). Демак, отанинг фарзанди мерос тақсимини ҳисоблашда бобога қарши унинг ёнига киради ва у борлиги сабабли бобонинг улуши тенг бўлишишдан учдан бирга ё қолган молнинг учдан бирига ё қолган молнинг олтидан бирига тушиб қолади.

Ота-онаси бир болалар отанинг болаларини бобога қарши ўзлари билан бирга санайдилар. Улар бобога айтишади: «Сизга нисбатан биз ҳам, улар ҳам бир хил ўриндамиз. Демак, улар тақсимотда бизнинг ёнимизга киришади ва улар борлиги туфайли сизнинг улушингиз камаяди». Сўнг отанинг болаларига айтишади: «Сизлар биз бўлганда мерос ололмайсизлар, биз сизларни фақат бобони тўсиш учунгина ёнимизга қўшдик. Энди худди бобо бўлмаганидек, сизларга хос улушни ҳам биз оламиз».

 

Муъодда қачон қилинади?

 

Муъодда (саноқни кўпайтириш) ота-онаси бир фарзандлар бобонинг икки баробаридан кам бўлган ва фарздан қолган нарса тўртдан бирдан кўпроқ бўлгандагина бўлади. Аммо, улар бобонинг икки баробарича ва унда кўпроқ бўлсалар, муъоддага ҳожат қолмайди.

 

^ Муъодданинг суратлари:

 

Муъодданинг 68 хил сурати бор. Уни бу ададга чеклаш йўли шуки, муъодда масалаларида шақиқлар (туғишган ака-укалар бобонинг) икки баробаридан камроқ бўлишлари зарур. Икки баробардан кам бўлганда 5та суратга чекланади. Улар: бобо ва битта шақиқа (яъни ота-онаси бир бўлган бир қиз), бобо ва икки шақиқа, бобо ва учта шақиқа, бобо ва битта шақиқ (яъни, ота-онаси бир бўлган бир ўғил), бобо ва бир шақиқ ва бир шақиқа. Бу беш суратда зикр қилинганлар билан бирга мислайнни (икки баробарликни) ёки ундан камини такмил қиладиган (тўлдирадиган)лар бўлади.

Шақиқа билан 5та сурат мавжуд: шақиқа ва ота бир бўлган ака, шақиқа ва ота бир бўлган икки опа (сингил), шақиқа ва ота бир бўлган учта опа (сингил), шақиқа ва ота бир бўлган бир ака (ука), шақиқа ва ота бир бўлган бир ака ва бир сингил.

Иккита шақиқа билан 3та сурат мавжуд: 2 шақиқа ва ота бир ё опа (сингил), 2 шақиқа ва ота бир 2 опа-сингил, 2 шақиқа ва ота бир 1 ака (ука).

Шақиқ билан 3та сурат мавжуд: шақиқ ва ота бир 1та опа (сингил), шақиқ ва ота бир 2та опа (сингил), шақиқ ва ота бир 1та ака (ука).

Учта шақиқа билан 1та сурат мавжуд: 3та шақиқа ва ота бир 1та опа (сингил).

Шақиқ ака (ука) ва шақиқа (опа) сингил билан 1та сурат мавжуд: шақиқ, шақиқа ва ота бир бўлган 1 опа (сингил).

Жами 13та суратдан иборат бўлди. Сўнг икки ҳолатдан биридан холи бўлмайди. Яъни, улар билан бирга фарз эгаси ҳам бўлмайди ёки бўлади. Иккинчи ҳолатда фарз ё тўртдан бир, ё олтидан бир, ё тўртдан бир ва олтидан бир, ё ярим бўлади. Бу 5 суратни 13та суратга кўпайтирилса, 65та сурат ҳосил бўлади.

Олтмиш олтинчи сурат: бобо ва ака-укалар билан бирга ярим ва олтидан бир эгаси бўлади, қиз, ўғилнинг қизи, бобо, шақиқа опа (сингил) ва ота бир опа (сингил) каби.

Олтмиш еттинчи сурат: улар билан бирга учдан икки эгалари бўлади, икки қиз, бобо ва ота томондан бўлган опа (сингил) каби.

Олтмиш саккизинчи сурат: улар билан бирга ярим ва саккиздан бир эгалари бўлади, қиз, хотин, бобо, шақиқа, ота томондан бўлган опа (сингил) каби.

 

^ Ота бир бўлган ака-укалар ота-онаси бир ака-укалар билан бирга бирон нарса олишлари ҳам мумкинми?

 

Агар шақиқлар (туғишган ака-укалар) ичида бир эркак бўлса, ёки икки ва ундан ортиқ шақиқа бўлса, уларга меросдан бирон нарса тегмайди. Агар битта шақиқа бўлса, унга то тўла ярим улушгача бўлади, бирон нарса ортиб қолса, отанинг фарзандига бўлади.

Отанинг фарзандига бирон нарса қоладиган суратлардан бири Зайдга тегишли тўрт масаладир. Зайд розияллоҳу анҳу шундай ҳукм қилганлари учун у кишига нисбатан шундай ном берилган. Улар қуйидагилар:

1) Ўнлик. Улар бобо, шақиқа ва ота томондан бўлган ака (ука)дир. Унинг асли бошлар сони бўлган бешдир, аммо уни ўнга айлантириб тақсимлангани учун ўнлик деб аталди.

Уни ўнтага айлантириб тақсимланиш йўли қуйидагича: шақиқага (яъни туғишган опага) ярим мерос тегиши керак, бешнинг ярми бутун (қолдиқсиз) эмас, шунинг учун яримнинг махражи бўлган иккини масаланинг асли бўлган бешга кўпайтириб, ўн қилинади. Бобога унинг бешдан иккиси – тўрт тегади. Опа (сингил)га унинг ярми – беш тегади. Ота бир бўлган ака (ука)га бир қолади.

Унинг сурати қуйидагича бўлади:

             5х2    10

бобо

2

4

шақиқа



5

ота бир ака

½

1

 

^ 2) Йигирмалик. Йигирмага айлантириб, тақсим қилингани учун шундай аталди. Улар бобо, шақиқа ва ота бир бўлган икки опа (сингил)дир. Унинг асли худди юқоридаги каби бошлар сони бўлган бешдир. Бобога ундан тенг бўлишиш йўли билан икки улуш тегади. Шақиқага ярим мерос тегади. Бешнинг ярми бутун (қолдиқсиз) эмас, шунинг учун яримнинг махражи бўлган иккини масаланинг асли бўлган бешга кўпайтириб, ўн қилинади. Бобога унинг аслидан 2х2=4 тегади. Опа (сингил)га ярим мерос – 5 тегади. Ота томондан бўлган икки опа-сингилга 1 қолади. Буни уларга бўлиш учун уларнинг бошлари сони 2ни масаланинг ечими бўлган 10га кўпайтирамиз, 20 бўлади. Демак, бу ҳисоб бўйича бобога 4х2=8, шақиқага 5х2=10, ота томондан бўлган икки опа-сингилга 2, яъни ҳар бирига 1дан тегади.

Унинг сурати қуйидагича бўлади:

                               5х2  10х2   20

бобо

2

4

8

шақиқа



5

10

ота бир 2 опа-сингил

½

1

2/1

 

Мана бундай деб айтишингиз ҳам мумкин: асли 5, ундан бобога тенг бўлишиш йўли билан 2, шақиқага ярми, яъни 2,5 тегиб, ота бир бўлган икки опа-сингилга 0,5 улуш, ҳар бирига чоракта (0,25) қолди. Чоракнинг махражи бўлган 4ни масаланинг асли бўлган 5га кўпайтириб, 20 қиламиз. Унинг аслидан бобога 2х4=8, шақиқага ярим, яъни 10, ота томондан бўлган икки опа-сингилга 2, яъни ҳар бирига 1дан тегади.

 

^ 3) Зайдга тегишли мухтасар (қисқартма). Улар она, бобо, шақиқа ва ота томондан бўлган ака ва опадир. Бундай деб номланишига сабаб, унинг ечими тақсим эътибори билан 108 бўлиб, уни қисқартириб, 54га айлантириб ечиш ҳам мумкин. Унинг асли олти бўлиб, онага олтидан бир тегиб, ортиб қолган беш улушни бобога ва ака-укаларга тенг бўлишилади. Уларнинг бошлари сони бўлган 6ни масаланинг асли бўлган 6га кўпайтирамиз, 36 бўлади. Унинг аслидан онага 1х6=6 тегади. Қолгани 5х6=30 бўлиб, ундан бобога тенг бўлишиш йўли билан 10 тегади, 20 қолди. Шақиқага молнинг ярми, яъни 18 тегади. Ота томондан бўлган ака ва опага 2 қолди. Уларнинг бошлари учта, тугал бўлинмайди. Шунинг учун (уларнинг бошлари сони) 3ни 36га кўпайтирамиз, 108 бўлади. Бундан онага 6х3=18 тегади. Бобога 10х3=30 тегади. Шақиқага 18х3=54 тегади. Ота бир бўлган ака ва опага 2х3=6, яъни акага 4, опага 2 тегади. Кейин қарасак, сонлар ва масаланинг ечимини унинг ярмига туширса ҳам бўлишини кўрамиз. Масалани унинг ярмига, яъни 54га туширамиз. Шақиқанинг улуши ярмига, яъни 27га қайтади, бобонинг улуши 15га, ота бир аканинг улуши 2га, ота бир бўлган опанинг улуши 1га қайтади.


 

Унинг сурати қуйидагича:

                          6х6  36х3  108  54

она

1

6

18

9




бобо

5

10

30

15




туғишган опа

18

54

27




6

ота бир ака

2

4

2

3

ота бир опа

2

1

 
1   2   3   4   5   6   7




Похожие:

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Мерослар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Мерослар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы