Муаллиф: Абдулмалик Косим icon

Муаллиф: Абдулмалик Косим

НазваниеМуаллиф: Абдулмалик Косим
страница2/5
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.69 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5
1. /Payg'ambar uyida.docМуаллиф: Абдулмалик Косим

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хусусиятлари
Инсоннинг харакатлари ва сокинлиги унинг аклининг мезони ва калбининг калитидир.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлокини энг яхши биладиган ва ул Зотнинг холатларини энг яхши сифатлаб берадиган Сиддик розияллоху анхунинг кизи, мўъминларнинг онаси Оиша розияллоху анходир. Чунки у, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга уйку ва уйгокликда, касаллик ва согломликда хамда розилик ва газабли холатларда якин эдилар.

Оиша -розияллоху анхо- дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ёмон ишларни килувчи, хаёсиз сўзларни сўзлагувчи, бозорларда шовкин килувчи эмас эдилар. Ёмонликка ёмонлик кайтармас, балки авф килар ва кечирар эдилар» (Имом Ахмад ривояти).

Рахмат ва неъмат килиб юборилган пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг турмуши ва хусусиятларидан баъзисини бизга севимли набиралари Хусайн розияллоху анху сифатлаб бермокдалар: «Отамдан пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг сухбатдошлари билан бўлган муносабатлари хакида сўрадим. У деди: «пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам доимо кувнок, мулойим ва гўзал ахлокли зот эдилар. Ул зот кўпол ва бакирок эмас бировларнинг айбларини изловчи эмасдилар. Ёктирмаган нарсаларига эътиборсиз карар, уни умид килган кимсани ноумид килмас эдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уч нарса: риёкорлик, сергаплик ва фойдасиз нарсаларни тарк этган эди. Одамларни хам уч холатда кўйган: бирон бир кимсани айбламас, мазаммат килмас ёки унинг сирларини билишга интилмас эдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам савобини умид килган сўзнигина гарирар, гапирганларида сахобалар бошларида куш кўниб тургандек, жим ўтиришар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам гапларини тугатганнларидан кейингина гапирар эдилар. Сахобалар ул зотнинг олдида бир- бирлари билан гап талашмас, бири гапирса хаммаси унга гапини тугатгунча кулок солишар эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам биринчи бўлиб гапира бошлаган сахобанинг сўзини тинглар, сахобалар кулган нарсаларга кулар, ажабланган нарсаларидан ажабланар, нотаниш одамнинг кўпол сўзлари ва эхтиёжлар учун сабр килар, буни кўрган сахобалар нотаниш одамни чеккага олиб чикиб кетишни хохлаб кўлларидан ушласалар: «Эхтиёжини сўраган одамни кўрсангиз, унга кўмакчи бўлинглар!» –дер эдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам лойик бўлган одамлардангина мактовни кабул килар, хеч кимнинг сўзларини тугатмагунча бўлмас, хаддидан ошсагина унинг сўзини кайтарик ёки ўринларидан туриб кетиш билан бўлар эдилар» Имом Термизий ривояти1

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатлари хакида бирма- бир фикр юритиб кўринг ва ундан ўзингиз учун фойда олишга харакат килинг! Чунки, улар яхшилик мажмусидир.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хислатларидан бири сухбатдошларига дин ахкомларини ўргатишдир. Ул зотнинг таълимларидан: «Аллохдан бошкасини (Аллохга) тенгдош килиб унга ибодат килган холда вафот этса, жаханнамга киради» (Имом Бухорий ривояти).

Яна бир хадисда дедилар: «Хакикий мусулмон мусулмонлар унинг кўли ва тилидан саломат бўлган кишидир, мухожир эса Аллох кайтарган нарсаларни тарк этган кишидир» (Бухорий ва Муслим ривояти.)

Ул зотнинг сўзларидан: «Зулматларда масжидларга кўп борувчи кишиларга Киёмат кунида бериладиган комил нурдан башорат берингиз!» (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Ул зотнинг таълимларидан: «Мушриклар билан бойликларингиз, жонингиз ва тилингиз билан курашингиз!» (Имом Абу Довуд ривояти).

Яна бир хадисда дедилар: «Банда аникламасдан туриб бир сўзни айтади-да, ана шу сўз сабабли жаханнамга Машрик билан Магриб ўртасидан кўра узокрок бўлган масофага тушади» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ул зотнинг сўзларидан: «Мен лаънатловчи бўлиб жўнатилмадим, балки, рахмат килиб юборилдим» (Имом Муслим ривояти).

Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Мени насронийлар Ийсони хаддан зиёд мадх этганларидек меъёридан ортик мадх этманглар» —дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Жундаб ибн Абдуллох айтди: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ўлимларидан беш кун аввал шу сўзларни айтганларини эшитганман: «Мен сизлардан бирингиз менга халил2 бўлишидан пок эканлигимниАллохга билдираман. Чунки, у мени хам, Иброхимни килгани каби ўзига халил килиб олди. Агар умматим ичидан биронтасини халил килсайдим, Абу Бакрни халил килиб олар эдим. Огох бўлингларки, сизлардан аввал яшаб ўтган халклар пайгамбарларининг кабрларини саждагох-масжид килиб олар эдилар. Кабрларни саждагох-масжид килиб олманглар! Мен сизларни бундан кайтараман!» (Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун хам ичида бир ёки бир неча кабрлар бўлган масжидларда намоз ўкиш мумкин эмасдир.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг Кизлари
Жохилият даврида киз боланинг тугилиши ота-онаси, хатто оиласи ва кабиласи учун мотам куни бўларди. Бу жамиятдаги холат ор-номусдан кўркиб кизларини тириклайин кўмиб юборишга етди. Тириклай кўмиш ўта кабих шаклда бўлар, унда на рахм ва на мухаббатга ўрин бор эди. Ха, киз болани тупрокка тириклайин кўмилар эди! Улар бу жиноятда анчагина «махоратли» эдилар. Улардан баъзилари киз кўрадиган бўлса олти ёшга киргунига кадар тек ташлаб кўяр, сўнгра хотинига: «Кизингга чиройли кийимларни кийдириб хушбўйла, мен уни амакиларининг олдига олиб бораман» — дерди-да, кизни аввалдан у учун сахрода казиб кўйган чукурга олиб борар ва: «Кизим, шу чукурга бир кара» — дер эди. Киз караётган пайтда чукурга туртиб туширар ва устидан тупрокни вахшийларча тортар эди.

Мана шу жохилий жамият ичида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам аёлни она, хотин, киз, опа-сингил ва амма холатларида мукаррам килган мана бу буюк дин билан чикдилар. Кизлари хам Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг мухаббатига сазовор бўлдилар. Кизлари Фотима розияллоху анхо Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирганида ул зот ўринларидан туриб, унинг кўлларидан ушлаб ўпар ва ўзларининг ўринларига ўтказар эдилар. Фотима розияллоху анхонинг хам хузурига Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кирсалар ўрнидан туриб кўлларидан ўпар ва жойига ўтказар эди (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кизларини яхши кўриб, уларга мархаматлар килган бўлсалар-да, Аллох таъоло «Абу Лахабнинг кўли курисин!» (Масад сураси) оятларини нозил килганидан сўнг Абу Лахабнинг икки ўгли: «Утба ва Утайбалардан Ум Кулсум ва Рукайя исмли кизларининг талок олишларига сабр билан Аллохдан ажрни умид килиб рози бўлдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам даъватни тўхтатиш ёки оркага чекинишга рози бўлмадилар. Курайш Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга тахдидлар килганидан сўнг кизлари талок килинди, бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сабр ва матонат билан Ислом динига чакиришда давом етдилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ўз кизи билан каршилаши ва унга кандай очик юзли бўлганликларига онамиз Оиша розияллоху анхо ривоят килган ушбу хадис хам яккол намуна бўлади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида хотинлари бор эдилар. Фотима розияллоху анхо кириб келдилар. Унинг юриши Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг юришларидан хеч фарк килмас эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни кўришлари биланок каршиладилар ва: «Кизим, хуш келдингиз!» — дердилар, сўнгра ўнг тарафларига ўтказдилар...» (Муслим ривояти).

Кизларига бўлган мехру мухаббати туфайли кизларини зиёрат килар, ахволларини сўроклар ва муаммоларини хал этар эдилар.

Фотима розияллоху анхо бир куни Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга тегирмон килиш окибатида кўлларининг кабарганини шикоят килиб, хизматкор беришини сўрамокчи бўлиб келдилар. Бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни топмадилар. Шунда шикоятларини Оиша розияллоху анхога айтдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам келганларида Оиша розияллоху анхо хабарни етказдилар. ...Алий розияллоху анху деди: «Ётмокчи бўлиб жойимизга кириб турган пайтимизда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (изн сўраб) кириб келдилар. Биз ўрнимиздан тумокчи бўлгандик: «Жойингиздан кимирламанглар!» — дедилар-да, ўртамизга келиб ўтирдилар. Мен кўкрагимда у зотнинг оёкларининг совуклигини хис этдим. Сўнгра дедилар: «Мен сизларни хизматкордан кўра яхширок бўлган нарсага йўллаб кўймайми? Агар кўрпангизга ўрансангиз ёки ўрнингизга ётсангиз ўттиз тўрт марта такбир (Аллох акбар), ўттиз уч марта тасбех (Субханаллох) ва ўттиз уч марта хамд (Алхамдулиллах) айтингиз! Мана шу сизларга хизматкордан кўра яхширокдир» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сабри ва мотам тутмасликларида биз учун чиройли намуна бордир. Хаётлик даврларида Фотима розияллоху анходан бошка барча ўгил-кизлари вафот этдилар. Шундай бўлсада хеч бири учун мотам тутмадилар, кўллари билан юзларига урмадилар, кийимларини йиртмадилар, таъзиячилар учун капалар тикиб зиёфатлар килмадилар. Балки, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Аллохнинг казосига рози, сабрли ва савобдан умидвор бўлдилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам махзунларнинг кадарини кетказиш ва мусибатланган одамга тасалли бўлиш учун катта васият ва улуг хадисларни ташлаб кетдилар. Улардан бири шудир: кайси бир мусулмонга бирон мусибат етганда Аллох буюрган сўзларни айтса: «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н», «Аллохумма ажирний фий мусибатий, вахлуф лий хойрон минха» «Биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайгувчимиз». Аллохим, бошимга тушган мусибат учун менга ажру-савоблар ато эт ва менга бу мусибатим бадалига ундан кўра яхширок нарсани бер» Аллох таъоло ундан хайрлирок нарсани бадал килади» (Имом Муслим ривояти).

Аллох таъоло истиржоъ «Инна-а лиллахи ва инна-а илайхи рожиу-у-н» (биз Аллохникимиз ва албатта Аллохга кайтгувчимиз) жумласини мусибатли одамлар учун панох, сабрлиларга савобни сероб килиб, ўз хузуридаги катта савоблардан башорат берди: «Сабрлилар савобларини бехисоб оладилар».
Хотинга муносабат
Оиланинг кичик майдонида хотин сокинлик ва якинлик аломати бўлиб колади.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Дунёнинг барчаси мато, дунё матоларининг энг хайрлиси солиха хотиндир» — дедилар (Сахихул-жомиус-сагир).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ахлоки гўзал ва хуш муомалалиги сабабли хотини — мўъминларнинг онаси Оиша разияллоху анхонинг исмини кискартиб, унга севинчли хабар бериб чакирганини кўрамиз!

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кунларнинг бирида: «Эй, Оиш, Жибрил сизга салом айтяпти!» — дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Энг комил ахлокли ва макоми буюк бўлган Умматнинг пайгамбари хотинининг хиссий ва рухий рагбатларни билиш, мулойим ва унга нисбатан чиройли муносабатда бўлишда хамда хар бир аёл эрининг олдида эътиборли бўлиши учун яхши кўрадиган макомига кўйишнинг хайратомуз намунасини кўрсатдилар!

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Ой кўрган кунларимда (бирон нарсани) ичиб, (косани) Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга узатар эдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ичар эдилар. Устухондаги гўштдан тишлар эдим, кейин пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам устухонни олардилар ва лабларимни кўйган ерга лабларини кўйиб ер эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мунофиклар ва шаркшунослар уйдирмалар ва ботил даъволар билан айблаганидек эмас, балки, хотинга эрнинг энг гўзал ва енгил муносабатини килар эдилар.

Оиша разияллоху анхо дейди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хотинларидан бирини ўпар ва тахорат килмай намозга чикар эдилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўп ўринларда аёлнинг ўз хузурларида олий макоми ва юксак мартабаси борлигини кўрсатдилар.

Мана У соллаллоху алайхи ва саллам Амр ибн Ос разияллоху анхунинг саволига жавоб бериб, хотинга бўлган мухаббатнинг хар томонлама етук, тўгри бўлган эркакни хижолат килмаслигини билдирдилар!

Амр ибн Ос разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга: «Сиз учун одамларнинг энг севимлиси ким?» — деб савол берганда? «Оиша» — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Хаётида оилавий бахт-саодатни вужудга келтиришни хохлаган одам, Оиша разияллоху анхо накл килган хадис ва Оиша разияллоху анхога Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кандай муомала килгани хакида тафаккур килиб кўрсин!

Оиша разияллоху анхо: «Мен ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир идишдан гусл килар ва унга бирин кетин кўл солар эдик» — дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам хотинининг калбига севинч киритиш ва унга бахтиёрликни хис эттириш учун хар бир мубох фурсатни ганимат билар эдилар!

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сафарларининг бирида бирга чикдим. Мен у кунлар нозик, хали семирмаган эдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!» — дедилар. Одамлар илгарилаб кетдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Келинг, чопишамиз» – дедилар. Мен у киши билан чопишдим ва ўзиб кетдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам индамай кўявердилар. (Вакт ўтиб) менга хам эт кириб, семирдим. Яна сафарларининг бирида хамрох бўлдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамларга: «Сизлар олдинга кетинглар!»— деб менга: «Келинг, чопиш мусобакаси ўйнайлик» — дедилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мендан ўзиб кетдилар ва кулиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» – дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Дархакикат, бу — латиф эркалаш ва каттик эхтимом беришдир. Одамларни олдинга кетишни буюриб, хотини билан мусобакалашиш ва унинг юрагига севинч киритиш... Каранг, Ул Зот ўтган эркалашга янгисини хам кўшиб: «Буниси аввалгиси билан тенг бўлди!» — деб кўйдилар.

Аллохнинг кенг Ерида кезиб, бугунги кунда унда яшаётган аслзодаларнинг хаётларига назар ташлаган одам, пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг килган ишларидан хайратга тушади. Холбуки, ул Зот пайгамбар, музаффар саркарда, Курайш ва Бани Хошимнинг аслзодаси. Зафар кунларининг бирида кўп сонли лашкарни бошкариб, голиб бўлиб кайтдилар. Шундай бўлишига карамай бу зот хотинлари — мўъминларнинг оналарига мехрли ва уларга мулойимдирлар! Лашкарга кўмондонлик килиш, йўлнинг узоклиги ва жангдаги галаба Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни у билан бирга йўл ва сафар кийинчиликларини кетказадиган Унинг мехрли муносабатлари ва садокатли пичирлашларига мухтож заифа хотинлари бор эканлигини унуттирмади.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хайбар жанггидан кайтар эканлар, Софийя бинти Хуяйга уйландилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Онамиз София розияллоху анхо минадиган туянинг атрофига газмол айлантириб ўраб, онамизни тўсардилар. Сўнгра бир тиззаларига чўкка тушардилар, София онамиз ул Зотнинг тиззаларига оёкларини кўйиб, туяга минардилар. (Имом Бухорий ривояти)

Бу Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг камтарликларига далолат киладиган таъсирли холат эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам музаффар саркарда ва пайгамбар бўлишларига карамай, хотини учун тиззаларини ерга кўйиши, унга камтарлик килиши ва унга ёрдам бериши унинг обрўсига путур етказмаслигини умматига таълим бердилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг умматига килган васиятларидан бири шудир: «Огох бўлинглар, хотинларга доимо яхши муносабатда бўлинлар!»(Имом Муслим ривояти).
Кўп хотинлик

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўн бир аёлга уйландилар. Улар «муъминларнинг оналари» номига мушарраф бўлдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот этганларида тўккизта хотинлари бор эди. Бу мухтарама аёллар кўлга киритган шараф ва мартабалар на кадар буюк! Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ёши катта аёлга хам, бева аёлга хам, талок кўйилган аёлга хам, заифага хам уйландилар. Бу хотинлар ичида Оиша онамизгина бокира эдилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уммахотул-муъминийнга уйланиб, уларнинг барчасини бир ерга жам килдилар ва адолат ва таксимотда намуна бўлдилар. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сафарга чикмокчи бўлсалар хотинлари ўртасида куръа ташлар эдилар. Кимнинг куръаси чикса, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни ўзи билан бирга сафарга олиб чикар эдилар. Хар бир хотини учун бир кеча ва кундузни белгилар эдилар» (Имом Термизий ривояти).

Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килган ушбу хадис адолат намуналаридан бирини тасвирлайди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг тўккизта хотинлари бор эди. Улар ўртасида бирга бўлишни таксим килсалар, биринчи хотинга тўккизинчи куни навбат келар эди. Хотинлар хар окшом навбати келган хотиннинг хонасида тўпланишар эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Оиша разияллоху анхонинг хонасида эдилар. Зайнаб розияллоху анхо кириб келганида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга кўлларини узатдилар. Оиша разияллоху анхо: «У Зайнабдир!» — дедилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўлларини тортиб олдилар..» (Имом Муслим ривояти).

Пайгамбарлик нури порлаган ушбу хонадон, Аллох таъолонинг пайгамбарига берган тавфики бўлмаса, бу даражага ета олмасди.

Каранг, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Роббисига сўзда ва амалда шукр килмокдалар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хотинларини ибодат килишга рагбатлантирар, Аллох таъолонинг амрига итоат этиш учун уларга ёрдамчи бўлар эдилар: «Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз хам намоз (ни адо этиш)да сабрли бўлинг! Биз Сиздан ризк сўрамаймиз, (билакс) Сизга ризкни Биз берамиз. Чиройли окибат такводорлар учундир» (То-ха: 132)

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (тахажжуд) намоз (ини) ўкир, мен эса Уларнинг жойларида кўндаланг бўлиб, узаниб ётар эдим. Агар витр ўкимокчи бўлсалар, мени уйготар эдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам киёмул-лайлга1 ва эр ва хотиннинг бу ишда бир-бирларига ёрдамчи бўлишларига таргиб килдилар ва бунинг йўлини хам кўрсатиб бердилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва хотинини уйготган, хотини хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса, унинг юзига сув сепган кишига рахм айласин. Аллох кечаси туриб намоз ўкиган ва эрини уйготган, эри хам намоз ўкиган, агар уйгонмаса унинг юзига сув сепган хотинга рахм айласин» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Мусулмон киши ичининг соф ва тозалигини мукаммал килиш учун ташки кўринишига хам эътибор бериши, унинг камолати ва динида махкамлигининг аломатидир.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам калби пок, бадани тоза ва хушбўй, мисвок2 тутишни яхши кўрар ва бунга буюрар эдилар: «Умматимга огир бўлмаганида эди, уларни хар бир намоздан аввал мисвок килишга буюрар эдим» (Имом Ахмад ривояти).

Хузайфа розияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уйкудан уйгонганларида огизларини мисвок билан тозалар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Шурайх ибн Хоний Оиша разияллоху анходан сўрадилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирганларида нимадан бошлар эдилар?» «Мисвок килиш билан» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Оила аъзоларининг каршисига чикиш учун таёргарлик ва бу тозалик кандай гўзал-а!

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уйга кирар эканлар: «Бисмиллахи влажна, ва бисмиллахи харажна, ва алаллохи роббина таваккална» «Аллохнинг исми билан кирдик, ва Аллохнинг исми билан чикдик ва Роббимиз Аллохга таввакул килдик» дер сўнгра уйда турганларга салом берар эдилар (Имом Муслим ривояти).

Мусулмон дўстим уйингизга озода холатида, салом билан кириб, оила аъзоларингизни бахтиёр килинг! Буни уларни маломат килиш, дашном бериш ва айблашга алиштирганлардан бўлманг!
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

хазиллари
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уммати, кўшини, саркардарлари, оила аъзолари, гохида вахий, гохида эса ибодат ташвишида бўлар эдилар. Ул зот учун булардан бошка ташвишлар хам кам эмасди. Булар катта ишлар бўлгани учун хар кандай инсонни хаёт матлабларига тўла жавоб бериш ва уларга рухни ато этишдан ожиз килиб кўяди. Бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хакдорларнинг хар бирига ўз хаккини бердилар ва бирисининг хисобига бошкасига зарар бермадилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ишлари кўп бўлишига карамай калбида болалар учун хам бир ер ажратдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам катталар билан хазиллашганларидек, баъзида болаларни эркалатиб, улар билан хазиллашар, уларнинг калбига якин бўлиб, унга севинч киритар эдилар.

Абу Хурайра розияллоху анху деди: «Сахобалар: «Ё Расулуллох, сиз бизга хазил киляпсизми?!» — деганларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Ха, бирок, мен факат хакикатни айтаман» — дедилар» (Имом Ахмад ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хазилларидан бири Анас ибн Молик розияллоху анху ривоят килган ушбу хадисдир: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга: «Хой, икки кулокли!» — деб хитоб килдилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас розияллоху анху деди: «Умму Сулаймнинг «Абу Умайр» деган ўгли бор эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларникига келган пайтларида кўпинча хазиллашар эдилар. Кунларнинг бирида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларникига кирдилар ва у билан хазиллашмокчи бўлдилар, боланинг махзун эканини кўрдилар-да: «Абу Умайрга нима бўлди, хафага ўхшайди?» – дедилар. Эй Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унинг ўйнайдиган нугрий куши ўлиб колди дедилар. Шундан кейин: «Ё Або Умайр, мо фаъалан-Нугайр (яъни, эй Абу Умайр кушча нима килди)» — деб хитоб кила бошладилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам катталар билан хам хазиллашар эдилар. У хазилларидан бирини Анас розияллоху анху куйидагича ривоят килади: «Зохир ибн Харом исмли аъробий бор эди. Уни пачак бўлсада, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам яхши кўрар эдилар. Кунларнинг бирида Зохир матоларини сотар экан, оркасидан Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам келдилар-да, уни махкам кучоклаб олдилар. Зохир кучоклаган одамнинг ким эканини кўролмас эди. Шунинг учун хам6 «Кўйиб юбор, кимсан?» — деди. Бошини буриб карагач у Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эканлигини билди ва оркасини Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўкракларига яна хам ёпиштира бошлади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бўлсалар: «Бу кулни ким сотиб олади?» —дердилар. Зохир: «Ё Расулуллох, Аллох номига онт ичиб айтаманки, агар мени сотмокчи бўлсангиз мен бу бозорда касодман!» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Лекин сен Аллохнинг хузурида кимматлисан!» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Бу муомала Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олийжаноблиги ва олийхимматлигининг нишонасидир.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўз оила аъзолари ва атрофдагилар билан очик бўлишларига карамай, ул зотнинг кулишлари табассумдан нарига ўтмас эди. Оиша разияллоху анхо дедилар: « Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни танглайлари кўринадиган даражада (огизларини) очиб кулганларини кўрмадим. Балки, табассум килар эдилар» (Муттафакун алайхи).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам очик юзли ва гўзал муомолали бўлишларига карамай, Аллох харом килган амаллар содир бўлган пайт юзлари (газабдан) ўзгарар эди. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сафардан кайтдилар. Мен токчамни расмлар чизилган бир парда-латта билан тўсиб кўйган эдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни кўрганлари он йиртиб ташладилар ва юзлари кизариб: «Хой Оиша, Киёмат кунида одамларнинг энг ашаддий азобга гирифтор бўладиганлари Аллохнинг махлукотларига ўхшаган нарсаларни яратмокчи бўлган кимсалардир» — дедилар Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу хадис жонзотлар тасвирланган суратларнинг уйларда сакланишини харом килмокда. Хусусан, деворларга суратлар осиш, уйнинг бурчакларига, токчаларга ёки хонлар устига хайкалларни кўйиш каттик харомдир. Бундан ташкари, булар гунох бўлиши билан бирга, рахмат фаришталарининг уйга киришига тўскинлик килади.
1   2   3   4   5




Похожие:

Муаллиф: Абдулмалик Косим iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Муаллиф: Абдулмалик Косим iconОташ: Соли 633 мелоди (12 рабиул аввал рузи Душанбе)
Фарзадонаш: Косим, Абдуллох, Зайнаб, Рукия, Кулсум, Фотима –аз Хадича бинти Хувайлид
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы