Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» icon

Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية»

НазваниеАбу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية»
Дата конвертации07.11.2014
Размер94.99 Kb.
ТипДокументы



Биз Мусога сиздан яқинмиз

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Абу Абдуллоҳ Шоший

Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

2012 - 1433



نحن أولى بموسى منكم

« باللغة الأوزبكية »

أبو عبد الله الشاشي

مراجعة: شمس الدين درغامي
2012 - 1433


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим


Бутун оламлар Раббиси Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар ва тақводорлар имоми пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салоту саломлар бўлсин.

Ўтган кунларга бир назар солсак, куни кеча ёш бола эдик, улғайдик, ўзлигимизни танидик ва жамиятнинг бир бўлагига айландик. Ёшимиз ҳарқанча улғайса, дунё ва ҳаёт ташвишларимиз ўшанча ортди. Яшаш учун кураш дея аталмиш гирдоб бизни ўз домига тортмай қўймади. Ёшликда вақтлар гўё жуда секин ўтаётгандай туюлади, барча инсон ёшлигида тезроқ улғайишни, мустақил бўлишни орзу қилади ва вақт ўтмаётгандай ёки ўзини улғаймаётгандай ҳис қилаверади. Бироқ тез орада ёш 30–40 орасига бориб қолганини билмай ҳам қолади киши. Барча ёшдаги инсон, ана айтайлик 25, 30, 40, 60 ёки ундан ҳам улуғроқ ёшдаги, ҳатто 100 ни қаршилаган инсон мозийга бир назар солса, шунча умри худди бир кунда ўтиб кетгандай ёки кўз очиб юмгунча вақтда ўтиб кетгандай туйилади. Ундан ўзгача бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки шундай бўлишини уларни яратган Оллоҳ айтаяпти, "Улар у (Қиёмат соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!" (Назиъат сураси, 46 - оят).

Ҳар бир ўтган кун умр деб аталмиш бинога қўйилган бир ғишт мисоли, кимнингдир биноси энди иншога кирган бўлса, бошқа бирининг биноси ниҳоясига етган бўлиши мумкин. Вақт бамисоли қиличдирки, агар сен уни кесмасанг, у сени кесиши турган гап. Шу умримизни қандай кечирдик ва кечиряпмиз? Ҳа, бу савол қаршисида кўпчилик инсон ўйланиб қолади. Оллоҳга йўлиқадиган кунимиз учун нима ҳозирладик, ёки ҳозирлаяпмиз? Яқин ўтмишдан баҳс қилсак, куни кеча рамазон ойини орзиқиб кутаётган эдик, рамазон ойи дунё аталмиш маркабнинг олдинги эшигидан миниб, кўп ҳаялламай мўминларнинг кўзларини жиққа ёшга тўлдирганича орқа эшигидан тушиб кетди. Бу ойдан унумли фойдаланиб, солиҳ амаллар, эзгу ишларни амалга ошириб қолганлар дунё-ю охират неъматини қўлга киритдилар. Оллоҳ бу ойда кимни солиҳ амалларга мушарраф қилган бўлса, ҳақиқий ютуқ ўшаларники бўлибди. Билакс, рамазонни киргани-ю, чиқиб кетганини билмасдан, Оллоҳга ибодат қилишдек лаззатдан бебаҳра бўлган кишилар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, хор, хор ва яна хор бўлибди! Оллоҳ асрасин!

Ҳа, рамазон бизни ташлаб кетди. Орадан 70 кун ўтар-ўтмас, у кунда қилинган солиҳ амаллардек Оллоҳга суюкли бўлмаган кунлар кириб келди. Қодир бўлган киши ҳаж фарзини бажариш учун Байтуллоҳ сари отланди. Оллоҳ уларнинг ҳажларини эвази фақат жаннат бўлган мабрур – мақбул ҳажлардан қилсин. 70 кун ўтиб кетди-я! Бу етмиш кун давомида рамазон ойида қилган амалларимиздан қайси бирини давом эттирдик? Шу 70 кунда бир марта бўлсада уни ушласаларинг тўғри йўлдан ҳаргиз адашмайсизлар деб хабар берилган Оллоҳнинг азиз, карим китобини бир марта бўлса ҳам ҳатм қилдикми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан нималарни ўргандик ёки амал қилдик ёда нечта ҳадис ўқидик ё эшитдик? Кечалардаги қиёмуллайл ҳақида гапиришга бироз ҳаё қиласан киши! Амалларнинг Оллоҳга маҳбуброғи кичик бўлсада давомли бўлгани эмасмиди?

Келинг, бир-биримизга ҳақиқий маънода кўзгу бўлайлик! Эзгуликларда ҳамкорлик қилайлик! Бир-биримизга эслатайликки, шояд бу эслатмалар барчамизга манфаатли бўлса. Ўтган ишга саловат қабилида иш тутиш ҳар доим ҳам мутлақо тўғри бўлавермайди, чунки сўнгги пушаймон ўзингга душман, дейдилар. 70 кун давомида беэътибор қолдирган солиҳ амалларни зул-ҳижжанинг ўн кунида қилиб, ўрнига келтирдикми? 70 кун давомида ташлаб қўйган қуръон хатмини охирига етказдикми ёки ҳали бошламаган бўлсак, бошладикми? Шавволнинг олти кун рўзасидан кейин рўза ҳақида салкам унитилаёзган хотирларимиз зул-ҳижжанинг арафа куни дохил тўққиз кунида жойига келдими?

Мана шошқин дарё мисоли ҳаётимиз ўтиб бормоқда, зул-ҳижжа ойидаги ўн куну, байрам хурсандчилиги ва шодликлари ҳам ортда қолди. Зеро мўмин кишининг гуноҳлардан тийилиб, солиҳ амал билан ўтказган ҳар бир куни байрамдир. Эски йил кетидан қувиб келаётган янги йил ҳам ана мана дегунча келиб қолди. Ҳижрий 1433 йил биз билан хайрлашиб, 1434 йил кириб келяпти. Ҳижрий сананинг биринчи ойи муҳаррамдир. Муҳаррам ойи Исломда уруш ҳаром қилинган тўрт ой жумласидандир. Модомики, Оллоҳ бу ойни улуғлаб қўйган экан, биз ҳам унинг ҳурматини ўрнига қўйайлик. Бу ойда бир кун борки, унда савоб умиди ва иймон билан тутилган рўзага ўтган бир йиллик гуноҳлар каффорати ваъда қилинган.

Бу кун қайси кун дейсизми?

Бу кун ошуро кунидир. Яъни муҳаррам ойининг ўнинчи куни, ҳа ўнинчи куни. Бу ойни ва бу кунларни ғанимат билайлик, ундаги барака ва савоблардан олиб, охиратимизни обод қилайлик. Бу ойда бизга яна бир фурсат келди, ўтган ойларда қўлдан бой берган ибодатларимизни ўз ерига келтириб, Оллоҳга қурбат ҳосил қилиб қолиш оқилнинг ишидир. Кечалари уйқудан кечиб ўқилган намоз, фарз намозидан кейинги энг афзал намоз бўлгани каби, муҳаррам ойида тутилган рўза, рамазон рўзасидан кейинги энг афзалидир.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: "Рамазондан кейин рўзаларнинг энг афзали Оллоҳнинг муҳаррам ойи(да тутилган рўза)дир, фарз намозидан кейинги энг афзал намоз эса тунги намоз — таҳажжуд намозидир". (Саҳиҳи Муслим, 1163-ҳадис).

Мулло Али Қори айтадилар: "Ҳадис зоҳиридан муҳаррам ойининг барча кунида рўза тутиш мурод қилингани тушунилади". (Мирқотул-мафотиҳ шарҳу мишкотил-масобиҳ).

Демак, муҳаррам ойида нафл рўзаларни кўпайтириш ҳадисда баён қилинган фазилатга биноан мустаҳаб саналган амаллардан экан.

Шунингдек, бу ойининг ўнинчи куни рўзаси таъкидланади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Ошуро кунининг рўзаси –Оллоҳдан умид қиламанки– бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлажак". (Муслим ривоятлари, 1162-ҳадис).

Биргина куннинг рўзаси йил бўйи қилинган гуноҳларни ўчириб юбориши, меҳрибон ва ўта раҳимли Раббимизнинг бизларга нисбатан нечоғли марҳаматли Зот эканлигидан даракдир. Бироқ, Ошуро кунининг рўзаси туфайли ҳосил бўладиган каффорат фақат йил давомида қилинган сағоир–кичик гуноҳларни ўз ичига олади. Кабира, яъни катта гуноҳларнинг кечирилиши учун эса алоҳида тавба қилиш зарур. Шундай экан, бу кунни рўзасидан олдин катта гуноҳлар қилиб қўйган бўлсак, дастлаб улар учун тавба қилиб олайликки, Ошуро кунининг оқшомида рўзамизни очарканмиз икки хурсандчиликни тўкис қилиб, гуноҳлардан тамоман покланайлик.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳи юқоридаги ҳадисни шарҳлаб, қуйидаги сўзларни айтадилар: "Арафа кунининг рўзаси барча кичик гуноҳларга каффорат бўлади. Шунга биноан, ҳадиснинг мазмуни қуйидагича: Оллоҳдан умид қиламанки, Ошуро кунининг рўзаси кабира гуноҳлардан ташқари бир йил олдинги барча гуноҳларга каффорат бўлур. Бордию кишининг на катта ва на кичик гуноҳлари бўлмаса, у ҳолда мазкур амаллар туфайли унга қўшимча ҳасанотлар ёзилади ва даражалари оширилади. Агарда ўша одамнинг битта ёки ундан ортиқ катта гуноҳи мавжуд бўлса, Оллоҳ таолодан мазкур амал сабабли ўша кабира гуноҳларининг жазоси енгиллатилишини умид қиламиз". (Шарҳул-Муҳаззаб, 6-жилд).

Оллоҳ таолонинг бу муборак ойини ҳурматини жойига қўйишга ҳаракат қилиш бизнинг вазифамиз, бу вазифани қандай бажарамиз? Энг аввало хатокор инсонлигимизга бориб билиб-билмай қилиб қўйган катта-ю кичик, яширин-у ошкора барча гуноҳларимизга тавба эшиклари очиқ турганидан фойдаланиб Оллоҳдан истиғфор сўраб, Унга тавбалар қилиб, Оллоҳнинг муҳаббати ва раҳматини қозониш учун нафл ибодатларни кўпайтириш ёнига бир йиллик гуноҳларга каффорати ваъда қилинган кунни васила қилайлик.

Ошура кунининг афзалияти ва улуғлигидан пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ибодат билан тирилтиришга ҳарис бўлар, саҳобийларини ҳам бу кундаги фазилатни олиб қолишларига қизиқтирар эдилар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган мана бу ҳадис ҳам шунга далолат қилади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза тутиш бошқа пайтлардан афзал қилинган кунларнинг ҳеч бирини Ошуро кунидагидек ва мана шу ой, яъни рамазон ойидагидек астойдил излаганларини кўрмадим". (Саҳиҳи Бухорий, 2006-ҳадис).

Яна айни саҳобий — уммат олими ва муфассири Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро кунида, яъни (муҳаррамнинг) ўнинчи кунида рўза тутишга амр қилдилар". (Термизий ривояти; Албоний "Саҳиҳи сунани термизий"да 755-рақам билан бу ҳадиснинг саҳиҳлигини қайд қилганлар).

Бошқа бир ҳадисда айтадики: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ошуро кунида рўза тутаётганларини кўрганларида, улардан: "Бу қандай кун?" деб сўрадилар. Улар: "Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Оллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо бу кунда рўза тутган", – дея жавоб беришди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ундай бўлса, сизлардан кўра кўпроқ мен Мусога (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, – дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар". (Бухорий ривоятлари, 1865-ҳадис).

Бу ҳадислардан кўринадики, Ошуро куни рўза тутишлик суннат амал экан, лекин бу ўринда бир масала юзага чиқади, у ҳам бўлса аҳли китобларга хилоф қилишга буюрилган бўлсак, бу ўринда эса пайғамбаримиз улар каби амал қилишимизга тарғиб қилаяптилар! Бу ҳақда бирор ҳукм борми?

Ҳа, албатта. Зеро Ислом дини мукаммал дин, унда киши қалбида ғил-ғашликка сабаб бўладиган бирор масала қолмаган. Юқоридаги масаланинг ҳам гўзал ечимини пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб кетганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро кунида рўза тутиб, бошқаларни ҳам шунга буюрганларида, у кишига: "Ё Расулаллоҳ, бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Келгуси йил келса, иншааллоҳ, тўққизинчи кунни (ҳам) тутамиз", – дедилар. Бироқ, келаси йил келгунча ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилдилар". (Муслим ривояти, 1916-ҳадис).

Имом Нававий айтадилар: "Имом Шофеий ва у кишининг асҳоблари, Имом Аҳмад, Исҳоқ бин Роҳавайҳ ва бошқаларнинг сўзларига кўра, ўнинчи кунга қўшиб тўққизинчи кунда ҳам рўза тутиш мустаҳаб кўрилади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи кунда рўза тутганлар ва тўққизинчи кунда ҳам рўза тутишни ният қилганлар.

Шояд, ўнинчи кунга қўшиб тўққизинчи кунда ҳам рўза тутилишининг сабаби, ўнинчи куннинг ўзида рўза тутиш билан яҳудийларга ўхшаб қолмаслик учун бўлса керак. Зеро, ҳадисда шунга ишора бор". (Шарҳу саҳиҳи муслим: 4-жилд, 267-268-саҳифалар).

Ҳофиз Ибн Ҳажар айтадилар: "Баъзи аҳли илмлар пайғамбар алайҳис-саломнинг "Саҳиҳи муслим"да келган "Агар келаси йилгача яшасам, албатта тўққизни тутаман", деган сўзлари ҳақида шундай дейдилар: Бу сўз иккита маънога далолат қилади.

Биринчиси, пайғамбар алайҳис-салом бу билан ўнинчи кунни тўққизинчи кунга кўчирмоқчи бўлганлар.

Иккинчиси эса, Ул зот бу сўзлари билан рўза тутишда тўққизинчи кунни ўнинчи кунга қўшишни ирода қилганлар. Бироқ, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсаларни (амалий суратда) баён қилишдан илгари дорул-бақога риҳлат этганлари боис, эҳтиёт юзасидан ҳар икки кунни тутмоқ лозим бўлади". (Фатҳул-Борий, 4-294).

Юқоридагилардан шу нарса ойдинлашадики, Ошурога қўшиб Тосуъо (тўққизинчи кун) рўзасини ҳам тутиш хуш кўрилади. Бунинг ҳикмати борасида уламолардан келган ривоятларнинг энг кучлиси Ошуро кунида яҳудий ва насронийларга мухолиф йўл тутишдир.

Бошқа бир тоифа аҳли илмлар эса "Ошуро кунида аҳли китобларга мухолиф бўлиш ундан бир кун олдин ва бир кун кейин, жами уч кун рўза тутиш билан ҳосил бўлади", деган фикрни илгари сурадилар ва бу фикрларига дастак сифатида пайғамбар алайҳис-саломдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирадилар: "Ошуро рўзасини тутинглар ва унда яҳудийларга хилоф бўлинглар: ундан бир кун олдин ва бир кун кейин рўза тутинглар". Бироқ, Албоний "Заъийфул-жамиъис-сағийр ва зиядатуҳу"да 3506-тартиб билан бу ҳадиснинг заифлигини қайд этганлар.

Олимларимизнинг бу фикрларини жамлайдиган бўлсак, Ошуро куни рўзаси қуйидаги кўринишларда бўлади:

  1. Ошуро куни рўза тутиш;

  2. Тосуъо ва Ошуро кунлари рўза тутиш;

  3. Тосуъо, Ошуро ва Ошуродан кейинги кунлари рўза тутиш;

Бу кўринишларнинг ҳар бири жоиз, лекин тўққизинчи ва ўнинчи кунларда рўза тутиш саҳиҳ санад билан собит бўлгани учун, ушбу икки кун рўзасини тутиш янада суннатга мувофиқроқ бўлади. Воллоҳу аълам!

Оллоҳим!.. Барчаларимизни ҳақ сўзни эшитиб, унга эргашувчилардан, Ўзинг улуғлаган нарсаларни улуғлагувчилардан, Ўзингнинг тоату ибодатингда собитқадамлар жумласидан қилгин! Ибодат йўлларини бизга осон қил! Барчамизни гўзал ҳаёт билан ҳаётлантир! Амалларимизнинг хотимасини хайрли эт! Бандачилик билан содир қилаётганимиз катта-кичик гуноҳларимизни мағфират суви ила покла!..

Оллоҳим!.. Қаршисида зулматлар ҳам нурафшон бўлган, у сабабли дунёю охират ишлари тартибга тушган Юзингнинг нури ила бизга ғазабинг ҳалол бўлишидан ёхуд қаҳринг устимизга тушишидан паноҳ сўраймиз!

Оллоҳим!.. То рози бўлгунингча Сенга ҳамду саноларимиз бўлсин!

Парвардигоро! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ маъбуд йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан.

Ва ахиру даъваана анил-ҳамду лиллааҳи роббил-ааламийн!





Похожие:

Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconАбдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية»
Самовий рисолатларнинг охиргиси бўлмиш Рисолати Муҳаммадия бошқа рисолатлардан бир қанча хусусиятлари билан ажраб туради
Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconМустафо диаб таржимон : Абу Абдуллоҳ Шоший
Инсонларнинг хоҳ билиб, хоҳ билмай гуноҳ ишларни қилиб қўйиши Оллоҳ таолонинг ўзгармас суннат-қонунларидан ҳисобланади. Шунинг учун...
Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconТаржимон: Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ
Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар...
Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconАбу Ясин Руслан Маликов 2010 1431 ﴿ دروس وعبر من الحج ﴾ «باللغة الروسية»
Всевышний Аллах велел пророку Ибрахиму (мир ему) призвать людей к совершению хаджа. Ибрахим спросил: «о господь мой, как же я призову...
Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconШейх Омар Хайям Хронологическая канва жизни и творчества Гийас ад-Дина Абу-л-Фатха Омара Ибн Ибрахима ал-Хайями ан-Найсабури. Повесть о жизни Омара Хайяма, рассказ
Жизнь Абу-л-Хасана Али ибн Османа ибн Абу Али ал-Джуллаби ал-Худжвири ал-Газневи
Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconДокументи
1. /Сунан Абу Дауд/Послание к верующим.txt
2. /Сунан...

Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» icon] Абу Али АбдуЛлах أبو علي عبد الله عجاري Проверка: Абу Абдурахман Дагестани
Аллаху, готовиться к миру вечному и остерегаться того, что вызывает гнев Аллаха и неизбежно влечёт за собой гибель, и приведя их...
Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» icon] Türkçe [ خطر التمـائم والحروز [باللغة التركية ]

Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconОта-онага оқ бўлиш Сабаблари — кўринишлари — даволаш йўллари
Аллоҳга ҳамдлар, Унинг расули Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин
Абу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية» iconАвтор: Мухаммад ибн ъабдуль-Уаххаб
Абу Саид рассказывал, что посланник Аллаха, да благословит его Аллах и приветствует, сказал
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы