Қасос ва Жиноятлар китоби icon

Қасос ва Жиноятлар китоби

НазваниеҚасос ва Жиноятлар китоби
страница2/4
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.56 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4

^ Тана аъзоларидаги қасос ҳақидаги боб

 Тана аъзолари ва жароҳатлардаги қасос ҳам Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан собитдир:

 Аллоҳ таоло айтади: «Унда (яъни Тавротда) уларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва (яна бошқа барча) жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб фарз қилдик» (Моида: 45).

 «Саҳиҳайн»да келган Рубаййиънинг тишлари синдирилиши ҳақидаги ҳикояда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг Китоби қасос(га ҳукм қилади)», деганлар (Бухорий (2703), Муслим (1675) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

 Қай бир кишига жонга жон билан қасос олишга имкон берилган бўлса, унга тана аъзолари ва жароҳатларда ҳам қасос олишга имкон берилади. Фақат қасоснинг юқорида баён қилинган шартлари – маъсумлик, мукаллафлик, тенг-баробарлик, отаси бўлмаслик деган шартлар топилиши керак. Яъни, жабрланувчи шахс маъсум (қони тўкилиши ҳалол бўлмаган) бўлиши, жиноятни содир этган шахс мукаллаф бўлиши, жабрланувчи жиноятчи билан озодлик ва қулликда баробар бўлиши, жиноятни содир этган киши жабрланувчининг отаси бўлмаслиги лозим. Кимгаки, жонга жон билан қасос олишига имкон берилмаса, тана аъзолари ва жароҳатларда ҳам қасос олишига имкон берилмайди. Бу бобдаги қоида шудир.

 Тана аъзолари ва жароҳатлардаги қасосни фарз қилувчи сабаб жондаги қасосни фарз қилувчи сабабнинг айни ўзи, яъни жиноят қасддан содир этилган бўлишидир. Билмасдан қилинган (хотоан) ёки қасдданга ўхшаш (шибҳул амд)да қасос йўқдир. Тана аъзоларида қасос жорий бўлади, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, қўлга қўл, оёққа оёқ, барча айтиб ўтилган аъзоларда ўнгига ўнг, чапига чап қасос олинади, жиноятчи жабрланувчининг қайси тишини қандай синдирган бўлса ўша тишини шундай синдирилади, қовоққа қовоқ, юқорисига юқориси, пастига пасти қасос олинади, лабга лаб, юқорисига юқори, пасткига пасткиси қасос олинади. Чунки, Аллоҳ таоло: «... ва (яна бошқа барча) жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб фарз қилдик», деди (Моида: 45). Чунки, қовоқ ва лабнинг ҳар бирининг тугалланадиган чегараси бўлади. Бармоққа исмда айни шунга ўхшаган бармоқнинг айни ўша жойидан қасос олинади, кафтга айни ўша кафтни, ўнгига ўнгни, чапига чапни қасос олинади, тирсакка айни ўша тирсакни, ўнгига ўнгни, чапига чапни қасос олинади, закарга (жинсий олатга) закарни қасос олинади, чунки унинг ҳам ўз чегараси бор, унда ҳам ҳаддан ошмасдан қасос олиш мумкин. Чунки, Аллоҳ таолонинг: «... ва (яна бошқа барча) жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб фарз қилдик», (Моида: 45) деган оятининг умуми остига киради.

 Тана аъзоларида қасос олиш учун учта шарт топилиши керак:

Биринчи шарт: Адолатсизликдан омонда бўлиш. Бу эса кесишнинг бўғимдан ёки аъзонинг тугаган жойидан бўлиши биландир. Агар шундай бўлмаса, қасос жоиз бўлмайди. Бинобарин, бир аниқ чегараси бўлмаган жароҳатда, масалан, қорин ичига кирган жароҳатда қасос йўқдир. Чунки, унинг кесиш етиб борадиган аниқ чегараси йўқдир. Шунингдек, тишдан бошқа суякнинг, масалан, болдир, сон, билак суягининг синдирилганида қасос йўқ. Чунки, айни ўзига ўхшатиб синдириш имкони йўқ. Аммо, тишни синдиришда қасос жорий бўлади, бунда жиноятчининг тишини у жабрланувчининг тишини қанча миқдорда синдирган бўлса, айни шу миқдорда эговлаб ташланади.

Иккинчи шарт: Жиноятчи билан жабрланувчининг аъзолари исмда ва жойлашиш ўрнида бир хил бўлиши. Бинобарин, қўл, оёқ, кўз, қулоқ ва шу каби жуфт аъзоларда ўнгининг муқобилига чапини, чапининг муқобилига ўнгини олинмайди. Чунки, улардан ҳар бири ўзига хос исмга эга ва ўзига хос фойдаси бор, бири бошқасига ўхшамайди. Шундай экан, номи бошқа бўлгани учун кўрсаткич бармоқ муқобилига ўрта бармоқни олинмайди, ортиқча аъзо муқобилига аслий аъзони ҳам олинмайди.

Учинчи шарт: Жиноятчининг ҳам, жабрланувчининг ҳам ўша бир хил аъзоси соғломлик ва мукаммалликда баробар бўлиши. Фалаж бўлган қўл ё оёқ муқобилига соғ қўл ё оёқни олинмайди, бармоқлари ё тирноқлари нуқсонли бўлган қўл ё оёқ муқобилига нуқсонсиз қўл ё оёқ олинмайди, кўрмайдиган кўз ўрнига соғ кўзни олинмайди, соқов тил муқобилига сўзловчи тилни олинмайди.

Комил аъзо муқобилига нуқсонли аъзони олиш мумкин, соғломи ўрнига фалажини олинаверади, бармоқлари нуқсонсизи ўрнига бармоқлари нуқсонлисини олинаверади. Чунки, бунинг майиби ҳам хилқатда (яралишда) саҳиҳга ўхшагандир, фақат сифатдагина нуқсонлидир.

 Энди жароҳатлардаги қасос ҳақида:

 Суякка етиб борган ҳар қандай жароҳатда қасос олинади, чунки бунда ҳаддан ошмай, зиёда қилмай олиш имкони бор. Бош ва юздаги ёриқ, билак, болдир, сон ва қадамдаги жароҳат каби. Чунки, Аллоҳ таоло: «... ва (яна бошқа барча) жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб фарз қилдик», (Моида: 45) деган.

 Аммо суякка етиб бормаган жароҳатда қасос олиш жоиз бўлмайди, хоҳ ёриқ бўлсин, хоҳ баданга чуқур кирган, қорин, кўкрак, томоқдаги жароҳат бўлсин, фарқсиз. Чунки, бундаги қасосда адолатсизлик ва зиёдалик хавфи бор.

Марфуъ ҳадис борки: «Маъмуна, жаифа ва мунаққилада қасос йўқдир» (Ибн Можа (2637) Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Маъмуна – миянинг қобиғига етиб борган ёриқдир, жаифа – қориннинг ичигача кириб борган жароҳат, мунаққила – бошни ёриб, суякларни кўчириб юборган жароҳатдир.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Жароҳатлардаги қасос ҳам тенг бўлиш шарти билан Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан собитдир. Агар ўнг қўлини бўғимидан кесган бўлса, унинг ҳам ўнг қўлини айни шу еридан кесиш керак бўлади. Агар тишини суғурган бўлса, унинг ҳам тишини суғурилади. Агар бошини ё юзини ёриб, суягини очиб қўйган бўлса, уни ҳам шундай қилинади. Агар баробарлик имкони бўлмаса, масалан, ички суягини синдирган ё очиқ бўлмаган жароҳатлаган бўлса, қасос машруъ бўлмайди, балки белгиланган дия тўлаш фарз бўлади» (Мажмуъул-фатава: 28/379).

 Қўл билан ё таёқ ё қамчи каби нарса билан уришдаги қасос борасида:

Шайхулислом айтади: «Уламолардан бир тоифасининг сўзларига кўра, бунда қасос йўқ, балки таъзир бериш бордир. Чунки, бунда тенглик-баробарлик йўқдир. Хулафои рошидийн ва бошқа саҳобалардан, шунингдек тобеинлардан маълум бўлган иш шуки, бунда қасос машруъдир. Бу Аҳмад ва бошқа фуқаҳоларнинг сўзларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳам шуни келтирган ва шу тўғридир... Умар розияллоҳу анҳу айтганлар: «Огоҳ бўлингиз, Аллоҳга қасамки, мен сизларга амалдорларимни сизларнинг башараларингизга уришлари учун юбормайман... Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, ким шундай қилса, мен ундан қасос олдираман. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз баданларидан қасос олдирганларини кўрганман» (Аҳмад (1/14, №286) ривояти). Бунинг маъноси – раҳбар ўз қўли остидаги раъиятни жоиз бўлмаган кўринишда уришидир. Аммо, машруъ кўринишдаги уришда қасос йўқлигига ижмоъ қилинган» (Мажмуъул-фатава: 28/379-380).

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шофеийлар, ҳанафийлар, моликийлар ва асҳобларнинг мутааххирлари мушт туширишда қасос йўқ дедилар, баъзилари ижмоъ борлигини айтдилар ва очиқ қиёсдан ҳамда нассларнинг тақозоси ва саҳобаларнинг ижмоъидан четга чиқдилар. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), агар сизлар (ўзингизга етган бирон зиён-заҳмат учун) интиқом олмоқчи бўлсангизлар, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз» (Наҳл: 126).

Демак, калтак еган одам жиноятчини у уни қандай урган бўлса, шундай уриши. Ўша жойига, у урган ёки айни ўшанга ўхшаш қурол билан уриши, зарбага зарба билан жавоб бериши унинг тажовузи жинсидан бошқача йўл билан таъзир беришдан кўра ҳиссан ва шаръан буюрилган тенгликка яқиндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, у зотнинг халифаларининг йўли ҳам, қиёс ҳам шудир» (Иъламул-муваққиъийн: 1/294).

^ Бир киши учун кўпчиликдан қасос олиш ҳақидаги боб

 Агар бир шахсни қасддан тажовузкорона ўлдиришда бир жамоат иштирок этган бўлса, уламоларнинг сўзларидан саҳиҳроғига кўра, уларнинг ҳаммасидан қасос олинади ва ўша киши муқобилига уларнинг ҳаммаси ўлдирилади. Чунки, бу Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари умумига киради: «Эй мўминлар, сизларга ўлдирилган кишилар учун ... қасос олиш фарз қилинди» (Бақара: 178), «Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан сақланиш билан) тақво ҳосил қилсангизлар» (Бақара: 179). Қолаверса, бунга саҳобаларнинг ижмоълари ҳам бор.

Саид ибн Мусаййиб ривоят қилади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир одамни ўлдирган Санъолик етти кишини ўлдиргиздилар ва: «Агар уни ўлдиришга бутун Санъо аҳли бирикканида, ҳаммасини ўлдиргизган бўлардим, деганлар.» (Абдурраззоқ (9/479, №18079), Дорақутний (3/142, №3427). Бошқа саҳобалардан ҳам бир киши муқобилига кўпчиликни қатл қилдиришлари собит бўлган, ўз асрларида уларга мухолиф фикр билдирувчи бўлмаган, демак бу улар тарафидан бўлган ижмоъ бўлди.

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саҳобалар ва фуқаҳолар оммаси бир киши муқобилига кўпчиликни қатл қилишга иттифоқ қилганлар. Гарчи қасоснинг асли буни ман қилса ҳам, қасос олмаслик қонлар тўкилишига ёрдамлашишга восита бўлиб қолмаслиги учун шундай қилганлар» (Иъламул-муваққиъийн: 2/143).

Ибн Рушд раҳимаҳуллоҳ айтади: «Зеро, қасос дегани – Қуръон таъкидлаганидек – қатлнинг олдини олиш учун машруъ қилинган қатлдир. Агар бир киши муқобилига кўпчиликни қатл қилинмас экан, одамлар бир кишини кўпчилик бўлиб ўлдириш орқали қатлга йўл очиб оладилар. Қолаверса, (қасос) ташналигини қондириш ва (қатлдан) тийиб қўйиш фақат (қотилларнинг) ҳаммасини қатл қилиш билангина ҳосил бўлади» (Бидаятул-мужтаҳид: 2/489).

 Бир киши муқобилига кўпчиликни қатл қилиш учун улардан ҳар бирининг қилган иши ёлғиз бўлган ҳолида ҳам қатл учун яроқли бўлиши шарт қилинади. Яъни, барчаси қатлни бевосита амалга оширган бўлиши ва ҳар бирининг қилмиши ўзи ёлғиз бўлган ҳолатда ҳам қотилликка ярайдиган бўлиши керак.

Агарчи ҳар бирининг қилган иши ёлғиз ҳолатда қатлга яроқли бўлмаса ҳам, ҳаммалари жабрланувчини ўлдириш учун унинг устига ёпирилиб келган бўлсалар, ҳаммаларидан қасос олиш фарз бўлади. Чунки, қатлни бевосита амалга оширмаганлари ҳам уни бевосита амалга оширганларига тиргак ва ёрдамчи бўлган бўлади.

 Бир киши бировнинг мажбурлаши билан бир шахсни ўлдирган бўлса, агар шартлари тўла топилса, мажбурлангандан ҳам, мажбур қилувчидан ҳам қасос олинади. Чунки, қотил бировни ўлдириш орқали ўз жонини сақлаб қолишни қасд қилди, мажбур қилувчи эса қатлга сабабчи бўлди.

 Ким ёш болани ёки мажнунни бировни ўлдиришга буюриб, ўлдиртирган бўлса, қасос буюрган одамнинг ўзидан олиниши фарз бўлади. Чунки, буюрилган шахс буюрувчи қўлида қурол бўлди, унга қасосни вожиб қилиш мумкин эмас.

Шунингдек, агар буюрилган шахс мукаллаф – оқил ва болиғ – бўлса, лекин одам ўлдиришнинг ҳаромлигини билмаса, масалан, Ислом диёридан бошқа жойда ўсиб-улғайган бўлса, қасосни фақат буюрувчидан олиш фарз бўлади. Чунки, буюрилган шахс билмагани учун маъзурдир.

Аммо, агар буюрилган шахс болиғ ва оқил бўлиб, одам ўлдиришнинг ҳаромлигини билса, ноҳақ қатл қилгани учун ундан қасос олиш фарз бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқдир», деганлар (Ибн Аби Шайба (6/545, №33717) ривоят қилган, ҳадиснинг асли Бухорий (7257) ва Муслимда (1839) «Аллоҳнинг маъсиятида итоат йўқдир» лафзи билан келган). Буюрувчи султон бўладими, хожа бўладими ё бошқаси бўладими, фарқсиздир. Бу ҳолатда буюрувчига у гуноҳ иш қилгани учун ва қайтиб бундай ишга қўл урмаслиги учун имом (раҳбар) қандай лозим кўрса, шундай таъзир берилади.

 Агар бир шахсни ўлдиришда икки киши қасддан ва тажовуз билан иштирок этган бўлса-ю, улардан бирида қасос фарз бўлиши шартлари тўла топилмаса, иккинчисида эса топилса, шартлар тўла топилганидан қасос олиш вожиб бўлади. Чунки, у қасддан ўлдиришда шерик бўлди. Унинг шеригидан эса қасоснинг сабабида бўлган қусур учун эмас, унинг ўзида бўлган монеълик учун қасос олиш мумкин бўлмади. Қасос унда монеъ бўлмаган одамдан фарз бўлади. Бир киши бир одамни ушлаб турган ва бошқаси уни ўлдирган бўлса, қотилни ўлдирилади, ушлаб турганни эса то ўлгунича ҳибсда сақланади.

 Бир кишининг жони хусусида кўпчиликдан қасос олинганидек, тана аъзолари ва жароҳатлар хусусида ҳам қасос олинади. Агар бир жамоат бировнинг бир аъзосини қасосни вожиб қиладиган даражада кесган ё жароҳатлаган бўлса ва ҳар бирининг қилган иши алоҳида ажралиб турмаса, яъни, бир кишининг қўлига тиғни қўйиб туриб, ҳаммалари унга оғирликларини ташлаган ва шу билан қўл кесилган бўлса, ҳаммасининг қўли кесилиши фарз бўлади. Чунки, Алий розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида икки киши бир одамнинг ўғрилигига гувоҳлик берганида унинг қўлини кесдилар. Кейин ҳалигилар бошқа бир одамни олиб келишиб: «Ўғри бу экан, биз ҳалиги одам тўғрисида адашган эканмиз», дейишди. Шунда уларнинг иккинчи одамга берган гувоҳликларини рад қилдилар ва биринчи одамнинг диясини уларга юкладилар, «Агар икковингизнинг қасддан шундай қилганингизни билганимда, қўлларингизни кесган бўлардим», дедилар (Бухорий иловада (1446-б), Дорақутний (3/128, №3361) ривоят қилганлар). Демак, бу агар иккаласи қасддан қилганида уларга қасос фарз бўлишига далил бўлади. Шунингдек, бунда бир кишини кўпчилик бўлиб ўлдиришга ҳам қиёс қилинади.

 Жиноятнинг жонга (яъни, ўлимга олиб бориши) ё бошқа бир аъзога таъсири ўтиши ҳам ўша жиноят ҳукмини олади. Чунки, у ўшанинг асаридир, зомин бўлинувчи ишнинг асарига ҳам зомин бўлинади. Масалан, битта бармоқни кесган бўлса ва шунинг таъсирида бошқа бармоқ ё қўл заҳаланиб, чириб кетса ва бўғимдан узилса, қўлдан қасос олиш фарз бўлади. Агар жиноят аста-секин жонга таъсир кўрсатиб, жабрланувчи вафот этса, қасос фарз бўлади.

 Бир аъзо ёки жароҳатнинг қасосини то у тузалиб битмагунича олиш жоиз бўлмайди. Чунки, Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилишича: «Бир кишига жароҳат етказилди. У қасос олмоқчи бўлди... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам то жароҳатланган киши тузалиб кетмагунча жароҳат етказган кишидан қасос олишдан қайтардилар (Дорақутний (3/71, №3092), Байҳақий (8/67) ривоятлари). Бу эса жабрланган одамнинг фойдаси учундир. Чунки, жиноятнинг асари бошқа бир аъзога ҳам ўтиши, балки жонга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис жиноятнинг охирги даражаси билинмоғи зарур бўлади. Агар тузалиб кетмасидан туриб қасос олса, кейин жиноятнинг таъсири бошқа аъзога ҳам ўтса, энди ҳеч нарсага ҳақли бўлмайди. Чунки, шошқалоқлик қилиб ўз ҳаққини бекор қилган бўлади. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилишича: «Бир киши бир кишининг тиззасига мугуз (ҳайвон шохи) тиқиб жароҳатлади. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, қасосини олиб беришини сўради. У зот: «Аввал тузалиб олгин», дедилар. Кейин яна келиб: «Қасосимни олиб беринг», деган эди, унинг қасосини олиб бердилар. Кейинроқ ҳалиги киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, чўлоқ бўлиб қолдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сени қайтардим, ўзинг итоат қилмадинг. Энди Аллоҳ сени узоқ қилди ва чўлоқлигинг (қасоси) ботил бўлди», дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир жароҳатдан то унинг эгаси тузалиб кетмагунича қасос олинишидан қайтардилар» (Аҳмад (2/217, 7034), Дорақутний (3/71, №3091), Байҳақий (8/67) ривоятлари).

Шу билан ҳам шариатимизнинг юксак даражали экани, тўла адолат ва умумий раҳм-шафқатни ўз ичига олган экани маълум бўлади. Аллоҳ таоло рост айтади: «Парвардигорингизнинг Сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг Сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. У эшитувчи, билувчидир» (Анъом: 115).

Ана шундай комил шариатни тоғутнинг ҳукмларига, зулм ва нуқсонга тўла ер қонунларига алмаштираётганлар қуриб кетсинлар! «У золим кимсалар учун нақадар ёмон бадал (ўринбосар)дир» (Каҳф: 50). Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

^ Дияга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

 Дия ёки хун пули – жабрланувчига ёки унинг валийсига жиноят сабабли тўланадиган пул-молдир.

 Диянинг вожиблигига Қуръон, Суннат ва ижмоъдан далиллар мавжуд.

 Аллоҳ таоло айтади: «Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва маййитнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир...» (Нисо: 92).

 Саҳиҳ ҳадис борки: «Кимнинг бир яқин кишиси ўлдирилса, у икки ишнинг бирини танлашга: ё дия ё эса қасос олинишига ихтиёрлидир» (Бухорий (2434), Муслим (1355), Абу Довуд (45065), Термизий (1405), Насоий (4785), Ибн Можа (2624) ривоятлари).

 Бир инсонга бевосита талафот етказган, яъни масалан, уни урган ё автоулови билан уриб юборган ҳар қандай одамга, шунингдек, бировнинг ўлимига сабаб бўлган, яъни масалан, йўл устига чоҳ қазиб қўйган ё тош тўкиб қўйган ва бу иши кимнингдир талафотига сабаб бўлган одамга дия тўлаш лозим бўлади, талафот кўрган шахс мусулмон бўладими, зиммийми, омонлик сўраган одамми ё сулҳдаги одамми, фарқсиз. Аллоҳ таоло айтади: «Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш... лозим» (Нисо: 92).

 Агар у сабабли жабрланувчи талафот кўрган жиноят очиқдан-очиқ қасддан қилинган бўлса, диянинг ҳаммаси жиноятчининг молида дарҳол (берилиши) фарз бўлади. Чунки, асл-асос талафот етказилганнинг бадали талафот етказувчига бўлишини тақозо қилади.

Ал-Муваффақ Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аҳли илмлар ижмоъларига кўра, қасддан (қилинган жиноят)нинг дияси қотилнинг молида фарз бўлади, уни оқиланинг зиммасига қўйилмайди. Асл-асос шуни тақозо қилади. Аллоҳ таоло айтади: «Ҳеч бир кўтарувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас» (Анъом: 164)» (Ал-муғний: 12/16).

Фақат билмасдан (қилган жиноят)нинг диясидагина ушбу аслга хилоф қилинади, чунки билмасдан (жиноят содир) қилиш ҳолатлари кўп содир бўлади. Одамийнинг дияси кўп, уни жиноят содир этган кишининг молида вожиб қилиш уни қийнаб қўяди. Шу боис қотилга ёрдам бўлиши ва унинг юкини енгиллатиш важидан уни оқиланинг зиммасига юклашни ҳикмат тақозо этади. Чунки, у маъзурдир. Қасддан жиноят содир қилган киши эса маъзур бўлмайди ва енгиллатишга лойиқ эмас. Чунки, унга қасос фарз бўлган. Агар афв қилинса, жонини қутқариб олиш учун дияни унинг ўзи кўтаради.

 Аммо, қасдданга ўхшаш (шибҳул амд) ва билмасдан (хотоан) қилинган қотилликнинг дияси қотилнинг оқиласи (асаба йўли билан унга ворис бўлувчи эркак қариндошлари) зиммасига бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келганки: «Ҳузайллик икки аёл урушиб қолиб, бири иккинчисига тош отиб, уни қорнидаги боласи билан қўшиб ўлдириб қўйди... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлнинг хун пулини унинг (яъни, ўлдириб қўйган аёлнинг) оқиласи (эркак қариндошлари) зиммасига ҳукм қилдилар» (Бухорий (6910), Муслим (1681) ривоятлари). Демак, ҳадис қасдданга ўхшаш ўлдиришнинг диясини қотилнинг оқиласи кўтаришига далил бўлади.

Билмасдан ўлдиришнинг диясига келсак, Ибнул Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз билган барча аҳли илмлар уни оқиланинг зиммасига бўлишига ижмоъ қилганлар» (Китабул-ижмаъ: 172-б). Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Унинг оқила зиммасига бўлиши ҳақида хилоф борлигини билмаймиз» (Ал-муғний: 12/16). Билмасдан ўлдириб қўйиш ўрнига ўтадиган ўлдириш дияси ҳам шунга ўхшашдир, ухлаётган одам бировнинг устига юмалаб кетиб, уни ўлдириб қўйиши, қудуқ қазиб қўйиш ва унга биров тушиб кетиб ҳалок бўлиши каби.

 Шаръан изн берилган иш ортидан келадиган талафотга ҳам зомин бўлинмайди. Масалан, бир одам боласига ё хотинига адаб берса ёки султон ўз раиятидан биронтасига адаб берса ва улардан ҳеч бири адаб беришда ҳаддидан ошмаган бўлса, шунда адаб берилган киши вафот этса, адаб берувчига ҳеч нарса фарз бўлмайди. Чунки, у шаръан қилиши мумкин бўлган ишни қилди ва унда ҳаддан тажовуз қилмади. Агар адаб беришда ҳаддан ошса ва одатда қилиниши керак бўлган даражадан ошириб юборса, натижада адаб берилган шахс талафот кўрса, адаб берувчи унга зомин бўлади.

 Агар ҳомиладор аёлга адаб берса-ю, шу сабабли унинг ҳомиласи тушиб кетса, адаб берувчи ҳомиланинг зоминлигини бўйнига олиши ва бир қул ё чўри озод қилиши фарз бўлади. Чунки, «Саҳиҳайн»да келганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қорнига урилиб) ҳомиласи тушган аёл ҳақида бир қул ё чўри (ни дия сифатида бериш)га ҳукм қилганлар (Бухорий (7317), Муслим (1689) Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бу аксарият аҳли илмнинг сўзидир.

 Кимда-ким ҳомиладорни қўрқитиб юборган ва шу сабабли унинг ҳомиласи тушиб кетган бўлса, яъни масалан, уни султон талаб қилса ёки бир киши унга миршаблар билан бостириб кирса, ҳомиланинг зоминлиги ўша аёлни қўрқитиб юборган одам зиммасига бўлади. Чунки, ҳомиланинг ҳалок бўлишига у сабаб бўлди. Умар розияллоҳу анҳу ҳақида ривоят қилинишича, у киши эри ғойиб (яъни сафарда) бўлган ва олдига (бировлар) кириб турилган бир аёлга одам юбордилар. Аёл: «Вой шўрим қурсин! Менда Умарнинг нима иши бўлиши мумкин?!», деди. Сўнг йўлда келаётганида қўрққанидан тўлғоқ тутиб, бола ташлаб қўйди, боласи икки марта чинқириб йиғлаб, сўнг вафот этди. Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларига маслаҳат солдилар. Баъзилари: «Сизга ҳеч нарса лозим эмас», дейишди. Алий розияллоҳу анҳу: «Агар улар сизнинг хоҳиш-ҳавонгизга қараб гапиришган бўлса, сизга холислик қилишмабди. Унинг дияси сизнинг зиммангизга бўлади, чунки сиз у аёлни қўрқитиб юборгансиз ва у бола ташлаб қўйган», дедилар (Абдурраззоқ (9/459, №18010) ривояти).

 Бир киши бир шахсни қудуққа тушишга ёки дарахт ва шу каби бирон нарсага чиқишга буюрган бўлса, у шундай қилса ва чиқиш ё тушишда ҳалок бўлса, буюрган одам зомин бўлмайди. Чунки, у жиноят қилмади ва бунда унга тажовуз қилмади.

Агар буюрилган шахс мукаллаф (оқил ва болиғ) бўлмаса, буюрувчи зомин бўлади, чунки унинг талафот кўришига сабаб бўлди.

Агар бирон шахсни қудуққа тушиш ёки дарахтга чиқиш учун ижарага олган бўлса ва у шу сабабли вафот этса, ижарага олган киши унга зомин бўлмайди. Чунки, у жиноят қилмади ва тажовуз қилмади.

 Бир киши бировни унинг ҳовлисида қудуқ қазиб бериш учун чақирса, у ўпирилган тупроқ остида қолиб ўлса, тупроқни унинг устига биров ташлаб юбормаган бўлса, унга зомин бўлмайди. Чунки, унга тажовуз қилмади.

Юқорида айтиб ўтилганлардан Исломнинг жонларни сақлашга ва бегуноҳ қонларни тўкилишдан асраб қолишга жиддий аҳамият берганини кўриш мумкин.

Лекин, ҳозирги замонга келиб, хусусан автомашиналарни бошқаришда қонун-қоидаларга амал қилмайдиган ёш-ялангларнинг бу масъулиятга бепарво қарашлари одатий ҳолга айланиб қолди. Улар ўз жонларини ҳам, ўзгаларнинг жонларини ҳам хатарга солмоқдалар. Қанчадан-қанча беайб одамлар шу сабаб ҳаётдан кўз юмиб кетмоқдалар. Бутун бошли жамоалар ёки оилалар масъулиятни ҳис қилмайдиган ва оқибатни ўйламайдиган бир ғўр ва енгилтак кимсанинг айби билан жувонмарг бўлиб кетмоқда. Кўпинча бунга ўша ғўр болаларнинг оталари сабабчи бўлиб қолмоқдалар, болаларига тезюрар автомобиллар олиб бериб, шу билан бегуноҳ жонларни ҳалокатга дучор қилмоқдалар. Бу қилмишлари билан улар болалари қўлига одамлар тинчлигига путур етказадиган ва уларнинг ҳаётлари билан ўйнашадиган даҳшатли қуролни тутқазиб қўймоқдалар.

Ундай кишилар фарзандлари хусусида ҳам, мусулмонларнинг бегуноҳ қонлари хусусида ҳам Аллоҳдан қўрқишлари лозим. Барчанинг тинч-омонлигига кафил бўладиган тартиб-қоидаларга амал қилишга ҳаммани бирдек мажбур қилиш ҳокимлар зиммасидаги вазифалардан саналади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръон билан тиймаган баъзи нарсаларни султон билан тийиб қўяди.
1   2   3   4



Похожие:

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconМерослар китоби
Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы