2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk icon

2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk

Название2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk
Дата конвертации07.11.2014
Размер120.01 Kb.
ТипДокументы

Кўпхотинлик

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Таржимон: Хикмат нури веб саифаси

www.hikmatnuri.com

2013 ­ 1434

MyIslamicBooks.tk

Кўпхотинга уйлангандан кейин (эр ёки хотин тарафидан) йўл қўйилган хатолар, шаръий ҳукмнинг бекор қилинишини тақозо этмайди

Кўпхотинликнинг баъзи ҳолатларида содир бўлаётган ихтилоф ва зулм - диний қонун-қоидаларни билмаслик, кўпхотинлик низомини нотўғри татбиқ қилиш, уни татбиқ қилишда нафсу-ҳавомизга берилиш, умуман Исломнинг соғлом таълимотларига риоя қилмаслигимиз ва гўзал ахлоқимизни йўқотиш оқибатидир.

Бу муаммо - касалликни йўқотиш ва касални даволашга муҳтождир. Бу даволаш эса, нафсларни ислоҳ қилиш, тарбиялаш, ахлоқни тузатиш ва уни ҳақиқий Ислом таълимотларига чиниқтириш билангина амалга ошади. Ҳақиқат, эзгулик ва ҳидоят йўлидан адашган инсонларнинг хатолари рўй берган бу нодир ҳолатлар сабабли, кўпхотинлик қонунини камситиш ёки уни бекор қилишга ҳаракат қилиш нотўғридир. Ҳолбуки бундай салбий ҳолатлар, битта хотини бўлган инсонлар ҳаётида ҳам рўй бермоқда!!

Кўпхотинлик низомини татбиқ қилишда хато қилган одам ёки бутун мусулмонлар, динлари зарарига эмас, балки ўзлариниг зарарига ҳужжатдирлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «Айтинг: «Етук ҳужжат фақат Аллоҳнинг ҳужжатидир» (Анъом: 149)- деган.

Унутмайликки, Ислом динида нафсу ҳавони қондириш ёки душманлар билан айни сафда юриш учун шариат билан ўзгартиш ва бекор қилиш каби ўйинлар ўйнаш асоссиздир. Чунки, диннинг мутавотир – қатъий далиллар билан келган ҳукмларини инкор этиш, Аллоҳ сақласин, Исломдан муртад бўлиш, демакдир.

Кўпхотинликни ўжар ёки мусулмонлар насли озайиши, уларни кучсизлантириш ва зино ботқоғига отишни назарда тутиб, макру-ҳийлалар қилмоқчи бўлган инсонларгина инкор этишлари мумкин. Биз буни уларнинг «пешволари» - куфр, ширк ва бутпарастлик ўлкаларида яққол кўрмоқдамиз. Кўпхотинликни инкор қилаётган ёки унда зулм ва хотинни камситиш бор деб ўйлаётган ёхуд ушбу илоҳий қонунни ёқтирмаётган инсонларнинг, мусулмонлар сафида юрсалар ҳам, муртад ва кофир эканликларида, мусулмонлар ижмоъси-қарори билан, ҳеч шубҳа йўқдир.

Биз кўпхотинлик атрофида шубҳалар отаётган, унинг салбийлиги ҳақида тинмай гапириб одамларни ундан совутаётган ва хотин кишининг туғмаслиги, мудом касаллиги каби заруратларга чеклаётган кишиларни, таъқиқланган нарсани қилиб қўйишларидан қўрқамиз. У таъқиқ – муртадликдир.

Аллоҳ таоло айтди: «Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди» (Муҳаммад: 9).

Ислом ҳукмларини татбиқ қилиш, башарий ақл учун чигал қинғирликлар ва фикрий курашлар олдида мустағкам қўрғондир. Зеро: «Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 50)- деб айтган Аллоҳ рост айтган.

^ Кўпхотинликнинг тамойил ва шартлари бор

Кўпхотинлик низомини мусулмон зиммасига мажбурий фарз қилиб қўймаслиги ва хотин кишининг устига ўз эри тарафидан бир ёки ундан кўра кўпроқ хотин олишини қабул қилишини вожиб қилмаслиги, кўпхотинлик учун асоси хотинлар роҳатини таъминлаш ва уларни ҳар турли зарардан ҳимоялаш бўлган адолат доираси атрофида айланадиган асос, низом, шарт ва тамойиллар қилиб қўйиши;

бу ишни эркакнинг майлликларига ташламай, уни чеклаши, машаққатларни кўтариш учун адолат ва қудратни белгилаши, ўрталарини жамлаш мумкин бўлмаган хотинлргагина уйланишга рухсат бериши, бундан ташқари, рафиқалар сонини қадимги халқларда бўлгани сингари чексиз қилмай, тўрттагагина чеклаши - Аллоҳ таолонинг ҳикматидандир.

Ҳолбуки, уламолар: «Тақсимот ва итоатсизлик ҳукмларини билмаган ва унинг тақозоси билан ҳаёт кечира олмайдиган эркакларнинг қўп хотинларга уйланиши ҳаром бўлиб, агар уйланса бу дунёда нафратли, охиратда эса золимлар билан бирга бўлади»- дедилар.

^ Кўпхотинликда адолат қилиш

Кўпхотинликда қалб майлликлари ва нафс истакларидан бошқа каттаю-кичик барча нарсада адолат қилиш керак.

Ейиш-ичиш, кийиниш, турар-жой ва тунашда хотинларнинг камбағал ёки бой, чиройли ёки бошқаси ўртасини айирмай адолат қилинади. Агар кўп хотин ҳаққини адо этишга ва ўрталарида адолат қилишга кўзи етмаган, ёхуд рафиқларининг фарзандаларига ҳам, уларни бошқариш ва ҳуқуқларини поймол қилмай адо этишда оғирлик ҳис этиб ўзига зулм қилишдан қўрққан одам, битта хотинга ёки никоҳида мавжуд хотинларга чекланиши керак. Аллоҳ таоло айтди: «Агар адолатсизлик қилиб қўйишдан қўрқсангиз, бас битта (хотинга уйланингиз)!» (Нисо: 3).

Бу қўрқув ё содир бўлади ёки содир бўлмайди. У – кўпхотинликни қарорлаштиришдан аввал келган ва эрнинг бошига ҳақиқатан ҳам келиши муқаррар бўлмаган нарсадир. Эътибор эса, яхши ният ва солиҳ амалга кўрадир. Аллоҳ таоло айтди: «Қанча яхшилик қилсангизлар ҳам, Аллоҳ уни билиб туради» (Нисо: 127).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Кимнинг иккита хотини бўлса ва у улардан бирига бошқасини қўйиб мойил бўлса, қиёмат кунида бир тарафи букри бўлиб келади» (Абу Довуд ривояти, Никоҳ китоби: Хотинлар ўртасидаги тақсимот боби. Аллома Албоний (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳу Сунани Аби Довуд»да саҳиҳ деди, 2/ 400).

^ Ислом дини уйланишга рағбатлантиради

Ислом дини, умуман, уйланишга рағбатлантирди ва ундан, гарчи ибодат билан шуғулланиш сабабли бўлсада, воз кечишни таъқиқлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланишни ўз суннатларидан бири қилди, бу суннатдан юз ўгирган киши эса, Униннг умматидан эмасдир. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланишдан воз кечадиган кишиларга раддия бериб: «Одамларга нима бўлди, ундай-бундай демоқдалар?! Лекин мен (кечалари) намоз ўқийман ва ухлайман, рўза ҳам тутаман ва оғзи очиқ ҳам бўламан ва хотинларга уйланаман ҳам. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса Мендан эмасдир!!»- дедилар (Имом Муслим ривояти, Никоҳ китоби, Никоҳнинг мустаҳаблиги ҳақидаги боб).

Ҳадисдаги «хотинлар» сўзи кўплик шаклида келди ва у бир ва ундан кўпроқ хотинни ифодалайди. Бу эса кўпхотинлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидан эканлигини кўрсатади.

Аллоҳ таоло ҳам Ўз Китобида солиҳ бандаларини мақтади ва уларни дўстлик, ўзаро шафқат ва кўпхотинлик билан тавсифлади: «Улар: «Роббимиз, бизга жуфтларимиз ва зурриётларимиздан сурур ато эт ва бизларни тақводорлар учун етакчи қил!»- (дейдилар)» (Фурқон: 74). Шунинг учун ҳам саҳобалар (разияллоҳу анҳум), биттадан кўпроқ хотинга уйланишни афзал кўрар эдилар.

Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) айтди: Менга Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу): «Уйландингми?»- деди. Мен: «Йўқ»- дедим. У: «Уйлан, бу умматнинг яхшироғи - хотинлари кўп бўлганидир!»- деди.

Фақиҳ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) айтди: «Агар менинг ўн кунлик ажалим қолган, унинг охирида ўлишимни аниқ билсам ва уйланмаган бўлсам, фитналаниб қолишдан қўрқиб уйланган бўлар эдим!»- деди (Ибн Қудома (раҳимаҳуллоҳ), «Муғний», 6/ 446).

Имом ибн Қудома Мақдисий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, саҳобалари ҳам уйландилар ва саноғини оширдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар энг афзал ишни қиладилар. Саҳобалар афзал нарсаларни ташлаб, пасткаш нарсалар билан машғул бўлмайдилар» (Ибн Қудома Мақдисий, «Муғний», 6/ 447).

Қозий Иёз (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Никоҳ (уйланиш)га шаръан ва одат нуқтаи назаридан қарор қилинган. У – камолот ва эркаклик сиҳҳатининг далилидир. Кўпхотинлик билан фахрланиш ёйилган одат, у билан мақтаниш ўтмишдаги турмуш тарзи эди. Уйланиш, шариатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қолган суннатдир. Энг зоҳид саҳобалар (разияллоҳу анҳу)нинг хотинлари ва чўрилари кўп эди. Бу Алий, Ҳасан ва ибн Умар (разияллоҳу анҳум)лардан ҳикоя қилинади. («Шифо», 1/ 88).

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ):«Мен бу замонда эркак кишининг икки, уч ёки тўртта хотинга уйланишини фикр қиламан»- деб, покликни назарда тутган эди (Ибн Абу Яъло (раҳимаҳуллоҳ): «Табақотул-Ҳанабила»).

Мен бунга шундай дейман: Ундай бўлса бизнинг фитналар ва Ер йўлдошлари асримизда нима қилиш керак?!! Аллоҳ бизга ёрдам берсин ва Унгагина таваккул қилдик!

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ислом дини Қуръон Карим ва пок суннатда келганидек, эркак кишининг биттадан кўра кўпроқ хотинга уйланишга рағбатлантиради». Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) Аллоҳ таолонинг: «... икки, уч ва тўртта» (Нисо: 3) оятининг тафсирида: «Яъни, хоҳлаганингиз хотинлардан хоҳласангиз иккита, хоҳласангиз учта ва хоҳласангиз тўрттасига уйланингиз!»- деди («Фатҳул-Борий», 9/ 104).

^ Кўпхотинга уйланиш ҳукми

Кўпхотинлик ҳукми ҳақида келган умумий далилларга кўра, кўпхотинга уйланиш суннат, бўлиб рухсат эмасдир. Бу уйланиш, шартларига қодир бўлган киши учун биттага уйланишдан кўра афзалроқдир. Сабаби, Алоҳ таоло кўпхотинликни пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун танлади ва У пайғамбари учун энг афзал, энг яхши ва энг мукаммал нарсаларнигина ихтиёр этади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг пешвоси ва имомидир. Мусулмонларнинг эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишлари, Ундан ўрнак олишлари ва суннатига боғланишлари вожибдир. Хотинларни суюш эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга Дунёдан хотинлар, хушбўй нарсалар севимли қилиб кўрсатилди ва намоз қувончим қилинди»- дедилар (Насоий ривояти, «Хотинлар билан муошарат китоби, Хотинларни суюш ҳақидаги боб». Аллома Албонмй бу ҳадисни «Саҳиҳу Сунанин-Насоий»да саҳиҳ, деди: 3/ 827).

Маълумки, эркакнинг жисмоний тузилиши аёлникига қараганда соғломроқ ва кучлироқдир. Чунки у, на ҳайз кўради, на ҳомиладор бўлади, на туғади ва на эмизади. Шунинг учун ҳам эркак гарчи ёши қариган, ҳатто ўлимига яқин қолган бўлса ҳам, ўзининг қуввати, жўшиб туриши, мудом жинсий қовушмага қодирлиги, хотинларга рағбати билан аёл кишига усутун туради. Шунинг учун ҳам, баъзи эркакларнинг кучли жинсий майилликлари ва хотинларга ўта қаттиқ рағбатлари борки, уларнинг бу рағбатини битта хотиннинг қондириши мумкин бўлмай қолади. Хусусан, эркак кишини жинсий қондиришга монеълик қилган ҳайз келиши, ҳомиладорлик, нифос-туғруқдан кейинги қон келиши, (бирон бир) касаллик ёки қовушишга монеъ бўлган бошқа ҳолатларда.

Демак, эркаклар учун бошқа шаръий ва тўғри йўл бўлиши зарур. Бундан ташқари, хотин кишининг жинсий алоқага бўлган рағбати эркакникига қараганда оз ва хотин кишилар эркакларга қараганда анчагина уятчандирлар. Талайгина хотинлар кўп жинсий алоқа қилишга тоқат қила олмайдилар, эркак кучини ўзларида сингдира олмай, хусусан, ёшлари қаригани сайин, безадилар.

Маълумки, бир неча ўйнаши бўлиши эркак кишига нисбатан бир неча хотини бўлишидан кўра моддий ва маънавий тарафдан енгилроқдир. Чунки ўйнаш ўз масъулиятини ўзи кўтаради!! Бундай пайтда Аллоҳдан қўрқадиган, Аллоҳ таоло барча ишларида нигоҳбон эканини яхши билган мусулмон нима қилсин? У, ҳаёти давомида сиқилиш, қийналиш ичида ёки икки олов ўртасида қолади! Аллоҳнинг Ўзи ёрдам берсин!

Аллоҳ таоло фитрат қилиб қўйган эркакнинг жинсий қуввати, гоҳида инсонни мағлуб қилади. Бу қувватни яратган Аллоҳ, унинг ором оладиган жойини ҳам жуда яхши билади. Кўпхотинликка рухсат беришда бу рағбатни тизгинлаш, Аллоҳ рухсат берган йўллардагина ишлатиш, эркакнинг манфаатини рўёбга чиқариш ва уни иффат ва тўғри йўлга солиш мумкин бўлади. Аллоҳнинг динига амал қилмаган эркакка Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни қилиши олдида ҳеч нарса монеълик қила олмайди. У хотинларга шаръий бўлмаган йўллар билан яқинлик қилади. Бу – икки ҳолат ўртасидаги фарқдир.. Аллоҳнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!

Бундан ташқари, эркак вужудининг бир парчаси бўлган жинсий майиллигига шаръий йўллар билан ёндошса нима қилибди? Бу – Аллоҳнинг бандаларига берган неъмати ва Исломнинг рухсати-ку?! Аллоҳ таоло айтди: « Айтинг. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!» (Аъроф: 32).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзимдан кейин эркакларга хотинлардан кўра зарарлироқ фитнани қодирмадим»- дедилар (Имом Бухорий ривояти, «Никоҳ ҳақидаги китоб: Хотинлар шумлигидан сақланиш ҳақидаги боб»).

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Хотинлар билан фитналананиш – бошқалар билан фитналанишдан кўра оғирроқдир. Бунга Аллоҳ таолонинг: «Одамларга аёллар, ... истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди» (Оли Имрон: 14) ояти далил бўла олади. Аллоҳ таоло (хотинлар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби) нарсаларни кўнгил қўйиш истаги қилиб қўйди ва аёлларни бу маънода асос эканликларига ишорат ўлароқ, бу нарсаларнинг энг бошида зикр қилди» («Фатҳул-Борий», 9/ 41).

Демак, Аллоҳ таоло бизга кўпхотинлик рухсатини берибди, нега энди фитна оловида ўзимизни қовурайлик?! (Фиқҳий) усул (қоида)ларда ҳам: «Фарз у билан тугалланадиган нарса ҳам – фарздир» деган қоида (усул) бордир. Шунинг учун ҳам, фитнага тушишидан сақланиш фарздир ва ўзини фитнадан саломат сақлай олмаган одам учун кўпхотинга уйланиш фарз бўлади.

Биз шуни айтамиз: Биз умуман яҳудий ва христиан бўлган кофирлар ва уларга эргашган халқларга хилоф ишларни қилиш ва (турмуш тарзида) уларга ўхшамасликка буюрилганмиз. Кўпхотинга уйланмаслик бугунги кунда кофирларниг турмуш тарзи ва аломатларига айланди. Балки улар Исломга қарши кўпхотинлик тарафидан ҳужум қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам, биз мусулмонлар кўпхотинга уйланиш низомини ёш авлод қалбига, ҳақиқий Ислом билан улғайишлари учун, ўрнатишимиз керак.

Ҳаким Аллоҳ ишора қилган кўпхотинлик сирларидан бири, у - бойлик ва давлатмандлик, яхшилик ва баракани жалб қилиш, ризқни топиш омилларидан биридир. Бу иймон, билим ва тажриба соҳибларига сир эмасдир. Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди ва сизларни ҳалол-пок ризқлардан баҳраманд этди» (Наҳл: 72).

Оиша (разияллоҳу анҳо) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хотинларга уйланинглар, чунки улар сизларга бойликларни олиб келишади»- дедилар (Ҳоким, «Никоҳ китоби, “Аёлларга уйланинглар улар сизларга бойлик олиб келади” боби. Ҳайсамий «Мажмаъ» китобида санад кишиларини ишончли, деди: 4/ 255). Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолонинг: «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилади. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир» (Нур: 32) оятига ишора бордир.

Фақиҳ саҳоба (Абдуллоҳ) ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) айтди: «Беҳожатликни уйланишда изланглар. Аллоҳ таоло: «Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилади» (Нур: 32), демоқда» (Табарий тафсири, 19/ 166).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўпхотинга уйланиш билан иффатни қасд қилган кишига Аллоҳнинг мададидан башорат бердилар: «Уч кишига мадад қилиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир: Покланишни қасд қилган куёв, тўловни қасд қилган мукотаб ва Аллоҳ йўлида жанг қилаётган ғозий» (Имом Аҳмад ривояти, 2/ 251. Насоий, ибн Можжа ривоятлари, аллома Албоний бу ҳадисни «саҳиҳ», деган)

(Мукотаб – ҳожаси билан ўз ҳурриятини сотиб олиш учун шартнома тузган қул).

Шуларга биноан айтамиз:Аллоҳ таоло бандаларининг бу дунёдаги манфаатлари нимада эканини жуда яхши билади ва шунинг учун ҳам кўпхотинга уйланишга рухсат берган:

- хотиннинг эрдан маҳрум бўлмаслик манфаати;

- эркакнинг ўз манфаатларидан маҳрум бўлмаслик манфаати;

- умматнинг наслини кўпайишидаги манфаати.

Бу – (барча нарсадан) Хабардор, Ҳаким, (бандаларига) Меҳрибон, Раҳмли Зот тарафидан қурилган қонундир. Уни Аллоҳ кўзини куфр ёки мунофиқлик ёки ўжарлик билан кўр қилган кимсаларгина қоралашлари мумкин!!

(Аллоҳ таоло айтди):«Айтинг (эй Муҳаммад), сизлар яхшироқ биласизларми ёки Аллоҳми?!!» (Бақара: 140);

«Сизлар Аллоҳга динингларни (иймонларингни ҳақиқий эканлигини) билдирмоқчимисизлар?!» (Ҳужурот: 16);

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» (Мулк: 14);

«Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?!» (Қамар: 15).

^ Кўпхотинлик ҳақида ёзилган асарлар

Кўпхотинлик ҳақида талайгина асарлар ёзилган, алҳамдулиллаҳ. Биз улардан айримларини қуйида эслатиб ўтмоқчимиз:

Шайх Атийя Муҳаммад Солим, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик)

Шайх Абдуллоҳ Носиҳ Алвон, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Доктор Абдунносир Аттор, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Зубайъий, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Доктор Аҳмад Алий Тоҳа Раммон, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Шайх Иброҳим Муҳаммад Жамал, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Доктор Муҳаммад Мисфир Заҳроний, «ал-Ислам ва Тааддудуз-завжаат» (Ислом ва кўпхотинлик).

Шайх Мустфо Адавий, «Фиқҳу тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик фиқҳи).

Хошеъ Ҳаққий, «Тааддудуз-завжаат ам тааддудул-ашиқот?!» (Кўпхотинликми ёки кўп ўйнашликми?!).

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Тайёр, «ал-Адлу фит-тааддут» (Кўпхотинликдаги адолат).

Ҳошим Рифоъий, «ал-Калимаат фий баяни маҳасини тааддудиз-завжаати» (Кўпхотинлик манфаатлари ҳақида икки оғиз сўз).

Муҳйиддин Абдулҳамид, «Қолув ва қулна ан тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик ҳақидаги эркак ва хотинлар сўзи).

Имодуддин Ҳусайн, «Завжатун ваҳидатун ла такфий» (Битта хотин етаурли эмас).

Аҳмад Ҳусайн, «Лимаза ал-ҳужуму ала тааддудиз-завжаат?» (Нега кўпотинлкка ҳужум қилинмоқда?).

Аҳмад Ҳусайн, «ал-Ҳикмату вал-бараҳийн фий тааддуди завжатир-Расул» (Пайғамбарнинг кўпхотинга уйланишидаги ҳикмат ва ҳужжатлар).

Бунайдир Ҳайсуний, «Даъват ила тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинликка чақириқ).

Холид Журайсий, «Фазлу тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик фазилатлари).

Холид Журайсий, «Лимаза тааддудуз-завжаат» (Нега кўпхотинлик?).

Холид Журайсий, «Кайфа тузаввижу аанисан» (Ўтириб қолган қизни турмушга бериш йўли).

Ғолия Жаҳдарий, «Наам, тааддудуз-завжаатнеъмаҳ!» (Ҳа, кўпхотинлик неъматдир!).

Раъд Ҳиялий, «Тааддудуз-завжаат фил-Ислам: кайфа? Ва лимаза?» (Исломдаги кўпхотинлик: нега ва нима учун?).

Муҳаммад Совваф, «Завжаатун-набиййи соллаллоҳу алайҳи ва саллам ат-тоҳирот ва ҳикматутааддудиҳинн» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг афифа рафиқалари ва уларнинг кўпсонли бўлишларининг ҳикмати).

Абдулкарим Зийдон, «Рудудун ала шубуҳаат ҳавла тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик ҳақидаги шубҳаларга жавоблар).

Эҳсон Утайбий, «Аҳкамут-тааддуди фий завъил-Китаби вас-суннаҳ» (Қуръон ва суннат соясида кўпхотинлик аҳкомлари).

Абдулкарим ибн Абдулмуҳсин Туркий, «Ли кай янжаҳа таддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик муваффақиятли бўлиши учун).

Бу ва бунга ўхшаш мустақил ёки маржеъ-манбаъ бўлган китоблар ичидаги рисолалар кўпдир. Аллоҳ муваффақиятга эриштирувчи ва тўғри йўлга йўлловчи Зотдир.




Похожие:

2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk icon2013 1434 MyIslamicBooks tk Салафлар дурдоналаридан
Имом Аҳмад «Муснад»да саҳиҳ санад билан келтирган ҳадисда Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk icon2013 1434 MyIslamicBooks tk
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconНаказ №57 Про зміни в режимі роботи закладу у зв’язку з перенесенням робочих днів з 03. 05. 2013 на 18. 05. 2013, 10. 05. 2013 на 01. 06. 2013 наказую: Організувати навчальний процес 18. 05. 2013 за розкладом п’ятниці
У зв’язку з перенесенням робочих днів з 03. 05. 2013 на 18. 05. 2013, 10. 05. 2013 на 01. 06. 2013
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconН. А. Перцева Е. Н. Лисова Пр. №1 от 29. 08. 2013 29. 08. 2013 31. 08. 2013 Рабочая программа
Муниципальное казенное общеобразовательное учреждение «Быковская основная общеобразовательная школа» администрации муниципального...
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconРозпорядження 25. 07. 2013 Теофіполь №174/2013-р Про підсумки соціально-економічного розвитку району за І півріччя 2013 року
Протягом І півріччя 2013 року в районі проведено певну роботу спрямовану на забезпечення виконання завдань Програми соціально-економічного...
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconПротокол №9 от 30. 08. 2013. Приказ от 02. 09. 2013.№135
...
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconМуниципальное бюджетное общеобразовательное учреждение средняя общеобразовательная школа с. Правда муниципального образования «Холмский городской округ»
...
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconНаказ №146 Про підготовку до 2013/2014 навчального року
України від 04. 07. 2013 №894 „Про підготовку до 2013/2014 навчального року ”, Департаменту освіти і науки облдержадміністрації від...
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconКалендарний план підготовки та проведення зно-2013
Подання реєстраційних документів особами, які виявили бажання пройти зно в 2013 році: 4 січня 5 березня 2013 року
2013 ­ 1434 MyIslamicBooks tk iconЗарегистрирован в Минюсте РФ 11 февраля 2013 г. Регистрационный №26987 Приказ Минобрнауки России от 22 января 2013 г. №24 г
Об утверждении сроков, единого расписания, формы и продолжительности проведения государственного выпускного экзамена по русскому...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы