Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] icon

Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]

НазваниеНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
страница2/30
Дата конвертации07.11.2014
Размер2.03 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
^

Азон ва иқомат аҳкомлари ҳақидаги боб




Беш вақт намоз муайян вақтларга белгилангани ва уларни ўз вақтидан олдин ўқиш жоиз бўлмаганидан ва кўпчилик вақт кирганини билмаслиги ё машғуллиги туфайли вақт кирганидан бехабар қолиши мумкин бўлганидан Аллоҳ таоло намоз вақти кирганини эълон қилувчи азонни машруъ қилди.

Азон ҳижрий биринчи йилда машруъ қилинди. Унинг машруъ бўлиш сабаби – намоз вақтларини билишга қийналишиб, унга белги-аломат қилишни маслаҳатлашиб турганларида Абдуллоҳ ибн Зайд номли саҳобага тушида азон лафзлари билдирилди, сўнг ваҳий уни қувватлади (Абу Довуд (499), Термизий (189), Ибн Можа (Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Аллоҳ таоло айтди: «Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар» (Жумъа: 9).

Яна айтди: «Сизлар қачон намозга чақирсангиз (азон айтсангиз)» (Моида: 58).

Азоннинг ҳам, иқоматнинг ҳам махсус лафзлари бўлиб, улар иймон ақидасини ўзида жамловчи сўзлардан ташкил топган. Унинг аввали такбир, яъни, Аллоҳ азза ва жаллани улуғлаш, сўнг икки шаҳодат калималарини айтиш билан Аллоҳ таолонинг ягоналигига иқрор бўлиш ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбар эканларига иқрор бўлиш, сўнг Исломнинг устуни бўлмиш намозга чорлаш, сўнг нажотга, яъни абадий жаннат неъматига эришишга чорлаш бўлиб, охирида яна Аллоҳ таолони улуғлаш ва энг афзал, энг улуғ зикр бўлган, агар осмонлару ерни бир паллага қўйиб, уни бир паллага қўйилса, ҳамма нарсадан оғир келадиган ихлос калимасини айтиш билан тугалланади.

Азоннинг фазли ва муаззинлар қиёмат куни энг бўйни узун одамлар бўлиши ҳақида ҳадислар келган. (Муслим (387) шу мазмунда Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Азон ва иқомат фарзи кифоядир. Фарзи кифоя – барча мўминлар зиммасига лозим бўлган ва улардан баъзилари адо қилишса, бошқаларининг зиммасидан гуноҳ соқит бўладиган фарздир. Азон ва иқомат Исломнинг ташқи белгиларидан бўлиб, хоҳ сафарда, хоҳ муқимликда бўлсин, беш вақт намоз олдидан эркаклар зиммасига лозимдир. Уларни тарк қилган диёр аҳлига қарши уруш қилинади, чунки бу иккаласи Исломнинг тарк қилиш мумкин бўлмаган ташқи белгисидир.

Муаззин овози ўткир бўлиши, омонатли-ишончли бўлиши – чунки намоз вақти киргани, рўза учун оғиз ёпиш ва ифтор вақти киргани унинг азони билан эътибор қилинади – вақтни яхши билувчи ва аввалги вақтида азон айтувчи бўлиши лозим.

Азон Билол розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида доим айтганидек, ўн бешта жумладан иборат бўлиб, муаззин азон лафзларини ҳаддан ортиқ чўзмасдан, ҳар бир жумладан кейин тўхтаб-тўхтаб айтиши мустаҳабдир. Азон айтиш пайтида қиблага юзланиш ва икки бармоғини қулоғи устига қўйиб туриши ҳам мустаҳаб бўлиб, бу билан овоз кучаяди. «Ҳайя алас-солат» деганда ўнг томонга, «ҳайя алал-фалаҳ» деганда чап томонга ўгирилади. Бомдод намоз азонида иккинчи «Ҳайя алал-фалаҳ»дан сўнг икки бор «Ас-солату хойрум-минан-навм», дейди. Чунки, бу аксарият одамлар ухлаб ётган пайт бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейишга буюрганлар (Абу Довуд (500, 501) Абу Маҳзура розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Азон лафзларининг олдидан ҳам, ортидан ҳам бошқа зикрларни овоз кўтариб айтиш жоиз эмас, бундай қилиш бидъат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган азон лафзларидан бошқа ҳар қандай сўзни – тасбеҳ бўлсин, дуо ё Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту салом бўлсин – азондан олдин ё кейин баланд овозда айтиш бидъат ва ҳаромдир.

Иқомат ўн битта жумладан иборат бўлиб, уни тезроқ айтилади. Чунки, у намозга ҳозир бўлганлар учун намознинг бошланишини эълон қилишдир. Шу боис уни чўзиб айтишга ҳожат йўқ. Иқоматни азон айтган киши айтиши мустаҳабдир. Уни албатта имомнинг изни билан айтади. Чунки, иқомат вақти имомнинг қарашига боғлиқ бўлиб, унинг ишораси билангина айтилади. Вақтидан олдин айтилган азон кифоя қилмайди. Чунки, азон вақт кирганини билдириш бўлиб, вақтидан олдин айтилганда мақсад ҳосил бўлмайди. Фақат бомдод азонини одамлар намозга тайёрланишлари учун субҳдан олдинроқ айтиш жоиз, лекин тонг отар пайтида намоз вақти кирганини ва саҳарлик вақти тамом бўлганини билдириш учун яна бир бор азон айтилади.

Муаззинни эшитиб турган одам унга ижобат қилиши, яъни у айтган калималарни такрорлаши, «ҳайя ала-солат» ва «ҳайя алал-фалаҳ» жумлаларини эшитганда «ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» дейиши суннатдир. Муаззин азондан фориғ бўлганидан сўнг:

يَقُولُ: (اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاةِ القَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّداً الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَاماً مَحْمُوْداً الَّذِي وَعَدْتَهُ، [إِنَّكَ لاَ تُخْلِفُ الْمِيعَادِ]).

«Ушбу комил даъватнинг ва ҳозир бўлган намознинг Парвардигори бўлган эй Аллоҳ! Муҳаммадга васила ва фазилат ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тургизгин», деб дуо қилади (Бухорий (614), Абу Довуд (529), Термизий (211), Насоий (680), Ибн Можа (722) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Азон айтилганидан кейин масжиддан бирор узрсиз ва қайтиб келиш ниятисиз чиқиб кетиш ҳаромдир. Муаззин азон айтишни бошлаганда бир одам ўтирган бўлса, ўрнидан туриб олиши керак эмас, балки сабр қилиб, азон тугашини кутсин, токи шайтонга ўхшаб қолмасин.

Мусулмон киши азонни эшитгач, ҳамма дунёвий ишларини йиғиштириб, масжидга йўл олиши лозим. Аллоҳ таоло айтади: «(У чироқ) бир уйларда (яъни масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат) кунидан қўрқурлар» (Нур: 36, 37).

1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Похожие:

Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] icon[ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] Никоҳга доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconИсро ва Меърож [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] الشيخ صالح المغامسي الإسراء والمعراج Шайх Солиҳ ал-Мағомисий Таржимон
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Намоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ] iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы