Нашир килди : Ислом Нури icon

Нашир килди : Ислом Нури

НазваниеНашир килди : Ислом Нури
Дата конвертации07.11.2014
Размер203.17 Kb.
ТипДокументы

Хижоб нима учун керак?!
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Нашир килди: Ислом Нури

www.islamnuri.com

2013 - 1435



СЎЗ БОШИ
Барча оламларнинг хукмдори, мехрибон ва рахмли, киёмат кунининг подшоси бўлмиш Аллох таъолога хамду санолар бўлсин, яхши окибат такво эгалари ва халокат адолатсиз кимсалар учундир.

Парвардигорим, ўз банданг - расулинг Мухаммад Соллаллоху алайхи васаллам хамда у кишининг ахли хамда сахобаларига Сенинг рахмат ва мархаматларинг бўлсин.

Шариат мусулмон аёлнинг мавкеини кўтарадиган ва иффатини саклаш учун кафолат берадиган улкан гамхўрликларни ўз зиммасига олади.

Шариатда аёл либоси хамда зийнатларини мухофаза килиб чегаралашдан максад хар кандай бузуклик ва хаёсизликка олиб борувчи омил хисобланмиш аёл гўзаллигини кўз-кўз килинишининг олдини олишдир. Бу сохада Ислом конунлари хар кандай холатда хам аёл эркини асло чекламайди, аксинча уни хорлик ва разиллик боткогига ботиб колишдан мухофаза килади. Шу билан бирга Ислом аёлни бегона номахрамларнинг назаридан саклайди.

Эй менинг муслима опа-сингилларим, ушбу рисолада биз хижобнинг фазилатлари хакида сўз юритмокчимиз, токи хижоб барча учун кадр-кимматли ва мўътабар бўлиб хисоблансин. Шунингдек, бу китобда хижоб тутувчиларнинг мунаввар такдирлари хакида хушхабар берамиз. Биз ўзни кўз-кўз килишнинг ёмон окибатлари хакида сўз юритмокчимизки, бу нарсадан инсонларни кайтариш ва шу каби хаёсизликларнинг бу дунёда ва у дунёдаги огир окибатларидан огох килишни ўз олдимизга максад килиб кўйдик.

Мутлак сакловчи зот Аллох таъолога беадад хамду санолар бўлсин ва Аллох Ўзи биз учун хар ишда кифоядир.

^ ХИЖОБНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Хижоб Аллох таъолога ва Унинг пайгамбарига бўлган итоатни ифодалайди. Аллох таъоло Ўзига шунингдек, пайгамбарига итоат килишни барчамизга амр килди: «Аллох ва Унинг пайгамбари бир ишни хукм килган – буюрган вактида бирон мўъмин ва мўъмина учун(Аллохнинг хукмини кўйиб) ўз ишларидан ихтиёр килиш жоиз эмасдир. Ким Аллох ва Унинг пайгамбарига осий бўлса, бас, у очик йўлдан озиш билан озибди.» (Ахзоб сураси, 36-оят).

Аллох таъоло мархамат килиб айтадики: «Йўк, Парвардигорингизга касамки, то улар ўзларида чиккан келишмовчиликларда сизни хакам килмагунларича ва кейин сиз чикарган хукмдан дилларида хеч кандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагунларича зинхор мўъмин бўла олмайдилар»(Нисо сураси, 65-оят).

Аллох таъоло аёлларга хижоб тутишни буюрди. Кодир ва Олий зот бўлган Аллох таъоло айтадики: «Мўъмина аёлларга хам айтинг, кўзларини (номахрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (харомдан) сакласинлар Хамда кўриниб тургандан бошка зеб-зийнатларини (яъни устиларидаги либосларидан бошка зеб-зийнатларини номахрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар...». (Нур сураси, 31-оят). Ўз уйларингизда баркарор бўлинглар (яъни бесабаб ўз уйларингиздан ташкарига чикманглар, магар бирон бир хожат учун чикканларингизда эса) илгариги динсизлик(даври)даги ясан-тусан каби ясан тусан килманглар (Ахзоб сураси, 33-оят).

Шунингдек, Аллох таъоло айтади: «... Качон сизлар(пайгамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортидан туриб сўранглар. Мана шу сизларнинг дилларингизни хам уларнинг дилларини хам тоза тутгувчирокдир» (Ахзоб сураси, 53-оят).

Шунингдек, Олий зот: «Эй пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчикларини ўрасинлар« (Ахзоб сураси, 59-оят) – дея мархамат килади.

Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: “Аёл авратдир». Бу эса аёлнинг мастура – ўранган бўлиши кераклигини англатади.
^

ХИЖОБ - БУ ИФФАТ


Аллох таъоло аёлнинг хижоб тутишини иффат рамзи деб белгилади. Аллох айтади: «Эй пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчикларини ўрасинлар Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг якин(воситадир)» (Ахзоб сураси, 59-оят).

Аллох таъоло фитнага сабаб ва бировларни ўзига жалб килиш ёшидан ўтган кекса аёллар хижоб ёпинмаган холда, юз ва кафтларининг очик бўлиши жоизлигини билдириб айтади: «Хотинлардан кексайиб колган, эрга тегишни ўйламайдиганлари бирон бир зеб-зийнатлари билан ясанмаган холларида кийимларини (яъни рўмол-ёпинчикларини) олиб кўйишларида уларда гунох йўкдир.» (Нур сураси, 60-оят).

Лекин оятнинг давомида Аллох кекса аёллар учун афзалрок ва маъкулрок бўлган нарсани ойдинлаштириб баён киладики: «Ўзларини пок (яъни рўмол, ёпинчикларда) тутишлари ўзлари учун яхширокдир»(Нур сураси, 60-оят), яъни у аёллар учун устки ёпинчиклари(хижоб–тарж.)да юришлари афзалрокдир. «Аллох эшитгувчи ва билгувчидир». (Нур сураси, 60-оят)

Ушбу тарика Аллох хижобни иффатнинг аломати эканлигини маълум киладики, хатто бу либос кекса аёллар учун хам лозим топилди. Энди фитнанинг уяси бўлган ёш кизлар хакида нима дейиш мумкин?
^

ХИЖОБ–БУ ПОКЛИК


Аллох таъоло айтади: «... Качон сизлар(пайгамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортидан туриб сўранглар. Мана шу сизларнинг дилларингизни хам уларнинг дилларини хам тоза тутгувчирокдир» (Ахзоб сураси, 53-оят).

Аллох хижобни мўъмин ва мўъминалар калбидаги поклик каби тасвирлади. Зеро, кўз бирон бир нарсани кўрмаса, калбда хам хеч кандай номаъкуллик кечмайди. Модомики кўз бирор нарсага тушар экан, калб хам бирор нарсани хохлаши ёки аксинча хохламаслиги хам мумкин. Бундан келиб чикадики, калб хам кераксиз, номаъкул нарсаларга гувох бўлмаслиги лозимдирки, зеро бу нарса кишини йўлдан оздиради. Хижоб хатто калбида марази бор кишиларнинг хам шахватини ман килади. «Бас, сизлар (парда ортидан бирор номахрам эркакка жавоб килган пайтларингизда) майин-назокатли сўз килмангларки, у холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимсалар тамаъ килиб колур. Яхши–тўгри сўзни сўзланглар»(Ахзоб сураси, 32-оят).
^

ХИЖОБ БУ ХИМОЯ, ТАКВО ВА ИЙМОНДИР


Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Аллох таъоло хаёли, кўздан яшириндир ва кўздан яширин(бўлишни)ёктиради. Шунингдек, Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох буюк ва кодир зотдир. У зот либосини ўз уйидан бошка ерда ечган аёлни ўз химоясидан махрум килади» – дея мархамат киладилар.

Аллох таъоло айтади: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни хам, ясан – тусан(либосини) хам туширдик. (Хаммасидан) яхширок либос такво либосидир» (Аъроф сураси, 26- оят).

Аллох таъоло хижоб хакида сўз юритар экан, хусусан, мўъмина аёлларга карата хитоб килади: «Мўмина аёлларга айтинг» (Нур сураси, 31-оят),» «...ва мўъминларнинг аёлларига...» (Ахзоб сураси, 59-оят).

Бани Тамим авлодидан бўлган аёллар энсиз тор кийимларини кийган холларида Оиша (Аллох у кишидан рози бўлсин) онамизнинг хузурига келганларида у киши у аёлларга айтдиларки: «Агар сизлар иймонли аёллар бўлсангиз, бу либослар мўъмина аёлларнинг либоси эмас. Агар сизлар иймонсиз бўлсангиз, у холда бу либосларингиз билан хузурланиб юраверинглар».
^

ХИЖОБ БУ ХАЁ ВА АЁЛ НОМУСИНИНГ КАЛКОНИДИР


Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар: «Хар бир дин ўзига хос хусусиятга эга. Исломнинг ўзига хос хусусияти хаёдир».

Шунингдек, у киши айтганларки: «Хаё иймондандир, иймон эса жаннатда...». Яна Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганларки: «Хаё ва иймон ўзаро чамбарчас богликдир. Агар ушбу икки сифатдан бири йўк килинса, иккинчиси хам ўз-ўзидан йўк бўлиб кетади».

Оиша (Аллох у кишидан рози бўлсин) хикоя киладилар: «Расулуллох ва отам дафн килинган уйга – дахмага кирганимда бу ерда ўз отам ва эрим бор, деган ўй билан устимдаги ёпинчикни олиб кўяр эдим. Кейинрок бу дахмага Умар дафн килингач, ундан хаё килиб ёпинчикка ўранган холда кирадиган бўлдим». Бундан маълум бўладики, хижоб аёл табиатига хос бўлган хаё билан уйгунлашади.

Шунингдек, соглом фикрли, эс-хуши жойида ва ўз аёли ёки кизини турли хил нопок назарлардан мухофаза киладиган эркакнинг аёл номусини химоя килиш деган табиий туйгуси билан хижоб тўла мос келади.

Жохилият ва ислом давридаги кўпгина конли тўкнашувларнинг асосий сабаби – аёл номуси ва эркини саклаш эди.
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШНИНГ ИЛЛАТЛАРИ


Ўзни кўз-кўз килиб намойиш этиш Аллох ва Росулига осийлик бўлиб хисобланади.

Дархакикат, кайси бир кимса Аллох хамда Пайгамбарга бўйсунмас экан, факат ўзигагина зарар келтиради ва бу билан у киши Аллохга хеч кандай зиён етказолмайди. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Умматимнинг барчаси жаннатга дохил бўлади, магарам жаннатдан бош тортганларгина унга кирмаслар». Расулуллох Соллаллоху алайхи васалламдан сўрадилар: Эй Расулуллох, жаннатдан бош тортувчилар хам борми? У киши жавоб бердилар: «Кимки менга итоат этса, жаннатга киради. Модомики менга итоат этмас экан, жаннатга киришдан хам бош тортибди».

^ ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ Килиш КИШИНИ ЛАЪНАТГА ДУЧОР КИЛАДИ ВА АЛЛОХНИНГ РАХМАТИДАН МАХРУМ КИЛАДИ

Умайя бинт Рукайка розияллоху анхо Расулуллох Соллаллоху алайхи васалламнинг хузурига исломга содиклиги хакида касамёд килиш учун келганида Росулулллох унга дедилар: «Мен сендан куйидаги шартларга биноан касамёдингни кабул киламан: Аллохга хеч нарса ва хеч кимни шерик килмайсан, ўгрилик, зино, гийбат ва тухмат килмайсан, фарзандларингни ўлдирмайсан, мархумлар устида дод солиб йигламайсан, жохилият даврингдаги каби ўзингни кўз-кўз килмайсан».

Бу ерда Расулуллох ўзни кўз-кўз килишни энг дахшатли, халок килувчи гунохлар каторида санаб ўтдилар.

^ ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ КИЁМАТ КУНИДА ЗУЛМАТ-КОРОНГУЛИКДИР

Расулуллохдан ривоят киладиларки, «Ўз гўзаллигини бировлар олдида намойиш килувчи аёл киёмат кунида дахшатли, нурсиз зулмат кўринишида бўлади». Бунинг маъноси шундан иборатки, бехаё ва ўз либосини магрурларча намойиш килаётган аёл киёмат кунида гўё дахшатли коронгуликдан яралган каби коп-кора кўринишда намоён бўлади. Гарчи бу хадис ўз ишончлилиги жихатидан заиф бўлса хам, унинг мазмуни хакдир. Гап шундаки, гунох иш килиш мобайнидаги лаззат азоб билан, рохат укубат билан, тўклик очлик билан фаровонлик йўкчилик билан ёруглик зулмат билан жазоланади. Бунинг акси хам бўлиши мумкинки, рўзадор кишининг огзидан келаётган хид ёки Аллох йўлида курбон бўлган шахиднинг кони киёмат кунида мушк-анбарнинг хидидан кўра ёкимлирок, хушбўйрок деб эътироф килинади.
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ – МУНОФИКЛИК


Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам шундай деб мархамат килганлар: «Аёлларингизнинг энг яхшиси, Аллохдан такво килувчи мехрибон, хушмуомала, серфарзанд хамда юмшоктабиат ва хамдард бўлувчи аёллардир. Аёлларингизнинг энг ёмони ўзини кўз-кўз килувчи ва мутакаббир аёллардирки, улар мунофикдирлар. Бу каби аёллардан жаннатга факат «ок карга» ўхшаганларигина кира оладилар». Ушбу хадисда РасулуллохСоллаллоху алайхи васаллам бу каби аёлларнинг жаннатга камдан-кам киришларини таъкидлаб улар учун «ок карга» иборасини кўчма маънода ишлатганлар. Аслида хам ок карга табиатда жуда кам учрайдиган кушдир.
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ БЕХАЁЛИК ВА ШАРМАНДАЛИКДИР


Расулуллох дедилар: «Ўз эрининг уйидан бошка ерда либосини ечган аёл Аллох ва ўзи ўртасидаги пардани йиртибди. Албатта, Аллох хар ишга Кодир ва Буюк зотдир».
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ БУЗУКЛИКДИР


Аввалда таъкидлаганимиздек, аёл авратдир. Авратни очмок жирканч ва разил ишдир: «Улар качон бузук иш килсалар: «Ота-боболаримизни шундай холда топганмиз. Буни бизга Аллох буюрган», дейдилар. Айтинг (Эй Мухаммад) Аллох хеч качон бундай бузук ишларга буюрмайди» (Аъроф сураси, 28-оят).

Шайтондан бошка хеч ким бу каби бузукликлар килишга чорламайди: «Шайтон сизларни камбагал бўлиб колишингиздан кўркитади ва фахш ишларга буюради» (Бакара сураси, 268-оят).

Ўзини кўз-кўз килувчи аёл жамиятда бузукликларни таркатувчи хавфли ва зарарли бактерия кабидир. Аллох таъоло айтади: «Мўъминлар орасида бузукликлар таркатишни яхши кўрган кимсалар бу дунёда хам, у дунёда хам аламли азобга гирифтордирлар. Аллох билувчи, сизлар эса билмассизлар».
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ ШАЙТОН ЙЎЛИДИР


Одам алайхис салом билан Хавво хамда Аллохнинг душмани Иблис орасида бўлган вокеалар шуни маълум киладики, Иблис хамма ерда ахлоксизликни ёйиш ва одамларнинг авратларини очишга харакат килади. Иблиснинг асосий максади инсонларни хаёсиз килиш ва ўзларини кўз-кўз килишга ўргатишдир. Аллох таъоло айтади: «Эй Одам болалари, Шайтон оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли ахволга солиш) учун либосларини ечиб жаннатдан чикаргани каби сизларни хам алдаб кўймасин» (Аъроф сураси, 27-оят).

Ушбу тарика Иблис ўз-ўзини кўз-кўз килиш ва ёпинчикларни ечишга бўлган даъватнинг асосчиси бўлди. Шунингдек, хозирда «аёл озодлиги» деб номланаётган сохта шиорларнинг хам рахнамоси Иблиснинг ўзидир. У ўзига итоат килувчи ва Аллохга осийлик килувчиларнинг имоми-рахнамосидир. Булар (яъни Аллохга осийлик килиб Шайтонга итоат этувчилар) биринчи навбатда ўзини кўз-кўз килувчи, мусулмон ёшларни йўлдан оздирувчи бехаё аёллардир. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтадилар: «Мен ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра хавфлирок фитнани колдирмадим».
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ ЯХУДИЙЛАР УСУЛИ


Яхудийлар халкларни аёл фитнаси ёрдамида бузиш бўйича нихоят даражада муваффакият козондилар. Аёлнинг ташки гўзаллигидан фойдаланиш ер юзидаги яхудий ташкилотларининг энг синалган ва энг ишончли куроли хисобланади. Бу сохада улар анчагина бой тажрибага эгадирлар. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Дунё ишларида эхтиёткор бўлинглар шунингдек, аёллар масаласида хам эхтиёт бўлинглар. чунки Бани Исроилдаги биринчи низо аёллар туфайли содир бўлди».

Расулуллох Соллаллоху алайхи васалламнинг кофирларга ўхшашдан ва аёллар масаласида уларга эргашишдан кайтарганига карамай, кўпчилик мусулмонлар бу кайтарикка амал килмаяптилар. Шундай килиб Расулуллохнинг башоратлари рўёбга чикди. У киши айтганлар: «Сизлар аввалги халкларнинг изидан эргашасизлар. Хатто улар доб1нинг инига кирсалар хам ортидан эргашиб кирасизлар. Расулуллохдан сўрадилар: Булар(аввалги халклар–тарж.) яхудий ва насороларми? Расулуллох жавоб бердилар: Яна ким бўлмаса?!».

Аллох ва Расулига бўйсунмай, яхуд ва насороларга кўр-кўрона эргашаётган аёллар Аллохнинг буйругини «эшитдик ва итоат этмадик» дея карши олиб Аллохнинг газабига дучор бўлган яхудийларга накадар ўхшамасалар. Шунингдек, бу каби аёллар Аллохнинг амрини эшитгач, «эшитдик ва итоат этдик» дея жавоб бераётган хак муслима аёллардан накадар узок бўлмасалар. Аллох таъоло айтади: «Ким хак йўлни билганидан кейин пайгамбарга хилоф иш килса ва мўъминларнинг йўлларидан бошка йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича кўйиб берамиз. Сўнгра жаханнамга дохил киламиз. Накадар ёмон жойдир у.» (Нисо сураси, 115-оят).
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ ЖОХИЛИЯТДИР


Аллох таъоло айтади: «Ўз уйларингизда баркарор бўлинглар (яъни бесабаб ўз уйларингиздан ташкарига чикманглар, магар бирон бир хожат учун чикканларингизда эса) илгариги динсизлик(даври)даги ясан-тусан каби ясан тусан килманглар (Ахзоб сураси,33-оят).

Расулуллох жохилият (исломдан аввалги) давридаги каби кийкирикларни ифлос ва жирканч амаллардан деб номлади ва бу даврдан юз ўгиришимизни буюрдилар. Куръонда Пайгамбар алайхис салом хакида шундай дейилган: «У пайгамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан кайтаради ва пок нарсаларни улар учун халол килиб, нопок нарсаларни уларга харом килади хамда улардан юкларини ва устларидаги кишанларини олиб ташлайди.» (Аъроф сураси, 157-оят).

Худди шу каби ўзни кўз-кўз килиш жираканч ва разил ишдирки, бу нарса аввалги жохилият даврининг удуми эди. Расулуллох бизни бу нарсадан кайтариб дедилар: «Мен жохилият давридаги барча нарсани бекор килдим». Бу хадис ўзини кўз-кўз килиш, жохилият пайтидаги каби ёрдам сўраб кийкириш, гийбат, гумонсираш, такаббурлик ва судхўрлик каби амалларни ўз ичига олади.
^

ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ БУ ХАЙВОНЛИК, КОЛОКЛИК ВА

МАЪНАВИЙ БУЗУКЛИКДИР


Ёпинчиксиз ва ялангоч юришга интилиш факат хайвонларгагина хос бўлган тугма хусусиятдир. Инсонларда эса бундай хусусият факат тубан кишилардагина бўлиши мумкин. Бу каби инсонларнинг хаё ва хижоб кийиш хусусидаги онг савиялари хаё ва ўранишликка нисбатан табиий равишда мухаббат хисси билан Аллох шарафлаган инсон онгининг савиясидан анча тубандир. Ўз зийнатларини кўз-кўз килишни, ахлоксизликни хамда хаёсизликни гўзаллик деб хисоблаш бу – инсоннинг табиий хусусиятиларининг бузилишидан ўзга нарса эмас. Холбуки, бу нарса жохиллик ва маънавий бузуклик белгисидир. Инсоннинг маънавий юксалиши унинг ўз авратини либос ёрдамида ёпиши билан чамбарчас боглик. Инсониятнинг либос билан ўраниши хамиша тараккиёт махсули бўлиб келган. Шунингдек, аёлнинг хижоб билан ўраниш инстинкти кишининг иймонидан кувват олувчи инстинкт – ўз номусини химоя килиш инстинкти билан тўла мувофик келади.

Авратни либос билан ўрашдан кочиш масаласига келсак, бу хол ўз гўзаллигини кўз-кўз килиш ва икки жинсни ўзаро шахвоний ишларга ундовчи, хирсдан кувват олувчи инстинктдир. Бундай ишга интилган ва бунга рози бўлган хар кандай кимса калбидаги ўз номусини саклаш хиссини йўкотади. Шунингдек ўша киши бунинг эвазига бузук аёлларнинг кўз-кўз килаётган гўзаллиги ва номахрам аёл билан зино килиш оркали жирканч махлукка айланади. Бундан келиб чикадики, суюкоёклик ва ўзни кўз-кўз килиш инсоний хусусиятларнинг йўк бўлиши, бехаёлик, кизганиш хиссининг йўколгани ва хиссиётнинг заифлашуви, хис-туйгуларнинг нобуд бўлганидан нишонадир.

^ ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ ТЕЗ АВЖ ОЛАДИГАН ЁМОНЛИККА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИБ БЕРАДИ

Шариат ва тарихни диккат билан ўрганган киши шунга амин бўладики, гўзалликни кўз-кўз килиш бу бузукликдир. Бу нарса динга хам, дунёга хам баробар зарар келтиради. Агар икки жинс андишасизларча фахш ишга машгул бўлса, иш яна хам ёмон тус олади. Бунинг ёмон окибатлари куйидагилар:

Суюкоёклар турли-туман бехаё либослар, зийнатлар билан эркакларнинг эътиборини тортиш учун ясан-тусан киладилар. Бу эса маънавиятнинг тубанлашуви ва пулларни харомга сарфлашга олиб келади. Бунинг окибатида аёл жирканч ва арзимас савдо молига ўхшаб коладики, уни хар кимга таклиф этиш ва хар ким кўздан кечириб чикиши бўлган матохга акланади.

Эркакларнинг маънавий бузилиши. Бу хол ёшларни биринчи навбатда ўспиринларни фохишабозлик ва турли харом ишларни килишга ундайди.

Оилавий алокаларнинг узилиши, оилада ўзаро ишончнинг йўколиши ва ажралишлар сонининг кўпайиши.

Аёлни реклама ашёси сифатида сотиш ёки унинг савдо тизимларида харидорларни чакириш воситаси бўлиб колиши.

Аёлни обрўсизлантириш, ёмон ният ва айёрона максадларда уни барчага намойиш килиш. Бунинг окибатида аёл юзсиз ва ёвуз кишиларнинг тажовузига дучор бўлади.

Турли хил касалликларнинг таркалиши. Бу хакда Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «^ Кайси бир кавмда фахш пайдо бўлса ва улар ўша иш билан очикдан очик шугулланишлари билан дархол улар орасида уларнинг ота-бобларида бўлмаган ўлат касаллиги ва бошка касалликлар таркалади».

Нигох билан зино килиш кенг таркалади. Расулуллох айтганлар: «Кўз нигох зиносини амалга оширади». Бу холатларда Аллох таъолонинг рахматига эришиш максадида шариатнинг бегона аёллардан нигохни олиб кочиш хакидаги буйругини амалга ошириш кийинлашади.

Башарият учун Аллохнинг оммавий киргин балосини юбориш хавфи. Бунинг окибати атом куроллари ёки зилзилаларнинг асоратидан хам хавфлирокдир. Зеро Аллох таъоло шундай деган: «Биз качон бир шахарни халок килишни хохласак, унинг боёнларини (Ўзимиз юборган пайгамбарга итоат этишга) буюриб, улар итоатсизлик килишгач, у шахар (ахолиси) устига Сўз(азоб тушиши) вожиб–мукаррар бўлур»(Ал-исро сураси, 16-оят).

Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Агар инсонлар ёвузликни кўриб, уни ман килмасалар, улар Аллохнинг азоби тушишига якинлашибдилар».

^ ШАРИАТ ТАЛАБ КИЛГАН ХИЖОБНИНГ ЗАРУРИЙ ШАРТЛАРИ

1. Хижоб аёлнинг бутун танасини ёпиб туриши керак, шу каторда хар эхтимолга кўра юзини ва кафтини хам.

2. Хижобнинг ўзи безак, зеб-зийнат бўлмаслиги керак. Аллох таъоло бу хакда шундай деган: «Кўриниб тургандан бошка зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосдан бошка зеб-зийнатларини номахрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмол билан тўссинлар» (Нур сураси, 31-оят). «...илгариги динсизлик (даври) даги ясан-тусан каби ясан-тусан килманглар« (Ахзоб сураси, 33-оят). Аллох хижобни аёлнинг гўзаллиги, зийнатларини беркитиб туриши учун мажбурий килди. Шунинг учун хам хижобнинг ўзи зийнат, ясан-тусан бўлиши аклсизлик хисобланади.

3. Хижоб кадди-коматни намоён киладиган даражада юпка матодан бўлмаслиги керак ва кўзга ташланмайдиган тусда бўлиши лозим. Факат шу холдагина аёлнинг хакикий ўранишига (хижобланишига) эришиш мумкин. Юпка хижоб аёлни номигагина ўрайди. Аслида эса у ялангоч холдадир. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Умматимнинг охирида ясан-тусан килиб кийинган – ялангоч(ярим ялангоч) бошлари туянинг ўркачига ўхшаш кийшайган аёллар бўладилар. Уларни лаънатланглар, чунки улар малъун(яъни лаънатланган)дирлар». Бошка бир хадисда бунга кўшимча равишда шундай дейилган: «Улар харгиз жаннатга кирмайдилар, хатто хидини хам хидламайдилар. Холбуки, унинг хиди бир канча масофадан туриб сезилади». Юкорида келтирилган фикрлардан маълум бўладики, нафис, харир, коматларини кўрсатиб турувчи кийим кийиш каттик, халокатли гунохдир.

4. Хижоб кенг бўлиши, тор бўлмаслиги лозим. Чунки ундан максад атрофдагиларни ўзига жалб килишдан сакланишдир. Тор хижоб аёлнинг бутун коматини намоён килади. Бундай аёлга назари тушган эркак аёлнинг бутун кадди-коматини кўз олдига келтириб тасаввур килиши мумкин. Бундай холатда эса маълум бир разиллик, фитна содир бўлади. Усома ибн Зайд айтади: «Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам менга Дихятул-Калбий совга килган ёпинчигини бердилар. Мен эса уни ўз аёлимга кийдириб кўйдим. Кейинрок Расулуллох мени кўриб : «Нега ёпинчигингни киймаяпсан?»- деб сўрадилар. Мен: “Уни аёлимга кийдириб кўйдим»,- деб жавоб бердим. Шунда у киши айтдилар: «Аёлингга бориб айтки, ёпинчикнинг ичидан кўйлак кийиб олсин, токи унинг комати ва жисми билинмасин».

5. Хижоб атир ёки бошка хушбўй нарсалар билан хушбўйланган бўлмаслиги лозим. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Хушбўй нарсаларни сепиб шу холда эркаклар ундан келаётган хушбўй хидни сезишлари учун уйидан чиккан хар кандай аёл зинокордир».

6. Хижоб эркакларнинг кийимига ўхшамаслиги керак. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Ўзларини эркакка ўхшатган аёллар бизлардан эмас хамда ўзларини аёлларга ўхшатган эркаклар хам бизлардан эмасдир». Абу Хурайра розияллоху анху шундай деган: «Расулуллох аёллар кийимини кийган эркакларни ва эркаклар кийимини кийиб юрувчи аёлларни лаънатладилар». Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам мархамат килиб айтганларки: «Инсонларнинг уч тоифаси борки, улар жаннатга кирмайдилар ва киёмат кунида Аллох уларга киё хам бокмайди: Ота-онасини хурмат килмаганлар, ўзини эркакка ўхшатган аёл, ўз аёлининг иффатини саклашга бепарво бўлган эркак».

7. Хижоб иймонсиз, кофир аёлларнинг кийимларига ўхшамаслиги шарт. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Кимки кайси бир кавмга ўзини ўхшатса, бас у ўшалардандир». Абдуллох ибни Амр шундай деганлар: «Бир куни Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам мени махсар бўёги билан заъфарон рангга бўялган кийимда кўриб: «Бу иймонсиз кишиларнинг кийими, буни асло бошка киймагин,- дедилар.

8. Хижоб кўзга ташланувчан, атрофдагилар назарини ўзига тортадиган бўлмаслиги лозим. Расулуллох бу хакда шундай деганлар: «Бу дунёда одамлар кўзига ташланувчи кийим кийиб юрувчи кимсага Аллох киёмат кунида хорлик либосини кийдириб кўяди». Кўзга ташланувчан ва ажралиб турувчи кийим, бу нарсани киювчилар учун одамларнинг диккатини ўзига жалб килиш воситаси бўлиб хизмат килади. Бу либос одамларнинг олдида гердайиб юрувчи мактанчок, кишининг кимматбахо, дабдабали кийими бўлиши ёки ўзининг зохидлигини намойиш килишга уринаётган риёкор кишининг жулдур кийими хам бўлиши мумкин.

^ ФИТНА КЎЗГОВЧИ ТАННОЗЛИК либосиДАН САКЛАН

Эй менинг муслима синглим Агар сен шариат юкорида келтирган шартларини билиб олган бўлсанг, шу нарсани тушуниб олишинг шартки, хижоб кийиб юрибман деган кизларнинг кўпчилиги аслида хижоб тутувчилар каторига кирмайди. Чунки уларда хакикий хижобнинг асаридан хеч нарса колмаган. Бу ерда ўз номи билан аталиши лозим бўлган нарса бошкачарок ном билан аталмокда. Зеро, улар ўз гўзаллигини намойиш килишни хижоб тутиш деб, шунингдек, Аллохга осийликни Аллохга итоат деб номламокдалар.

Ислом тараккиётининг душманлари Исломни бошланишидаёк бўгиб йўк килиш максадида ўзларининг «карши кураш машина»ларини ишга солиб Исломни емиришга бор кучларини сарфладилар. Лекин Аллох таъоло уларнинг барча кирдикорларини барбод килди ва калбларида иймони собит бўлган мўъмин хамда мўъминалар Аллохга итоат этишда содик колдилар.

Очик курашда муваффакият козона олмаган Ислом душманлари Ислом тараккиётини хидоят йўлидан огдириб юбориш максадида энг маккор ва энг разил усуллар билан зарба беришга касд килдилар. Улар ўзлари ихтиро килган янги нусхадаги хижобларни бу нарсани ўзаро мусулмонлар билан муроса, сулх деб номлаб фаол равишда тарката бошладилар. Шунингдек, улар бу нарса Аллохга итоат этишга хам, шу билан бирга жамиятни хам кониктиради, колаверса, аёл «гўзаллигини» хам мухофаза килади деб жар солдилар.

Шаръий хижобнинг кўп ерда кенг таркалганлиги боис иктисодий кийинчиликларни бошидан кечираётган мода уйлари хижобнинг хакикий маъносини бузиб кўрсатувчи ва аёл гўзаллигини кўз-кўз килувчи янги сунъий хижоб намуналарини бозорларга таркатдилар. Натижада ўша сунъий хижоблар «замонавий хижоб» деган жарангдор номга эга бўлди, холбуки, бу каби нарсалар аввалда эхтиёткорлик ва танкид билан карши олинган эди. Ижтимоий кийинчиликларини даф килиш учун «муроса»га интилаётган суюкоёкларнинг маълум кисмини шаръий хижобнинг моддий зарбаси кийин ахволга солиб кўйди. Вакт ўтиши билан «замонавий хижоб» дея ном олган «фитна кўзувчи таннозлик либослари» хар ерда таркала бошлади. Ушбу ёмон отлик «хижоб»ни кийиб юрган кимсалар ўзларини намунали киз ёки аёл деб хисоблай бошладилар.

Замонавий хижобга ўралиб олган эй синглим Ўз Роббинг Аллох ва пайгамбари рози бўладиган шаръий хижобга бу кийинишим мувофик келади деб кўр-кўрона инонишдан саклансангчи Сенинг ушбу хатти-харакатингни мактаб, сенга ёмон маслахатлар бераётганларга алданиб колишдан эхтиёт бўл. Буларнинг барчасига алданиб колмагин ва ўзингга ўзинг таскин бериб, «менинг ахволим мана бу очик-сочик юрганлардан кўра яхширокдир, ахир ахмокона иш хам яхши иш каби турли даражага эга-ку», – деб айтмагин. Сен хижоб тутиш шартлари ва шариатнинг буйрукларини махкам тутган такволи опа-сингилларингдан ибрат олишинг лозимдир.

Расулуллохдан ривоят килинадики, у киши шундай деганлар: «Дунё ишларида ўзингиздан паст бўлган кимсаларга бокинг ва динда ўзингиздан юкори бўлган кимсаларга бокинг. Мана шу Аллохнинг сизларга берган неъматига нисбатан ношукур бўлмаслигингизга олиб борувчи бу энг муносиб ишдир».

Умар ибн ал-Хаттоб Аллохнинг куйидаги оятларини ўкидилар: «Албатта “Парвардигоримиз Аллохдир», деб, сўнгра (ёлгиз Аллохга тоат-ибодат килишда) тўгри-устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Кўркманглар ва гамгин бўлманглар. Сизларга ваъда килинган жаннат хушхабари билан шодланинглар (Фуссилат сураси, 30-оят), сўнг у киши айтдилар: «Маккор тулкилар каби айёрлик килмай Аллохга бўлган итоатларида собит турган кимсаларга Аллохнинг Ўзи мададкор бўлсин».

Аллохга итоат этишда мустахкам ва огишмайдиган бўлинглар ва хак йўлдан хар кандай залолатдан холи бўлган холатда юриб боринглар. Хар кандай осийликни ташлаб чин дилдан тавба килишга шошилинглар. “Барчангиз Аллохга тавба килинглар, эй мўъминлар Шоядки, (шунда) нажот топсангизлар» (Нур сураси, 31-оят).

Биз (ушбу буйрукни) эшитамиз ва унга итоат киламиз.

Калби Исломга нисбатан мухаббат ва хурматга тўла бўлган чин мусулмон Кодир ва Буюк бўлган Роббисининг буйругини эшитиши биланок, дархол уни хаётига татбик этади. Бунда хакикий мусулмонлар ўзларининг вокеъдаги холатини тасаввур кила олмайдиган ва ўз такдирига беэътибор, ўзини йўкотиб кўйган кишилар тўдасига парво килмаган холларида Расулуллохнинг суннатларига итоат этадилар.

Аллох Буюк ва хар ишга Кодир зотдир. У Зот Ўзига ва пайгамбарига итоат этишдан бўйин товлаган кишиларнинг иймонини тан олмайди. Аллох таъоло айтган: «Улар (яъни мунофиклар): «Аллохга ва пайгамбарга иймон келтирдик ва бўйсундик», дейдилар-у, шундан кейин улардан бўлган бир гурух юз ўгириб кетур. Улар мўъмин эмасдирлар. Качон улар Аллох ва Унинг пайгамбарига ўрталарида хукм чикариш учун чорлансалар, баногох улардан бир гурухи (пайгамбар хузурига келишдан) юз ўгирувчидир. Агар хакикат улар (тарафда) бўлса, (пайгамбар олдиларига) бўйин эгиб келурлар. Уларнинг дилида мараз борми ёки Мухаммаднинг хак пайгамбар эканлигидан шубхадаларми ёхуд Аллох ва унинг пайгамбари ўзларига зулм килишидан кўркадиларми? Йўк уларнинг ўзлари золимдирлар Аллох ва унинг пайгамбарига ўрталарида хукм чикариш учун чорланган вактларида, мўъминларнинг сўзи «эшитдик ва бўйинсундик» (демокдир). Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир. Ким Аллох ва унинг пайгамбарига бўйинсунса ва Аллохдан кўркиб такво килса, бас, ана ўшаларгина (бахт-саодатга) эришгувчилардир» (Нур сураси, 47-52).

Сафийя бинти Шайба розияллоху анхо айтган: «Биз Оиша розияллоху анхонинг уйида бўлганимизда курайш аёллари ва уларнинг фазилатлари хакида сўз очганимизда Оиша айтдиларки: «Курайш аёллари фазилат эгаларидир. Лекин Аллохга касам ичиб айтаманки, мен ансорий аёллардан кўра Аллохнинг китобини тасдикловчирок ва унинг оятларига иймонлирок аёлларни кўрмадим». «Нур» сурасидан ушбу оят нозил бўлди: «... кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар» (Нур сураси, 31-оят). Ушбу илохий хукмдан сўнг ансорий эркаклар ўз аёлларига бориб Аллох нозил килган оятни уларга тиловат килиб бердилар. Ансорларнинг хар бир эркаги ушбу оятни ўз хотини, кизи, опа-сингиллари ва барча кариндошларига тиловат килиб берганларида буни эшитган хар бир аёл Аллохнинг Ўз китобида нозил килган хукмига иймон келтириб, уни бажаришга интилган холларида дархол изор-лўнгиларини олиб унинг бир бўлагини йиртиб бошларига ёпдилар ва кўкракларини ёпинчик билан ўрадилар.

Хуллас, Аллохнинг буйруги билан баробар келадиган хеч нарса йўк ва хеч кандай иккиланишсиз Аллох таъолонинг амрини бажариш лозим. Тавба килгин, муслима синглим «Мен келажакда тавба киламан, намоз ўкийман, хижоб тутаман» деган сўзлардан йирок бўл. Чунки тавба килиши лозим бўлганлар учун тавбани ортга суриш хам гунохдир. Мусо алайхис салом айтган куйидаги сўзларни сен хам такрорлагин: «Мен эса сен рози бўлишинг учун шошдим, Парвардигорим« (Тоха сураси, 84-оят).

Шунингдек, аввалги мўъмин ва мўъминалар айтган куйидаги гапларни сен хам айтгин:

«Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гунохларимизни магфират килишингни сўраймиз. Ва факат ўзингга кайтажакмиз» (Бакара сураси, 285-оят).

Хотимада Оламларнинг роббиси Аллох таъолога хамду санолар айтамиз

Таржимон ва нашрга тайёрловчи:

УМАРАЛИ кУРБОН

Куръон оятларининг ўзбек тилидаги матнлари Алоуддин Мансур таржимасидан олинди.

Китобчанинг рус тилидаги матни интернет тармоги оркали «www.badr.esmartkid.com» вебсахифасидан олинган.

1 - Доб калтакесаксимон судралувчи бўлиб, ўз инини ер остидан ковлайди. Унинг гўшти калтакесакнинг акси ўларок истеъмол килинади, хусусан ўтга тоблангани. Расулуллохга хам уни такдим килинганида «Сизлар еяверинглар мен уни еб ўрганмаганман» деб жавоб берганлар. Добни баъзи уламолар ботмунчок деб хам атаганлар валлоху аълам.




Похожие:

Нашир килди : Ислом Нури iconНашир килди: Ислом Нури
Аллох таъолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга салоту саломлар бўлсин!
Нашир килди : Ислом Нури iconНашир килди : Ислом Нури
Аллохга хамдлар, пайгамбаримизга, унинг оиласи ва уларга яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар бўлсин
Нашир килди : Ислом Нури iconНашир килди: Ислом Нури
Сир эмаски, бугунги кунда кўпгина Ислом диёрларида аёлларнинг ҳижоб масаласида сусткашликларга йўл қўйиб, ясан-тусан қилиб юришлари...
Нашир килди : Ислом Нури iconНашир килди: Ислом Нури
...
Нашир килди : Ислом Нури iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Нашир килди : Ислом Нури iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Нашир килди : Ислом Нури iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Нашир килди : Ислом Нури iconМутаржим: Вадуд Ахмад Нашир килди
Анас розияллоху анху ривоят киладилар: “Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай мархамат килдилар: “Сизлардан бирортангиз, токи,...
Нашир килди : Ислом Нури iconТаржимон: Ислом нури веб саифаси
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Нашир килди : Ислом Нури iconЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы