Муаллиф: Абдулмалик Косим icon

Муаллиф: Абдулмалик Косим

НазваниеМуаллиф: Абдулмалик Косим
страница1/5
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.69 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3   4   5
1. /Payg'ambar uyida.docМуаллиф: Абдулмалик Косим

Пайгамбаримизнинг саллаллоху алайхи ва саллам уйида бир кун.

Муаллиф: Абдулмалик Косим

Таржимон: Абу Мухаммад ал Асарий

Бисмиллахир рохманир рохим

Кириш

Пайгамбарини хидоят ва хак дин билан юборган Аллох таолога хамду-санолар, барча оламга рахмат килиб юборилган пайгамбаримизга, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Бугунги кундаги одамларнинг кўплари ё гулув кетган ва ёки локайд бўлган. Уларнинг айримлари расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хикида гулув кетдилар, охир окибат эса ширк келтириш даражасига етиб бордилар ва ўз эхтиёжларини расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга дуо килиб, Ундан мадад сўрай бошладилар. Баьзилари эса расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олиб келган йўли ва сийратига эргашишдан гафлатда колиб, У зотни ўз хаёти учун йўл кўрсатувчи маёк ва белги килиб олмади.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сийратлари ва хаётининг нозик тафсилотларини оммага кулай ва енгил услуб билан якинрок олиб келиш максадида, барчасини ўз ичига олмасада, ушбу сахифаларни тўлдирмокдамиз... Шундай бўлса-да, бу ёзганларимиз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти ва сифатларининг мўъжизагина дебочасидир. Мен уларни тўлалигича баён килмадим, балки, бугунги кунда одамлар хаётида кўринмай колган деб ўйлаганим хислат ва фазилатларга чекландим. Хар бир хислат ва фазилатнинг баёни учун икки ёки уч хадис зикр килишга чекландим. Холбуки, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти — Уммат хаёти, даъват ва хаёт дустури эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам тоат-ибодатда, гўзал ахлок ва хушмуомала хамда макомнинг олийлигида пешво эдилар. Унга Аллох таъолонинг айтган мактови етарлидир: «Сиз улуг ахлок узрасиз».

Ахлуссунна вал жамоа расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни Аллох кўйган манзилатга кўядилар. У Аллохнинг кули ва расули, дўсти ва танлагани. Униболалари ва оталаридан хаттоки ўзларидан кўра кўпрок севадилар. Бирок унинг хакида гулув кетмайдилар, уни хаддан зиёд олкишламайдилар, унинг учун юкорида айтилган манзилати кифоядир.

Биз шу йўлдан кетамиз: мавлидларни пайдо килиб, базмлар уюштирмаймиз. Балки, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни буюрганларидек севамиз, У зотга буюрганларида итоьат этамиз, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан сакланамиз.

Биз учун бу дунёда расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни кўриш насиб этмаган, ўртамизда канча – канча асрлар бўлсада, мен Аллох таолодан расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам куйидаги хадисларида зикр килган кишилардан килишини сўрайман. «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани энди биродарларимизни кўрсам эдим» — дедилар, Сахобалар: «Биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?» — деб сўрадилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сизлар менинг сахобаларимсиз. Биродарларимиз эса хануз келмадилар» — дедилар. Сахобалар: «Ё расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам, хануз келмаган умматингизни кандай танийсиз?» — деб савол бердилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кани айтингчи агар бир кишининг кашка отлари тим кора отлар орасида юрган бўлса у ўз отларини таний оладими?» —дедилар. Сахобалар: «Бўлмасачи, ё Расулуллох» —деб жавоб бердилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Улар тахорат ўринлари порлаган холда келадилар. Мен эса уларни хавзим олдида кутиб тураман» — дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Аллох таъолодан бизларни хам расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг осорларига эргашиш, сийратидан намуна олиш ва суннатидан сипкирганлар каторида килишини, шунингдек, бизларни расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга Адн жаннатларида бирга килишини хамда Унга килган хизматлари эвазига катта – катта мукофотлар беришини сўрайман.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва сахобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Абдулмалик ибн Мухаммад ибн Абдуррахмон ал- Косим
Зиёрат
Кадим асрларга кайтиб, ўтган тарих сахифаларини вараклаймиз, унинг сахифаларини ўкиб, хар бир сатри хакида тафаккур киламиз хамда харфлар ва сўзлар оркали расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларини зиёрат этамиз...

Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кириб, ахволи ва вокеий холати билан танишиб, унинг сўзларига кулок солайлик хамда пайгамбарнинг уйида факатгина бир кун мехмон бўлиб, дарсу-ибрат олайлик-да, айтилган сўзлар ва килинган ишлар билан калбимизни ёритайлик...

Одамларнинг билими ошиб, кўп нарсаларни ўкиб, Шарку Гарбни китоблар, мактублар, филмлар ва хужжатлар оша зиёрат эта бошладилар... Биз эса расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйини шаръий зиёрат килишга, унда кўрган ва билган нарсаларимизни хаётимизга жиддий татбик килишга улардан кўра лойикрокмиз. Ёзилажак сахифалар кўп бўлмагани учун хам, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларида муайян макомлардагина тўхталиб ўтамиз. Шояд бу билан нафсимизни тарбиялаб, уларни хаётимизда татбик килсак.
Мусулмон дўстим!

Биз ўтган асрлар сахифасини кўзимиз кўрмаган нарсалар билан завкланиш ва яшаб ўтган инсонларнинг хаётини кўриш учунгина варакламаймиз. Аксинча, Аллох таоълонинг ўз пайгамбарини севиш учун килган амрига итоат этиб пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг хаётини ўкиш, суннатларига эргашиш ва у зотнинг дастури ва йўлларида юриш билан Аллохга ибодат киламиз. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга бўлган мухаббатнинг энг мухим белгиси эса, унга амр этилган нарсаларида итоат этиш, кайтарган ва тўхтатган нарсаларидан тийилиш, демакдир...

Аллох таъоло расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни пешво ва намуна килди. Шунинг учун хам, У расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга бўйсуниб, итоат этишни фарз килиб деди:

«(Эй Мухаммад ), айтинг: «Агар Аллохни яхши кўрсангизлар, менга эргашинглар, шунда Аллох сизларни (хам) яхши кўради ва гунохларингизни кечиради. Аллох кечирувчи ва рахмли зотдир)» (Оли Имрон: 31);

«Аллохнинг пайгамбарида сизлар, — Аллох ва охиратдан умидвор бўлган хамда Аллохни кўп ёд олган кишилар учун намуна бордир» (Ахзоб: 21).

Аллох таъоло пайгамбарга итоат этишни Куръон Каримнинг кирикка якин ерида зикр килди (Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатава»:1/4)

Банданинг бахт – саодати, охиратдаги нажоти Аллохнинг пайгамбарига эргашишдадир: «Ким Аллох ва унинг расулига итоат этса остларидан дарёлар окиб турадиган жаннатларга киритади. Улар у ерда мангу коладилар. Бу буюк ютукдир. Ким Аллох ва унинг расулига осий бўлиб Аллохнинг белгилаб кўйган хадларидан тажовуз килса, уни абадий коладиган жойи бўлмиш жаханнамга киритади. Ва унинг учун хорловчи азоб бордир». (Нисо: 13,14)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўзларини яхши кўришни иймон халоватига эришиш сабабларидан бири килдилар: «Уч хислат бор. Улар кимда бўлса, у одам иймон халоватини топади: «Аллох ва расули унга бошкалардан кўра севимлирок бўлса...» (Муттафакун алайх);

«Жоним кўлида бўлган зотга касамки, Мен сизлардан бирингизга отаси ва фарзандидан кўра севимлирок бўлмагунимча, у одам (хакикий) мўъмин бўла олмайди» (Имом Муслим ривояти)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти – покиза хаёт бўлиб, ундан ўрганамиз ва уни хаётимизга татбик этамиз.
Сафар
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон сафар килиш, ул зотнинг хаётининг икир-чикирлари ва муомала санъанити кўриш аслида ўта кизикарли иш. Энди биз шу иш ортидан ажру-савобни умид килсакчи?! Албатта, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хаёти насихат ва ибрат, сийрат ва намуна, эргашиш ва ўрнак олишдир. Бу сафаримиз китоблар ва сахобалар тилидан накл килинган ривоятлар воситаси ила бўлади. Зотан, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам зикр килинганларидек, учта масжиддан бошка хар кандай кабр, пайгамбарнинг уйи ва ундан бошка жойларга (ибодат максадида) касд билан сафар килиш мумкин эмасдир: «Факат Масжидул-Харом, менинг масжидим ва Масжидул-Аксоганина (ибодат макасдида) сафар килинади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).

Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу амрларига бўйсунишимиз ва уч масжиддан бошка хеч бир ерга (ибодат ниятида) касдли сафарга чикмаслигимиз керак. Холбуки, Аллох таъоло: «Пайгамбар олиб келган нарсаларни махкам ушланглар ва кайтарган нарсалардан тийилинглар!», демокда (Хашр: 7).

Биз пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг кадамжойларини хам касд килмаймиз. Ибн Ваззох рахимахуллох деди: «Умар ибн Хаттоб разияллоху анху остида расулулох саллаллоху алайхи ва салламга байъат килинган дарахтни кесиб ташлашга амр килди. Чунки, одамлар у жойга бориб, дарахт остида намоз ўкир эдилар. Умар ибн Хаттоб разияллоху анху одамлардан ширк амали содир бўлиб колишидан кўрккан эдилар»

Ибн Таймийя рахимахуллох Хиро гори хакида шундай дейди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бўлишдан аввал у горда ибодат килган ва ўша горда биринчи вахий нозил бўлган эди. Бирок, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вахий нозил бўлгандан сўнг, у горга хатто унинг якинига хам кайтиб бормадилар, шунингдек асхоблари хам якин йўламадилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам пайгамбар бўлганларидан сўнг ўн йилдан кўпрок Макка шахрида колганларига карамай, бирон марта хам Хиро горини зиёрат килмадилар ва унга чикмадилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга иймон келтирган бирон бир сахоба хам, у горга бормади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хижратдан сўнг Худайбийя ва Жиъиррона хамда Фатх йилидаги умраларида Маккага бир неча марта келдилар ва Фатх йилида йигирма кунча колдилар аммо Хиро горига бормадилар ва уни зиёрат килмадилар»(Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатава»:27/251).

Мана биз Мадинаи Мунавварага нигох ташлаймиз. Унинг катта белгиларидан бири – Ухуд тоги рўпарамизда кўрина бошлади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Ухуд тоги хакида: «Бу тог бизни севади ва биз хам уни севамиз» деган эдилар (Мутттафакун алайх).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига кадам ранжида килишдан аввал, уйнинг курилиши ва шаклини кўрамиз. Агар кичикинагина уй соддагина ёток-жойни кўрсак бундан ажабланмайлик. Чунки, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дунёдаги одамларнинг энг зохиди, дунёвий нарсаларни озайтирувчи, дунёнинг зийнат ва бойликларига кўз тикмаган, балки «кувончи намозда килинган» зот эдилар (Насоий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дунё хакида: «Менинг дунё билан ишим нима! Мен билан дунёнинг мисоли иссик кунда сафарга чиккан, бир дарахт остида озгина салкинлаб, сўнгра уни тарк килиб йўлида давом этган отликка ўхшайди», деган эдилар (Имом Термизий ривояти).

Энди расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйи томон Мадина кўчаларида илдам кадам ташлаб кетмокдамиз. Ана, баъзилари хурмо барглари устига лой чаплаб, баъзилари эса тош териб курилган, хаммасининг томлари хурмо барглари билан тўсилган расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хотинларининг уйлари кўринди.

Хасан разияллоху анху шундай дер эди: «Мен Усмон разияллоху анхунинг халифалик даврларида расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хотинларининг уйларига кирардим ва унинг томларини (пастлиги сабаб) кўларим билан ушлардим» (Ибн Саъд «ат-Табакотул-Кубро»: 1/274)

У камтарона уй ва кичик хужралардан иборат эди. Бирок, иймон, итоат, вахий ва рисолат билан обод эди.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўринишлари
Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига якинлашиб, кириш учун рухсат сўраб эшикларини кокамиз. Сўнгра, хаёлимизни расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни кўрган одамлар билан кўйиб юборамиз.. У бизга расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг муборак ташки кўринишлари ва табассумли юзларини кўриб турганимиздек таърифлаб беради.

Баро ибн Озиб разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамлар ичида юзи чиройлироги, ахлоки гўзалроги ва ўрта бўйли эдилар» (Имом Бухорий ривояти)

Бошка ривоятда деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўрта бўйли, кенг елкали бўлиб, сочлари кулокларининг юмшоклари кадар тушар эди. Мен кизил кўйлак кийган пайтларида у зотдан кўра чиройлирок одамни кўрмадим» (Имом Бухорий ривояти).

Абу Исхок Сабиъий рахимахуллох деди: «Бир одам Бароъ ибн Озибдан: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг юзлари килич каби эдими?» — деб сўраганида: «Йук, Ой каби эди» — деб жавоб берди» (Имом Бухорий ривояти).

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кафтларидан кўра мулойимрок бўлган на ипак на бошка нарсани ушламадим ва расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бўйидан кўра хушбўйрок хидни топмадим» (Муттафакун алайх)

Хаё хам расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сифатларидан бири эди. Абу Саъид ал-Худрий разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам чимилдикка кирган бокира киздан хам хаёлирок эдилар. Агар бирон нарсани ёктирмасалар, биз уни юзларидан ўкир эдик» (Имом Бухорий ривояти).

Булар расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулки хакида накл килинган баъзи сифатлар, холос. Холбуки, Алох таъоло пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг хилкати ва хулкини мукаммал килиб яратгандир. Ота–онам унга –саллаллоху алайхи ва саллам- фидо бўлсин.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

Гапиришлари
Биз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни ва у зотнинг баъзи сифатларини кўрдик. Энди пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари бизга гапиришларидан аввал, гапиришлари ва гапириш услубларини бир кўрайлик.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сизлар каби тез гапирмас, балки, равон ва дона–дона гапирар ва атрофидагилар унинг сўзларини ёдлаб олар эдилар» (Абу Довуд ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мулойим, атрофдаги одамларнинг тушунишларини севар, Умматига харис бўлганларидан одамлар ўртасидаги фаркларни, тушуниш ва англаб олиш даражаларини риоя килар эдилар. Бу эса унинг сабрли ва халим бўлиши кераклигини такозо килар эди.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари уни эшитган хар бир киши тушуна оладиган дона–дона эди» (Абу Довуд ривояти).

Сиз расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари яхши тушунилиши учун бир неча марта такрорлаётгандаги сабри ва юрагининг кенглигини мулохаза килинг!!..

Анас ибн Молик разияллоху анху: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам яхши тушунилиши учун бир сўзни уч марта такрорлар эдилар» — деди (Имом Бухорий ривояти).

Баъзи одамлар расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келганида унинг хайбатидан кўркувга тушар, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эса уларга мулойим гапириб, юракларидаги кўркувни кетказар эдилар.

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурига бир одам келди, у билан гаплашдилар. Уодамнинг оёк-кўли титрай бошлади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Тинчлан, мен подшох эмасман. Мен куритилган гўшт ейдиган хотиннинг фарзандиман, холос» — дедилар» (Ибн Можа ривояти).
Уй ичида
Бизга пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларига киришга изн берилди, мана биз уйнинг ўртасида турибимиз. Келинг, уйга бир нигох ташлайлик. Сахобалар бизга бу уйда бўлган кўрпа-тўшак ва бошка жихозлар хакида сўзлаб берсинлар.

Табиийки, биз хоналар ва ховлиларга изнсиз нигох ташлаш мумкин эмаслигини биламиз. Бирок, бу муборак уйнинг баъзи нарсаларига намуна бўлиши ва ўрнак олиш учун карайимз. Дархакикат, бу уйнинг пойдевори камтарлик, сармояси эса иймондир. Унинг деворларига бокинг, унда бугунги кундаги кўплаб мусулмонлар осиб кўядиган жонли нарсаларнинг суратлари йўк! Холбуки, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари: «Ит ва суратлар бўлган уйга фаришталар кирмайди», деган эдилар (Имом Бухорий ривояти). Энди Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламинг кундалик хаётида истеъмол килган буюмларга бир назар ташланг.1

Собит рахимахуллох деди: «Анас ибн Молик разияллоху анху бизга ёгочдан килинган, кўпол ва белидан темир «белбог» билан богланган кадахни кўрсатди ва: «Эй Собит, бу — расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кадахлари» — деди» (Имом Термизий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шу кадахда сув, ивитилган хурмо шарбати, асал ва сут ичар эдилар (Имом Термизий ривояти).

Анас разияллоху анху: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ичар эканлар уч марта нафас олар эдилар» — деди (Муттафакун алайх).

Яъни, идишдан огзини узоклаштириб нафас олар эдилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам идиш ичида нафас олиш ёки идишга пуфлашдан кайтарганлар (Имом Термизий ривояти).

Аммо расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам жиход, харбий тўкнашувлар ва жанговар кунларида кийган совут хозир уйда йўк бўлса керак. Оиша разияллоху анхонинг айтишига караганда, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни бир яхудийдан карзга олган ўттиз соъ арпа эвазига унинг олдига гаровга кўйган эканлар (Муттафакин алайх). Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот этдилар, совут эса яхудий олдида гаровлигича колди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам оиласи олдига кўккисдан бостириб келмас, балки, киришларини оиласига билдириб кирардилар. Кирганларида уларга салом берар эдилар (Ибн Коййим «Зодул–Маод»: 2\381).

Синчков кўз ва онгли калб билан расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу сўзларида фикр юритинг: «Исломга хидоятланган, хаёти кундалик тирикчилигига етадиган даражада бўлиб, шунга каноат килган кишига хушхабарлар бўлсин!» (Имом Термизий ривояти). Мана бу улуг хадисга хам кулок солинг: «кимки жони омонда, жасадида саломатлик, хузурида кундалик озукаси билан тонг оттирган бўлса, гўё унга дунёнинг барчаси жам бўлибди» (Имом Термизий ривояти).
Кариндошлар
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кариндошлик алокаларига канчалик эътибор берганини сифатлашга тил ожизлик килади. Чунки, у зот бу бобда башариятнинг энг комили эдилар. Хатто, у зотни пайгамбар бўлишларидан аввал Курайш кофирлари хам мадх этишган ва «Содикул-Амийн» (Омонатдор ростгўй) деб таърифлашган, мухтарама онамиз Хадича разияллоху анхо хам расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз кариндошлик алокаларини киласиз ва тўгри сўзлайсиз», деган эдилар.

Мана каранг, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вазифаларнинг энг олийси ва хакларнинг энг буюгини адо этмокдалар: етти ёшларида айрилган оналарининг кабрини зиёрат килмокдалар.

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам онасининг кабрини зиёрат этиб йигладилар ва атрофидагиларни хам йиглатдилар, сўнгра дедилар: «Роббимдан онамнинг хаккига истигфор айтишни сўрадим, У менга рухсат бермади. Унинг кабрини зиёрат килишни сўрадим, менга рухсат берди. Кабрларни зиёрат этингиз! Чунки, кабрлар ўлимни эслатади» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кариндошларига бўлган мехри, уларни (Исломга) даъват этиш, тўгри йўлни кўрсатиш ва жаханнамдан куткариш учун канчалар тиришганлари ва бу йўлда огир машаккатларни кўтаргани хакида ўйлаб кўринг...

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Якин кариндошларингизни (жаханнам азобидан) огохлантиринг!» (Шуаро:214) ояти нозил бўлганида Курайш кабиласини чакирдилар, улар жамланишгач, уларга карата умумий ва хусусий хитоблар килдилар: «Эй Бану Абду Шамс, эй Бану Каъб ибн Луай, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бани Мурра ибн Каъб, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бану Абду Маноф, Эй Бану Хошим, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Бану Абдулмутталиб, ўзингларни жаханнамдан куткаринлар! Эй Фотима, ўзингни жаханнамдан куткар! Мен сизлар учун Аллох хузурида бирон нарсага эга эмасман, Бирок, ўртамизда кариндошлик бўлиб, у билан сизларга (дунёда) алока киламан, холос» (Имом Муслим ривояти).

Каранг, севимли пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам амакиси Абу Толибни Исломга даъват килишда малол олмай давом етдилар. Уни кайта-кайта даъват килдилар. Хатто, у ўлим тўшагида ётганида хам унинг олдига келиб даъват этдилар.

«Абу Толиб ўлар вактида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унинг хузурига кирдилар. Унинг олдида Абу Жахл ва Абдуллох ибн Аби Умайя бор эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Хой Амаки, «Ла илаха иллаллох» (Аллохдан бошка хак илох йўк) деб атинг, бу калимани Аллох азза ва жалланинг хузурида сиз учун хужжат килай» — дедилар. Абу Лахаб ва Абдуллох ибн Аби Умайя эй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг миллатидан воз кечасанми?!» — дедилар. У иккиси гапиравердирлар, гапиравердилар ва охири Абу Толиб уларга: «Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман» — деди».

Шундай бўлсада, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Модомики, менга таъкикланган эмас экан, сиз учун истигфор айтаман» — дедилар. Шунда: «Пайгамбар ва иймон келтирганларнинг, жаханнам ахлидан эканлиги маълум бўлганидан сўнг кариндошлари бўлсада, мушриклар учун истигфор айтишлари мумкин эмасдир» (Тавба:113) ва «Сиз яхши кўрган одамларингизни тўгри йўлга йўллай олмайсиз» (Касас:56) оятлари нозил бўлди»(Имом Ахмад ва Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам яхшилик килиш учун Абу Толибни тириклик пайтида хам кўп даъват килган, хатто хаётининг охирги лахзаларида хам Ислом динига чакирган ва ўлганидан сўнг истигфор айтган эдилар. Оят нозил бўлиши билан Алохга итоат килдилар-да, мушрик кариндошлари учун дуо килишдан тўхтадилар. Бу — Уммат учун катта мехрнинг кўринишларидан, колаверса, Ислом учун дўстлашиш ва гарчи кариндошлар бўлсада, кофир ва мушриклардан безор бўлиш кўринишларидан биридир.
Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг

Уйларида

Инсонинг уйи — гўзал хулки, одоб камолати, гўзал муомаласи ва ички дунёсининг софлигини кўрсатиб берадиган хакикий макондир. У хоналар ва деворлар ортида хеч ким кўрмайдиган бир ерда ўз кули, хизматкори ёки хотини билан табиятига мос шаклда муомала килади. У уйнинг рахбари, кўл остидагилар эса заиф бўлишларига карамай сохталикдан холи бўлган камтарлик билан муомала килади.

Биз бу Уматнинг пайгамбари, сарвари ва муаллими бўлган Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг шундай буюк макомлари ва олий даражалари бўлишига карамай ўз уйида кандай холатда бўганлари хакида таффакур килиб кўрайлик.

Оиша -розияллоху анхо- дан Расулуллох уйда нима ишлар килиши хакида сўралганида: «Одамлардан бири эдилар: кийимларини тозалар, эчкисини согар ва ўз ўзига хизмат килар» эди — деб жавоб берган эдилар» (Имом Ахмад ва Имом Термизий ривояти).

Дархакикат, бу — камтарлик, кибрсизлик ва бошкаларга «юк» бўлмаслик намунасидир. Бу — ўртоклик ва хамкорликдаги олийжанобликдир. Одам боласининг энг сараси шу ишларни киляпдими-я?! У Ислом нури таралган ушбу муборак хонадонда яшар экан, корнини тўйдирадиган нарсага эга эмас эди!

Нуъмон ибн Башир -розияллоху анху- саллаллоху алайхи ва салламнинг хаётини эсга олар экан: «Мен пайгамбарингизнинг сифатсиз-ёмон хурмолардан корнини тўйдирадиган микдорини топа олмаганини кўрганман» — деди (Имом Муслим ривояти).

Оиша -розияллоху анхо- дедилар: «Биз — Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг оиласи бир ойлаб козон остига ўт ёкмасдан ўтирардик. Ейдиган нарсамиз факат хурмо ва сувгина эди, холос» (Имом Бухорий ривояти).

Бу хонадонда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни тоат-ибодат килишларига монеълик киладиган бирон нарса йўк эди. Шунинг учун хам, «Хаййа алас-солат» (Намозга шошилинглар) «Хаййа алал-фалах» (Нажотга шошилинглар!) нидосини эшитишлари биланок тезда унга ижобат килиб, дунё ишларини ортларида колдирар эдилар!

Асвад ибн Зайд деди: «Мен Оиша розияллоху анходан пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уйларида нима иш килар эдилар?» — деб сўрадим: «Ахлининг хизматларини килар, азонни эштишлари билан намозга чикар эдилар» — деб жавоб бердилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг фарз намозини уйида ўкиганлари асло ривоят килинган эмас. Факат ўлимларидан олдинги касалликларида, касал сабабли каттик иситмалаб, намозга чикишлари кийинлашгандагина уйларида ўкиганлар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам умматига ўта шафкатли ва мехрибон бўлсаларда, (фарз) намозларини жамоат билан (масжидларда) ўкимаган кишилар хакида каттик сўз айтдилар: «Амр этсаму, намоз ўкиш учун такбир айтилса. Кейин бир кишини одамларга имом бўлиб намоз ўкишга буюрсам. Сўнгра, мен бог-бог ўтин кўтарган одамлар билан бориб, намозга келмаган одамларнинг уйларини ёкиб юборсам!» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Бу (фарз) намозларни жамоат билан ўкишнинг ўта мухимлигидан эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Азонни эшитиб ижобат килмаган одамнинг намози намоз эмасдир, факат узри бўлсагина жоиздир» — дедилар (Ибн Можа ва Ибн Хиббон ривоятилари). Узр эса хатар ёки касалликдир.

Бугунги кунда масжидларга чикмай, хотинларининг олдиларида колган «намозхон»лар каерда колдилар? Уларнинг касал ёки кўркинчдан бўлган узрлари кани?!!
  1   2   3   4   5




Похожие:

Муаллиф: Абдулмалик Косим iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Муаллиф: Абдулмалик Косим iconОташ: Соли 633 мелоди (12 рабиул аввал рузи Душанбе)
Фарзадонаш: Косим, Абдуллох, Зайнаб, Рукия, Кулсум, Фотима –аз Хадича бинти Хувайлид
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы