Тасаввур кил бир куни… icon

Тасаввур кил бир куни…

НазваниеТасаввур кил бир куни…
Дата конвертации07.11.2014
Размер39.73 Kb.
ТипДокументы


Тасаввур кил бир куни…

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Абдулкарим Котиб

Таржимон: Ислом Нури

www.islamnuri.com

2013 - 1435

c:\documents and settings\unf\mina dokument\загрузки\logo.png
Суюкли дўстим! Тасаввур кил, бироздан сўнг хузурингга Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам кириб келадилар… Сен хеч хам хаёлингга келтирмаган ташриф... Нима килган бўлардинг? Ахир у зот бу ер устида юрганларнинг энг яхшиси… Бу оламда ўтган жамики хукмдорлару донишмандларнинг энг афзали… Рахмоннинг суюкли халили солаллоху алайхи васалламдирлар… Ана ўша зот сенинг эшигинг остонасида турибдилар… Сени зиёрат этмокчилар…

Сен аввал ўйлаб кўр… Хозир нима киласан? Бугун хаётимдаги энг бахтиёр куним, ахир кимсан пайгамбаримиз бизникига келдилар деганингча, унутилмас бўлган ушбу дамларда кўзларингдан хаяжон ва хурсандчилик ёшлари билан у зотга пешвоз чикарсан? Ёки бироз тараддудланиб колиб, жавонингда калашиб ётган турли туман чет эл кушикчиларининг хонишлари ёзилган кассеталар ўрнига Куръони карим тиловати, фойдали мавъизалар ёзилган кассеталарини териб куйиш учун югуриб коласанми?

Бехаё, зулму- зўравонликни таргиб килувчи, мазмунсиз видео кассеталарингни хам яширарсан? Хонанг деворларини тўлдириб ётган бехаё суратларни-чи? Уларни хам кўчириб, улоктириб ташлайсанми? Ахир Росулулллох саллоллоху алайхи ва саллам бу манзарани кўрсалар кўпам хурсанд бўлмасалар керак!!!

Ювиниш хонасидаги тиш чўткаларинг ёнига пайгамбаримиз суннатларига эргашаётганингни билдириш ва у зотга эхтиромингни зохир килиш учун мисвокни хам кўйиб кўясанми?

Сенчи муслима синглим, кандай кутиб оласан Росулуллохни ?! Балки неча йиллардан бери ўзингга ор билиб, карор килолмай юрганинг шаръий либосингни ўшанда ўраб чикарсан? Ё шундай ахволингда, сочларинг бир алфозда турмакланган, эгнингда тор кийимлар, юзингга турли буёклар чапланганича карши оласанми у зотни? Сени бундай холатда топсалар уй сохибаси муслима киз эканлигини билармиканлар ? Ёки исломий одоб - ахлокни энг оддий кўринишларидан хам бенасиб бўлган овруполик бир актрисани эшигини кокибман шекилли деган гумонга борармикинлар?

Ота –онангга хам эхтиром ва улар ёктирган сўзлар ила муомалада бўласанми? Уларни хар бир айтган юмушларига сўзсиз итоат этасанми?

Ёки уларга Росулуллохни зиёратларидан олдин бўлганинг каби уларга бакириб, кўрслик килиб, уларнинг буйрукларига итоатсизлик килишда давом этасанми? Ва бу ишларинг билан Аллох ва Росулини кўрсатмаларига осийлик киласанми?

Агар Сарвари коинот сендан: Мен сендан бомдод намози, жамоат намозлари, тунги намозларида коим бўлиш хакида сўрамайман, чунки, шубхасиз, булар сенинг хаётингда мухим ўрин тутган ишлардир шундай эмасми? деб сўраб колсалар нима деб жавоб килар экансан?

Ўша вактда нимани хис киласан?… Уятми? Хижолатми? Афсусланишми?… Ёки буларнинг барига мунофикка ўхшаб бепарволарча тиржайиб тураверасанми?

Сени неча ойлардан бери бомдод намозини адо этмаётганингни билиб колсаларми… Умринг бино бўлиб атиги бир марта Куръонни кўлингга олиб ўкиганинг хакида дўстларингга мактаниб юрганинг хакида хабар топсалар нима деркинлар…

Сенга караб: -Койил, сен Ислом ва мусулмонларнинг фахрисан дермикинлар ёки газабдан юзлари кизарганича уйингни ташлаб чикиб кетармикинлар… Нима деб уйлайсан?

Саййидимиз билан нима хакида сухбат курасан? Мусулмонларни бугунги кунда олам узра чекаётган аламлари, зулму-жафолари хакидами?… Ёки дин илмлари… Мусулмонлар тарихи… Умматни келажаги, диний ва дунёвий, илми ва амалий ривожланиши, тараккиёти хакидами? Ё сен хозиргина телефонда гаплашган, доим бирга концертлару клубларга борадиган дўстинг хакида сўзлаб берасанми? Ёки Британиядаги кўшикчилар гурухи хакидаги охирги миш-мишларни… Мисрлик кино юлдузи… Италиялик уйинчининг сочи хакидаги киссани айтиб берарсан… Балки футбол бўйича охирги натижаларни… Ресторанлардаги турли таомлар, ичимликлар тури хакида хикоя киларсан…

Азиз дўстим сен буларни кўз олдингга келтириб кўрдингми? Ёки ушбу калималарга факатгина эътиборсизлик билан кўз югуртириб кўйдингми? Ўтган умрга озгина бўлсада надомат чекдингми? Сен Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг бир зумлик зиёратларига хали тайёр эмаслигингни хис этдингми? Бундан хам кўра Аллох таолони хар лахза, туну-кун сени кузатиб турганини лекин шу билан бирга кундузги гунохларни кечаси, кечаси килинган гунохларни кундузи кечириш учун тавба эшикларини очиб кўйганини ёдингдан чикардингми?. Ул зот туннинг иккинчи ярмида сўраганга ато этувчи, магфират сўраганнинг тавбасини кабул этгувчидир.

Сенга нима бўлдики калбинг котиб колибди… Кўнглинг дагаллашиб колибди… Сендан кочаётган дунёнинг ортидан кувиб юрибсан… Аллох таъоло сенга хар куни очаётган минглаб тавба ва муножот эшикларидан эса юз ўгириб кочмокдасан…

Азиз дўстим ! хеч шубхасиз сен киёмат куни ушбу рисолани эслайсан. У кунда сен икки кишининг бири бўласан. Ё рисолани ўкигач хаётини яхшилик тарафига ўзгаришига сабаб килгани учун Аллохга хамд айтган киши ёки ўкиган бўлсада унга амал килмаган, окибатда ушбу рисола киёмат куни Аллохнинг хузурида унинг зарарига хужжат бўлиб колгани сабаб каттик надоматга учраган киши…

Дўстим ! вактлар ўтиб колмасдан аввал тавбага шошилгин, Аллох сендан рози бўлсин.

Юсуф Ахмад таржимаси.





Похожие:

Тасаввур кил бир куни… iconМени куткаринг!
Хамма хотин-кизлар бир овоздан бир талабни килмокдалар: бахт-саодат, кувонч ва нафс баркарорлиги хамда сокинлиги каерда?!
Тасаввур кил бир куни… iconДжером Дейвид Сэлинджер Элейн
Фридлендер. За несколько лет до этого мистер Фридлендер служил управляющим в доме, где "взяли" Блуми Блумберга. Фридлендер информировал...
Тасаввур кил бир куни… iconИмом Бухорийнинг «Жомиус сахих»
Ернинг Парвардигоридир. Бу икки катта махлук – осмонлар ва Ерни бошкариб турган Зотга бир банданинг кайгусини кетказиш кийин эмас....
Тасаввур кил бир куни… iconМассивхои дученака
Дар C++ ташкили массивхои бисёрченака низ имконпазир аст, ки ин чо массивхои дученакаро дида мебароем. Масалан, барои ифода намудани...
Тасаввур кил бир куни… iconКани энди, бормасайди…
Залолат, гуноху маъсият тўлкинлари ичра окиб юрган бир йигит истикомат-хидоят йўлига тушди. Маъсиятлардан тўхтаб, Нажот кемасига...
Тасаввур кил бир куни… iconЙардым фонду öзял мцяссися вя онун офисинин тяшкили
Бурада бу мцяссисяляри бир-бириндян сечмяйи зярури едян ясас мювгеляр верилмиш, мцяссисяни бирбаша ачма проседуру цзря ямяли мяслящятляр...
Тасаввур кил бир куни… iconАбдулқаюм абдулғаффархон ўҒли нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий 2011 1432 ﴿ خصائص رسالة محمد صلى الله عليه وسلم ﴾ «باللغة الأوزبكية»
Самовий рисолатларнинг охиргиси бўлмиш Рисолати Муҳаммадия бошқа рисолатлардан бир қанча хусусиятлари билан ажраб туради
Тасаввур кил бир куни… iconРамазон-ганимат дамлар
Мусулмон халкимизнинг маърифати хидоятини зиёдалашишига янада кўпрок хисса кушасизлар. Янги таржимамни такдим этарканман, мусулмон...
Тасаввур кил бир куни… iconТалоқ китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Хулъ (ечиб ташлаш) деб аталишига сабаб, аёл бамисоли кийимни ечгандек ўзини эридан ечиб (ажратиб) олади. Чунки, эр-хотин бир-бирига...
Тасаввур кил бир куни… iconРамазондаги мукофотлар
Бу ойда жаннат дарвозалари очилиб, жаханнам дарвозалари ёпилиб, Шайтонлар занжирбанд килинади. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойдан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы