Қасос ва Жиноятлар китоби icon

Қасос ва Жиноятлар китоби

НазваниеҚасос ва Жиноятлар китоби
страница4/4
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.56 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4

Қасам ичишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

 Қасам ичишдан мурод бу ерда маъсум (қони тўкилиши мумкин бўлмаган, бегуноҳ) одамни ўлдирилгани ҳақидаги даъвода ичиладиган қасамдир.

 Бирон шахснинг жасади топилган ва қотили маълум бўлмаган, бунда бирон кишидан гумон қилинганда қасам ичиш машруъ бўлади.

 Бунга далил Суннат ва ижмоъдандир.

«Саҳиҳайн»да Саҳл ибн Аби Ҳасмадан ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ибн Масъуд Хайбар томонга чиқдилар, (яҳудлар билан сулҳ ҳолати эди). Нахлда иккаласи икки томонга қараб кетдилар. Кейин Муҳаййиса Абдуллоҳнинг ёнига қонига беланган ҳолда келиб, жони узилди. У яҳудлар олдига бориб: «Уни сизлар ўлдирдингиз», деди. Улар: «Йўқ, биз ўлдирмадик», дейишди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (мақтулнинг яқинларига): «Сизлар яҳудлардан бирон кишини қотил деб қасам ичсангиз, биродарингизнинг қонига (яъни қасос ё дияга) ҳақли бўласизлар», дедилар. Бир ривоятда: «Далил-исбот келтира оласизларми?», дедилар. Улар: «Бизда далил йўқ», дейишди. «Унда қасам ичасизларми?», дедилар. «Қандай қасам ичамиз, гувоҳ бўлмаган бўлсак, кўрмаган бўлсак?!», дейишди. «Унда яҳудлардан 50 киши қасам ичиб, сизлардан (яъни сизларни одамингизни ўлдиришдан) покликларини айтишади», дедилар. «Кофир қавмнинг қасамларини қандай қабул қиламиз?!», дейишди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга юзта туяни ўзлари дия қилиб бердилар (Бухорий (6142) ва Муслим (1669) ривоятлари).

Бу қасам ичиришнинг машруълигига ва унинг шариат асл-асосларидан мустақил бир асл эканига ҳамда ҳукмлардаги қоидалардан бир қоида эканига, у билан умумий далиллар хосланишига далил бўлади.

Қасам ичиришдаги шартлар:

 Шартлар ичида энг муҳими лавс (хиралик, доғ), яъни ўлдирилган шахс билан уни ўлдиришда гумон қилинган шахс ўртасида очиқ адоват бор бўлишидир. Бир-биридан ўч олиш қасдида юрган қабилалар ёки мақтул билан ўрталарида уни шу сабабли ўлдирганлиги ҳақида гумонни ғолиб қилувчи адовати бор бўлган ҳар қандай киши каби. Бундай ҳолларда мақтулнинг валийлари қотилликда гумондор шахсни ҳақиқатда ўлдирганига гумонлари ғолиб бўлса, шу тўғрида қасам ичишлари мумкин бўлади.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ихтиёр қилган фикрга кўра: «Лавс фақат адоватга хос бўлмасдан, балки даъвонинг тўғрилигини гумонга ғолиб қиладиган ҳар қандай нарсага тегишли бўлаверади. Бир тўда одамни мақтул ёнидан тарқалиб кетиши ва гувоҳлиги билан қатл собит бўлмайдиган кишининг гувоҳлиги каби...» (Ал-фатавал-кубро: 5/526).

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар латх (булғаш) бўлса, очиқ-ойдин сабаб бўлса, адоват бўлса, даъвога тортилган шахс шунга ўхшаш ишни қилиб юрган одам бўлса, қасам ичиришга мурожаат қиламан» (Ибн Таймия «Ал-фатавал-кубро»да (5/526) ундан нақл қилган).

Шайхулислом Ибн Таймия бунга изоҳ тариқасида айтади: «У тўртта ишни зикр қилди: латх – яъни унинг обрў-номуси ҳақида гапириш, рад қилинган гувоҳлик каби; очиқ-ойдин сабаб, мақтул ёнидан тарқалиб кетиш каби; адоват; талаб қилинаётган шахснинг қотиллик билан танилган кишилардан бўлиши. Мана шу гап тўғридир» (Ал-фатавал-кубро: 5/526).

Лекин, ўлдирилган шахснинг валийлари фақатгина гумон ғолиблигига ишонч ҳосил бўлганидан кейингина қасам ичишлари керак бўлади. Ҳоким уларга насиҳат қилиши ва ёлғон қасамнинг уқубати ёмон бўлишини тушунтириши лозим бўлади.

 Қасамнинг шартларидан яна бири – қотиллик юзасидан даъвога тортилаётган шахс мукаллаф бўлишидир. Ёш бола ва мажнун бу ҳақда даъвога тортилиши жоиз бўлмайди.

 Шартларидан яна бири – даъвога тортилаётган шахснинг қотиллик қилишга имконияти бўлишидир. Агар қатл пайтида ҳодиса жойидан узоқда бўлгани сабабли унинг қатлга имконияти бўлмаса, унга қарши даъвони эшитилмайди.

Қасамнинг сифати: Агар қасамнинг шартлари тўла топилса, уни даъвогарлардан бошланади. Фалончи уни ўлдирган, деб элликта қасам ичишади, бу қасам қатл қилинган шахсга ворис бўлишга қараб тақсимланади ва бу даъвога тортилган шахснинг ҳузурида бўлади. Агар ворислар қасам ичишдан бош тортсалар ёки қасамни элликта тўла қилишга кўнмасалар, у ҳолда даъвога тортилаётган шахс – агар унинг қасамини даъвогарлар қабул қилишса – элликта қасам ичади. Қасам ичса, айбдан пок бўлади. Агар даъвогарлар унинг қасам ичиишига рози бўлмасалар, имом (раҳбар) мақтулнинг диясини байтул-молдан беради. Чунки, ансорлар яҳудийларнинг қасамларини қабул қилишга кўнмаганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мақтулнинг диясини байтул-молдан берганлар. Чунки, қонни даъвога тортилаётган шахс зиммасига қўйишга йўл қолмади. Демак, мақтулнинг қони бекордан бекорга зое бўлиб кетмаслги учун жаримани байтул-молдан бериш фарз бўлди.

 Фуқаҳолар қасам ичиришнинг шартлари топилган ва мақтулнинг валийлари элликта қасам ичган ҳолда шу қасам билан собит бўладиган нарса ҳақида ихтилоф қилганлар. Саҳиҳ гап шуки, қасамнинг шартлари тўла бўлиб, қасам тамомига етганидан сўнг қасос шартлари тўла-тўкис мавжуд бўлса, даъвога тортилаётган шахсдан қасос олиш собит бўлади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан эллик киши (Муслим ривоятида: эллик қасам) улардан бирига қарши қасам ичади, шунда унинг бўйнидан боғлаб, топширилади», деганлар (Бухорий (6142) ва Муслим (1669) ривоятлари). Имом Муслим лафзида: «Уни сизларга топширилади». Демак, қасам ҳужжат-исбот ўрнига ўтар экан.

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ қасам билан ҳукм собит бўлиши хусусида айтади: «Даъвонинг ўзи билангина берилмайди. Балки гувоҳларнинг тағлиби (ғолиб қилиши) устига гумонга унинг тўғрилиги ғолиб бўлган зоҳир далил билан берилади. У лавс, зоҳир адоват ва зоҳир қарина (белги)дир. Шариат соҳиби мақтулнинг валийларидан бир бегуноҳни айблашга иттифоқ қилишлари маҳол бўладиган даражада, яъни эллик кишига қасам ичириш билан бу сабабни қувватлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Агарчи одамларга қилган (қуруқ) даъволари билан (даъво қилган нарсалари) берилганда эди...» (Бухорий (4552), Муслим (171) деган сўзлари қасамга умуман зид келмайди, фақатгина қуруқ даъво билан берилишни рад қилади» (Иъламул-муваққиъийн: 2/331).

Фуқаҳолар – раҳимаҳумуллоҳ – айтадилар: Кимда-ким жумъа ёки тавоф тиқилинчи ичида ўлса, унинг дияси байтул-молдан берилади. Чунки, Умар ва Алий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Арафотда бир киши тиқилинчда қолиб ўлганида унинг аҳли Умар ҳузурига келишди. У киши унинг қотилига далил-исбот сўраганларида Алий: «Эй амирул-муъминийн! Мусулмон кишининг қони зое қилинмайди. Агар қотилини билсангиз хўп, акс ҳолда унинг диясини байтул-молдан беринг», деганлар («Ал-муғний»да (8/385) айтилишича, Саид ибн Мансур «Сунан»да ривоят қилган).
1   2   3   4




Похожие:

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconМерослар китоби
Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы