Ҳадлар ва таъзирлар китоби icon

Ҳадлар ва таъзирлар китоби

НазваниеҲадлар ва таъзирлар китоби
страница3/4
Дата конвертации11.07.2013
Размер0.54 Mb.
ТипДокументы
1   2   3   4

^ Боғийларга (тажовузкорларга) қарши уруш қилиш ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар» (Ҳужурот: 9, 10).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ишларингиз бир кишининг қўлида жамланиб турган ҳолида биров сизларга келиб бирлигингизга путур етказишни ёки жамоатингизни бўлиб ташлашни истаса, уни ўлдиринглар!» (Муслим (1852) Арфажа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Яна айтганлар: «Кимда-ким ушбу умматнинг жам бўлиб турган ишини бўлиб ташлашни истаса, ким бўлишидан қатъий назар, уни қилич билан уринглар!» (Муслим (1852) Арфажа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Саҳобалар боғийга қарши жанг қилишга ижмоъ қилганлар.

Боғийликнинг асли маъноси зўравонлик, зулмкорлик ва ҳақдан бурилишдир. Боғийлар зўравон, золим, ҳақдан бурилган ва мусулмонларнинг имомлари (бошлиқлари)га мухолиф бўлган кишилардир. Чунки, мусулмонлар учун жамоат ва имом бўлиши зарурдир. Аллоҳ таоло айтади: «Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!» (Оли Имрон: 103). Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз!» (Нисо: 59).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизларни Аллоҳдан тақво қилишга ва гарчи устларингизга бир қул амир бўлса-да, қулоқ солиш ва итоат қилишга васият қиламан» (Абу Довуд (4607), Термизий (2676), Ибн Можа (42) Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бу заруриятлардан, чунки бунга одамларнинг эҳтиёжи бор, шу билан бирликни сақлаб қолинади, ҳамжиҳатликни ҳимоя қилинади, ҳадлар ижро қилинади, ҳақ-ҳуқуқлар тўла-тўкис қилинади, амри маъруф ва наҳий мункар барпо бўлади...

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Билмоқ керакки, одамларни бошқариш диннинг энг улкан вожибларидан, балки диннинг ҳам, дунёнинг ҳам туриши шу биландир. Зеро, одамлар давомий равишда бир-бирларига эҳтиёжлари тушиб тургани туфайли уларнинг манфаатлари жамоаларнинг бир-бирлари билан жамланишлари воситасидагина амалга ошади. Жамланганда эса албатта бир бошлиқ бўлиши зарур бўлади. Шариат соҳиби бунинг нақадар зарурлигига диққатни қаратиш мақсадида ҳатто кичик ва вақтинчалик жамоатларга ҳам бир бошлиқ бўлишини вожиб қилган» (Мажмуъул-фатава: 28/390).

Яна айтади: «Маълумки, одамларнинг салоҳияти раҳбарлар воситасида амалга ошади. Гарчи, раҳбарлар орасида золим ҳукмдорлар ҳам бўлиб турса-да, бу бутунлай раҳбарсиз туришдан кўра яхшироқдир. Айтилганидек, золим имом билан олтмиш йил туриш имомсиз бир кеча туришдан яхши...» (Минҳажус-сунна: 1/548).

Агар шавкат ва қудрат эгаси бўлган бир қавм иштибоҳли бир таъвил билан имомга қарши чиқса, уни раҳбарликдан бўшатишни ёки унга мухолиф чиқишни, итоатидан бош тортишни, бирликка путур етказишни истаса, улар боғийлар ва золимлар саналади, имом улар билан сўзлашувлар олиб бориши, ўзига нисбатан нима айб қўйишаётганини сўраб-суриштириши, агар зулм ўтган бўлса, уни бартараф қилиши, агар шубҳали даъво билан чиққан бўлсалар, шубҳаларига ойдинлик киритиши лозим. Чунки, Аллоҳ таоло: «Уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!» (Ҳужурот: 9), деди.

Ислоҳ фақат шу билан бўлади. Агар улар имомга қўяётган айблар у қилиши ҳалол бўлмаган иш бўлса, уни бартараф қилади. Агар ҳалол иш бўлса-ю, улар наздида нодуруст ва ҳаққа хилоф бўлиб кўринаётган бўлса, имом уларга ўз далилини баён қилади. Агар шу билан кифояланиб, ҳаққа қайтсалар ва итоатни лозим тутсалар, уларни бўш қўяди. Агар қайтмасалар, уларга қарши жанг қилиши фарз бўлади, раият имомга мададга келиши лозим бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар!» (Ҳужурот: 9), деди. То ёмонликлари даф бўлгунича ва фитналар олови ўчгунича уларга қарши жанг қилиш фарз бўлади.

Улар билан жанг қилишда қуйидаги ишлардан сақланади:

Уларга қарши вайронагарчилик келтирувчи бомбалар сингари оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиши ҳаром бўлади.

Уларнинг фарзандларини, шунингдек, ортга қайтганларини, жароҳатланганларини ва урушни тарк қилганларини ўлдириши ҳаром бўлади.

Улардан асир олинганлари то фитна тингунича ҳибсда сақланади.

Уларнинг молларини ўлжа қилиб олинмайди. Чунки, бу бошқа мусулмонларнинг моллари каби саналади, уларни ўлжа қилиш жоиз эмас. Уруш тўхтаганидан ва фитна тинчиганидан кейин улардан қай бирининг моли бировга ўтиб кетган бўлса, уни қайтариб олади. Аммо, жанг пайтида талафотга учраган моли тўлаб берилмайди. Ҳар икки тарафдан урушда ўлдирилганлар қонига зомин бўлинмайди.

Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Фитналар қўзғолган даврда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳали кўпчиликни ташкил қилардилар. Улар бирон кишидан қасос олинмаслигига, Қуръонни таъвил қилгани учун моли олинмаслигига фақат йўқотилган молнинг айни ўзи топилса олиш мумкинлигига иттифоқ қилганлар...» (Ибн Аби Шайба (5/459, №27964), Байҳақий 8/174) ривоят қилганлар).

«Ал-ифсоҳ»да айтади: «Саҳобалар иттифоқига кўра, адолат аҳли боғийларга етказган талафотларга зомин бўлинмайди, боғийлар етказган талафот ҳам шундай...» («Ҳошиятур-равзил-мурбиъ» соҳиби ундан нақл қилган: 7/396).

Агар мусулмонлардан бўлган икки тоифа бир-бири билан уруш олиб бораётган бўлса, уларнинг ҳар иккиси ҳам имомнинг тоатида бўлмаса, балки ўрталарида бўлган асабият (таассубчилик) туфайли ёки бошлиқлик талашиб урушаётган бўлсалар, ҳар иккаласи золим саналади, чунки ҳар иккиси бир-бирига боғийлик қилаётган бўлади ва бирининг иккинчисидан афзаллиги бўлмайди. Аммо, улардан бир тоифаси имомнинг буйруғи билан урушаётган бўлса, ўша тоифа ҳақ устида бўлади ва униси боғий бўлади.

Агар бир қавм хаворижларнинг фикрини изҳор қилса, яъни масалан, гуноҳи кабира эгаларини кофирга чиқарса, мусулмонларнинг қонини ҳалол санаса, саҳобаларни сўкишни дуруст санаса, у қавм боғий ва фосиқ хаворижлардан деб кўрилади. Агар бунинг устига имомга қарши чиқишни ҳам қўшсалар, уларга қарши урушиш фарз бўлади.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ хаворижлар ҳақида шундай дейди: «Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, аҳли сунна уларнинг адашган бидъатчи эканликларига ҳамда уларга қарши уруш қилиш саҳиҳ далил-ҳужжатлар билан вожиб эканига иттифоқ қилганлар... Саҳобалар уларга қарши уруш қилишга иттифоқ қилганлар, аҳли сунна уламолари ичида уларга қарши адолатли имомлар билан жанг қилиниши хусусида хилоф йўқдир... Лекин, уларга қарши золим имомлар билан бирга жанг қилинадими? Баъзи уламолардан нақл қилинишича, урушилади. Шунингдек, аҳдни бузган аҳли зиммаларга қарши ҳам урушилади. Бу жумҳурнинг сўзидир. Уларнинг сўзларига кўра, ҳар бир яхши ёки фожир амир билан бирга – агар у олиб бораётган жанг жоиз бўлса – жанг қилинади. Агар у кофирларга, муртадларга, аҳдни бузганларга, хаворижларга қарши шаръий суратда жанг олиб бораётган бўлса, у билан бирга жангга кирилади. Агар ножоиз бўлган жангни олиб борса, у билан жангга кирилмайди» (Минҳажус-сунна: 6/116).

Агар хаворижларнинг фикрини изҳор қилган у кишилар имомнинг итоати остидан чиқишни изҳор қилмсалар, уларга қарши урушилмайди ва уларга нисбатан мусулмонлик ҳукми жорий бўлади. Лекин, уларга таъзир бериш ва ишларини инкор қилиш, ўз фикрларини мусулмонлар орасида изҳор қилишга ва бидъатларини ёйишга имкон берилмаслик лозим бўлади.

Бу уларни кофир саналмаслик фикридагилар сўзига кўрадир. Жумҳур шу фикрни билдирган. Аммо, хаворижларни кофир сановчилар фикрига кўра, уларга қарши ҳар қандай ҳолда ҳам уруш қилиш фарз бўлади.


^ Муртадликка доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Муртад сўзи луғатда «ортга қайтувчи» маъносини англатади.

Истилоҳда эса мусулмон бўлганидан сўнг ўзи ихтиёрий равишда сўз билан ё эътиқод қилиш билан ё шак билан ё амал билан кофирликка қайтган одамга муртад дейилади.

Дунёда ҳам, охиратда ҳам муртадга хос бўлган ҳукмлар мавжуд.

Унинг дунёдаги ҳукмини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадислари билан баён қилиб қўйганлар: «Ким динини алмаштирса, уни ўлдиринглар» (Бухорий (3017) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Уламолар шунга ва қатл қилинишидан олдин аёлини ундан ажратиш, молини тасарруф қилишдан ман қилишга ижмоъ қилганлар.

Охиратдаги ҳукмини Аллоҳ таоло баён қилган: «Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар» (Бақара: 217).

Муртадлик Исломни бузувчи ишлардан бир ишни қилиш билан ҳосил бўлади, жиддий бўлсин, ҳазиллашиб қилган бўлсин, масхаралаш бўлсин, фарқсиз. Аллоҳ таоло айтади: «Қасамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: «Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?» Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65, 66).

Аммо, мажбурланган киши мажбурликдан куфр калимасини айтган бўлса, у бу билан муртад бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни, диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улкан азоб бордир» (Наҳл: 106).

У сабабли муртадлик ҳосил бўладиган Исломни бузувчи амаллар кўпдир:

Улар ичида энг каттаси Аллоҳга ширк келтиришдир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, яъни Аллоҳдан бошқага – азиз-авлиёлар, солиҳлар, ўлганлардан дуо қилиб сўраса, ё уларнинг қабрларига атаб жонлиқ сўйса, ёки назр қилса, ё ўликлардан мадад тиласа, Ислом динидан муртад бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида воситалар қилиб, уларга дуо қилса, улардан сўраса ва уларга таваккул қилса, кофир бўлишига иттифоқ қилинган» (Ал-фатавал-кубро: 5/535).

Шунингдек, ким баъзи пайғамбарларни ё баъзи илоҳий китобларни инкор қилса, муртад бўлади. Чунки, у Аллоҳни ёлғончи қилган, Аллоҳнинг пайғамбарини ва Аллоҳнинг китобини инкор қилган бўлади.

Шунингдек, малоикаларни инкор қилган ё ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор қилган киши ҳам кофир бўлади. Чунки, у Қуръон, Суннат ва ижмоъни инкор қилган бўлади.

Шунингдек, Аллоҳ таолони сўккан ё Унинг пайғамбарларидан бирон пайғамбарни сўккан киши ҳам кофир бўлади.

Шунингдек, ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбарлик даъво қилса ёки пайғамбарлик даъво қилган кишини тасдиқласа, у ҳам кофир бўлади. Чунки, у Аллоҳ таолонинг: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб: 40) деган сўзларини ёлғон санаган бўлади.

Ким зинокорлик ҳаромлигини инкор қилса ёки ҳаромлигига иттифоқ қилинган тўнғиз гўшти ва ароқ каби очиқ ҳаром нарсалардан биронтасининг ҳаромлигини инкор қилса, ёки ҳалоллигига итифоқ қилинган ва ҳалоллиги борасида хилоф бўлмаган нарсани, яъни масалан шаръий йўл билан бўғизланган ҳайвон гўштини ҳаром деса, у ҳам кофир бўлади.

Шунингдек, ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ислом беш (асос) устига қурилган: Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни адо этиш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш» (Бухорий (8) ва Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар), деган ҳадисларида айтилган бешта ибодатдан биронтасининг фарзлигини инкор қилса, у ҳам кофир бўлади.

Ким динни масхара қилса ё Қуръони Каримни таҳқирласа, ё Қуръонда камчилик бор деса, ё Қуръондан бирон нарсани яшириб қолдирилган деса, унинг кофирлигида ҳам хилоф йўқдир.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ислом динида билиниши зарур бўлган ва барча мусулмонлар иттифоқ қилган иш шуки, кимда-ким Ислом динидан бошқасига эргашиш ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатдан бошқа шариатга эргашиш мумкин деб санаса, кофир бўлади. Унинг куфри Китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисини инкор қилган кишининг куфридан фарқли бўлмайди» (Ал-фатавал-кубро: 3/534).

Яна айтади: «Ким Аллоҳнинг ваъдаси ёки азоб хабари билан огоҳлантиришини масхара қилса, ёки Исломдан ўзга динни қабул қилган насроний ва бошқаларни кофир санамаса ё уларнинг куфри ҳақида шак қилса ё мазҳабларини тўғри деб билса, ижмоъан кофир бўлади».

Яна айтади: «Ким саҳобаларни ёки улардан бирортасини сўкса, сўкишига қўшимча равишда Алийни илоҳ ё набий деб даъво қилса ва Жибрил хато қилган (ва ваҳийни Алий розияллоҳу анҳу ўрнига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга келтирган) деса, унинг кофирлигида шак-шубҳа йўқдир» (Ас-соримул-маслул: 3/1108).

Кимда-ким шариати исломия ўрнига инсонлар томонидан чиқарилган қонунлар билан ҳукм қилса, бу қонунларни инсонларга шариати исломиядан кўра яроқлироқ деб кўрса, ёки Ислом ўрнига шуюъий (коммунистик) ёки миллатчилик мафкурасини мақбул санаса, унинг муртадлигида шак-шубҳа йўқдир.

Муртадликнинг турлари кўп. Мисол тариқасида айтсак, ғайб илмини даъво қилган киши, мушрикларни кофир санамаган ё куфрларида шубҳа қилган ё уларнинг йўлини тўғри санаган киши, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа бир кимсанинг йўли у зотнинг йўлларидан мукаммалроқ, бошқанинг ҳукми у зотнинг ҳукмларидан яхшироқ деб билган киши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсадан биронтасини ёмон кўрган киши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динларидан бирон нарсани мазах қилган киши, шунингдек, мушриклар билан ҳамкорлик қилган ва мусулмонлар зиддига уларга кўмак берган киши, ғулув кетган суфийларга ўхшаб айрим шахслар учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларидан четга чиқиш дуруст деб эътиқод қилган киши, Аллоҳнинг динидан юз ўгириб, уни ўрганмаган ва унга амал қилмаган киши, мана шуларнинг ҳамма-ҳаммаси муртад бўлади.

Шайх Муҳаммад ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ушбу динни бузувчи амалларни жиддийлик билан қиладими, ҳазиллашибми, қўрққаниданми, фарқсиздир. Фақат мажбурланган киши бундан мустасно. Ҳаммаси ғоят хатарли, ғоят кўп дучор бўлинадиган ишлардан. Мусулмон киши улардан ҳазир бўлиши ва уларнинг ўзига нисбатан бўлган хавфидан огоҳ бўлиши лозим. Аллоҳдан Унинг ғазабини келтирадиган ва азобига дучор қиладиган ишлардан паноҳ тилаймиз» (Муаллафот Муҳаммад ибн Сулаймон фил-ақийда: 214-с).

Юқорида айтилганлар Исломни бузувчи ишлардан айрим намуналардир. Аслида, Исломни бузувчи ишлар бундан анча кўпдир. Сиз уларни ўрганишингиз ва таниб олишингиз лозим, шунда улардан ҳазир ва эҳтиёт бўласиз. Зеро, ширкни билмаган киши унга тушиб қолиш хавфидан омон бўлмайди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: «Жоҳилиятни билмаган киши Ислом устида улғайса, Исломнинг ҳалқаларини бирма-бир синдириб қўйиши мумкин» (Ибн Таймия «Мажмуъул-фатава»да (10/301) келтирган).

Мен сизга шайхулислом Ибн Таймиянинг «Иқтизоус-сиротил-мустақийм мухолафата асҳабил-жаҳийм» китобини, Муҳаммад ибн Сулаймоннинг «Ал-масаил-аллатий холафа фийҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлал-жаҳилийя» китобини ва унинг аллома Маҳмуд Шукрий томонидн ёзилган шарҳини ўқишни тавсия қиламан.

Исломдан муртад бўлган кишидан тавба қилишини талаб қилиш ва уч кун муҳлат бериш керак бўлади. Агар тавба қилишдан бош тортса, ўлдирилади. Чунки, Умар розияллоҳу анҳуга бир кишининг мусулмон бўлганидан кейин куфрга қайтгани ва тавба қилишни талаб қилмасданоқ қатл қилингани хабари етгач, у киши: «Уч кун қамаб қўйиб, ҳар куни биттадан кулча бериб, тавба қилишини талаб қилмабсизлар-да! Балки, тавба қилиб қоларди ё Аллоҳнинг амрига қайтарди. Эй Аллоҳим, мен (бу ишда) ҳозир бўлмадим ва хабари етганидан сўнг рози ҳам бўлмадим», деганлар (Молик «Муваттоъ»да (2/737, №1414), Ибн Аби Шайба (7/7, 332845) ривоят қилган).

Чунки, муртадлик шубҳа туфайли бўлади ва дарҳол кетиб қолмайди. Шу боис унга фикр қилиб кўришга кифоя қилгудек муҳлат бериш лозим бўлади. Агар тавба қилмаса, ўлдириш фарз бўлади, деган сўзга далил шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким динини алмаштирса, уни ўлдиринглар», деганлар (Бухорий (3017) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).

Унинг қатлига имом ўзи ёки унинг ноиби бош-қош бўлади. Чунки, бу Аллоҳнинг ҳаққи учун бўлган қатлдир, шу боис улул-амрнинг ҳаққи бўлади.

Муртадни қатл қилиш вожиблигидаги ҳикмат шуки, у ҳақни таниганидан сўнг уни тарк қилди ва ерда муфсидга (бузғунчилик қилувчига) айланди. Бузилган аъзони сақлаб туриш жамиятга зарар келтиради ва динга зиён етказади.

Муртаднинг тавбаси икки шаҳодат калимасини айтиш билан ҳосил бўлади. Чунки, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари умумига киради: «Мен одамлар билан то улар «Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг расулидир» деб гувоҳлик бермагунларича ва намозни барпо қилиб, закотни адо этмагунларича жанг қилишга буюрилдим. Агар шу (айтилган ишлар)ни қилсалар, мендан қонлари ва молларини сақлаб қоладилар – Исломнинг ҳаққи бундан мустасно – ва уларнинг ҳисоб-китоблари Аллоҳнинг зиммасидадир» (Бухорий (1399) ва Муслим (22) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Кимнинг муртадлиги динда зарурий саналган ишлардан бирортасини инкор қилиши сабабли бўлган бўлса, унинг тавбаси икки шаҳодат калимаси айтишидан ташқари ўзи инкор қилган ишга иқрор бўлиши билан бўлади.

Муртадни ўз молида тасарруф қилишдан ман қилинади. Зиммасида бўлган қарзларини молидан адо этилади, ўзига ва аҳли-оиласига молидан сарф қилиб турилади. Агар Исломга қайтса, молини қайтариб олади ва уни тасарруф қилиш ҳаққини қўлга киритади. Агар муртадлигида ўлиб кетса ёки қатл қилинса, ўлган заҳоти моли мусулмонларнинг байтулмолига ўлжа сифатида олинади. Чунки, унинг вориси бўлмайди. Мусулмонлардан бирон киши унга меросхўр бўлмайди, чунки, мусулмон кофирдан мерос олмайди. Кофирлардан бирон киши ҳам, гарчи ўзи ихтиёр қилган дин аҳлидан бўлса ҳам, унга меросхўр бўлмайди, чунки, унинг муртадлигига иқрор бўлинмайди. Муртад кофирдан ҳам, мусулмондан ҳам мерос олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мусулмон кофирдан, кофир мусулмондан мерос олмайди» (Бухорий (6764) ва Муслим (1614) Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Уламолар Аллоҳ таолони сўккан ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўккан кишининг тавбаси мақбул бўлиш-бўлмаслиги ҳукмида ихтилоф қилганлар.

Баъзи уламолар дунёдаги ҳукмларда, яъни қатлини қолдирилиш, меросхўр бўлиш ва мерос қолдиришга доир аҳкомларда тавбаси мақбул бўлмайди, балки ҳар қандай ҳолда ҳам қатл қилинади, чунки унинг гуноҳи улкан, ақидаси бузуқ, Аллоҳ таолони ҳақоратлади, деганлар.

Иккинчи қавлга кўра, унинг тавбаси мақбул саналади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур» (Анфол: 38).

Уламолар шунингдек, муртадлиги такрорланган кимсанинг тавбаси мақбул бўлиши ҳақида ҳам ихтилоф қилганлар.

Бир қавлга кўра, дунёда тавбаси мақбул бўлмайди ва гарчи тавба қилса ҳам, муртадлик ҳукмини ижро этиш лозим бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Албатта иймон келтириб, сўнг куфрга қайтган, кейин яна иймонга келиб, сўнгра яна кофир бўлган, кейин эса куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз мағфират қилмайди ва уларни зинҳор ҳақ йўлга ҳидоят қилмайди» (Нисо: 137).

Иккинчи қавлга кўра, унинг тавбаси мақбул бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур» (Анфол: 38). Ушбу оят умумийдир, у муртадлиги такрорланган кишиларга ҳам умумий бўлади.

Зиндиқнинг – яъни, ичида куфрни яшириб, мусулмонлик изҳор қилувчи мунофиқнинг тавбаси мақбул бўлиши ҳақида ҳам ихтилоф қилганлар.

Бир қавлга кўра, тавбаси мақбул бўлмайди. Чунки, унинг Исломга қайтганини кўрсатадиган аниқ белги йўқ, Аллоҳ таоло айтган: «Магар қайсилари тавба қилиб, ўзларини ўнглаб, (одамларга ҳақиқатни) очиқ айтсалар, бас, уларнинг тавбаларини қабул қиламан» (Бақара: 160). Агар тавба изҳор қилса ҳам, аввалги ҳолидан, яъни Исломни изҳор қилиб, ичида куфрни яширишдан зиёда бўлмайди.

Иккинчи қавлга кўра, зиндиқнинг тавбаси мақбул бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Магар тавба қилиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб, динларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар — ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар. Яқинда Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак!» (Нисо: 145, 146). Қолаверса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқлардан Исломни изҳор қилганлари учун тийилганлар.

Ҳулулийлар, ибоҳийлар, ўз доҳийларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан афзал сановчилар, шунингдек, бировга маърифт ҳосил бўлса, ундан амру наҳий соқит бўлади, деб ҳисоблайдиганлар ё бировга маърифат ҳосил бўлса, унга яҳудия ва насрония каби динлар билан динланиши жоиз бўлади, деб санайдиган кимсалар ҳам зиндиқлардан ҳисобланади.

Уламолар шунингдек, тамйиз ёшига (7 ёшга) етган боланинг мусулмонлиги дуруст бўлиши ва ундан муртадлик воқеъ бўлиши борасида ҳам ихтилоф қилганлар. Уларга кўра, агар бола муртадлик сабабларидан бирон нарсани қилса, ундан муртадлик ҳосил бўлади. Чунки, мусулмонлиги дуруст саналган кишининг муртадлиги ҳам яроқли ҳисобланади. Тамйиз ёшига етган боланинг мусулмонлиги яроқли саналади, демак, муртадлиги ҳам яроқли саналади. Лекин, уни то балоғатга етганидан сўнг тавба қилиши талаб қилинмагунича ва уч кун муҳлат берилмагунича қатл қилинмайди. Тавба қилса, тавбаси мақбул бўлади, муртадлигида қолса, қатл қилинади.

Уламолар намознинг фарзлигига иқрор бўлгани ҳолда бепарволик билан ўқимай юрган киши ҳақида ҳам ихтилоф қилганлар. Саҳиҳ гап шуки, ундай одам кофир бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта киши билан куфр ва ширкнинг ўртасида намозни тарк қилиш туради», деганлар (Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган), «Биз билан улар (кофирлар) ўртасини ажратиб турувчи аҳд-паймон намоздир. Ким намозни тарк қилса, шубҳасиз кофир бўлибди», деганлар (Термизий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Аллоҳ таоло айтади: «(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида,) улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқувчилардан бўлмадик» (Муддассир: 42, 43), «Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо этишиб, закотни (ҳақдорларга) ато қилсалар, у ҳолда диний биродарингиздирлар» (Тавба: 11). Ояти карима далолатига кўра, намозни тўкис адо этмаган киши биз учун диний биродар бўлмайди. Аллоҳ таоло: «Намознинг фарзлигига иқрор бўлсалар», демади, балки: «Намозни тўкис адо этсалар», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш (асос) устига қурилган: Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни адо этиш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», деганлар (Бухорий (8) ва Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). «Намознинг фарзлигига иқрор бўлиш» демаганлар, «Намозни барпо қилиш», деганлар.

Кейинги даврларда намозга бепарволик ва уни ўқишга ялқовлик қилиш кучайиб кетди. Бу жуда хатарли ишдир. Намозга бепарволик қилаётган кишилар Аллоҳга тавба қилишлари ва ўзларини дўзахдан қутқариб қолишлари лозим бўлади. Чунки, намоз Исломнинг устунидир, у фаҳшу мункар ишлардан, гуноҳлардан қайтариб туради.

1   2   3   4




Похожие:

Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconМерослар китоби
Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Ҳадлар ва таъзирлар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы