Муаллиф: Абдулмалик Косим icon

Муаллиф: Абдулмалик Косим

НазваниеМуаллиф: Абдулмалик Косим
страница4/5
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.69 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5
1. /Payg'ambar uyida.docМуаллиф: Абдулмалик Косим

Болаларга шафкат

Тошбагир инсонлар мехрибонликни билмайди. Уларнинг калбида мехрнинг асари хам йўкдир! Улар каттик тошга ўхшаб, на бера оладилар ва на ола оладилар. Улар энг оддий инсоний туйгу ва хиссиётлардан хам махрумдирлар. Аммо Аллох таъоло юмшок калб ва жўшган мехр берган кимсалар — намунали ва мехрибон калб сохибидирлар-ки, уларни рахмат ўраб, туйгулар харакатлантиради!

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўгиллари Иброхимни кўлларига олиб ўпдилар ва хидладилар» (Имом Бухорий ривояти).

Бу мехр Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг якинларигагина хос эмас, балки, барча мусулмонларнинг фарзандлари учун эди.

Жаъфар разияллоху анхунинг хотини Асмо бинти Умайс шундай деди: «Менинг олдимга Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кирдилар ва Жаъфарнинг болаларини чакирдилар. Мен ул зотнинг (уларни багирларига босиб), хидлар ва кўзларидан ёш куйилар эди. Мен: «Жаъфарга бирон нарса бўлдими?» —деб сўрасам: «Ха у буган халок бўлди» — дедилар. Барчамиз йиглай бошладик. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кайтиб кетдилар ва ахлига: «Жаъфар хонадонига таом тайёрланглар! Чунки, уларнинг бошига машгул киладиган нарса келди» — дедилар» (Ибн Саъд, Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Болаларининг ўлими сабабли кўз ёшлари келган пайтда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга Саъд ибн Убода разияллоху анху: «Ё Расулуллох, бу нимаси?» деганида, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Бу — Аллох таъоло бандаларининг калбига кўйган рахм-шафкатдир. Дархакикат, Аллох бандалари ичидан рахмлиларигагина рахм килади» — дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўзлари ўгиллари Иброхимнинг вафоти сабабли ёш тўкканида Абдурохман бин Авф разияллоху анху: «Ё Расулуллох, Сиз-а?!» —деб савол берганида: «Эй Авфнинг ўгли, бу — рахматдир» — деб жавоб бердилар ва шуни кўшимча килдилар: «Кўз ёш тўкади, калб кайгуради, биз факат Роббимизни рози киладиган сўзларни айтамиз. Эй Иброхим, Биз сендан ажралганимиз учун кайгудамиз» (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг буюк хулки, намуна олиш ва у зотнинг изидан кетишимизга чакирмокда. Зеро, биз бу асрда болаларга бўлган шафкат ва уларни ўз макомига кўйишни унутдик. Ахир улар эртанинг оталари, Умматнинг кишилари ва кутилган тонгги эмасми?! Биздаги жахолат, калтафахмлик ва кибр шу даражага етиб бордики, болаларнинг калбларини очадиган калитни йўкотдик! Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг калити эса кўли ва тилидадир. У зот болаларни севишлари, кадрлашлари ва уларни баланд мартабага кўйганларини кўрмадингизми?!

Анас разияллоху анху болалар олдидан ўтар экан, уларга салом берар ва: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай килар эдилар» — дер эди (Бухорий ва Муслим ривояти).

Табиийки, болаларни ўзига хос кийинчиликлари ва тўполонлари бўлар, бирок, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларни жеркимас, сўкмас ва уларга дашном бермас, балки, уларга хотиржамлик ва мулойимлик билан муомола килар эдилар.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига болаларни олиб келинар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг хаккига дуо килар эдилар. Бир болани олиб келганларида у Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кийимларини «хўл» килди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сув олиб келишни буюрдилар ва у сувни «хўллик» устидан куйдилар. Бирок, «хўллик» ни (сикиб) ювмадилар» (Имом Бухорий ривояти).

Хурматли китобхон, сиз пайгамбарнинг уйида ўтирар экансиз, болаларингизни эркалаш, ўгилларингиз билан хазиллашиш ва уларнинг кулгилари ва ширин сўзларини эшитиш хаёлингизга келмадими?! Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам буларнинг хаммасини килар эдилар! Ота-онам Унга фидо бўлсин!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Хасан ибн Алийга тилини чикарар, бола уни кизиллигини кўриб кулар эди» («ас–силсилатул-сахиха», хадис: 70).

Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Умму саламанинг кизи Зайнабни эркалатар эканлар: «Зайнабча, Зайнабча» — деб бир неча марта такрорладилар» (ал-Ахадисис-сахиха»: 2141. «Сахихул-Жомеъ»: 5052).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг болаларга бўлган шафкати шу даражада эдики, ибодат асносида кизлари Зайнабнинг кизи Умомани кўтариб намоз ўкир, сажда килмокчи бўлсалар, ерга кўяр эдилар» Бухорий ва Муслим ривояти.

Махмуд ибн Рабиъ разияллоху анху деди: «Мен беш ёшда эдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ховлимиздаги кудукдан челакда сув олиб, юзимга бир ховуч сепганларини хотирлайман» Бухорий ва Муслим ривояти.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам катта-ю, кичикка таълим берар эдилар. Абдуллох ибн Аббос разияллоху анху деди: «Кунларнинг бирида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг оркаларида эдим (менга) «хой бола, мен сенга шу сўзларни ўргатаман: Аллохни ёдингда тут, сени саклайди, Аллохни ёдингда тут, Уни олдингда кўрасан, (эхтиёжингни) сўрасанг, Аллохдан сўра, ёрдам сўрасанг Аллохдан сўра!» Имом Термизий ривояти.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг муборак шамоиллари ва уфурган сийратларининг баъзиси билан яшагандан сўнг, шояд биз хам улар билан калбларни тирилтирсак ва улар ортидан юриб хаётда бир из колдирсак. Шундагина уйларимиз оталар мухаббати, оналар шафкати ва жажжи калбларига сурур киритишга мухтож бўлган болалар билан гуллаб, яшнайди. Натижада, кичкинтойлар рухияти мутаносиб, ахлоки гўзал бўлиб етишадилар-да, Умматга мард кишилар каби йўлбошчилик киладилар. Унутмангки, уларнинг Аллохнинг тавфикидан сўнг, оталар ва оналаргина ярата оладилар!!
Хилм, мулойимлик ва сабр

Зўравонлик, хукукларни куч ишлатиб поймол килиш золимлар аломатидир. Пайгамбаримиз Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам эса ўз хаккини олишда хакдорларга ёрдам бериш ва адолат коидаларини тузиб кўйдилар. Холбуки, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эгулик ва эзгулик йўлида Аллох субханаху ва таоло ато этган буюриш ва таъкиклашни жорий килдилар. Биз Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйида зулм, каттиккўллик, тажовузкорлик ва талон-тарожлик бўлишидан кўркмаймиз.

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўллари билан Аллох йўлидаги жиходдан бошка пайтда на бир хотинларини ва на бир хизматкорларини урдилар! Шахсиятларига нисбатан килинган ишлардан ўч олмас эдилар. Аллохнинг харомларини килинган пайтдагина Аллох таоло учунгина интиком олар эдилар» (Имом Ахмад ривояти).

Анас разияллоху анху деди: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан йўлда кетар эдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг эгниларида четлари дагал килиб тикилган Нажроний тўн бор эди. Бир аъробий ул зотга етиб олди-да, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг тўнларидан каттик тортди. Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бўйинларида каттик тортиш окибатида тўннинг дагал четлари из колдирганини кўрдим. Кейин у аъробий: «Эй Мухаммад, амр этгин, хузурингдаги Аллохнинг молидан (менга хам берилсин)» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам унга ўгирилиб карадилар ва кулдилар. Кейин унга беришга амр этдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Хунайн жангидан кайтганларида аъробийлар эхтиёжларини айтиб у зотга эргашдилар ва бир дарахт олдига сикиб олиб бориб кўйдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам туяларига минган холларида эдилар, халиги дарахт у зотнинг тўнларини илиб колди. Шу пайтда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Тўнимни кайтириб беринглар! Сизлар мени бахиллик килишимдан кўркяпсизларми?! Аллох номига онт ичиб айтаманки, шу дарахтлар сонича туяларим бўлса, ўртангизда таксим килиб берар эдим, кейин эса мени бахил, кўркок ва ёлгончи эмаслигимни билар эдингиз» — дедилар (Имом Багавий, «Шархус-сунна». Албони бу хадисни «сахих», деди).

Барча ишлардаги мулойимлик, манфаатларни билиш ва зарарларни кайтариш таълим-тарбиянинг энг гўзал кўринишларидандир.

Сахобаларни гайирликлари тутди. Чунки, улар хато килаётган одамни кўриб туришган ва унга инкор килиш учун унинг олдига шошишган эди. Улар эса бунга хакли хам эдилар. Бирок, халим пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уларни тўхтатдилар. Чунки, бу ишни килган одам жохил ва унга каттик инкор килишнинг ортида зарар бор эди. Бу ўринда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг килган ишлари тўгрирок эди.

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Бир аъробий масжидга бавл килди (сийди). Шунда сахобалар уни айблаш учун ўринларидан турдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эса: «Уни ўз холига кўйинглар ва бавли устидан бир челак сув куйинглар. Сизлар кийинлаштирувчи эмас, енгиллаштирувчи килиб жўнатилгансизлар!» — дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг даъват ишида килган сабрлари ундан намуна олиш, унинг услубини кўллаш ва ўзи учун ўч олмасликка чакирмокда. Оиша разияллоху анхо: «Ухуд кунидан кўра бошингизга огиррок бир кун келганми?» — деб савол берганида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай жавоб бердилар: «Сизнинг кавмингиздан кўп нарса кўрдим. Уларнинг энг огири Акаба куни бўлган эди. Мен ўзимни (химоя килиши учун) ибн Абдёлил ибн Абдкилалга кўндаланг килдим. У мен хохлаган нарсани кабул этмади. (Мен у ердан) гамгин холатда бошимни эгиб юриб, Карнус Саолибга етиб келганимни сезмай колибман. Бошимни кўтардим, бир парча булут менга соя солиб турар эди. Карасам, у булутда Жибрил алайхиссалом ўтирибди. Шу пайт у менга нидо килди: «Аллох таоло кавмингизнинг Сизга берган жавобларини эшитди ва сизга Тоглар фариштасини (кавмингиз) хакида хохлаган нарсангизга буюришингиз учун юборди» — деди. Тоглар фариштаси менга нидо килиб, салом берди ва: «Эй Мухаммад, Аллох таоло кавмингизнинг сизга айтган сўзларини эшитди. Мен Тоглар фариштасиман. Роббингиз мени сизнинг хузурингизга мени хохлаган нарсангизга буюришингиз учун жўнатди, сиз нима хохлайсиз? Хохласангиз икки тогни уларнинг устиларига ёпиб кўяй?!» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Йўк, мен Аллох таолодан уларнинг пуштикамарларидан Аллохнинг ўзигагина ибодат киладиган Унга бирон нарсани шерик килмайдиган одамларни чикаришини умид киламан» — дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Баъзи одамлар бугунги кунда даъват ишида шошкалоклик килиб, хосилни тезрок олишни хохлайдилар. Нафс учун ўч олиш даъватга ва унинг ихлосига путур етказади. Шунинг учун хам, баъзи даъватлар унинг даъватчилари ўртасида мазкур иш ёйилгани учун мувафкиятсизликка дучор бўлди. Ахир сабр ва тахаммуллик каерда?!

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг умид килган нарсалари бир неча йиллар ўтганидан хамда сабру- курашлардан сўнг рўёбга чикмадими?!!

Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху деди: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг Аллохнинг пайгамбарларидан бирини (уларга Аллохнинг салавоту саломлари бўлсин!) кавми конатгани, у конни юзидан артиб: «Аллохим, кавмимни кечир! Чунки улар, билмайдилар!», деб, хикоя килганларини хали хам кўриб тургандекман» (Бухорий ва Муслим ривояти).

Кунларнинг бирида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сахобалар билан жанозада эдилар Зайд ибн Суъна исмли яхудий карзини талаб килиб у зотнинг олдига келди ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг чопонларининг ёкасини жамлаб, тутиб, газабнок холатида бокди ва «Хой Мухаммад, хаккимни бермайсанми?!» — деб, кўпол сўзларин айта бошлади. Умар ибн Хаттоб розияллоху анху аччикланиб, Зайдга бокди, унинг кўзлари газабининг каттиклигидан чанокларидан чикаёзганди: «Хой Аллохнинг душмани, сен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга мен эшитган сўзларни айтиб, мен кўрган ишларни килаяпсанми?! У зотни хак билан юборган Зотнинг номига онт ичиб айтаманки, Унинг маломатидан чўчимаганимда эди, сенинг каллангни киличим билан олар эдим!» — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Умар розияллоху анхуга хотиржамлик билан бокдиларда: «Эй Умар, мен ва у бундан бошка нарсага мухтож едик. Сиз мени (карзни) яхши ўташга, уни эса карзини чиройли сўрашга чакиришингиз керак эди. Эй Умар, уни олиб бориб, хаккини беринг ва йигирма соъ хурмони зиёда килинг!» —дедилар.

(Яхудий) Зайд Умар розияллоху анхунинг йигирма соъ хурмони ошириб берганидан сўнг: «Эй Умар, бу ортикчаси нима учун?» — деб сўради. Умар розияллоху анху: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сенинг килган газабинг звазига буни зиёда килдилар!» — деди. Зайд: «Эй Умар, мени танийсанми?» — деди. Умар розияллоху анху: «Йўк, сен кимсан?» —деди.

  • Зайд ибн Суънаман.

  • Хабр (рухоний) ми?

  • Хабр (рухоний).

  • Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга нега ундай муомала килиб, у сўзларни айтдинг?

Эй Умар, мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг юзига караганимда пайгамбарлик белгиларининг иккитасидан бошка хаммасини кўрдим. Бу иккисини синаб кўрмаган эдим: халимлиги жахлига голиб келадими ва жахлининг ошиши халимлигини зиёда киладими? Мен энди у иккисини синаб кўрдим. Эй Умар, сени гувох килиб айтаманки, Аллохни Парвардигор, Исломни дин ва Мухаммад саллалоху алайхи ва салламни пайгамбар деб рози бўлдим. Яна сени гувох килиб айтаманки, бойликларимнинг ярми Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг Умматига садака бўлсин. Умар розияллоху анху айтдиларки: Уларнинг баъзилари учун бўлаколсин. Чунки, сен уларнинг хаммасига еткиза олмайсан. Зайд, баъзиларига бўлаколсин — деди. Зайд Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олдига келди ва: «Ашхаду анла илаха иллаллох ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва расулуху» «Аллохдан бошка (хак) илох йўк ва Мухаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувохлик бераман» — деди, у зотга иймон келтириб, уни тасдиклади. (Хоким «ал-Мустадрак» китобида бу хадисни зикр килиб, «сахих» деди).

Биз бу холат, унинг хотимаси ва узок давом этган сухбат хакида ўйланиб кўрайлик. Шояд Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг одамларга нисбатан килган сабрлари, уларни мулойимлик ва хилм билан кандай даъват этганлари, яхшилик килсалар кандай рагбатлантирганлари ва уларга кандай кувонч улашганларидан ўрнак олсак.

Оиша разияллоху анхо деди: «Мадинадан Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга умра килиш учун чикдим. Маккага етиб келгач: «Ота-онам фидо бўлсин, ё Расулаллох саллаллоху алайхи ва саллам, (намозни) каср (икки ракаат килиб) хам, тўла (тўрт ракаат) килиб хам ўкидим. Рўзадор хам, огзи очик хам бўлдим» — дедим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Эй оиша, яхши килибсиз!» —дедилар ва мени айбламадилар» (Насоий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

таомлари
Дастурхонлар ва козон-товоклар халкнинг юкори табакаси ва бошликларининг уйларида бориб келаверади. Юртлар-у одамлар Умматнинг пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг кўл остида. Туялар устида озик-овкатлар юкланган холда келар, у зотнинг олдларида олтин-кумуш тўлиб-тошар эди! Айтингчи, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг еб-ичишлари кандай бўлганди?! Подшохлар хаёти каби эдими, ёки улардан кўра буюк ва азаматли эдими? Давлатманд бойларнинг овкатлари каби эдими? Ёки уларникидан яхширок эдими?! Сиз Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг таоми, унинг озлиги ва соддалигини кўрганингизда хайратга тушманг!

Анас разияллоху анху бизга ривоят килиб деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олдида камдан кам холатларда нон ва гўшт пешинлик ёки кечки овкат пайтида жамланган». (Имом Ахмад ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам жуда хам кийинчилик билан коринларини тўйдирар эдилар. Ёхуд факат мехмонлар билангина коринларини тўйдирар эдилар. Унда хам мехмонларнинг кўнгли учун мажбур коринларини тўйдирар эдилар.

Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот этгунларига кадар у зотнинг оила аъзолари кетма-кет икки кун арпа нонига тўймаганлар. (Имом Муслим ривояти). Бошка бир ривоятда эса: «Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг оила аъзолари Мадинага келгандан сўнг, кетма-кет уч кеча бугдой нонига тўймадилар токи ул зот кабз рух бўлдилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Балки, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ейдиган бирон нарса топа олмай, оч ухлар эдилар! Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумо деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ва унинг оиласи кетма-кет кечаларда кечки овкат учун бирон нарса топа олмасдан оч ухлар эдилар. Уларнинг нони кўпрок — арпа нони эди» (Имом Термизий ривояти).

Гап озлик ва танкисликда эмас. Чунки, бойликлар Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўл остида тўлиб тошган ва хузурига юклар ортилган туялар келар эди. Лекин Аллох таоло пайгамбари саллаллоху алайхи ва саллам учун мукаммал ва энг тўгри хаётни танлаган эди.

Укба ибн Хорис разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам биз билан бирга аср намозини ўкидилар кейин, шошилиб уйларига кириб кетдилар. Хеч канча вакт ўтмади хамки, кайтиб чикдилар. Бўлган холат хакида мен сўрадим ёки бошка одам сўради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Уйда садакадан бўлган олтинни колдирган эдим. Уни кечаси билан олиб колишни ёктирмадим-да, таксим килиб юбордим» — дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Хайратомуз саховат ва мисли кўрилмаган эхсонкорлик, бу Умматнинг пайгамбари саллаллоху алайхи ва салламда мужассам эди. Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам исломга кириш эвазига хар нарсадан сўралсалар берардилар. Хатто, бир киши келганида икки тог орасидаги кўйларни бердилар. У одам кавми олдига бориб: Эй кавмим мусулмон бўлинглар, албатта Мухаммад камбагалликдан кўркмаган кишиларнинг эхсонини килмокда!» — деди» (Имом Муслим ривояти).

Мана шу эхсон ва соховат сохиби бўлган пайгамбарнинг ахволи хакида тафаккур килиб кўринг! Анас разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот етгунларига кадар на хон устида овкатландилар ва на юпка нон едилар» (Имом Бухорий ривояти).

Оиша разияллоху анхонинг хузурига Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам келар ва: «Овкатингиз борми?» — дер эдилар, Оиша разияллоху анхо: «Йўк» деб айтса: «Мен бугун рўза тутдим» — дердилар. (Имом Муслим ривояти).

Бир ёки икки ой ўтар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хонадони факат хурмо ва сув билангина кун кечирар эди. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Таомлари ва таом турларининг озлигига карамай Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг олий ахлоки ва исломий одоби Аллохнинг неъматига шукроналар келтириш, таомни тайёрлаганларга миннатдорчилик билдириш, хато килсалар, айбламасликка ундар эди. Чунки, у (хато килувчи) тиришган, бирок, хато килган-да. Шунинг учун хам, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам таомни айбламас, пиширувчини маломат килмас, бор нарсани рад, йўк нарсани талаб килмас эдилар! Уммат пайгамбари саллаллоху алайхи ва салламнинг гами корни ва овкати эмас эди!

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хеч качон томани айбламаганлар: агар хохласалар еганлар, хохламасалар емаганлар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Севикли дўстларимиз учун шайхулислом ибн Таймийя рахимахуллохнинг сўзларини мухтасар килиб келтирмокчиман:

«Ейиш ва кийинишдаги энг яхши йўл — Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг йўлидир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам имкони бўлган нарсани иштаха килса ер, бор нарсани кайтармас, йўк нарсани талаб килмас эдилар. Агар нон ва гўшт хозир бўлса ер эдилар. Агар мева, нон ва гўшт хозир бўлса ер эдилар. Агар хурмонинг ўзи ёки ноннинг ўзи хозир бўлса ер эдилар. Агар икки хил таом хозир бўлса: «Мен икки хил таомни емайман» демас, лаззатли ва ширали таомлардан бош тортмас эдилар. У зотнинг сўзларидан: «...Лекин Мен рўза хам тутаман, огзим очик хам бўлади. (кечалари намоз учун) тураман хам, ухлайман хам. Хотинларга хам уйланаман. Гўшт хам ейман. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас».

Аллох таоло халол нарсаларни ейиш ва Аллох таолога шукр этишга амр этди. Шунинг учун хам, халол нарсаларни харом килган одам, хаддидан ошган, Аллохга шукр килмаган одам эса, Аллохнинг хаккини зое килган танбал бўлади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг йўли — энг тўгри йўлдир. Ундан бурилиш эса икки тарафга олиб борадир: исроф килган ва маъсулиятларни адо этишдан юз ўгириб, майилликларига берилган инсонлар. (Иккинчиси эса), халол нарсаларни харом килган, Аллох таоло буюрмаган рохибликни ўйлаб топган инсонлар. Холбуки, Ислом динида рохиблик йўкдир».

Давом этиб рохимахуллох шундай дейди: «Хар бир халол — ёкимлидир. Хар бир ёкимли халолдир. Аллох таоло бизга ёкимли нарсаларни халол килиб, ифлос нарсаларни харом килди. Унинг ёкимлилиги, биз учун фойдали ва лаззатли бўлишидир. Аллох таоло бизга зарарли бўлган хар бир нарсани харом килди, фойдали бўлган барча нарсага рухсат берди».

Кейин, яна шундай дедилар: «Одамлар емок, киймок, очлик ва тўкликда турлича бўладилар. Хаттоки, бир кишининг холи хам турлича бўлиши мумкин. Бирок, амалларнинг энг яхшиси Аллох таолога итоатли ва килган одамга фойдали бўлганидир» (Ибн Таймийя, «Мажмуъул-фатово: 22\310 (кискартиб олинди).
Бошкаларнинг шарафини химоя килиш
Мажлисларнинг энг яхшиси – илм ва зикр ўтиришларидир. Агар шу мажлисда Одам фарзандининг сараси ва Уммат муаллими ўзининг сўзлари, таълимлари ва ўгитлари билан иштирок этсалар нима дейсиз! Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мажлисларининг соф ва сийратининг тозалиги сабабли хато килганларни тузатар, билмаганларга ўргатар, гофил колганларни огохлантирар ва мажлисларида факатгина яхшиликларнигина кабул килар эдилар. Агар бировга кулок солсалар, жим эшитар, бирок, гийбатни кабул килмас, чакимчилик ва тухматларга рози бўлмас эдилар.

Итбон ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам менинг уйимда намоз ўкиб бўлганларидан кейин уйдагилардан бири: «Молик ибн Духшун каерда?» — деди. Бир киши: «У Аллох ва расулини яхши кўрмайдиган мунофикдир» —деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Ундай дема, кўрмайсанми, у «Ла илаха иллаллох» деган ва у бу билан Аллохнинг юзини хохлайди. Дархакикат, Аллох, Аллохнинг юзини умид килиб: «Ла илаха иллаллох» — деган одамни жаханнамга харом килди» — дедилар» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ёлгондан гувохлик бериш ва хукукларни тортиб олишдан огохлантирар эдилар!

Абу Бакр разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Катта гунохларнинг каттарогини айтиб берайми?» — дедилар. Биз: «Ха, эй Расулуллох» — дедик. «Аллохга шерик килиш ва ота-онага ок бўлиш» — дедилар. Ёнбошлаган эдилар, ўтириб олдилар: «Огох бўлинглар! ёлгон гувохлик бериш» дедилар. Бу сўзни такрорлайвердилар, такрорлайвердилар хатто: «Кошки, сукут сакласалар!» — деб колдик» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Уммул мўъминийн Оиша разияллоху анхога мухаббатлари буюк бўлсада, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам гийбат килишларини инкор килдилар ва гийбатнинг катта хатарларини баён килдилар.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга: «Софиянинг бундай-бундай бўлиши етарлидир» — дедим». Баъзи ровийлар бу сўзлари билан София разияллоху анхонинг бўйи пастлигидан киноя килдилар дедилар. «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Сиз шундай бир сўзни айтдингиз-ки, агар уни денгиз сувига аралаштирилса, денгиз сувининг барчасини бузар эди» — дедилар ( Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам биродарларининг шарафларини химоя килган одамга башорат бериб дедилар: «Биродарининг шарафини гийбатдан химоя килган одамни жаханнам азобидан озод килиш, Аллох таолонинг зиммасида хакдир» (Имом Ахмад ривояти).
1   2   3   4   5




Похожие:

Муаллиф: Абдулмалик Косим iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Муаллиф: Абдулмалик Косим iconОташ: Соли 633 мелоди (12 рабиул аввал рузи Душанбе)
Фарзадонаш: Косим, Абдуллох, Зайнаб, Рукия, Кулсум, Фотима –аз Хадича бинти Хувайлид
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы