Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати icon

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати

НазваниеРасулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати
Дата конвертации07.11.2014
Размер232.15 Kb.
ТипДокументы
1. /solatun nabi.docРасулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати
Муаллиф Мухаммад бин Солех ал-Усаймин

Мукаддима

Барча хамду санолар Аллохнингдур, унга хамд айтамиз, ва ундан мадад сўраймиз хамда гунохларимизни кечишини сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Аллохдан панох сўраймиз. Аллох хидоятлаган кишини адаштирувчи йўк, Аллох адаштирган кишини хидоятловчи йўк. Шериксиз ёлгиз Аллохдан ўзга хакли маъбуд йўк эканига гувохлик бераман ва Мухаммад унинг бандаси ва элчиси деб гувохлик бераман.

Сўнгра... Бу Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг намозини сифати.

Биринчи: Намоз ўкиш учун турганингда бундай эътикодда бўлгин; Гўёки сен Аллох азза ва жалланинг каршисида турибсан, ул Зотдан хеч нарсани яшириб бўлмайди, У кўнгилда кечаётган нарсани хам билади. Сен мана шу шуъур билан жисминг намоз билан машгул бўлгани каби, калбингни хам намоз билан машгул кил. Баданинг Аллох таъоло буюрган киблага юзлангани каби калбинг хам Аллохга юзлансин. Баданинг Аллох буюрган томонга юзланса-ю калбинг гафлатда бўлса бу жуда катта камчиликдир. Баъзи уламолар: агар васвасалар –хаёлнинг кочиши ёки калбнинг гафлатда бўлиши- намознинг кўпрок кисмида бўлса намоз ботил бўлади –дейдилар. Албатта бундан эхтиёт бўлиш керак.

Намоз ўкишга юзланган вактингда Аллохга юзланиб турибман деб тасаввур кил.

Намоз ўкишга турган пайтингда Аллохга муножот килмокдаман деган эътикодда бўл. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингиз намоз ўкимок учун турса, у роббисига муножот килади». Бухорий ривояти.

Намозга турган вактингда Аллох таъоло каршимда турибди деб тасаввур кил, бирок у сен турган ерда эмас , балки, аршнинг устида бўлгани холида сенинг каршингдадир. Бу Аллох учун огир эмас. Аллох таъоло барча сифатларида мислсиз якка-ягонадир. У аршнинг устида, намоз ўкиш учун турган пайтда намоз ўкувчининг каршисидадир. Шундагина калбинг Аллохнинг таъзими, мухаббати ва унга якинлик билан тўлган холда намозга кирасан.

«Аллоху акбар» деб такбир айтасан. Такбир айтаётган холда кўлингни елканг ёки икки кулогинг юмшоги каршисигача кўтарасан.

Куйидаги хадисга биноан ўнг кўлингни чап билагинг устига кўясан. Сахихул-бухорийда ворид бўлган хадисда Сахл ибн Саъд деди: «Одамлар намозда, киши ўнг кўлини чап билагининг устига кўйишга буюрилар эдилар» Бухорий ривояти.

Кейин бошингни куйи киласан, юкорига кўтармайсан. Чунки, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Намозда кўзини осмонга каратишдан кайтардилар» Бухорий ривояти.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг бу борадаги сўзи жуда каттик бўлган, хатто шундай деганлар: «Намозда кўзларини осмонга карктаётган кишилар бундан тийиладилар ёки кўзлари уларга кайтмай колади» Бухорий ва Муслим ривояти.

Шунинг учун хам ахли илмларнинг баъзиси намоз ўкувчининг кўзини осмонга каратиши харом эканлигини айтганлар, бу жуда ўринли сўз. Чунки, унинг хаккида ваъид (яъни ёмон окибат ва жазо) ворид бўлган хар-бир нарса харомдир.

Демак уламолар айтганидек кўзингни пастга каратиб, бошингни куйи киласан, иягинг кўкрагингга тегиб колмасин. Кейин кириш дуосини ўкийсан;

«اللهمَّ باعِدْ بَيْنِي وبَيْنَ خَطَايايَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ، اللهمَّ نَقِّنِي مِنْ خَطَايايَ كَمَا يُنَقَّى الثَّوْبُ الأّبْيَضُ مِنَ الدَّنَسِ، اللهُمَّ اغْسِلْنِي مِنْ خَطَايايَ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ والبَرَدِ»

«Аллохумма боъид байний ва байна хотояая камаа боъадта байнал-машрики вал-магриби, Аллохумма наккиний мин хотояая камаа юнаккос-савбул абязу минад-данас, Аллохумма игсилний мин хотояая бил-мои вас-салжи вал-барад» Бухорий ва Муслим ривояти. Маъноси: «Эй Аллох мен билан хатоларим ўртасини магриб ва машрик ўртасини узоклаштирганинг каби узоклаштир. Эй Аллох ок кийим кирдан тоза бўлгани каби мени хатолардан тоза эт. Эй Аллох мени хатоларимдан сув, кор ва дўл билан ювгин. Абу Хурайра пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан : Эй Расулуллох такбир билан кироат ўртасидаги сукутингизда нима дейсиз ? – деб сўраганида ул зот юкоридаги дуони зикр килганлар. Юкорида зикр килинган дуонинг ўрнига бу дуони ўкиса хам бўлади:

:«سُبْحَانَكَ اللّهمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالى جَدُّكَ، وَلا إِلَهَ غَيْرُكَ»

«Субханакаллохумма ва бихамдика, ва табаро касмука, ва таъала жаддука ва ла илаха гойрука» Абу Довуд ривояти. Маъноси: «Эй Аллох мен сени (барча камчиликлардан) поклайман, сенга хамдинг билан тасбех айтаман, сенинг исминг муборак бўлди ва сендан ўзга хакли маъбуд йўк».

Тунги намоз (тахажжуд)да Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган ушбу дуони ўкийди:

« اللّهمَّ رَبَّ جِبْرَائِيلَ وَرَبَّ مِيكائِيلَ واسْرَافِيلَ، فَاطِرَ السَّمَواتِ وَالأَرْضِ، عالِمَ الْغَيبِ وَالشَّهادَةِ، أَنْتَ تَحْكُمُ بَيْنَ عِبادِكَ فِيما كانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ،اهْدِنِي لِما اخْتُلِفَ فِيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِكَ إِنَّكَ تَهْدِي مَنْ تَشَاءُ إِلى صِراطٍ مُسْتَقِيمٍ»

«Аллохумма робба Жиброийла ва робба Мийкоийла ва Исрофийла, фотирос-самаваати вал-арзи, оолимал-гайби ваш-шахадати анта тахкуму байна ибодика фимаа коону фийхи яхталифуун, ихдиний лимахтулифа фийхи минал-хакки би-изника иннака тахдий ман ташаау ила сиротим-мустакийм» Муслим ривояти. Маъноси: «Эй Аллох, Жаброилнинг роббиси, Мийкоил ва Исрофилнинг роббиси, эй ер ва осмонларни яратувчиси, эй гайбни ва ошкор (зохир)ни билгувчи, сен бандаларинг ўртасида улар ихтлоф килган нарсаларида хукм киласан, мени ихтилоф килинган (нарсанинг) хак (бўлган томони)га ўз изнинг билан хидоятла. Сен хохлаган кишингни тўгри йўлга бошлайсан.

Ушбу дуоларнинг барчасини жам килиб ўкимайди. Балки, гохо унисини ва гохо эса бошкасини ўкийди. Агар шундай килса суннатни барча кўринишда адо этган бўлади.

Кейин «أعوذ بالله من الشيطان الرجيم، بسم الله الرحمن الرحيم» «Аъузу биллахи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллахир рохманир рохиим» дейди ва фотиха сурасини ўкийди. Фотиха сураси етти оятдан иборат, аввали (الحمد لله رب العالمين) ва охири (غير المغضوب عليهم ولا الضالين), бунинг далили; Абу Хурайра пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килган хадис кудусийда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло деди: «Намозни ўзим билан бандам ўртасида икки кисмга бўлдим, бир кисми менга ва бир кисми бандамга, бандамга сўраган нарсаси. Банда (الحمد لله رب العالمين) деса: Аллох таъоло бандам менга хамд айтди дейди. Банда (الرحمن الرحيم) деса: Аллох таъоло бандам менга сано айтди дейди. Банда (مالك يوم الدين) деса: Аллох таъоло бандам мени улуглади дейди. (إياك نعبد وإياك نستعين) деса: Аллох таъоло дейди: бу мен билан бандам ўртамизда, бандам учун сўрагани. (اهدنا الصراط المستقيم.......) деса бу бандам учун бандамга сўрагани- дейди. Муслим ривояти. Мазкур хадис билан фотиханинг аввалги ояти (الحمد لله رب العالمين) эканлиги ойдинлашди.

Басмала (Бисмиллахир рохманир рохим) куръон оятларидан, лекин у хар бир суранинг аввалги ояти эмас. Балки, у бароат сурасидан бошка хар бир суранинг аввалида келтириладиган мустакил оятдир. Бароат сурасида басмала йўк, унинг ўрнига айтиладиган бадал хам йўк. Аммо куръоннинг баъзи нусхаларида бароат сурасининг бошланишида куръоннинг хомишига кўйиладиган «Аъузу биллахи минан-нор ва мин кайдил-фужжор ва мин газабил-жаббор, ал-иззату лиллахи ва лиросулихи ва ллмумининйн» хатодир. Бу дуода басмала хам йўк басмалага далолат киладиган маъно хам йўк.

Фотихани ўкиб бўлганида омин дейди, маъноси: Эй Аллох кабул эт, у кабул эт маъносидаги амр феълининг исмидир.

Кейин куйидаги тартибга биноан бир сурани ўкиши керак;

-Шом намозида муфассалнинг киска сураларидан.

-Бамдод намозида муфассалнинг узун сураларидан.

-Бошка намозларда муфассалнинг ўрта сураларидан.

Муфассалнинг аввали Коф сураси ва охири ан-Нос сурасидир, муфассалдеб исмланишининг сабаби, бу сураларда тинишларининг кўплигидир.

Муфассалнинг узунлари «Коф» дан «Амма»гача, ўрталари «Амма»дан «аз-Зухо»гача. Кискалари «аз-Зухо»дан «ан-Нос»гача. Гохида шом намозида муфассалнинг узунларидан ўкиш суннатдир, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан собит бўлишича, ул зот шом намозида «ат-Тур» ва «ал-Мурсалот» ни ўкиганлар Бухорий ва Муслим ривояти.

Фотиха билан бир сурани ўкиганидан кейин руку килиш учун такбир айтган холда икки кўлини (елкаси ёки кулок юмшоклари баробарига) кўтаради, кейин кейин икки кўлини икки тиззаси устига бармокларининг оараларини очик холда кўяди, билакларини ёнбошидан узокрок тутади, белини боши (энсаси) билан тенглаштиради. Ойиша -розияллоху анхо- деди: « пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам руку килса бошини кўтармас эди, тўгри хам килмас эди. Балки, шу иккисиниг ўртасида тутар эди» имо Ахмад, Муслим ва Абу Довуд ривоятлари.

Рукуда турганда ушбу тасбех ва дуоларни айтади: Уч марта «سُبْحانَ رَبِّيَ الْعَظِيم» «субхана роббиял Азим» Ахмад ва Абу Довуд ривояти. Маъноси: улуг роббимни (барча камчиликлардан) поклайман. «سُبْحانَكَ اللّهُمَّ رَبَّنا وَبِحَمْدِك اللّهُمَّ اغْفِرْ لِي» «субханака аллохумма ва бихамдика аллохуммагфирлий» Бухорий ривояти. маъноси: Эй Аллох, эй роббим сени (барча камчиликлардан) поклайман, (ошкор ва махфий неъматларингга) хамд айтаман, эй Аллох гунохларимни кеч.

«سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلائِكَةِ وَالرُّوحِ» «суббухун, куддусун, роббул-малааикати вар-рух» Ахмад, Муслим Насоий ва Абу Довуд ривояти. Маъноси: (менинг роббим ) улуг, мукаддас, фаришталарнинг ва Рух(Жаброил) нинг роббисидир. Рукуъда турганда Аллохни кўпрок улуглайди (яъни юкоридаги тасбехлар билан).

Кейин «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَه» «самиъаллоху лиман хамида» маъноси: Аллох хамд айтган кишидан хамдини кабул килди,- деб икки кўлини елкаси ёки кулок юмшоклари рўбарўсига кўтарган холда бошини рукуъдан кўтаради. Мана шу туришда Сахл ибн Саъднинг сўзига кўра ўнг кўлини чап кўлининг устига кўяди. Сахл деди: «одамлар намозда киши ўнг кўлини чап билагининг устига кўйишга буюрилар эдилар» Ахмад ва Бухорий ривояти. Бу хадисдаги «намозда» сўзи умумийдир, бундан саждалар руку ва каъда мустаснодир. Чунки, саждада кўл ерга кўйилади. Каъдада сон устига кўйилади. Рукуъда эса тизза устига кўйилади. Рукуъдан аввалги ва рукуъдан кейинги киём «намозда» сўзининг умумий маъносига дохиллигича колади.

Рукуъдан кўтарилганда «رَبَّنا لَكَ الحَمْدُ» «роббана лакал-хамд» дейди, Бухорий ва Муслим ривояти. Маъноси: Эй роббимиз барча хамдлар сенингдир.

Ёки «رَبَّنا وَلَكََ الحَمْدُ» «роббана валкал-хамд» дейди, Бухорий ва Муслим ривояти.

Ёки «اللّهُمَّ رَبَّنا لَكَ الحَمْدُ» «аллохумма роббана лакал-хамд» дейди, Бухорий ва Муслим ривояти. Маъноси: Эй Аллох роббимиз барча хамдлар сен учундир.

Ёки «اللّهُمَّ رَبَّنا وَلَكَ الحَمْدُ» «аллохумма роббана валакал-хамд» дейди, Муслим ривояти. Ушбу тўрт сифатнинг барчасини бир вактда айтмайди. Балки, гохида бирини ва гохида эса бошкасини айтади. Мана шу коидани толиб илм фахмлаши лозим: Агар ибодатлар турли кўринишларда бўлса, гохида у, гохида эса бу кўринишида килинади. Бунинг уч фойдаси бор;

Биринчи: Суннатни барча кўринишларида адо этиш.


Иккинчи: Суннатни саклаш, агар сен икки сифатнинг бирига бепарво бўлсанг ёддан чикади.

Учинчи: Киши бу суннатни одат йўсинида килмаслиги керак, чунки, одамларнинг кўпчилиги бир суннатни ушлайдиган бўлсалар уни одат килиб оладилар, натижада адо этаётган холларида бу амалнинг суннатлигини хаёлларига келтирмайдилар. Аммо у гохида уни, гохида эса буни айтишга одатланган бўлса, суннатга доимо огох бўлади.

Агар намоз ўкувчи маъмум (муктадий) бўлса «самиъаллоху лиман хамида»ни айтмайди, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Агар имом самиъаллоху лиман хамида деса, «Аллохумма роббана валакал-хамд» денглар Муслим ривояти. Буни рукуъдан кўтарилаётганда айтади. «аллохумма роббана валакал-хамд»ни юкорида зикр килинган тўрт сифатининг бирида айтганидан сўнг:

«مِلْءَ السَّمَواتِ وَمِلْءَ الأَرْضِ وَمِلْءَ ما بَيْنَهُما وَمِلْءَ ما شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدَهُ، أَهْلُ الثَّناءِ وَالْمَجْدِ،أَحَقُّ ما قالَ الْعَبْدُ وَكُلُّنا لَكَ عَبْد، لا مانِعَ لِما أَعْطَيتَ وَلامُعْطِيَ لِما مَنَعْتَ وَلا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ»

«Милъас-самааваати ва милъал-арзи ва милъа маа байнахумаа, ва милъа маа шэъта мин шайъин баъдаху, ахлус-санааи вал-мажди, ахакку маа колал-абду, ва куллунаа лака абду, лаа мониъа лима аътайта, валаа муътия лимаа манаъта, вала янфаъу зал-жадди минкал-жадду» дейди, Муслим ва Насоий ривояти. Маъноси: Осмонлар тўла, Ер тўла, иккисининг ўртаси тўла ва булардан кейинги сен хохлаган нарсалар тўла хамд сен учундир. Эй роббимиз сен мактов ва улугворликка лойиксан, бу (сўзлар) банда айтган мактовлврнинг хаклирогидир, барчамиз сенга бандамиз. Сен берган нарсани кайтарувчи йўк, Сен кайтарган нарсани бергувчи йўк. Сенинг олдингда салтанат ва улуглик сохибига улуглиги фойда бермайди. Кейин кўлларини кўтармасдан сажда учун такбир айтади. Ибн Умар деди: «буни саждада килмас эди» (яъни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам саждага такбир айтганда кўлларини кўтармас эди.)

саждага бораётганда аввал кўлларини эмас балки тиззаларини кўяди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «сизлардан бирингиз сажда килса туя чўкканидек чўкмасин» Бухорий ривояти. Туя чўкаётганида аввал кўл (олдинги оёк) ларидан бошлагани сабабли юзи билан чўкади. пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам киши саждага бораётганда кўлларини аввал кўйишидан кайтарди. Чунки, у шундай килса туя чўккани каби сажда килган бўлади. Хадиснинг далолати мана шудир, бу куйидаги сўзни айтганларга хилофдир: бу хадис аввал кўлларингни такдим килиб тиззаларингга йикилмаслигингга далолат килмайди. Чунки, туя чўкаётганида аввал тиззасига йикилади, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам эса туя чўкаётган аъзолар билан чўкмасин демадилар... Агар шундай десалар эди, биз хам балли, тиззанг билан йикилма, чунки туя тиззаларига йикилади дер эдик. Лекин Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «туя чўккани каби чўкмасин» дедилар. Демак, кайтариш киши саждага йикилаётганда аввал кўядиган «аъзо» хакида эмас, балки, «сифат» хакида экан. Хадисда ворид бўлган буйрук мулохаза килган киши учун жуда хам ойдиндир. Ўзимизни кийнаб, кўп бош котириб туянинг тиззаси кўли (олдинги оёги) да, у тиззалари билан йикилади дейишимизга хожат йўк. Биз бу каби тортишувдан бехожатмиз. Кайтариш сажда килаётганда унга йикиладиган аъзо хакида эмас, балки сифат хакида эканлиги равшандир. Шунинг учун хам Ибн Каййим -рохимахуллох- «Зодул-маъод» номли китобида шундай дейди: «хадиснинг охиридаги «икки кўлини икки тиззасидан аввал кўйсин» дегани хадисни ривоят килувчига алмашиб колган. Чунки бу хадиснинг аввалига тўгри келмайди. Демак биз мисолни эмас аслни оламиз, «икки кўлини икки тиззасидан аввал кўйсин» дегани мисол тарикасида айтилган. Агар биз буни хадиснинг аслига кайтармокчи бўлсак , хадиснинг тўгриси «икки тиззасини икки кўлидан аввал кўйсин» бўлади. Демак саждага бораётганда аввал тиззасини, кейин кўлини, кейин кўлини, кейин пешонасини ва бурнини кўяди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг сўзларига биноан етти аъзо билан сажда килинади. «етти суяк устига сажда килишга буюрилдик» сўнгра Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам буларни батафсил баён килдилар; «пешонага, икки кафтга, икки тиззага ва икки оёк учларига» Бухорий ва Муслим ривояти. Намоз ўкувчи мана шу аъзоларига сажда килади. Икки тирсагини ерга хам, икки тиззасига хам кўймайди хамда икки ёнбошидан узоклаштиради. Корнини сонларига теккизмасдан белини кўтариб туради.

Баъзи одамлар килганидек белини чўзмайди, у белини шу даражада чўзадики караб туриб: бу сажда килаяпдими, ёки узула тушиб ётибдими? – дейсан. Саждада белни чўзилмайди. Балки, белни корин билан сон ўртаси узоклашадиган микдорда кўтаради. Шунинг учун хам Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «саждада мўътадил бўлинглар» дедилар. Мана бу чўзилишни саждада килаётган баъзи кишилар уни суннат деб ўйлашади, хакикатда эса у суннатга хилофдир. Унда инсон учун огир машаккат бордир; чунки у чўзиладиган бўлса гавданинг огирлиги пешонага тушади, бўйни эгилади ва бу хол унга огир келади. Хар холда бу суннат бўлса инсон уни тахаммул килган бўлар эди лекин у суннат эмас.

Саждада турганда куйидаги тасбехларини айтади: уч марта «سُبْحانَ رَبِّيَ الأَعْلَى» «субхана роббиял-аълаа» дейди. Имом Ахмад, Абу Довуд ва Ибн Можжа ривояти. Маъноси «Олий роббимни поклайман»

«Субханака аллохумма роббана ва бихамдика, аллохум-магфирли»

«سُبْحانَكَ اللّهُمَّ رَبَّنا وَبِحَمْدِك اللّهُمَّ اغْفِرْ لِي» имом Бухорий ва Муслим ривояти. Маъноси эй Аллох, эй Роббим сени (барча камчиликларидан) поклайман ва (ошкор ва махфий неъматларингга) хамд айтаман, эй Аллох гунохларимни кеч.

«суббухун куддусун» «سُبّوحٌ قُدّوسٌ» Муслим ривояти.

Саждада дуони кўпайтиради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Огох бўлинглар мен рукуъ ва сажда килган холда куръон ўкишдан кайтарилдим, рукуъда Аллохни улугланглар, саждада эса дуони кўпайтиринглар бу холдаги дуоларингиз ижобат бўлишга лойикдир. Муслим ривояти. Чунки бу банданинг роббисига энг якин бўлган холатидир. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «банданинг роббисига якинрок бўлиши сажда холидадир» Бухорий ривояти. Лекин шуни мулохаза килгинки; агар сен имом билан бўлсанг имомга мутобаъат килишинг ва саждада дуо учун турмаслигинг лозим. Чунки Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Агар (имом) сажда килса, сажда килинглар, рукуъ килса рукуъ килинглар» Бухорий ривояти. Демак биз имомга эргашишга ва ундан кеч колмасликка буюрилганмиз.

Кейин саждадан «Аллоху акбар» деб туради.

Икки сажда ўртасида «муфтариш» холда ўтиради. Унинг кайфийяти куйидагича: чап оёкни –оёк деганда оёкнинг тўпикдан пастки кисми назарда тутилмокда- ёзиб устига ўтиради, ўнг оёкни ўнг томонида тик тутади. Ўнг кўлини ўнг сонининг устига ёки тиззасининг бош томонига кўяди. Чап кўлини чап сонининг устига кўяди ёки тиззасини тутиб туради. Бу икки сифат Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ворид бўлган.

Ўнг кўлининг жимжилоги, кейинги –номсиз- бармогини, ўрта ва бош бармокларини йигади, ёки бош бармоги билан ўрта бармогини халка килади, кўрсатгич бармок ёзилганича колади, факат дуо килгандагина кимирлатади. Масалан «Роббиг-фирли» «رَبِّ اغْفِرْ لِي» деганда кўтаради (ва туширади) «вархамни» «وَارْحَمْنِي» деганда кўтаради (ва туширади). Шу кабилда хар жумлайи дуоийяда кўтариб туширади. Чап кўл эса ёзилганича туради. Менинг билишимча Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ўнг кўлнинг ёзилиб туриши хакида хадис келган эмас. Балки ул зотнинг жимжилок ва кейинги бармокларини йигганлари ривоят килинган. Ибн Умарнинг -розияллоху анху- бу хусусда ривоят килган хадисларининг баъзи лафзларида «Агар намозда1­­ ўтирса» Муслим ривояти, яна бир ривоятида «Агар ташаххудда2 ўтирса» Ахмад ривояти, деб келган. Буни 1 ташаххудга чеклаш намознинг хаммасида ом эмас эканини англатади. Чунки усулчиларнинг сўзларидан рожихи: умум зикр килинса, кейин умумнинг бир бўлаги умумга мувофик келадиган хукм билан зикр килинса, у хослашни такозо этмайди.

Мисол учун: талабаларни икром килди десанг, сўнгра фалончини икром килди десанг –холбуки фалончи хам талабалардан. Мана шу холда фалончини зикр килиш икромни унгагина хослашни такозо этмайди. Шунингдек Аллох таъоло «у кечада фараишталар ва Рух тушади» деганида Рух (Жаброил)нинг зикри колган фатишталарни тушиш маъносидан чикариб юбормайди. Демак умумниннг бирликларидан баъзиси умумга мувофик келадиган хукм билан зикр килиниши хослашни такозо килмайди. Лекин бу, бирликни зикр бўлишини такозо киладиган сабаб бўлади. Бу сабаб ана шу бирликка эътибор килиш учун, ёки бошка нарса учун бўлади.

Мен шу вактга кадар икки сажда ўртасида ўтирганда ўнг кўлини ўнг сонининг устига ёзиб кўйиш хакида ворид бўлган хадисни билмайман. Бу хакда зикр килинган хадисда кўлнинг –кўрсатгич бармокдан бошка барча- бармоклари йигилган бўлиши айтилган. Бу холат имом Ахмаднинг муснадларида Воил ибн Хужрнинг ривоятларида очик айтилган. Ахли илмларнинг баъзилари бу хадиснинг иснодини яхши дейишган. Баъзилари бу хадиснинг иснодида тортишишган. Лекин биз бу тортишувлардан бехожатмиз. Бизга шундай дейишимиз кифоя; ўнг кўл учун суннатда ворид бўлган сифат бармокларни йигиб туриш, кўлни ёзиб туриш эса ворид бўлмаган. Демак икки сажда ўртасидаги ўтиришда кўлнинг ёзилиб туришини баён киладиган суннат ворид бўлгунига кадар кўл бармоклари йигилганича колаверади. Икки сажда ўртасида ўтирганда «رَبِّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي، وَاجْبُرْنِي وَعافِنِي وَارْزُقْنِي» «Роббиг-фирлий вархамний вахдиний важбурний ва оофиний варзукний» дейди, Термизий ва Абу Довуд ривояти. Маъноси: Эй роббим гунохларимни кеч, менга рахм эт, мени хидоятла, мени бехожат кил, менга офият ато кил ва мени ризклантир. Буни имом хам, муктадий хам, ёлгиз ўкувчи хам айтади.

Агар сен айтсанг: имом кандай килиб бирлик сийгасида дуо килади, Холбуки Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан: Бир киши имом бўлса ва дуони ўзига хосласа «маъмумларга хиёнат килибди» дегани ривоят килинган?.

Бунга жавоб: бу хадис маъмум омин айтиб турадиган дуодадир. Агар имом шу дуони бирлик сийгасида ўкиса маъмумларга хиёнат килган бўлади. Масалан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кунут дуосини Хасан ибн Алига -розияллоху анхумо- бирлик сийгасида ўргатдилар. «اللّهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيت» Ахмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти. Маъноси «Эй Аллох хидоятлаган бандаларинг каторида мени хам хидоятла». Агар имом «اللّهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيت» яъни: «Эй Аллох хидоятлаган бандаларинг каторида мени хам хидоятла» деса, бу хиёнат бўлади. Чунки маъмум омин дейди, имом бўлса дуони ўзига хослади маъмумларни тарк килди. Демак имом «اللّهم اهدنا فيمن هديت» Маъноси: «Эй Аллох хидоятлаган бандаларинг каторида бизни хам хидоятла» десин ва маъмумлар омин деб турадиган дуоларни ўзига хосламасин, чунки бу хиёнат бўлади.

Кейин иккинчи саждани хам аввалгиси каби адо этади.

Кейин икки тиззасига суяниб, такбир айтиб ўтирмасдан иккинчи ракаатга туриб кетади. Бу имом Ахмаднинг мазхабида машхур, бошка бир кавлда ўтиради кейин кўлларига суяниб туради дейилган. Бу имом Шофеъийнинг мазхабида машхур. Бу ўтириш уламоларнинг олдида «жалсатул-истироха» -дам олиш ўтириши- номи билан машхур.

Уламолар -рохимахумуллох- бу ўтиришнинг машруълигида ихтилоф килишган: баъзилари деган: Агар иккинчи ёки тўртинчи ракаатга турадиган бўлсанг ўтиргин, кейин икки кўлингга хамир килувчининг сифатида –агар бу хакдаги хадис сахих бўлса, ёки бу хадисни заиф дегувчиларнинг олдида- бошка сифатда суяниб тургин. Мухими улар шу ўтиришда ихтилоф килишган. Баъзилари мутлако мустахаб деса, бошкалари мутлако мустахаб эмас дейдилар. Яна бир кисмлари эса батафсил килиб бундай дейдилар: Агар сен бу ўтиришга заифлик, кексалик, касаллик ёки шу каби сабабларга кўра мухтож бўлсанг ўтир, кейин тур. Аммо бу ўтиришга эхтиёжинг бўлмаса ўтирма. Бу кисм ўз фикрини куйидаги далиллар билан кувватлайди; ушбу ўтириш учун хос дуо йўк, бу ўтиришдан туриш учун такбир хам йўк, саждадан киёмга туриш учун бир такбир бор холос. Демак бу ўтириш зоти учун максад килинган амал эмас экан. Чунки намоздаги зоти учун максад килинган хар бир амал учун хос зикр, аввалида ва кейинида айтиладиган такбирнинг бўлиши лозим. Бунга Молик ибн ал-Хувайриснинг хадисидаги «икки кўлига суянади» дегани хам далолат килади. Кўлга суяниш кўпинча тезда туриб кетиш имкониятидан манъ киладиган эхтиёж ва баданнинг огирлигдан бўлади.

Шунинг учун айтамиз: Агар сен шу ўтиришга мухтож бўлсанг ўзингни кийнаб саждадан киёмга бирданига турма. Аммо бу ўтиришдан бехожат бўлсанг, саждадан киёмга бирданига туриб кетмогинг авлорокдир. Бу «мугний»нинг сохиби –Муваффак исми билан танилган ибн Кудома- танлаган фикрдир. У имом Ахмаднинг катта асхобларидан. Ибн Каййим хам «зодул-маъод» номли китобида бу фикрни ихтиёр килган деб ўйлайман.

Мугнийнинг сохиби айтади: бу фикрда барча далиллар жамълангандир, -яъни бу ўтиришнинг исботи ёки нафйи учун бўлган далиллар. Бу фикрнинг устунлиги –менинг олдимда- етарли даражада бўлмасада, бу масалада итлокдан кўра тафсил устунрок. Чунки бу менинг тушунчамда ўтиришга карши келмайди. Бу ўтиришнинг хукми менинг олдимда уч мартабадан иборат:

Биринчи: Бу ўтиришга эхтиёж бўлса унинг жоизлигида шубха йўк.

Иккинчи: Мутлако жоиз, бу хукм устунликка якинрок.

Учинчи: Мутлако жоиз эмас, бу менинг олдимда заифдир. Чунки бу ўтириш хакида хадислар собитдир. Бирок, бу хадислар мутлако собитми, ёки эхтиёж бўлгандами? Масаланинг мушкуллиги шу ерда. Менинг олдимда оз бўлсада устун келаётгани, бу ўтириш эхтиёж бўлсагина жоиз.

Иккинчи ракаатни хам биринчи ракаат каби адо этади. Бирок, кириш дуоси (сано)ни ўкимайди. Таъаввузга келсак (аъузу биллахи минаш-шайтонир –рожим) уламолар ўртасида бу тўгрида хилоф бор. Баъзилари хар ракаатда айтади дейди. Бошкалари эса факат биринчи ракаатда айтади дейди.

Иккинчи ракаатни ўкиб бўлгач ташаххудга ўтиради. Бу ўтириш худди икки сажда ўртасида ўтириш каби бўлади. Ташаххудни ўкийди, ташаххуд хам бир неча суратда келган. Биз ташаххудда хам кириш дуосида айтганимизни айтамиз. Яъни киши намозида гохо ибн Аббоснинг ташаххудини ўкиса, гохида эса ибн Масъуднинг ташаххудини ўкисин вахоказо бундан бошка Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ворид бўлган суратларида ўкисин.

«التَّحِيّاتُ للهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّباتُ، السَّلامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكاتُهُ السَّلامُ عَلَيْنا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلاّ اللهُ، وَأَشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسولُهُ»

Бухорий ривояти. «Аттахийя΄ту лилла΄хи вас-солава΄ту ват-тоййиба΄т, ассала΄му алайка айюхан-набийю ва рохматулло΄хи ва барока΄туху, ассала΄му алайна΄ ва ала΄ иба΄диллахис-солихи΄йн, ашхаду анла΄ ила΄ха иллалло΄ху, ва ашхаду анна Мухаммадан абдуху ва росулух» Маъноси: «Барча кутловлар, дуолар ва ширин сўзлар1 Аллох учундир. Эй пайгамбар сенга салом2 бўлсин, ва сенга Аллохнинг рахмати ва баракотлари бўлсин, бизларга ва Аллохнинг солих бандаларига салом бўлсин, Аллохдан ўзга хак маъбуд йўк деб гувохлик бераман ва Мухаммад -саллалоху алайхи ва саллам- унинг бандаси ва элчиси деб гувохлик бераман». Уч ёки тўрт ракаатли намозда бўлса ташаххуд (яъни ташаххудул-аввал)дан кейин кўлларини такбиратул-эхромда кўтаргани каби кўтариб такбир айтиб кейинги ракаатга туради. Колган ракаатларда факат фотихани ўкийди. Абу Саъид ал-Худрий ривоят килган хадисга биноан гохида бошка оятларни кўшиб ўкиса хам бўлади.

Кейин уч ёки тўрт ракаатли намозда бўлса иккинчи ташаххудга ўтиради. Бу ташаххудда ўтириш кайфийяти биринчи ташаххуддагидан фаркли бўлади. Чунки у таваррук килиб ўтиради, таваррукнинг уч сифати бор:

Биринчи сифат: ўнг оёкни тик килади, чап оёкни болдирнинг остидан чикаради ва думбасига ўтиради.

Иккинчи сифат: икки оёгини ёзади ва уларни ўнг томонидан чикаради. Чап оёк ўнг болдирнинг остида бўлади.

Учинчи сифат: ўнг оёгини ёзади, чап оёгини болдир билан соннинг орасига кўяди.

Мана шу таваррукнинг уч сифати. Буни хам гохида унисини, гохида эса бунисини килиш керак.

Танбех: Бу уч ўтиришнинг хаммасида думбага ўтирилади.

Айтилган сифатда ўтирганидан кейин ташаххудни ва унга куйидагиларни кўшиб ўкийди.

«اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَّعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَما صَلَّيْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ، وَعَلَىآلِ ابْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَّجِيد. اللهُمَّ بارِكْ عَلَى مُحَمَّدِ، وَّعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَما بارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ، وَعَلَىآلِ ابْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَّجِيد.

Бухорий ва Муслим ривояти. «Аллохумма солли ъала Мухаммадив- ва ала а΄ли Мухаммад, кама΄ соллайта ъала Иброхима ва ъала а΄ли Иброхим иннака Хамидум-Мажид. Аллохумма борик ъала Мухаммадив- ва ъала а΄ли Мухаммад, кама΄ боракта ъала Иброхима ва ъала а΄ли Иброхим иннака Хамидум-Мажид». Маъноси: «Эй Аллох Иброхимга ва Иброхимнинг ахлига салот3 йўллаганинг каби Мухаммадга ва Мухаммаднинг ахлига салот йўллагин, албатта сен макталган улуг зотсан Эй Аллох Иброхимга ва Иброхимнинг ахлига баракот берганинг каби Мухаммадга ва Мухаммаднинг ахлига баракот бер, албатта сен макталган улуг зотсан».

Салавотдан кейин бу дуони ўкийди:

«أَعوُذُ بِاللهِ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّم وَمِنْ عَذابِ الْقَبْرِ وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيا وَالْمَمَاتِ وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّال» «Аъузу биллахи мин аза΄би жаханнам ва мин аза΄бил-кабри ва мин фитнатил-махё΄ вал-мама΄т ва мин фитнатил-масийхид-дажжа΄л» Муслим ривояти. Маъноси: «Жаханнам азобиадн, кабр азобидан, хаёт ва мамот1 фитнасидан хамда масийхид-дажжол фитнасидан Аллохга илтижо киламан». Кейин дунё ва охират яхшиликларидан истаган нарсасини дуо килиб сўрайди.

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам охирги каъдада ушбу тўрт нарсадан Аллох билан панохланишга буюрганлар. Бу хадис имом Муслимнинг сахихида собит бўлган. Уламоларнинг баъзиси деди: каъдайи охирда бу тўрт нарсадан панох сўраш вожибдир. Чунки Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бунга буюрган. Бугунги кунда кўп кишилар бунга ахаммият килмайдилар. Уларнинг пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламга салавот айтишлари билан ул зотнинг ўзи бу тўрт нарсадан Аллохдан панох сўрашга буюрганига карамасдан намоздан салом бераётганларини топасан. Товус -рохимахуллох- (у тобеъинлардандир) бу тўрт нарсадан Аллохдан панох сўрамаган кишини намозини кайта ўкишга буюрар эди. У бу буйрукни ўз ўглига хам килган. Сен шу тўрт нарсадан панох сўрашинг лозимдир. Чунки бу нарсалардан панох топишда дунё ва охират саодати бор. Кейин ўнг томонингга

«السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ» «Ассала΄му алайкум ва рохматуллох» ва чап томонингга хам

«السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ» «Ассала΄му алайкум ва рохматуллох» деб салом берасан. Шу билан намоз тугайди.

Агар намоз ўкувчи Аллохга дуо килмокчи бўлса, дуосини ташаххуддан2 кейин саломдан олдин килса яхши бўлади. Дуосида дунё ва охират яхшиликларидан хохлаганини сўрайди. Илм ахлларидан баъзиси деди: Дунёга таъаллукли нарсаларни сўраб бўлмайди. Уларнинг бу сўзлари заифдир. Чунки у Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламиннг «Сўнгра хохлаган дуосини килсин» Бухорий ва Муслим ривояти. Деган умумий маънодаги сўзига хилофдир. Агар сен дуо килмокчи бўлсанг салом беришингдан аввал кил. Биз юкоридаги хадисдан бугунги кунда одамларнинг кўпчилиги одатланиб олган намоздан кейин ўтириб олиб –суннати муаккададек ушлаб олишган- дуо килишлари далилсиз амал эканини билиб олдик. Суннатга мувофик дуо килиш саломдан олдиндир.

Мана шу биз Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг суннатидан билган намознинг сифтидир. Хар бир мусулмон Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу «Менинг намоз ўкиганимни кўрганинглардек намоз ўкинглар» -Бухорий ва Муслим ривояти- деган сўзини ўзида гавдалантиришга ва шу рисолада баён килинган намознинг сифатини татбик килишга харис бўлмоги керак.

Менимча киши учун намозини суннатга мувофик килиб олганидан кейинги энг мухим нарса калбнинг хозирлигидир. Чунки, хозирги замонда турли хаёллар ва васвасалар намозга кириши билан унга хукмрон бўлади. Намозини тугатиши билан бу хаёллар ва васвасалар учиб кетади.

Аллох билувчирокдир, ва саллаллоху ъала Мухаммадив-ва ъала а΄лихи ва сохбихи ажмаъийн.


1 -Бу хадисда «намозда» деб умумий зикр килган.

2 -Бу хадисда «ташаххудда» деб хос зикр килган.

1 -Улар билан тасанно айтиш факат Аллохга лойик бўлган сўзлар ва мактовлар. Уламоларнинг баъзиси деди: «аттахиййа΄ту» тил билан килинадиган ибодатлар, «ассолава΄т» бадан ибодатлари, «аттоййиба΄т» моддий садакотлар. (сунани Аби Довудга шарх килиб ёзилган «авнул-маъбуд» китобидан).

2 -Маъноси Аллох билан химоялантириш, (химоясини Аллохга топшириш) «ас-салом» Аллохнинг исмларидан бири, «ассаламу алайка» нинг маъноси: Аллох сенинг хомийинг ва сакловчинг бўлсин дегани.

3 - Аллохнинг пайгамбарига салавоти: унга бўлган саноси ва улуглашидир. Бу Аллохнинг салоти хаккида айтилган маъноларнинг энг яхшисидир.

1 - ибн Дакик ал-Ийд деди: «Хаёт фитнаси инсонга хаёти давомида дуч келадиган дунёга, шахватларга ва нодонликларга мубтало бўлишидир. Буларнинг энг каттаси эса Аллох сакласин ёмон окибат билан вафот килиш. Мамот фитнасидан ўлим олдидаги фитна мурод бўлиши мумкин, унинг мамотга изофа килиниши фитнанинг мамотга якин бўлганлиги учундир. Агар шундай дейилса хаёт фитнасидан мурод бундан аввалгилари бўлади. Мамот фитнасидан мурод кабр фитнаси бўлиши хам мумкин. Чунки уларнинг кабрларида фитналанишлари сахих хадисларда келган.

2 - ташаххуддан мурод ташаххуд ва салавотдир.

1 -сўз кўлни кандай тутиш хакида бормокда.

2- улар билан тасанно айтиш факат Аллохгагина лойик бўлган




Похожие:

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconНашир килди: Ислом Нури
Аллох таъолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга салоту саломлар бўлсин!
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconГийбат [ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ] Абдулмалик ал-Косим Таржимон: Абдурраззок Хамдам
Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconМутаржим: Вадуд Ахмад Нашир килди
Анас розияллоху анху ривоят киладилар: “Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай мархамат килдилар: “Сизлардан бирортангиз, токи,...
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconЖаҳаннамдан қўрқитиш
Гуноҳларга дуч келиб қолганда жаҳаннамдан қўрқиш сифати мўмин биродарларимизни гуноҳдан асраб қолиши умидида бу рисолани ёзмоқдамиз....
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconТаржимон: Неъматжон Адхамжон ўгли
Аллох таолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга, ахли байтларига ва асхобларига хамда киёматгача...
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconТасаввур кил бир куни…
Нима килган бўлардинг? Ахир у зот бу ер устида юрганларнинг энг яхшиси… Бу оламда ўтган жамики хукмдорлару донишмандларнинг энг афзали…...
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconИслом даъватининг ғояси
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси...
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconИслом даъватининг ғояси
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси...
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconРизқнинг зиёда бўлиши сабаблари
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати icon2013 1434 MyIslamicBooks tk
Унинг шериги ва тенги йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканига ҳам гувоҳлик...
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўкиган намознинг сифати iconРизқнинг зиёда бўлиши сабаблари
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы