Ҳадлар ва таъзирлар китоби icon

Ҳадлар ва таъзирлар китоби

НазваниеҲадлар ва таъзирлар китоби
страница2/4
Дата конвертации11.07.2013
Размер0.54 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4

Қазф (покиза инсонни бузуқ деб бадном қилиш) жазоси ҳақидаги боб

Фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ қазфга «зино ё ливота билан туҳмат қилиш» деб таъриф берганлар. Аслида у «куч билан отиш» маъносида бўлиб, кейин зино ва ливота билан туҳмат (тошини) отишга истеъмол қилинган.

У Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан ҳаром қилинган.

Аллоҳ таоло айтади: «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир» (Нур: 4). Қозифнинг – яъни бадном қилувчининг дунёдаги нақд азоби шудир. Яъни, унга дарра урилади ва гувоҳлиги қабул қилинмайди, айтган гапини исбот қилолмаса фосиқ, ноқис ва пасткаш деб эътибор қилинади. Охиратдаги жазоси эса Аллоҳ таоло қуйидаги оятда баён қилганидекдир: «Албатта (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўлдилар. Улар учун улуғ азоб бордир. У кунда (қиёматда) қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл ва оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур. Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақиқий жазоларини комил қилиб берур ва улар Аллоҳнинг аниқ ҳақ эканини билурлар» (Нур: 23-25).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Еттита ҳалок қилувчи (гуноҳлар)дан сақланинглар!», дедилар ва покиза ва фаҳшдан бехабар мўмина аёлларни бузуқлик билан туҳматлашни улар жумласидан деб санадилар (Бухорий (2766), Муслим (89) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Мусулмонлар қазфнинг ҳаромлигига ижмоъ қилганлар ва уни гуноҳи кабиралардан санаганлар.

Аллоҳ таоло пок инсонни бадном қилувчига қаттиқ жазони вожиб қилди. Агар ихтиёри ўзида бўлган мукаллаф киши бир муҳсонни (яъни бузуқликдан бехабар покиза инсонни) зино ёки ливота билан бадном қилса, унга саксон дарра урилади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар», деди (Нур: 4). Ояти карима маъносига кўра, озод, покиза ва бузуқликдан бехабар аёлларни зинокорлик билан бадном қилган, сўнг ўзларининг бу даъволарига тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсаларни саксон дарра урилади. Бадном қилинган кишининг эркак ё аёл бўлишининг фарқи йўқ. Бу ўринда сўзни аёлларга хосланиши сабаби воқеа хусусиятига қараб эди. Қолаверса, аёлларни бадном қилиш энг қабиҳ ва кўп учрайдиган ҳолатдир.

Фақат мусулмонларнинг номус-обрўларини булғанишдан сақлаб қолиш ва тилларни покиза инсонларнинг номусларини булғайдиган ифлос сўзлардан тийиб қўйиш, мусулмон жамиятини фаҳш тарқалишидан асраб қолиш учунгина бадномчи ана шундай жазога лойиқ бўлди.

Унинг бадном қилиниши сабабли бадномчига жазо фарз бўладиган муҳсон — озод, мусулмон, оқил, покиза, жимоъга яроқли инсондир.

Ибн Рушд раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аммо бадном қилинган шахсга келсак, унда бешта сифат жамланиши шарт эканига иттифоқ қилганлар. У шартлар – болиғлик, озодлик, покизалик, мусулмонлик, зино олатига эга бўлишдир. Агар мазкур шартлардан биронтаси топилмаса, ҳад фарз бўлмайди» (Бидаятул-мужтаҳид: 2/539).

Бадном қилинишнинг ҳадди бадном қилинган кишининг ҳаққидир, у афв қилса соқит бўлади, фақат унинг талаби билан ижро қилинади. Агар бадном қилинган шахс бадном қилувчини афв қилса, ундан ҳад соқит бўлади. Лекин, уни бу каби лаънат ва аламли азоб хабари берилган, шариатда ҳаром қилинган бадномчиликка яна қайта тушишдан тийиб қўядиган даражада таъзирини берилади.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бадном қилувчига ҳадни фақат талаб билан ижро қилинади, бунга ижмоъ қилинган» (Ал-фатавал-кубро: 5/507).

Ким бир ғойиб одамни бадном қилса, то ўша одам келиб, талаб қилмагунича ёки унинг ғойибда туриб талаб қилгани исботланмагунича унга ҳад урилмайди.

Бадном қилиш лафзлари икки қисмга бўлинади:

Бадномдан бошқа нарсага эҳтимоли бўлмаган сариҳ (очиқ-ошкор) лафзлар. Уларни шундан бошқа нарсага йўйиб бўлмайди.

Бадномни ҳам, бошқа нарсани ҳам эҳтимоли бўлган киноя лафзлари. Агар уларни бадномдан бошқага йўйса, буни қабул қилинади.

Сариҳ лафзларга мисол, «эй зинокор!», «эй ливотагар!», «эй бузуқ!» каби сўзлардир. Киноя лафзларга мисол, «эй ғар!», «эй фожира!», «эй нопок!» каби сўзлардир.

Агар бадном қилувчи шахс ғар дейиш билан у одамнинг фисқ-фужур ишларни қилиб юришини кўзда тутганини, фожира дейиш билан у аёлнинг ўз эрига нисбатан зиммасига фарз бўлган итоатга хилоф қилишини кўзда тутганини, нопок дейиш билан табиати нопоклигини кўзда тутганини айтса, унинг бу изоҳи қабул қилинади ва унга ҳад фарз бўлмайди. Чунки, унинг оғзидан чиққан лафз эҳтимолли лафз эди, шубҳали ҳолларда ҳадлар тарк қилинади.

Агар бир киши уларнинг зино қилишлари тасаввур қилинмайдиган бир жамоатни бадном қилса ёки бир шаҳар аҳлини бадном қилса, унга ҳад урилмайди, балки бу иши учун таъзир берилади. Чунки, ёлғончилиги аниқ бўлиб турибди, унинг бу гапи билан уларга ор-шармандалик етмайди. Унга фақат яна қайтиб бу каби қабиҳ лафзларни ва хунук сўкишларни тилга олишдан тийилиши учунгина таъзир берилади. Зеро, унинг қилган иши – гарчи ўша жамоа ёки шаҳар аҳлидан бирон киши талаб қилмаса ҳам – адаб бериш фарз бўлган маъсиятдир.

Кимда-ким пайғамбарлардан бирорталарини бадном қилса, кофир бўлади. Чунки, бундай қилиш Исломдан қайтиш-муртадликдир.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларини бадном қилиш у зотнинг ўзларини бадном қилиш билан тенгдир. Яъни, бадномчининг муртад бўлиши ҳақидаги ҳукмда у зотни бадном қилиш билан тенгдир» (Мажмуъул-фатава: 32/119).

Шайхулислом бадном қилувчи шахс агар бадном қилинган киши бундан хабар топишидан олдин тавба қилса, тавбаси дуруст бўладими, деган савол жавобида айтади: «Бу одамларнинг фарқланишига қараб фарқланади. Аксарият уламолар сўзларига кўра, агар бадном қилинган шахс бундан хабар топган бўлса, унинг тавбаси дуруст бўлмайди. Хабар топмаган бўлса, тавбаси дуруст бўлади, унинг ҳаққига дуо қилади ва истиғфор айтади» (Ал-фатавал-кубро: 5/507).

Шундан ҳам тилнинг хатари ва ундан чиқаётган лафзлар сабабли маломат ва жазога гирифтор бўлиш мумкинлиги маълум бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ахир одамларни юзлари билан дўзахга итқитадиган нарса тилларининг ҳосилалари эмасми?!», деганлар (Термизий (2616), Ибн Можа (3973) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Аллоҳ таоло айтади: «У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф: 18). Шундай экан, инсон тилини сақлаши, оғзидан чиқаётган сўзларни тарозига солиши ва гап-сўзларини тўғрилаб олиши зарур бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар!» (Аҳзоб: 70).

^ Маст қилувчи (ичимлик) истеъмол қилиш жазоси ҳақидаги боб

Маст қилувчи ичимлик Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан ҳаром қилингандир.

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, ароқ (маcт қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!» (Моида: 90, 91). Ақлни чулғаган ҳар бир нарса – қандай модда бўлишидан қатъий назар – хамр (маст қилувчи) саналади.

«Саҳиҳайн»да ва бошқа ҳадис тўпламларида келганки: «Маст қилувчи бўлган ҳар бир ичимлик ҳаромдир» (Бухорий (242), Муслим (2001) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар), «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир» (Муслим (2003) Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Кўпи маст қилган ҳар бир ичимликнинг ози ҳам ҳаромдир, нимадан қилинган бўлса ҳам, узумданми, бошқа нарсаданми, фарқсиз, хамрдир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Хамр – ақлни чулғаган нарсадир», деганлар (Бухорий (5581), Муслим (3032) ривоят қилганлар). Ақлни ўраб-чулғаб оладиган ҳар бир нарсани хамр дейилади, бундай аталишига сабаб хамр – ўраш-чулғаш маъносини англатади. Жумҳур луғатшунослар сўзи шудир.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Наша саҳиҳ сўзга кўра нажас ва ҳаромдир, маст қиладими, қилмайдими, фарқсиз. Аммо, унинг маст қиладиганининг ҳаромлигига мусулмонларнинг ҳаммаси иттифоқ қилган. Айрим жиҳатлардан унинг зарари хамрнинг зараридан каттароқдир... Уни истеъмол қилиш олтинчи юз йилликнинг охирларида пайдо бўлди» (Ал-фатавал-кубро: 5/529).

Наша ва бошқа бангивор (наркотик) моддалар бугунги кунда мусулмон ёшларни ҳалокат қилаётган энг ёмон оғулардан бўлиб қолди. Улар душманларнинг бизга қарши қўллайдиган энг қаттол қуролига айланди. Ерда бузғунчилик қилувчи яҳудлар ва уларнинг малайлари мусулмонларни ҳалок қилиш, ёшларини бузиш, уларни ўз жамиятлари манфаати учун ишлашдан ва динлари йўлида жиҳод қилишдан, тажовузкор душманларнинг уларнинг халқлари ва диёрларига қилаётган тажовузларини даф қилишдан тўсиш ва буриб юбориш мақсадида зўр бериб ривожлантирмоқдалар. Охир-оқибат анча-мунча мусулмон ёшлари банги (наркоман)га айланишга улгурдилар. Бу эса ушбу бангивор ва маст қилувчи моддаларни мусулмон мамлакатларига ёйиш ва ривожлантиришнинг аччиқ самарасидир.

Хамр ҳар қандай ҳолда ҳам ҳаромдир, уни на лаззат учун, на даво мақсадида, на ташналикни қондириш учун, на бошқа учун истеъмол қилиш жоиз.

Хамр билан даволаниш ҳаромлигига далил шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У даво эмас, балки дарддир», деганлар (Муслим (1984) Ториқ ибн Сувайд ал-Жуъфий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таоло шифоларингизни сизларга ҳаром бўлган нарсаларда қилмади», деганлар (Бухорий №5614 ҳадисдан олдин таълиқ қилиб келтирган).

Ташналикни қондириш учун ичиш ҳаромлигига келсак, у билан қониш ҳосил бўлмайди, аксинча унда ташналикни яна-да зиёда қиладиган ҳарорат бўлади.

Агар мусулмон киши хамр ичса ё таркибида маст қилувчи спирт бўлган атир (одеколон) каби нарсани ичса, буни ихтиёрий равишда, кўп миқдори маст қилишини билган ҳолда ичса, унга ҳад урилиши фарз бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким хамр ичса, унга дарра уринглар», деганлар (Абу Довуд (4485) Қабиса ибн Зуайбдан мурсал йўл билан, Насоий (5661) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Хамр ичганнинг ҳадди (жазоси) миқдори саксон даррадир. Чунки, Умар розияллоҳу анҳу хамрнинг ҳадди хусусида одамларга маслаҳат солганларида Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: «Уни ҳадларнинг энг енгили бўлган саксон дарра қилинг», деб маслаҳат берганлар. Шундан сўнг ҳазрат Умар саксон дарра урдирганлар (Муслим (1706) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Бухорийда ҳам шу мазмундаги (6773) ҳадис мавжуд), Шомдаги Холид ва Абу Убайдага шундай деб ёзиб юборганлар (Дорақутний (3/157) ривояти). Бу ҳодиса муҳожир ва ансорлар гувоҳлигида бўлган ва улардан бирон киши буни инкор қилмаган.

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Умарнинг ўз раъйлари билан хамр ҳаддини қазф ҳаддига тенглаштирганлари ҳам шу қатордадир, бунга саҳобалар иқрор (рози) бўлганлар» (Иъламул-муваққиъийн: 1/210).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Майхўрликнинг ҳадди суннат ва мусулмонлар ижмоъи билан қирқ (дарра)лиги собитдир. Ундан зиёдасини имом (раҳбар) зарурат пайтида, агар одамлар хамрга ружуъ қўйган бўлсалар ва шундан бошқа йўл билан қайтаришни иложи бўлмаса зиёда қилади» (Мажмуъул-фатава: 28/336).

Яна айтади: «Саҳиҳ гапга кўра, қирқтадан саксонтага зиёда қилиш мутлақ ҳолатда фарз эмас, мутлақ ҳолатда ҳаром ҳам эмас. Балки, бунда имомнинг ижтиҳодига қаралади...» (Мажмуъул-фатава: 28/336).

Хамр ичишнинг ҳадди ичувчининг иқрори билан ёки иккита адл кишининг гувоҳлиги билан собит бўлади.

Уламолар хамрнинг ҳиди келиб турган одамга хамр ичишнинг ҳадди собит бўладими, деган масалада икки хил фикрга бўлинганлар. Баъзилари ҳад урилмайди, балки таъзир берилади, деганлар. Баъзилари эса агар шубҳани даъво қилмаса, унга ҳад урилади, деганлар. Бу Аҳмад ва Моликдан ривоят қилинган сўздир. Шайхулислом Ибн Таймия ҳам шу фикрни ихтиёр қилган.

Имом Ибнул қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Кимнинг ҳолатида хамрнинг ҳиди ёки хамр қусиш каби жиноятнинг шоҳидлари кўриниб турса, ичганига гувоҳлик берилган ёки ўзи иқрор бўлган – бу гувоҳлик ё иқрор рост бўлиши ҳам, ёлғон бўлиши ҳам эҳтимоли бўлган – кишидан кўра у жазога лойиқроқдир. Саҳобалар ўртасида шунга иттифоқ қилинган» (Иъламул-муваққиъийн: 2/119).

Яна айтади: «Умар ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо оғзидан хамр ҳиди келиб турган ёки хамр қусган кишига зоҳирда кўриниб турган аломатларга суяниб, ҳад урилиши вожиблигига ҳукм қилганлар ва бунда уларга бирон кишининг мухолиф бўлгани маълум бўлмаган» (Умар ҳақидаги асарни Ибн Аби Шайба (5/525, №28635), Ибн Масъуд ҳақидаги асарни Бухорий (5001) ва Муслим (801) келтирганлар).

Хамрнинг хатари жуда кучлидир. У шайтоннинг мусулмонларга зарар етказиш учун минадиган уловидир. Аллоҳ таоло айтади: «Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!» (Моида: 91).

Хамр барча нопокликларнинг онасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хамр ҳақида ўн кишини лаънатлаб, айтганлар: «Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимликни ҳамда ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, тайёрловчисини, тайёрлатувчисини, олиб бориб берувчисини, унга олиб борилган одамни лаънатласин» (Абу Довуд (3674), Ибн Можа (3380) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар), Ибн Можа ривоятида: «ва пулини еювчисини», дейилган.

Мусулмонлар қаттиққўллик ва жиддийлик билан унга қарши туришлари, унинг моддасини таг-тугидан қуритишлари, уни истеъмол қиладиган ёки ривожлантирадиган кимсаларга тийиб қўювчи қаттиқ жазо қўллашлари лозим бўлади. Чунки, у ҳар бир ёмонликка сабаб бўлади, ҳар бир разолатга судрайди, ҳар қандай яхшиликдан тўсади. Аллоҳ таоло мусулмонларни унинг ёмонлиги ва хатаридан кифоялантирсин.

Ҳадисда келганки: «Охир замонда бир қавм уни ҳалол санаб оладилар, уни ўз номидан бошқа ном билан номлайдилар ва ичадилар» (Абу Довуд (3688), Ибн Можа 94020) Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Мусулмонлар ана шундай ёмонлардан огоҳ ва ҳушёр бўлишлари зарурдир.

Ўғирликнинг жазоси ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло айтади: «Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қилмишларига жазо бўлсин учун, Аллоҳ томонидан азоб бўлсин учун қўлларини кесинглар!» (Моида: 38).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Чорак динор ва ундан ортиқ (ўғирлик)да қўл кесилади» (Бухорий (6789), Муслим (1684) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).

Умуман ўғрининг қўлини кесиш вожиблигига мусулмонлар ижмоъ қилганлар.

Ўғри жамиятдаги фосид (фасодли) унсурдир, агар тек қўйилса, фасоди уммат жисмига юқади. Бинобарин, муносиб жазони татбиқ қилиш билан уни тийиб қўйиш зарур. Шунинг учун Аллоҳ таоло унинг қўлини – чўзилиши жоиз бўлмаган нарсага чўзилган золим қўлни, бузғунчи бўлган ва бунёдкор бўлмаган, оладиган ва бермайдиган бу қўлни – кесишга ҳукм қилди.

Ўғирлик – молни эгасидан ёки унинг ноибидан яширинча йўл билан олишдир. Агар олувчи Ислом ҳукмларини лозим тутган, олинган мол (ўғирлик) нисобига етган бўлса, у молни эҳтиёт қилиб сақланган жойидан олган бўлса, олинган молнинг эгаси маъсум (яъни моли ва жонига дахл қилиниши мумкин бўлмаган) бўлса, олувчи учун унга нисбатан бирон шубҳа бўлмаса (шунда буни ўғирлик, деб саналади).

Ўғри, молини ўғирлатган шахс, ўғирланган мол, ўғирлик кайфияти ушбу таъриф ўз ичига олган аниқ сифатларни ўзида жамлаган бўлиши зарур. Агар шу сифатлардан биронтаси тўла топилмаса, қўлни кесилмайди. У сифатлар қуйидагилар:

Яширинча йўл билан олган бўлиш. Агар яширинча йўл билан олган бўлмаса, қўл кесилмайди. Яъни, масалан, молни зўрлик билан, одамлар кўзида олса ёки талончилик билан олса. Чунки, бу ҳолатда молнинг эгаси ёрдамга чақириши, қароқчи ва талончининг қўлидан ушлаши имкони бўлади.

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Талончи ва тортиб олувчининг қўли кесилмагани ҳолда ўғрининг қўли кесилишига сабаб, ундан сақланиш имкони йўқлигидир. Чунки, у уй-жойларни тешиб киради, ҳимоя воситаларини бузади, қулфни синдиради. Агар унинг қўли кесилиши машруъ бўлмаса, одамлар бир-бирларининг молларини ўғирлайверишар, зарар каттайиб, оғирлик кучайган бўларди» (Иъламул-муваққиъийн: 2/61-63, Ат-туруқул-ҳикамия: 74-б).

Вазир ибн Ҳубайра айтади: «Талончи, зўрлик билан тортиб олувчи, хоин – жиноятлари ва гуноҳлари улкан бўлишига қарамасдан – улардан бирортасининг қўли кесилмайди» (Ихтилафул-аимматил-улама: 2/285).

Уларнинг тажовузларини дарралаш, азоб бериш, узоқ вақт қамаш, оғир молиявий жазо бериш билан даф қилиш мумкин.

Ўғирликда қўл кесишни вожиб қиладиган сифатлардан яна бири – ўғирланган нарса муҳтарам (ҳурмати бор) мол бўлиши керак. Лаҳв (беҳуда ўйин-кулги, мусиқа) асбоби, маст қилувчи ичимлик, тўнғиз, ўлимтик каби ҳурмати йўқ ва мол саналмайдиган нарсалар, шунингдек мол бўлгани ҳолда эгаси уруш ҳолатидаги кофир бўлгани учун ҳурмати бўлмаган нарсаларда қўл кесилмайди. Чунки, уруш ҳолатидаги кофирнинг қони ва моли ҳалол бўлади.

Мазкур сифатлардан яна бири – ўғирланган мол нисоб, яъни уч исломий дирҳам ёки чорак исломий динор ёки нархи шу иккисига тенг бўлган бошқа пул миқдорида бўлиши. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўғрининг қўли фақат чорак динор ва ундан ортиқ (ўғирлик)да кесилади», деганлар (Бухорий (6790), Муслим (1684) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). Ўша даврда чорак динор уч дирҳамга тенг бўлган.

Қўл кесишни ушбу миқдорга хослашда зоҳир бир ҳикмат бордир. Яъни, ушбу миқдордаги пул-мол кўпинча иқтисодли одам учун унинг ўзига ва қарамоғидагиларга бир кунга етарли бўлади. Қаранг, унга қарши жиноят қилинса, дияси 500 динор қилиб белгиланган қўлни чорак динор ўғирлик учун кесилади! Чунки, у қўл омонатли бўлиб турганида қимматбаҳо, деб кўриларди, хиёнаткор бўлгач, қимматини йўқотди. Шунинг учун мулҳидлардан бири – Мааррий - : «Э воҳ, дияси 500 тилла қилиб белгиланган қўлни чорак динор учун кессалар?!» деган мазмунда шеър ёзганида унга уламолардан бири: «Омонатдорлик азизлиги унинг қийматини оширган эди, хиёнаткорлик хорлиги унинг қийматини тушириб юборди» деган мазмундаги шеър билан жавоб берганди.

Ўғирликда қўл кесилишини вожиб қиладиган сифатлардан яна бири – ўғирланган молни ҳирзидан (маҳкам сақлаб қўйилган жойидан) олган бўлишидир. Молнинг ҳирзи деб одатда уни сақланадиган жойга айтилади. Ҳирз молнинг турига, яшаб турган мамлакатларга, султоннинг адолатли ё зулмкорлигига, қудратли ё кучсизлигига қараб фарқли бўлади. Қимматбаҳо молларнинг ҳирзи уй-жойлар, дўконлар, мустаҳкам қулф-калитли бинолар ичида бўлади. Ундан бошқа нарсаларнинг ҳирзи ўша диёрдаги одатга қараб бўлади. Агар ҳирздан бошқа жойдан ўғирласа, яъни масалан, очиқ қолдирилган эшикдан кириб олган бўлса, қўл кесилмайди.

Ўғрида ўғирлаб олган нарсаси борасида шубҳа йўқ бўлиши керак. Агар уни олишига изн беради деб гумон қилинган бирон шубҳа бўлса, қўли кесилмайди. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шубҳалар бўлганида имконингиз борича ҳадлар (ижроси)ни бекор қилингиз», деганлар (Шу мазмунда Термизий Оиша розияллоҳу анҳодан (1424) ва Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан (2545) ривоят қилганлар). Бинобарин, отасининг молидан ё фарзандининг молидан ўғирлаб олган кишининг қўли кесилмайди. Чунки, улардан ҳар бирининг нафақаси иккинчисининг зиммасига фарз бўлади. Бу эса жазо ижросини бекор қиладиган шубҳадир. Шунингдек, бир молга ҳақдорлиги бўлган киши ундан олса, унинг қўли кесилмайди, лекин унинг бундай қилиши ҳаром бўлиб, унга адаб берилади ва олган нарсасини қайтариб олинади.

Юқоридаги сифатлар тўла-тўкис бўлиши билан бирга ўғирлик собит (исботланган) бўлиши ҳам зарур. Бу эса ўғирлик қандай содир қилинганини, ўғирланган молнинг ҳирзини, миқдорини ва жинсини айтиб берадиган ва шу билан эҳтимоллар ва шубҳаларни бартараф қиладиган иккита адолатли кишининг гувоҳлиги билан ёки ўғрининг ўзи ўғирлик қилганига икки бор гувоҳлик бериши билан бўлади. Чунки, Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда айтилишича, ўғирлик қилганини эътироф қилган бир ўғрини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинди. У зот унга: «Сен ўғирлагансан деб ўйламайман», дедилар. У: «Йўқ, (мен ўғирладим)», деди. Икки ё уч марта қайтариб сўрадилар. Сўнг буюрдилар, қўлини кесилди (Абу Довуд (4380), Ибн Можа (2597) Абу Умайя ал-Махзумий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Ўғри иқрорида ўғирликни қандай қилганини сифатлаб бериши зарур, токи ноўрин қўл кесилгани гумон қилиниши эҳтимоли кетсин ва қўл кесилиши учун керак бўлган шартлар тўла-тўкис бўлгани ё бўлмагани аниқ бўлсин.

Молини ўғирлатган одам молини талаб қилган бўлиши ҳам зарур. Агар молини талаб қилмаса, қўлини кесилмайди. Чунки, эгасининг изн бериши ва кечиб юбориши билан мол мубоҳга айланиб қолади. Агар талаб қилмаса, ўша молни унга марҳамат қилиб юборгани эҳтимоли пайдо бўлади. Бу эса жазони бекор қиладиган шубҳадир.

Агар шартлари тўла бўлгани туфайли қўлни кесиш фарз бўлса, ўнг қўл кесилади. Чунки, «Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қилмишларига жазо бўлсин учун, Аллоҳ томонидан азоб бўлсин учун қўлларини кесинглар!» (Моида: 38) оятидаги أيديهما (қўлларини) калимаси Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қироатида أيمانهما (ўнг қўлларини) деб ўқилган. Кесиш ўрни кафтнинг бўғимидан бўлади. Чунки, қўл ўғирлик қуроли бўлди, шу туфайли ўғирлик қуролини йўқ қилиш билан жазо берилди ва кесишни кафтга чекланди. Чунки, қўл деб умумий айтилганда кафтни тушунилади. Уни кесилгандан кейин қонни тўхтатиш ва жароҳатни битказиш учун керак бўлган ҳар бир даврнинг ўзига хос барча зарурий даволарини қилинади. Валлоҳу аълам.

Қароқчиларнинг жазоси ҳақидаги боб

Похожие:

Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconМерослар китоби
Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы