Қасос ва Жиноятлар китоби icon

Қасос ва Жиноятлар китоби

НазваниеҚасос ва Жиноятлар китоби
страница3/3
Дата конвертации11.07.2013
Размер0.5 Mb.
ТипДокументы
1   2   3

Дияларнинг миқдори ҳақидаги боб


  • Жонга белгиланган дияларнинг миқдори мусулмонлик, озодлик, эркаклик ва аёллик эътибори билан ҳамда ўлдирилган шахснинг аниқ-тиниқ мавжуд ёки қориндаги ҳомила экани эътибори билан тафовутли бўлади.

  • Улар ичида энг кўпи озод мусулмон кишининг дияси миқдори бўлиб, минг мисқол тилла ёки ўн икки минг исломий дирҳам – ҳар ўн дирҳами етти мисқолга тенг – ёки юзта туя ёки икки юзта қорамол ёки икки мингта қўйга тенгдир. Чунки, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяга эга бўлганларга юз туяни, қорамол эгаларига икки юзта молни, қўй эгаларига икки мингта қўйни дия қилиб белгиладилар» (Абу Довуд (4543) ривояти).

Икрима Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича: «Бир киши ўлдирилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг диясини ўн икки минг дирҳам қилиб белгиладилар» (Абу Довуд (4546), Термизий (1388), Насоий (4803), Ибн Можа (2629) ривоятлари). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Амр ибн Ҳазмга ёзиб берган мактубларида айтилишча: «Тилла эгаларига минг динор» (Насоий (4853) ва бошқалар ривояти).

  • Аҳли илмлар мана шу айтилганлар диянинг асл-асосларими ва агар зиммасига дия лозим бўлган киши – ўзи юқорида айтилган турдаги кишилардан бўлмаса ҳам – шулардан қай бирини берса ҳам валий уни қабул қилиши лозимми ёки йўқми, чунки, у ўзига аслида фарз бўлган нарсани берган бўлди, деган масалада ихтилоф қилганлар. Аҳли илмлардан бир жамоаси бунинг жоизлигини айтганлар.

Иккинчи қавлга кўра, диядаги асл-асос фақат туялардир. Бу жумҳур уламонинг сўзидир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин жонда юзта туя (дия берилади)», деганлар (Молик «Муватто»да (2/849, №1547), Байҳақий (8/100) Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар), «Огоҳ бўлинглар, қасдданга ўхшаш билмасдан ўлдириб қўйишда юз туя (дия) бордир», деганлар (Абу Довуд (4547), Насоий (4795), Ибн Можа (2627), Аҳмад (2/164, №6533) ривоятлари).

Абу Довуд ривоят қилишича, Умар розияллоҳу анҳу хутба қилиб, айтдилар: «Огоҳ бўлингиз, туя қимматлаб кетди, Умар уни (дияни) тилла эгаларига минг динор қилиб, кумуш эгаларига ўн икки минг қилиб, қорамол эгаларига икки юзта сигир қилиб, қўй эгаларига икки мингта қўй қилиб, ҳулла (қимматбаҳо кийим тури) эгаларига икки юзта ҳулла қилиб белгилади» («Сунан Аби Довуд» (4542), Амр ибн Шуайб отасидан у бобосидан ривоят қилган). Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасддан ўлдиришнинг диясини туяларда муғаллаз (оғирлатилган) қилганлар, билмасдан ўлдириб қўйиш диясини мухаффаф (енгиллатилган) қилганлар, аҳли илмлар шунга ижмоъ қилганлар, асл шудир.

Рожиҳ (қувватлироқ) сўз шудир. Шунга кўра, мазкур турдаги дияларнинг туядан бошқаларини қийматлаш жиҳатидан туяга қараб эътибор қилинади.

  • Қасддан ўлдириш ва қасдданга ўхшаш ўлдиришнинг дияси муғаллаз қилинади. Яъни, юзта туяни тўрт қисмга ажратилади: йигирма бештаси бинт махоз, йигирма бештаси бинт лабун, йигирма бештаси ҳиққа, йигирма бештаси жазаъа бўлади. Чунки, Зуҳрий Соиб ибн Язиддан ривоят қилишича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида дия тўрт қисм бўларди: йигирма бешта жазаъа, йигирма бешта ҳиққа, йигирма бешта бинт лабун, йигирма бешта бинт махоз». Мана шу кўринишда келган туяларни мақтулнинг валийси қабул қилиши лозим бўлади. Агар истаса, мазкур турлар бўйича, ҳар бир даврнинг баҳосига қараб, баҳосини берса ҳам бўлади.

  • Билмасдан ўлдириб қўйишнинг дияси мухаффаф бўлади. Яъни, юзта туяни беш қисмга ажратилади: йигирмата бинт махоз, йигирмата бинт лабун, йигирмата ҳиққа, йигирмата жазаъа, йигирмата бану махоз. Ушбу турлар ё уларнинг қиймати ҳар асрнинг ўз баҳосига қараб берилади.

Бинт махоз – бир ёшни тўлдирган урғочи туя, бинт лабун – икки ёшни тўлдирган урғочи туя, ҳиққа – уч ёшни тўлдирган урғочи туя, жазаъа – тўрт ёшни тўлдирган урғочи туядир.

  • Аҳли китоб бўлган озод кишининг дияси, у хоҳ зиммий бўлсин, хоҳ омонлик берилган ё сулҳ остидаги киши бўлсин, мусулмон киши диясининг ярмидир. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилган ҳадисда айтилишича: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли китобларнинг дияси мусулмонлар диясининг ярми деб ҳукм қилдилар» (Аҳмад (2/183, №6716), Насоий (4806), Ибн Можа (2644) ривоятлари).

  • Зиммий ё сулҳ остидаги ё омонлик берилган мажусийнинг дияси, шунингдек сулҳ остидаги ё омонлик берилган бутпарастнинг дияси саккиз юз исломий дирҳамдир. Чунки, Ибн Адий Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилган ҳадисда: «Мажусийнинг дияси саккиз юз дирҳамдир», дейилади (Ал-камил: 4/207). Аксарият аҳли илмнинг сўзи шудир.

  • Аҳли китоб, мажуслар ва бутпарастларнинг аёллари дияси эркаклари диясининг ярмидир. Мусулмон аёллар дияси мусулмон эркаклар диясининг ярми бўлгани каби.

Ибнул Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аҳли илмлар аёл кишининг дияси эркак киши диясининг ярми бўлишига ижмоъ қилганлар» (Ал-ижмоъ: 116-б). Амр ибн Ҳазмга ёзиб берилган мактубда: «Аёл кишининг дияси эркак киши диясининг ярмидир», дейилади (Байҳақий (8/95) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аёл киши эркак кишидан кўра ноқисроқ, эркак кишининг фойдаси нисбатан кўпроқ бўлгани ва у аёл киши ўринлата олмайдиган диний мансаб ва валийликларга эга бўлгани, шунингдек, чегараларни қўриқлаш, жиҳод қилиш, ерни обод қилиш ва саноат ишларини юргизиш каби оламнинг манфаатлари у билан мукаммал бўладиган ишларни қилгани, дунёни ва динни ҳимоя қилгани боис аёл кишининг қиймати дияда у билан баробар бўлмади. Бинобарин, ўрталаридаги тафовутларга кўра, шориънинг ҳикмати унинг қиймати эркак қийматининг ярми бўлишини тақозо қилди» (Иъламул-муваққиъийн: 2/149).

  • Диянинг учдан биридан камроғини вожиб қиладиган нарсаларда эркак ва аёл баробар бўлади. Чунки, Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилган марфуъ ҳадисга кўра: «Аёлнинг дияси то диясининг учдан бирига етгунча эркакнинг дияси билан бир хилдир» (Насоий (4805) ривояти). Саид ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ: «Суннат шудир», деганлар.

Имом Ибнул Қаййим айтади: «Гарчи Абу Ҳанифа, Шофеий, Лайс, Саврий ва бир жамоа хилоф қилган бўлсалар ва: «Аёлнинг дияси озида ҳам, кўпида ҳам яримдир» деган бўлсалар ҳам, лекин суннат авлодир. Учдан бирдан пасти ва ундан юқорисидаги фарқ шуки, ундан пасти камдир, унда аёл киши эркак билан баробар бўлиш билан мусибати бутланади. Шу боис ўғил ва қиз ҳомиланинг дияси баробар бўлди, чунки у камдир, яъни бир қулдир» (Иъламул-муваққиъийн: 2/148).

  • Қулнинг дияси унинг қийматидир, эркак бўлсин, аёл бўлсин, катта бўлсин, кичик бўлсин, қанчага етса ҳам. Бу агар унинг қиймати озод кишининг диясидан паст бўлганда ижмоъ қилинган ишдир. Аммо, агар унинг қиймати озод кишининг диясига етса ё ундан ўтиб кетса, Аҳмад – ундан машҳур бўлган қавлга кўра – ва Молик, Шофеий, Абу Юсуфлар унинг қиймати қанчага етса, дияси шунча, деганлар.

  • Ҳомила – ўғил бўлсин, қиз бўлсин – агар онасига қасддан ёки билмасдан қилинган жиноят сабабли ўлик тушган бўлса, унинг дияси бир қул ё чўри бўлиб, қиймати беш туяга тенгдир. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Лаҳёнлик аёлнинг ўлик тушган ҳомиласи ҳақида бир қул ё чўри (ни дия сифатида бериш)га ҳукм қилдилар» (Бухорий (6740), Муслим (1681) ривояти).

Ўша қул ё чўрини худди ҳомила тирик туғилганида бўлганидек, ундан мерос олинади. Чунки, у унинг диясидир. Қул ё чўрининг қиймати беш туяга тенг, яъни она диясининг ўндан бирига тенг деб белгиланади. (Уларнинг қиймати бундан кам бўлмаслиги керак.)


^ Тана аъзолари ва уларнинг фойдалари дияси ҳақидаги боб


  • Биринчи: тана аъзолари дияси:

  • Баъзи уламолар айтганлар: Одамда қирқ бешта аъзо бор бўлиб, улар ичида битталик аъзолар бор, иккиталик ва ундан кўпроқ бўлган аъзолар бор.

  • Агар инсоннинг бурун, тил, жинсий олат каби битталик аъзосига талафот етказилса, унинг дияси ўша аъзоси кесилган инсоннинг тўла диясидир – юқорида ўтган тафсилотлар бўйича – эркак бўладими, аёлми, озод бўладими, қулми, зиммий бўладими, бошқами, фарқсиз. Чунки, Аллоҳ таоло бир инсонда фақат биттагина қилиб яратган ўша аъзонинг йўқолишида у келтирадиган фойданинг йўқ бўлиши ҳосил бўлади, бу эса жоннинг кетишига ўхшаган бўлади ва унда жоннинг дияси фарз бўлади. Бунга иттифоқ қилинган. Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳу ҳадисида келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жинсий олатда (тўла) дия бор, бурунда агар тўлалигича кесилган бўлса (тўла) дия бор, тилда (тўла) дия бор» (Насоий (4853), Ибн Ҳиббон (14/501, №6559), Ҳоким (1/553), Байҳақий (4/89) ривоят қилиб, саҳиҳ санаганлар).

  • Кўз, қулоқ, лаб, жағ, аёл кишининг сийнаси, эркак кишининг кўкраги, қўл, оёқ, мояк каби иккиталик аъзоларнинг иккаласига талафот етказилганда тўла дия, биттасига талафот етказилганда эса ярим дия фарз бўлади. Чунки, уларнинг иккаласида ҳам манфаат ва жамол бор ҳамда баданда бошқа уларнинг жинсидан бўлган аъзо йўқ.

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бунда мухолиф бўлган бирон кишини билмаймиз» (Ал-муғний: 8/340).

Амр ибн Ҳазмнинг мактубида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай деб ёзиб бергандилар: «Бурунда агар тўла кесилган бўлса (тўла) дия, тилда (тўла) дия, икки лабда (тўла) дия, икки моякда (тўла) дия, пуштикамарда (тўла) дия, икки кўзда (тўла) дия, битта оёқда ярим дия».

Ибн Абдилбар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Амр ибн Ҳазмнинг мактуби уламолар ҳузурида маъруфдир, унда айтилганларнинг аксарияти муттафақун алайҳдир» (Ат-тамҳид: 17/339).

  • Инсоннинг учталик аъзоларининг ҳар учаласига талафот етказилганда тўла дия, биттасига талафот етса диянинг учдан бири фарз бўлади. Масалан, бурун учта нарсани – икки тешик ва ўрталиқ деворини ўз ичига олади, дияни уларга худди бармоқларга тақсимланганидек тақсимланади.

  • Инсоннинг тўртталик аъзосидан агар тўрталаси ҳам талафот кўрса, тўла дия фарз бўлади. Биттасига талафот етказилса, диянинг тўртдан бири фарз бўлади. Масалан, инсоннинг тўртта қовоғи бор бўлиб, уларнинг ҳар бирида зоҳирий чирой ва тўкис манфаат бор. Яъни, улар кўзни ўраб, уни иссиқ ва совуқдан асраб туради. Ҳаммасида тўла дия, баъзисида эса маълум миқдорда дия фарз бўлади.

  • Икки қўлнинг бармоқларида, шунингдек икки оёқнинг бармоқларида агар ҳаммаси кесиб ташланса, тўла дия фарз бўлади. Ҳар бир бармоқда диянинг ўндан бири фарз бўлади. Чунки, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган марфуъ ҳадис борки: «Икки қўл ва икки оёқ бармоқларининг дияси баробардир, ҳар бир бармоққа ўнта туя» (Термизий (1391) ривоят қилиб, саҳиҳ деган). Имом Бухорийда ҳам Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан марфуъан ривоят қилинган ҳадис борки: «Бу ва бу – яъни, бош бармоқ ва чимчалоқ – баробардир» (Саҳиҳул Бухорий: 6895). Мазкур икки ҳадис икки қўл ва икки оёқ бармоқларида дия фарз бўлишига ва ҳар бир бармоқ учун тўла диянинг ўндан бир қисми бўлишига далил бўлади.

  • Икки қўл ва икки оёқ бармоқларидан ҳар бармоқ учида тўла диянинг ўндан бирининг учдан бири миқдорида (яъни, тахминан 3,33%) дия фарз бўлади. Чунки, ҳар бир бармоқда учтадан бўғим бўлади, бир бармоқнинг дияси учала бўғимга тақсим қилинади. Бош бармоқда эса иккита бўғим бор, улардан ҳар бир бўғимга диянинг ўндан бирининг ярми (5%) берилади.

  • Ҳар бир тишда тўла диянинг йигирмадан бири – бешта туя фарз бўлади. Амр ибн Ҳазмнинг марфуъ ҳадисига кўраки: «Тишда бешта туя (дия берилади)» (Насоий ривояти).

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Тишларнинг диясида ҳар бир тишга бешта туя бўлишида хилоф борлигини билмаймиз» (Ал-муғний: 12/130).


  • Иккинчи: манфаатларнинг дияси:

  • Манфаатлардан мурод – мазкур аъзоларнинг кўриш, эшитиш, ҳидлаш, сўзлаш, юриш каби инсонга етказадиган манфаатларидир, ҳар бир аъзонинг ўзига хос манфаатлари бор.

  • Жумладан: тўртта сезги – эшитиш, кўриш, ҳид билиш, таъм билиш. Ушбу сезгиларнинг ҳар бирида агар у жиноят сабабли кетса, тўла дия лозим бўлади.

Ибнул Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аҳли илмлар оммаси эшитиш(га талафот етказиш)да дия бўлишига ижмоъ қилганлар» (Ал-ижмоъ: 168-б).

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Эшитишнинг йўқолишида дия фарз бўлишида хилоф йўқдир» (Ал-муғний: 12/115).

Амр ибн Ҳазм мактубида борки: «Ҳид билиш аъзоларида (тўла) дия бор» (Насоий (4853), Ибн Ҳиббон (14/501, №6559), Ҳоким (1/553), Байҳақий (4/89) ривоят қилиб, саҳиҳ санаганлар).

Бир киши бировни уриши натижасида унинг эшитиши, кўриши, никоҳи (жинсий алоқаси), ақли кетганида Умар розияллоҳу анҳу у одам тирик бўлгани ҳолда тўртта тўла дияга ҳукм қилганлар, саҳобалар ичида у кишига мухолиф бўлмаган.

  • Сўзлаш, ақл (фикрлаш), юриш, ейиш, никоҳ (жинсий алоқа) йўқолиши, сийдик ва нажосат тута олмай қолиш кабиларнинг ҳар бирида тўла дия бордир. Чунки, буларнинг ҳар бирида катта манфаат бор эди.

  • Тўрт турли соч-тукларнинг ҳар бир турида, яъни, бошнинг сочи, соқолнинг туки, қошларнинг туки, кўзларнинг киприкларида тўла дия фарз бўлади. Битта қошда яримта дия, битта киприкда диянинг тўртдан биридир. Чунки, дия улар сонига қараб бўлинади.

Шундан ҳам соқолнинг Исломдаги ҳурмати ва қийматини билиш мумкинки, унга талафот етказишда тўла дия фарз бўлди. Бу эса унинг манфаати улуғлиги, чиройи ва виқори борлиги учундир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни тўла қўйишга ва икром қилишга буюрганлар, қириш, қисқартириш ва унга тажовуз қилишдан қайтарганлар. Соқолга қарши курашадиган, уни олиш билан, аёлларга ўхшаб ва кофиру мунофиқлар каби юзларидан йўқотиш билан унга тажовуз қиладиган кимсалар қуриб кетсин! Ундайлар эсларини йиғиб олишлари, ақлларини ҳукмрон қилишлари, ўз пайғамбарларига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) итоат қилиб, Аллоҳ таоло уларга чирой ва эркакликларига белги қилиб яратиб қўйган соқолларини тўла қўйиб юришлари лозим бўлади.


^ Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб


  • Шижож – шажжа сўзининг кўплиги бўлиб, бош ва юзнинг ёрилишидаги жароҳатга айтилади. Бош ва юздан бошқа жойнинг кесилиши шажжа дейилмайди, журҳ дейилади.

  • Шажжа араблардан нақл қилинган номланиши эътибори билан ўн қисмга бўлинади, ҳар бир қисмнинг ўзига хос номи ва ўзига хос ҳукми бордир.

  1. Ҳориса "الحارصة" – терини бироз ёриб қўйган, лекин қон оқизмаган жароҳат. Терини шилиб қўйгани учун уни қошира (шилувчи) деб ҳам номланади.

  2. Бозила "البازلة" – озроқ қон оқизган жароҳат. Кўздан ёш оқишига ташбеҳ қилиб домиъа (ёшланувчи) деб ҳам аталади.

  3. Бодиъа "الباضعة" – этни бўлиб қўйган, яъни теридан ўтиб, этни ёрган жароҳат.

  4. Муталоҳима "المتلاحمة" – этга чуқур кирган жароҳат.

  5. Симҳоқ "السمحاق" – этдан ўтиб кетган ва суяк билан унинг орасида фақат «симҳоқ» деб номланувчи юпқа парда қолган жароҳат. Ушбу жароҳатни шу парда номи билан номланган.

Шижожнинг мазкур беш тури диясида шориъ томонидан белгилаб қўйилган миқдор йўқ, балки уни ҳукумат (қози ёки ҳакам қилинган одам) белгилайди ва ҳоким уни белгилашда ижтиҳод қилади.

6. Мувзиҳа "المُوضِحَة" – суяк кўриниб қолган жароҳат. Унинг дияси бешта туядир. Амр ибн Хазмнинг мактуби ҳақидаги ҳадисда айтилганидек: «Мувзиҳада бешта туя (дия бор)».

7. Ҳошима "ألهاشمة" – суякни очиб қўйган ва синдирган жароҳат. Бунда ўнта туя фарз бўлади. Бу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган (Байҳақий (8/82), Абдурраззоқ (9/307, №17321) ривоятлари). Ўз асрида унга биронта саҳобанинг мухолиф бўлгани маълум эмас.

8. Мунаққила "المُنَقِّلة" – суяк очилиб, синган ва суяклар ўз ўрнидан кўчган, уни тузатиш учун суякларни қайта жамлаш зарурати бўлган жароҳат. Бунда ўн бешта туя фарз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Ҳазмга ёзиб берган мактуб ҳақидаги ҳадисда айтилишича: «Мунаққилада ўн бешта туя (дия бор)».

9. Маъмуна "المأمونة" – миянинг қобиғига етиб борган жароҳат.

10. Домиға "الدامغة" – мазкур қобиқни йиртиб юборган жароҳат.

Ушбу икки жароҳатнинг ҳар бирида, яъни маъмуна ва домиғада диянинг учдан бири фарз бўлади. Амр ибн Ҳазмнинг ҳадисида келганидек: «Маъмунада учдан бир дия». Домиға ундан чуқурроқ жароҳат бўлгани учун у ҳам шунча дияга лойиқроқдир. Аксарият ҳолларда бу жароҳат эгаси саломат қолмайди (яъни яшаб кетмайди), шунинг учун ҳам у ҳақда маълум миқдор келмаган.

Жоифа жароҳатида учдан бир миқдор дия фарз бўлади. Амр ибн Ҳазмнинг ҳадисида келганидек: «Жоифада учдан бир дия».

Имом Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу аҳли илм оммасининг, жумладан аҳли Мадина, аҳли Кўфа, аҳли ҳадис ва асҳоби раъй сўзидир» (Ал-муғний: 12/166).

Жоифадан мурод – қориннинг, белнинг, кўкракнинг, томоқнинг ва қовуқнинг ичигача кириб борган жароҳатдир.

  • Суякни синдирилганда қуйидагича дия фарз бўлади:

  • Қовурғада – агар синганидан сўнг тузалиб, аввалги ҳолига қайтса – битта туя фарз бўлади, икки ўмров суягининг ҳар бирида битта туя фарз бўлади. Чунки, Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши: «Қовурғада битта туя, ўмровда битта туя», деганлар (Ибн Аби Шайба (№27135, 26955) ва Абдурраззоқ (№17607, 17578) ривоятлари). Ўмров деб бўйин атрофини томоқдан елкагача ўраб олган суяк бўлиб, ҳар бир инсонда иккита ўмров бўлади.

  • Агар қовурға ёки ўмров тўғриланмасдан битиб кетса, унда ҳукумат фарз бўлади.

  • Елка суяги билан тирсак суягини бириктириб турувчи суяк синдирилганда агар тўғри битиб кетса, иккита туя фарз бўлади. Сон, болдир, тирсак суяклари синишида ҳам иккита туя фарз бўлади. Чунки, Амр ибн Шуайбдан ривоят қилинишича, Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга икки тирсакдан бири синиши ҳақида мактуб йўллаганида Умар розияллоҳу анҳу: «Унда иккита туя фарз бўлади, агар иккита тирсак синса, тўртта туя» деб ёзиб юборганлар. Саҳобалар ичида бунга мухолиф бўлганлари маълум бўлмаган.

  • Бу айтиб ўтилганлар дияларининг аниқ миқдори келган жароҳат ва синиқлар борасида эди. Энди булардан бошқа жароҳатлар ва синиқларда, масалан, умуртқа, тос суякларда ҳукумат фарз бўлади.

Ҳукуматнинг бу ердаги маъноси – жабрланувчи шахсни гўё тўрт мучаси соппа-соғ қул деб баҳосини чиқарилади-да, кейин уни тузалиб кетгандаги ҳолатини баҳоланади. Нархдаги тафовутнинг нисбати жабрланувчининг дияси қилиб белгиланади.

Масалан, агар унинг баҳоси соппа-соғ қул ҳолида олтмиш бўлса, жароҳат олганидан кейинги баҳоси элликка тушиб қолса, демак, бунда тўла диянинг олтидан бири фарз бўлади. Чунки, ўртадаги тафовут олтидан бирни ташкил қилди, яъни қулнинг баҳосининг олтидан бирига тўғри келди. Демак, жабрланувчига тўла диянинг олтидан бирини бериш фарз бўлади.

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саҳиҳ гап шуки, бешта нарсадан: қовурғалар, икки ўмров ва тирсакдан бошқасида (диянинг) аниқ ўлчови йўқдир. Чунки, ўлчов белгиланиши тавқиф (яъни, шориъ томонидан келган далилга боғланиш) билан собит бўлади. Далилнинг тақозоси эса ушбу (бешта суякдан бошқа) ички суякларнинг ҳаммасида ҳукумат фарз бўлишидир. Биз мазкур (бешта) суякларда ҳазрат Умарнинг ҳукмлари борлиги учунгина хилоф қилдик» (Ал-муғний: 12/166).

Фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ сўзларига кўра, агар унда ҳукуматни ўлчов қилинадиган жароҳат шариатда аниқ ўлчови бор бўлган ўринда бўлса, яъни масалан, мувзиҳага етиб бормаган шажжа бўлса, бу ўз ҳукумати билан мувзиҳанинг диясигача етиб қолиши жоиз бўлмайди. Чунки, жароҳат агар мувзиҳа бўлганида унинг жаримаси бешта туядан ортмас эди, ундан енгилроҳ жароҳатда албатта шундан ўтмайди.

  • Агар жабрланувчи тузалиб кетиб, аввалгидек ҳолига қайтса ва жиноят унга ҳеч қандай нуқсон етказмаса, у ҳолда ўша жароҳатидан қон оқиб турган ҳолатини баҳоланади. Чунки, у ҳолда унга хавф бор бўлгани ва жиноятнинг таъсири қолиши мумкин деб кўрилгани учун баҳоси камаймасдан иложи йўқ эди.



^ Одам ўлдиришнинг каффорати ҳақидаги боб


  • Каффорат «ўраш» маъносини билдирувчи «куфр» калимасидан олинган, чунки у гуноҳни ўраб, яширади.

  • Қатлга каффорат фарз бўлишига Қуръон, Суннат ва ижмоъдан далил мавжуд.

  • Аллоҳ таоло айтади: «Мўмин мўминни фақат билмаган ҳолдагина ўлдириб қўйиши мумкин. Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва маййитнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир. Агар маййит ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 92).

  • Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишларича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қотил хусусида: «Унинг номидан (қул) озод қилинглар, Аллоҳ унинг (яъни, озод қилинган қулнинг) ҳар бир аъзоси муқобилида унинг бир аъзосини дўзахдан озод қилади», деганлар.

  • Каффорат фақат билмасдан (хотоан) ва қасдданга ўхшаш (шибҳул амд) ўлдиришда фарз бўлади. Аммо, қасддан тажовуз қилиб ўлдиришда каффорат йўқдир. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 93). Бунда каффорат зикр қилинмади.

Ривоят қилинишича, Ҳорис ибн Сувайд ибн Сомит бир кишини ўлдирди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қасосни вожиб қилдилар ва каффоратни вожиб қилмадилар (Байҳақий (8/57) ривояти), Амр ибн Умайя аз-Зомрий икки кишини қасдан ўлдирганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қасос олиб берганлар ва каффорат вожиб қилмаганлар («Ад-дуррул-мансур»да (3/36) айтилишича, Абу Нуайм «Далоилун-нубувва»да келтирган). Чунки, каффорат билмасдан қилинган жиноятда, унинг гуноҳини ўчириб юбориш учун фарз бўлди. Чунки, бу гуноҳ ҳам тафритдан (яъни бепарволикдан) холи бўлмайди. Демак, у (каффорат) гуноҳи у билан кўтарилиб кетмайдиган даражада катта бўлган ўринда лозим бўлмайди.

Имом Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қасддан ўлдиришда ҳам, ғамус (ёлғон) қасамда ҳам каффорат йўқ, бу Аҳмад, Абу Ҳанифа ва уларга мувофиқ бўлганларнинг фикридир» (Иъламул-муваққиъийн: 2/118).

Муваффақуддин Ибн Қудома ва бошқалар сўзларига кўра, билмасдан ўлдириб қўйиш ҳаромлик ё мубоҳлик билан сифатланмайди, чунки у мажнуннинг ўлдиришидекдир. Аммо, шу сабабли увол кетган жон маъсум ва (ўлдриш) ҳаром қилинган эди. Шунинг учун бунда каффорат фарз бўлди» (Ал-муғний: 8/401).

Яъни, билмасдан ўлдириб қўйишда каффорат машруъ бўлишидаги ҳикмат икки ишга қайтади:

1. Билмасдан қилиш қотилнинг бепарволигидан холи бўлмайди.

2. Шу сабабли увол кетган жоннинг ҳурматига қараш.

  • Аммо, қасддан ўлдиришда каффорат фарз бўлмайди. Чунки, унинг гуноҳи катталиги ва қаттиқлиги учун каффорат билан ювилмайди. Лекин, қасддан ўлдирган шахс агар Аллоҳ таолога тавба қилса ва ўзидан қасос олинишига имкон берса, бу унинг гуноҳини енгиллатади. Тавба билан Аллоҳнинг ҳаққи ундан соқит бўлади, валийларнинг ҳаққи эса қасос олиш ёки афв қилиш билан соқит бўлади, мақтулнинг ҳаққи қолади ва Аллоҳ уни Ўзи истаган нарса билан рози қилади. Аллома Ибнул Қаййим «Ал-жавабул-кафий» китобида (348-350-б) шу маънони тақрир қилган.

  • Ким бир (ўлдириш) ҳаром қилинган жонни ўлдирса, гарчи у қул бўлса ҳам ёки сулҳ остидаги ё омонлик берилган кофир бўлса ҳам, ёки тирик жон бўлса ё ҳомила бўлса, яъни ҳомиладорнинг қорнига уриш сабабли ҳомиласи ўлик тушган бўлса, унга каффорат фарз бўлади. Чунки, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятининг умуми остига киради: «Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва маййитнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир. Агар маййит ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 92).

  • Бировни ўлдиришни хоҳ бир ўзи ёлғиз амалга оширган бўлсин, ё бунда бошқа биров билан шерик бўлган бўлсин, хоҳ очиқ-ошкор қатл бўлсин, хоҳ қатлга сабаб бўлиш йўли билан бўлсин, яъни масалан, чоҳ-қудуқ қазиб қўйган ё пичоқни тиккалаб қўйган ва ҳоказо қилиб ундан ўлим содир бўлган бўлсин, фарқсиздир.

Ал-Муваффақ раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шерикларидан ҳар биридан каффорат лозим бўлади. Бу аксарият аҳли илмнинг, жумладан Молик, Шофиий ва асҳоби раъйнинг сўзидир» (Ал-муғний: 10/39).

  • Қотилга – хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, хоҳ мажнун бўлсин, хоҳ озод бўлсин, хоҳ қул бўлсин – каффорат фарз бўлади. Чунки, оятнинг умуми шуни тақозо қилади.

  • Каффорат – бир мўмин қулни озод қилишдир. Агар тополмаса, икки ой кетма-кет рўза тутишдир, бунда (рўза тутиш ўрнига) таом бериш кифоя қилмайди. Агар рўза тутишга қодир бўлмаса, зиммасида каффорат қолаверади ва ўрнига таом бериш ўтмайди. Чунки, Аллоҳ таоло буни зикр қилмади. Каффоратларда ўрин босиш фақат нас (оят ва ҳадисдан бўлган далил) билан бўлади, қиёс билан бўлмайди.

  • Қул рўза тутиш билан каффорат тўлайди, чунки унда қул озод қиладиган мол бўлмайди.

  • Агар қотил мажнун ё ёш бола бўлса, унинг номидан валийси қул озод қилиб, каффорат беради, чунки улар номидан рўза тутиш имконсиздир. Ҳар иккисига ҳам каффорат фарз бўлади, чунки у дияга ўхшаб қатлга тааллуқли бўлган молиявий ҳақдир ва яна у закотга ўхшаган молиявий ибодатдир.

  • Қатл бир нечта бўлганда дия ҳам бир нечта бўлгани каби қанча бўлса каффорат ҳам ўшанча бўлади. Агар бир неча шахсни ўлдирган бўлса, ўшанча адад каффорат фарз бўлади.

  • Агар қатл мубоҳ бўлса, яъни боғий (тажовузкор) ё муртадни, оилали (яъни эрли ё хотинли) зинокорни ўлдириш, шунингдек қасос ё ҳад (шаръий жазо) билан ўлдириш ёки ўз жонини ҳимоя қилиш мақсадида ўлдириб қўйиш каби қатлларда каффорат лозим бўлмайди. Чунки, бунда мақтулнинг ҳурмати бўлмайди.

Эслатма:

  • Қатл каффоратини адо қилиш ҳозирги пайтда жуда кўпчилик одамлар бепарво қарайдиган ишлардан бўлиб қолди. Хусусан, кўплаб инсонлар қурбон бўлиб кетаётган йўл-транспорт ҳодисалари ортидан бунга жавобгар шахслар рўза тутишга ялқовлик қилиб, айниқса бундай ҳодиса қайта такрорланиб қолганда зиммаларида каффорат қолиб кетиш ҳоллари кўп учрамоқда.

Ундан ташқари, яна бир ҳолат ҳам борки, қотилнинг оқилалари (яъни, асаба йўли билан унга меросхўр бўлувчи эркак қариндошлари) билмасдан (хотоан) ўлдириб қўйишнинг диясини ўз зиммаларига олишдан бўйин товлайдиган бўлиб қолишди. Мабодо, бирорталари уни зиммасига олган тақдирда ҳам буни фақат табарруъ (ихтиёрий ёрдам, садақа) сифатида қилинадиган нарса деб гумон қиладиган бўлиб қолди. Шунинг учун билмасдан қатл қилиш содир бўлиб қолган айрим кишилар дияни тўлашга одамлардан ёрдам сўраб юришларига гувоҳ бўлинмоқда. Бу катта бир шаръий ҳукмни бекорга чиқариш бўлиб, кўпчиликни бу ҳақда илмсиз қолишига олиб келади. Баъзан мана шу жарима номи билан ҳийла қилиб одамлардан сўраниб юрувчилар ҳам пайдо бўлиб қолган. Ундай кимсаларнинг қўлларидан ушлаб, одамларнинг молини ботил йўл билан ейишдан қаттиқ тийиб қўйиш лозим бўлади.
1   2   3




Похожие:

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚасос ва Жиноятлар китоби
Шижож (бош ва юзнинг ёрилиши) ҳамда суякларнинг синдирилишига доир аҳкомлар ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconАвесто Авасто, қадимтарин асари адабиёти форс-тоҷик, китоби муқаддаси зардуштия оина халқҳои эронинажоди кадим

Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҲадлар ва таъзирлар китоби
Аллоҳнинг ҳадлари (ёки ҳудудлари) – қилиниши ва поймол қилиниши ман қилинган ҳаромларидир
Қасос ва Жиноятлар китоби iconМерослар китоби
Опа-сингилларнинг қизлар билан биргаликдаги мероси ва она томонидан бўлган ака-укаларнинг мероси ҳақидаги боб
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconНамоз китоби [ Ўзбекча Uzbek الأوزبكي ]
Жамоат намозини тарк қилган кишининг ҳукми ва жамоат намози неча кишидан ташкил топиши ҳақида
Қасос ва Жиноятлар китоби iconҚиёмат аломатлари ҳАҚида
Нақлий далиллар, қисқа қилиб айтганда, инсоният тарихидаги барча динлар иттифоқ қилишганки, инсон ўлгандан сўнг, қайта тирилади ва...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconДар китоби мазкур мафњумњои забони аломатгузори html
Дар замони муосир компютер дар рушди илмњои техники ањмияти аввалиндараља дорад. Давлатњои пешрафтаи олам ба омўзиши ин бахш диќќати...
Қасос ва Жиноятлар китоби iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы