Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли icon

Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли

НазваниеТаржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли
Дата конвертации07.11.2014
Размер292.4 Kb.
ТипДокументы

Пайгамбар хонадонидан

намуналар

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Холид ибн Абдурахмон

Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли

www.islamnuri.com

2013 - 1435

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png
СЎЗ БОШИ

Бисмиллахир Рохманир Рохийм

Аллох таолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга, ахли байтларига ва асхобларига хамда киёматгача уларга чиройли суратда эргашганларга Аллохнинг салоту саломлари бўлсин.

Биродаримиз Холид ибн Абдуррахмон Шойиънинг «^ Оилавий хаёт» деб номланган китобини эр-хотинлик мавзусида жуда фойдали ва нозик дид билан ёзилган деб ўйлайман.

Бу китобда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хидоятларидан узок бўлиш хамда хотинлар билан муомала килишни билмаслик окибатида вужудга келадиган муаммолар хусусида сўз боради. Шунингдек, Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг аёллари ва кизлари билан килган муомалалари, аёллар тарафидан содир бўлаётган номаъкул хатти харакатлар, никох тўйлари каби маросимларни шариатга мувофик хурсандчилик билан ўтказиш лозимлиги, аёллар тарбиясига каттик эътибор бериш, кизларнинг отаси устидаги хакки, кўпхотинлик хамда уларни орасида адолат, таксимот ишлари ва эр хотин ўртасида содир бўлган мушкулотларни кандай бартараф этиш хусусида сўз боради.

Дархакикат, бу рисола Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаётидан ёркин суратни бизларга такдим килади-ки, бу билан кўп хонадонлардаги оилалар хаёти мустахкамланади.

Пайгамбаримизга  Аллохнинг саловот ва саломлари бўлсин.

^ Солих ибн Гоним Аc-Cадлан.

 

Тирикликда хам вафот этгандан кейин хам эр-хотинлик хакларига риоя килиш

Оиша розияллоху анходан: «Мен Набий соллаллоху алайхи ва саллам аёллари ичида  Хадича розияллоху анхога — гарчи у кишини кўрмаган бўлсам хам — рашк килганимчалик биронтасига рашк килмаганман. Чунки Набий соллаллоху алайхи ва саллам уни кўп эслардилар. Агар кўй сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг Хадичанинг дугоналарига хам жўнатар эдилар.

Бир куни мен Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга “Гўё дунёда Хадичадан бошка аёл йўкдай!”- деган эдим, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ха, (дунёда) Хадичадек аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди. Ундан фарзандларим хам бор»,- дедилар. (Бухорий ривояти)

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

1) Хадисда Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг олийжаноб хислатлари, гўзал сифатлари, халимлиги ва аёлларига нисбатан - вафот этиб кетган бўлса хам - мухаббати хамда ўша аёлидан кўрган яхшиликларини унутмаганлиги зикр килинган.

2) Хадисда Хадича розияллоху анхонинг фазли ва у мухтараманинг Набий соллаллоху алайхи ва салламга канчалик азиз, хам суюкли бўлганликлари баён этилган. 

3) Киши аёлининг кадр-киммматини тириклигида хам вафот этгандан кейин  хам унутмаслиги лозим.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «^ Сизларнинг энг яхшингиз ўз оиласига яхши бўлганингиз. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши кишиман. (Термизий, Ахмад ва Ибн Можа ривояти, сахих хадис Албоний)

4) Рашкнинг(1) эр-хотин орасида мавжудлигига исбот бор. Рашк энг фозила аёллардан хам содир бўлиши мумкин.

Имом Табарий айтади:

«Рашк аёллар  табиатида бўлгани учун рашк килиш мумкин, лекин Аллох ва Расули харом килган нарсаларга ўтиб кетмаслиги лозим».

5) Яхши кўрган кишингизнинг яхши кўрганларини хам яхши кўринг.

6) Айрим кишилар иккинчи хотинга уйлангандан кейин, аввалги хотинининг яхшиликларини эсдан чикарадилар. Бу хато, албатта.

7) Аёл ўзининг юриш туриши ва чиройли муомалалари билан эрининг мухаббатини козониши лозим. Зеро, яхши хотин эрига хаёт кувончини такдим этиб, гўзал мухит яратиб беради. Яхши аёл оилани бог-бўстонга, ёмон аёл эса чўл-биёбонга айлантиради.

 

^ Аёллар билан мулойим муомала килиб, улар мухаббатини козонмок лозим

Оиша розияллоху анходан ривоят килинади:  «Хабашлар найзалари билан масжидда ўйин кўрсатишарди. Расулуллохсоллаллоху алайхи ва саллам  «Эй Хумайро(2)  уларни томоша килишни хохлайсизми дедилар. Мен: «Ха» дедим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эшик ёнида турдилар, мен эса ёнларига келдим-да иягимни муборак елкаларига кўйдим ва яногимни янокларига текказдим. Хабашлар ўйин кўрсатиб: «Абул Косим жуда яхшидир»,- дейишарди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам «Етар энди» дедилар. Мен: «Ё Расулуллох шошманг» дедим. Расулуллохсоллаллоху алайхи ва саллам бироз турдилар. Сўнг яна «Етар, энди» дедилар. Мен яна «Ё Расулуллох, шошманг» дедим. Хабашларни томоша килишни хохламас эдим, лекин мен аёлларга Расулуллохнинг мен учун турганликлари ва мени кадрлашлари аёлларга етиб боришини хохлардим.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

1) Бу хадисда аёлларга мулойим муомала килиб, улар мухаббатини козониш баён килинган.

2) Хайит кунлари оилага хар хил бадан рохатланадиган, Аллох таъоло халол килган нарсаларга шароит яратиб бериш шариат рухсат этган амаллардан эканлиги баён килинади. Чунки хадисда зикр килинган вокеа хайит кунида бўлган эди.

3) Хайит кунлари хурсандчиликни зохир килиш  дин ибодатларидан саналади.

4) Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ўз ахли аёлларига ва бошкаларга килган яхшиликлари, чиройли хулклари, мехрибончиликларини хар-бир эр киши ўзида мужассам килиши лозимлиги баён килинган.

5) Оиша розияллоху анхони Набий соллаллоху алайхи ва саллам  канчалик яхши кўришлари баён килинган. Шунинг учун хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан «Одамлар орасида энг яхши кўрган кишингиз ким?»- деб сўраганларида «Оиша»деганлар. (Муттафакун алахи)

6) Хар кимни ўзи яхши кўрган исм билан чакириш хам лутфга киради. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша розияллоху анхуни «Эй Хумайро», деб эркалатиб чакиряптилар. Баъзан: «Эй Оиш, Жаброил сизга салом йўллаяпти»,(Муттафакун алахи) деб охирги харфини тушириб айтганлар.

 

^ Оилавий хаётда баъзи хатолардан кўз юмиш

Умму Салама розияллоху анходан: «Бир кун Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам асхоблари билан Оиша розияллоху анхонинг уйида ўтирган эдилар. Умму Салама онамиз бир идишда таом олиб келдилар. Шунда Оишарозияллоху анхо кийимини белига боглаб олган холда кўлида бир тош билан келди-да у билан идишни уриб иккига бўлиб кўйди. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бўлинган идишни иккала бўлагини бирлаштириб сахобаларга: «Олинглар! Еяверинглар, онангиз рашк килди» дедилар, икки марта. Сўнгра расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша онамизнинг идишларини олдилар ва Умму Салама онамизга бердилар, Умму Саламанинг идишни Оиша розияллоху анхога бердилар». (Насоий ривояти)

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

1) Хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг гўзал хулклари ва халимлиги баён килинган.

2) Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг халимлигига каранг! Оиша розияллоху анходан содир бўлган хатони маломат килмасдан, аёлларнинг рашкчи эканлигини билганлари учун «Онанглар рашк килди»,- деб маъзур тутяптилар.

3) Оиша розияллоху анхонинг идишни синдирганига Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам индамадилар. Чунки Умму Салама розияллоху анхо Оиша розияллоху анхонинг уйида ўтирган Расулуллох ва асхобларига таом чикариш билан, Оиша розияллоху анхонинг рашкига сабабчи бўлган эди. Шунинг учун хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам идишни тўлатиш билангина чекландилар. Таомни  эса тўлатмадилар, чунки бу таом хадя эди. Бошка шунга ўхшаш ходисада «Идишга идиш, таомга таом» деб таомни хам тўлатганлари ривоят килинган.

4) Мана бундай хикмат ва халимлик оила хаётидаги тўсиклардан бешикаст ўтишга имкон беради. Кўп хотинли кишилар Набий соллаллоху алайхи ва салламдан ўрнак олиб, аёлларига нисбатан хамиша хикмат ва халимлик макомида туриб, барча холатларда адолат билан иш тутсинлар. Ана шунда хеч кимга зарар етмайди. Аёлларининг факат биттасига мойил бўлиб, колганларини ташлаб кўйган киши куйидаги тахдидни ёдида тутсин.

«Кимнинг икки хотини бўлиб, уларнинг бирига мойил бўлиб колса киёмат куни бир тарафга моил бўлиб (кийшайган)холда келади». (Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

 

^ Эр-хотин орасидаги туйгуларга эътибор

Оиша розияллоху анходан: «Расулуллох  соллаллоху алайхи ва саллам менга: «Мен сизнинг рози бўлганингизни хам, жахлингиз чикканини хам биламан»,- дедилар. «Каердан биласиз?»- деб сўрадим.

- Агар мендан рози бўлсангиз «Йўк Мухаммаднинг роббисига касамки»- деб гап бошлайсиз, агар мендан газаблансангиз «Йўк Иброхимнинг роббисига касамки»,- деб гап бошлайсиз дедилар.

- Аллохга касамки тўгри айтдингиз, факат исмингизни тарк этаман холос»,- дедим. (Бухорий ривояти)

 

Хадисдан олинадиган сабоклар

Агар эр-хотин бир бирини диккат билан кузатса, качон газабланиши-ю качон рози бўлишларини билиб оладилар. Биз бу хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша розияллоху анхонинг хис-туйгуларини, биргина касамининг ўзиданок билиб олганларини мулохаза киламиз.

2) Гохо эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар бўлиб туради. Бундай холларда бир-биридан аразлашиш орага совуклик тушишига сабаб бўлмаслиги керак. Шариат рухсат берган йўллар билан мас: насихат килиш каби чораларни кўллаш керак. Агар насихат кор килмаса унда эр жойини бўлак килиши мумкин.

3) Оиша розияллоху анхонинг Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга килган газаби кечирилди. Аслида, хеч кимнинг Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга газаб килиши жоиз эмас. Оиша розияллоху анхонинг газабига рашк туртки бўларди. Рашк эса мухаббатга далолат килади. Шунинг учун хам Оиша розияллоху анхо газабланганда хам, касам ичганда хам «Иброхимнинг раббисига касамки», деб чегарадан ўтиб кетгани йўк. Зеро, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам касамга кўшиб айтилишда инсонларнинг энг муносибидир. Оиша розияллоху анхо Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга боглик чегарадан узокка чикиб кетмади. Эр-хотин бир-биридан газабланган вактда ўртага совукликни туширмайдиган ишларни килсинлар.

4. Баъзилар Аллохдан бошка нарса билан касам ичадилар. Касам ичилаётган нарса хох Каъба, хох Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламнинг номлари ёки бошка нарсалар  бўлсин, бундай касам харом ва ширкдир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Ким касам ичса, Аллохнинг номи билан ичсин, бўлмаса жим турсин». (Муттафакун алайхи)

«Ким омонатни ўртага кўйиб касам ичса, биздан эмас».

«Ким Аллохдан бошка нарса билан касам ичса, дархакикат ширк келтирибди». (Ахмад ривояти)

 

^ Тўй кечаларида рухсат берилган ўйин-кулги

Мухаммад ибн Хотибдан ривоят килинади: Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Никохнинг халол ва хароми ўртасини ажратувчи нарса дуф ва овоз (ёр-ёр)" (Ибн Можа ва Термизий ривояти сахих хадис)

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Бу хадисда никох кечаларида «даф» чалишга хужжат бор. Набий соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Никохдаги халол ва харомнинг орасини ажратиб турадиган нарса даф ва овоздир». (Ибн Можа ва Термизий ривояти сахих хадис)

Ушбу масала ахамиятли бўлганлиги учун бир оз тўхталиб ўтамиз.

1) Чалинаётган нарса бир тарафи тери билан копланган иккинчи тарафи очик, хеч кандай мусикий асбоб ускуналар осилмаган даф (доира) бўлиши шарт. Чунки мусикий асбоблар (шилдирок, халкалар) осилган дафни ишлатишга шариат тарафидан хеч кандай рухсат келган эмас. Бу шариатда харомдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматимда шундай бир кавм бўладики, улар зинони, ипакни, хамрни (арокни).... ва маъозифни ўзларига халол килиб оладилар...».  (Имом Бухорий ривояти)

«Маъозиф» барча мусика асбобларини ўз ичига олади. Лугат олимлари орасида бу масалада хеч кандай ихтилоф йўк. Агар халол бўлганда, зино, хамр каби нарсалар каторида саналмаган бўларди.

Мусика ва мусикий асбобларнинг харом эканлигига хужжатлар кўп. Бирок хозир бу масаланинг ўрни эмас.

2) Тўйда айтиладиган шеърларнинг сўзлари фахш, шахватни кўзгатувчи сўзлардан холи, чиройли ва маъноли сўзлар бўлиши лозим.

3) Бундай холларда аёлларнинг овози эркакларга эшитилмаслиги керак. Аёлларга ажратилган жой эркаклар турган жойга якин бўлмаслиги ва овоз кучайтиргич асбоблари ишлатилмаслиги даркор.

Шайх Солих ибн Гоним Ас-Садлан айтади: «Хурсандчиликни изхор килиш учун никох тўйларида дуф чалинишнинг зарари йўк. Факат баъзи шартлари бажарилиши керак. Шартлар:

Дуф бировни безовта килмайдиган даражада паст овозни чалиниши керак.

Дуфни эркаклар эмас, аёллар чалиши керак.

Шайхулислом Ибн Таймийя айтади:

«Дуф чалиш ва чапак чалиш аёллар одати бўлгани учун бу ишларни килган эркакларни салафлар “хунасалар” деб атаганлар».

Дуфда шилдироклар бўлмаслиги керак. Шунингдек, карнай, сурнай, танбур, гижжак каби асбобларни чалиш хам, эшитиш хам барча ахли илмлар наздида харомдир.

Аёллар эркакларга аралашиб юрмаслиги лозим. Аммо бугун дуфни баланд чалиб овоз кучайтиргич ёрдамида одамларга эшиттириш, шахватни кўзгатувчи охангда ашулаларни ва  бемаъни шерларни айтиб кечалар ўтказилаётганини кўраяпмиз. Бундай ножоиз ишлар албатта фасод ва бузгунчиликка олиб боради.

Хофиз ибн Ражаб ўзининг «Нузхатус само» китобида ёзади:

«Уларнинг дуфлари бамисоли элакдек, шеърлари, нашид ва ашулалари уруш кунларидаги жохилий шеърлар каби бўлар эди. Ким жарангловчи дуфлар билан газаллар эшитишни бунга ўхшатадиган бўлса, жуда катта хато килибди».

Изз ибн Абдуссалом айтади: «Рубоб, гижжак ва шунга ўхшаш чолгу асбобларини чалиш хам, эшитиш хам тўрт мазхабда (Ханафий, Моликий, Шофеъий ва Ханбалий) харомлиги машхурдир».

Ибн Кудома «Мугний» китобида айтади: «Дуфни чалиш эркакларга хамма вакт макрухдир. Уни аёллар чалади. Агар эркаклар чаладиган бўлса ўзини аёлларга ўхшатган бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўзини аёлларга ўхшатган эркакларни лаънатлаганлар».

Хофиз ибн Хажар рахимахуллох айтади: «Исломнинг асл коидаларидан бири - бемаъни ўйин-кулгулардан пок бўлиш. Асл коидага хилоф бўлгани боис ўйин-кулгунинг вакти ва кўриниши аник далилларга мувофик бўлиши лозим».

Баъзи аёллар аёллар даврасида раксга тушаётган вактида мумкин бўлмаган жойлари очилиб кетади. Чунки у шармандаларнинг кийимини кийиб олгани учун либоси паст тарафидан, тепа тарафидан ёки ёнбошидан очилиб ётади. Бу ахволда ракс тушиш хам, бошка аёлларнинг унга караши хам харомдир.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Бир киши бошка бировнинг авратига назар ташламасин! Бирорта аёл бошка бир аёлнинг авратига назар солмасин! Икки киши (ялангоч холда) бир кийим-либосга ўранмасин! Икки аёл хам (ялангоч холда) бир либосга кириб олмасин!». (Муслим ривояти)

Имом Нававий айтади: «Бу хадисда бир киши бошка кишининг авратига, бир аёл бошка бир аёлнинг авратига карашининг харомлиги баён килинган».

Баъзи аёллар кофир, бузук раккосаларга таклид килиб ракс тушади. Бу билан шахват ўчогига ўт ёкадилар. Колаверса Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг мана бу сўзлари остига кириб коладилар: «Ким ўзини бир кавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир». (Абу Довуд ривояти)

Бундан ташкари гунох ишларга ёрдам бериш хам бўлади.

Аллох таъоло айтади: «Гунох ишларга ва тажовузкорликка ёрдам берманглар». (Моида: 2)

Бундай раксга тушиш хам, уни томоша килиш хам  харомдир.

Баъзи аёллар раксга тушаётган вактларида уларга кўз тегиб колиши ва бошка аёллар олдида макталиб хар-хил фитналарга гирифтор бўлиб колиш эхтимоли бор.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтганлар: «Кўз тегиши хакдир. Агар такдирдан бирор бир нарса ўтиб кетгувчи бўлганида, албатта кўз тегиши ўзар эди». (Муслим ривояти)

«Аллохнинг казо ва кадаридан кейин ўладиган кишиларнинг кўпи нафс (яъни, кўз тегиши) билан ўлади». (Баззор ривояти)

Демак муслималар бу муаммолардан ўзларини хотиржам санасалар-да, лекин бошка аёлларнинг: «Фалончи чиройли ракс тушар экан, писмадончи ёмон тушар экан», деган гапларидан кочиб кутула олмайдилар. Хусусан тўй-хашамларни яширин ёки ошкор тасвирга туширишдан сакланмок лозим. Аёллар давраси тасвирга туширилган видеокассеталарни кимлар кўрмайди дейсиз. Биз буни аник харом деб айтамиз.

(1)  Рашк бир кишига тегишли бўлган нарсада бошка бировнинг шерик бўлиши натижасида калб хаяжонланишидан олинган. Бу кўпрок эр-хотинлар ўртасида бўлади.

(2)  Хумайро - Хижозликларнинг тилида кизил сочлиларга айтилади, бу ўринда эркалаш маъносини билдиради.

^ Гийбат ва чакимчиликдан сакланинг!

Оиша розияллоху анходан ривоят килинади: «Мен Набий соллаллоху алайхи ва салламга бир кишининг харакатини килиб бердим шунда расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: "менга фалонча нарсанинг бўлиши эвазига бировнинг харакатини ўхшатиб беришим мени хурсанд килмайди" дедилар. Мен эй расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: Софийя мана бундай дедим.  (яъни, кўли билан Софийянинг калта, бўйи пастлигига ишора килди). Расулуллохсоллаллоху алайхи ва саллам: Дархакикат сиз шундай сўзни айтдингизки, агар уни денгиз суви билан аралаштирилса, денгиз сувини хам бузган бўлар эди», дедилар.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Хадисда гийбатнинг ёмонлиги айтилмокда. Олимлар гийбатни гунохи кабиралардан хисоблаганлар.

«... ва айримларингиз айримларни гийбат килмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гунохи бунданда ортик бўлган гийбатни хам ёмон кўрингиз)!...»(Хужурот:12)

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Рибо-судхўрлик етмиш икки бобдир. Энг кичкинаси (нинг гунохи)кишининг ўз онаси билан ётиши кабидир. Энг катта судхўрлик  бу киши ўз биродарининг обрў-эътиборига путур етказишидир». Табароний ривояти, Албоний сахих деган.

 «Меърожга чикканимда бир кавмнинг ёнидан ўтдим. Уларнинг тирноклари мисдан эди. Улар кўкраклари ва юзларини тирнар эдилар. Шунда мен: «Эй Жибрил, булар кимлар», деб сўрадим. Жибрил: «Улар инсонларни гўштини еган, уларнинг обрўларига путур етказганлар»,- деб жавоб берди. Абу Довуд ривояти.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам гийбатдан каттик кайтарганлар. Гийбатчилар кандай ёмон гунох килиб юрганларини билиб кўйишсин. Нахот тиллари гийбатдан чарчамаган бўлса?!

Гийбатчи ва чакимчиларнинг касофатидан канча чин дўстларнинг оралари бузилиб кетди! Канча оилаларнинг орасига совуклик тушди! Канча гулдек хонадонлар харобага айланди.

Ахир ёлгон-бўхтонлар сабабли мазлум бўлиб колганларнинг дуои-бадларидан кўркмайдиларми?!

Аллох таоло мазлумларнинг дуосини кабул килади. Аллох азза ва жалла мазлумга карата: «Иззатим ва Улуглигимга касамки, кейинрок бўлса хам, албатта сенга ёрдам бераман!»- дейди. Гийбатчи ва чакимчилар Аллохнинг аламли азоби келмасдан туриб тавба килинг!

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким бир мўмин хакида унда йўк бўлган сифатни гапирса, то гапираётган гапидан тўхтамагунича Аллох унинг жойини дўзах ахлидан окиб чиккан йиринг ва конлар тўпланадиган жойдан килади». Абу Довуд ривояти.

Мусулмон киши гийбат клаётган одамни кайтариши лозим. Чунки гийбатни эшитиш харом. Биродарининг обрўсини химоя килган кишига чиройли окибатлар ваъда килинган.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Ким биродарининг обрўсини гийбатдан химоя килса, уни дўзахдан омон саклаш Аллохнинг зиммасидаги хак бўлди». Ахмад ривояти.

 

^ Оилавий муаммолар ечими

Нўъмон ибн Башир розияллоху анхудан: «Абу Бакр розияллоху анху Набий соллаллоху алайхи ва саллам хузурларига киришга изн сўраб келдилар. Шу вакт Оиша розияллоху анхонинг Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга баланд овоз билан гапираётганини эшитиб колди. Изн берилгач, кириб Оиша онамизни ушладилар ва: «Эй Умму Рувмоннинг кизи! Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга овозингни баланд кўтарасанми?», деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам иккалаларининг ўртасига тушдилар. Абу Бакр розияллоху анху чикиб кетгач, Набий соллаллоху алайхи ва салламОиша розияллоху анхуни рози килиш учун: «Кўрмадингизми, сиз билан отангизнинг ўртангизга тушдим»,- дея бошладилар. Бир муддатдан сўнг Абу Бакр розияллоху анху келиб, яна киришга изн сўради. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг Оиша розияллоху анхони кулдираётган эдилар. Изн берилгач, Абу Бакр розияллоху анху: «Ё Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, уришиб колган вактингизда шерик килганингиздек, тотувлигингизда хам шерик килингларда»,- деди». Ахмад ривояти.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг халимлигини сўз билан таъриф килиш кийин. Набий соллаллоху алайхи ва саллам асло кибр килмасдилар. Агар аёлларидан бир хато содир бўлса, биринчи бўлиб Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўртани ислох килишга харакат килар эдилар.

Эр-хотин ўртасида келишмовчилик бўлиши табиий хол. Оилада жанжал чикса, дархол икковидан бири газабидан тушиб токати етганча жуфтини аччигидан туширишга харакат килмоги лозим. Шунда оила деб аталмиш кема хаёт денгизида сузишда давом этади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хонадонидаги келишмовчиликлар аёллари томонидан бўлар эди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг чиройли хулклари ва халимликлари аёлларини аччигидан туширарди.

Ота эрига карши чикканлиги учун кизига одоб бериши керак. Бу оила тинчлиги учун зарур.

Агар хотин тарафидан бирон хато содир бўлса, эр дархол аёлга зарар беришга ёки никох тугунини ечишга шошилмасдан, акл ва юмшоклик билан муомала килиши ва аёлининг яхшиликларини эслаб, бу хатони кечириб юбориши лозим.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Мўмин киши мўмина аёлга газаб килмайди. Агар унинг бир хулкини ёмон кўрса, бошкасидан рози бўлади». Муслим ривояти.

Келишмовчиликни хал килиш учун Аллохга осий бўлиб колмайдиган даражада эр-хотин ўз хаккини талаб килишлари мумкин.

Ота факат кизига фойдали бўлган ўринлардагина кизининг оилавий ишларига аралашиши мумкин.

Сахл ибн Саъд розияллоху анху ривоят килган хадисда:

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кизлари Фотима розияллоху анхонинг уйига келдилар. Алий розияллоху анхуни уйда топмадилар. «Амакингнинг ўгли кани?»- дедилар. Фотима розияллоху анхо: «Орамиздан гап ўтганди, менга газаб килиб чикиб кетди. Менинг олдимда дам олгиси келмади»,- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бир кишига: «Карачи каерда экан», дедилар. Халиги киши: «У масжидда ётибди», деб келди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам масжидга келдилар. Алий розияллоху анхунинг ёнбошидан ридоси тушиб кетиб унга (ёнбошига) тупрок теккан холда ётарди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унинг чангларини кокиб: «Эй Абу Туроб! (1)  тур, Эй Абу Туроб! тур», дея бошладилар. Бухорий ва Муслим ривояти.

Хофиз ибн Хажар рохимахуллох айтадилар: «Бу хадисда кўп фойдалар бор. Булардан бири куёвга яхши гапириб, газабидан туширишдир».

 

^ Хотинлар ўртасини ислох килиш

Анас розияллоху анхудан: «Хафсанинг "яхудийнинг кизи" дегани, Софийяга етиб келди. У хафа бўлиб йиглади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кирганларида хам йиглар эди. «Сизни нима йиглатди?»- дедилар.  Софийя:  «Хафса мени яхудийни кизи деб айтди», деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сиз пайгамбарнинг кизисиз, амакингиз пайгамбар ва ўзингиз пайгамбарнинг остидасиз. У нимаси билан сизга фахрланади?»- дедилар. Сўнг: «Эй Хафса, Аллохдан кўркинг!»- дедилар». Имом Ахмад ва Термизий ривоятлари.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Кундошлар ўртасида келишмовчилик чиккан пайтларда эр хакамлик килиши жоиздир.

Аёл киши ўз номусини ва динини мухофаза килиш йўлида унга келаётган сўзлар -хатто фозила аёллар  тарафидан келаётган бўлса хам-  ўз исботини топмагунича каттик ишонч хосил килмаслиги керак.

Набий соллаллоху алайхи ва саллам Софийя розияллоху анхога яхши фазилатларни баён килиб бердилар. Чунки бу фазилатлар пайгамбар хонадонига боглик бўлган такво ва иймон каби шарафли асос устига курилгандир. Буни  камситиб бўлмайди. Сўнг Набий соллаллоху алайхи ва саллам Хафса розияллоху анхога насихат килдилар.

Хафса розияллоху анхо жахли чиккан пайтда юкоридаги сўзни айтган бўлиши мумкин. Лекин мусулмон киши тилини хар кандай тойилишлардан саклашга буюрилган.

«Айтинг (эй Мухаммад алайхис-салом) , бандаларимга улар энг чиройли (яхши) сўзларни гапиришсин. Албатта шайтон уларнинг орасига адоватни ташлайди. Албатта шайтон инсонга очик душмандир». (Исро: 53)

 

^ Ахли-аёлга таълим бериш

Ибн Аббос розияллоху анхумодан, мўминлар онаси Жувайрия Хориса кизи розияллоху анходан: «Набий соллаллоху алайхи ва саллам Жувайриянинг олдидан бомдод намозидан кейин ўтдилар. Жувайрия жойномози устида эди. Сўнг чошгох пайти кайтдилар. Жувайрия хали хам жойнамози устида  ўтирар эди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Сиз ўша пайтдан бери шу холда ўтирибсизми?»- дедилар. (Жувайрия): «Ха», деди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Мен сиздан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар сиз шу пайтгача айтган зикрларингиз билан бу калимани тортиб кўрилса, албатта бу калималар огир келади. «Субханаллохи ва бихамдихи адада холкихи ва ризо нафсихи ва зината аршихи ва мидаада калимаатихи» «Махлуклари сонича, нафсининг ризолигича, Аршининг огирлиги, ва калималарининг сиёхичалик Аллохни поклаб хамд айтаман». Ахмад ва Муслим ривояти.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Бу хадисда Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг ахли аёлига насихати, уларга мехрибонлиги ва яхшиликка йўллаганлиги баён килинмокда.

Эр киши ахли аёлига таълим бериш ва яхши йўлларга йўллашга харакат килмоги лозим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар.

«Аллохнинг рахмати бўлсин бир кишига-ки, у кечаси туриб намоз ўкийди ва аёлини хам уйготади. Агар туришга кўнмаса, юзига сув сепади. Аллохнинг рахмати бўлсин бир аёлга-ки, у кечаси туриб намоз ўкийди ва эрини хам уйготади. Агар туришга кўнмаса, юзига сув сепади». Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривояти.

Мазкур хадисда айтилган сифатлар билан зийнатланган хонадон хакикий бахтли хонадондир. Чунки Аллохга ибодат килишда бир-бирига ёрдам бермоклик оила саодатининг асосидир.

Шайхул-ислом Ибн Таймия рохимахуллох айтади: «Аллохни доим зикр килиб юриш – банда машгул бўладиган ишларнинг энг афзали эканини олимлар билиттифок таъкидлашган».

Саъд ибн Аби Ваккос розияллоху анхудан: «Биз Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хузурларида эдик. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлардан бирингиз хар куни мингта хасана-савоб топишдан ожизми?»-дедилар. Ўтирганлардан бири «Кандай килиб мингта хасана топади?»- деб сўради. «Юз марта тасбех айтади, шунда унга мингта хасана ёзилади ёки ундан мингта хато ўчирилади»,- дедилар. Муслим ривояти.

Ё Аллох! Канча улуг фазллар бор, биз ундан гофилмиз-а!

 

^ Уйларни мункар нарсалардан поклаш

Оиша розияллоху анходан: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам сафардан келдилар. Мен хонамдаги токчани суратли мато билан тўсиб кўйган эдим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уни кўрган захоти юлиб олдилар-да: «Киёмат куни энг каттик азобланадиган кишилар Аллохнинг махлукларига ўхшатиб расм чизганлар»,- дедилар. Биз уни битта ёки иккита тўшак килиб кўйдик, дедилар». Бухорий ривояти.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

1) Гохо оилада кимдир ўзи билмаган холда ноўрин ишни килиб кўяди. Шунда каттик гапирмасдан, бу холни дархол ўзига хос услуб билан ўзгартириш зарур. (Яъни, ким хак, ким нохаклигини аниклаб олиш керак). Хак маълум бўлгач, икки тарафдан бири хакни кабул килиб, итоат килиши лозим.

2) Бу хадисда жонзотларнинг расмини чизиш ва шу каби чизилган суратларни уйда эътиборли холда колдиришнинг харомлиги айтилмокда. Уларни ўчириб, йўк килиб ташлаш вожиб.

«Албатта бу суратларнинг эгалари Киёмат куни азобланадилар». Бухорий ривояти.

«Фаришталар сурати бор уйга кирмайди». Бухорий ривояти.

Хусусан, ёш болаларнинг кийимларидаги жонли суратларни йўкотмок лозим. Аммо ерда хор бўлиб, топталадиган тўшакка ўхшаш нарсалардаги суратларнинг зарари йўк, чунки юкоридаги хадисда Оиша онамиз токчадан юлиб ташланган матодан тўшак килганларини зикр килдилар. Жаброил Набий соллаллоху алайхи ва салламга ўтган кечада келганлари ва уйга кирмаганларини бунинг сабаби уйда жонли нарсаларнинг сурати солинган эшик, парда ва уй ичида ит борлиги эканини хабар бердилар ва айтдилар: «Буюринг, эшикдаги суратларнинг бошини кесиб (ўйиб) ташлансин,  худди дарахтга ўхшаб колади. Буюринг пардани йиртиб ундан иккита оёк остида топталадиган ерга ташлаб кўйиладиган тўшак килинсин ва итни чикариб юборишга буюринг». Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти.

 

Гаюрлик-рашк

Оиша розияллоху анходан: «Мен Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни (бирга ётганда) пайпаслаб кидирдим. Сўнг кўлимни сочлари орасига киргиздим (бошка ривоятда расулуллох ташкарига чикиб келган бўладилар). Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам «Шайтонингиз келдими?»- дедилар. Мен: «Сизнинг шайтонингиз йўкми?»- дедим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Бор, лекин Аллох менга ёрдам берган; у Исломга кирган»,- дедилар.Насоий ривояти.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

1) Рашк аёлларда доим бўлади. Хусусан, ухлаш олдидан ва уйгонган пайтда аёллар билан муомала килишда ўртача бўлиш лозим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Албатта рашк килувчи аёллар водийнинг боши билан охирини (фаркига бормай колади) кўрмайди»,- деганлар. (Водийдан мурод дарё ёки сой. ИНТ) Абу Яъло ривояти.

Аёлларда рашк ўти алангаланган вактда килаётган ишларини билмай колади. Шунинг учун хам Оиша розияллоху анхо Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бошка хотинлариникига бориб келдиларми-йўкми, борган бўлсалар гусл килдиларми ёки йўкми, шуни билиш учун кўлини Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сочлари орасига киргиздилар. Албатта, бу шайтон васвасасидир. Чунки Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша розияллоху анхо учун ажратган кунда адолатсизлик килиши мумкин эмас.

2) Оиша розияллоху анхонинг саволи каттик бўлса-да, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам у кишига чиройли жавоб килдилар. Бундан Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аёлини канчалик севиши маълум бўлади. Киши махбубасини ранжитмайди.

Кози Иёз рахимахуллох: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ахли аёллари билан чиройли ва багрикенглик билан муомалада бўлгани хусусида сахобалар ва салафи солихларнинг сўзлар жуда кўпдир»,- деганлар.

Имом Молик айтади: «Киши ахли билан яхши муносабатда бўлишида  Аллохнинг розилиги, аёлининг мухаббати, молининг кўпайиши ва умрининг баракали бўлиши бордир». «Эр киши аёлининг мухаббатини козонишга харакат килиши вожиб».

Имом Молик ахли-аёлига ва фарзандларига чиройли муомалада бўлган кишилардан эди.

Ота солих кишига «кизимга уйланинг», деб

таклиф килиши

  1. Маъноси: «Эй тупрокка беланиб ётувчи».

^ Ота солих кишига «кизимга уйланинг», деб

таклиф килиши

Солим ибн Абдуллох Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумодан эшитганини ривоят килади: «Умар розияллоху анху айтади: Хафса эри Хунайс ибн Хузофа ас-Сахмийдан — у расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг асхобларидан эди. Бадрда катнашган. Мадинада вафот килган —  тул колган пайтда мен Усмон ибн Аффонга учрадим ва унга кизим Хафсани таклиф килиб, агар хохласангиз Хафса бинт Умарни сизга никохлаб бераман дедим. У: «ўйлаб кўраман»,- деди. Бир неча кун кутганимдан сўнг у шу кунларда уйлана олмаслигини айтди. Абу Бакрга бордим, унга: «хохласангиз, кизим Хафсани сизга никохлаб берай»,- дедим. Абу Бакр бирон нарса демади. Мен Усмондан хам кўра Абу Бакрдан кўпрок хафа бўлдим. Орадан бир неча кун ўтгач Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам совчи кўйдилар. Сўнг Хафсани Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга никохлаб бердим. Абу Бакрни учратиб колдим. Абу Бакр: «(Эй Умар) менга кизингиз Хафсани таклиф килганингизда, хеч нарса демаганимга хафа бўлгандирсиз?»- деди. «Ха» дедим. Абу Бакр: Сизга жавоб беришимдан кайтарган нарса, мен расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг Хафсани тилга олганларини билгандим. Мен хеч качон Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сирларини фош этмайман. Агар Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уйланмаганида, мен албатта уни кабул килар эдим»,- деди. Бухорий ривояти.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Бу хадисдан ота кизини солих кишига таклиф килиши мумкинлиги маълум бўлади. Бу унинг ўз кизига килган яхшилигидандир.

Ота кизини солих кишига, гарчи у оилалик бўлса хам таклиф килишида айб йўк. Умар розияллоху анху  Абу Бакр Сиддикка кизини таклиф килди. Холбуки, Абу Бакрнинг бошка хотини бор эди. Хафсанинг ёши хам Абу Бакрдан йигирма ёшлар чамаси  фарк килар эди. Чунки Хафса рисолатдан беш йил олдин тугилган.

Баъзи аёлларнинг «хотин устига яна бошкасини олишни истаган кишига турмушга чикиш яхши эмас. Чунки бу олдинги хотинига нисбатан зулмдир», деган тушунчалари хатодир. Умар розияллоху анху кизи Хафсани Абу Бакр ва Усмондек турмуш курган кишиларга таклиф килди-ку!

Мусулмонларнинг бири-бирига совчи кўйиш ёки уйлантириб кўйиш каби солих амалларни килиши Аллох изни билан савобли  ишдир.

«(Эй мўминлар), яхшилик ва такво ишларида бир-бирларингга ёрдам беринглар». (Моида: 2)

Хозирги фитналар авжига чиккан бир даврда уйланиш шартларини енгиллаштириш лозим. Чунки кундан кунга аёллар сони кўпайиб бормокда.

Кўп кишиларнинг бева аёлларга -хох эри ўлган, хох ажрашган бўлсин- уйланишдан бош тортишлари катта хатодир. Чунки бу аёллар оилавий ва ижтимоий  хожатларини адо этадиган кишиларга мухтожлар.

Шунингдек аёллар хам ўзларига совчи кўяётган кишилардан динига ва хулкига рози бўлганига –гарчи оилали бўлса хам- рози бўлишлари керак. Улар ўзларини химоя киладиган ва оилавий муаммоларини хал килиб берадиган солих кишининг кўл остида бўлишлари максадга мувофикдир. Эрлари уйланаман деяётган аёллар хам инсоф килсинлар, турмуш ўртоги бутунлигича уники эмас. У эрининг ярмига, учдан бирига ёки тўртдан бирига эга бўлиши мумкин. Колаверса, унга солих эрни насиб килган Аллохга хамдлар айтиб, эрсиз ўтирган дугонларидан солих кишини дариг тутмасинлар.

 

^ Одамлар ёмон хаёлларга бориб колишининг олдини олиш

Алий ибн Хусайн Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аёли Софийя бинт Хуяй розияллоху анходан ривоят килади: «Софийя розияллоху анхо Рамазоннинг охирги ўн кунида, Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламэътикофдалик пайтида, зиёрат килгани келдилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан хуфтондан кейин бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Сўнгра уйга кайтмокчи бўлиб ўринларидан тургандилар, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам кузатиб кўйиш учун бирга турдилар. Софийя Умму Салама розияллоху анхумони  маскани олдидаги масжид эшиги ёнига етган эдилар Ансорлардан икки киши уларнинг ёнларидан ўтиб колишди. Улар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга салом бериб ўтиб кетишди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламуларга караб: «Шошманглар, бу Софийя бинти Хуяй»,- дедилар. Улар: «Субханаллох! Ё Расулуллох»- дейишди. Ул зотнинг бу сўзлари уларга огир ботганди. Набий соллаллоху алайхи ва саллам: «Шайтон одам фарзандининг кон окадиган жойларида юради, шунинг учун сизларнинг калбингизга ёмон гумонни солиб кўйишидан кўркдим»- дедилар.Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Мусулмон киши бошкаларнинг у хакда ёмон гумонга бориб колишидан эхтиёт бўлиши лозим. Шунинг учун шубха уйготадиган жойларда юрмаслиги керак. Баъзи оилаларнинг кўпчилик олдида ўзларини тута олмасликлари кишини ёмон гумонга олиб боради.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хонадони накадар пок ва шарафли эди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Бу Софийя бинти Хуяй»,- деб икки ансорнинг ёмон гумонга бориб колишидан эхтиёт бўлиб, вазиятни аник тушунтиришга харакат килдилар. Бу хадис шубхали ва одамлар ёмон гумонга бориб колишлари мумкин бўлган ўринлардан узок бўлишимизга катта далилдир. Агар хадисдаги каби холат бўлиб колса, шубхага ўрин кўймаслик учун, сўралмаган холатда хам баён килиб кўйган яхши.

 

^ Кизларга яхшилик килиш

Оиша розияллоху анходан: «Бир бечора аёл икки кизчасини кўтариб хузуримга келди. Мен аёлга учта хурмо бердим. У  кизларига биттадан хурмо берди, ўзи учинчисини емокчи бўлиб энди огзига олиб борган эди, кизлари унга яна кўл чўзишди. Шунда аёл ўзи емокчи бўлиб турган учинчи хурмони иккига бўлиб уларга берди. Мен аёлнинг килган ишидан жуда ажабландим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам келганларида бу вокеани айтиб бердим. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох таоло аёлга ана шу иши сабабли жаннатни вожиб килди ёки уни дўзахдан куткарди»,- дедилар. Бошка бир ривоятда: «Ким мана шу кизлар билан имтихон килинса (синалса), бас, уларга яхшилик килса, улар у учун дўзахдан парда бўладилар»,- дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти. (Одатда киз фарзанд ўгилга нисбатан унчалик суюкли бўлмагани учун хадисда кизларга нисбатан "имтихон килинса, балоланса" калималари истеъмол килинган ва уларга яхшилик килишнинг ажри хам баён килинган).

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

1) Оиша розияллоху анхо рахм-шафкатли ва эхсон килишни яхши кўрадиган аёл эдилар. Бошка бир ривоятда уйида факатгина бир дона хурмо бўлгани ва уни ўзига колдирмай бечора аёлга илиниб бергани зикр килинади. Бир сафар Муовия розияллоху анху Оиша розияллоху анхога юз минг дирхам жўнатди. Оиша розияллоху анхо уни кўлига хам олмасдан туриб мискину мухтожларга таркатиб юбордилар.

2) Фарзандларга -хусусан кизларга- яхши муомалада бўлмок фазилатли амалдир. Баъзилар киз тугилса, хафа бўладилар. Бу нотўгри. Аллох таоло киз тугилишини ёмон кўрган жохилият ахлини коралади:

«^ Качон бировларига киз (кўргани хакида) хушхабар берилса, газабга тўлиб, юзлари корайиб кетар. Ва У (кизни)хўрлаган холида олиб колиш ёки (тириклай) тупрокка кориш (тўгрисида ўй суриб), ўзига хабар берилган нарсанинг (яъни кизнинг), ёмонлигидан (номус килиб) одамлардан яшириниб олур. Огох бўлингизким, (улар бу килмишлари билан) энг ёмон(яъни нохак) хукм чикарурлар». (Нахл: 58, 59)

Восила ибн Аскаъ деди: «Аллох таолонинг аёл зикрини эркакдан олдин келтириши аёлларнинг баракотли ва бахтли эканига далолат килади:

«^ У Ўзи хохлаган кишига кизларни хадя этур ва Ўзи хохлаган кишига ўгилларни хадя этур». (Шўро: 49)

«Абу Хамза деган киши бир аёлга уйланади. Аёлдан киз тугилади. Бунга Абу Хамзанинг жахли чикиб, уйдан чикиб кетади. Орадан бир йил ўтгач аёлининг уйи ёнидан ўтиб кетаётиб аёлининг кизига айтаётган хиргойисини эшитиб колади.

 «Абу Хамзага нима бўлди, бизникига келмайди, унга ўгил тугиб бермаганимиз учун газаб килиб кўшни уйда яшайди. Ахир бизда ихтиёр йўк-ку. Биз Аллох нимани берса, шуни оламиз. Бизнинг мисол ер кабидир. Экилган нарсани ўстирамиз холос». Буни эшитган, Абу Хамзанинг оталик мехри тутиб кетди. Уйга кириб, кизининг хам, хотинининг хам пешонасидан ўпди.

3) Баъзи ота-оналарнинг ўгилни афзал кўришларига сабаб, ўгил бола киздан кўра фойдалирок деб ўйлайдилар. Хар доим хам шунака бўлавермайди. Баъзан ўгил боладан кўра киз боланинг ота-онага яхшилиги кўп бўлади.

«^ Ота-оналарингиз ва фарзандларингиз кайси бири сизга фойдаси тегувчирок эканлигини билмайсиз». (Нисо: 11)

Исломдан олдин арабларда кизларга адолатсизлик билан муомала килинарди. Ислом кизларни хурмат килишга таргиб килди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ким икки кизни балогатга етгунга кадар карамогига олса, киёмат куни мен ва у мана бундай деб икки бармокларини бирлаштирдилар». Муслим ривояти.

Кизларга килинган энг катта яхшилик - уларни иффатли, пок ва хаёли килиб тарбиялаш, уларга солих куёвларни танлашдир. Жаннат ваъдаси ана шундай ота-оналаргадир.

 

^ Набий соллаллоху алайхи ва салламнинг никох хусусида ва ахли-аёл билан муомала килишдаги йўлланмалари

  Анас розияллоху анхудан ривоят килинган сахих хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Дунёдан менга уч нарса яхши кўрсатилди; Аёллар, хушбўйлик ва хурсандчилигим намозда килинди»,- дедилар. Ахмад ва Насоий ривояти.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам гохо бир кечада хамма аёлларини айланиб чикар эдилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга ўттиз кишининг куввати берилган. Шунинг учун хам Аллох таоло у кишига хеч кимга бермаган рухсатни (яъни кўп хотинликни) берди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аёллари ўртасида кунларини таксимлаб кўйганлар. Бирок мухаббат масаласида бундай дер эдилар:

«Эй, Аллохим, бу менинг кўлимдан келган нарсада килган таксимотим, кўлимдан келмаганига мени маломат килмагин». Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти.

Баъзи ривоятларда бу таксимотдан мурод «Жимоъ» ва «Мухаббат» дейилган. Шунинг учун хам бу икковида адолат килиш вожиб эмас. Чунки бу одамнинг кўлидаги нарса эмас.

 

^ Хадисдан олинадиган сабоклар

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Умматнинг энг кўп хотинли кишиларидир. Ибн Аббос: «Уйланинглар! Чунки буУмматнинг энг яхшиси - кўп хотинлиларидир»,- дерди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хотинларидан бирини талок килиб, сўнг кайтариб олган, «ийло»(2)  хам килган. Лекин Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам «Зихор»(3)  килган эмаслар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хотинлари билан чиройли хулк ва гўзал муомалада бўлганлар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ансорларнинг кизларини Оиша розияллоху анхо ёнига киргизиб юборар эди. Агар улар ўйнаётган ўйин ёмон бўлмаса Оиша розияллоху анхога хам рухсат берардилар. (Чунки, Оиша онамиз ёш кизча бўлганлар)

Агар Оиша розияллоху анхо бир идишдан ичса, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша лабини кўйган жойга лабини кўйиб ичар, гўшт есалар Оиша тишлаган жойдан тишлар эдилар.

Оиша розияллоху анхо хайз кўрганда хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унинг кучогига бош кўйиб Куръон ўкир эдилар.

Оиша розияллоху анхо хайз кўрганида хам Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уни кучокларига олиб ётганлар.

Масжиддаги хабашларнинг ўйинини томоша килдиришлари, сафарга чикканларида Оиша билан икки марта чопишда мусобака килганлари буларнинг хаммаси Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг аёллари билан чиройли муомалада бўлганлигига далолат килади.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам сафар килсалар хотинлари орасида куръа ташлар эдилар. Куръа кайси аёлларига чикса, у расулуллох билан сафар килар эди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз оиласига яхши муомала килувчингиздир. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши муомала килувчиман»- дер эдилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аср намозидан кейин аёлларининг уйига кириб хаммаларидан хол сўраб чикар эдилар. Кеч киргач, кимнинг навбати келган бўлса, ўшаникида колар эдилар.

Оиша розияллоху анхо айтади: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаммамизни бирдек кўрар эдилар, баъзан хаммамизни бир кунда айланиб чикар эдилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Оиша розияллоху анхо учун бир кун ажратган эди. Савда ёши ўтиб колганлиги учун ўз навбатини Оишага берганди.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аёллари билан кечанинг аввалида ёки охирида якинлик киларди. Кўпинча гусл килиб, баъзан тахорат килиб ётар эдилар.

Гохида бир гусл билан хамма хотинларини айланиб чикар, гохида эса хар бирининг хузурида гусл килар эдилар.

Агар сафардан кайтсалар, уйга тунда кирмас эдилар.

Анас розияллоху анхудан: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам (сафардан келсалар) ахлларига кечаси кирмасдилар. Кечаси келсалар, эртасига кирардилар». Бухорий ривояти.

«Агар сизлардан бирингиз сафардан тунда келса, уйига кирмасин. Аёли ювиниб тараниб олишга улгурсин». Муслим ривояти.

Яъни киши уйига тўсатдан кирмасин. Аёлининг хушбўйланиб, тайёрланиб туришга вакти бўлсин.

Аллох таоло мени хам, сизларни хам Набий соллаллоху алайхи ва салламдан яхши намуна олишга насиб этсин ва Ўзининг улуг ховлиси - Жаннатда барчамизни жамласин. Омийн.http://islamnuri.com/jumanas/oila3.files/image001.gif

آخِرُ دَعْوَانَا أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

(2)  Ийло – киши ўз хотинига маълум муддатга якинлик килмасликка ахд килишидир. Агар ийло тўрт ойдан ошса, бир талок тушади. 

(3)  Зихор – киши хотинининг баданини онасининг бадани каби харом килиб олиши.




Похожие:

Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconСкотт Каннингем Рецепты волшебных снадобий
Отвары пили или ими опрыскивали жилище, чтобы изгнать зло и негативные энергии. Ароматную кору и древесину бросали на горячие угли,...
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconТаржимон: Ислом нури www
Зироат ва суғориш ишларидаги шерикликка (музораъат ва мусоқотга) доир ҳукмлар ҳақидаги боб
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconТаржимон: Ислом Нури
Дунёнинг қадр-қиммат ва шараф сояси остида барқарор ҳаётга интилувчи барча аёлларга. Муҳаммад Аҳмад Муаббар ал-Қаҳтаний
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconТаржимон: Ислом нури www. Islamnuri
Аёл кишига ҳажнинг вожиб бўлиши шартлари ва бировнинг ўрнига ҳаж қилишга доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconТаржимон: Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ
Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар...
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconТаржимон: Ислом нури веб саифаси
Бу мавзу ҳам ғоят муҳим мавзулардан бўлиб, фуқаҳолар ўз китобларида унга кенг ўрин ажратганлар, унинг ҳукмларини батафсил баён қилганлар,...
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconТаржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Авлодларни тарбия килиш эса, ўлимдан кейинги хаёт учун колидирилган сармоядир. Шунинг учун хам, авлодларни тарбия килиш, саройлар...
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconМустафо диаб таржимон : Абу Абдуллоҳ Шоший
Инсонларнинг хоҳ билиб, хоҳ билмай гуноҳ ишларни қилиб қўйиши Оллоҳ таолонинг ўзгармас суннат-қонунларидан ҳисобланади. Шунинг учун...
Таржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли iconЗакот китоби [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Таржимон: Ислом нури веб саифаси
Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы