Қасос ва Жиноятлар китоби icon

Қасос ва Жиноятлар китоби

НазваниеҚасос ва Жиноятлар китоби
страница1/4
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.56 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3   4

Қасос ва Жиноятлар китоби

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Одам ўлдириш ва унинг турларига доир аҳкомлар ҳақида

Қасосга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Тана аъзоларидаги қасос ҳақидаги боб

Бир киши учун кўпчиликдан қасос олиш ҳақидаги боб

Дияга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Дияларнинг миқдори ҳақидаги боб

Тана аъзолари ва уларнинг фойдалари дияси ҳақида

Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Одам ўлдиришнинг каффорати ҳақидаги боб

Қасам ичишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Таржимон: Ислом нури

www.Islamnuri.com

2013 - 1434

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png

بسم الله الرحمن الرحيم

^ Одам ўлдириш ва унинг турларига доир аҳкомлар ҳақидаги боб

 Фуқаҳолар – раҳимаҳумуллоҳ – жиноятга берган таърифларига кўра, у бадан, мол ё обрў-номусга тажовуз қилишдир.

Фуқаҳолар бунинг биринчи турига – баданга бўлган тажовузга – жиноятлар китоби деб, иккинчи ва учинчи турига – мол ва обрў-номусга бўлган тажовузга – ҳадлар (жазолар) китоби деб номланган китоблар тузишган.

Баданга бўлган тажовуз қасосни ёки молни (яъни, тўловни) ёки каффоратни вожиб қилади.

 Мусулмонлар ноҳақ одам ўлдириш ҳаромлигига ижмоъ қилганлар. Бунинг далили Қуръон ва Суннатда мавжуддир:

 Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ё муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин)» (Анъом: 151).

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқлигига ва мени Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик берадиган мусулмон кишининг қони(ни тўкиш) фақат қуйидаги уч ҳолатдагина ҳалол бўлади: жуфти-ҳалоли бор бўлган зинокор, жонга-жон сифатида (яъни қасддан бировни ўлдирган киши) ва (муртадлик сабабли) жамоатни тарк қилиб (Ислом) динидан чиққан кимса» (Бухорий (6878) ва Муслим (1676) Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бу маънода бошқа ҳадислар ҳам бор.

Кимда-ким бир мусулмонни тажовуз билан ўлдирса, Аллоҳ таоло унга қуйидагича азоб хабарини берган: «Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 93).

 Унинг ҳукми – гуноҳи кабира қилгани учун фосиқ саналади. Унинг иши Аллоҳ таолога ҳаволадир, У истаса азоблайди, истаса кечиради. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48). Бу одам ҳам Аллоҳнинг хоҳиш-истаги остида бўлади, чунки ширкдан паст бўлган гуноҳни содир қилди.

Бу тавба қилмаган одам ҳақидадир. Аммо, агар тавба қилса, тавбаси мақбул бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар: 53).

Лекин, тавба қилиши билан охиратда мақтулнинг (яъни, ўлдирилган кишининг) ҳаққи ундан соқит бўлмайди. Балки, мақтул кўрган зулмига яраша қотилнинг ажру савобларидан олади ёки унга Аллоҳ таоло Ўз ҳузуридан ато этади. Қасос билан ҳам мақтулнинг ҳаққи соқит бўлмайди. Чунки, қасос мақтулнинг валийларининг ҳаққидир.

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Масаланинг таҳқиқи шуки, одам ўлдиришга учта ҳақ-ҳуқуқ тааллуқ топади: Аллоҳнинг ҳаққи, мақтулнинг ҳаққи ва валийнинг ҳаққи. Қотил агар қилган ишига пушаймон бўлиб ва Аллоҳдан қўрқиб, холис тавба қилиб, ихтиёрий равишда ўзини валий қўлига топширса, унинг тавбаси билан Аллоҳнинг ҳаққи соқит бўлади, ҳақларини тўла олиш ё сулҳ ё афв қилиш орқали валийларнинг ҳаққи ҳам соқит бўлади ва мақтулнинг ҳаққи қолади. Аллоҳ таоло қиёмат куни тавба қилган муҳсин бандасидан эваз қилиб Ўзи унга ато этади ва ўрталарини ислоҳ қилиб қўяди» (Ал-жавабул-кафий: 286-б).

 Аксарият аҳли илмлар наздида қатл уч қисмга бўлинади. Улар: қасддан ўлдириш, қасдданга ўхшаш (шибҳул-амд) ўлдириш, қасдсиз (билмасдан) ўлдириб қўйишдир.

 Қасддан ва билмасдан одам ўлдириш турлари ҳақида Қуръонда келган. Аллоҳ таоло айтади: «Мўмин мўминни фақат билмаган ҳолдагина ўлдириб қўйиши мумкин. Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва маййитнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир. Агар маййит ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 92, 93).

 Қасдданга ўхшаган ўлдириш ҳақида суннати мутоҳҳарада келган. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қасдданга ўхшаш (ўлдириш)нинг дияси (яъни, хун пули) худди қасддан (ўлдириш)нинг диясидек оғирлаштирилган. Унинг (яъни, қатлнинг) соҳиби (яъни, қотил) ўлдирилмайди. Бу (яъни, қасдданга ўхшаш ўлдириш) шайтон одамлар орасида изғиб юриши ва (унинг ҳаракати сабабли) сабаби номаълум ҳолда, адоватсиз ва қурол кўтаришсиз қон (тўкилиши содир) бўлишидир», деганлар (Аҳмад (2/183, №6718) ва Абу Довуд (4565) ривоят қилганлар).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Огоҳ бўлинглар, қасдданга ўхшаш билмасдан ўлдириб қўйиш қамчи ва асо билан (уриб) ўлдириб қўйишдир, унда юз туя (дия) бордир, ундан қирқтаси қорнида боласи бор (ҳомиладор) туялардир», деганлар (Абу Довуд (4547), Насоий (4795), Ибн Можа (2627), Аҳмад (2/164, №6533) ривоятлари).

 Қасддан ўлдириш – бировнинг маъсум одамий эканини билган ҳолда қасд қилиш ва у билан ўлим содир бўлиши гумонда ғолиб бўлган нарса билан уни ўлдиришдир.

Ушбу таърифдан маълум бўладики, одам ўлдириш қачон қуйидаги шартлар топилсагина қасддан бўлган бўлади:

Биринчи шарт: Қотилда қасд, яъни ўлдириш истаги бўлиши.

Иккинчи шарт: Қотил ўзи ўдиришга қасд қилган шахснинг қони маъсум (яъни тўкилиши мумкин бўлмаган) одамий эканини билиши.

Учинчи шарт: У билан қатл содир этган қурол одатда ўлдиришга яроқли бўлган нарса бўлиши, ўткир бўладими, ўтмас (тиғсиз) бўладими, фарқсиз.

Агар мана шу шартлардан бирортаси топилмаса, қатл қасддан содир этилган саналмайди. Чунки, қасднинг бўлмаслиги қасосни вожиб қилмайди ва одатда у билан ўлим содир бўлмайдиган нарса билан қатл ҳосил бўлиши ўлимга ундан бошқа нарса сабаб бўлганига иттифоқ бўлади.

 Қасддан ўлдиришнинг кузатувлар орқали маълум бўлган тўққизта сурати мавжуд:

  1. Танани тешиб ўтиш имкони бўлган пичоқ, санчқи (вилка) каби учи ўткир нарса билан жароҳатлаш. Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бизнинг билишимизча, уламолар ўртасида бунда хилоф йўқдир» (Ал-муғний: 8/208).

  2. Тош ва шу каби оғир ва катта нарса билан уриб ўлдириши. Агар тош кичкина бўлса, қасддан ўлдирган бўлмайди. Магар ўладиган жойига бўлса, ёки ўлдирилган шахс беморлик, норасидалик, кексалик, жазирама иссиқ ё қаттиқ совуқ туфайли қувватсизлик ҳолатида бўлса, ёки кичкина тош ва шу каби нарса билан то ўлгунича қайта-қайта урса, қасддан ўлдириш саналади. Оғир нарса билан ўлдиришга мисол – устига деворни ағдариб юбориш, автоулов билан босиб ўтиш ё баландлик жойдан ташлаб юбориш кабилардир.

  3. Шер ё шу каби йиртқич ҳайвонга ёки илон ёнига ташлаш. Чунки, бундай ваҳшийлар олдига ташлашни қасд қилиш билан одатда қатлни қасд қилган бўлади.

  4. Оловга ёки ғарқ қилувчи сувга ташлаш ва улардан қутулиб чиқишига имкон бермаслик.

  5. Арқон ва шу каби нарса билан бўғиш ёки оғзи ва бурнини тўсиш ва шунинг оқибатида ўлим содир бўлиши.

  6. Қамаб қўйиб, емак-ичмакдан маҳрум қилиш ва шу ҳолда одатда ўлим ҳосил бўладиган муддат қолдириш, оқибатда ўлим содир бўлиши.

  7. Аксарият ҳолларда ўлимга сабаб бўладиган сеҳр билан ўлдириш, сеҳргар бунинг кўп ҳолларда ўлдиришини билган бўлиши.

  8. Ўзига билдирмай заҳар ичириш ё овқатига заҳар қўшиб қўйиш ва шунинг оқибатида ўлим содир бўлиши.

  9. Гувоҳлар бир одамга унинг қатлини вожиб қиладиган зинокорлик, муртадлик, қотиллик каби жиноятига гувоҳлик беришлари, у одам қатл қилинганидан сўнг гувоҳликларидан қайтиб: «Биз уни ўлдиришни қасд қилган эдик» дейишлари. Уларни ҳам қасддан ўлдиришда айбланиб, ўлдирилади.

 Қасдданга ўхшаш ўлдиришга фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ шундай таъриф берадилар: Қасдданга ўхшаш ўлдириш – бир кишига нисбатан кўпинча ўлимга сабаб бўлмайдиган бир жиноятни қасд қилиш ва у одам шу туфайли вафот этишидир, бу унга тажовуз қасди билан бўладими, адаб бериш учун бўлиб, керагидан ошириб юбориш бўладими, фарқсиз. Жиноятнинг бу турига қасдданга ўхшаш ўлдириш (шибҳул-амд) дейилади. Чунки, жиноятчи бир ишни қасд қилди ва беқасд ўлимга сабабчи бўлди.

Ибн Рушд раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким бир одамни одатда ўлдирмайдиган бир қурол билан уришни қасд қилса, унинг ҳукми қасд билан беқасдлик (билмасдан ўлдириш) ўртасида мутараддид бўлади... Қасдга ўхшаш томони – уни уришни қасд қилгани, беқасдга ўхшаш томони – у билан ўлдиришни қасд қилинмайдиган нарса билан уришидир» (Бидаятул-мужтаҳид: 4/1653).

Қасдданга ўхшаш ўлдиришга мисол: Агар ўладиган жойидан бошқа жойга қамчи ё кичкина асо билан урса, ёки ўлмайдиган ерига қўли билан туртса ё мушт урса, шунда у одам ўлиб қолса, бу қасдданга ўхшаш ўлдириш бўлади. Бунда жиноятчининг молида каффорат, яъни қул озод қилиш фарз бўлади. Агар тополмаса, худди билмасдан ўлдиришда фарз бўлганидек, икки ой узлуксиз рўза тутади. Жиноятчининг эркак қариндошлари молида оғирлаштирилган хун пули фарз бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келганки: «Ҳузайллик икки аёл урушиб қолиб, бири иккинчисига тош отиб, уни қорнидаги боласи билан қўшиб ўлдириб қўйди... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлнинг хун пулини унинг (яъни, ўлдириб қўйган аёлнинг) эркак қариндошлари зиммасига ҳукм қилдилар» (Бухорий (6910), Муслим (1681) ривоятлари).

Ҳадис қасдданга ўхшаш ўлдиришда қасос вожиб эмаслигига ва унинг дияси (хун пули) қатл қилган кишининг оқиласи – асаба йўли билан унга ворис бўлувчи эркак қариндошлари – зиммасига бўлишига далил бўлади. Чунки, бу қасосни вожиб қилмайдиган қатл бўлиб, унинг дияси худди билмасдан ўлдиришда бўлгани каби оқила зиммасида бўлади.

Ибнул Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз билган барча аҳли илмлар унинг оқила зиммасига бўлишига ижмоъ-иттифоқ қилганлар» (Ал-ижмоъ: 172-б).

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Унинг оқила зиммасига бўлишида хилоф борлигини билмаймиз» (Ал-муғний: 12/16). Бу икковларидан бошқалар ҳам шу каби сўзни айтганлар.

 Билмасдан (хотоан) ўлдириб қўйишга фуқаҳолар шундай таъриф берганлар: «У – бир киши қилиши мумкин бўлган нарсани қилиши, масалан, бирон ов ёки нишонга ўқ узиши, ўқи эса у қасд қилмаган бир маъсум (қони тўкилиши мумкин бўлмаган, беайб) бир одамийга тегиб, уни ўлдириб қўйиши ёки кофирлар сафидаги бир мусулмонни кофир деган гумонда ўлдириб қўйишидир.

 Гўдак бола ва мажнун кишининг қасддан ўлдириши ҳам билмасдан ўлдириш ўрнига ўтади. Чунки, бу иккисида қасд бўлмайди ва улар билмасдан қилган мукаллаф ўрнида бўладилар.

Бировнинг ўлимига сабаб бўлиш ҳам билмасдан ўлдириш қаторига киради. Масалан, бир киши йўл устига қудуқ ё чоҳ қазиб қўйиши ё сайёрасини (автоуловини) тўхтатиб қўйиши, шу сабабли бир инсон ҳалок бўлиши каби.

 Билмасдан ўлдириб қўйишда қотилнинг молида каффорат, яъни бир мўмин қулни озод қилиш фарз бўлади. Агар қул тополмаса ёки қул топса-ю, унга етарли пул тополмаса, икки ой узлуксиз рўза тутади. Хун пули бериш оқиласига – яъни, асаба йўли билан унга ворис бўлувчи эркак қариндошларига фарз бўлади.

 Ким кофирлар сафидаги бир мусулмонни кофир деган гумонда ўлдириб қўйса, унга фақат каффорат фарз бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва маййитнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир. Агар маййит ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 92), деди.

Демак, Аллоҳ таоло билмасдан ўлдириб қўйишни икки қисмга ажратди:

Биринчи қисмда қотилга каффорат ва унинг оқиласига дия фарз бўлади. Бу – кофирлар сафида бўлмаган бир мўминни билмасдан ўлдириб қўйиш, шунингдек, ўлдирилган шахс биз билан улар ўртасида сулҳ шартномаси бўлган қавмдан бўлган ҳолатдир.

Иккинчи қисмда фақат дия фарз бўлади. Бу – кофирлар сафидаги мўминни кофир деган гумонда ўлдириб қўйишдир.

Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ «Агар маййит ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб» ояти тафсирида айтади: «Яъни, агар ўлдирилган шахс сизларга душман бўлган уруш ҳолатидаги қавмдан бўлса. Бу кофирлар диёрида кофирлар ичида бўлиб, сўнг Исломни қабул қилган ва ҳижрат қилмаган бир мўминнинг масаласики, мусулмонлар унинг Исломни қабул қилганидан бехабар, қавмининг динида деб ўйлаб ўлдириб қўйишади. Унинг қотилига дия фарз бўлмайди, балки бир мўмин қулни озод қилиш фарз бўлади. Ундан диянинг соқит бўлиши сабаб ҳақида ихтилоф қилганлар. Бир қавлга кўра, унинг сабаби шуки, ўлдирилган шахснинг валийлари кофирлардир, улар дияга ҳақли эмаслар. Бир қавлга кўра, унинг сабаби шуки, иймон келтирган, лекин ҳижрат қилмаган бу одамнинг ҳурмати камдир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаган кишилар эса то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар» (Анфол: 72), деди. Баъзи аҳли илмлар унинг дияси байтул-мол зиммасига бўлишини айтганлар» (Фатҳул-қодийр: 1/498).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу кофирлар ичида худи асир каби маъзур бўлган мусулмон, шунингдек улар сафидан чиқишга ва ҳижрат қилишга имкон қилолмаган мусулмон ҳақидадир. Аммо, жангда ўз ихтиёри билан улар сафида бўлган мусулмон кишига асло зомин бўлинмайди. Чунки, у ўзини узрсиз ҳалокатга кўндаланг қилди» («Ҳошиятур-равзил-мурбиъ» соҳиби ундан нақл қилган: 7/178).

 Билмасдан ўлдириб қўйишнинг дияси қотилнинг оқиласи зиммасига бўлишига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадис далил бўлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Лаҳёнлик аёлнинг ўлик тушган ҳомиласининг диясида бир қул ё чўрига ҳукм қилдилар. Сўнг (дия учун) қул топширишига ҳукм қилган аёл вафот этди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг меросини эрига ва болаларига, (зиммасидаги тўлаши лозим бўлган) дияни эса асабасига ҳукм қилдилар» (Бухорий (6740), Муслим (1681) ривояти).

Ҳадис билмасдан ўлдириб қўйишдаги дия қотилнинг оқиласи зиммасига бўлишига далилдир, уламолар шунга ижмоъ қилганлар.

Бундаги ҳикмат – валлоҳу аълам – шуки, дияни билмасдан ўлдириб қўйган кишининг молига вожиб қилиш унга ўзи қасд қилмаган бир гуноҳ сабабли катта зарар етказиш бўлади. Билмасдан қилиш кўп содир бўлиб турадиган ҳолатдир. Унга билмай қилган иши учун зоминликни (жавобгарликни) юклашда молига зиён етказиш ҳосил бўлади. Мақтул (ўлдирилган шахс) учун бадални вожиб қилиш шарт, чунки у ҳурмат эгаси бўлган бир жонзот эди. Унинг қонини (қасосдан ё диядан) бекор қилишда ворисларига, айниқса оиласига зарар бор. Шу туфайли шариат соҳиби бўлмиш ҳикматли зот қотилга биродар ва кўмакдош бўлган кишиларга бу ишда ҳам унга ёрдам беришни вожиб қилди. Бу худди нафақаларни вожиб қилиш ва асирларни бўшатиб олишдаги ёрдам кабидир. Чунки, фаразан мазкур жиноятни содир этган одам агар вафот этса, унинг оқиласи (асаба йўли билан унга меросхўр бўлувчи эркак қариндошлари) унинг меросини олишарди, энди унинг билмасдан қилган жиноятини ҳам бирга кўтаришади, фойдага ҳам, зиёнга ҳам шерик бўлишади.

 Бир неча ишлар сабабли қотилга каффорат юклатилди:

  1. Увол кетган жоннинг ҳурмати.

  2. Ўлимга унинг бепарволиги ҳам сабаб бўлгани.

  3. Қотилга хун пули юкланмагани туфайли, биронта ҳам жавобгарликдан озод қолавермаслиги учун.

Хун пулини қотилнинг эркак қариндошларига, каффоратни қотилга юкланишида бир неча ҳикмат ва манфаатлар борлиги маълум бўлди. Одамлар учун уларни ислоҳ қиладиган ва дину дунёларида манфаатли бўлган ҳукмларни машруъ қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

 Қул, фақир, гўдак бола, мажнун, аёл киши, жиноят содир қилган киши билан дини бошқа одам унинг оқиласига кирмайди. Чунки, улар унинг кўмакчилари ва ёр-биродарлари эмасдир.

 Билмасдан ўлдириб қўйганнинг хун пулини оқилага уч йил муддатда тўлашга муҳлат берилади, ҳоким улардан ҳар бирига унинг қурби етадиган миқдорни юклашга ҳаракат қилади ва бунда энг яқин қариндошларидан бошлайди.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар имом (раҳбар) шунда манфаат бор деб кўрса, оқилага дияни кечиктириб тўлашга муҳлат бермайди...» (Ал-фатавал-кубро: 5/525).

Қасосга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

 Уламолар қасддан одам ўлдиришда – агар шартлари тўла топилса – қасоснинг машруъ эканига ижмоъ қилганлар. Чунки, Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, сизларга ўлдирилган кишилар учун озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди» (Бақара: 178), «Унда (яъни Тавротда) уларга жонга жон... қасос олинади, деб фарз қилдик» (Моида: 45). Бу Таврот шариатида эди, биздан аввалгиларнинг шариати модомики бизнинг шариатимиз унга хилоф ҳукм келтирмаган бўлса, биз учун ҳам машруъдир. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан сақланиш билан) тақво ҳосил қилсангизлар» (Бақара: 179).

Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтади: «Яъни, Аллоҳ таоло сизлар учун машруъ қилган бу ҳукмда сизлар учун ҳаёт бор. Чунки, киши агар бировни ўлдирса, ўзи ҳам қасос йўли билан ўлдирилишини билса, қатлдан тийилади ва бировни ўлдиришга ошиқмайди. Бу эса одамийзотлар учун ҳаёт манзилатидадир. Бу балоғатнинг етук кўриниши ва фасоҳатнинг юксак намунасидир. Чунки, У биров учун ўлим бўлмиш қасосни унинг ортидан келувчи оқибат эътибори билан, яъни одамлар ўз жонларини сақлаб қолиш ва ўз ҳаётларини барбод қилмаслик учун бир-бирларини ўлдиришдан тийилишлари эътибори билан ҳаёт деб атади. Сўнг бу хитобни аҳли донишларга – ақл эгаларига йўналтирди. Чунки, ўшаларгина ишларнинг оқибатларига назар солувчи ва нақд зарарлардан сақланувчи кишилардир. Аммо, аҳмоқ ва енгилтак кимса ғазаби алангаланган ва жаҳл отига минган пайтда ишининг оқибатига қараб ўтирмайди, унинг ортидан келувчи натижа ҳақида фикр ҳам қилмайди. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига машруъ қилган бу ҳукмининг сабабини баён қилиб: «Шояд (жиноятлардан сақланиш билан) тақво ҳосил қилсангизлар» (Бақара: 179), деди. Яъни, қасосни риоя қилиб, қатл жиноятидан сақлансангизлар ва бу тақвога сабаб бўлса...» (Фатҳул-қодийр: 1/176).

Суннати набавияда қасос эгаси қасосни тўла амалга ошириш ёки хун пули олиб, қасосдан кечиш ёки ҳеч нарса олмай бутунлай афв қилиш ўртасида ихтиёрли қилиниши ва мана шуниси энг афзал иш экани баёни келган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг бир яқин кишиси ўлдирилса, у икки ишнинг бирини танлашга: ё дия ё эса қасос олишга ихтиёрлидир» (Бухорий (2434), Муслим (1355), Абу Довуд (45065), Термизий (1405), Насоий (4785), Ибн Можа (2624) ривоятлари).

Аллоҳ таоло айтади: «Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир» (Бақара: 178).

Ояти карима ва ҳадис шариф далолатига кўра, ўлдирилган шахснинг валийси қасос ё дия олишда ихтиёрли бўлади. Хоҳласа қасос олади, хоҳласа дияни қабул қилади. Ҳеч нарса олмасдан, шундоқ афв қилиб юбориши афзалдир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Кечиб юборишингиз тақвога яқинроқ ишдир» (Бақара: 237), деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қай бир киши бир зулмни кечириб юборса, Аллоҳ таоло шу сабабли унга азизликни зиёда қилади», деганлар (Муслим (2588), Термизий (2029), Аҳмад (2/235, №7206) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Афв қилиб юбориш модомики ёмонликка олиб бормаса, қасос олишдан кўра яхшироқдир. Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ хиёнаткорона ўлдиришда афв қилиш яхши бўлмайди, деган фикрни ихтиёр қилган (Мажмуъул-фатава: 28/316). Қозий бир важҳни зикр қилади: Имомларни (раҳбарларни) ўлдирган кишини жазо сифатида ўлдирилади, чунки бунинг фасоди омдир. Аллома Ибнул Қаййим урайналиклар ҳақидаги воқеани келтириб, айтади: «Хиёнаткорона ўлдириш қотилни жазо сифатида ўлдиришни вожиб қилади, афв қилиш уни соқит қилолмайди, бунда тенгма-тенг муомала қилиш эътибор қилинмайди. Бу Мадина аҳлининг мазҳабидир ва Аҳмад мазҳабидаги икки хил қарашнинг биридир, шайхимиз ҳам шуни ихтиёр қилган ва шунга фатво берган» (Зодул-маъод: 4/42).

 Ўлдирилган шахснинг валийси фақат қуйидаги шартлар топилгандагина қасос олишга ҳақли бўлади:

Биринчи шарт: Мақтул (ўлдирилган киши) маъсум, яъни қони тўкилиши ҳалол бўлмаган киши бўлиши. Чунки, қасос олиш қонлар тўкилишини олдини олиш мақсадида машруъ қилинган. Қони тўкилиши ҳалол бўлган кишининг қонини сақлаб қолинмайди. Агар мусулмон уруш ҳолатидаги кофирни ёки муртадни тавба қилишидан олдин ўлдириб қўйса, ёки зинокорни ўлдирса, қасос билан ҳам, дия билан ҳам зомин бўлмайди, лекин унга ҳокимнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун таъзир берилади.

Иккинчи шарт: Қотил болиғ ва оқил бўлиши. Чунки, қасос қаттиқ уқубат-жазодир, уни ёш бола ва мажнунга қўллаш дуруст бўлмайди. Чунки, уларда қасд бўлмайди ёки саҳиҳ мақсад бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қалам (яъни савоб ё гуноҳ ёзилиши) уч кишидан кўтарилган: ухловчидан то уйғонгунига қадар; гўдак боладан то балоғатга етгунига қадар; мажнундан то ақли жойига келгунига қадар», деганлар (Абу Довуд (4398), Насоий (3432) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Имом Муваффақуддин ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аҳли илмлар ўртасида гўдак бола ва мажнундан, шунингдек, уйқу ёки беҳушлик каби узрли бир сабаб билан ақли кетган одамдан қасос олинмаслиги борасида хилоф йўқдир» (Ал-муғний: 8/226).

Учинчи шарт: Мақтул билан қотил жиноят пайтида баробар бўлишлари, яъни динда, озодлик ва қулликда тенг бўлишлари, қотил мусулмонлик ё озодлик жиҳатидан мақтулдан афзал бўлмаслиги.

 Мусулмонни кофир муқобилига ўлдирилмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмонни кофир муқобилига ўлдирилмайди», деганлар (Бухорий (111), Абу Довуд (2751), Термизий 1412), Насоий (4744), Ибн Можа (2658) Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

 Озод кишини қул муқобилига ўлдирилмайди. Чунки, Аҳмад Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича: «Озод кишини қул муқобилига ўлдирилмаслиги суннатдандир» (Байҳақий (8/34) ривояти)

Чунки, ўлдирилган шахс юқоридагилар бўйича қотил билан баробар бўлмаса, уни муқобилига буни олиниши ҳақдан ортиқча нарсани олиш бўлиб қолади.

Юқоридагилардан бошқаларда қотил билан мақтул ўртасида бўлган тафовут таъсир кўрсатмайди. Чиройлини хунук муқобилига, шарафлини шарафсиз муқобилига, каттани кичик муқобилига ўлдирилади, эркакни аёл муқобилига, соғлом кишини мажнун ва эси паст муқобилига ўлдирилади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Унда (яъни Тавротда) уларга жонга жон... қасос олинади, деб ёзиб қўйдик» (Моида: 45), «... озод киши муқобилига озод кишидан... қасос олиш фарз қилинди» (Бақара: 178), деди.

Тўртинчи шарт: Мақтул қотилнинг фарзанди ё ўғлининг фарзанди ё қизининг фарзанди бўлмаслиги, ҳар қанча қуйига кетса ҳам. Ота ё она – ҳар қанча юқорига қараб кетса ҳам – фарзанд муқобилига – ҳар қанча қуйига кетса ҳам – ўлдирилмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ота фарзанди муқобилига ўлдирилмайди», деганлар (Термизий (1401), Ибн Можа (2662) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу Ҳижоз ва Ироқдаги аҳли илмлар ўртасида жуда машҳур ҳадисдир...» (Ат-тамҳид: 23/437).

Қасоснинг вожиблигини олиб келган умумий ҳукмлар шу каби ҳадислар билан хосланади, бу жумҳур аҳли илмнинг сўзидир.

 Фарзандни ота ё она муқобилига ўлдирилади. Чунки, «Сизларга ўлдирилган кишилар учун ... қасос олиш фарз қилинди» (Бақара: 178) оятининг умумий маъноси шунга далолат қилади. Фақат фарзандини ўлдирган отани бошқа далил билан бундан мустасно қилинди.

Мазкур тўрт шарт топилса, мақтулнинг валийлари қасос олишга ҳақли бўладилар.

 Қасоснинг машруъ қилинишида одамлар учун раҳмат ва уларнинг қонларини сақлаб қолиш бордир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан сақланиш билан) тақво ҳосил қилсангизлар» (Бақара: 179).

Қуриб кетсин қасосни ваҳшийлик ва ўта қаттиққўллик дейдиган кимсалар! Ундайлар жиноятчининг бегуноҳ одамни ўлдиришга қўл урган пайтидаги, юрт қалбига қўрқув солишга уринган, хотинларни бева, болаларни етим, хонадонларни вайрон қилишга қўл урган пайтидаги ваҳшийлигига қарамайдилар. Улар тажовузкорга раҳм-шафқат қиладилар-у, бегуноҳ одамларга раҳмлари келмайди. Суф уларнинг ақлларига, туф уларнинг нодонликларига! «Жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!» (Моида: 50).

 Қасос – унга нисбатан жиноят содир этилган кишининг ёки унинг валийсининг жиноятчига нисбатан айни ўша ишни қилишидир. Унинг ҳикмати – кўнгил таскин топиши ва ғазаб оловининг сўнишидир. Аллоҳ таоло қасосни тажовузни тийиб қўйиш ва кўнгилларни тўлдириш, жиноятчига у жабрланган кишига тоттирган нарсани тоттириш учун машруъ қилди. Қасосда инсон зоти учун ҳаёт ва сақланиб қолиш бор.

 Жоҳилият аҳли ўч олишда ўта муболаға қилишар, бир жиноят учун уни қилган кишидан бошқалардан ҳам ўч олишар эди. Бу эса у билан кўзда тутилган мақсад ҳосил бўлмайдиган, аксинча, фитнани зиёда қилиш ва қон тўкишни кўпайтиришга олиб келувчи иш эди. Ислом дини ва унинг комил шариати қасос ҳукмини олиб келди ва жазони жиноятчининг ўзига чеклади, бу билан адолат, раҳм-шафқат ва қонларни сақлаб қолиш қарор топди.

 Юқорида қасос фарз бўлишининг шартларини айтиб ўтилди. Лекин, ушбу шартлар тўла-тўкис топилиб, қасос фарз бўлган тақдирда ҳам бошқа бир неча шартлар тўла бўлмагунча уни ижро қилиш жоиз бўлмайди. Фуқаҳолар — раҳимаҳумуллоҳ — ушбу шартларни қасосни тўла-тўкис охирига етказиш шартлари, деб номлаганлар. Улар учта шартдан иборат:

Биринчи шарт: Қасос олишга ҳақли бўлган шахс мукаллаф бўлиши, яъни оқил ва болиғ бўлиши шарт. Агар қасосга ҳақдор шахс ёки ҳақдорларнинг баъзиси гўдак бола ё мажнун бўлса, уларнинг валийси улар учун қасос олиб қўймайди. Чунки, қасосда кўнгил таскин топиши ва ўчини олиш бор бўлиб, ҳақдорнинг қасосини бошқа биров олганида бу нарса ҳосил бўлмай қолади. Шунинг учун то ёш бола улғайгунигача ва мажнун ўзига келгунигача қасосни ижро қилишни кечиктириб туриш ва жиноятчини қамоқда сақлаш фарз бўлади. Муовия розияллоҳу анҳу Ҳудба ибн Хашрамни то у ўлдирган одамнинг боласи балоғатга етгунига қадар ҳибсда сақлаган (Қаранг: Тарих Димашқ: 34/374), бу иш саҳобалар асрида бўлган ва улар тарафидан инкор қилинмаган. Демак, бу Муовия розияллоҳу анҳу замонидаги саҳобаларнинг ижмоъига айланган.

Агар қасос эгаларидан бўлган ёш бола ёки мажнун нафақага муҳтож бўлса, мажнуннинг валийси хун пулини олиб, афв қилиши мумкин, чунки унинг жунуни қачон кетиши номаълум. Ёш боланинг валийси эса бундай қилишга ҳақли бўлмайди.

Иккинчи шарт: Валийлар ва қасосда шерик бўлувчилар уни тўла ижро қилишга келишиб олишлари, баъзилари қолиб баъзилари уни ижро қилмасликлари. Чунки, қасосни ижро қилиш муштарак ҳақдир, уни бўлакларга бўлиб бўлмайди. Агар баъзилари унинг ижросидан четда қолиб кетишса, бошқа баъзилари бировнинг ҳаққини унинг изнисиз олиб қўйган бўлади.

Агар қасосга ҳақли бўлишда шерик бўлган кишилардан баъзилари ғойиб ё ёш бола ё мажнун бўлса, ғойибнинг келишини, ёш боланинг балоғатга етишини, мажнуннинг эси жойига қайтишини кутилади.

Қасосга ҳақдорлардан бирови вафот этса, вориси унинг ўрнини эгаллайди.

Агар қасосга ҳақдорликда шерик бўлганларнинг баъзилари кечириб юборсалар, қасос соқит бўлади.

Насаб ва сабаб билан ворис бўлган барча меросхўрлар – эркагу аёл, каттаю кичик қасосга ҳақдорликда шерик бўладилар. Баъзи уламоларнинг сўзларига кўра, кечиб юбориш фақат асабаларга хосдир. Бу имом Моликнинг сўзи, имом Аҳмаддан бир ривоятдир, шайхулислом Ибн Таймия ҳам шу фикрни ихтиёр қилган. (Ал-фатавал-кубро: 5/523).

Учинчи шарт: Қасосни ижро қилиш жиноятчидан бошқа одамга ҳам ўтиб кетишидан омонликда бўлиш. Чунки, Аллоҳ таоло: «Кимки мазлум бўлган ҳолида (яъни, ноҳақ) ўлдирилса, биз унинг эгаси — вориси учун (қасос олишга) ҳуқуқ бергандирмиз. Бас, у (қотилни) ўлдиришда ҳаддан ошмасин (яъни, қотилнинг ўрнига бошқа бировни ўлдирмасин, ё бир кишининг муқобилига икки кишини ўлдирмасин, ёки қотилни ўлдиришда унинг қулоқ-бурнини кесмасин)! Зеро, у (Аллоҳ томонидан қотилнинг устига) ғолиб қилинган зотдир», деди (Исро: 33).

Демак, қасосда ҳаддан ошиш тажовуздир, ояти карима бундан ман қилишга далил бўлади. Агар ҳомиладор аёлдан қасос олиш фарз бўлса ёки у қасос фарз бўлганидан сўнг ҳомиладор бўлиб қолса, то ҳомиласини туққунича қасосни кечиктирилади. Чунки, уни ўлдириш бегуноҳ ҳомилага тажовуз қилиш бўлиб қолади. Аллоҳ таоло: «Ҳеч бир кўтарувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас», деди (Анъом: 164). Болани туққанидан сўнг агар эмизадиган одам топилса, болани унга берилади ва қасосни ижро қилинади. Агар эмизувчи топилмаса, то икки йил эмизиб, сутдан айиргунига қадар қўйиб турилади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёл киши қасддан ўлдирса, агар ҳомиладор бўлса то ҳомиласини туққунига қадар ва то боласи кафолатга олинмагунича уни ўлдирилмайди. Агар зино қилган бўлса ҳам то қорнидагини туққунига қадар ва то боласи кафолатга олинмагунича уни тошбўрон қилинмайди», деганлар (Ибн Можа (2694) ривояти). Зинони бўйнига олиб келган аёлга: «Қайтиб кетавер то туққунингча», деганлар, кейин: «Қайтиб кетавер то эмизиб, сутдан айиргунингча», деганлар (Абу Довуд (4442) ривояти, ҳадиснинг асли «Саҳиҳ Муслим»да (1695) мавжуд).

Мазкур оят ва иккала ҳадис ҳомила туфайли қасосни кечиктирилишига далил бўлади ва бу ижмоъдир. Бу эса шариатимизнинг комиллиги ва адолатлилигига далил бўлади. Зеро, у қоринлардаги ҳомилаларни ҳам риоя қилди ва уларга зарар етишига йўл қўймади, ёш болалар ва заифларнинг ҳақларига риоя қилди, улардан зарарни даф қилди ва уларнинг ҳаётларини асрашни кафолатлади. Бандаларнинг манфаатларини ўз ичига олган бу комил ва шомил шариати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

 Қасоснинг ижроси тажовуздан холи бўлиши ва шаръий йўлга қатъий риоя қилиниши учун имом (халифа, раҳбар) ёки ноибининг кузатуви остида амалга оширилиши шарт.

 Қасосни ижро этиш қуроли қилич ва пичоқ каби ўткир асбоб бўлиши шарт қилинади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар қатл қилсангиз, қатлни ҳам чиройли қилингиз», деганлар (Муслим (1955) Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Қасосни ўтмас ва тўмтоқ қурол билан ижро қилиш ман қилинади, чунки бу қатлда ҳаддан ошишдир.

 Кейин, агар валий шаръий кўринишда чиройли ижро қила олса қилади, акс ҳолда ҳоким уни ўз ўрнига қасос олиш учун бирон кишини вакил қилишга буюради.

 Уламоларнинг сўзларидан саҳиҳроғига кўра, жиноятчига у жабрланувчига нима қилган бўлса, айни шу ишни қилинади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), агар сизлар (ўзингизга етган бирон зиён-заҳмат учун) интиқом олмоқчи бўлсангизлар, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз» (Наҳл: 126), «Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг!» (Бақара: 194). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудий ансорлардан бўлган жориянинг бошини ёргани учун унинг ҳам бошини ёришга буюрганлар (Бухорий (6877), Муслим (1672) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Китобга ва (адолат) тарозисига кўра, жиноятчига у жабрланувчига қилган ишни қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар, Қуръон, Суннат ва саҳобаларнинг асарлари шунга иттифоқ қилгандир» (Иъламул-муваққиъийн: 1/301).

Бинобарин, агар қўлларини кесиб, кейин ўлдирган бўлса, унинг ўзини ҳам шундай қилинади. Агар тош билан уриб ўлдирган бўлса ёки сувга чўктирган бўлса ё бошқа бирон йўл билан ўлдирган бўлса, унинг ўзини ҳам худди шу йўл билан ўлдирилади. Агар қасос эгаси унинг калласини қилич билан олиш билан чекланишни истаса, шундай қилади ва бу энг афзалдир.

Агар ҳаром қилинган бир иш орқали ўлдирган бўлса, уни қилич билан қатл қилинади.

Ҳозирги замонда отишни яхши билган одам ўқ отиш қуроли билан отиб ўлдириши ҳам қилич билан ўлдиришга ўхшагандир.
  1   2   3   4




Похожие:

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconМерослар китоби
Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы