Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар icon

Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар

НазваниеОдамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар
страница1/17
Дата конвертации18.08.2014
Размер0.87 Mb.
ТипДокументы
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17



Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид

Таржимон: Ислом Нури

www.islamnuri.com

2013 - 1434

www.info-islam.tk

محرمات استهان بها كثير من الناس

« باللغة الأوزبكية »

محمد صالح المنجد

Islamnuri مترجم:

www.islamnuri.com
2013 - 1434

www.info-islam.tk

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Барча ҳамду санолар Оллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Оллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Оллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман.
Сўнг, Оллоҳ азза ва жалла фарз амалларни вазифа қилиб белгилаб қўйди, уларни тарк қилиш мумкин эмас. Ҳудудларни чегаралаб қўйди, уларни бузиш жоиз эмас ва баъзи нарсаларни ҳаром қилди, уларга риоя қилмаслик мумкин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Оллоҳ Китобида нимани ҳалол қилган бўлса, у ҳалолдир, нимани ҳаром қилган бўлса, у ҳаромдир, нимадан сукут қилган бўлса, у илтифотдир, Оллоҳдан илтифотни қабул қилинглар, чунки Оллоҳ унутувчи эмас. Кейин: "Парвардигоринг унутувчи эмас", оятини ўқидилар". (Ҳоким ривояти).

Ҳаром қилинган амал ва нарсалар Оллоҳнинг чегараларидир: "Кимки Оллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, аниқки у ўзига зулм қилибди". (Талоқ: 1).

Оллоҳнинг чегараларини бузиб ўтган ҳамда ҳаром қилинган амал ва нарсаларга риоя қилмаганларга Оллоҳ азза ва жалла таҳдид қилиб шундай деган: "Ким Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб Оллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Унинг учун хор қилувчи азоб бордир". (Нисо: 14).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига кўра ҳаромлардан сақланиш фарздир: "Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан четланинглар ва нимага буюрган бўлсам, уни қодир бўлганингизча қилинглар". (Муслим ривояти).

Баъзи нафс-ҳавосига эргашган, заиф ва нодон кимсалар, ҳаром нарсалар ҳақида гап эшитса, аччиғи чиқиб, норози ҳолда: "Ҳамма нарса ҳаром, бирон нарса қолдирмай ҳаммасини ҳаром қилиб, ҳаётимизни зерикарли қилдингиз, юрагимизни сиқиб юбордингиз, сизларга қолса ҳамма нарса ҳаром. Дин енгил бўлса, озгина кенглик қилиш керак-ку. Оллоҳ Кечирувчи, Раҳимлидир", дейдилар.

Биз уларга айтамиз: "Оллоҳ жалла ва ало хоҳлаганини ҳукм қилади, Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқдир. Оллоҳ ҳикмат соҳиби (ҳар нарсадан) огоҳдир. Оллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани ҳалол, хоҳлаганини ҳаром қилади. Бизнинг бандалигимиз тақозо қилган иш Оллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлиб, сўзсиз таслим бўлишдир.

Оллоҳ таолонинг ҳукмлари беҳудага ва ўйин-ҳазил учун эмас, балки Унинг илми, ҳикмати ва адли билан содир бўлувчидир. Оллоҳ таоло деди: "Парвардигорингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. У эшитувчи, билувчи- дир". (Анъом: 115).

Ҳалол ва ҳаромда суяниладиган қоидани бизларга баён қилиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида бундай деган: "...пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади". (Аъроф: 157). "...пок нарсалар"- ҳалол, "...нопок нарсалар"- ҳаромдир.

Ҳалол ёки ҳаром қилиш ёлғиз Оллоҳнинг ҳаққидир. Ким бу ҳақни ўзи ёки бошқа кимса учун даъво қилса, Исломдан чиқиб, кофир бўлади: "Балки улар учун (куфр ва ширк каби) Оллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?!". (Шўро: 21).

Қуръон ва суннатни билувчи олимлардан бошқа бирон кимсани ҳалол ва ҳаром масаласида гапириши жоиз эмас. Билиб билмасдан, бу ҳалол, бу ҳаром дегувчиларга қаттиқ ваъидлар келган: "Оллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни, Оллоҳ буюрмаган ҳукмларни Оллоҳники дейиш учун) тилларин- гизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Оллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар". (Наҳл: 116).

Қатъий ҳаром қилинган нарсалар Қуръон ва суннатда зикр қилинган: "Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камба- ғалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз..." оятнинг давомига қаранг. (Анъом: 151).

Ҳадисларда ҳам ҳаромлар зикр қилинган, жумладан: "Оллоҳ таоло маст қилувчи ичимлик, ўлимтик, тўнғиз ва бутларнинг (савдосини) ҳаром қилди". (Абу Довуд ривояти).

"Оллоҳ бирор нарсани ҳаром қилса, унинг пулини ҳам ҳаром қилган". (Дору Қутний ривояти).

Яна қуръонда ҳаром нарсаларнинг алоҳида турлари зикр қилинган. Масалан, ҳаром таомлар ҳақида келган оят: "Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Оллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, баланд жойдан қулаб ўлган бошқа бирон ҳайвон билан сузишиб ўлган... сизларга ҳаром қилинди". (Моида: 3).

Никоҳда ҳаром қилинганлар ҳақидаги оят: "Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларин- гиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинган". (Нисо:23).

Ҳаром касбларлар ҳақидаги оят: "Оллоҳ олди-сотдини ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган". (Бақара:275).

Оллоҳ таоло бандаларга меҳрибон Зот бўлганидан, чексиз ва турли ноз-неъматларни ҳалол қилиб берди. Ҳалол нарсалар ҳисобсиз кўп бўлганидан, бизга уларни муфассал баён қилмади. Балки биз билиб, улардан сақланишимиз учун саноқлик бўлган ҳаром нарсаларнигина муфассал баён қилди: "Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку, магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин)". (Анъом: 119).

Модомики пок бўлар экан, ҳалол нарсаларни умумий суратда мубоҳ қилди: "Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шуб- ҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир". (Бақара: 168).

Ҳаром эканига далил бўлмас экан, нарсаларнинг асли ҳалол экани, шунингдек, Оллоҳнинг раҳмати, карами ва бандаларга кенгчилигидир. Бу неъмати учун, Оллоҳ таолога тоат-ибодат, ҳамду сано ва шукр қилиш бизларга лозимдир.

Баъзи одамларга ҳаром нарсаларни санаб, муфассал баён қилинса, шариат аҳкомларидан юраклари сиқилиб қолади. Бу уларнинг иймонларининг заифлиги ва шариатни билмасликларидандир. Улар динни осон эканига қаноат ҳосил қилишлари учун, уларга ҳалол нарсаларнинг ҳамма турини санаб чиқилишини хоҳлайдиларми? Ёки шариат уларнинг ҳаётларини оғир қилмаётганига қалблари таскин топиши учун, пок нарсаларнинг ҳамма турини ҳисоблаб чиқилишини истайдиларми?

- Шариатга мувофиқ сўйилган туя, сигир, қўй, қуён, кийик, эчки, товуқ, каптар, ўрдак, ғоз ва туя қуш гўшти ҳамда чигиртка ва балиқни ўлгани ҳам ҳалолдир...

- Кўкатлар, полиз экинлари, мевалар, дон-дунлар ва фойдали маҳсулотлар ҳалолдир...

- Сув, сут, асал, ёғ ва сирка ҳалолдир...

- Туз, қалампир ва зираворлар ҳалолдир...

- Ёғоч, темир, қум, тош, елим, шиша ва резиналарни ишлатиш ҳалолдир...

- От, туяларга, машина, поезд, кема ва таййораларга миниш ҳалолдир...

- Кондиционер, музлатгич, кир ювиш машинаси, сочиқ, тегирмон, хамир чиқарадиган, гўшт майдалайдиган ускуналар, жувоз, табобат ускуналари, муҳандислик, ҳисоб, фалакиёт ва архитектура асбоблари ва расадхоналар, сув, нефт ва қазилма бойликлар қазиб чиқариш, селеция ишлари, таҳлил қилиш (анализ), босмахона ва пул чиқариб берувчи (банкомат) ускуналари ҳалолдир...

- Пахтадан қилинган, жундан тўқилган газмол, духоба, пахмоқ, мубоҳ терилар, нейлон ва политилен ҳалолдир...

- Никоҳ, савдо-сотиқ, кафолат, ҳавола (қарзни бир зиммадан бошқа зиммага ўтиши), ижара, касб-ҳунарлар: дурадгорлик, темир- чилик, устачилик ва чўпонлик ҳалолдир, деб айтилишини хоҳлайдиларми? Мана кўринг, ҳалол нарсаларни келтираверилса, жой етади деб ўйлайдиларми? Нега бу қавм кишилари ҳеч гап англамайдилар-а?!

Аммо "дин енгил" деб ҳужжат келтиришлари эса, "Ҳақ билан ботилни мақсад қилиш" қабилидандир. Зеро, бу диндаги енгиллик тушунчаси, одамларнинг нафс-ҳавоси ва фикрларига кўра эмас, балки шариат олиб келган кўрсатмаларга кўрадир. Дин енгилдир деган ҳужжатни ушлаб олиб ҳаромларга риоя қилмаслик ва шариат рухсат берган: сафарда намозни қаср қилиб жамлаш ёки рўза тутмаслик ёки муқим учун бир кун, мусофирга эса уч кун маҳсига масҳ тортиш, сувдан топилмаганда таяммум қилиш, касаллик ёки ёмғир пайтида намозни жамлаш, совчи қўйган аёлга қарашнинг мубоҳлиги, қасам каффоратида қул озод қилиш, ё мискинларни едириш, ё кийдириш ўртасида ихтиёр берилиши, музтар ҳолатда ўлакса ейиш ва булардан бошқа рухсатлар ва шариат енгилликлари ўртасида катта фарқ бордир. Бунга қўшимча, баъзи нарсаларнинг ҳаром қилинишида бир қанча ҳикматлар бор эканини мусулмонлар билишлари лозим. Шулардан: Ҳаром нарсалар билан Оллоҳ таоло бандаларни имтиҳон қилиб, уларни қандай амал қилишларига қарайди. Жаннат аҳлини дўзах аҳлидан ажратиш йўлларидан: аҳли дўзахлар, дўзах улар билан ўралган шаҳватларга шўнғиб кетадилар, жаннат аҳллари эса, жаннат улар билан ўралган машаққатларга сабр қиладилар. Агар бу имтиҳон бўлмаганида, гуноҳкорни итоаткордан ажратиб бўлмас эди. Иймон аҳли буйруқ ва қайтариқлар машаққатига, ажрга эришиш ва Оллоҳнинг розилигига етиш учун, буйруқларини бажариш эътибори билан қарайдилар, шунинг учун машаққатлар уларга енгил бўлади. Нифоқ аҳли эса буйруқ ва қайтариқлар машаққатига, алам, озор ва маҳрумлик назари билан қарайдилар, шунинг учун алам-озор уларга оғир ва тоат ҳам қийин бўлади.

Ҳаром нарсаларни тарк қилиш билан итоаткор мўмин ҳаловат топади. Ким бирор нарсани Оллоҳ учун тарк қилса, Оллоҳ ундан ҳам яхшисини эваз қилади, бунга қўшимча мўмин киши қалбида иймон лаззатини топади.

Муҳтарам ўқувчиларимиз бу китобда ҳаромлигига далиллар Қуръон ва Суннат ила баён қилинган, шариатда ҳаромлиги собит бўлган бир қанча ҳаром нарсаларни топадилар. Ҳаром нарсалар ёки унинг баъзи турлари ҳақида ўтган уламолар китоблар тасниф қилишган: "Кабоир" каби ва яна шу мавзудаги яхши китоблардан Ибн Наҳҳос Димашқийнинг "Жоҳиллар амалларидан ғофилларни огоҳлан- тириш" китоблари бор. Бу ҳаром нарсаларни қилиш, бизнинг замонамизда кўп мусулмонлар орасида кенг тарқалиб қолди. Буларни эслатишдан мақсадим мусулмонларга ҳаром амалларни баён қилиш ва шу билан бирга насиҳат қилиб қўйишдир. Оллоҳ таолодан ўзим ва барча мусулмон биродарларим учун ҳидоят, тавфиқ, Оллоҳ азза ва жалланинг ҳудудларидан ўтмаслик, ҳаром нарсалардан бизларни сақлаб, гуноҳлардан пок қилишини сўраб қоламиз: "Зотан, Оллоҳ энг яхши сақловчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир".
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Похожие:

Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар iconОдамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар
Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз...
Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар iconШерикликлар китоби
Чунки, ҳаётда бу жуда кўп ишлатилади, тижорат ва бошқа ишларда шериклик қилиш одамлар ўртасида кенг тарқалган ишлардан бўлиб, у билан...
Одамлар писанд қилмай қўйган ҳаром амаллар iconБисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул зот адаштириб қўйган кишини бирон кимса ҳидоят...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©cl.rushkolnik.ru 2000-2013
При копировании материала обязательно указание активной ссылки открытой для индексации.
обратиться к администрации
Документы