Муаллиф: Абдулмалик Косим icon

Муаллиф: Абдулмалик Косим

НазваниеМуаллиф: Абдулмалик Косим
страница3/5
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.69 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5
1. /Payg'ambar uyida.docМуаллиф: Абдулмалик Косим

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

уйкуси
Убай разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни ривоят килди: «Сизлардан бирингиз ўрнига ётса, кийимининг бир тарафи билан жойини (супурганнома) коксин, сўнгра, «Бисмиллах» десин. Чунки у, ўзидан аввал жойига кириб олган нарсаларни билмайди. Агар ётмокчи бўлса, ўнг тарафига ёнбошласин ва: «Субханака Аллохумма роббий, бика вадаъту жанбий ва бика арфаъуху. Ин амсакта нафсий фагфир лаха ва ин арсалтаха фахфазха-а бима-а тахфазу бихи ибадакас-солихийн» «Аллохим, мен Сени мушриклар сифатлаётган сифатлардан поклайман! Роббим Сенинг ёрдаминг билан ёнбошладим ва Сенинг ёрдаминг билан (бошимни) кўтараман. Агар менинг рухимни олсанг, уни кечир! Агар рухимни кўйиб юборсанг, уни солих бандаларингни химоя килгандек (ўз панохингда) сакла!» — деб айтсин» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хар бир мусулмон эркак ва аёлга килган тавсияси куйидагича эди: «Жойингга ётмокчи бўлсанг намозга килганингдек тахорат кил ва ўнг тарафингга ёнбошла!» Бухорий ва Муслим ривояти.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хар кеча ўринларида ётар эканлар икки кафтларини бирлаштириб «Кул хуваллоху ахад», «Кул аузу бироббил фалак», «Кул аузу бироббиннас» сураларини ўкиб дам солар, кейин кафтларини бошларидан бошлаб, баданларидан кўллари етган ергача, олд тарафларига уч марта сурар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўринларига ётар экан: «Бизни едирган, ичирган, бизга кифоя килиб, жой берган Аллохга хамдлар бўлсин. Канча – канча инсонлар борки, уларнинг кифоя килувчилари ва жой берувчилари йўкдир» — дер эдилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Катода разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кечалари ухлаганларида ўнг тарафига ёнбошлар, тонгдан аввал ухлаганларида эса тирсакларини кўйиб, кафтларига бошларини кўяр эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Севимли дўстим, Аллох таъолонинг бизга инъом этган неъматлари ичида пайгамбарларнинг саййиди ва охиргиси, яралмишларнинг энг афзали бўлган пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг ётган тўшаклари хакида ўйлаб кўринг!

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ётган тўшак, хурмо япроклари тўлдилирган тери эди» (Имом Муслим ривояти).

Сахобаларнинг бир гурухи Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига кирди. Умар разияллоху анху хам кириб келдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бурилдилар шунда Умар разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бикинларидаги бўйра изларига кўзи тушиб йиглади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Хой Умар, нега йиглаяпсиз» — деб савол берганларида Умар разияллоху анху: «Аллох номига онт ичиб айтман-ки, Кисро ва Кайсарлар дунё ичида сузиб юрибдилар. Сиз бўлсангиз бу холатдасиз» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Улар учун дунё, Биз учун охират бўлишига рози эмасмисиз?!» — дедилар. Умар разияллоху анху: «Ха, (розиман)» — деганида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Албатта шундай бўлади!» —дедилар (Имом Ахмад ривояти).
Киёмул лайл

Тунги ибодат
Тун Мадинага бостириб келиб уни ўз зулмати билан камраб оларди, бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам намоз ва Аллохнинг зикри билан кечани ёритиб, тахажжуд намозларини ўкир, Еру Осмонлар Роббисига муножатлар килиб, ишларнинг калити кўлида бўлган зот – Яратувчисининг амрига итоат этиб дуолар килар эди: «Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб намозда) туринг! Факат озгина – у (кеча)нинг ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйкуни кечанинг) ярмидан хам бир оз камайтиринг, ёхуд унга (бир оз) зиёда килинг(яъни кечанинг ярмидан кўпрогида ухлаб, истирохат килинг) ва Куръонни тартил билан (яъни дона – дона килиб) тиловат килинг!» (Муззаммил: 1-4).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам (кечалари ўринларидан) туриб намоз ўкирдилар хатто оёклари шишиб кетарди. Ул зотга «Ё Расулуллох, Аллох Сизнинг аввалги ва кейинги гунохларингизни кечирган бўлса хам шундан киласизми?!» дейилса: «Миннатдор банда бўлмайинми?!» — деб жавоб берар эдилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

Асвад ибн Зайд айтди: «Мен Оиша разияллоху анходан: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг тунгги намозлари хакида сўрадим. Оиша разияллоху анхо шундай дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кечанинг аввалида ухлар кейин турардилар. Сахар вакти бўлганда витр ўкирдилар, кейин жойларига келардилар. Агар хотинларига эхтиёжлари бўлса, уларга якинлик килар, азонни эшитсалар ўрниларида сакраб турар, жунуб бўлсалар гусл килиб, бўлмаса тахорат олиб, кейин намозга чикар эдилар» (Имом Насоий ва Ахмад ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг тунгги намозлари ўта хайратомуз-ки, у бизни унинг узунлиги хакида фикрлашимиз хамда уни ўзимизга намуна килиб олишимизга ундайди!

Абу Абдуллох Хузайфа ибнул-Ямон разияллоху анху деди: «Мен кечаларнинг бирида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга намоз ўкидим. У зот Бакара сурасини бошладилар. Мен: «Юзинчи оятдан сўнгра рукуъ киладилар» — деб ўйладим. Бирок, ундан ўтиб кетдилар. Мен: «Бакара сурасини бир ракатда ўкир эканлар-да?» — деб ўйладим. Бирок, давом этиб, Оли имрон сурасини бошладилар, уни хам ўкиб тугатдилар. Мен: «Энди рукуъ килсалар керак» — деб ўйладим. Кейин Нисо сурасини бошладилар ва ўкиб тугатдилар. Ул зот хар бир харфни дона-дона талаффуз килар, тасбех зикр килинган оятдан ўтсалар тасбих айтар, сўраш бор жойда сўрар, панох сўраш бош жойда панох сўрар эдилар. Кейин рукуъ килдилар ва: «Субхана роббиял – азийм» (Буюк роббимни мушриклар сифатлаётган ёмон-нокис сифатлардан поклайман)» — дея бошладилар. Рукуъларининг узунлиги киёмларига якин микдорда бўлди. Кейин: «Самиаллоху лиман хамидах. Роббана лакал-хамд» (Аллох ўзига хамд айтганларни эшитади. Роббимиз, Сенга хамдлар бўлсин!?» — дедилар. Кейин рукуъларига якин микдорда, узок туриб колдилар. Кейин сажда килдилар ва: «Субхана роббиял-аъло» (Олий Роббимни мушриклар сифатлаётган ёмон сифатлардан поклайман)» — дедилар. Саждалари хам (узунликда) киёмларига якин эди» (Имом Муслим ривояти).

Бомдоддан сўнг
Мадина кечасининг сокинлиги тугаб, тонг ёриша бошлаган пайтда, масжидда бомдод намози жамоат билан ўкилгандан сўнг Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Куёш чиккунига кадар Аллохнинг зикри билан машгул бўлар эдилар. Кейин икки ракаат намоз ўкир эдилар. Жобир ибн Самура разияллоху анху деди: «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам фажр намозини ўкиганларидан сўнг намозгохларида Куёш чиккунига кадар ўтирар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу буюк суннатни килишга рагбатлантириб, ундаги ажру-савобларни эслатдилар. Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Бомдодни жамот билан ўкиган, кейин куёш чиккунига кадар Аллохни ёд килиб ўтирган сўнгра икки ракаат намоз ўкиган одамга бир хаж ва бир умра савоби тўла, тўла, тўла килиб берилади» — дедилар (Имом Термизий ривояти).
Чошгох намози
Кун яримлаб, Куёшнинг харорати кўтарилди, куйдирувчи гармсел юзга урила бошлади. Бу чошгох вактидир. Бу — харакат ва эхтиёжларни кондириш махалидир. Пайгамбарлик масъулияти, вакиллар билан учрашиш, сахобаларга таълим бериш ва оила аъзоларининг хакларини адо этиш каби огир юкларни кўтаришларига карамай, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Аллох таъолога ибодат килар эдилар.

Муоз разияллоху анху Оиша разияллоху анхога: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам чошгог намозини ўкирмидилар?» — деб сўраганида: «Ха, тўрт ракаат ва ундан зиёда Аллох хохлаганича ўкир эдилар» — деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).

Чошгох намозини ўкишни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам васият килган эдилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Халилим саллаллоху алайхи ва саллам хар ойда уч кун рўза тутиш, икки ракаат чошгох намозини хамда ухлашдан аввал витр намозини ўкишни менга васият килдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.
Нафл намозларини уйда ўкиш
Ушбу хонадон Иймон билан обод, зикру – ибодат билан лиммо-лим эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бизнинг хонадонимиз хам шундай бўлиши кераклигини таъкидлаб, куйидаги васиятни килдилар: «Уйингизда хам намоз ўкинглар! Уйингизни кабристон килиб олманглар!» (Имом Бухорий ривояти).

Ибн Коййим рахимахуллох деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам барча суннат намозларини ва бирор сабабга боглик бўлмаган нафл намозларининг барчасини, хусусан, шом намозининг суннатини уйларида ўкир эдилар. Ул зот суннат намозларни масжидда ўкиганлари ривоят килинмаган. Нафл намозларни уйда ўкишнинг фойдалари бор улар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сунатларига эргашиш, хотинлар ва болаларга намоз ўкишни ўргатиш, Шайтонларнинг намоз ва зикрлар сабабли уйдан кувилиши, амалнинг риёдан узок ва ихлосли бўлишидир».
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

йигилари
Эркак ва аёлларнинг кўпи йиглайди! Бирок, йиги кандай ва ким учун бўлиши керак! Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хохласалар дунёни кўлларига олишлари мумкин бўлган, жаннат олдида ва ўзлари жаннатнинг энг олий макомида бўлишларига карамай йиглар эдилар! Ха, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам йиглар эдилар! Бирок, бу йиги обидлар йигиси эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам намозда Роббисига муножат килар ёки Куръон тиловатини тинглар экан йиглар эдилр! Бу йиги калбнинг юмшоклиги, юракнинг софлиги, Аллохнинг азаматини билиш ва Аллох таъолодан кўркиш сабабли эди.

Муторриф ибн Абдуллох отасидан шу ривоятни килади: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг намоз ўкиётганларини кўрдим. Йиглаганлари сабабли ичларидан козоннинг кайнаши сингари товуш келар эди» (Имом Ахмад ривояти).

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам менга: «Менга (Куръон) ўкиб беринг!»— дедилар. Мен: «Ё Расулуллох, Куръон Сизга нозил бўлган бўлса-ю, мен Сизга тиловат килиб бераманми?» — дедим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен Куръонни бошкалардан тинглашни яхши кўраман» — дедилар. Мен Нисо сурасини хатто «Ва Сизни уларннинг устига гувох килиб олиб келсак» оятига етганимда карасам, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўзлари ёш куяётган экан»(Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламниг сочлариниг ярма очадиган жойларидаги хамда муборак соколларидаги ўн саккизтага якин ок мўйлар хакида фикр юритиб кўринг. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу ок тукларнинг сабабини муборак тиллари билан кандай баён килганига бир кулок тутинг. Абу Бакр разияллоху анху: «Ё Расулуллох, соч-соколларингизга ок тушибди-ку?!» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Ме(нинг соч-соколим)ни «Худ», «Вокеъа», «Вал-мурсалат», «Амма ятасаалун»,ва «Изаш-шамсу куввират» суралари окартирди» — дедилар (Имом Термизий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

тавозелари

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг энг гўзал хулклиси ва энг кадрлиси бўлиб, Оиша разияллоху анхо айтганларидек: «хулклари Куръон эди» (Имом Ахмад ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен гўзал ахлокларни мукаммал килиш учун юборилдим» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Умар ибн Хаттоб разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Мени масихийлар Ийсо ибн Маръямни улуглаганларидек улугламанглар! Балки, Аллохнинг бандаси ва расули, деб айтинглар» — дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас разияллоху анху деди: «Бир киши: «Ё Расулуллох, эй яхшимиз, яхшимизнинг ўгли эй саййидимиз, саййидимизнинг ўгли» — деб хитоб килди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Эй одамлар, сизлар менга тўгри гапираверинглар, шайтон сизларни адаштирмасин! Мен — Аллохнинг бандаси ва расули бўлган Мухаммад ибн Абдуллохман. Сизлар мени Аллох кўйган макомдан юкори макомга кўйишингизни хохламайман» — дедилар (Имом Ахмад ривояти).

Баъзи одамлар Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни хаддан зиёд улуглайдилар ва у зотнинг гайб ишларини билади, зарар ва фойда етказади, мухтожларнинг эхтиёжини, касалларнинг шифосини берадилар деб эътикод килишади. Аллох таъоло бу тушунчани бутунлай рад этиб шундай деди: «Айтинг: «Мен ўзимга хам бирон фойда ёки зарар етказишга кодир эмасман. Магар Аллох хохлаган ишгина бўлур. Агар гайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган ва менга бирон ёмонлик-зиёт етмаган бўлур эди» (Аъроф: 188).

Барча оламлар ичида энг афзал бўлган Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам Роббиси олдида синик бўлган одамларнинг боши эдилар.

Анас ибн Молик разияллоху анху дедилар: «Сахобалар учун Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан кўра севимлирок бошка одам йўк эди. Шундай бўлсада, ёктирмасликларини билганлари учун, Ул зотни кўрганларида ўринларидан турмас эдилар»(Имом Ахмад ривояти).

Сиз ўта камтарлик ва нодир гўзал хулк билан бир бечора аёлга ишлари кўп бўлишига карамай вакт ажратган Ислом умматининг пайгамбари саллаллоху алайхи ва салламга бир назар ташланг!

Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Бир хотин Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб: «Сизга эхтиёжим бор» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Мадинанинг кўчаларидан хохлаганингда ўтир мен сен билан бирга ўтир(иб эхтиёжингга кулок тут)аман» — дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам камтарларнинг камтари эдилар. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: Агар мени (кўйнинг) кўли ёки оёги (ни ейиш) учун чакирсалар бораман. Агар менга (кўй) оёги ёки кўли совга килинса, кабул киламан» — дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари хар бир асрда мутакаббирлар учун, уларинг кибру хаволари ва гердайишлари олдида тўсик ва кайтарувчи бўлиб колади!

Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ушбу хадисни ривоят килади: «Калбида заррача кибри бўлган одам жаннатга кирмайди» (Имом Муслим ривояти).

Кибр —Аллох сакласин– жаханнамга олиб борадиган йўлдир, гарчи у заррача бўлса хам. Каранг, Аллох таъоло гердайиб юрган мутакаббирни кандай жазолади, унга газабни тушириб, кандай азоблар билан азоблади!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бир одам чиройли кийимни кийиб олиб, ўзидан ўзи хурсанд бўлиб, сочлари таралган ва гердайиб юриб кетаётган эди, баногох, Аллох уни Ерга юттирди. У Киёмат кунигача Ернинг тубига караб тушиб бораверади» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

хизматкори
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бечора ва заиф хизматкорни килган иши ёки зафлигига караб эмас, балки дини ва таквосига караб ўзига лойик макомга кўйдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хизматкор ва мардикорлар хакида шундай дедилар: «Улар сизларнинг биродарларингиздир. Аллох таъоло уларни сизларнинг кўл остингизда килиб кўйди. Уларга еган нарсаларингиздан едирингиз, кийган нарсаларингиздан кийдирингиз ва огир бўлган нарсаларни уларга юкламангиз! Агар огир нарсаларни юкласангиз ёрдам етингиз» (Имом Муслим ривояти).

Сиз ўз хожаси хакида хайратомуз сўзлар макбул гувохлик ва мактовларни хикоя килиб берувчи хизматкорнинг ушбу сўзлари хакида тафаккур килиб кўринг! Сиз биронта хисматкорнинг ўз хожасига расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хизматкори айтгани каби мактовни айтганини эшитганмисиз?! Анас ибн Молик дейди: «Мен расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга ўн йил хизмат килдим, ул Зот менга бирон марта «Уф» демадилар, биронта килган ишим учун: «Нега бундай килдинг!», килмаган ишим учун: «Нега бундай килмадинг!» демадилар» (Имом Муслим ривояти).

Тўла ўн йил, кунлар ёки ойлар эмас, балки, кувонч ва кайгу, газаб ва махзунлик, рухий изтироб ва ўзгариш, камбагаллик ва бойлик билан ўтган узок умр давомида — Ул Зотга ота-онам фидо бўлсин — хизматкорини жеркимади, балки, уни такдирларди, калбига таскин бериб, унинг ва оиласининг эхтиёжларини кондирарди хамда уларнинг хаккига хайрли дуолар киларди!!

Анас разияллоху анху деди: «Онам: «Ё Расулуллох, хизматкорингиз хакига дуо килинг!» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохим, унга бойлик ва фарзандларини сероб кил ва унга берган нарсаларингда барака ато эт!» — дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шижоатли бўлишларига карамай, хакли ўринлардагина хўрлаганлар ва урганлар. Кўл остидаги хотинлари ва хизматкорларидан иборат заифларга хеч качон каттиклик килмаганлар!

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўллари билан бирон нарсани урмадилар, на бир хизматкорни ва на бир хотинни магар Аллох йўлида жиход килганларидагина (душманларни) урдилар.» (Имом Муслим ривояти).

Ана, уммулмуъминийн Оиша разияллоху анхо яралмишларнинг афзали ва одамларнинг сарвари Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам учун яна бир бор гувохлик бермокда. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг гўзал хаёти хакида кўп гапришган. Хатто, Курайш кофирлари хам Ул зотга яхши гувохлик берган эдилар.

Оиша разияллоху анхо: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ўзига килинган зулм, модомики, Аллохнинг харомларини килиш билан бўлмас экан, бирор бир кимсадан ўч олганларини кўрмадим. Агар Аллохнинг харомларини килинган бўлса, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан кўра газаблирок одам йўк эди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга икки ишни танлаш ихтиёри берилса, модомики гунох бўлмас экан, кулайини танлар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мулойим ва огир – босик бўлишга даъват этар ва: «Аллох халимдир ва хар бир ишда халимликни яхши кўради» — дер эдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.
Совга ва мехмон

Хиссий кувончга бўлган эхтиёж ва истаклар жамият, оила ва хонадонда доимо мавжуддир. Калбларни бир бирига якинлаштирадиган ва улардаги гина- кудуратларни эритиб юборадиган нарсалардан бири — совгадир!!

Оиша разияллоху анхо: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам совгаларни кабул килар ва унга муносиб мукофотлар берар эдилар» — деди (Имом Бухорий ривояти). Зеро, совга бериш ва миннатдорчилик изхор этиш, калб саховати ва юрак тозалигининг нишонасидир.

Саховат — набийлар ва расулларнинг ахлокидан бири бўлиб, пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бу борада хаммадан пешкадам эдилар. Ахир куйидаги сўзларни айтган у зот эмасми?!

«Ким Аллох ва охират кунига иймон келтирган бўлса, мехмонини сийласин. Мехмонни сийлаш хакки бир кеча-ю, бир кундуздир. Мехмондорчилик уч кундир. Ундан кейингилари садакадир. Мезбонга огирлак бўлгунича кадар колиш, мехмон учун халол эмасдир» (Имом Бухорий ривояти).

Аллох номига онт ичиб айтаманки, тоглар, чўллар, Хижоз ва Араб ярим ороли , хатто, бутун дунё Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам каби олий ахлокли ва олижаноб биронтасини кўрмади. Хурматли китобхон, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг — ота-онам унга фидо бўлсин — ўта мухим холатларидан бирини кўриш учун тайёр бўлинг!!

Сахл ибн Саъд разияллоху анху деди: «Бир хотин Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга чопон келтириб: «Буни сизга кийридаман деб ўз кўлларим билан тўкидим» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга мухтож бўлган холларида олдилар. Бизнинг олдимизга уни лунгу шаклида ўраб чикдилар. Бир одам: «Бу жуда хам чиройли экан. Уни менга беринг» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Майли» — дедилар ва бир оз ўтиргач уйига кайтдилар, тўнни тахлаб, уни халиги одамга жўнатдилар. Сахобалар у одамга: «Яхши иш килмадинг! Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мухтож бўлганлари учун кийган эдилар, сен бўлсанг уни сўраб ўтирибсан, биласанки ул зот сўраган одамнинг кўлини бўш кайтармайдилар» — дедилар. У одам: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен у кийимни кийиш учун эмас, кафанлик килиш учун сўрадим» — деди. Сахл айтади: Хакикатан хам, у кийим ўша одамга кафан килинди» (Имом Бухорий ривояти).

Сиз Аллох таъоло саралаб олган ва ўзи тарбиялаган ва намуна килган зотнинг хулкидан хайратланманг! Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам саховат бобида хайратомуз ишларни килдилар. Хаким ибн Хизом разияллоху анху деди: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан сўрадим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар кейин: «Эй Хаким, бу мол яшил ва шириндир! Уни калб саховати билан олган одамга баракали килинади. Нафс очкўзлиги билан олган кишига эса баракали килинмайди. Унинг мисоли ейдию бирок, тўймайдиган одамга ўхшайди. Юкори кўл куйи кўлдан яхширокдир..» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Жобир разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан бирон нарса сўралса, хеч качон «Йўк» деб айтмадилар» (Имом Бухорий ривояти:6034).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўлларидаги мисли кўрилмаган бу саховат ва олийжаноблик билан бирга, ул зотнинг калбларидаги самимийлик, содик мухаббат ва чиройли муомаларининг хам мисли йўк эди. Ул зотнинг бирга ўтирган хар бир кишига табассум килиш ва якин тутиш одатлари бор эди. Бу билан хар ким ўзининг Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга энг севимли кишиман деб ўйлар эди.

Жарир ибн Абдуллох разияллоху анху деди: «Исломни кабул килганимдан сўнг, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан айрилсам ёки у зотга дуч келсам, доимо таббасум билан кутиб олар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Шохидларнинг сифатида сиз учун кифоя ва ибрат бордир.

Абдуллох ибн Хорис: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан кўра сертабассум бошка бировни кўрмадим» — деди Имом Термизий ривояти.

Севимли дўстим, сиз бундан нега хайратланасиз? Холбуки Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Дўстингиз юзига килган табассумингиз — садакадир» — деган бўлсалар! (Имом Термизий ривояти).

Хизматкори Анас разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдаги сифатларни шундай тарифладики, у сифатлар бир одамда эмас- хатто бир неча одамда хам жам бўлмайди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўта илтифотли зот эдилар. Эхтиёжини сўраган хар бир одамга кулок солар, у одам бурилиб кетмгунича ўгирилмас эдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўлларини олмокчи бўлган хар кимсага кўлларини узатар, кўл берган одам кўлини бўшатмагунича кўлларини тортиб тортиб олмас эдилар.» (Абу Наъим «Далоил» китобида накл килди).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эхсонли ва хушмуомала мезбон бўлишларига карамай, гунох ишларни кўриб колсалар кайтарар ва унинг бўлишига рози бўлмас эдилар. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бир кишининг кўлида тилло узукни кўриб колдилар, уни (унинг бармокларидан) чикариб отиб юбордилар ва: «Сизлардан бирингиз жаханнам чўгини олиб, уни бармогига такиб оладимия?!» — дедилар» (Имом Муслим ривояти).
1   2   3   4   5




Похожие:

Муаллиф: Абдулмалик Косим iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Муаллиф: Абдулмалик Косим iconОташ: Соли 633 мелоди (12 рабиул аввал рузи Душанбе)
Фарзадонаш: Косим, Абдуллох, Зайнаб, Рукия, Кулсум, Фотима –аз Хадича бинти Хувайлид
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы