Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» icon

Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية»

НазваниеАбдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية»
Дата конвертации07.11.2014
Размер52.34 Kb.
ТипДокументы


"Рисолати Муҳаммадия" нинг хусусияти

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ

Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2011 - 1432


﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾

« باللغة الأوزبكية »


عبد القيوم بن عبد الغفار خان

مراجعة: شمس الدين درغامي

2011 - 1432



بسم الله الرحمن الرحيم

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим


الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:
^

"Рисолати Муҳаммадия" нинг хусусияти


Самовий рисолатларнинг охиргиси бўлмиш Рисолати Муҳаммадия бошқа рисолатлардан бир қанча хусусиятлари билан ажраб туради.

  1. хусусияти: Муҳаммадия рисолатининг оммабоп ва абадийлиги.

Жаноб Муҳаммад r рисолатларнинг сўнггисини олиб келган бўлиб, у зот сақалайн яъни инсон ва жинларга баробар пайғамбар этиб юборилди. У зотдан кейин бошқа пайғамбар келмайди. Оллоҳ таоло айтади: Айтинг (Эй Муҳаммад): "Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Оллоҳ юборган элчиман. (Аъроф 158).

Шундай экан, муҳаммадия рисолати бир қавм, бир миллат ё бир қитъа ёки бирон замон ёки маконга чегараланган рисолат эмас. Муҳаммадия рисолати барча одамларга баб-баробар юборилган, оламшумул рисолатдир. Муҳаммадия рисолати Оллоҳ таоло уни нуқсони-камчиликдан қўриқлаб, софлигини бузғунчи қўллардан то қиёматга қадар сақлашни ўз зиммасига олган ягона рисолатдир. Оллоҳ таоло айтади: {Албатта, бу эслатмани (яъни Қуръонни) биз ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз биз уни сақлагувчимиз}. (Ҳижр9).

Ушбу ояти карима изоҳида шайх Алоуддин Мансур шундай деганлар: ушбу ояти карима асрлар оша Қуръоннинг илоҳий китоб эканини қайта-қайта исботлаб келмоқда. Узоқ ўтмишни қўйиб турайлик, мана шу бизнинг асримизнинг ўзида бу азиз китобни йўқ қилиш учун қанчадан-қанча хуружлар бўлмади. Уни ўтда ёқдилар, дарёларда оқиздилар, қабрларга кўмдилар. Бугина эмас! Яна Қуръонни ёд олган ёки ҳаётини шу илоҳий китобга амал қилиб ўтказмоқни истаган миллионлаб улуғ зотларни қириб-йўқотиб юбордилар. Кейинчи? Кейин бошқа миллионлар қўлларида, тилларида ва дилларида бирор ҳарфи ҳам заҳаланмаган шу азиз китоб билан пайдо бўлдилар! "Шубҳасиз, ўзимиз уни сақлагувчимиз", деган илоҳий сўзлар ўз тасдиғини топди. Ислом таълимотига кўра: Қуръон илоҳий китобларнинг сўнггисидир. Бинобарин, уни то қиёмат йўқотмай, бузмай сақлашни Оллоҳ таоло ўз зиммасига олгандир. Бошқа – илгариги умаматларга нозил қилинган илоҳий китобларга ўзгаришлар киритилиб, бузилиб кетти. Бунга мисол: Инжилнинг етмишдан ортиқ таржималари бор, лекин асл нусхаси ҳеч қаерда мавжуд эмас. Қуръон эса, мана ўн тўрт асрдан буён пайғамбар u га қандай нозил қилинган бўлса, (йўқ қилишга уринишлар, бало-офатлардан асралиб) худди ўшандай сақланиб келмоқда. (174).

Имом Аҳмад ривоятида жаноб Росулуллоҳ r: "Менга ўзимдан илгариги биронта (пайғамбар)га берилмаган беш нарса берилди. Мен қизилу қорага (яъни инси-жинга) юборилганман. Пайғамбарлар ўз қавмларига юборилса, мен бутун дунёга юборилдим......" (Муснад 3-304).

  1. хусусияти: Муҳаммадия рисолатининг асл-асоси бўлган китоб-Қуръони карим қиёматга қадар ўзгариш ва йўқ бўлиб кетишлардан сақланган китобдир.

  2. хусусияти: Муҳаммадия рисолатининг шомил ва бенуқсонлиги.

Дарҳақиқат, Ислом дини дастури бўлмиш Қуръони карим ҳамда саҳиҳ суннатлар ҳаёт тармоқларининг барчасига жавоб топган, Оллоҳ тамонидан сўнгги пайғамбари Муҳаммад rга ваҳий қилинган шомил ва комил дастурдир. Оллоҳ таоло айтади: {Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим}. (Моида 3).

Ислом дини ибодат, сиёсат, иқтисод ва ижтимоий ҳаётга тегишли барча масалаларга қиёматгача ечим топган ягона барҳаёт диндир. Аммо минг афсуслар бўлсинки, ўзи мусулмон бўла туриб, бу дин нималарни ўз ичига олганидан бехабар, Ислом дини деганда фақат масжид, намоз ва рўзаларнигина тушунадиган кимсалардан баъзан "Ислом дини ҳозирги замон тараққиётига жавоб беролмайди", дейдиган кимсаларни ҳам кўрдик. Бу эса нодонлик-илмсизликдир. Ўзи мусулмон бўла туриб, ўз динининг асл-моҳиятидан бехабарликдир.

Буюк Ислом дини ибодат бобини гўзал суратда тартибга солиб қолмай, айни вақтнинг ўзида сиёсат, иқтисод, оила масаларини ҳам назардан четда қолдирмаган диндир. Ислом дини сиёсатда душман билан қай тарзда муомалада бўлишни ўргатди. Ижтимоий ҳаётда эса қўни-қўшнилар, ота-она, ака-ука, қавми-қариндошлар, қўйингки барча жонзотлар билан қандай муомалада бўлишни таълим берди, ҳатто эркак кишининг ёстиқдошига қиладиган муомаласини ўргатди. Ислом таълимотларини башариятга етказган ва ўргатган зот файласуф ёки ичидан тўқийдиган шахс эмас, балки у зот муаллимлар муаллими, пайғамбарлар хотами жаноб Муҳаммад r эдилар.

Бу умматнинг сарвари Оллоҳ таоло ўз бандаларига ўрнак қилган, Қуръон у зоти шарифнинг хулқига айланган жаноб Муҳаммад пайғамбар эдилар. У зот олий хулқни баркамол этиш учун юборилган муборак инсон эдилар. У зоти шарифнинг хулқ атворидан Ойша онамиздан сўраганларида, Ойша онамиз етук балоғотла жавоб бериб, шундай деганлар: У зотнинг хулқи Қуръон эди.

  1. хусусияти: Муҳаммадия рисолати сўнгги рисолат эканлигидир.

Жаноб Муҳаммад r пайғамбарларнинг, у зотга нозил қилинган китоб самовий китобларнинг сўнггисидир. Шу боис, ҳақиқий саодат истаганлар Оллоҳ таолани роббим, Қуръонни китобим, Муҳаммад rни пайғамбарим деб тан олиб, у зотга иймон келтирмоғи шартдир. Оллоҳ таоло дейди: {Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Оллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарлар сўнггисидир}. (Аҳзоб 40).

Бу дунёнинг иккинчи эшигидан чиқар эканмиз Оллоҳ таоло охирги калимамиз "Ла илаҳа иллоллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ" бўлишини муяссар айласин!.





Похожие:

Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconАбу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية»
Бутун оламлар Раббиси Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар ва тақводорлар имоми пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салоту...
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconبسم الله الرحمن الرحيم كتاب التوحيد الذي هو حق الله على العبيد Китабу ат-Таухид аллязий хуа хакку Аллахи ъаляль-ъабид مؤلف: محمد بن عبد الوهاب Автор: Мухаммад ибн ъабдуль-Уаххаб. الباب الأول Глава 1
«Я сотворил джиннов и людей не иначе как только для того, чтобы они поклонялись Мне» (Рассеивающие, 56)
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconكتاب التوحيد الذي هو حق الله على العبيد Китабу ат-Таухид аллязий хуа хакку Аллахи ъаляль-ъабид مؤلف: محمد بن عبد الوهاب Автор: Мухаммад ибн ъабдуль-Уаххаб. باب الحادي العاشر لا يذبح لله بمكان يذبح فيه لغير الله
Нельзя делать жертвоприношение Аллаху в том месте, где приносится жертва не Аллаху
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconكتاب التوحيد الذي هو حق الله على العبيد Китабу ат-Таухид аллязий хуа хакку Аллахи ъаляль-ъабид مؤلف: محمد بن عبد الوهاب Автор: Мухаммад ибн ъабдуль-Уаххаб. باب الخامس الدعاء إلى شهادة أن لا إله الله
«Скажи: "Это есть путь мой: я призываю к Аллаху, обладая видением(басырат) — я и те, кто за мной последовали. Хвала Аллаху, я не...
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconكتاب التوحيد الذي هو حق الله على العبيد Китабу ат-Таухид аллязий хуа хакку Аллахи ъаляль-ъабид مؤلف: محمد بن عبد الوهاب Автор: Мухаммад ибн ъабдуль-Уаххаб.
«Поистине, Ибрахим был имамом, усердным пред Аллахом, ханифом, и не был он из числа многобожников». (Пчелы, 129)
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» icon] Türkçe [ خطر التمـائم والحروز [باللغة التركية ]

Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconАбу Ясин Руслан Маликов 2010 1431 ﴿ دروس وعبر من الحج ﴾ «باللغة الروسية»
Всевышний Аллах велел пророку Ибрахиму (мир ему) призвать людей к совершению хаджа. Ибрахим спросил: «о господь мой, как же я призову...
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» icon] Абу Али АбдуЛлах أبو علي عبد الله عجاري Проверка: Абу Абдурахман Дагестани
Аллаху, готовиться к миру вечному и остерегаться того, что вызывает гнев Аллаха и неизбежно влечёт за собой гибель, и приведя их...
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconМуха́ммад (араб. محمد‎‎ Muḥammad, [в русском языке также употребляются Муха́ммед, Моха́ммед, Магоме́т (Магоме́д) (галлицизм, распространённый в русской литературе); род
Бога) фигура религии ислам; Мухаммеду Бог ниспослал священное писание — Коран. Также политический деятель, основатель и глава мусульманской...
Абдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية» iconبسم الله الرحمن الرحيم терроризм являеться частью ислама, кто отрицает, тот впал в неверие примечание
Он был помещён в политической тюрьме в г. Сана в ужасных условиях, где он был лишён права на чтение, письмо, пока его ещё с пятью...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы