Муаллиф: Абдулмалик Косим icon

Муаллиф: Абдулмалик Косим

НазваниеМуаллиф: Абдулмалик Косим
страница5/5
Дата конвертации07.11.2014
Размер0.69 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4   5
1. /Payg'ambar uyida.docМуаллиф: Абдулмалик Косим

Аллох таолони кўп зикр килиш
Биринчи мураббий ва Уммат пайгамбари Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам ибодат килиш ва калбни Аллохга боглашга катта эътибор берар эдилар. У зот бир лахзани Аллохнинг зикри, хамди, шукри, истигфор ва Аллохга ялинишсиз ўтказмас эдилар. Холбуки, у зотнинг аввалги ва кейинги барча гунохлари кечирилган эди. У — шукроналар келтирган банда ва пайгамбар, хамдлар айтувчи расулдир. У Роббисининг кадрини билди, Унга хамд айтиб, дуо килди ва ялинди, вактининг кадрига етиб, ундан фойдаланди ва унинг тоат- ибодат билан обод бўлишига харис бўлди.

Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Аллох таолони хар лахзада зикр килар эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхумо деди: «Биз Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бир ўтиришда «Роббигфирлий ва туб алаййа иннака антат таввабур рохим» «Роббим, мени кечир ва тавбаларимни кабул эт. Сен рахмли ва тавбаларни кабул этувчи зотсан» — деб юз марта такрорлаганларини санар эдик» (Имом Абу Довуд ривояти).

Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен бир кунда Аллохга етмиш мартадан кўпрок истигфор айтиб, тавбалар киламан» деганларини эшитганман» (Имом Бухорий ривояти).

Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Биз бир йигинда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг юз мартадан ортик: «Роббигфирлий ва туб алаййа иннака антат таввабур рохим» «Роббим мени кечир ва тавбаларимни кабул килгин. Чунки, Сен — мехрибон ва тавбаларни кабул килувчи зотсан» — деб айтганларини санар эдик» (Имом Термизий ривояти).

Уммул мўъминийн Умму Салама розияллоху анхо хузурида бўлганларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўп килган дуолари: «Ё Мукаллибал кулуб саббит калбий ала дийник» «Эй калбларни айлантирувчи зот, менинг калбимни динингда мустахкам кил!» бўлганини зикр этди. (Имом Термизий ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

кўшниларга муносабати
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўшниларга муносабати кандай яхши эди-я! Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг калбида кўшни учун алохида ўрни бор эди. Хатто, У зот: «Жибрил менга кўшни хакида васиятни шунчалар кўп килди-ки, мен кўшни меросхўр бўлиб колармикин, деб ўйладим» — дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Абу Зар разияллоху анхуга: «Эй Абу Зар агар гўшт кайнатсанг, сувини кўпрок куй ва ундан кўшниларингга хам бер!» — деб васият килган эдилар (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўшниларга озор беришнинг ёмон окибатларидан огохлантирдилар: «Кўшниси унинг ёмонликларидан хотиржам бўлмаган одам жаннатга кирмайди» (Имом Муслим ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимки Аллох ва охират кунига иймон келтирган бўлса кўшнисига яхшилик килсин!» — деб айтганларидек яшаган кўшниларга хушхабарлар бўлсин!
Чиройли муомала
Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга бирор киши хакида бирор нарса етиб колса: «Фалончи нега ундай дейди?» —деб айтмас, балки: «Одамларга нима бўлди, нега ундай-бундай деяптилар?» — дер эдилар» (Имом Термизий ривояти).

Анас ибн Молик разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурига юзида сарик рангнинг изи бўлган бир одам кирди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам юзида ёктирмаган нарсаси бўлган одамнинг юзига карамас эдилар. У одам чиккандан сўнг: «Унга айтсангизлар юзидаги нарсани ювиб ташласа» — дедилар» (Имом Ахмад ва Абу Довуд ривояти).

Ибн Масъуд разияллоху анху деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизларга жаханнамга харом бўладиган ёки жаханнам унга харом бўладиган кимсадан дарак берайинми? Жаханнам мулойим, халим ва бошкаларга ўзини якин тутган кишига харомдир» Имом Термизий ривояти
Хакларни адо этиш
Инсон зиммасидаги хаклар кўпдир. Аллохнинг хакки, оила хакки ва нафс хакки. Бундан ташкари бандаларнинг хаклари хам бор. Сиз нима дейсиз, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вактларни кандай таксимлаб, кунларидан кандай фойдаланган эканлар-а?!

Анас разияллоху анху деди: «Уч киши Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хонадонига келиб, пайгамбаримизнинг ибодатлари хакида сўрадилар. Уларга Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ибодатларини айтиб берилганида, гўёки улар зикр килинган амалларни кам санагандек бўлдилар ва: «Биз каерда-ю, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам каердалар? У зотнинг аввалги-ю, охирги гунохлари кечирилган бўлса?» — дедилар. Уларнинг бири: «Мен кечалари доимо намоз ўкийман», иккинчиси: «Мен кундузлари доимо рўзадор бўлиб, огзимни очмайман», учинчиси эса: «Мен хотинлардан узлат киламан ва хеч хам уйланмайман» — деди. (Бу гаплардан хабар топгач) расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уларнинг олдларига келдилар ва: «шундай-шундай гапларни айтганлар сизларми?! — дедилар. Аллох номига онт ичиб айтаманки, албатта мен сизлардан кўра Аллохдан кўркувчирок ва унга такволирогингизман! Лекин, мен рўза хам тутаман, огзим хам очик бўлади. Намоз хам ўкийман, ухлайман хам ва хотинларга уйланаман. Бас, ким менинг суннатимдан воз кечса, у Мендан эмас» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

шижоати ва сабр-бардоши
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг Аллохнинг динига ёрдам бериш, Аллох сўзини олий килиш ва Аллох берган неъматларни ўз ерига кўйиш борасида катта улушлари бор. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўллари билан на хизматкорларини ва на хотин-кизларини урдилар. Факатгина Аллох йўлидаги жиходда кўллари билан (душманларни) урдилар» (Имом Муслим ривояти).

Курайш сардорлари ва кофирлари олдида Ислом динига даъват этиб ёлгиз туришлари хамда Аллохнинг нусрати келгунига кадар бу динда сабот билан туришлари, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шижоатининг намуналаридан баъзисидир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен ёлгиз ўзимман, хамма менга карши!» —деб айтмадилар. Балки, Аллох таолога суяниб, даъватни ошкор килдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг энг шижоатлиси ва матонатлиси эдилар. Одамлар кочар, У зот эса жойида матонат кўрсатиб турар эдилар!

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Хиро горида ибодат килар, лекин, на Курайш ва на бошка кофирлар унга озор бермас эдилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам тавхид ва Аллохнинг ўзигагина ибодат килиш керак эканлигига очик даъват килганларидагина, кофирлар бир ёкадан бош чикариб, каршилик кўрсата бошладилар ва хайратланиб: «(Кўп) Илохларни ягона илох килдими?» — дедилар (Сод сураси : 5). Холбуки, улар бутларни ўзлари билан Аллох ўртасида воситачи килиб олган эдилар. Аллох таоло бу хакда шундай дейди: «(Улар): «Биз у (олиха)ларга бизларни Аллохга якин киладилар, деб ибодат килмокдамиз» — дейдилар» (Зумар : 3). Йўкса, улар Аллох таолонинг рубубият (гамхўр тарбияткунандалиги) даги ёлгизлигига икрор эдилар: «Айтинг: «Самовоту Ердан сизларни ким ризклантиради?». (Сиз) «Аллох» —деб айтинг. Хеч шубха йўкки, биз ва сизлар ё хидоят узрамиз, ёки очик залолатда» (Саъба: 24)

Мусулмон дўстим, мусулмонлар яшаётган ўлкаларда ўликлардан эхтиёжларини сўраш, уларни воситачи килиш, уларга назр аташ, улардан кўркиш ва умид килиш каби ширк амалларининг ёйилгани хакида тафаккур килиб кўринг! Бу ширк амаллари сабабли Аллох билан богланган арконлар узилди ва ўликлар абадий Тирик бўлган зотнинг ўрнига кўйилди: «Албатта кимда-ким Аллохга ширк келтирса, Аллох унга жаннатни харом килур, унинг борар жойи дўзахдир» (Моида :72)

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уйларидан, шимол тарафда жойлашган Ухуд тогига карайлик. Бу тог олдида бўлиб ўтган жанг асносида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кахрамонлиги, матонати ва у зотга етган жарохатга бордошлари очик кўринган эди. Ана шу жангда муборак юзларидан кон оккан, курак тишлари синдирилган ва бошлари ёрилган эди. Аллох пайгамбаримизга салавоту-саломлар йўлласин.

Сахл ибн Саъд разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг жарохатлари хакида шундай дейди: «Аллох номига онт ичиб айтаманки, мен Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг жарохатини ким ювгани, унга ким сув куйиб тургани ва нимани дори килинганини жуда яхши биламан. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кизи Фотима розияллоху анхо жарохатни ювар, Алий разияллоху анху эса унга калконда сув куйиб турар эди. Фотима розияллоху анхо сув кон келишини кучайтирганини кўрганидан сўнг, бўйранинг бир парчасини олиб куйдирди-да, уни жарохатга босди. Кон тўхтади. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг тишлари синди, юзлари жарохатланди ва дубулгалари бошларида турганда синди» (Имом Бухорий ривояти).

Аббос ибн Абдулмутталлиб разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг Хунайн жангидаги холатларни таърифламокда: «Мусулмонлар чекина бошлаганларида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўз ерларидан жилмай турдилар. Хачири кофирлар томон чопмокчи бўлар, мен эса тезлаб кетмасин дея унинг жиловидан тутиб турар эдим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам у онда: «Мен пайгамбарман ёлгончи эмасман. Мен Абдулмутталибнинг ўглиман» — дер эдилар» (Имом Муслим ривояти).

Довюрак чавандоз машхур ходислар сохиби Алий разияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хакида шу сўзларни айтди: «Икки тараф бир-бири билан тўкнашган ва жанг авжига чикканида Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам билан химояланар эдик. Чунки, У зотдан кўра душманга якинрок бошка кимса колмас эди» (Имом Муслим ривояти: 3\ 1401. Багавий, «Шархус-сунна»).

Даъват ишидаги Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сабру-бардоши зарбулмасал ва чиройли намунадир. Чунки, Аллох таоло У зот сабабли дин асосларини тиклади. У зотнинг чавандозлари араб ярим ороли, Шом ва Мавороуннахрларда жавлон урди. Натижада, шахар ва кишлокдаги хар бир уйга Ислом дини етиб борди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох йўлида шундай кўркитилдим-ки, бошка хеч ким бунчалар кўркитилмади! Аллох йўлида шундай озорландимки, бошка биров бундай озорланмаган! Бир бор менга ўттиз кеча ва кундуз ўтди, мен ва Билол учун жонзот ейиши мумкин бўлган таомдан Билолнинг кўлтигига жойлашадиган микдорда озукамиз бўлар эди» (Имом Термизий ва Ахмад ривояти).

Ул зотга келган бойликлар, ўлжалар ва Аллох таоло ато этган фатхлар бўлишига карамай Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам на бир динор ва на бир дирхам мерос килиб колдирмадилар. Балки, ушбу илмни колдирдилар, у пайгамбарлик меросидир. Ким бу меросни олмокчи бўлса, мархамат килиб олсин!

Оиша разияллоху анхо: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам на динор, на дирхам, на кўй ва на туя мерос килиб колдирмадилар ва бирон нарсани васият килмадилар» — дедилар (Имом Муслим ривояти).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг

дуоси
Дуо буюк ибодатлардан бири бўлиб, уни Аллохдан бошкаси учун килиш жоиз эмасдир. Дуо — Аллох таолога мухтожлик, куч ва кувватга эга эмасликни кўрсатишдир. У — куллик белгиси, башарий хокисорликни сезишдир. Дуода Аллох таолога санолар айтиш, эхсон ва саховатни боглаш бордир. Шунинг учун хам, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Дуо — ибодатнинг ўзгинасидир» деган эдилар. (Имом Термизий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Аллох таолога кўп дуо килар, ялинар ва мухтожлигини кўрсатар хамда дуо учун пурмаъно сўзларни истеъмол килар эдилар.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг дуоларидан намуналар:

«Аллохим, мен учун ишимнинг саломати бўлган динимни, тирикчилигим бўлган хаётимни, окибатим бўладиган охиратимни ислох эт! Хаётни мен учун барча яхшиликларда зиёда кил! Хаётдан кўз юмишни эса барча ёмонликлардан кўра мен учун рохатбахт кил!» (Имом Муслим ривояти).

«Аллохим! Эй гайб ва ошкора нарсаларни билувчи, Самовату-Ерни яратган ва барча нарсаниннг Роббиси ва хожаси, мен Сендан ўзга илох йўк эканига гувохлик бераман хамда нафсимнинг ёмонлигидан, Шайтон ва унинг улушларидан, ўзимга ёки мусулмонларга ёмонлик килишимдан Сен билан панох тилайман» (Имом Абу Довуд ривояти).

«Аллохим, мени халолинг ила харомингдан кифоялантир ва ўз мархаматинг-ла, ўзингдан бошкалардан бехожат кил!» (Имом Термизий ривояти).

«Аллохим, мени кечир, менга рахм кил ва мени Улуг Дўстларга ковуштир» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кийинчилик даврларида хам, фаровончилик даврда хам Аллох таолога кўп дуо килар эдилар. Бадр кунида мусулмонларнинг галабаси ва мушрикларнинг маглубиятини сўраб дуо килганларида, елкаларидаги ридолари ерга тушиб кетди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўзи, оиласи, сахобалари ва барча мусулмонлар учун дуо килар эдилар.
Зиёратнинг нихояси

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хадислари, чиройли сийрати, жиходи ва мусибатлари хакидаги ривоятларни эшитдик. Мухаммад саллалоху алайхи ва салламга нисбатан адо этишимиз керак бўлган хаклар бордир. Биз бу хакларни бажариш билан барча эзгуликларни мукаммал килайлик ва тўгри йўлдан юрайлик. Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг уммати зиммасидаги хакларидан баъзилари куйидагилардир:

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга сўз ва амалда садокатли иймон келтириш, Уни олиб келган барча нарсаларида тасдиклаш, Унга итоат этишнинг фарзлиги ва итоатсизлик килишдан эхтиёт бўлиш, масалаларнинг хукмида У зотга мурожаат этиш ва У зотнинг хукмига рози бўлиш, У зотни гулув ва камситишсиз ўз мартабасига кўйиш, У зотга эргашиш ва У зотдан барча ишларда ўрнак олиш, У зотни оила, фарзанд ва барча одамлардан кўра кўпрок севиш, улуглаш ва хурматлаш, У зот олиб келган динга ёрдам бериш, У зотнинг суннатини химоя килиш ва мусулмонлар ўртасида жонлантириш, У зотнинг сахобаларини севиш, улар учун Аллохдан розилик сўраш хамда уларнинг таржимаи холларини ўрганиш. Аллох пайгамбаримизга беадад салавоту – саломлар йўлласин!

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни яхши кўриш аломатларидан бири — У зотга саловот айтишдир. Аллох таоло деди: «Албатта, Аллох ва Аллохнинг фаришталари пайгамбар Мухаммад саллалоху алайхи ва салламга салавот айтадилар. Эй Мўъминлар, (сизлар хам ) Унга салавоту-салом айтинглар!» (Ахзоб : 36).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кунларингизнинг энг афзали — жума кунидир. У кунда Одам (алайхиссалом) яратилди. У кунда (сурга) дам урилади ва (унинг окибатида барча жонли махлукот) бехуш бўлади. Бас, у (жума) кун(и) Менга кўп салавотлар айтинглар! Чунки, сизларнинг салавотларингиз менга кўндаланг килинади» — дедилар. Сахобалардан бири: «Ё Расулуллох, чириб кетган бўлсангиз Сизга бизнинг салавотларимиз кандай кўндаланг килинади?» — деб савол берди. Унга Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох таоло пайгамбарларнинг жасадларини ейишни Ерга харом килди» — деб жавоб бердилар (Имом Абу Довуд, Ибн Можа ривояти, Албоний бу хадисни «сахих», деди)

Мухаммад саллалоху алайхи ва салламнинг Уммати ўз пайгамбарининг хаккига бахиллик килмаслиги керак. Чунки, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Бахил — унинг хузурида зикр килинганимда менга салавот айтмаган одамдир» — дедилар (Имом Термизий ривояти).

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Бир кавм бир ерда ўтириб Аллохни тилга олмас ва пайгамбарларига салавот айтмас эканлар, уларга хасрат ва надомат (ёки ўч) бўлур: Агар (Аллох) хохласа уларни азоблайди, хохласа кечиради» (Имом Термизий ривояти).
Видолашув

Иймонлар обод бўлган ва тоат-ибодатга асосланган ушбу хонадондан чикар эканмиз, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари биз ва (дунё машаккатлари ва жаханнам азобидан) кутилишни хохлаган инсонлар учун белги, хидоятни излаганлар учун йўл бўлиб колмокда. Энди, салаф уламолари ва уларнинг бу буюк суннатга эргашиш борасидаги харисликлари хакида бир тўхталиб ўтамиз. Шояд Аллох таоло бизни чиройли намуна ва ўрнак олишга муяссар килса.

Ахли суннат имоми Ахмад ибн Ханбал рахимахуллох деди: «Кайси хадисни ёзган бўлсам, унга амал килдим. Хатто, бир куни Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг (хижома килдирганидан) кон олдирганидан сўнг Абу Тойбага бир динор берганини ўкидим, мен хам кон олдирганимда кон олувчи (хажжом) га бир динор бердим» («Сияру аъламуннубала» : 11\ 213).

Абдурохмон ибн Махдий рахимахуллох: «Суфён рахимахуллохнинг: «Менга Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан бирон бир хадис етиб келган бўлса, унга бир марта бўлсада амал килдим» — деб айтганини эшитганман» — деди.

Муслим ибн Ясор рахимахуллох деди: «Мен оёк кийимим билан намоз ўкийман. Аслида уларни ечиш мен учун кийин эмас. Бирок, мен суннатга риоя килмокчи бўламан» (танбех: буни жойнамоз тўшалмаган ўринларда килинади. Ислом Нури) («Сияру аъламун нубала»: 7\ 232. Имом Ахмад ибн Ханбал, «аз-Зухд» : 355).

Рисоламизнинг хотимасида мухтарам китобхон учун катта масъулиятни ўз ичига олган ушбу хадисни такдим этмокчимиз. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Умматнинг хаммаси Жаннатга кирадилар, магарам юз ўгирганлари кирмайдилар». Сахобалар: «Ё Расулуллох, кимлар юз ўгиради?» — дедилар. «Кимки менга итоат килса жаннатга киради. Кимки менга осий бўлса, ана шу юз ўгиргандир» — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).

Аллохим, бизга пайгамбаринг Мухаммад саллалоху алайхи ва салламни яхши кўриш, тўгри йўлда унинг кўрсатмаларига адашмай ва адаштирмай юришни насиб эт! Аллохим, кеча-кундузлар алмашар экан, солих, зокирлар зикр этарканлар Сен Унга салавотлар йўлла! Аллохим Буюк Фирдавс жаннатида бизга пайгамбаримиз Мухаммад саллалоху алайхи ва саллам билан бирга бўлишни насиб эт! Уни кўриш, Унинг хавзидан сув ичиш ва ундан кейин хеч качон чанкамасликни насиб эт!

Аллох таоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту – саломлар йўлласин!.

1 - Абдуллох ибн Аббос Умар ибн Хаттобдан ривоят килади. Умар деди: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига кирдим, ул зот бўйра устида ётибдилар. Олдиларига ўтирдим, расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг эгнида факат изор-лунги (белдан пастга кийиладиган матох) бор эди, холос. Бўйра ёнбошларига ботиб кетибди, уйдаги нарсаларга назар ташладим. Уйнинг бир четида уч-тўрт ховуч арпа, акас кўзоги ва деворда осиглик мешни кўриб кўзимдан ёш куйилди. Эй Умар нимага йиглаяпсиз деб сўрадилар? Эй Набиюллох нега йигламас эканман, бўйра ёнбошингизга ботиб кетган бўлса, уйингизда нима борлигини хам кўриб турган бўлсам! Кисро ва Кайсарларни каранг, мевалар, анхорлар ичра бўлишса-ю, сиз Аллохнинг пайгамбари, танлаганининг холи бу бўлса!» «Эй Хаттобнинг ўгли, охират бизга ва дунё уларга бўлишига рози эмасмисан» — дедилар. Ибн Можа ривояти.


1 - Термизийдан топа олмадик (Ислом Нури тахририяти).

2 - Халилнинг маъноси дўстникидан анча кучлидир. Халил халилига бутун вужуди билан богланиб колади. Гўёки у факат халилиники бўлиб колади. Шунинг учун халилга дўст деб маъно айтиш тўгри келмайди. (Ислом Нури тахририяти)

1 - Тунда бедор бўлиб тахажжуд ўкиш. Тахажжуд аслида 3-13 ракатгача бўлган тунги нафл намоз, унинг охири бир ёки уч ракат билан витр килинади. Мусулмон киши тунда туриб кодир бўлганича бу намозни адо этиши мумкин. Бу намоз икки-икки ракатдан ўкилади. Охирида бир ёки уч ракат билан витр килинади. (Ислом Нури тахририяти).

2 - Мисвок чўлларда ўсадиган арок (arok) дарахтининг илдизидан калмча килиб киркиб олиниб, бир томонини мўйкаламга ўхшатиб учланади ва тиш тозалашда ишлатилади. Унинг таъми аччик ва ўзига хос бўйи бўлгани учун огиз хидини яхши олади. (Ислом Нури тахририяти).
1   2   3   4   5




Похожие:

Муаллиф: Абдулмалик Косим iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Муаллиф: Абдулмалик Косим iconОташ: Соли 633 мелоди (12 рабиул аввал рузи Душанбе)
Фарзадонаш: Косим, Абдуллох, Зайнаб, Рукия, Кулсум, Фотима –аз Хадича бинти Хувайлид
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы