Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] icon

Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]

НазваниеТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
страница1/3
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.52 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3

Талоқ китоби

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Хулъга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Талоққа доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Сунний талоқ ва бидъий талоқ ҳақидаги боб

Ражъа ҳақидаги боб

Ийлога доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Зиҳорга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Лиъонга (лаънат айтишувга) доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Насабнинг қўшилиши ва қўшилмаслигига доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Иддага доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Истиброъ ҳақидаги боб

Таржимон: Ислом нури

www.Islamnuri.com

2013 - 1434



بسم الله الرحمن الرحيم

^ Хулъга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Хулъ – эр аёлидан бирон эваз бадалига, махсус лафзлар билан ажралишидир. Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига либос ўрнидадир. Аллоҳ таоло айтади: «Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз» (Бақара: 187).

Маълумки, турмуш қуриш эр билан аёлнинг бирикиши ва тинч-тотув ҳаёт кечириши бўлиб, ундан оила ва фарзандлар вужудга келади. Аллоҳ таоло айтади: «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир» (Рум: 21). Агар оила қуришдан мазкур маъно рўёбга чиқмаса, яъни иккала тараф ўртасида ўзаро меҳр-муҳаббат пайдо бўлмаса, ёки муҳаббат фақат бир томонлама топилса ва тотув ҳаёт вужудга келмаса, бунинг давоси ҳам топилмаса, у ҳолда эр аёлига яхшилик билан жавобини беришга буюрилган. Аллоҳ таоло айтади: «(Оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (лозим)» (Бақара: 229), «Бордию эр-хотин ажралиб кетсалар, Аллоҳ иккаласини ҳам Ўзининг кенг карами билан беҳожат қилиб қўйгай (Яъни ҳар иккисига ҳам аввалги турмушидан яхшироқ эр ёки хотин насиб этиши мумкин). Аллоҳ фазлу карами кенг ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 130).

Аммо, агар муҳаббат эр томонидан топилса-ю, аёл томонидан топилмаса, аёл эрининг хулқини ёки ҳуснини ёқтирмаса, ёки эрининг дини ноқислигидан кўнгли тўлмаса, ёки эрининг ҳаққини тарк қилиш билан гуноҳкор бўлишдан қўрқса, у ҳолда аёл киши ўзини эридан қутқариб олиш учун маълум эваз тўлаб, ундан ажралишни талаб қилишга ҳақлидир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Агар уларнинг (эр-хотиннинг) Аллоҳ буюрган қонун-қоидаларни адо қила олмасликларидан қўрқсангизлар, у ҳолда хотин (эридан ажрашиш учун) эваз қилиб берган нарсада (яъни хотиннинг эваз беришида, эрнинг шу эвазни олишида) улар учун гуноҳ йўқдир», дейди (Бақара: 229). Яъни, агар эр ёки хотин агар турмушларини давом эттирсалар, уларнинг ҳар иккиси бир-бирига нисбатан зиммаларидаги мажбуриятларини адо этолмасликларини билсалар ва бунинг оқибатида эрнинг хотинга тажовуз қилиши ёки хотиннинг эрга итоатсизлиги келиб чиқиши хавфи бўлса, хотин киши ўзини эридан маълум тўлов эвазига ажратиб олиши мумкин ва эр бу эвазни олиб, хотинининг йўлини очиб қўйиши билан гуноҳкор бўлмайди.

Бунинг ҳикмати шуки, аёл бу билан эридан қайтиб келмас бўлиб ажралади. Бунда ҳар икки тараф учун адолатли ечим бордир. Эр бу ҳолатда аёлининг талабини қабул қилиши суннатдир. Агар эр хотинини яхши кўрса, хотин сабр қилиши ва ўзини ажратиб олмаслиги яхши бўлади.

Ояти каримада айтилган сабаблари тўла-тўкис топилганда, яъни, эр-хотин агар никоҳларини сақлаб қолсалар, Аллоҳ буюрган қонун-қоидаларни адо этолмасликлари хавфи бўлса, хулъ мубоҳ бўлади. Агар хулъга зарурат бўлмаса, у макруҳ бўлади. Айрим уламолар наздида заруратсиз хулъ ҳаром бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир аёл ҳеч бир сабабсиз эридан талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳаромдир», деганлар (Абу Довуд (2226), Термизий (1187), Ибн Можа (2055), Аҳмад (5/283, №22440) Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Шайх Тақийюддин раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қуръон ва Суннатда келган хулъ шуки, аёл эрини ёмон кўради ва ундан ажралишни истайди, асир ўзини қутқариб олгани каби ўзини ундан қутқариб олиш учун маҳрининг ҳаммасини ёки бир қисмини унга қайтариб беради» (Мажмуъул-фатава: 32/282).

Агар эр хотинини ёқтирмаса, лекин уни бир кун жонига тегиб, ўзини ундан тўлов эвазига қутқариб олиши учунгина тутиб турган бўлса, бу билан унга зулм қилаётган бўлади ва ундан эваз олиши унга ҳаром бўлади ва хулъ дуруст бўлмайди. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Ва (агар бирга яшаш ниятингиз бўлмаса) берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиш учун хотинларингизни (бошқа эрга тегишдан) тўсиб туриб олманглар!» (Нисо: 19). Яъни, маҳрларининг бир қисмидан ёки ҳаммасидан воз кечишлари ёки эрларининг зиммаларида бўлган ўз ҳақ-ҳуқуқларидан воз кечишлари учун уларни қийнаб ушлаб турманглар, магар эр хотинини шу ҳолда тўсиб туриши унинг зинодан пок эмаслиги сабабли бўлиб, бу ишни унга берган маҳрини қайтариб олиш учун қилса, жоиз бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Магар улар очиқ бузуқлик қилсалар (у ҳолда берган маҳрингизни қайтариб олишингиз мумкин)», деди (Нисо: 19).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу ояти карима тафсирида айтади: «Бу бир киши ҳақидаки, унинг аёли бор ва у аёли билан бирга турмуш қилишни истамайди, зиммасида унинг маҳри бор, ўша маҳрдан воз кечиб ўзини қутқариб олсин деб аёлига зиён етказиб ушлаб туради» (Табарий (4/308), Ибн Аби Ҳотим (3/903) ўз тафсирларида келтирганлар).

Аллоҳ таоло бундай қилишдан қайтарди, сўнг: «^ Магар улар очиқ бузуқлик қилсалар (у ҳолда берган маҳрингизни қайтариб олишингиз мумкин)», деди (Нисо: 19). Бузуқликдан мурод зино бўлиб, у ҳолда эр ўзи берган маҳрни қайтариб олишга ва аёли ундан воз кечиши ва хулъ талаб қилиши учун унга зуғум ўтказишга ҳақли бўлади.

Ўринли сабаби бўлган пайтда хулъ қилиш жоизлигига Қуръон, суннат ва ижмоъдан далиллар бор.

- Қуръондан далил юқорида ўтган оятки: «Агар уларнинг (эр-хотиннинг) Аллоҳ буюрган қонун-қоидаларни адо қила олмасликларидан қўрқсангизлар, у ҳолда хотин (эридан ажрашиш учун) эваз қилиб берган нарсада (яъни хотиннинг эваз беришида, эрнинг шу эвазни олишида) улар учун гуноҳ йўқдир» (Бақара: 229).

- Суннатдан далил «Саҳиҳ»да келган ҳадиски, Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳунинг аёли: «Ё Расулуллоҳ, мен уни хулқида ҳам, динида ҳам айбламайман. Лекин, мен Исломда куфрга кетишни (яъни, Исломда қайтарилган эрга нисбатан куфрони неъмат қилишни ва уни ёқтирмаслик сабабли зиммамда у учун фарз бўлган ҳақни адо этишга қосирлик қилишни) истамайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «(Маҳр учун берган) боғини унга қайтариб берасанми?», дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Собитга): «Боғни қабул қилиб ол ва у билан ажраш», дедилар (Бухорий (5273) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).

- Ижмоъдан далил шуки, Ибн Абдилбар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Музанийдан бошқа бирон кишини бунга мухолиф бўлганини билмаймиз. У ушбу оятни Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти билан мансух бўлган, деб ҳисоблаган: «Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!» (Нисо: 20) (Ат-тамҳид: 23/275, Ал-истизкор: 6/76).

Хулъ саҳиҳ бўлиши учун табарруъ (ихтиёрий инфоқ-эҳсон) қилиши дуруст бўлган шахс томонидан эваз берилиши, талоқ қилиши дуруст бўладиган эр тарафидан талоқ содир бўлиши, то эваз бермагунча аёлни зуғум билан ушлаб турилмаслиги ва хулъ лафзи билан бўлиши шарт қилинади. Аммо, агар талоқ лафзи билан бўлса ёки талоқ ниятида талоққа ишора қилувчи лафз билан бўлса, унда талоқ тушади ва ражъат қилишга (яъни, иддаси ичида қайтариб олишга) ҳақли бўлмайди, унга яна уйланишни истаса, агар талоқлари сони уч талоққа етмаган бўлса, бошқа эрга тегмаган бўлса ҳам, янги никоҳ ақди билан уйланиши мумкин бўлади. Аммо, агар хулъ, фасх (никоҳни бузиш), фидаъ (тўлов) лафзлари билан бўлса ва талоқ деб ният қилмаган бўлса, у билан талоқлар сони камаймайдиган фасх бўлади (никоҳни бузиш бўлади). Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган, у Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ҳужжат қилган: «Та­лоқ икки мартадир» (Бақара: 229). Кейин Аллоҳ таоло айтди: «Агар уларнинг (эр-хотиннинг) Аллоҳ буюрган қонун-қоидаларни адо қила олмасликларидан қўрқсангизлар, у ҳолда хотин (эридан ажрашиш учун) эваз қилиб берган нарсада (яъни хотиннинг эваз беришида, эрнинг шу эвазни олишида) улар учун гуноҳ йўқдир» (Бақара: 229). Кейин Аллоҳ таоло айтди: «Энди агар уни (учинчи марта) талоқ қилса, у аёл то бошқа эр билан турмуш қурмагунича аввалги эрига ҳалол бўлмайди» (Бақара: 230). Аллоҳ таоло аввал икки талоқни зикр қилди, сўнг хулъни зикр қилди, ундан сўнг яна бир талоқни зикр қилди. Агар хулъ талоқ бўлса эди, бу талоқ тўртинчиси бўлиб қоларди. Валлоҳу аълам.

^ Талоққа доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Талоқ луғатда «бўшатиб қўйиш» маъносида бўлиб, шаръий маъноси никоҳ қайдини (боғловини) бутунлай ёки қисман ечиб юборишдир. Талоқнинг ҳукми вазият ва ҳолатлардан келиб чиқиб, турлича бўлади. У баъзан мубоҳ бўлади, баъзан макруҳ бўлади, баъзан мустаҳаб бўлади, баъзан фарз бўлади, баъзан ҳаром бўлади. Яъни, талоқнинг беш хил ҳукми бор.

- Эр хотинининг ёмон хулқи туфайли ва ундан зарар кўрганидан талоққа эҳтиёж сезса, у билан турмушини сақлаб қолса никоҳдан бўлган мақсад ҳосил бўлмайдиган бўлса, талоқ мубоҳ бўлади.

- Заруратсиз бўлса, яъни, эр-хотиннинг ҳолати тўғри-барқарор бўлса, талоқ макруҳ бўлади. Айрим уламолар наздида бундай ҳолда талоқ ҳаром бўлади. Кучлироқ сўз шуки, бундай ҳолатдаги талоқ кароҳати бўлган мубоҳдир. Чунки, ҳадис борки: «Аллоҳга энг ёқимсиз бўлган ҳалол нарса талоқдир» (Абу Довуд (2178), Ибн Можа (2018) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисларида талоқни Аллоҳга ёқимсиз бўлгани ҳолда ҳалол деб атадилар. Бу эса унинг бу ҳолатда мубоҳлиги билан бирга кароҳати борлигига далолат қилади. Кароҳати шуки, унда шаръан матлуб бўлган манфаатларни ўз ичига олган никоҳни йўқ қилиш бор.

- Талоққа эҳтиёж бўлган ҳолатда, яъни масалан, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиққан ва хотин эрни ёмон кўриб қолган ҳолда турмушни сақлаб қолишда аёлга зарар етса, талоқ мустаҳаб бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «(Зарар бермаганга) зарар етказиш ҳам, (зарар берганга ножоиз) зарар бериш ҳам йўқдир» (Ибн Можа (2340), Аҳмад (5/326, №22778) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

- Агар хотин динида тўғри-барқарор бўлмаса, яъни масалан, намозни тарк қиладиган ёки вақтидан кечиктирадиган бўлса, эр уни тўғрилашга қодир бўлмаса, ёки аёл номуси жиҳатидан пок бўлмаса, бу ҳолатда – саҳиҳроқ сўзга кўра – эр уни талоқ қилиши фарз бўлади.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар аёл зино қиладиган бўлса, бу ҳолда уни ушлаб турмаслиги, балки ажралиб кетиши лозим, акс ҳолда даюс бўлиб қолади» (Мажмуъул-фатава: 32/141).

Шунингдек, агар эр динида барқарор бўлмаса, аёл ундан талоқ қилиши ёки хулъ йўли билан ажралиб кетиши лозим, динини зое қилгани ҳолда у билан яшаши мумкин эмас.

Шунингдек, агар эр ийло қилган, яъни аёлига қўшилмасликка қасам ичган бўлса, тўрт ой ўтганидан сўнг қасамига каффорат бериб, аёлига қўшилиши лозим бўлади. Агар бундай қилишдан бош тортса ва қўшилмасликда давом этса, у ҳолда талоқ қилиши фарз бўлади ва уни бунга мажбурланади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Хотинларидан қасам билан юз ўгирган кишилар учун тўрт ой муҳлат бор. Агар (шу муддат ичида хотинларига) қайтсалар (жоиздир). Зеро, Аллоҳ шубҳасиз мағфиратли, раҳмлидир. Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, албатта Аллоҳ эшитувчи, билувчидир» (Бақара: 226, 227).

- Эр хотинини ҳайзли ва нифосли ҳолида талоқ қилиши, шунингдек, у билан жинсий алоқада бўлган ва ҳомиласи маълум бўлмаган поклик ҳолида ҳам талоқ қилиши, шунингдек, уч талоқ қўйиши ҳаромдир, бунинг баёни қуйироқда келади, иншооллоҳ.

Талоқнинг машруълигига Қуръон, Суннат ва ижмоъдан далил бор.

- Аллоҳ таоло айтади: «(Эр хотинини қайта никоҳига олиши мумкин бўлган) та­лоқ икки мартадир» (Бақара: 229), «Эй пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар уларнинг иддаларида (яъни поклик пайтларида) талоқ қилинглар» (Талоқ: 1).

- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Талоқ фақат (аёлнинг) болдиридан ушлаган кишининг (яъни, эрнинг) ҳаққидир» (Ибн Можа (2081) ва Дорақутний 94/24, №3946) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Бундан бошқа ҳадислар ҳам бор.

- Талоқнинг машруълигига бўлган ижмоъни бир қанча уламолар айтганлар.

Ундаги ҳикмат зоҳирдир. У бу улуғ ислом динининг энг ажойиб хислатларидан. Зеро, унда эр-хотинлик муаммосига зарурат ҳолатидаги ечим бордир. Аллоҳ таоло айтади: «Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (лозим)» (Бақара: 229), «Бордию эр-хотин ажралиб кетсалар, Аллоҳ иккаласини ҳам Ўзининг кенг карами билан беҳожат қилиб қўйгай (яъни ҳар иккисига ҳам аввалги турмушидан яхшироқ эр ёки хотин насиб этиши мумкин). Аллоҳ фазлу карами кенг ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 130).

Агар никоҳни сақлаб қолишда манфаат кўринмаса ёки эр билан қолишда аёл учун зарар ҳосил бўлса, ёки улардан бири ахлоқан бузуқ ва динида барқарор бўлмаса, бунинг энг яхши ечими талоқдир.

Талоқни ман қиладиган жамиятлар қанчадан-қанча кулфатлар, ҳисобсиз фасодлар, ўзини ўлдиришлар, оилаларнинг вайрон бўлиши каби оғир ҳолатларни бошидан кечиришмоқда. Ислом эса талоққа рухсат берди, унинг ўз ортидан манфаатлар олиб келувчи ва зарарларни даф қилувчи қонун-қоидаларини белгилаб берди. Исломнинг бу борадаги қонунлари ҳам бошқа барча шариат қонун-қоидалари каби нақд ва келажакда кўринувчи манфаатларни ўз ичига олган юксак ва олийжаноб қоидалардир. Бундай улуғ фазлу марҳамати учун Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин.

Энди талоқ ким томонидан содир бўлади, деган масалага келсак, ақли-ҳуши жойида, танлаш ихтиёри ўз қўлида бўлган, (яхши-ёмонни) ажрата оладиган эр киши тарафидан содир бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Талоқ фақат (аёлнинг) болдиридан ушлаган кишининг (яъни, эрнинг) ҳаққидир», деганлар (Ибн Можа (2081) ва Дорақутний 94/24, №3946) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

- Аммо, ақлидан бегона бўлган киши, яъни, мажнун, беҳуш, уйқудаги одам, бирор касаллик сабабли ҳиссидан (хотирасидан) айрилган киши, шунингдек, маст қилувчи ичимликни мажбурлаб ичирилган ёки даво мақсадида бангивор модда қабул қилган киши бунда маъзурдир, бундай кишиларнинг айни сабаблар билан ақлдан бегона бўлиб турган пайтларида тилга олган талоқ лафзлари билан талоқ тушмайди. Чунки, Алий розияллоҳу анҳу айтганлар: «Ақли паст (тентак) одамнинг талоғидан бошқа ҳар қандай талоқ ўтувчидир» (Бухорий (9/481), Термизий (1191) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

- Аммо, ихтиёрий равишда маст қилувчи ичимлик ичиши сабабли ақлидан бегона бўлган, сўнг шу ҳолида талоқ қилган кишининг талоғи тушиши хусусида аҳли илмлар ўртасида ихтилоф бор. Тўрт имом ва бир жамоат аҳли илмлар наздида бунда талоқ тушади.

- Агар зулм билан талоқ қилишга мажбур қилинса, зулмдан қутулиш учун талоқ лафзини айтса, бу талоқ тушмайди. Ҳадис борки: «Иғлоқ (яъни, мажбурлаш) ҳолида талоқ ҳам, атоқ (қул озод қилиш) ҳам йўқдир» (Абу Довуд (2193), Ибн Можа (2049), Аҳмад (6/276, №26360) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас)» (Наҳл: 106). Куфр талоқдан кўра каттароқ иш бўлгани ҳолда мажбурлик ҳолидаги одамдан афв қилинди, шундай экан, бундай ҳолдаги талоқ ҳам албатта афв қилинади. Агар талоққа мажбурлаш ҳақ билан бўлса, масалан, ийло қилган (аёлига қўшилмасликка қасам ичган) одам агар қайтишни истамаса, унинг талоғи тушади.

- Айтаётган гапини тасаввур қила оладиган ғазабнок ҳолдаги одамнинг талоғи ҳам тушади. Аммо, ғазабнинг зўридан нима деяётганини англамаган одамнинг айтган талоқ лафзи билан талоқ тушмайди.

- Ҳазиллашиб талоқ қилган одамнинг ҳам талоғи тушади, чунки у гарчи талоқ тушишини қасд қилмаган бўлса ҳам, қасд билан талоқ лафзини айтди, валлоҳу аълам.

^ Сунний талоқ ва бидъий талоқ ҳақидаги боб

Сунний (яъни, суннатга мувофиқ) талоқ Аллоҳ ва Расули шаръий қилган машруъ кўринишда воқеъ бўлган талоқдир. Бунинг сурати шундайки, (ҳайз ё нифосдан) покланган аёли билан қўшилмасдан туриб, бир талоқ қилади ва то иддаси чиққунига қадар уни тарк қилади. Бу бир талоқ қўйиб, то иддаси чиққунича тарк қилиши билан сон жиҳатидан сунний талоқ бўлди, аёлини у билан қўшилмаган поклик ҳолатида талоқ қилиши билан вақт жиҳатидан ҳам сунний талоқ бўлди. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Эй пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар уларнинг иддаларида (яъни поклик пайтларида) талоқ қилинглар» (Талоқ: 1).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ушбу ояти карима маъносида: «Яъни, поклик ҳолатларида, жимоъ қилмасдан туриб», деганлар (Байҳақий (7/3250) ривояти). Алий розияллоҳу анҳу айтганлар: «Агар одамлар талоқ борасида Аллоҳ буюрган ишни ушлаганларида, ҳеч бир киши ўзини аёл киши ортидан эргаштирмаган бўларди. Уни бир талоқ қўяди, сўнг то уч марта ҳайз кўргунича тарк қилади. Агар хоҳласа, қайтариб олади» (Ибн Аби Шайба (4/55, №17728) ривояти). Яъни, иддаси ичида қайтариб олади. Чунки, Аллоҳ таоло талоқ қилувчига агар қилган талоғидан пушаймон бўлса, модомики талоқлар сонини тўлдириб қўймаган бўлса, аёлини қайтариб олиши мумкин бўладиган фурсатни, яъни иддаси ичида қайтариб олиш имкониятини берди. Аммо, талоқлар сони учга етган бўлса, энди унинг олдида эшик ёпилган бўлади.

Бидъий (яъни, бидъат) талоқ – талоқ қилувчи ҳаром қилинган йўл билан қилган талоқдир. Бу бир лафз билан уч талоқ қўйиши ёки ҳайз ва нифосли ҳолида талоқ қилиши ё покланганидан сўнг жимоъ қилган ва ҳомиласи аниқланмаган ҳолда талоқ қилиши билан бўлади. Биринчи тури ададда бидъий, иккинчи тури эса вақтда бидъий талоқ саналади.

- Ададдаги бидъий талоқда аёли то бошқа эрга тегмагунича унга ҳаром бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Энди агар уни (учинчи марта) талоқ қилса, у аёл то бошқа эр билан турмуш қурмагунича аввалги эрига ҳалол бўлмайди» (Бақара: 230), деган.

- Вақтдаги бидъий талоқда аёлини қайтариб олиши мустаҳаб бўлади. Чунки, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, у аёлини ҳайзли ҳолида талоқ қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қайтаришга буюрганлар (Бухорий (5332), Муслим (1471), Абу Довуд (2179), Термизий (1176), Насоий (3392), Ибн Можа (2019) ривоятлари). Қайтариб олса, то (ҳайз кўриб) пок бўлгунича олиб ўтириши лозим бўлади. Кейин хоҳласа, талоқ қилиши мумкин.

Эр аёлини хоҳ ададда, хоҳ вақтда бўлсин, бидъий талоқ билан талоқ қилиши ҳаром бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «(Оилани) яхшилик билан сақлаш ёки чиройли суратда ажрашиш (лозим)» (Бақара: 229), «Эй пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар уларнинг иддаларида (яъни поклик пайтларида) талоқ қилинглар!» (Талоқ: 1). Яъни, пок бўлганларидан сўнг жимоъ қилмаган ҳолда талоқ қилинглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши аёлини уч талоқ қўйгани хабари етганида у зот: «Мен ҳали ораларингизда бўлиб туриб, Аллоҳнинг китобини ўйин қиладими?!», деганлар (Насоий (3401) Маҳмуд ибн Лабид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига уч талоқ қўйган одамни олиб келишса, жонини ачитадиган қилиб урдирардилар (Ибн Аби Шайба (4/61, 17790) ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ибн Умар розияллоҳу анҳумо аёлини ҳайзли ҳолида талоқ қилгани хабари етганида у зот ғазабланганлар ва унга аёлини қайтариб олишни буюрганлар (Бухорий (4908), Муслим (4/1471) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Буларнинг бари талоқнинг сони ва вақтига оид ҳукмларга риоя қилиш вожиблигига ҳамда адад ва вақтда ҳаром қилинган талоқни қилмаслик лозимлигига далолат қилади. Лекин, кўпчилик одамлар буни билмайдилар ёки бунга бепарво қарайдилар, кейин ўзлари қийналиб, надомат қилиб юрадилар ва ўзлари тушиб қолган муаммодан чиқиш йўлини қидириб, ўзлари ҳам қийналиб, муфтийларни ҳам қийнаб юрадилар. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг китобини ўйин қилиш оқибатидир.

Айримлар талоқни аёлини бир нарсага мажбурлаш ё бир нарсадан қайтариш учун қурол қилиб оладилар. Баъзилар эса одамлар билан бўлган муомала ва гап-сўзларида қасамларини талоққа боғлаб олишади. Ундайлар Аллоҳдан тақво қилсинлар, тилларини ҳуда-беҳуда талоқ лафзини айтишдан сақласинлар! Талоқ фақат зарурат пайтида, ўзининг вақтида ва чекланган ададида тилга олинадиган сўздир.

Талоқ лафзлари икки қисмга бўлинади:

^ Биринчи қисм: Очиқ-ошкор лафзлар. Улар ошкор талоқни англатадиган ва ундан бошқа маънони ўзига олмаган сўзлардир. Яъни, «талоқ» калимасидан олинган сўзлар, жумладан, ўтган замон феъли шаклида «Сени талоқ қилдим» ёки исми фоил шаклида: «Сен талоқсан» ёки исми мафъул сийғасида: «Сен талоқ қилиндинг» деган лафзлардир. Аммо, келаси замон феъли шаклида: «Сен талоқ бўласан», буйруқ феъли шаклида: «Талоқ бўл», рубоъий исми фоил шаклида: «Сен талоқ қилувчисан» деган лафзлар билан талоқ тушмайди

^ Иккинчи қисм: Киноя (яъни, ичида талоқ маъноси яширин) сўзлар. Улар талоқни ҳам, ундан бошқа нарсани ҳам англатиши мумкин бўлган сўзлардир. Масалан, сен бўшсан, холисан, орамиз очиқ, озодсан деганга ёки «уйингга жўна», деганга ўхшаш сўзлар.

Талоқдаги ошкор лафзлар билан киноя лафзлари ўртасидаги фарқ шуки, ошкор лафзлар билан агарчи талоқни ният қилмаган бўлса ҳам, талоқ тушади. Хоҳ жиддий айтган бўлсин, хоҳ ҳазиллашиб айтган бўлсин, фарқсиз. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч нарсанинг – талоқ, никоҳ ва ражъа (талоқ қилган аёлини қайтариб олиш)нинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий», деганлар (Абу Довуд (2194), Термизий (1148) ва Ибн Можа (2039) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Аммо, киноя лафзлари билан агар талоқни ният қилмаган бўлса, талоқ тушмайди. Чунки, бу лафзлар талоқни ҳам, ундан бошқа маънони ҳам ўз ичига олган бўлиши мумкин. Шу боис талоқ унинг ниятига қараб бўлади. Агар талоқни ният қилмаган бўлса, талоқ тушмайди. Аммо, учта ҳолат бундан мустасно:

  1. Агар аёли билан жанжал-хусумат устида киноя лафзини тилга олган бўлса.

  2. Ғазаб ҳолида уни тилга олган бўлса.

  3. Аёли талоқ сўраган пайтида жавобига киноя лафзини айтган бўлса.

Шу уч ҳолатда гарчи, талоқни ният қилмадим, деса ҳам киноя лафзи билан талоқ тушади. Чунки, қарина (ҳолат) уни ният қилганига далолат қилиб турибди. Бундай ҳолатда унинг талоқни ният қилмадим, деган сўзи инобатга олинмайди, валлоҳу аълам.

Эр талоққа бировни ўзидан вакил қилиши жоиз. Хоҳ вакил бегона киши бўлсин, хоҳ аёлнинг ўзи бўлсин, фарқсиз. Аёлнинг ўзини талоққа вакил қилиш ва талоқ ишини унинг қўлига топшириб қўйиш жоиз. У ҳолда, агар вакилнинг ваколатини чеклаб қўймаган бўлса, вакил талоқнинг ошкор лафзида ҳам, киноясида ҳам, ададда ҳам унинг ўрнига кифоя қилади.

Талоқ қилувчининг ўзидан бўлсин, вакилидан бўлсин, талоқ фақат унинг лафзини айтиш билангина содир бўлади. Агар дилида ният қилибгина қўйган бўлса, то тили билан унинг лафзини айтмагунича ва тили қимирламагунича талоқ тушмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло умматимни кўнглидан ўтказган гапини – модомики гапирмаган бўлса ёки амалга оширмаган бўлса – кечирди», деганлар (Бухорий (5269), Муслим (202) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар, лафз Бухорийники). Талоқ фақат талоқ лафзи билан содир бўлади. Бироқ, икки ҳолат бундан мустасно:
  1   2   3




Похожие:

Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига...
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] icon[ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconИсро ва Меърож [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] الشيخ صالح المغامسي الإسراء والمعراج Шайх Солиҳ ал-Мағомисий Таржимон
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Талоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы