Мерослар китоби icon

Мерослар китоби

НазваниеМерослар китоби
страница6/7
Дата конвертации07.11.2014
Размер1.04 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5   6   7

^ 4) Зайдга тегишли тўқсонлик. Улар она, бобо, шақиқа, ота бир бўлган иккита ака-ука ва битта опадир. Масалани 90га кўпайтириб чиқарилгани учун шундай номланган.

Унинг 90 қилиб чиқарилиши йўли шуки, бу ерда бобо учун яхшироқ улуш онанинг олтидан биридан қолган молнинг учдан биридир. Агар қолган молнинг учдан бирини олтидан бир билан бирга эътибор қилинса, масаланинг асли 18 бўлади. Энди бунинг аслини онанинг олтидан бирининг махражи бўлган 6 қилиниши дуруст бўлади. Она учун 1 тегиб, 5 қолади. Унинг учдан бири тугал эмас. Шунинг учун учдан бирнинг махражи бўлган 3ни 6га кўпайтириб, 18 қилинади. Бунинг аслидан онага олтидан бир, яъни 1х3=3 тегиб, 15 қолади. Ундан бобога қолган молнинг учдан бири, яъни 5 тегади. Шақиқа опага молнинг ярми, яъни 9 тегади. Энди ота бир ака-сингилларга 1 қолди. Уни тақсимлаш учун уларнинг бошлари сони бўлган 5ни масаланинг асли ёки ечими бўлган 18га кўпайтириб, 90 қилинади. Энди бундан онага 3х5=15, бобога 5х5=25, туғишган опага 9х5=45, ота бир ака-сингилларга 5, яъни икки ака-уканинг ҳар бирига 2, опага 1 тегади.

Қуйида унинг икки хил сурати:

 

                             18х5    90

она

3

15




бобо

5

25




шақиқа

9

45




5

ота бир 2 ака-ука

1

4/2

ота бир опа

1

 

                       6х3  18х5   90

она

1

3

15




бобо

5

5

25




шақиқа

9

45




5

ота бир 2 ака-ука

1

4/2

ота бир опа

1

 

Асосийси шу. Энди мерослар ҳисоби деб аталган нарса қолди. У ҳисоб боби, муносахот боби, тарикаларни бўлиш боби деб аталувчи боблардан ташкил топган. Уларни фароиз китобларидан ўқиб ўрганиш мумкин.

^ Фараз билан ҳисобини чиқариб ва эҳтиёткорлик билан мерос бериш ҳақидаги боб

Юқорида айтиб ўтилган гапларнинг ҳаммаси мерос қолдирувчининг вафоти аниқ бўлган, шунингдек унинг вафоти пайтида вориснинг борлиги аниқ бўлган ҳолатга тегишли бўлиб, бу аниқ-тиниқ ва ҳеч қандай мушкиллик йўқ бўлган ҳолатдир.

Бироқ, ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам бўладики, унда иш чигал бўлади, мерос қолдирувчининг ва вориснинг ҳоли маълум бўлмайди. Баъзи ворислар ҳам бўладики, уларнинг ҳолатлари борлик билан йўқлик ўртасида бўлади, қориндаги ҳомила, сувга ғарқ бўлган, вайрона остида қолган, йўқолиб қолган одам каби. Баъзи ворисларнинг ҳолатлари эса эркаклик ва аёллик ўртасида ноаниқ бўлади, мушкил хунаса ва қориндаги ҳомила каби.

Ворисларда ва мерос қолдирувчиларда бўладиган ана шундай тараддудли ҳолатлардан келиб чиқиб, фараз билан ҳисоблаш ва эҳтиёткорлик билан мерос бериш деб аталувчи алоҳида боблар тузилган. Улар қуйидаги боблардир:

Мушкил хунаса боби.

Ҳомила боби.

Йўқолиб қолган одам боби.

Ғарқ бўлган ва вайрона остида қолган одам боби.

^ Хунасанинг мероси ҳақидаги боб

  • Хунаса ёки хунсо (خنثى) мулойимлик, синиқлик ва эгилиш маъносини билдирувчи «инхинос» (انخناث) сўзидан олинган бўлиб, фароиз илми истилоҳида хунаса деб ҳам эркаклик, ҳам аёллик таносил аъзосига эга бўлган ёки умуман таносил аъзоси бўлмаган шахсга айтилади.

  • Унда бор бўлиши мумкин бўлган томонлар фарзандлик, ака-укалик, амакилик ва валоъдир. Чунки, бу санаб ўтилганларнинг ҳар бири эркак бўлиши ҳам, аёл бўлиши ҳам мумкин. Мушкил (яъни, эркак ё аёллиги аниқланмаган) хунаса на ота, на она, на бобо, на буви бўла олади. Чунки, агар ундай бўлса эди, унинг иши аниқ бўлган бўлар ва мушкил хунаса дейилмас эди. Шунингдек, мушкил хунаса на эр, на хотин бўла олади. Чунки, модомики, мушкил бўларкан, унинг турмуш қуриши ҳам дуруст бўлмайди.

  • Аллоҳ таоло одамзотни эркак ва аёл қилиб яратди. Аллоҳ таоло айтади: «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!» (Нисо: 1),«Осмонлар ва Ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур» (Шўро: 49).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло улардан ҳар бирининг ҳукмини баён қилди ва ҳам эркак, ҳам аёл бўлган шахснинг ҳукмини баён қилмади. Бу эса бу икки сифат бир кишида жамланмаслигига далолат қилади. Ундай бўлса, қандай қилиб ўртада зидлик бўлгани ҳолда бу нарса бўлаяпти?! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло улар ўртасини ажратиб турувчи аломатлар қилиб қўйди. Шунда ҳам баъзан бир шахсда ҳам эркакнинг, ҳам аёлнинг таносил аъзоси бўлиб, иштибоҳ пайдо бўлиб қолади.

  • Уламолар хунасанинг унда зоҳир бўладиган эрлик ё аёлликка далолат қилувчи белгиларига қараб мерос олишига ижмоъ қилганлар. Масалан, агар эркак кишидек бавл қилса, эркакнинг меросини олади, аёл кишидек бавл қилса, аёлнинг меросини олади. Чунки, бавл қайси йўлдан келиши бир шахснинг эркаклиги ё аёллигига энг катта далиллардан саналади. Зотан, бавл ёш боладан ҳам, катта кишидан ҳам келади. Унинг қайси таносил аъзоси орқали бавл қилишининг ўзиёқ ўша жинс аҳлидан эканига далолат қилади ва бавл келмаётган таносил аъзоси ортиқча аъзо ва яралишидаги бир нуқсон бўлиб саналади.

Агар ҳар икки аъзоси билан бавл қилса, кўпроқ қайсиниси билан бавл қилиши эътиборли бўлади. Агар бошида бир аъзоси билан бавл қилишни бошлаб, кейин иккинчисидан ҳам бавл келса, биринчи бавл келган аъзо эътиборли бўлади.

Агар ҳар икки аъзоси бавлнинг вақтида ҳам, миқдорида ҳам баробар бўлса, унда балоғатга етганда зоҳир бўладиган бошқа аломатлари зоҳир бўлгунча кутилади ва то ўша пайтгача мушкил (ноаниқ) бўлиб қолади. Лекин, балоғатга етгач ҳолати аниқ бўлишига умид бўлади.

Балоғатга етганидан сўнг билинадиган аломатлар эркакларга хос бўлган белгилар бўлса, яъни соқол-мўйлов чиқиши ёки таносил аъзосидан маний (сперма, уруғ суви) келиши каби ишлардан бирортаси зоҳир бўлса, у эркак киши саналади. Аёлларга хос бўлган аломатлар, яъни ҳайз, ҳомиладорлик, кўкракларининг кўтарилиши зоҳир бўлса, у аёл деб саналади.

  • Агар балоғат ёшига етгач ҳам унда эркаклик аломатларидан ҳам, аёллик аломатларидан ҳам биронтаси зоҳир бўлмаса, у ҳолати аниқланиши умид қилинмайдиган мушкил бўлиб қолаверади.

Уламолар унга ҳар икки ҳолатида ҳам мерос белгилашда ва у билан бирга бўлганларга мерос беришда бир неча фикрга бўлинганлар.

-       Баъзи уламолар мушкил хунасага зарар бўлувчироқ муомала қилинади, аммо у билан бирга бўлганларга эмас, деганлар. Яъни, уни эркак деб кўрилган тақдирда унга ўзининг улушидан камроқ улуш берилади ёки аёл деб кўрилган тақдирда улушини берилади. Агар ҳар икки тақдирдан бирида ворис бўлмаса, унга ҳеч нарса берилмайди.

-       Баъзи уламолар ҳар икки ҳолатда ҳам хунасага ҳам, у билан бирга бўлганларга ҳам зарарлироқ муомала қилинади, (тақсимотдан) ортиб қолган молни то хунасанинг ҳоли аниқлашгунича ёки ворислар уни тақсимлашга келишиб олгунларича тўхтатиб турилади, деганлар.

-       Баъзи уламолар мушкил хунасага агар у эркак ва аёллиги билан мерос олса, эркак ва аёл улушининг ярми берилади, агар икки тақдирдан фақат бири билан мерос олса, унга ўзи мерос олаётган тақдирнинг ярми берилади ва хунасанинг ҳоли аниқланишидан умид бўлса ҳам, бўлмаса ҳам фарқсиз, шунга амал қилинади, деганлар.

-       Баъзи уламолар масалага батафсилроқ киришиш керак, дейдилар. Яъни, агар хунасанинг ҳоли аниқланишига умид бўлса, унга ва у билан бирга бўлганларга зарарлироқ муомала қилинади, унга ҳам, у билан бирга бўлганларга ҳам аниқ билинган меросларини берилади ва ортиб қолган молни то унинг ҳоли аниқ бўлгунича тўхтатиб турилади. Агар унинг ҳоли аниқланишига умид бўлмаса, у ҳолда хунасага агар ҳар икки тақдир билан мерос олаётган бўлса, эркак меросининг ярмини ва аёл меросининг ярмини берилади. Агар икки тақдирдан бири билан мерос олаётган бўлса, унга ўзи ҳақли бўлган улушнинг ярми берилади, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ҳомиланинг мероси ҳақидаги боб

  • Гоҳо меросхўрлар сафида ҳали она қорнида бўлган ҳомила ҳам бўлади. Маълумки, бундай пайтда ҳомиланинг аниқ ҳолатини билмасликдан, яъни унинг тирикми, ўликми, ўғилми, қизми, биттами, эгизакми эканини аниқ билмасликдан муаммо ҳосил бўлади. Аксарият ҳолларда ҳукм ҳам ана шу эҳтимолларнинг турига қараб турланади. Шунинг учун уламолар ҳомила хусусида алоҳида эътиборли бўлганлар ва мерос китобларида унга хос боб ажратганлар.

  • Ҳомила – она қорнидаги боладир. Мерос илмида эса ҳомиладан мурод – у она қорнида эканида мерос қолдирувчиси вафот этган бола бўлиб, тирик туғилса, ҳар қандай тақдир билан мерос олади ё меросдан тўсилади ёки баъзи тақдирлар билан мерос олади ё меросдан тўсилади.

  • Мерос олишига ижмоъ қилинган ҳомила унда иккита шарт топилиши керак бўлган ҳомиладир:

^ Биринчи шарт: Мерос қолдирувчи вафот этган пайтда бачадонда нутфа ҳолида бўлса ҳам бор бўлган бўлиши.

Иккинчи шарт: Аниқ-тиниқ тирик ҳолда туғилиши. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Туғилаётган (чақалоқ) овоз қилса, меросхўр бўлади», деганлар (Абу Довуд (2920) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Ибн Ҳиббон (13/392, №6032) саҳиҳ санаган).

Истиҳлол, яъни, туғилаётган боланинг овоз қилиши маъноси – туғилаётган пайтида овоз чиқариб йиғлашидир. Баъзи уламолар унинг маъноси йиғи, акса уриш, қимирлаш каби ҳаёт аломати билинишидир, бу йиғининг ўзигагина хос эмас, ҳам деганлар.

Туғилгандан сўнг овоз қилиши унинг тирик туғилганига ва шу билан иккинчи шарт топилганига далилдир.

Аммо, биринчи шарт – яъни, мерос қолдирувчи вафот этган пайтида ҳомила бачадонда бор экани – аниқ топилган экани унинг белгиланган муддатда туғилиши билан билинади. Бу муддат ҳолатлар тақозосига кўра кимдадир озроқ, кимдадир кўпроқ бўлиши мумкин. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган ҳомила учун учта ҳолат бордир:

1-ҳолат: Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг ҳомиланинг энг кам муддати ўтмасидан туриб тирик ҳолда дунёга келиши. Бу ҳолатда у мутлақо мерос олади. Чунки, унинг шу муддатда туғилганидан сўнг яшаб кетиши мерос қолдирувчининг вафотидан аввал мавжуд бўлганига далил бўлади.

Ҳомиланинг энг кам муддати уламолар иттифоқига кўра, олти ойдир. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати)ўттиз ойдир» (Аҳқоф: 15). Бошқа бир оятда айтади: «Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар» (Бақара: 233). Агар икки йилни – яъни йигирма тўрт ойни – ўттиз ойдан айирса, олти ой қолади ва бу ҳомиланинг энг кам муддатидир.

2-ҳолат: Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг ҳомиланинг энг кўп муддати ўтганидан сўнг дунёга келиши. Бу ҳолатда мерос олмайди. Чунки, шунча муддат ўтганидан кейин туғилганлиги унинг мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг вужудга келганига далолат қилади.

  • Уламолар ҳомиланинг энг кўп муддатини белгилашда уч хил фикрга бўлинганлар:

Ҳомиланинг энг кўп муддати икки йил. Бунга Оиша розияллоҳу анҳонинг: «Бола она қорнида икки йилдан ортиқ қолмайди» деган сўзларини далил қиладилар (Дорақутний (3/321, №279), Байҳақий (7/443) ривоятлари ). Бунга ўхшаган ўринда ижтиҳодга ўрин қолмайди. Чунки, бу сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга марфуъ бўлган ҳадис ҳукмида бўлади.

Ҳомиланинг энг кўп муддати тўрт йил. Чунки, нас (оят ва ҳадисдан далил) бўлмаган ўринда вужудга (яъни, воқеликка) қайтилади. Дарҳақиқат, ҳомиланинг она қорнида тўрт йил қолгани воқеликда бўлган.

Ҳомиланинг энг кўп муддати беш йил.

Мазкур сўзларнинг қувватлироғи – валлоҳу аълам – ҳомиланинг энг кўп муддати тўрт йил дейилган сўздир. Чунки, бу ҳақда аниқ чеклов билан далил келмаган. Шу боис вужудга қайтилади, бунинг воқеда тўрт йил бўлгани маълум, валлоҳу аълам.

3-ҳолат: Ҳомила муддатининг энг паст чегарасидан юқори ва энг юқори чегарасидан паст муддатда туғилиши. Агар бу ҳолатда ҳомиладор аёлнинг у билан жинсий алоқада бўлиб турадиган эри ёки хожаси бор бўлса, у ҳомила маййитдан мерос олмайди. Чунки, унинг мерос қолдирувчи вафот этган пайти бор бўлгани аниқ эмас, ҳомиланинг мерос қолдирувчи вафот этганидан кейин пайдо бўлгани эҳтимоли бор. Агар шу муддат ичида эри ё хожаси умуман бўлмаган ёки бўлса ҳам бошқа жойда бўлгани сабабли у билан жинсий алоқада бўлмаган ёки жинсий заифлиги туфайли у билан қўшилишни тарк қилган бўлса, у ҳомила мерос олади. Чунки, унинг борлиги аниқ бўлди.

  • Уламолар ижмоъсига кўра, агар чақалоқ туғилганидан сўнг овоз қилган бўлса, унинг тирик туғилганлиги аниқ бўлади. Овоз қилишдан бошқа, яъни қимирлаш, эмиш, нафас олиш каби ҳолатлар хусусида ихтилоф қилганлар. Айрим уламолар фақат овоз чиқаришга чекланадилар ва ундан бошқа юқоридаги ишларни бунга қўшмайдилар. Баъзи уламолар эса чақалоқнинг тириклигига далолат қилувчи барча ишларни овоз чиқариш сафига қўшадилар. Қувватлироқ гап ҳам шудир. Чунки, овоз қилиш (истиҳлол)нинг тафсири фақат фарёд кўтаришга чекланмайди, балки баъзи уламолар наздида қимирлаш ва шу кабиларни ҳам ўз ичига олади. Ҳатто, истиҳлолнинг тафсири овоз чиқариш ва фарёд кўтаришга чекланган тақдирда ҳам бу нарса бошқа тириклик аломатлари билан далил қилишни ман қилмайди, валлоҳу аълам.

 

Ҳомилага мерос берилиши кайфияти:

 

  • Агар ворислар ичида ҳомила ҳам бўлса ва улар унинг туғилишини ва ворислик жиҳатидан ҳолати аниқ бўлишини кутмасдан меросни тақсимлашни талаб қилсалар, аслида бундай ҳолатда энг муносиб иш ҳомиланинг оқибатини кутиш, шу билан хилофдан чиқиш ва меросни бир марта тақсимлашдир.

  • Аммо, ворислар кечиктиришга ва то ҳомила туғилгунича кутишга рози бўлмасалар, уларга тақсимлаб бериш мумкинми? Уламолар бу борада икки хил фикрга бўлинганлар:

1)            Уларга бунга имкон берилмайди. Чунки, ҳомиланинг ҳолати аниқ эмас, унда шак бор, унинг ҳолати бир неча хил бўлиши мумкинлиги ортидан унинг ҳам, у билан бирга мерос оладиган ворисларнинг ҳам улушларида фарқлилик пайдо бўлади.

2)            Ворисларнинг талабларига имкон берилади ва уларни кутишга мажбур қилинмайди. Чунки, бундан уларга зарар келиши мумкин, улар орасида айримлари камбағал бўлиши, ҳомила муддати эса чўзилиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳомилага эҳтиёт юзасидан унинг тўла улушини кафолатлайдиган миқдорни тўхтатиб қўйилади, тақсимотни кечиктиришга ҳожат йўқ.

Мана шу фикр қувватлироқ кўринади. Аммо, бу сўз эгалари тўхтатиб қўйиладиган миқдор тўғрисида ихтилоф қилганлар. Чунки, она қорнидаги ҳомиланинг ҳақиқатини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким аниқ билмайди. Унинг шаънида тирик ё ўликлиги, ўғил ё қизлиги, битта ё бир нечталиги жиҳатидан бир талай эҳтимоллар бор. Шубҳасиз, бу эҳтимоллар унинг ва у билан биргаликда мерос олувчиларнинг мерослари миқдорига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳомила учун олиб қўйиладиган миқдор тўғрисида бир қанча фикрларга бўлиндилар:

1)           Ҳомиланинг сони аниқ эмас, чунки аёл киши кўпи билан нечта ҳомилага ҳомиладор бўлиши аниқ маълум эмас. Шунинг учун ҳомила билан биргаликда мерос оладиган ворисларнинг ҳолатига қаралади. Улардан қай бири бир тақдирда мерос олиб, бошқа бир тақдирда мерос олмайдиган бўлса, ёки улуши аниқ ўлчовли бўлмаса, масалан, асаба бўлса, унга ҳеч нарса берилмайди. Қай бири ҳамма тақдирда ҳам бирида кўпроқ, бирида озроқ мерос олишга ҳақли бўлса, унга энг кам улушини берилади. Қай бирининг улуши барча тақдирларда ҳам бир хил бўладиган бўлса, унга улушини комил берилади. Мана шу эътиборлардан сўнг қолган молни то ҳомиланинг ҳолати аниқ бўлгунига қадар тўхтатиб қўйилади.

2)           Ҳомила учун энг фойдали саналган улушни олиб қўйиб турилади ва у билан биргаликда мерос олувчиларга зарарлироқ бўлган муомалани қилинади. Яъни, ҳомилага икки эркак ва икки аёл меросининг энг кўп қисмини тўхтатиб қўйилади ва у билан биргаликда мерос олувчи ворисга ўз улушидан аниқ бўлган қисмини бериб турилади. Ҳомила туғилгач ва унинг иши аниқ бўлгач, унга тўхтатиб қўйилган молдан ўзи ҳақли бўлган миқдорни берилади, улушидан ортиғини қайтарилади. Агар улуши миқдорида бўлса, уни комил олади. Агар улушидан камроқ миқдорда бўлса, камини ворислардан олинади.

3)           Ҳомилага бир ўғилнинг ёки бир қизнинг улушини – қай бири кўпроқ бўлса ўшани – олиб қўйилади. Чунки, аксарият ҳолларда одатда аёл киши бир туғишда биттадан ортиқ туғмайди. Шунинг учун ҳукм аксарият ҳолатга қараб олинади. Қози ворислар ичидан бир кишининг улушидан зиёдасини — эҳтиёж тушиб қолса, яъниб ҳомила иккита бўлиб қолса — беришни зиммасига оладиган кафил олади, чунки ҳомила ўз ишини назорат қилишга қодир эмас, шу боис эҳтиёт жиҳатидан қози у учун назоратчи бўлади.

Бу сўзлар ичида қувватлироғи эҳтиёткорликка кўпроқ эътибор берилган сўз, яъни иккинчи сўздир. Чунки, бир қориндан иккита бола туғилиши кўп учрайдиган ҳодиса, иккидан ортиқ эгизаклар туғилиши эса камёб ҳолат саналади. Учинчи сўз эгалари айтганидек кафил олиш баъзан имконсиз бўлиб қолади. Ҳатто, кафил бўлган тақдирда ҳам унинг ҳаққида содир бўлиши мумкин бўлган баъзи ишлар туфайли тўлай олмай қолиши мумкин, натижада ҳомила агар эгизак бўлса, унинг ҳаққи зое бўлиши хавфи бор.

Рожиҳ-қувватлироқ сўзга кўра, ҳомила учун олти хил тақдир-ўлчов олинади. Чунки, у ё узил-кесил тирик ҳолатда туғилиши ё ўлик ҳолатда туғилиши мумкин. Тирик ҳолатда туғилган тақдирда ё ўғил бўлиши, ё эса қиз бўлиши, ё ўғил ва қиз, ё икки ўғил ё икки қиз бўлиши мумкин. Мана шу олтита тақдир бўлиб, ҳар бир тақдирнинг алоҳида масаласи бор ва ҳар бирига ўзига хос ҳисоб амалияси бажарилади. Бунда ворисларнинг ҳолига қаралади. Ким барча масалада ҳам бир хил мерос оладиган бўлса, унга улушини тўла берилади. Ким баъзисида ортиқроқ, баъзисида камроқ оладиган бўлса, унга энг кам улуши бериб турилади. Ким баъзисида мерос олиб, баъзисида мерос олмайдиган бўлса, унга ҳеч нарса берилмайди ва қолган молни то ҳомиланинг ҳолати аниқлангунига қадар тўхтатиб турилади, валлоҳу аълам.

^ Мафқуд (йўқолиб қолган киши) мероси ҳақидаги боб

  • Мафқуд – йўқолиб қолган одам – дом-дараксиз йўқолган, ҳоли номаълум бўлган, ўлик-тириклиги билинмайдиган одам бўлиб, йўқолиши сафарда бўладими, ўз юртидами, урушдами, кемаси тешилибми ё душман қўлига асир тушибми, ё бошқа сабабданми, фарқсиздир.

  • Мафқуднинг ҳоли у йўқолган пайт мобайнида борлик ё йўқлик ўртасида эҳтимолий бўлгани ва ҳар икки ҳолатнинг ўзига хос ҳукмлари бўлгани учун, яъни унинг аёлига нисбатан, у бошқадан оладиган меросга нисбатан, бошқалар ундан оладиган меросга нисбатан, у билан биргаликда мерос оладиган шахсларга нисбатан хос ҳукмлар бўлгани учун, агар икки эҳтимолдан бири кучлироқ бўлмаса, унинг воқеълигига ишонч ҳосил қилинадиган бир муддатни белгилаш зарур бўлади ва шу муддат ичида у ҳақда ҳеч қандай маълумот билинмаса, бу унинг йўқлигига далил бўлади.

  • Шунга биноан уламолар шу муддатни белгилашга иттифоқ қилганлар, бироқ унинг миқдори ҳақида икки хил сўзга бўлинганлар:

^ Биринчи сўз: Муддатни белгилашда ҳокимнинг (ҳукм чиқарувчининг) ижтиҳодига қайтилади. Чунки, асл-асос мафқуднинг ҳаёт эканлигидир ва бу аслдан фақат (унинг ҳаёт эмаслигига бўлган) аниқ ишонч билангина ёки ишонч ҳукмида бўлган нарса билангина чиқиш мумкин. Бу жумҳурнинг сўзидир. Унинг борлиги ҳақидаги фикр ғолиб бўладими, ҳалок бўлгани ҳақидаги фикр ғолиб бўладими, 90 ёшидан олдин йўқолганми, кейинми, фарқсиздир. То унинг вафот этганига ҳужжат барпо бўлгунича ёки шундан ортиқ яшамаслигига гумон ғолиб бўладиган муддат ўтмагунича кутилади.

^ Иккинчи сўз: Тафсилдир. Яъни, мафқуд учун иккита ҳолат бор:

1)             Унинг ҳалок бўлганлиги ҳақида гумон ғолиб бўлиши. Бирон ҳалокат пайтида йўқолган ёки урушда йўқолган ёки чўкиб кетиб, ичида бўлганлардан баъзилари саломат қолиб, баъзилари ҳалок бўлган кемада йўқолган ёки уйидан намозга ё бошқага чиқиб кетиб, дом-дараксиз кетган киши каби. Бу одамни йўқолганидан бошлаб тўрт йил кутилади. Чунки, бу одатда мусофирлар ва савдогарлар қайтиб келиши кўп такрорланадиган муддатдир. Мана шу муддат ичида ундан хабар бўлмаслиги унинг тирик эмаслиги ҳақидаги гумонни ғолиб қилади.

2)             Мафқуднинг саломатлиги ҳақида гумон ғолиб бўлиши. Тижорат учун ё саёҳат учун ё илм талаб қилиш мақсадида чиқиб кетиб, дом-дараксиз кетган киши каби. Бундай одамни туғилган пайтидан ҳисоблаб 90 йил кутилади. Чунки, бундан ортиқ яшамаслиги гумонда ғолибдир.

Булар ичида кучлироғи биринчи сўздир. Яъни, мафқудни кутиш муддатини белгилашда ҳокимнинг ижтиҳодига қайтилади. Чунки, бу нарса даврлар, мамлакатлар ва шахсларнинг фарқлилигига қараб фарқланади. Ҳозирги даврда ахборот алмашув ва алоқа воситалари ривожланган, ҳатто бутун жаҳон битта шаҳарга ўхшаб қолган ва ҳолат аввалги даврлардан кескин фарқ қилади.

  • Агар мафқудга мерос қолдирувчи шахс ана шу кутиш муддати ичида вафот этса:

-       Агар мафқуддан бошқа вориси бўлмаса, то иш аниқ-тиниқ бўлмагунича ёки муддат ўтмагунича ҳамма молини тўхтатиб қўйилади.

-       Агар мафқуддан бошқа ворислари ҳам бўлса, уларнинг масаласи хусусида уламолар бир неча хил сўзларга бўлинганлар. Улар ичида кучлироғи аксарият уламоларнинг сўзики, мафқуд билан бирга мерос олувчиларга зарарлироқ муомала қилинади ва улардан ҳар бирига аниқ ишонч ҳосил қилинган улуши берилиб, қолганини тўхтатиб қўйилади. Яъни, мафқудни тирик деган эътибор билан меросни тақсимланади, сўнг уни ўлган деган эътибор билан тақсимланади. Қай бир ворис икки масалада ошиқ-кам улуш оладиган бўлса, унга камроқ улушни берилади. Ҳар икки масалада ҳам бир хил улушга ҳақли бўладиган ворисга тўла улуш берилади. Икки масаладан фақат бирида мерос оладиган ворисга ҳеч нарса берилмайди. Қолган молни то мафқуднинг ҳоли аниқ бўлгунига қадар тўхтатиб қўйилади.

  • Бу мафқуднинг бошқадан мерос олиши ҳақидаги гап эди. Энди бошқаларнинг мафқуддан мерос олишлари масаласига келсак, кутиш муддати ўтганидан кейин ҳам унинг иши аниқ бўлмаса, уни ўлган деб ҳукм қилинади ва ўзининг молини ҳам, мерос қолдирувчисининг унга деб олиб қўйилган молини ҳам унинг ўлганига ҳукм қилинган пайтда мавжуд бўлган ворисларига тақсимланади, кутиш муддати ичида ўлиб кетган ворисга берилмайди. Чунки, мафқуднинг ўлими ҳақидаги ҳукм кутиш муддати ичида ўлган кишининг вафотидан кейин келди. Ворислик шартларидан бири – ворис мерос қолдирувчининг вафотидан кейин ҳаёт бўлиши эди.
1   2   3   4   5   6   7



Похожие:

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Мерослар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Мерослар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Мерослар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Мерослар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы