Ҳадлар ва таъзирлар китоби icon

Ҳадлар ва таъзирлар китоби

НазваниеҲадлар ва таъзирлар китоби
страница1/3
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.52 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3

Ҳадлар ва таъзирлар китоби

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

1. Ҳадлар (жазолар)га доир аҳкомлар ҳақидаги боб

2. Зинонинг ҳад-жазоси ҳақидаги боб

3. Қазф (покиза инсонни бузуқ деб бадном қилиш) жазоси ҳақидаги боб

4. Маст қилувчи (ичимлик) истеъмол қилиш жазоси ҳақида

5. Таъзирга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

6. Ўғирликнинг жазоси ҳақидаги боб

7. Қароқчиларнинг жазоси ҳақидаги боб

8. Боғийларга (тажовузкорларга) қарши уруш қилиш ҳақида

9. Муртадликка доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Таржимон: Ислом нури веб саифаси

www.Islamnuri.com

2013 – 1434



بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳадлар (жазолар)га доир аҳкомлар ҳақидаги боб

 Ҳад – луғатда чегаралаш, ман қилиш маъносини англатади. Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир.

Шаръий истилоҳда эса ҳад деб бир гуноҳга қўл уришдан тўсиш мақсадида у учун шариатда белгилаб қўйилган жазога айтилади.

 Унинг машруълиги Қуръон, Суннат ва ижмоъга биноандир.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шаръий жазолар фақат Аллоҳнинг бандаларига бўлган раҳмати туфайлигина машруъ бўлди, улар халқларга бўлган раҳм-шафқат ва уларга яхшилик исташдан содир бўлди. Шунинг учун ҳам одамларни гуноҳларига биноан жазога тортаётган киши бу билан уларга яхшиликни исташи ва уларга раҳм-шафқатни қасд қилиши керак бўлади. Худди ота ўз фарзандига адаб беришни ва табиб беморнинг муолажасини қасд қилгани каби...» (Ал-фатавал-кубро: 5/521).

 Ҳадларнинг машруъ қилинишидаги ҳикмат шуки, улар нафсларни тийиб қўйиш, жазолаш ва тозалаш мақсадида машруъ бўлди. Улар аввало Аллоҳнинг ҳаққи учун, қолаверса жамиятнинг манфаати учун белгилаб қўйилган жазолардир. Аллоҳ таоло ушбу жазоларни жиноятларни содир қилувчи кишилар устига вожиб қилдики, инсоний табиатлар ҳам шуни тақозо қиларди. Улар бандаларнинг ҳаётлари учун ҳам, охиратлари учун ҳам жуда катта манфаатлар олиб келади. Зеро, подшоҳнинг бошқаруви ҳам жиноятчиларни жазолаш билан комил бўлади, шу билан осий исёнидан тийилади, итоатгўй киши хотиржам бўлади, ерда адолат барқарор бўлади, одамлар ўз жонлари, моллари ва обрў-номуслари хусусида омонликда бўладилар. Бу нарсага Аллоҳнинг ҳадларини барпо қиладиган жамиятларда гувоҳ бўлинадики, уларда омонлик, барқарорлик, тинч ҳаёт ҳукм суради. Аллоҳнинг ҳадларини бекор қилган ва уларни ваҳшийлик деб атайдиган, бу ҳукмларни замонавий маданиятга тўғри келмаслигини айтадиган жамиятларда эса бунинг аксини кўриш мумкин. Улар ўз жамиятларини илоҳий адолатдан, хавфсизлик ва барқарорлик неъматидан маҳрум қилдилар. Ҳар қанча кучли-қудратли қурол-аслаҳаларга ва замонавий асбоб-ускуналарга эга бўлмасинлар, то Аллоҳнинг бандалар манфаати учун тузиб қўйган ҳадларини барпо этилмагунча бу нарсаларнинг ҳеч бири жиноятларнинг олдини олишда деярли фойдаси бўлмайди. Зеро, башарий жамиятларни ёлғиз қурол-яроғ ва асбоб-усуналар билангина бошқариб бўлмайди, уларни Аллоҳнинг шариати ва ҳадлари билангина бошқариш мумкин. Қурол-яроғ ва асбоб-ускуналар агар уларни тўғри ишлатилса, шаръий ҳадларни ижро қилиш асбобларидир, холос.

Аллоҳнинг бутун оламга ҳидоят ва раҳмат қилинган ҳадларидан-чегараларидан тажовуз қилган у халқлар қандай қилиб бу ҳадларни ваҳшийлик деб номлайдилар-у, тажовузкор жиноятчининг қилмишини ваҳшийлик деб билмайдилар?! Ваҳоланки, у тинч халқнинг тинчлигини бузмоқда-ку, бегуноҳ кишиларга жиноят содир қилиб, жамият хавфсизлигига таҳдид солмоқда-ку?! Энг катта ваҳшийлик шу, аслида. Унга раҳм-шафқат қиладиган киши ундан кўра ҳам золимроқ ва ундан кўра ҳам ваҳшийроқдир. Лекин, агар ақллар йўқолса, табиатлар бузилса, ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ деб кўрадиган бўлиб қолади.

 Жиноятчига тўғридан-тўғри ҳадни ижро қилиб кетилавермайди, ҳадни татбиқ қилиш учун унинг шартлари топилиши керак бўлади:

^ Биринчи шарт: Жиноят содир этган киши оқил ва болиғ бўлиши. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қалам (яъни савоб ё гуноҳ ёзилиши) уч кишидан кўтарилган: ухловчидан то уйғонгунига қадар; гўдак боладан то балоғатга етгунига қадар; мажнундан то ақли жойига келгунига қадар», деганлар (Абу Довуд (4398), Насоий (3432) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). Агар мазкур кишиларга ибодат фарз бўлмас экан, демак улардан ҳад ҳам албатта соқит бўлади. Чунки, улар мукаллаф эмаслар.

^ Иккинчи шарт: Жиноят содир этган киши шу ишнинг ҳаром эканини билган бўлиши. Ҳаромлигини билмаган кишига ҳад ижро қилинмайди. Чунки, Умар, Усмон ва Алий розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинишича, «Ҳадни фақат уни (яъни, ҳаромлигини) билган кишига ижро қилинади» (Абдурраззоқ (№13642, 13648, 13644), Байҳақий (8/415) ривоятлари). Саҳобалардан уларга мухолиф бўлгани маълум эмас. Ал-Муваффақ ибн Қудома: «Бу бутун аҳли илмларнинг сўзидир», дейди (Ал-муғний: 9/56).

Жиноят содир этган шахсга шаръий ҳад-жазо татбиқ этилиши учун мазкур шартлар топилган тақдирда ҳадни имом ёки унинг ноиби татбиқ қилади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадларни ижро қилардилар, сўнг у зотдан кейин халифалари ижро қилишарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадни ижро қилиш учун ўзларидан бир ноибни вакил ҳам қилганлар ва унга: «Эй Унайс, ўша аёл олдига боргин, агар (зино қилганини) бўйнига олса, уни тошбўрон қил», деганлар (Бухорий (2314) ва Муслим (1697) Абу Ҳурайра ва Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Моизни тошбўрон қилишга буюрганлар (Бухорий 96815) ва Муслим (1697) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар) ва ўзлари ҳозир бўлмаганлар, бир ўғри ҳақида: «Уни олиб бориб, қўлини кесинглар», деганлар (Насоий (4877) Абу Умайя ал-Махзумий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Чунки, ҳад ижтиҳодга муҳтож бўлади ва адолатсизлик ҳолати бўлиб қолишдан омонликда бўлмайди. Шунинг учун унинг татбиқида адолатга кафил бўлиш учун имом ёки ноиби унга бош бўлиши фарз бўлади. Ҳадлар зинонинг ҳаддига ўхшаган Аллоҳнинг ҳаққи бўладими ёки бўҳтоннинг ҳаддига ўхшаган одамийнинг ҳаққи бўладими, фарқсиз.

Шайх Тақийюддин ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Муайян қавмга тегишли бўлмаган ҳадлар ва ҳақлар... Аллоҳнинг ҳадлари ва Аллоҳнинг ҳақлари деб аталади. Йўлтўсарларнинг, ўғриларнинг, зинокорларнинг ва ҳоказоларнинг ҳадлари каби... Уларни шарафли инсонга ҳам, паст-тубан кишига ҳам, кучлига ҳам, заифга ҳам баробар ижро қилиш фарз бўлади» (Мажмуъул-фатава: 28/297).

Ҳадни масжид ичида ижро қилиш жоиз эмас, уни фақат масжиддан ташқарида ижро қилинади. Чунки, Ҳаким ибн Ҳизом ривоят қилган ҳадисга кўра: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда қасос олинишидан, у ерда шеърлар ўқилишидан, у ерда ҳадлар ижро қилинишидан қайтардилар» (Абу Довуд (4490), Термизий (1405), Ибн Можа (2599) ривоятлари). Бу ерда қайтарилган шеърлардан мурод покиза бўлмаган шеърлардир.

 Ҳад-жазонинг ижроси борасида унинг хабари султонга етганидан сўнг ўртага тушиш, уни соқит қилиш ва ижро қилдирмаслик учун воситачи бўлиш ҳаром бўлади. Улул-амр (халифа, ҳоким) бундай воситачиликни қабул қилиши ҳам ҳаром бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг шафоати Аллоҳнинг ҳадларидан бир ҳад олдига тўсиқ бўлса, у Аллоҳга унинг ишида қаршилик қилибди», деганлар (Абу Довуд (3597), Байҳақий (6/82) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Ўғрини афв қилишни истаган бир кишига: «Менинг ҳузуримга олиб келмасдан туриб қилмабсан-да?!», деганлар (Абу Довуд (4394), Насоий (4884), Ибн Можа (2595) Сафвон ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳадни бекор қилиш на шафоат билан, на ҳадя билан, на бошқа нарса билан бўлсин, ҳалол бўлмайди. Бу хусусда шафоатчилик (воситачилик) қилиш ҳам дуруст бўлмайди. Ким уни ижро қилишга қодир бўла туриб, мана шу сабаблардан биронтаси учун уни бекор қилса, унга Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва барча одамларнинг лаънати ёғилади» (Мажмуъул-фатава: 28/298).

Яна айтади: «Зинокор, ўғри, ароқхўр, йўлтўсар ва шу кабилардан на байтул-молга, на бошқага пул-мол олиб, шу билан ҳадни бекор қилиш жоиз эмас. Ҳадни бекор қилиш мақсадида олинган пул ифлос ва ҳаромдир. Агар улул-амр (давлат бошлиғи) шу ишни қилса, иккита катта фасодни жамлаган бўлади, уларнинг бири ҳадни бекор қилиш бўлса, иккинчиси ҳаромхўрликдир, у шу билан вожибни тарк қилиб, ҳаром ишни қилган бўлади... Зинокор, ўғри, ароқхўр, йўлтўсар ва шу кабилардан ҳадни ижросини қолдириш мақсадида олинган пул ҳаром ва ифлос эканига (уламолар) ижмоъ қилганлар. Одамларнинг жуда кўп ишларида бўладиган фасодлар пул-мол ё обрў воситасида ҳадни бекор қилиш орқали юзага келади... Ва бу мутаваллий (яъни ишбоши)нинг ҳурмати кетиши, қалбларда унинг қадри пасайиши ва ишининг орқага кетиши сабабидир» (Мажмуъул-фатава: 28/302-303).

Жиноятларни таг-томиридан қуритиш ва уларнинг ёмонлигидан жамиятларни сақлаб қолиш фақат жиноятчиларга нисбатан шаръий ҳад-жазоларни қўллаш билангина амалга ошиши мумкин. Улардан молиявий жарималар олиш, қамоққа ҳукм қилиш ва шу каби жазолар қўллаш ёмонлик ва зулмнинг зиёда бўлишига хизмат қилади, холос.

 Фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ сўзларига кўра, ҳадлар ижро қилиниши фарз бўлган жиноятлар бешта бўлиб, улар – зино, ўғирлик, йўлтўсарлик, ароқхўрлик ва қазф (яъни, покиза инсонларни бузуқлик билан туҳматлаш)дир. Бундан бошқа жиноятлар учун таъзир бериш фарз бўлади. Бу ҳақда қуйироқда тўхталамиз, иншооллоҳ.

 Ҳадларда энг қаттиқ дарра урилиши зинокорга дарра урилиши, сўнг туҳматчига дарра урилиши, сўнг ароқхўрга дарра урилиши, сўнг таъзир учун дарра урилишидир. Чунки, Аллоҳ таоло зинокорликни кучли таъкид билан хослаган ва: «Агар сизлар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи бўлсангизлар Аллоҳнинг (бу) ҳукмида (яъни зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин!», деган (Нур: 2). Зинодан бошқаларнинг (дарра урилиши) адади ундан камроқдир, сифатда ҳам ундан қаттиқроқ қилиб уриш жоиз бўлмайди.

 Уламолар айтганлар: Ким ҳад урилиши билан ҳалок бўлса, унга зомин бўлинмайди ва уни дарралаган одамга ҳеч нарса фарз бўлмайди. Чунки, у Аллоҳнинг ва Расулининг амрини шаръий кўринишда адо этган бўлади.

Аммо, агар ҳадни ижро қилишда шаръий ҳаддан тажовуз қилиниши оқибатида ҳад урилган киши ҳалок бўлса, ҳад урган киши унинг диясига зомин бўлади. Чунки, у унинг тажовузи сабабли талафотга учраган бўлади.

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бизнинг билишимизча, бунда хилоф йўқдир» (Ал-муғний: 9/140).
^ Зинонинг ҳад-жазоси ҳақидаги боб

 Фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ сўзларига кўра, зино ҳаддини ижро қилишда имом ё ноиби ҳамда мўминлардан бир тоифаси ҳозир бўлишлари фарз бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Уларнинг азобланишига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар!» (Нур: 2).

 Зино энг катта жиноятлардандир. Унинг қабоҳати, гуноҳ ва ёмонлиги тафовутли бўлади. Эрли аёл билан зино қилиш, маҳрам билан зино қилиш, қўшнининг аёли билан зино қилиш унинг энг катта турларидандир.

 Зинонинг оқибатида насаблар аралашиб кетиши, ўзаро танишув ва ҳақ устида бир-бирига ёрдам беришлар бекор бўлиши ҳосил бўлганидан ва у сабабли насллар ҳалокатга дучор бўлганидан у энг оғир жиноятлардан ва энг катта гуноҳлардан саналди ва ана шундай оғир оқибатларга сабаб бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло унга шундай қаттиқ жазо тайин қилди. Яъни, зинокорни тошбўрон қилиб ўлдириш ёки дарралаш ва ватанидан сургун қилиш жазосига ҳукм қилди. Токи, бу гуноҳни қилишдан тийилиш ҳосил бўлсин. Қолаверса, ушбу жиноят ортидан жамиятларни вайрон қиладиган касалликлар пайдо бўлади. Шунинг учун шариат соҳиби ундан қаттиқ суратда қайтарди. Аллоҳ таоло: «Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир - энг ёмон йўлдир» (Исро: 32), деди ва уни қилганларга ана шундай оғир жазони белгилади.

 Фуқаҳолар — раҳимаҳумуллоҳ — зинога «олд ёки орқа тарафига фаҳш иш қилиш» деб таъриф берганлар.

Ибн Рушд — раҳимаҳуллоҳ — айтади: «У саҳиҳ никоҳдан, шубҳали никоҳдан ва қўлида мулк бўлгандан бошқа ҳолда содир бўлган ватъ (жинсий алоқа)дир. Бунга ислом уламолари томонидан иттифоқ қилинган, гарчи улар шубҳали ҳолат жазони бекор қиладими, йўқми, деган масалада ихтилоф қилган бўлсалар ҳам...» (Бидаятул-мужтаҳид: 2/529).

 Агар зинокор муҳсон (турмуш қурган, оила кўрган) ва мукаллаф (оқил ва болиғ) бўлса, эркак бўладими, аёл бўладими, то ўлгунича тошбўрон қилинади. Саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейин келган барча асрлардаги уламолар шу сўзни айтганлар ва бунда хаворижлардан бошқа ҳеч ким уларга мухолиф бўлмаган.

 Қолаверса, тошбўрон қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғзаки ва амалий мутавотир суннатлари билан ҳам собитдир.

 Тошбўрон ҳақида Қуръони каримда ҳам зикр қилинган, кейин унинг лафзи мансух бўлиб, ҳукми сақланиб қолгандир. У: «Шайх ва шайха (яъни, ёши улуғ эркак ва аёл) зино қилсалар, Аллоҳ томонидан азоб бўлсин учун уларни албатта тошбўрон қилинглар. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир» деган оят эди (Ибн Можа (2553) ривоят қилган, унинг асли Бухорийда (6830) ва Муслимда (1690) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривояти билан мавжуддир).

 Тошбўрон қилиш лафзи мансух бўлиб, ҳукми сақланиб қолган оят билан, шунингдек мутавотир суннат ва ижмоъ билан собит бўлгани ҳолда, хаворижлар ва уларнинг ҳукмини олган айрим замонавий ёзувчилар ўз ҳаволарига эргашиб ҳамда шаръий далилларни ва мусулмонларнинг ижмоъларини оёқости қилиб, тошбўронни инкор қилишга журъат этдилар.

 Зино қилса тошбўрон қилиниши фарз бўлган муҳсон — ўзининг муслима ёки зиммия хотинини – ўзи ҳам, хотини ҳам оқил, болиғ ва озод бўлган ҳолларида – саҳиҳ никоҳ билан олдига (яъни жинсий аъзосига) алоқа қилган кишидир. Агар мазкур шартлардан бирортаси эр ё хотинда топилмаса, муҳсон ҳисобланмайди. Демак, шартлар қуйидагича бўлиши керак:

  1. Ватъ (яъни, жинсий алоқа) олди (жинсий аъзо)га бўлган бўлиши.

  2. Ватъ саҳиҳ никоҳ билан бўлган бўлиши.

  3. Ҳар иккисида етуклик, яъни оқил ва болиғлик ҳамда озодлик сифати топилган бўлиши.

 Саййиб (турмуш кўрган одам) турмуш қурган ва ҳаром фаржлардан сақланиш нима билан бўлишини билган ҳамда ундан (яъни ҳаром фарждан) беҳожат бўлган ва ўзини зинокорликнинг жазосига гирифтор этишдан сақлаш имконини қўлга киритган бўлгани учун ҳам тошбўрон қилинишга хосланди. Чунки, унинг узри ҳамма тарафлама кетганди, унинг ҳаққида неъмат комил бўлганди. Ҳаққида неъмат комил бўлган кишининг жинояти энг ёмон жиноят бўлиб, энг оғир жазога ҳақли бўлади.

 Агар муҳсон бўлмаган балоғат ёшидаги ва озод одам зино қилса, унга юз дарра урилади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Зинокор аёл ва зинокор эркак — улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар», деди (Нур: 2). Унда узр бор бўлгани учун муҳсонга бериладиган жазо – ўлим жазоси – ундан енгиллатилди ва дарраланишга айланди. Шу билан унинг қони сақлаб қолинади ва зино қилгани эвазига дарралашнинг энг юқори тури билан дарраланаш жазосини олади. Аллоҳ таоло айтади: «Агар сизлар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи бўлсангизлар Аллоҳнинг (бу) ҳукмида (яъни зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин!» (Нур: 2). Яъни, ҳад ижросини қолдириш билан уларга раҳм қилманглар. Зеро, иймон динда салобатли бўлишни ва унинг ҳукмларини ижро қилишда жидду-жаҳд кўрсатишни тақозо қилади.

 Дарралаш билан бирга бир йил муддатга сургун қилиш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан собит бўлган. Термизий ва бошқалар ривоят қилишларича: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарраладилар ва сургун қилдилар, Абу Бакр дарраладилар ва сургун қилдилар, Умар дарраладилар ва сургун қилдилар» (Термизий (1438), Байҳақий (8/223) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бикр бикр билан (яъни, ҳали оила қурмаган йигит ва қиз зино қилсалар) юз дарра ва бир йил сургун (жазосини оладилар)», деганлар (Муслим (1690) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

 Агар зинокор мамлук (яъни, қул ё чўри) бўлса, эллик дарра урилади. Чунки, Аллоҳ таоло чўрилар ҳақида: «Энди эрга теккач, агар бузуқлик қилсалар, уларга озод аёлларга бериладиган азобнинг ярми берилур», деди (Нисо: 25). Бу ҳукмда эркак ва аёлнинг фарқи йўқ. Қуръони Каримда зикр қилинган азоб дарралашдир. Тошбўрон қилиш гарчи Қуръонда зикр қилинган бўлса ҳам, унинг лафзи ва тиловати мансух бўлган, ҳукми сақланиб қолган.

 Қулни сургун қилинмайди. Чунки, бу билан унинг хожасига зарар берилган бўлади. Қолаверса, зино қилган қулни сургун қилиш ҳақида суннат ворид бўлмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳсон бўлмаган ва зино қилган чўри аёл ҳақида: «Агар зино қилса, дарраланглар. Яна зино қилса, яна дарраланглар. Яна зино қилса, яна дарраланглар...», деганлар (Бухорий (2153) ва Муслим (1703) Абу Ҳурайра ва Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар), сургун қилишни айтмаганлар.

 Ҳад (жазо) фақат ватъ (жинсий алоқа) шубҳадан холи бўлгандагина фарз бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шубҳалар бўлганида имконингиз борича ҳадлар (ижроси)ни бекор қилингиз», деганлар (Шу мазмунда Термизий Оиша розияллоҳу анҳодан (1424) ва Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан (2545) ривоят қилганлар). Бир аёлни ўзининг хотини деган гумонда ватъ қилган кишига, ботил ақд билан уни саҳиҳлигини эътиқод қилган ҳолда ватъ қилган кишига, ихтилофли никоҳда ватъ қилган кишига, Исломга яқинда кирган ва зинонинг ҳаромлигини билмаган кишига, Ислом диёридан узоқ саҳрода ўсиб-улғайган кишига, зинога мажбур қилинган аёлга ҳад ижро қилинмайди.

Ибнул Мунзир айтади: «Биз билган барча аҳли илмлар шубҳалар бўлганда ҳадлар ижро этилмаслигига иттифоқ қилганлар...» (Ал-ижмоъ: 162-б).

Бу ҳам шариати исломиянинг қулай ва енгил эканига далилдир. Чунки, шубҳанинг ўртага чиқиши у одамнинг жиноятни қасд қилмаганига далил бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Қилган хатоларингиз сабабли сизлар учун гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсизлар). Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Аҳзоб: 5).

 Зинокорга ҳад ижро қилиш фарз бўлиши шартларидан бири унинг зино қилгани собит-аниқ бўлиши. Бу эса икки ишдан бири билан собит бўлади:

Биринчи иш: Унинг ўзи тўрт марта иқрор бўлиши. Чунки, Моъиз ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳадисида келганидек, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига эътироф қилиб келди, кейин яна, кейин яна келди. У зот ҳар сафар уни қайтариб юбордилар. Охири эътироф қилиб келиши тўрттага етди. Агар ундан ками ҳам кифоя қилганида, унга ҳадни ижро қилаверган бўлардилар.

Зинога бўлган иқрор саҳиҳ бўлиши учун жинсий алоқанинг ҳақиқатини очиқ айтиши ва то унга ҳад ижро қилингунига қадар ҳам шу иқроридан қайтмаслиги шарт бўлади. Агар зинонинг ҳақиқатини ошкор айтмаса, унга ҳад урилмайди. Чунки, у зинодан бошқа, ҳадни вожиб қилмайдиган бирон хил ҳаром лаззатланишни кўзда тутган бўлиши эҳтимоли мавжуд бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Моъиз розияллоҳу анҳу иқрор бўлиб келганида унга: «Балки ўпгандирсан ё тегингандирсан ё қарагандирсан?!», дедилар. У: «Йўқ», деб жавоб берди. Бир неча бор сўраб, аниқлаштирдилар, ҳатто барча эҳтимоллар бартараф бўлди.

Агар ҳад ижро қилинишидан олдин иқроридан қайтса, унга ҳад ижро қилинмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Моъиз ва бошқаларни ўз иқрорларидан қайтармиканлар деб қайта-қайта иқрор қилдирганлар, унинг азобга чидаёлмай қочгани айтилганда: «Қўявермабсизлар-да, балки тавба қилса ва Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилса эди», деганлар (Абу Довуд (4419) Нуайм ибн Ҳаззолдан, у отасидан ривоят қилган).

Иккинчи иш: Унга қарши тўртта шоҳид гувоҳлик бериши. Чунки, Аллоҳ таоло: «Улар тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?!» (Нур: 13) деди, «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар...» (Нур: 4) деди, «Хотинларингиздан қайси бир аёл фоҳишалик қилса, ундай аёлларнинг устида ўзларингиздан бўлган тўрт кишини гувоҳ қилинг» (Нисо: 15) деди.

Шоҳидларнинг унга қарши гувоҳликлари дуруст бўлиши учун қуйидагилар шарт қилинади:

  1. Унга қарши бир мажлисда гувоҳлик беришлари.

  2. Унинг битта зиносига, яъни битта воқеага гувоҳлик беришлари.

  3. Зинони очиқ-ойдин қилиб, ундан бошқа ҳаром лаззатни кўзда тутилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа эҳтимолларга ўрин қолдирмайдиган даражада сифатлаб беришлари. Чунки, баъзан ҳадни вожиб қилмайдиган ҳаром лаззатни ҳам зино лафзи билан таъбир қилинади. Шу боис шубҳа бартараф этилиши учун зинони очиқ айтишлари шарт бўлади.

  4. Адолатли эркак кишилар бўлиши. Аёлларнинг ва фосиқларнинг бу борадаги гувоҳлиги қабул қилинмайди.

  5. Ораларида кўрлик ва шу каби монеълик бўлган кишининг йўқ бўлиши.

Агар мазкур шартлардан бирон шарт бузилса, уларга қазф (покиза инсонга бузуқлик билан туҳмат қилиш) жазоси ижро қилинади. Чунки, улар туҳматчи бўлиб қоладилар. Аллоҳ таоло айтади: «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар..» (Нур: 4).

 Зинонинг мазкур далил-исботлар ёки иқрор билан собит бўлишига уламолар томонидан иттифоқ қилинган. Фақат улар зино учинчи бир иш билан, яъни ҳомиладорлик билан ҳам собит бўладими, деган масалада ихтилоф қилганлар. Яъни, масалан, эри ё хожаси бўлмаган аёл ҳомиладор бўлиб қолса, уни зинога ҳукм қилинадими? Баъзилар бу билан ҳад собит бўлмайди, чунки ҳомила мажбурланганлик ёки шубҳа ватъидан (жинсий алоқадан) бўлганлик эҳтимоли бор, деганлар. Баъзилар эса агар аёлнинг ўзи шубҳани даъво қилмаса, унга шу билан ҳад ижро қилинади, деганлар.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Хулафои рошидиндан маъсур бўлган нарса шудир, шариатнинг асл-асосларига ўхшашроқ ҳам шудир ва бу аҳли Мадина мазҳабидир. Чунки, нодир эҳтимолларга илтифот қилинмайди» (Мажмуъул-фатава: 28/334).

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Умар ибн Хаттоб ва у киши билан бўлган саҳобалар розияллоҳу анҳум эри ва хожаси бўлмаган аёлнинг ҳомиладорлиги зоҳир бўлганида уни тошбўрон қилишга ҳукм қилганлар. Молик ва Аҳмад – икки ривоятнинг саҳиҳроғида – зоҳирий белгиларга қараб, шу фикрга борганлар» (Ат-туруқул-ҳикамийя: 8-б).

 Зинода ҳадни ижро қилиш шартлари топилганда ҳад фарз бўлгани каби, ливот (яъни, Лут қавмининг иши, баччавозлик)да ҳам ҳад фарз бўлади. Ливот – фаҳш ишни орқага қилиш бўлиб, у ҳам хабис жиноят ва тоза инсоний табиатга зид бўлган қабиҳ ишдир.

Аллоҳ таоло Лут қавми ҳақида айтади: «Лут ўз қавмига: «Шундай бузуқлик қиласизларми? Ахир сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эдику?! (Наҳотки) сизлар хотинларингизни қўйиб, нафсингизни қондириш учун эркакларга борсангиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсиз», деганини эсланг!» (Аъроф: 80, 81). Унинг ҳаромлиги Қуръон, Суннат ва ижмоъдан маълумдир.

Аллоҳ таоло ливотагарларни ўзларидан илгари бутун оламлар ичидан бирон кимса қилмаган фаҳш ишни қилганлик билан сифатлади, демак улар оламда шузуз (камёб) кимсалардир. Уларни ҳаддан ошувчи ва жиноятчи деб сифатлади ва жиноятлари ўта қабиҳ бўлгани туфайли уларга бошқа ҳеч кимга туширмаган жуда қаттиқ азобини туширди, яъни улар устига ерни ағдарди ва устларига тош ёмғири ёғдирди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам лаънатладилар (Ибн Адий «Комил»да (3/154) ушбу лафз билан Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саҳобалар иттифоқ қилган саҳиҳ гапга кўра, ҳар иккаласи ҳам – тепадаги ҳам, пастдаги ҳам қатл қилинади, муҳсон бўладими, муҳсон бўлмайдими, фарқсиз... Саҳобалар уларнинг қатли ҳақида ихтилоф қилмаганлар, балки қатлнинг тури ҳақида турли фикр билдирганлар. Баъзиларига кўра, қишлоқдаги энг баланд девор устидан улоқтирилади ва ортидан тошбўрон қилинади» (Мажмуъул-фатава: 28/335).

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Чунки, бу – яъни ливотагарни қатл қилиш – саҳобалар розияллоҳу анҳум ижмоъларидир, улар уни қатл қилишга иттифоқ қилганлар, фақат қатлнинг сифати хусусида ихтилоф қилганлар» (Ал-муғний: 10/161).

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саҳиҳ гап шуки, уни муҳсон бўлса ҳам, муҳсон бўлмаса ҳам, қатл қилинади» (Жамиъул-улуми вал-ҳикам: 128-б).

Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Энди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни азобимиз) келганида, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик» (Ҳуд: 82).

Имом Аҳмадга кўра, унинг ҳадди-жазоси тошбўрондир, бикр (ҳали уйланмаган) бўлсин, саййиб (турмуш қурган) бўлсин, фарқсиз. Бу имом Моликнинг ва имом Шофиийнинг икки қавлидан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни лут қавмининг ишини қилаётганини топсангиз, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдирингиз», деганлар (Абу Довуд (4462), Термизий (1456), Ибн Можа (2561) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Бир ривоятда: «Тепадагини ҳам, пастдагини ҳам тошбўрон қилингиз» (Ибн Можа (2562) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

 Эркак киши ўз аёлининг орқасига қўшилиши ҳам ливотагарчилик саналади. Аллоҳ таоло айтади: «Уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади» (Бақара: 222). Ибн Аббос, Мужоҳид ва бошқалар: «Аллоҳ буюрган тарафдан мурод – фарж (яъни жинсий аъзо)», деганлар.

Алий ибн Аби Талҳа Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг: «Уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз!» (Бақара: 222) ояти ҳақида: «Яъни фаржга, ундан бошқасига ўтманглар! Ким шундай қилса, тажовуз қилган бўлади», деганларини ривоят қилган (Саҳифа Алий ибн Аби Талҳа ан Ибн Аббос фит-тафсир: 106-б).

Бундай кимсалар тийиб қўювчи қаттиқ азобга дучор қилинишлари лозим бўлади. Агар мазкур жиноятни қилишдан тийилмаса, хотини ундан ажралишни талаб қилиши ва ундан узоқлашиши фарз бўлади. Чунки, у пасткаш ва қабиҳ кимсадир, у билан шу ҳолида бирга яшаб қолиш дуруст бўлмайди.
  1   2   3




Похожие:

Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconМерослар китоби
Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы