Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш icon

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш

НазваниеПайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш
Дата конвертации07.11.2014
Размер132.94 Kb.
ТипДокументы


Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Абдулазизқори ибн Абдулфаттоҳ

Таржимон: Ислом Нури

www.islamnuri.com

2013 - 1435

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png
Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

Аммо баъд...

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммат устида жуда кўп ҳақ-ҳуқуқлари бор. Улар ичида энг улуғ ва энг буюк ҳақларидан бири – ҳар бир мусулмон у зотнинг сийратларини ўқиб-ўрганишидир. Чунки:

Биринчидан: у зотнинг сийратлари Аллоҳ азза ва жалланинг динига ҳамда Руҳул-Амин орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларига нозил қилган Каломига амалий тафсир ва татбиқий баёндир. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюк рисолат (элчилик) соҳиби эдилар. У зот ўзларига юклатилган рисолатни оғзаки етказдилар ва амалда татбиқ қилдилар. У зотнинг ҳаётлари ушбу рисолатнинг ёрқин баёнидир. Сўзлари, иш-амаллари, ҳаракатлари-ю, сукунатлари, ғазаб ва ризо пайтидаги, уйқудаги ва уйғоқ пайтидаги, шод-хуррамлик ва мусибат пайтидаги ҳолатлари, умуман у зотнинг бутун ҳаётлари Аллоҳнинг дини ва Каломининг амалий тафсири эди. Уммул муъминийн Оиша розияллоҳу анҳо айтганларидек: «У зотнинг хулқлари Қуръон эди» (Саҳиҳ Муслим: 746). Яъни, у зот ўз ахлоқлари орқали Қуръонни амалий равишда тафсир қилиб берардилар.

Иккинчидан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳ таоло мўминлар учун ўрнак ва намуна мақомида қилди. У зот инсоний комилликнинг биз ўрнак олишимиз, эргашишимиз лозим бўлган олий намунасидирлар. Кўпчилик одамлар айрим инсонларни ўзларига намуна қилиб олишади, уларнинг ҳолатларига ҳавас қилиб, уларга тақлид қилишга, ўзларини уларга ўхшатишга ҳаракат қилишади, кўп ишларида, ҳатто юриш-туриш ва кийинишда уларга тақлид қилишади. Аммо, биз саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга тақлид қилишга ва зоҳирий кўринишларда ўзимизни у зотга ўхшатишга эмас, балки у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олишга, йўлларига эргашишга ва амру фармонларига бўйсунишга буюрилганмиз. Зеро, тақлид ва ўхшашлик кўп ҳолларда онгли равишда бўлмайди. Ўрнак олиш ва эргашиш эса ундай эмас, мўмин киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг асҳобларига онгли равишда эргашади, улардан ўрнак ва намуна олади, буни у диндорликнинг ва Аллоҳ азза ва жаллага яқинлик ҳосил қилишнинг йўли деб билади. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзига намуна деб билган одамнинг ҳолати ана шундай бўлади, у иймон нималигини биладиган, Аллоҳни танийдиган, охират кунидан умидвор бўлган мўмин бўлади.

Учинчидан: биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олишимиз ва у зотга эргашиш билан бир қаторда у зотни улуғлашимиз, ҳурмат-эҳтиром билан тилга олишимиз ва севишимиз лозим бўлади. Баъзи одамлар қайсидир бир шахсга эргашишлари, унинг буйруқларига бўйсунишлари мумкин, бироқ бундан улар ўша шахсни яхши кўришлари шартлиги келиб чиқмайди. Мумкинки, ундан қўрққанидан ёки мол-дунёсидан умидвор бўлганидан унга эргашаётгандир ва итоат қилаётгандир. Аммо, бизнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олишимиз ва у зотнинг буйруқларига бўйсунишимиз у зотга бўлган муҳаббатимиз ва ҳурмат-эҳтиромимиз билан қоришиб кетган бўлиши лозим. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Жумладан:

- Аллоҳ таборака ва таоло бизни шунга буюрди. Балки, Аллоҳ таоло Ўзига бўлган муҳаббатни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат билан чамбарчас боғлади ва бу иккисини энг зарурий вожиблардан қилди, уларни ўрнига келтирмаганларга азоб бўлиши билан таҳдид қилди, «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас», деди (Тавба: 24). Парвардигор азза ва жалла бу оятда бизга баён қиладики, бизнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлган муҳаббатимиз мазкур дунё ашёларига бўлган рағбат ва муҳаббатимиздан устун келмоғи вожиб бўлади.

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрди ва у зотни Ўзига халил қилди. Халиллик дўстликдан юқори даражадир. Шундай экан, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севишимиз, у зотга муҳаббат қўйишимиз даркор. Ким Аллоҳни яхши кўрса, Аллоҳ яхши кўрган нарсаларни яхши кўрмоғи лозим. Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлганларнинг энг улуғи бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Бинобарин, банданинг Парвардигор азза ва жаллага бўлган муҳаббатининг энг катта белгиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати саналади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати рост эканининг аломати эса у зотга эргашиши ва у зотни ўзи учун намуна деб билиши билан билинади. Шунинг учун Аллоҳ таоло: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади», деди (Оли Имрон: 31).

- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсиятлари севилишга лойиқдир. Зеро, унда инсоний комилликнинг барча гўзал қирралари балқиб туради, шунингдек унда илоҳий ваҳий ўз ичига олган улуғлик ва олийликлар ҳам барқ уриб туради. Зеро, у зотнинг шахсиятлари инсоний камолот гўзаллиги билан илоҳий ваҳий улуғворлиги ва салобатини ўзида жамлагандир.

Эй мўмин-мусулмон биродар, саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни севмасдан туриб иймонингиз ҳеч қачон саҳиҳ бўлмайди, исломингиз ҳаргиз мақбул бўлмайди. У зотга бўлган муҳаббатингиз оламдаги жамики нарсалардан устун бўлмагунича иймонингиз комил бўлмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизларнинг бирортангиз мен унга отасидан ва фарзандидан кўра суюмлироқ бўлмагунимча иймонли бўлмайди» (Саҳиҳул Бухорий: 14). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларнинг бирортангиз мен унга отасидан, фарзандидан ва барча инсонлардан кўра суюмлироқ бўлмагунимча (комил) иймонли бўлмайди» (Имом Бухорий (15) ва Имом Муслим (44) ривоятлари).

Мусулмон биродар! Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатингиз ортишини истасангиз, ҳар хил керакли-кераксиз ишларга сахийлик билан сарфлаётган вақтингиздан кунига атиги бир соатни, бунга ҳам ҳимматингиз етмаса ҳафтасига бор йўғи бир соатни у зотнинг сийратларини ўқиб-ўрганиш ё тинглаш учун сарф қилинг. Буни агар оила даврасида, ўғил-қизларингиз ичида қилсангиз, бу борада зиммадаги вазифани чиройли адо қилган бўласиз. Агар китобхон бўлсангиз, муҳаддислар ва муҳаққиқ уламолар тарафидан ёзилган, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларидан саҳиҳ ва ёлғонларини ажратиб берилган ишончли сийрат китобларини мутолаа қилинг, каззоб қиссагўйлар ва хурофотчиларнинг динимизнинг амалий татбиқи бўлмиш сийрати шарифани ёлғон-яшиқ аралашган тўқима қиссалар ва сохта ҳикояларга айлантириб юборган чўпчаклар тўрига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммат зиммасидаги ҳақ-ҳуқуқларидан энг катта ва энг улкан ҳақларидан яна бири у зотнинг суннатларига эргашиш, унга амал қилиш, уни ҳимоя қилиш, унга ёрдам бериш, унутилганларини қайта тирилтиришдир. Қанча-қанча суннати набавия борки, одамлар унутиб юборишган, унинг суннатлигини билишмайди. Ушбу мавзу ўта муҳим ва долзарб бўлгани учун биз Аллоҳнинг изни билан суннатни маҳкам тутганлар учун яна ҳам собитқадамлик ва эслатма бўлиши, бидъатда юрганлар учун насиҳат ва унинг зараридан огоҳлантириш ҳосил бўлиши учун бу мавзуни бирмунча кенгроқ ёритиб беришни истадик.

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).

Муҳаммад ибн Алий ал-Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ибрат олиш – у зотдан намуна олиш, суннатларига эргашиш, гап-сўз ва иш-амалда у зотга мухолиф бўлмаслик демакдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менинг суннатимга мувофиқ иш тутса, у мендандир. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир» (Абдурраззоқ «Мусаннаф»ида (10379) ривоят қилган). Ушбу ҳадиснинг бир қисми «Саҳиҳайн»да ҳам мавжуд: «Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир» (Саҳиҳул Бухорий: 4776).

Суннатга эргашиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг катта ҳақларидандир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида Пайғамбарига хитоб қилган: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади», деди (Оли Имрон: 31). «Аллоҳни севсангиз, мени ҳам севинглар», демади. Зотан, эргашиш муҳаббатни ўз ичига олади. Муҳаббатсиз эргашишдан фойда бўлмагани каби, эргашиш бўлмаган муҳаббат ҳам мақбул эмас, аслида.

Лекин, бу гўзал қуръоний таъбирдаги сир – тингловчини ҳар икки ишни лозим тутишга, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатлари билан у зотнинг суннатларига эргашишни жамлашга чорловдир.

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни севувчи ҳар бир мусулмон ўзини текшириб кўриши ва ўзининг у зот суннатларига нисбатан қай ўринда эканини билиши лозим. Агар у Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида, у зотнинг суннатларини тутган ҳолда бўлса, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва йўлида маҳкам бўлсин. Зеро, ёлғиз угина Аллоҳга етказувчи ва юрувчилари жаҳаннамдан омон қолувчи нажот йўлидир. Фақат угина жаннатга олиб борувчи ягона йўлдир. У бошида Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлбошчи ва раҳбар бўлиб турган нажот топувчи фирқанинг йўлидир. Бу йўлда илк юрган кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида туриб мардонавор жиҳод қилган ва жиҳоднинг гўзал синовларидан чиройли ўтган, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу динга улар сабабли нусрат берган ва бу миллатни улар сабабли азиз қилган, сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бу умматга у зотнинг йўллари, суннатлари ва шариатларини етказиб берган саҳобаи киромлар ва улуғ имомлардир.

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бану Исроил етмиш икки фирқага бўлинди. Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади, барчаси дўзахда, фақат биттаси (нажот топади)». «Улар кимлар, ё Расулуллоҳ?», деб сўралди. «Мен ва асҳобларим юрган йўлда юрганлар», деб жавоб бердилар (Абу Довуд, Китабус-сунна: 4596).

Мусулмон биродар, ўзингизни текшириб кўринг, сиз ушбу нажот топувчи фирқага нисбатан қандай ўриндасиз?! Ўзингизга ўзингиз савол беринг, сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамда у зотнинг асҳобларининг йўлларидамисиз?! Агар шундай бўлса, сиз ундан ўзга фирқаларнинг ҳеч бири асло нажот топмайдиган ягона нажот топувчи фирқа аҳлидан бўласиз.

Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаббатларини даъво қилувчи шахс хушёр бўлинг ва нафсингизга савол беринг, сиз у зотнинг йўлларидамисиз, у зотнинг суннатларини маҳкам тутувчилар сафидамисиз? У зотнинг суннатлари ва йўллари ҳавои нафсингиздан устунми?! Чунки, қуруқ муҳаббат даъвосининг ўзи агар унга иттибоъ (эргашиш) қўшилмас экан, фойда бермайди. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати энг кучли зотлар асҳоби киромлар эди. Шунинг учун улар у зотга энг қаттиқ эргашувчилар бўлганлар, у зотнинг суннатларини ва йўлларини энг қаттиқ тутувчилар бўлганлар. Улар ҳеч кимнинг йўлини ва фикрини суннатдан муқаддам қўймаганлар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини ижро қилишга ошиқишар, уларни бундан ҳеч нарса қайтара олмасди, улар учун мазкур буйруқлар остидаги ҳикматни билиш ёки билмаслик қизиқ эмасди.

Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан сўради: «Эй Абу Абдурраҳмон, Қуръонда хавф намози борлигини, ҳазар (яъни, муқимликда ўқиладиган) намоз борлигини биламиз, аммо сафар намози ҳақида бирон оят борлигини топмадик». Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: «Эй жиян, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бизга пайғамбар қилиб юборди, биз шунда ҳеч нарсани билмас эдик, фақат у зот нима қилсалар, биз ҳам шуни қилардик».

Ҳа, ҳақиқий бўсуниш мана шудир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима қилганларини кўрсалар, ўшани қилардилар, у зотнинг йўлларига эргашардилар, суннатларини маҳкам ушлардилар, буйруқларини ижро қилардилар, қайтариқларидан тийилардилар, улар остидаги сабаб ва иллатларни хоҳ билсинлар, хоҳ билмаснлар, бу улар учун фарқсиз эди. Бу маънони Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳажари асвадни ўпаётган пайтдаги айтган сўзлари ҳам яққол ифодалаб беради: «Мен сенинг фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган оддий бир тош эканингни яхши биламан. Агар мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сени ўпганларини кўрмаганимда ўпмаган бўлардим». У киши мана шу сўзларни айтиб туриб, тошни ўпганлар. У кишининг сўзларининг маъноси шуки, мен сени ўпиш остидаги сир, ҳикмат ва иллат-сабаб нималигини билмайман. Менинг билганим шуки, сен бир тошсан, бировга фойда етказишга ҳам, зарар етказишга ҳам қодир эмассан. Лекин, шундай бўлса ҳам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига бўйсунаман, суннатларига амал қиламан, йўлларини маҳкам ушлайман, шу боис сени ўпаман. Чунки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сени ўпганларини кўрганман. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам Аллоҳ таборака ва таоло буюргани учун ўпганлар ва бу билан Раббиларининг амрларига бўйсунганлар. Биз ҳам уни Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашиб ўпамиз. Йўқса, у аслида оддий бир тош бўлиб, тошлик моҳиятидан ташқарига чиқа олмайди. Сир тошда эмас, балки сир бўйсунишда, суннатга эргашишдадир. Аллоҳ таоло айтади: «Пайғамбар сизларга нимани олиб келган бўлса, уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир» (Ҳашр: 7).

Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севувчи инсон, сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал иш у зотнинг суннатларини тирилтириш, уларни ўзингизда ва хонадонингиз аъзолари ичида татбиқ қилиш, уларни унутган ёки билмаган одамларга эслатиш, уларни қўлингиздан келганича одамлар ичида ёйишга ҳаракат қилишдир. Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: «Ким Исломда бир яхши йўлни (яъни амални) йўлга қўйган бўлса, ундан кейин ўшанга амал қилинса, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг ажрича ажр ёзилади, уларнинг ажридан ҳам бирон нарса камаймайди. Ким Исломда бир ёмон йўлни (яъни амални) йўлга қўйган бўлса, ундан кейин ўшанга амал қилинса, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг гуноҳича гуноҳ ёзилади, уларнинг гуноҳларидан ҳам бирон нарса камаймайди» (Имом Муслим (1017) ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ гапни айтдилар. «Исломда яхши йўлни йўлга қўйса» деганлари маъноси – одамлар ўртасида у зотнинг суннатларини тирилтирса ва одамлар бунда у кишига эргашсалар, у одамга ўзининг ажрига қўшимча унга эргашиб шу суннатга амал қилганларнинг ажрича ажр бўлади. Аммо, ким динда ёмон бир йўлни йўлга қўйса, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам диндаги бидъатни шундай деб атадилар, у одамга ўзининг гуноҳига қўшимча то қиёматгача ўша бидъатга амал қилганларнинг гуноҳича гуноҳ ҳам бўлади.

Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ошиғи, сиз бундай улкан ажрга нақадар муҳтожсиз, ана ундай гуноҳдан қанчалар беҳожатсиз! Амр ибн Авф ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ибн Ҳорис розияллоҳу анҳуга айтдилар: «Ким менинг суннатимдан бир суннатни тирилтирса, сўнг унга одамлар амал қилсалар, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг савобича савоб бўлади, лекин бу уларнинг савобидан бирон нарсани камайтирмайди. Ким бир бидъатни пайдо қилса, у учун ўша бидъатга амал қилган кишилар гуноҳича гуноҳ бўлади, лекин бу уларнинг гуноҳидан бирон нарсани камайтирмайди» (Саҳиҳ сунан Ибн Можа: 173). Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан биргина унутилган суннатни тирилтириш билан ўшанинг ажридан ташқари унга амал қилган одамларнинг ажрича ажру-савоблар берилса, бу ажрлар сизга керак эмасми эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ошиғи?! Бу сиз учун кўпчилик одамлар Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатлари номи остида қилаётган саноқсиз бидъатларга ботишдан кўра лойиқроқ эмасми?! Улар ўзлари қилаётган бу ишларни бидъати ҳасана деб атайдилар, қилишнинг ҳеч қандай зарари йўқ деб даъво қиладилар, бу билан одамларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини эслатиш ҳосил бўлади, дейдилар. Биз айтамиз: Динда бидъати ҳасана ёки бидъати мақбула деган нарса йўқ, диндаги ҳар қандай бидъат мардуд (қайтарилган).

Кимда-ким динда ҳасана деб аталувчи бидъат бор деб даъво қилса, у одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «(Динда) ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир, ҳар бир залолат эса дўзахдадир» (Ҳадиснинг асли Имом Муслимда: 867) деганларини унутибди! «Ҳар бир» деган сўз бирикмаси ҳамма янги пайдо қилинган ишни ўз ичига олади, ҳеч бир бидъат ундан ташқарида қолмайди. Диндаги ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолатнинг оқибати дўзахдир.

Бундан ўзингизга тегишли хулоса чиқариб олинг эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати бор ошиқ! Билингки, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ амал, гарчи жуда кичик бўлса ҳам, сиз учун Аллоҳнинг ҳузурида афзалроқдир, кўп пул-мол ва куч-ҳаракат сарфланадиган, қийналиб, машаққат чекиб амалга ошириладиган бидъат ишдан кўра баракаси улуғроқдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари ана шундай тушунчада эдилар.

Имом Доримий Абдулоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг: «Суннатда иқтисод қилиш бидъатда ижтиҳод қилишдан яхшироқ» деганларини ривоят қилган.

Тобеинлар ҳам ана шундай тушунардилар. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Суннатдаги озгина амал бидъатдаги кўп амалдан яхшидир».

Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ошиғи, сиз мазкур усул-асосларни билиб ва ёдлаб олинг. Чунки, уларни ёдда сақласангиз ва амал қилсангиз, сиз тўғри манҳаж устида бўласиз, нажот йўлида бўласиз, нажот топувчи фирқа сафида бўласиз.

Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустурий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бизнинг йўлимизнинг усули-асоси учта: биринчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ахлоқ ва амалларда эргашиш, иккинчиси ҳалолдан ейиш, учинчиси сўзлару ишларда ниятни холис қилишдир». Бу саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариат усулларидир, сиз уларни маҳкам тутинг, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ошиғи!

Эй мусулмонлар, жамоатни лозим тутингиз! Чунки, Аллоҳнинг қўли жамоат устидадир. Ким (жамоатдан) ажралса, дўзах сари ажралибди. Билингки, жамоат Китоб, Суннат ва саҳобаи киромнинг манҳажини маҳкам тутмоқликдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига ҳамда то қиёмат уларга яхшилик билан эргашган кишиларга салавоту саломлар йўлласин.





Похожие:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconПайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: у зотга салавот ва салом айтишимиз

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconИслом даъватининг ғояси
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconИслом даъватининг ғояси
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconРизқнинг зиёда бўлиши сабаблари
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconРизқнинг зиёда бўлиши сабаблари
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconОдамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconОдамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconАбу Абдуллоҳ Шоший Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2012 1433 نحن أولى بموسى منكم «باللغة الأوزبكية»
Бутун оламлар Раббиси Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога ҳамду санолар ва тақводорлар имоми пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салоту...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш icon2013 1434 MyIslamicBooks tk
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ-ҳуқуқларидан: сийратларини ўрганиш ва суннатларига эргашиш iconАёллар учун табиий қонлар ҳақида рисола
Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи йўқ, у адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы