Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] icon

Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]

НазваниеНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
страница13/30
Дата конвертации07.11.2014
Размер2.03 Mb.
ТипДокументы
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
^

Фарз намозларига қўшиб ўқилувчи суннатлар




Мусулмон биродар! Билингки, суннати ротибалар (яъни, фарз намозлардан олдин ёки кейин ўқилувчи суннат намозлар) суннати муаккада саналади ва уларни тарк қилиш макруҳдир. Айрим дин имомлари фикрига кўра, уларни давомий равишда тарк қилувчи кишининг адолати соқит бўлади (яъни гувоҳлиги ўтмай қолади) ва бу билан гуноҳкор бўлади. Чунки, уларни давомий тарк қилиши унинг дини сустлигига ва динига бепарволигига далолат қилади.

Суннати ротибалар ҳаммаси бўлиб ўн (ёки ўн икки) ракъат бўлиб, улар қуйидагилар:

- Пешиндан олдин икки ракъат, бир жамоат уламолар фикрича, пешиндан олдин тўрт ракъат, шунга кўра суннати ротибалар жами ўн икки ракъат бўлади.

- Пешиндан кейин икки ракъат.

- Шомдан кейин икки ракъат.

- Хуфтондан кейин икки ракъат.

- Тонг отгач, бамдод намозидан олдин икки ракъат.

Ушбу суннати ротибаларнинг мазкур тафсилотига далил қуйидаги ҳадислардир:

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракъат (нафл намози)ни ёдда сақлаб қолганман: пешиндан аввал икки ракъат, пешиндан кейин икки ракъат, шомдан кейин уйларида икки ракъат, хуфтондан кейин ҳам икки ракъат уйларида ва бамдоддан аввал икки ракъат. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига ҳеч кирилмайдиган пайт бўлган. Ҳафса менга айтиб бердики, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззин азон айтгач ва тонг отгач, икки ракъат ўқир эканлар» (Бухорий (1180), Муслим (729) ривоятлари).

«Саҳиҳ Муслим»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешиндан аввал менинг уйимда тўрт ракъат ўқирдилар, кейин чиқиб, одамларга имом бўлиб намоз ўқирдилар, кейин уйимга қайтиб, икки ракъат ўқирдилар» (Саҳиҳ Муслим: 730), Бухорий (1182) мухтасар шаклда ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан суннати ротибаларни уйда ўқиш масжидда ўқигандан афзал экани олинади. Бунинг ортидан келувчи бир қанча фойдалари бор. Жумладан:

- Риёдан узоқлашиш ва амални одамлар кўзидан яшириш;

- Бундай қилиш хушуъ ва хузуънинг тўла бўлишига сабаб бўлиши;

- Уйни ҳам Аллоҳнинг зикри ва намоз билан обод қилиш ва бунинг натижасида хонадон аҳлига раҳмат ёғилиши ва шайтондан узоқлашишлари. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Уйларингизда ҳам намоз ўқинглар ва уларни қабристон қилиб олманглар!», деганлар (Бухорий (432), Муслим (777) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоятлари).

Ушбу суннати ротибаларнинг энг таъкидлироғи бамдоддан олдинги икки ракъат намоздир. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафллардан бирортасига бамдоднинг икки ракъатига аҳамият берганларича аҳамият бермасдилар» (Бухорий (1163), Муслим (724) ривоятлари). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бамдоднинг икки ракъат (суннат)и дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқдир», деганлар (Имом Муслим (725) ривояти). Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу икки ракъатни ва витр намозини муқимликда ҳам, сафарда ҳам қўймай ўқирдилар.

Аммо, бамдоднинг икки ракъати ва витрдан бошқа суннати ротибаларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда ўқиганлари нақл қилинмаган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан сафарда пешиннинг суннатини ўқиш ҳақида сўралганда: «Агар нафл ўқийдиган бўлсам, (намозни қаср қилмай) тўла ўқийверардим», деганлар (Бухорий (1101-1102), Муслим (689) ривоятлари).

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарда тутган йўллари фарз намозга чекланиш эди, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фарз намоздан олдин ҳам, кейин ҳам суннат намозлари ўқиганлари ривоят қилинмаган, фақат витр ва бамдоднинг икки ракъатини ўқиганлар» (Зодул-маъод: 1/473).

Бамдоднинг икки ракъатини қисқа ўқиш суннатдир. Чунки, «Саҳиҳайн»да ва бошқаларда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бамдод намозидан олдинги икки ракъатни енгил ўқирдилар (Бухорий (994), Муслим (724) ривоятлари).

Бамдод суннатининг биринчи ракъатида «Фотиҳа»дан кейин «Кафирун»ни, иккинчи ракъатида «Ихлос»ни ўқирдилар ёки биринчи ракъатида قُولُوا آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْنَا (Бақара: 136) оятини, иккинчи ракъатида эса Оли Имрондаги (64) قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ оятини ўқирдилар (Имом Аҳмад ва имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Шунингдек, шомнинг икки ракъатида ҳам «Кафирун» билан «Ихлос»ни ўқирдилар. Байҳақий, Термизий ва бошқалар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шомдан кейинги икки ракъатда ва бамдоддан олдинги икки ракъатда «قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ» билан «قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ»ни ўқиганларини саноқсиз кўп эшитганман» (Сунанут-Термизий (431), Сунанул-Байҳақий (3/43)).

Ушбу суннати ротибалардан бирортасини ўқиёлмай ўтказиб юборган бўлсангиз, шунингдек, тунда витр намозини ўқиёлмаган бўлсангиз, кейин қазосини ўқиб қўйишингиз суннатдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бамдоддан ухлаб қолганларида унинг суннатини ҳам қўшиб, қазосини ўқиганлар, пешиндан олдинги икки ракъатни ўқиёлмаганларида асрдан кейин ўқиб қўйганлар. Бошқа суннати ротибалар ҳам қазоси ўқилишида мана шуларга қиёс қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким витрдан ухлаб қолса ё эсидан чиқариб қўйган бўлса, эрталаб уйқудан тургач ёки эсига тушгач ўқиб қўйсин», деганлар (Термизий (464), Абу Довуд (1431), Ибн Можа (1188) ривоятлари).

Витрни қазосини ўқиганда жуфт қилиб ўқийди. Чунки, «Саҳиҳ»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни уйқу ёки оғриқ тунги намоздан ман қилган бўлса, кундузи ўн икки ракъат ўқиб қўярдилар» (Саҳиҳ Муслим: 746).

Мусулмон биродар! Ушбу суннати ротибаларни муҳофаза қилинг. Чунки, бу билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ҳосил бўлади. Зотан, Аллоҳ таоло: «(Эй мўминлар),сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21), деган.

Ундан ташқари, ушбу суннати ротибаларни адо этиш билан фарз намозларида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни ямаш-тузатиш ҳосил бўлади. Инсон камчилик ва нуқсондан холи эмас, у доим ўз нуқсонини тўлдирадиган нарсага муҳтож. Шундай экан, мусулмон биродар, бу суннати ротибаларга бепарво бўлманг. Буларни сиз Парвардигорингиз ҳузурига борганингизда зиёда хайр-яхшиликлар қаторида топасиз. Шунингдек, намоздан бошқа рўза, закот, ҳаж каби фарз ибодатларнинг ҳар бири ёнида ҳам унинг жинсидан бўлган нафл ибодат ҳам машруъ қилинганки, ушбу нафллар билан фарзда йўл қўйилган нуқсонлар ўрни тўлдирилади. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган жуда катта фазлу марҳаматидандир.

Аллоҳ таолодан барчаларимизни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган ишларга муваффақ қилишини сўраймиз, У эшитувчи ва ижобат қилувчи Зотдир.

1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Похожие:

Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] icon[ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconИсро ва Меърож [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] الشيخ صالح المغامسي الإسراء والمعراج Шайх Солиҳ ал-Мағомисий Таржимон
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы